1-Мавзу: Консультатив психологиянинг асосий тушунчалари ва предмети. Режа: - 1. Психологик хизмат тизимида консультатив психологиянинг ўрни.
- Консультатив психология ва психокоррекция фанининг вужудга келиши ва ривожланиши.
- 2. Психологик тренинг, психотерапия, психологик коррекция, психодиагностика каби турли кўринишдаги психологик ёрдамни қиёсий таҳлил қилиш орқали психологик консультациянинг ўзига хослигини аниқлаш.
- 3. Психологик консультацияга келган пациентнинг мақсад ва вазифаларини тавсифлаш. Пациент муаммоларини классификациялаш. Консультацияни ўтказишда назария ва дунёқараш. Терапия ва консультацияда шахсий услуб.
Таянч тушунчалар: - Психолог, психологик хизмат, пациент, пациент муаммолари, консультатив психология, психоконсультация, психологик маслаҳат, коррекцион психология, психокоррекция, хулқи оғиш, хулқ-атвордаги бўзилиш, психологик тренинг, психотерапия, интеракция, гиёхвандлик, таксикоманлик, алькоголизм, ўғирлик, дайдилик
Психологик хизмат икки муҳим функция - Унинг асосий функциясидан бири – ижтимоий хаётнинг турли жабҳаларида (таълим тизими, тиббиёт муассасалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, спорт, транспорт ва хоказо) психологик амалий хизматни ташкил қилишдир.
- Психологик хизматнинг иккинчи функцияси у ёки бу муассаса хусусиятидан келиб чиқиб илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш, психология фанини янги маълумотлар, қонуниятлар билан бойитишдир.
Олий ўқув юртининг талабалари эртанги куннинг етук мутахассислари ва зиёлилари сифатида ўсиб келаётган авлод онги ва руҳиятига адолатли Ватан билан фахрланиш, эртанги куннинг етук инсонлари, эртанги кунга ишонч, миллий ғурур, ифтихор туйғуларини сингдиришда шахсий ўрнак намунаси билан ўз ҳиссаларини қўшмоқлари шарт. Чунки зиёлиликнинг муҳим белгиси умуминсоний қадриятларни билиш, уларни қадрлаш, ўз касби сир-асрорларининг чуқур билимдони ва моҳир устаси бўлиш касб этикаси ва психологияси асосларини тўлиқ англаш ва уларни ўз фаолиятида қўллашдир. Демак Янги замон кишиси ўз-ўзини ва ўзгалар психологиясини моҳир билағони бўлиши керак. - Олий ўқув юртининг талабалари эртанги куннинг етук мутахассислари ва зиёлилари сифатида ўсиб келаётган авлод онги ва руҳиятига адолатли Ватан билан фахрланиш, эртанги куннинг етук инсонлари, эртанги кунга ишонч, миллий ғурур, ифтихор туйғуларини сингдиришда шахсий ўрнак намунаси билан ўз ҳиссаларини қўшмоқлари шарт. Чунки зиёлиликнинг муҳим белгиси умуминсоний қадриятларни билиш, уларни қадрлаш, ўз касби сир-асрорларининг чуқур билимдони ва моҳир устаси бўлиш касб этикаси ва психологияси асосларини тўлиқ англаш ва уларни ўз фаолиятида қўллашдир. Демак Янги замон кишиси ўз-ўзини ва ўзгалар психологиясини моҳир билағони бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |