Фарғонанинг қадимги ҳудудларини ўз ичига олган Қорахонийлар давлати;
иккинчиси–Шимолий Ҳиндистон сарҳадларидан Каспий денгизининг
жанубий қирғоқларигача чўзилган ҳамда ҳозирги Афғонистон ва Шимоли
шарқий Эронни ўз ичига олган Ғазнавийлар давлати эди.
Қорахонийларда Қошғар ва Боласоғун
пойтахт саналиб, улуғ хон шу
шаҳарлардан бирида қароргоҳда ўтирган. Улуғ ҳоқон ёки улуғ хон ул-ҳоқон
деган номда юритилган. Араб манбаларида мазкур унвон султон ул-салотин,
форс тарих асарларидагишаҳаншоҳга мувофиқ келади. Айнан юқоридаги
олий унвон қорахонийлар даври китобларида тамғочхон деб ҳам ютирилган.
Қорахонийларга қарашли ерлар тамғочхон томонидан унинг ўғиллари,
қариндошлари ўртасида тақсимланган эди. Шу боис ер-мулк масаласида ота-
ўғил, амаки, жиянлар ҳамда ака-ука-ю амакиваччалар ўртасида доимий
низолар юз бериб, у сиёсий аҳволга салбий таъсир кўрсатиб турган.
Еттисувдан туриб Мовароуннаҳрни бошқариш қийин бўлган.
Қорахонийлар даврида Самарқанд эликхони анча кучайиб кетган эди.
Саройда сомонийлар давлатида бўлганидек вазир, соҳиббарид, муставфий,
ҳожиб, райис-муҳтасиб каби амалдорлар бўлган. Қорахонийлар
давлатида
имом, саййид, шайх, садрлар мавқеи кучли эди.
Қорахонийлар давлати бошлиғи лавозими, хоқоннинг тахти меросий
саналган. Маъмурий идоралар иккига бўлинган: даргоҳ ва девонга.
Хоқоннинг улуғ ҳожиби хоқон билан фуқаро ўртасида воситачилик қилган.
Хоқон саройида қуйидаги амалдорлар бўлган: оғичи-шойи
кийимлар
хазиначиси; бирук-меҳмонларни қабул қилиш бўйича мутасадди; ошчи-
хоқон ошхонаси бошлиғи (боғарчи); битикчи-мунший;
котиб-мирза; қушчи-
ҳоқон овининг ташкилотчиси.
Хоқоннинг ҳарбий қўшинлари черик
дейилган, унга субоши, ёки
сипоҳсолор қўмондонлик қилган.
Кичик зобит човуш, сипоҳийлар тўдаси
қўмондони хайлбоши дейилган. Қўшин ўнлик, юзлик, мингликларга
бўлинган. Қорахонийлар хоқони қўши (ҳарбий лагер) хонтўй дейилган.
Хоқон қўшида доим 9 та сариқ байроқ хилпираб турган. Ҳоқонликда элчини
ялавоч ёки ялафар деб аталган.
Хоқонлик ҳудудлари эл, вилоятларга бўлинган ва оддий халқ будун
дейилган. Солиқ тўловчи фуқаро райийят деб аталган. Қабила бошлиқлари
бек дейилган, савдогарлар сарт деб аталган. Қорахонийлар давлатида
ҳунармандчилик (кулолчилик, тўқувчилик, шишасозлик, темирчилик,
заргарлик), шунингдек зироат ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи
соҳалар тараққий этган. Шунингдек, қимматбаҳо тошлар, олтин, мис, темир
қазиб олинган. Шаҳарсозлик иншоотлари пишиқ ғиштдан бунёд этилган.
Хонликда ер эгалигининг иқтаъ шакли кенг тарқалган. Хоқон, вақф,
жамоа
мулклари қорахонийлар тасарруфидаги асосий ер-мулклар ҳисобланган.
Иқтаъ эгаси ўз мулкида ишлаётган зироаткорлардан белгиланган
миқдорда қонун билан қайд этилган солиқдан бошқа ортиқча маҳсулот ёки
ҳақ олишга ҳуқуқи бўлмаган. Мажбурий равишда бирор-бир маҳсулот тортиб
олинса, бундай вазиятда иқтаънинг маълум миқдори қирқиб олинган, ёки
умуман тортиб олинган.