Ацетат толасининг олиниши. Ацетат толаси қуруқ усул билан ацетил-целлюлозадан олинади. Ацетилцеллюлоза эса кимёвий заводларда пахтанинг калта толасини сирка ангидриди билан ишлаш натижасида олинади.
[ C6H7O2(OH)3]n+3(CH3CO)2 [C6H7O2(OCOCH3)3]n+3CH3COOH
сирка ангдрид триацтилцеллюлоза
Ацетат толаси иккиламчи ацетилцеллюлозадан олинади, унинг учун бирламчи ацетилцеллюлозани сув билан ишлов бериб иккиламчи целлюлоза олинади.
[C6H7O2(OCOCH3)3]n+nH2O [C6H7O2(OCOCH3)2OH]n+nCH3COOH
иккиламчиацетилцеллюлоза
Иккиламчи целлюлозадан ювиб тозалаб, қуритиб 95 фоиз ацетат, 5 фоиз сув эритмаси эритилади.
Эритма насос билан филъерадан ўтказилади.
Е - эритма
1 - филътр
2 - филътр
3 - йигириш шахтаси
4 - ацетат ипи
5 - ёғловчи валик
6 - ип жойлашган мослама
7 - тайёр ип
Ацетат ипининг мустаҳкамлиги вискозадан кам. Лекин, ҳўл ҳолатида мустаҳкамлигини кам йўқотади. Эластик хусусияти вискозадан яхши, лекин гигроскопик хусусияти вискозадан паст. Яна камчилигидан биттаси ишлатилиш жараёнида ацетат толасида статик зарядлар йиғилади. Лекин, толаси яхши бўялади. Ацетат толанинг нисбий узилиш кучи 10-14 сН/текс, нисбий узилиш кучи 22-25 сН/текс, ҳўл ҳолатда 30 фоизгача пишиқлигини йўқотади. Узилишдаги узайиш 18-20 фоизга етади. Ацетат толанинг қайишқоқлиги вискоза ва мис-аммик толаникидан анча катта. Шунинг учун ацетат газламалар камроқ ғижимланади. Ҳар хил кийим-кечак ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
Мис-аммиак толаси. Бундай тола пахта целлюлозасидан тайёрланади. Пахта момиғини мис-аммиак реактивида эритиш йўли билан йигирув эритмаси олинади. Бундай тола ҳўл усулда олинади; чўктириш ваннасига сув ёки кучсиз ишқор эритмаси солинади. Мис-аммиак толанинг кўндаланг кесими деярли юмалоқ, бўйлама кўриниши цилиндр шаклида, вискоза толаларига қараганда ингичкароқ, майинроқ, камроқ товланади ва ҳўл ҳолатида 40-45 фоизгача пишиқлигини йўқотади. Мис-аммиак толаларининг кимёвий хоссалари вискоза толаларининг хоссаларига ўхшайди. Бу толалар унчалик кўп ишлатилмайди, чунки уларни ишлаб чиқаришга вискозага нисбатан кўп маблағ сарфланади.
Бамбук толаси. Бамбук бир неча хил ўсимликлар ботаник турига, яъни декоратив ҳамда кўпбутали ва бошоқли ўсимлик турига киради. Бамбук энг тез ўсадиган ўсимлик, жанубий-шарқий Осиёда ўсади. Тўқимачилик саноатида бабук ўсимлигининг танасини буғлаш ва қайнатиш йўли билан сунъий тола олинади. Бамбук ипининг физик-механик хусусиятлари жуда яхши, яъни намликни ўзига ютиши ва чиқариши пахта ипига нисбатан уч баробар юқори, мустаҳкамлиги ҳам катта бўлгани учун уни ишлатиш жараёнида узоқ муддатга чидайди. Ташқи кўриниши ипакка ўхшаб ялтирайди. Гигроскопик хусусиятлари яхши бўлгани учун тўқимачилик саноатида ундан ички кийимлар, пайпоқ, сочиқ ва бошқа турдаги кийимлар учун кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |