Моноцит –
цитоплазма ичида азурофил донсимон ва юмшоқ хроматин тармоққа эга
бўлган эксцентрик ҳолда жойлашган полиморф ядроли 18 – 20 мкм диаметрли
агранулоцитлар гуруҳининг йирик етилган бир ядроли лейкоцити. Моноцитлар ҳам
лимфоцитлар сингари сегментлашмаган ядрога эга. Моноцит – периферик қоннинг
нисбатан фаол фагоцитидир. Йирик ловиясимон, хроматин ядроли ҳамда цитоплазманинг
катта миқдорига эга бўлган овалсмон хўжайра ичида кўплаб лизосомалар мавжуд.
Қондан ташқари, ушбу хўжайралар катта миқдорда лимфатик тугунларда, альвеола
деворларида ҳамда жигар, талоқ ва иликнинг ғовакларида учрайди.
Моноцитлар қонда 2-3 кун бўлиб, сўнгра улар атрофдаги тўқималарга ўтади ва шу
ерда етилиб, тўқима макрофагларига – гистиоцитларга айланади. Шунингдек моноцитлар
Лангерганс хўжайралари, микроглия ва бошқа қайта ишланувчи ҳамда антигеннинг
кўринишига эга бўлган хўжайраларнинг ўтмишдоши (вазифадоши) саналади (11 расм).
.
11 расм
. Моноцитлар
Моноцитлар ёрқин ифодаланган фагоцитар функцияга эга. Периферик қоннинг бу
энг йирик хўжайраларидир, улар макрофаглар саналади, яъни нисбатан катта миқдордаги
заррачалар ҳамда хўжайраларни ютиши ёки бўлмаса катта миқдордаги майда зарраларни
ўзлаштириши мумкин, одатда улар фагоцитланиш жараёнидан сўнг ҳалок бўлмайди. Мана
шулар билан улар макрофаглардан – нейтрофиллар ҳамда унча катта бўлмаган миқдорда
кичик заррачаларни ютувчи ва одатда фагоцитланишдан сўнг ҳалок бўлувчи
эозинофиллардан фарқланиб туришади.
Моноцитлар нейтрофиллар фаол бўлмаган ҳолатдаги тақир (шўр) муҳитда
микробларни фагоцитлашга қодир. Микробларни, ҳалок (нобуд) бўлган лейкоцитларни,
тўқималарнинг зараланган хўжайраларини фагоцитлаган ҳолда моноцитлар яллиғланиш
жойларини тозалаб, уни регенерацияга тайёрлайди. Мазкур хўжайралар емирилмаган ўзга
жисмлар атрофини чегараловчи вални ҳосил қилади.
Фаоллаштирилган моноцитлар ҳамда тўқимали макрофаглар:
цитотаксинларни, интерлейкин (ИЛ1), ўсма (шиш) некрози факторини (ФНО),
интерферонни ишлаб чиқарган ҳолда ўсмага, вирусга, микробларга ҳамда паразитларга
қарши иммунитетни амалга оширади.
Гемопоэзни (қон ишлаб чиқариш) бошқаришда иштирок этади.
Организмнинг ўзига хос иммун реакцияси шаклланишида иштирок этади.
Моноцитлар қон айланиш тизими йўлларидан чиққан ҳолда нейтрофиллар билан
асосий “профессионал фагоцитлар” бўлган макрофагларга айланади. Бироқ, макрофаглар
ўлчамига кўра каттароқ ва нейтрофилларга қараганда кўпроқ вақт яшайди.
Макрофагларнинг ўтмишдош хўжайралари – моноцитлар иликдан чиқиб, бир неча сутка
мобайнида қонда айланиб юради, сўнгра эса тўқималарга ўтиб ўша ерда ўсади. Шу пайтда
уларда лизосома ҳамда митохондрия миқдори ортиб боради. Яллиғланиш ўчоқлари
яқинида улар бўлиниб кўпайиши мумкин.
Моноцитлар тўқималарга кўчиб, резидентли тўқима макрофагларига айланишга
қодир. Моноцитлар шунингдек бошқа макрофаглар сингари антигенлар процессингини
бажариб, Т-лимфоцитларга антигенларни олиб келиши мумкин, яъни иммун тизимининг
антигенни таъминловчи хўжайралари бўлиши мумкин.
Макрофаглар – бу бактерияларни фаол тарзда емирувчи хўжайралардир.
Макрофаглар яллиғланиш ўчоқларида катта миқдорда тўпланади. Нейтрофиллар билан
таққослаганда моноцитлар бактерияларга нисбатан вирусларга бироз фаолроқ ҳамда бегона
антигенлар билан реакция чоғида юқолиб кетмайди, шунинг учун вируслар билан
яллиғланиш (жароҳатланиш) ўчоқларида йиринг ҳосил бўлмайди. Шунингдек моноцитлар
сурункали яллиғланиш ўчоқларида тўпланади.
Моноцитлар иммун тизимининг бошқа ҳалқаларининг ишлашига таъсир кўрсатувчи
эриган цитокинларга секрецияланади. Моноцитлар билан секрецияланадиган цитокинлар
монокинлар деб аталади.
Моноцитлар комплемент тизимининг алоҳида компонентларини синтезлайди. Улар
антигенни аниқлаб (топиб) уни иммун кўринишига ўтказади.
Моноцитлар
қон
ивишини
кучайтирувчи
омиллар
(тромбоксанлар,
тромбопластинлар) ҳамда фибринозни таъминловчи омиллар (плазминоген активаторлари)
сифатида ишлайди. В– ҳамда Т- лифмфоуитларидан фарқли равишда макрофаглар ҳамда
моноцитлар антигенни топиш хусусиятига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |