тизими тўққизта мураккаб биологик бирикмалардан иборат. Улардан қайсидир бирининг
концентрацияси ўзгариши билан иммунитет занжиридаги эҳтимолий патология ҳақида
тахмин қилиш мумкин.
Шу аснода иммун тизими органик ёки ноорганик келиб чиқишга эга бўлган исталган
бегона факторлар билан курашувчи мустақил компонентлар қаторини ўз ичига олади,
органик ва ноорганик
факторлар деганда фагоцитлар, Т-киллерлар, В-киллерлар ҳамда
муайян душманга қарши курашишга йўналтирилган махсус антитела воситаларнинг бутун
бир тизимидан иборат бўлади. Ўзига хос иммун тизимнинг иммун реакциясини намоён
этиши турли тумандир. Агар организмнинг мутацияга учраган хўжайраси ўзи учун хос
бўлган генетик хусусиятдан фарқланувчи хоссани ҳосил қилса (масалан, хавфли ўсмалар),
Т-киллерлар хўжайрани мустақил равишда нобуд қилиб, бунда иммун тизимнинг қайсидир
бошқа элементлари иштирок этиши шарт бўлмайди. В-киллерлар шунингдек мустақил
равишда нормал антителалар билан қопланган ва аниқланган антигенларни ҳам йўқ қилади.
Тўлиқ иммун жавоби (реакцияси) организмга илк бор баъзи
бир антигенларнинг кириб
олишида пайдо бўлади. Макрофаглар шу каби вирусли ҳамда бактериал келиб чиқишга эга
антигенларни фагоцитлаган ҳолда уларни тўлиқ ҳазм қила олмайди ва бир неча вақтдан
кейин чиқариб ташлайди. Фагоцит орқали келган антиген ўзида унинг “парчаланмагани”
(ҳазм бўлмагани) ҳақидаги ҳабарни олиб юради. Фагоцит шу йўл билан антигенни ўзига
хос иммун ҳимоясига узатишни тайёрлайди. У антигенни аниқлаб тегишли равишда уни
белгилаб қўяди. Бундан ташқари макрофаг бир вақтнинг ўзида Т-хелперларни
фаоллаштирувчи интерлейкин-1 ни секрециялайди. Т-хелпер ана шундай “белгилаб
қўйилган” антиген билан учрашиб, лимфоцитларни фаоллаштирувчи интерлейкин-2 ни
секрециялаган ҳолда улардан ҳимояланиш ҳақида В-лимфоцитларга сигнал узатади. Т-
хеплер сигнали икки қисмдан иборат.
Биринчидан, бу ҳаракат (иш) бошлаш ҳақидаги
ҳаракатга буйруқ; иккинчидан, бу макрофагдан олинган антиген шакли ҳақидаги ахборот.
Шундай сигнални олган В-лимфоцит керакли иммуноглобулинни синтезловчи плазмоцитга
айланади, яъни мазкур антиганга қарши ишлайдиган ҳамда у билан алоқага киришадига ва
уни йўқ қиладиган таъсир ҳосил бўлади.
Демак, тўлиқ иммун жавоби бўлганда В-лимфоцитТ-хелпердан буйруқни,
макрофагдан эса антиген ҳақида ахборотни олади. Иммун жавобининг бошқа вариантлари
ҳам бўлиши мумкин. Т-хелпер антиген билан тўқнашиб, унинг макрофагга айлангунича
лимфоцитга антитела ишлаб чиқариш ҳақида сигнал беради. Мазкур ҳолатда В-лимфоцит
JgМ классдаги носпецифик иммуноглобулинларни ишлаб чиқарувчи плазмоцитга
айланади. Агар В-лимфоцит Т-лимфоцит иштирокисиз
макрофаг билан таъсирлашса,
антитела ишлаб чиқариш ҳақидаги ахборотни олмаган В-лимфоцит иммун реакциясини
ишга туширмайди. Шу билан биргаликда антителарни синтезлаш иммун реакцияси, агар В-
лимфоцит у муайян антигенга хос бўлгани учун Т-хелпердан сигнал мавжуд бўлмаганда
ҳам макрофаг билан ишланган унинг тегишли клонига хос антиген билан таъсирлашишга
киришади.
Шундай қилиб, ўзига хос иммун жавоби антиген ҳамда иммун тизимининг турли
таъсирлашувларини ўрганади. Унда фагоцитга антиген тайёрлаб
берувчи комплемент,
антигенни қайта ишловчи ва уни лимфоцитларга узатувчи фагоцитлар, Т- ҳамда В-
лимфоцитлар, иммунглобулинлар ва бошқа унинг таркибий қисмлари иштирок этади.
Эволюция жараёнида бегона (ёд) хўжайралар билан курашишнинг турли хил сценарийлари
ишлаб чиқилган. Яна бир маротаба шуни таъкидлаш керакки, иммунитет мураккаб кўп
элементли тизимдир. Лекин бошқа мураккаб тизимлар сингари иммунитетнинг ҳам