Археологик ёдгорликлар ва уларнинг типологияси Археологик ёдгорликларнинг синоним артефакт сўзи бўлади. Артефактлар ўзининг келиб чиқиши ва турига қараб хилма-хил саналади. Кўчмас мулклар, яъни турар жойлар, инсонлар яшаган уйлар, манзилгоҳлар, масканлар кўп ҳолларда ўтмиш хусусида у ёки бу даражада эсдалик ва хотира сақлаб қолади. Ёдгорликларда умумий белгилар ҳам сақланиб қолган бўлади. Улар ўзида инсон фаолиятининг предметларини мужассам этган, махсус тарихий информацияни ташийди.
Археологик ёдгорликлар замонавий жамиятда факт сифатида мавжуддир. Олимлар улар мавжудлиги хусусида билиши, қазув ишлари олиб бориши, ўрганиши ва замонавий мақсадларда фойдаланиши мумкин. Шу сабабли археологик ёдгорликлар маълум, ҳисобга олинган ва муҳофаза қилинадиган ёки очилиши лозим бўлган номаълум ёдгорлик бўлиши мумкин. Барча мамлакатларда ҳар йили аввал номаълум бўлган археологик объектлар очилиши мумкин.
Археологик ёдгорликлар орасида даражаси турлича бўлган археологик информация етказиши мумкин. Қўрғонлар ёки манзилгоҳлар қолдиқлари ташқи қиёфасига қараб археологик даврни, маданиятни аниқлаш мумкин. Бошқа ёдгорликларни эса қазув ишлари натижасида, баъзан кўп циллик изланишлар туфайли қазиб очиш ва информаци яолиш мумкин. Учинчи хил қазиб очилмаган ва ўрганилмаган ёдгорликлар эса ўтмиш ҳақида информация захираси сифатида қолиб кетаверади.
Барча археологик ёдгорликлар бир нечта типларга яъни турларга бўлинади:
Манзилгоҳлар – ўтмишда инсонларнинг ҳаёти билан боғлиқ археологик ёдгорликларнинг тўлиқ гуруҳларининг умумий номланиши. Улар давр ва инсонлар фаолияти боғлиқ ҳолда бир-биридан фарқ қилади. Улар орасида дарё бўйидаги текисликларда, кўл ва қадимги сув ҳавзалари бўйларидаги манзилгоҳлар ажралиб туради. Бу жойлар турар жойлар ва инсонларнинг хўжалик фаолияти изларини сақлаб қолган. Ўзининг ўрнашуви шарт-шароитига кўра улар очиқ, ёки табиий ландшафт хусусиятларига эга бўлади (қулай соҳил террасаси, баландлик, жарлик, жилға, тоғларда табиий ёпиқ ғорлар). Манзилгоҳлар инсонларнинг бир ерда муқим туриб қолишига кўра фарқ қилади. Улар орасида узоқ муддат манзилгоҳ сифатида фойдаланилмаган турар жойлар муваққат манзилгоҳлар дейилади ва бундай жойларга тош, рудалар қазиб олиш ва ишлов бериш конлари, чорвадорларнинг қисқа муддатли турар жойлари киради. Атрофлари деворлар, тупроқ уюмлари, хандақлар билан ўралган қўрғонлар – шаҳар харобалари саналади. Улар бронза даврида пайдо бўлган.