2-расм. Лизинг битимининг типик схемаси
Иқтисодий шароитларга боғлиы равишда битим иштирокчиларининг сони кенгайиши ёки қисқариши мумкин. Юқорида келтирилган учта томондан ташқари, бир қатор ҳолатларда битимда бевосита кўчмас мулк объектини тақдим қилиш билан шуғулланмай, балки застройщик, лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида воситачилик вазифасини бажарувчи кўчмас мулк агентликлари ҳам иштирок этади.
Лизинг тўлови қуйидагиларни ўз ичига олади:
амортизация ажратмаларини қоплаш;
жалб қилинадиган кредит ресурслари учун тўлов;
лизинг компаниясининг комиссион мукофоти (маржа);
лизинг берувчининг қўшимча хизматлари учун тўловлар;
лизинг объектини суғурталаш харажатлари;
лизинг тўловларининг жами суммасига ҚҚС. Кичик корхоналар лизинг тўловларининг ҚҚС дан озод этилади;
импорт лизинг объектини сотиб олиш ҳолатида божхона божлари, акцизлар ва ҚҚС ни тўлаш.
Классик уч томонлама лизингдан ташқари турли мамлакатлар амалиётида ҳар хил лизинг турлари мавжуд.
Тўғридан-тўғри лизинг – бу иккитомонлама битим бўлиб, унда поставщикнинг ўзи объектни лизингга беради.
Эгри лизинг – бу лизинг схемаси бўлиб, унда кўчмас мулк объектининг топширилиши воситачи орқали амалга оширилади. Мазкур ҳолатда классик уч томонлама битим (курувчи – лизинг берувчи – лизинг олувчи), шунингдек 4 дан 6-7 тагача иштирокчига эга кўп томонлама битим амалга оширилиши мумкин.
Қайтариладиган лизинг (sale-lease-back) тўғридан-тўғри лизингнинг хусусий холи ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, кўчмас мулк объектининг ёки мулкий мажмуанинг эгаси унга бўлган эгалик ҳуқуқини олди-сотди шартларида бўлажак лизинг берувчига топширади, яъни реал нархидан арзонроқ нархга (бозор қийматидан 20% гача) сотилади. Бунда сотувчи объектни собиқ эгасига узоқ муддат (5-7 йил) га нисбатан паст тўловлар эвазига (олди-сотди битими суммасидан йилига 13-14%) ижарага бериш мажбуриятини олади.
Шундай қилиб, қайтариладиган лизинг схемаси компанияга фойдали ва самарали айлантириш мумкин бўлган пул воситаларини олиш, инвесторга эса – майдонларни ижарага бериш ҳамда катъий белгиланган ва барқарор пул воситалари оқимини келтирадиган даромадли бизнесга эга бўлиш имконини беради.
Юқорида санаб ўтилган афзалликлардан ташқари қайтариладиган лизинг солиқлар тўловини оптималлаштириш имконини ҳам беради. Тезлаштирилган амортизация ҳисобига мулк солиғи тахминан уч баробар камаяди, барча лизинг тўловлари эса маҳсулот таннархига киритилади, бу эса даромад солиғи бўйича солиқ базасини қисқартиради. Бундан ташқари, компания ижара ҳақини нисбатан юқори бўлмаган ставкада тўлаган ҳолда бинони узоқ муддат ўз ихтиёрида ушлаб туради. Демак, сотувчи кўчмас мулк гарови учун банк кредити олиш ҳолатидан фарқли равишда, катта ҳажмда ва нисбатан фойдали шартларда, бизнесни ривожлантириш учун зарар пул воситаларига эга бўлади. Бир вақтнинг ўзида, объектни олаётган компания учун унинг бозор қийматининг тушиб кетиш ҳавфи минималлашади.
Шартнома муддати тугагандан сўнг ва кўчмас мулк объектига нисбатан поставщик-фойдаланувчининг эгалик ҳуқуқи тиклангандан кейин сотувчи кўчмас мулк объекти ёки мулкий мажмуани сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Молиявий лизинг кўчмас мулк объектининг тўлиқ қопланиши ёки тўлиқ қийматининг тўланишини назарда тутадиган лизингдир.
Яъни, шартнома муддати мобайнида лизинг берувчи кўчмас мулк объектининг тўлиқ қийматини қайтариб олади ва лизинг операцияси эвазига даромадга эга бўлади. Бундай лизингнинг ўзига хос хусусияти шундаки, кўчмас мулк вақтинчалик фойдаланишга бериладиган муддат давомийлиги бўйича унинг тўлиқ амортизацияси муддатига мос келади.
Оператив лизингда шартноманинг муддати кўчмас мулк объектининг хизмат муддатидан қисқароқ. Бу ерда қисман тўлов амалга оширилади, яъни мазкур шартноманинг амал қилиш вақтида лизинг берувчи кўчмас мулк объекти қийматининг фақатгина маълум қисмини қоплайди ва шунинг учун, уни бир неча бор вақтинчалик фойдаланишга, одатда ҳар хил фойдаланувчиларга топширишга мажбур бўлади. Натижада, лизинг берувчи ўзининг барча харажатларини тўлиқ қоплайди. Бунда кўчмас мулк объектининг бузилиши ва йўқотилиши таваккалчилиги тўлалигича лизинг берувчининг зиммасида бўлади, шунинг учун суғурталаш, таъмирлаш ва таъминот ишлари ҳам унинг томондан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |