1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Бошқаришнинг тизимли (замонавий) ёндашув назарияси



Download 3,44 Mb.
bet35/102
Sana31.05.2023
Hajmi3,44 Mb.
#946579
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

6.4. Бошқаришнинг тизимли (замонавий) ёндашув назарияси

XX асрнинг 60-йилларида кўпчилик америкалик тадқиқотчи Дуглас Мак-Грегорнинг «Корхонанинг одамзот томони» ишини ўқиган ва муҳокама қилган. Илмий ишнинг асосий ғояси шундан иборат эдики, одам табиатан дагаса эмас ва меҳнатни ёмон кўрмайди, аксинча, одамнинг асосий эҳтиёжларидан бири – бу унумли меҳнат қилиш. Шунга кўра, структураси меҳнатнинг ушбу ижобий хусусиятини акс эттирган ташкилотгина унумдорлироқ бўлиб чиқади.


Бошқарув илмининг кўпчилик аввалги ютуқлари ўз даврига мос бўлган. Шундай давр келдики, ташкилот тез ўзгарувчан ҳолатда сезиларли юксалишга эришиши учун ходимларнинг ўзи ишга қизиқиш билдиришлари лозим бўлди.
Иннавацион ва халқаро жараёнлар замонавий бошқарув тизимининг асоси бўлиб ҳисобланди.
Замонавий ёндашув ташкилотга унинг бутун ҳаёт даври мобайнида “ягона тирик организм” сифатида қараган ҳолда, классик ва неоклассик қарашларни жамлайди ва кенгайтиради.
Ташкилотга рағбатлантиришга қратилган, эгилувчан, қатъий ташкилий структура сифатида қараганда бошқарув замонавий назариясининг асосий тамойилларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • тизимнинг исталган ташкил этувчи элементига киритилган ўзгаришлар, унинг бошқа таркибий қисмларида ҳам ўзгаришларга олиб келади;

  • ташқи ёки ички омиллар сабабли вужудга келиши мумкин бўлган ўзгаришлардан кейин исталган тизим янги мувозанат нуқтасини топишга ҳаракат қилади;

  • бутун тизим ва унинг ҳар бир алоҳида элементи ўз ривожланишининг маълум чегараларига эга бўлади, улар тўлалигича очиқ (улар ташқи таъсирларга тезроқ реакция қилади) ёки тўлалигича ёпиқ (ташқи омиллардан бутунлай ҳимояланган бўлиб, узоқ перспективада ўз-ўзини йўқ қилиш тенденциясига эга бўлади) бўлиши мумкин;

  • тизимларга ҳам расмий ҳам норасмий ҳукмдорлик структураларига ва мураккаб ўзаро алоқларга эга бўлган маълум иерархиялик хос бўлади.

Тизимли ёндашув мактабида бошқарувнинг қуйидаги асосий ташкилий структуралари фарқланади: дивизионал, дастурли-мақсадли, ягона қурилиш бизнеси.
Дивизионал ташкилий структура (6.8-расм) нинг марказида бизнеснинг (фаолият турларининг) алоҳида майдонларидаги маҳсулотлар/бозорлар жойлашади. Бундай структуранинг асосий элементи бўлиб бўлимлар (инг. тилида - «division») хизмат қилади.
Юқори раҳбарият билан келишилган узоқ муддатли мақсадлар ва вазифалар асосида тўлиқ оперативлик, мустақиллик, бир-бири билан келишувларга кириша олиш, даромад олиш ва ўз-ўзини молиялаштириш каби шартлар бажарилгандагина бўлимларни бошқариш амалга оширилади. Бундай вазифаларга: ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва кенгайтириш, янги маҳсулот чиқаришга ўтиш, тадбиркорлик субъекти ташкилий структурасининг қайта шакллантирилиши кабилар киради. Мисол учун, дивизионал структура дастурли-мақсадли ёндашув билан мувофиқлаштирилганда, корпорация олдида вужудга келадиган масалалар ечими аниқ масала учун яратиладиган мақсадли, лойиҳавий ёки ишчи гуруҳларга юклатилади.
Вақт ўтиши билан, бундай гуруҳлар, асосий структуранинг бўлимига қараганда кўпроқ мустақилликка эга бўладиган, ички фирмаларга айланади. Шунинг учун бундай ташкилий структурани дастурли-мақсадли тамойилга асосланиб шаклланган ва ривожланадиган, доимо янгиланиб турадиган дивизионал структура деб айтиш мумкин.
Замонавий шароитда бошқариш ташкилий структураларининг нисбатан мураккаб тури сифатида контроллинг тизимига эга ягона стратегик бошқарувни кўрсатиш мумкин.
Контроллинг – бу иқтисодий таҳлил, лойиҳалаш, бошқарув ҳисоби ва менежментларнинг кесишувида пайдо бўлган, замонавий бошқарув назарияси ва амалиётидаги янги тушунчадир.
Контроллинг (инг. to control — назорат қилиш, бошқариш) бошқариш жараёнини корхонанинг асосий монетар мақсадикафолатланган ликвидлик шароитида даромадни ва капитал қимматини максималлаштириш орқали молиявий натижаларни оптималлаштиришга қаратилган.
Ягона стратегик бошқарув, усул сифатида, масалаларни қўйишга стратегик ёндашув ва уларни реализация қилишга дастурли-мақсадли ёндашувлар бирлигининг синтези бўлиб ҳисобланади.
Стратегик ёндошув (ёки стратегик лойиҳалаш) узоқ муддатли ёндашув (узоқ муддатли лойиҳалаш) дан корхонани мавжуд шарт-шароитларга эмас, балки энди вужудга келадиган шарт-шароитларга йўналтирилиши билан ажралиб туради. Бошқача қилиб айтганда, узоқ муддатли лойиҳалаш экстрополяцияга асосланса, у ҳолда стратегик ёндошувга мувофиқ ўзгаришларни прогнозлаш ва олдиндан уларга мослашиш масаласи қўйилади. Стратегик лойиҳалаш, масалани белгилаш тамойили сифатида, 60-йилларда, яъни, ташқи муҳитнинг ўсиб бораётган турғунсизлик ва динамиклик ҳолатлари ўзи ҳақида дарак берган вақтларда пайдо бўлган. Аммо уни амалиётга тадбиқ этиш уриниши йирик компания ходимлари томонидан қабул қилинмади. Ягона стратегик бошқарув ушбу муаммонинг ечими бўлди.
Йирик компаниянинг асосий таркибий қисмлари сифатида, “хўжалик юритишнинг стратегик зоналари” да маълум стратегик мақсадларга эришишга жавоб берувчи, стратегик хўжалик марказлари чиқади. Мақсадлар ва зоналарнинг ўзлари ҳам доимий ўзгаришга дуч келиши боис структура керакли динамикликка эришади. Келажакни ҳисобга олган ҳолда яратилган структура ҳозирги вақтга зид келади, бу эса уни компанияни турғунликда ушлаб турувчи омилдан ривожланишини тезлаштирувчи муҳим воситага айлантиради. Стратегик ёндашувни амлга ошириш механизми яратилган, лекин у доимий янгиланишни, барча даражадаги ходимларнинг эркинлигини кенгайтириш ва ҳ.к.ларни талаб қилади. Бошқарувнинг замонавий ёндашувлари қуйидаги ўнта асосий тамойиллар бажарилишини талаб қилади:

  • индивидуаллик (шахсга бўлган ҳурмат) ка бўлган кучли ишонч;

  • алоҳида одоб-ахлоқ схемаси мавжуд бўлмай, исталган ҳатти-ҳаракат турли реакцияларни чақириши;

  • барча ишчиларнинг ягона статуси;

  • юқори даражадаги мутахассисларни ишга таклиф қилиш;

  • ишчиларни, айниқса, юқори мансабдаги раҳбарларни узоқ муддатли ўқитиш;

  • энг паст даражали бошқарувларга максимал даражада мумкин бўлган жавобгарликни белгилаш;

  • чизиқли бошқарувчилар фаолиятини баъзи даражада чеклаш;

  • келишмовчиликларни инобатга олиш;

  • горизонтал алоқаларнинг ривожланиши;

  • ишчиларни шахсий рағбатлантириш.

Тизимли ёндшув нуқтаи назаридан юқори технологияли ташкилотлар, жумладан, бошқарувнинг чуқур ихтисослашувини талаб қилувчи шаҳар маъмурий кўчмас мулк объектларини бошқариш учун комплекс ёки матрицали структурани қўллаш кўпроқ самара беради. Унда кўзда тутилишича, баъзи функцияларни амалга ошириш учун анъанавий чизиқли-штатли иерархияни қўллаш, бошқа махсус масалалар ечими учун эса бошқа структура бўлинмаларини жалб қилиш талаб этилади.

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish