1 мавзу –кадастр хужжатлар тупламини тайёрлаш ва бахолаш тугрисида тушунча


МАВЗУ –ЕР КАДАСТРИ ХУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ



Download 3,55 Mb.
bet9/34
Sana26.05.2022
Hajmi3,55 Mb.
#608966
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Йигма жилд (1)

5 МАВЗУ –ЕР КАДАСТРИ ХУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ
Ер участкасига бўлган чекланишни белгиловчи
хуқуқий холатлар
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг чекланиши Ер кодексининг 42-моддасига биноан тартибга солинади.
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари давлат манфаатларини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик коммуникациялари қуриш ва улардан фойдаланиш манфаатларини, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг манфаатларини, шунингдек фуқаролар хавфсизлигини кўзлаб фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда чекланиши мумкин.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланган чекланишлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги қайд этилди:
Айрим объектлар атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши билан боғлиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат ҳокимияти органларининг муҳофаза зоналарини белгилаш тўғрисидаги қарори асос бўлади. Муҳофаза зоналарида муайян фаолият турларини амалга ошириш ман этилади ёки чекланади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини гаровга қўйишда, ер участкасига ижроия ҳужжатлар бўйича ундирув қаратилганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ҳуқуқларнинг чекланиши ҳақидаги ҳужжатнинг номини ҳамда унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг гаровга (ипотекага) қўйишда чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш Низомида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ер участкаси химоя худудини белгиловчи хуқуқий холатлар


Ажратилган ерлардан белгиланган тартибда фойдаланиш ва уни мухофаза қилиш масаласи энг долзарб масалалардан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодексига асосан назорат қилинади. Мазкур Кодекснинг 8-боб, 69-моддасига асосантранспорт мақсадларига мўлжалланган ерларга, кабель, радиореле ва алоқа ҳаво линиялари ва электр узатиш линиялари ўтган ерларга туташ ерларда , 9-боб, 72 ва75-моддаларига асосан давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликлари режимини таъминлаш учун, 10-боб, 77-моддасига асосандарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш хамда маданий-соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар қирғоғи бўйлаб қонун хужжатларида белгиланган тартибда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларига қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда муҳофаза зоналари ўрнатилиши белгилаб қўйилган.Ушбу муҳофаза зоналарини жойда аниқлаш ва уларни белгилаш масаласи мухим бўлиб, ердан фойдаланишни тартибга солишда хамда ер участкаларидан фойдаланганлик учун солиқ солишда ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 101-моддасига мувофиқ солиқ солинмайдиган ерларни аниқлашда катта роль ўйнайди
Кўчмас мулк объектларининг химоя худудлари
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 8-боб, 69-моддасига асосан транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига темир йўл, ички сув транспорти, автомобил, хаво ва трубопроводттранспорти корхоналари, муассассалари ва ташкилотларига транспорт иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларидан фойдаланиш, сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида улар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
Алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерларга, кабель, радиореле ва алоқа ҳаво линиялари ва электр узатиш линиялари ўтган ерларга туташ ерларда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда муҳофаза зоналари ўрнатилади.

Download 3,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish