Bog'liq 1-мавзу. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ахборот технологиялари
1-мавзу. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ахборот технологиялари
3. Замонавий электрон спорт анжомлари
Спортчи ҳолатини ва организми функционал фаолияти даражасини аниқлаш-жисмоний тарбия ва спорт фаолиятидаги энг муҳим ва ҳал қилувчи жараён бўлиб, унинг қанчалик тўғри ташкил этилганлик ҳамда улардан самарали фойдаланиш даражасига кўп нарса боғлиқ бўлади. Булар қаторига спортчининг ҳолатини аниқлаш, маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва шарт-шароитга боғлиқ ҳолда керакли тузатмалар киритиш кабиларни киритиш мумкин. Бундай тадқиқотларни маълум кетма-кетликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Одатда, улар спортчининг тинч ҳолатидан бошланади. Спортчини тинч ҳолатини “Стабилоплатформа” ва компьютер ёрдамида таҳлили ва текшириш синовдан бошланади (2-расм).
3 –расмда Спортчи ҳолатини аниқлашда қўлланиладиган компьютер қурилмалар Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида машқ бажариш жараёнида спортчининг организми ва тизимларидаги ўзгаришлар динамикасини кузатиш, қайд қилиб бориш ва таҳлил қилиб бориш кейинга режалаштириш ва истиқболлаш ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлади. 3 –расмда спортчи машқ бажариш жараёнида амалга ошириладиган тадқиқотга мисол келтирган.
4-расмда эса спортчи организми функционал фаолияти даражасини Эргометр (Велиергометрлар кейинроқ келтирилган) ёрдамида ўрганиш келтирилган.
4-расм. Спортчи организми функционал фаолияти даражасини аниқлаш курилмаси Шунингдек спортчи организми функционал фаолиятида аэроб ва анаэроб чегараларни ҳамда аэроб ва анаэроб чегаралари даражасида қувватни ва кислород талабини ва максимал (5-расм) кислород истеъмолни аниқлаш ва баҳолаш катта аҳамият касб этади
5-расм. Спортчи кислород истеъмолни аниқлаш ва баҳолаш курилмаси
Велоэргометрия. Спортчи мушакларининг максимал қуввати велоэргометрия ёрдамида аниқланади.
Велоэргометрик синовлар 6–расмда кўрсатилган велоэргометрдан фойдаланиб амалга оширилди.
Маълумотларни қайд этиш тамойили қуйидагича. Магнит реле ғилдиракнинг ҳар бир ярмининг айланиш вақтини қайд этади. Автоматлаштирилган узатиш маркази орқали олинган тажриба натижалари компьютерга киритилади.
Шунингдек, Қувват-вақт боғлиқлиги 7–расмда қувват эгри чизиғида қайд этилишига мисол келтирилган.
7-расм. Қувват-вақт боғлиқлиги. Абсцисса ўқи бўйича - вақт (с). Ордината ўқи бўйича - қувват (Вт). Аррасимон эгри чизиқ - ҳақиқий қийматлар.Силлиқ эгри чизиқ - назарий ҳисобланган қийматлар. 8-расм. Тензодинамометрия. Тажриба натижалари компьютерга келиб тушади. Куч эгри чизиғига мисол 9-расмда келтирилган.
Спортчининг куч имкониятларини аниқлаш учун (8–расм) тензодатчиклар ёпиштирилган металл ҳалқа, кучайтиргич, автоматлаштирилган узатиш маркази ва компьютердан ташкил топган тензодинамометриядан фойдаланилади.
Унинг ишлаш тамойили қуйидагича. Спорт турига боғлиқ ҳолда асосий мушак гуруҳлари ва ишчи бурчаклари аниқланади. Стандарт ҳолатларда тест амалга оширилади.
Спидография. Спортчиларнинг югуриш тезлигини қайд этиш учун қўлланиладиган мослама спидограф (10–расм) қуйидаги қисмлардан ташкил топган: асосли тиргак, иккита ғалтак (спиннинг), магнитли датчик, автоматлаштирилган узатиш маркази ва компьютер.
Ғалтакларнинг бирига леска ўралган, иккинчисида эса – магнит датчик ўрнатилган.
Сиртмоқнинг лескаси иккинчи ғалтак устига ташланган ва карабин ёрдамида синовдан ўтаётган спортчининг белига маҳкамланади.
Югураётган спортчи лескани тортади, ғалтакни айланиш тезлиги датчик ёрдамида қайд этилади, сигнал автоматлаштирилган узатиш маркази орқали компьютерга узатилади. Югуриш тезлиги қайд этилган мисол 10–расмда ифодаланган.
11-расм. 60 метрга югуриш тезлигини ёзиб олишга мисол. Абсцисса ўқи бўйича – вақт (с). Ордината ўқи бўйича – югуриш тезлиги (м/с) Замонавий компьютер технологиялари спортчининг тезлик–куч имкониятларини аниқлаш ва уларнинг таҳлили асосида стратегик ва тактик тайёргарликка тузатмалар киритиш учун спортнинг асосий турларида муваффақият билан қўлланиши мумкин.