1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

Такрорлаш учун саволлар. 
1. 
Анъанавий тафаккур деганда нимани тушинасиз? 
2. 
Тафаккур эркинлиги кўпроқ нималарда намоён бўлади? 
3. 
Ёшлар ижтимоий фаоллигини таъминловчи омиллардан 
қайсилари биласиз? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


133 
7-мавзу. Мустақиллик, эркинлик ва шахс 
1. Шахс мустақиллигини ифодаловчи энг муҳим ижтимоий ва ахлоқий 
фазилатлар: ахлоқий маданият, муомала маданияти, ақлий зукколик, ҳуқуқий 
маданият. 
2. Меҳнатга ҳалол муносабат ва сиёсий маданият: уларнинг шахс маданий 
савиясига таъсири. 
3.Эркинлик ва масъулият – шахс мустақиллигини шакллантирувчи омиллар 
сифатида. 
Таянч иборалар 
Муомала, фазилат, ахлоқий маданият, ақлий зукколик, ҳуқуқий 
маданият, сиёсий маданият, шахс маданий савияси, эркинлик, масъулият 
1. Шахс мустақиллигини ифодаловчи энг муҳим ижтимоий ва 
ахлоқий фазилатлар: ахлоқий маданият, муомала маданияти, ақлий 
зукколик, ҳуқуқий маданият. Ахлоқий маданиятга эришиш, яъни комил 
инсон бўлиш халқимизнинг азалий қадрияти эканлигини уқтирар экан, 
Президент И.Каримов шундай дейди: „Ҳар қандай босқин ва истилоларга 
қарамасдан, ҳар қандай оғир ва мураккаб шароитда ҳам боболаримиз, 
ўзлигини йўқотмасдан, маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-ахлоқ қоидаларига 
амал қилиб, комиллик сари интилиб яшагани бугун ҳам барчамизга ибрат 
бўлиб, куч-қуввват бағишлаб келмоқда“
1

Ахлоқий маданиятнинг шахс ҳаётида акс этиши хилма-хил омиллар 
воситасида юз беради. Устозлар ўгити, таълим-тарбия, санъат, дин ва 
ҳокозолар шулар жумласидандир. Ахлоқий маданият шахсга ўзгалар билан 
муносабатда анаънавий ахлоқий қонун-қоидалардан ижобий фойдаланишни, 
уларга замонавийлик нуқтаи назардан ёндашишни, эзгулик билан 
ёвузликнинг фарқига боришни ва эгаллаган ахлоқий билимларини самарали 
татбиқ этишга ўргатади.
1
Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., Маънавият. 2008. 7-б. 


134 
Ахлоқий маданият жамият аъзолари томонидан ахлоқий меъёрлар, 
тамойиллар, идеалларни ўзлаштириш, уларни шахсий амалий фаолият 
қоидаларга айлантириш, амалий жиҳатдан ўз ҳатти-ҳаркатларида, кундалик 
хулқий ҳаётида акс этиш даражасини белгилайдиган тушунчадир. 
Ахлоқий маданиятни шакиллантиришда устознинг шахсий намунаси 
ҳам катта роль ўйнайди. Устоз маданиятли инсон бўлиб, бу фазилат унинг 
юриш – туришида, феъл – атворида, кийинишида, оилада, иш жойида, 
инсонлар билан муомаласида, рўзғор юргизиши, жамоат жойларида ўзини 
яхши тута олишида барча ҳатти – ҳаракатларида ўз ифодасини топади. Бу 
фазилатлар устознинг ички дунёсининг ташқи ифодасидир. Бошқаларга нур 
тарқатиши учун устознинг ўзи порлаб туриши керак. Ҳақиқий устозликнинг 
моҳияти улуғ ҳаёт тақозо этаётган ахлоқий фазилатларни ёш авлоднинг 
онгига, эътиқодига, энг муҳими, унинг кундалик ҳатти – ҳаракатига 
айлантира билишидир. 
Ахлоқий маданият ва юксак маънавиятнинг доимий ривожланишини 
миллатимизнинг тафакккури, дунёқараши, педагогикаси, урф-одатлари, 
расм-русумлари, маънавий-ахлоқий тарбияси билан боғлиқ тугал ва 
сермазмун хулосаларида кўрамиз. Бинобарин, бу хулосалар халқ оғзаки ва 
ёзма ижодида ҳам ўз ифодасини тўлиқ топганки, улар ўз навбатида 
авлодларни маънавий камолотга етказувчи, миллий ва умумбашарий 
қадриятларга асосланган ахлоқий фазилатларни сингдирувчи тарбия 
воситаси ҳам ҳисобланади. Бу эса ўз-ўзидан яна кундалик ҳаётимизда 
миллий тарбияга, таълимда халқ достонларига қайта-қайта мурожаат этишни, 
айниқса, маънавий-ахлоқий тарбия тизимларига дахлдор жиҳатларни илмда 
махсус ўрганиш ва таълим жараёнида ўргатиш вазифасини кун тартибига 
қўймоқда. Айни шу ҳолат ҳам ҳозирги кунда ниҳоятда долзарблик касб 
этади. 
Ахлоқий маданиятни шакиллантирувчи омиллардан яна бир бу - диндир. 
Дин – инсон маънавияти ривожининг муҳим омилидир. Барча динлар каби 


135 
Ислом дини ҳам кимларнидир хоҳиш-истаги туфайли яратилган эмас. Чунки 
ҳар қандай диний таълимотлар жамият тараққиётининг муайян босқичида 
объектив ва субъектив эҳтиёжлар, заруриятлар асосида келиб чиқади. Ислом 
динининг асосини ташкил этувчи Қуръони карим, Ҳадис шариф, шариат 
қоидалари, ислом ҳуқуқи асосларида илгари сурилган ғоялар заминида 
иймон, эътиқод, виждон, руҳий покланиш билан боғланган дунёвий 
муаммолар ўртага қўйилган. Президентимиз И.А.Каримов ҳам муқаддас 
динимиз маънавиятни, инсонинг ахлоқий маданиятини юксалишидаги асосий 
мезон эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтганлар: „Оллоҳнинг ўзи бизга буюрган 
комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб 
фазилатларнинг маъно – мазмунини нафақат чуқур англаш, балки ана 
шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш – одамзотнинг 
маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон, десак, ҳеч қандай 
хато бўлмайди.“
1
Ахлоқий маданиятни шакиллантиришда санъатнинг ўрни беқиёсдир. 
Санъат инсоннинг ҳиссиётлари ва туйғулар оламига кириб боради. Шунинг 
учун бўлса керак, санъат барча даврларда инсонга ҳамроҳ бўлиб келган. 
Санъат инсоннинг мақсад-манфаатлари, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, 
ички кечинмалари нуқтаи назаридан акс эттирса, ахлоқ инсон ижтимоий 
алоқалари ва муносабатларининг мағзига сингиб кетади. Ҳаётда ахлоқ-
одобга алоқадор бўлмаган бирор воқеа-ҳодиса содир бўлмайди. 
Инсонларнинг ўзаро муносабатлари ва муомалалари ахлоқнинг бевосита 
объекти бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир ҳақиқий санъат асарида асосий 
зиддият сифатида эзгулик билан ёвузликнинг кураши акс этади, 
инсонпарварлик, ҳақиқатгўйлик, тўғрилик, адолат, муҳаббат, садоқат сингари 
фазилатлар тараннум этилади, тақдир, ўлим ва ўлмаслик, ҳаётнинг мазмуни, 
бахтга эришиш сингари муаммолар ўртага ташланади.
1
Каримов И. А. Юксак маънавият енгилмас куч. Т., Маънавият, 2008. 25-б.


136 
Бир гуруҳ маданиятшунос олимларнинг фикрига кўра, замонавий шахс 
ахлоқий маданияти таркибини қуйидагилар ташкил қилар экан: 
- ахлоқий тафаккур маданияти: “ахлоқий баҳолаш қобилияти”, ахлоқий 
билмлардан фойдаланиш қобилияти, малакаси; яхшилик билан 
ёмонликни фарқига бориш қобилияти; ҳар қандай шароитда устивор 
ахлоқий тамойилларни қўллаб-қувватлаш; 
- туйғулар маданияти: инсондаги ахлоқий таъсирчанлик, ахлоқий 
ҳамдардлик, устивор ахлоқий талабларни чуқур ҳис этиш лаёқати; 
- хулқ маданияти: инсоннинг ахлоқий тажрибасида фикр ва туйғулар 
бирлигига эришиш, намунавий ахлоқий андоза, кишилар ҳатти-
ҳаракатида уларни қўллай билиш даражаси; 
- одоб (этикет): шахс хулқи шаклларини қатъийлаштирадиган қоидалар 
билан ўзаро мулоқотда амалга ошириш даражаси
1
.
Ахлоқий маданият императив табиатга эга, яъни унинг норма ва 
тамойиллари мажбурийдир. Уларни бажарса ҳам бажармаса ҳам бўлаверади 
дейиш мумкин эмас. Масалан, ота-онани ҳурмат қилсам ҳам, қилмасам ҳам 
бўлаверади, Ватанга ва халққа хиёнат қилса ҳам бўлаверади деб ўйлаш энг 
ахлоқий 
тубанлик 
ва 
маданиятсизликдир. 
Маданиятшунос 
олим 
Р.Мадиримовнинг фикрича, ахлоқий талаб ва қоидалар, урф-одатларни 
бажармаган одамни нималар кутиши мумкин? Албатта қоидаларни 
бажармаганларни қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси кутмайди
2
. Бундай 
кишиларни одамлар ажратиб ташлаб, жамодан, муомаладан четлатадилар, 
тўйига ҳам азасига ҳам бормайдилар, бу эса энг даҳшатли жазодир, қолаверса 
бундай кимсаларнинг шахси емирилади, обрўси тўкилади, бу ҳам қаттиқ 
азобдир.
Муомала маданияти. Муомала инсонларни бир – бирига боғловчи, 
яқинлаштирувчи, катта – кичик хайрли ишларга ундовчи фазилатдир. 
Инсоннинг гўзал ҳаёт кечиришида, жамият орасида ўз ўрнини топа олишида, 
1
Абдуллаев М, Умаров Э ва бошқалар. Маданиятшунослик . Тошкент, “Турон-Иқбол”, 2006, 80-81 бетлар 
2
Мадиримов Р. Маданиятшунослик назарияси. Самарқанд, СамДу нашри. 1994 й, 40-бет 


137 
бошқаларнинг ҳурмат эҳтиромига эришишда муомаланинг ўрни каттадир. 
Инсоннинг ширин сўзлиги кишининг тарбияланганлигидан гувоҳлик берса, 
сўзга 
бойлиги, 
чечанлиги, 
маънодорлиги 
унинг 
зиёлилигини,
билимдонлигини кўрсатади. Гўзал муомала инсон дилини қанчалик ҳушнуд 
этса, аксинча аччиқ сўз, қўпол муомала инсон қалбини ларзага солади.
Муомала маданиятида сўз ақлдан кучли, тилдан ихтиёр олади. Тил 
шундай кучга эгаки, суяксиз бўлса ҳам суякни тебратади. Муомала одоби 
бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий 
ахлоқий меъёрий талабларини бажаришни тақазо этади. Шунинг баробарида, 
у инсондаги яхши жиҳатларни намоён этиши, кўзга кўрсатиши билан ҳам 
ажралиб туради. Унинг энг ёрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоён 
бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш, 
суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. 
Шу боис муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлик, камсуқумлик, 
босиқлик, ҳушфеъллилик сингари ахлоқий меъёрларда намоён қилади.
Муомала одобида нигоҳ муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, одамнинг 
нигоҳида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабаблардандир тилга 
чиқмаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи, 
суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш - 
муомаладаги маданиятсизликни билдиради. 
Ахлоқий маданият яққол кўзга ташланадиган муносабатлар 
кўринишидан 
бири, 
бу-этикет. 
Этикет-такаллуфнинг 
майда-чуйда 
жиҳатларигача ишлаб чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг 
кўзини қувонтирадиган муносабат ҳодисасидир. Этикетнинг қамрови кенг, у 
маълум маънода халқаро миқёсда қабул қилинган муомала қонун-
қоидаларини ўз ичига олади. У кўпроқ инсоннинг ташқи маданиятини, ўзаро 
муносабатлардаги ўзни тутиш қонун-қоидаларининг бажарилишини 
бошқаради. Муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндошса, 
яъни бир ҳолатда бир неча муомала қилиш имконига эга бўлса, этикет 


138 
муайян ҳолат учун фақат бир хил қоидалаштириб қўйилган ҳатти-ҳаракатни 
тақазо этади. Этикетнинг яна бир алоҳида жиҳати бор: унда одоб билан 
гўзалликнинг уйғунлигини кўришимиз мумкин, қатъий одоб қонун-
қоидалари чиройли хатти-ҳаракатлар воситасида амалга оширилади. 
Муомала шахслараро муносабатларининг шундай кўринишики, унинг 
ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ахлоқий, эстетик, маданий, сиёсий ва 
руҳий жиҳатдан алоқага киришадилар. Эстетик олим Б.Ҳусановнинг 
фикрича, дастлаб “муомала” ва “алоқа-коммуникация” тушунчаларининг 
ўхшаш томонларини аниқлаб олиши лозим. Алоқа коммуникация – ялпи 
алоқанинг бир кўриниши бўлиб, йўналтирилган алоқа деб юритилади. У 
моҳиятан маълум бир ҳодиса ҳақидаги маълумот етказади. Муомала жараёни 
икки тарафлама характерга эга: у ўз моҳиятига кўра ахборот ёки 
маълумотларни шунчаки узатиш ва қабул қилишга қараганда кенг қаровли 
бўлиб, икки ёки ундан ортиқ инсонларнинг ўзаро таъсирини мураккаб 
тизими ҳисобланади
1
. Умуман муомала жараёнида инсонлар ўзаро таъсир ва 
акс таъсир этиб, тушунчалар ва моҳиятга маъно берадилар, маъно оладилар.
Ақлий зукколик. Ақлий зукколик шахснинг мустақиллигини, вазиятга 
тўғри баҳо беришини англатади. Ижтимоий вазиятга нисбатан ақлий 
зукколик омили бўлиб топқирлик, муомилага киришимлилик, ижтимоий 
психалогияни яхши тушуниш ва туғма истеъдод ҳисоблади. Инсон ақлий 
заковати тўғрисида Юртбошимиз Олий Мажлиснинг биринчи чақириқ, 
биринчи сессиясида сўзлаган нутқида: «Тараққиёт тақдирини маънавий 
жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Техникавий билим, мураккаб 
технологияни эгаллаш қобилияти маънавий баркамоллик билан, мустақил 
тафаккур билан бирга бориши керак. Ақлий заковат ва руҳий-маънавий 
салоҳият – маърифатли инсоннинг икки қанотидир»,
2
- деб бежизга 
айтмаган. 
1
Ҳусанов Б., Ғуломов В. Муомала маданияти. Тошкент, Таълим нашриёти. 2009, 14-15 бетлар 
2
Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий – ижтимоий, иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. 
Т., Ўзбекистон,1995, 46-бет


139 
Файласуф Плотин «Ақлий гўзаллик хусусида» деб аталган рисоласида 
ақлий гўзалликни “илк қиёфа” деб атайди ва унинг субъектив томони ҳайрат, 
деган фикрни илгари суради. «Ақлий гўзаллик – Илк гўзаллик ва у 
яхлитликдир ва у ҳамма ерда яхлитдир, – дейди мутафаккир гўзалликнинг 
ибтидоси тўғрисида
1
. Бу яхлитлик ҳеч қачон бузилмайдиган ва у аъло ақл 
ҳақида бизга тушунча берадиган, ақлли аршдан таралган гўзалликдир. 
Плотиннинг эстетик таълимотига кўра, гўзал шакл эзгулик эмас, зеро 
борлиқнинг тўлақонлиги Эзгуликнинг шаклида эмас, унинг ўзида, яъни 
моҳиятида мавжуд. Шунга қарамай шакл қуйи даражадаги шаклсиз 
моддиятдан гўзаллиги билан юқори туради. Шакл қалбда моддиятдан 
қутилади, ақлда эса у янада озод, янада эркин бўлади.Инсон ақли ва унинг 
зукколигини ўтмиш мутафаккирлари ҳар жиҳатини ўрганганлар.
Ақлий зукко инсон ким билан маслаҳатлашишни, ўз фикр-
мулоҳазасини текшириб кўрувчи ҳамдард топа билишни, вақтида ақлни 
чархлаш лозимлигини билиши муҳимдир. Ақлли киши нодон, ҳасадгўй, 
ёлғончи, бахил, баднафс кишилардан йироқроқ юради.
Ақли зукколикни аниқловчи белгиларидан бири бу инсон виждонини 
олидига ҳисоб беришидир. Шарқ мутафаккирларининг таъкидлашларича, 
ақлий баркамол киши ўзининг кундалик амалий фаолиятидаги қуйидаги 
ҳолатларни бошқалардан пинҳон сақлаши даркор: 
- ўзининг молу давлатига зарар етса, уни бошқаларга айтмаслиги лозим. 
Чунки йўқотилган бойлик бошқаларга айтгани билан ҳеч қачон қайтиб 
келмайди. Йўқотилган молу давлат ҳақида кўп гапирган кишини 
бошқалар очкўзликда айблайдилар. 
- ўзгалар билан сўҳбат қилганда ғам-андухдан шикоят қилмаслик 
даркор. Чунки доимий ҳаётдан норозилик кайфияти кишини сабр-
тоқати йўқлигидан далолат беради. 
1
Лосев А.Ф. История античной эстетики. Поздный эллинизм. Москва. Искусства. 1980. С. 460. 


140 
- ўзини яқин кишиларини бойлиги ёки ёмонлигидан нолимаслиги керак. 
Чунки мақтаниш ва нолиш ақлий зукколикка қарама-қаршидир. 
- бировга қилган яхшиликни писанда қилмаслик керак. Яхшиликни 
миннат қилмаслик ва уни эсламасликка уриниш ақлий зукколикдан 
далолат беради. 
- ақлли киши қиладиган ишини олдиндан айтмайди, ишни бошламасдан 
аввал маслаҳат қилади. Қўлидан келадиган иш учун ваъда бермайди ва 
қилаолмайдиган иш учун ҳам ваъда бермайди. 
- ўзини дардини бировга айтиш ҳам ақлий зукколикдан эмас. Чунки 
бировга айтилган дарду-ғам дўст учун бошқача, душман учун ҳузур 
ҳаловат белгиси бўлиши мумкин
1
.
Билимли, ақли зукко инсон ўз фикрига ишонтириш учун фактлар, 
мисоллар келтирса, саводсиз, иймонсиз кишилар қасам ичади. Дўст тутиш 
борасида ўтмиш панднома, қадрият бўлган “Қобусонма”да “ақлсиз одамлар 
била ҳаргиз дўст бўлмағил. Ақлсиз дўст ақлли душмандин ёмонроқдур, 
чунки ақлсиз дўст шундоқ иш қилурки, ақлли душман уни қила олмас”
2
деб 
уқтирилган. Хуллас, юқорида биз санаб ўтган белгилар, кўрсатгичлар инсон 
ақлий зукколигининг даражаси, ҳолатини ифолайди. Ўз навбатида, худди 
ўша кўрсаткичлар, белгилар инсон ақлий зукколигини аниқловчи 
мезонлардир. Танқидий нуқтаи-назар шаклланган инсонда фаҳм-фаросат ва 
одоб, хулқнинг намунавий даражалари бирлашса, унда ақлий зукколик 
ҳолатини юз беради.
Ҳуқуқий маданият – фуқаролар ва мамакатлар ўртасидаги мулкий, 
иқтисодий, оилавий, миллий, шахсий ва ҳакозо муносабатларни тартибга 
солувчи қонунлар, нормалар, қоидалар мажмуасидир. Агар инсон ҳуқуқ ва 
бурчларини, мавжуд қонунларни ўзлаштириб ўз ҳаётий фаолиятида онгли 
равишда қўллай олса, унинг ҳуқуқий маданияти шунчалик юқори бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августда 
1
Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент. 1997, 105 бет
2
Кайковус. Қобусонма (форсчадан Муҳаммад Ризо Огаҳий таржимаси). Тошкент, Ўқитувчи, 2006, 111-бет 


141 
тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий 
дастури”нинг қабул қилиниши ҳам бу масалани қай даражада долзарб 
эканлигини кўрсатади. Бу тўғрисида Юртбошимиз шундай дейди: “Барча 
фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонуннинг 
устуворлигини, жамият манфаатлари ҳимоя қилиниши ва аҳолининг 
хавфсизлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этиш. 
Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва 
эркинликлари, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор 
бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса ҳуқуқий давлатни 
тасаввур этиб бўлмайди
1
”. 
Кўп миллатли мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини 
ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг 
ариза ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш масалалари доимо 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг диққат марказида 
турмоғи керак. Ҳуқуқий фаолликни шахс ҳуқуқий маданиятининг унсурлари 
сифатида қарашда илмий адабиётларда турлича фикрлар берилган. Аммо 
ҳуқуқий маданият муаммоси билан шуғилланган кўплаб ҳуқуқшунос 
олимлар ҳуқуқий фаолликка алоҳида ўрин беришган. Ҳатто айрим олимлар 
ижтимоий фаолликни ҳуқуқий маданиятнинг асосий элементи сифатида 
қарашган
2

Ижтимоий фаоллик асосий қонунимизда ҳам ўзининг ҳуқуқий асосини 
топган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 – моддасида, 
фуқароларнинг ўз ижтимоий фаолликларини қонунларга мувофиқ 
митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига 
эгадирлар, - деб кўрсатилган
3
. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий 
фаолликларини жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳам ўз 
вакиллари орқали иштирок этишда намоён бўлади (32-модда). Ҳозирги 
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг истиқлол ва тараққиёт йўли./Ўзбекистон буюк келажак сари/.-
Т.Ўзбекистон.1998 й. 16-бет 
2
Тожихонов У.Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси.ЎзР ИИВ акад. 1998 й. 46-47-бетлар. 
3
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.Ўзбекистон, 2012 й. 8-бет 


142 
кунда шахснинг ижтимоий фаоллигига катта эътибор берилмоқда. Умуман 
ижтимоий фаоллик деганда, инсоннинг турли соҳадаги яъни, ишлаб 
чиқариш, меҳнат, ижтимоий-сиёсий, маданий-мафкуравий соҳадаги 
фаоллиги йиғиндиси тушунилади.
Ҳуқуқий маданият тушунчасига турли даврларда турлича таъриф бериб 
келинган бўлиб, уни уч қаватли бино кўринишидаги кўринишини таклиф 
этишган. Бинонинг биринчи қаватига ҳуқуқий билимлар ва улардан 
фойдалана олиш имкониятини жойлаштирилган. Иккинчи каватида ҳуқуққа 
бўлган муносабатни ва учинчи қаватга ҳуқуқий мазмунга эга бўлган 
вазиятларда шахснинг фаолияти ва ҳулқ – атвори киритилади. Бу уйнинг 
пойдеворини уни ахлоқий ва мафкуравий, сиёсий қарашлар, эътиқодлар 
ташкил этади.(1-схема) 
Ҳуқуқий маданиятини ўзига хос томонларини эътиборга олган ҳолда, 
ҳуқуқий маданиятида ҳуқуқий фаоллик ва ташаббускорликни ҳам муҳим 
унсур сифатида қараб, юқоридаги фикрларни тўлдирган ҳолда “Ҳуқуқий 
маданият биноси”га 4-қаватни жойлаштириш мумкин. (2-схема) 
Ҳуқуқиймаданият 
1-схема 2-схема 
Ҳуқуқий вазиятларда 
шахснинг фаолияти, 
ҳулқ-атвори 
Ҳуқуққа бўлган 
муносабат 
Ҳуқуқий билимлар 
Ахлоқий, 
мафкуравий-сиёсий 
қараш, эътиқод 
Ҳуқуқий маданият 
Ҳуқуқий фаоллик 
ва ташаббускорлик 
Ҳуқуқий вазиятларда шахснинг 
фаолияти, ҳулқ-атвори 
Ҳуқуққа бўлган муносабат 
Ҳуқуқий билимлар 
Аҳлоқий, мафкуравий-сиёсий 
қараш, эътиқод 
Ҳуқуқий маданият 


143 
Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий маданият деганда – ҳуқуқий 
саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни 
ижро этиш, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмасидир, ҳуқуқбузарликларга 
нисбатан муросасизлик, ҳуқуқий фаоллик ҳамда ташаббускорлик даражаси 
тушунилади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish