1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Халқ оммаси ва буюк шахсларнинг ижтимоий тараққиётидаги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

 
3. Халқ оммаси ва буюк шахсларнинг ижтимоий тараққиётидаги 
роли. Тарих, ўтмиш ва тарихий онг мавзусини тадқиқ этиш анча мураккаб 
иш ҳисобланади. Тарих ўз ички мантиғига, тараққиёт қонунларига эгадир. 
Айни пайтда тарих ўзининг манфаатларига эга бўлган одамлар ва ижтимоий 
уюшмалар, муассасалар фаолияти натижасидир. Шу боис тарихни ким бунёд 
қилади деган муаммо тарих фалсафасининг диққат марказида туради. 


102 
Тарихни буюк саркардалар, ҳукмдорлар, бир сўз билан айтганда, ноёб 
истеъдод, фазилатга эга шахслар яратади деган фикр инсоният 
тафаккурининг Плутарх, Гегель, М.Хайдеггер, Ф.Ницше, Хосе Ортега-и-
Гассет, Э.Каннети каби буюк намоёндалари
1
асарларида учрайди. 
Бундай қарашларга кўра шахс, сиёсий арбоблар тарихнинг динамикаси 
ва йўналишини белгилаб беради. И.Зулқарнайн, А.Темур, Наполеон I, 
тегишли империяларнинг асосчиси бўлганлар. Агар улар бўлмаганда 
қадимги Юнонистон ва Шарқ XVI асрда Мовароуннаҳрда, XVIII аср охири 
XIX аср бошларида Франциядаги тарихий жараёнлар бошқача тус олган 
бўларди. Айни пайтда улар фаолият кўрсатишганда маълум иқтисодий, 
ижтимоий, сиёсий шароит ва ҳолат мавжуд эди. Буларни улар танлай 
олмайдилар. Шахс инсонлар ва уюшмалар энергиясини шароитга монанд 
қилиб, маълум томонга (бу томон манфаат ва мақсадлар билан белгиланади) 
йўналтиради. 
Шароит, уюшмалар ва ташкилотлар халқ фаолиятининг натижасидир. 
Ҳар бир кейинги авлод олдинги авлоднинг меҳнати ва фаолияти 
натижаларига таянади. Маълумки, халқ – воқеа –ҳодисаларнинг ичида яшаб, 
унинг бутун жараёнларини ўз қалбидан ўтказиб, сўнг у ёки бу тарзда 
баҳолайдиган буюк мезон. Мустақиллик халқимизнинг имкониятларини 
тобора кенгайтириб, унинг яратувчилик иқтидорини ва бунёдкорлик 
қобилиятини янада кучайтириб, реал воқеликка бўлган муносабатини 
ўзгартиради
2

Тарих файласуфи И.Гобозовнинг фикрича шахс, қахрамон, ҳукмдор 
эмас, балки халқ тарихни яратади. Унинг таъкидлашича қироллар, 
йўлбошчилар, подшолар, президентлар келадилар ва кетадилар, халқ эса 
тарихнинг бош субъекти бўлиб қолади. Лекин дейди, Гобозов, шахслар 
жамиятда ҳеч қандай роль ўйнамайди, улар “винтик” сифатида тарих 
1
Жумаев Б. Тарих, шахс ва тарихий онг. // Тафаккур журнали. 2011 йил 2-сон 87бет 
2
И.А.Каримовнинг “Тарихий хотира ва инсон омили – буюк келажагимиз гаровидир” номли рисоласини 
ўрганиш бўйича услубий қўлланма. Тошкент, Ўқитувчи. 2012, 63 бет


103 
жараёни орқасидан судралиб боришади деб бўлмайди. Гобозов бу ерда битта 
нарсани ҳисобга олмаган. Яъни тарихий йилларда нафақат қироллар, 
йўлбошчилар, подшолар, президентлар, балки авлодлар шаклида халқлар ҳам 
келиб кетадилар. Тарих фалсафасида тарихий шахслар деганда ўтмишда 
ўзига хос из қолдирган буюк давлат арбоблари ва машҳур кишилар назарда 
тутилади.
Тарих ва ижтимоий тартибот юзасидан тадқиқот олиб борган 
Гегелнинг фикрича, тарих жараёнида мавжуд тартибот билан уни 
ўзгартириш имкониятлари ўртасида буюк шахслар катта рол ўйнайдилар. 
Бундай шахсларнинг фаолиятида мутлақ руҳнинг иродаси мавжуд бўлиб, 
умумийлик, мантиқ ва қонуният бор. Буларни Гегел қаҳрамонлар деб атайди, 
чунки етарли шарт-шароит бўлганда улар қатъий шижоат билан тарихий 
аҳамиятга молик фаолият кўрсатишади. Улар доно, тез фикрлайдилар ҳамда 
катта ташкилотчилик қобилиятига эгадирлар. Қаҳрамонларнинг тарих 
саҳнасига чиқиши Гегелнинг фикрича зарурдир, уларсиз эски ва янги 
ўртасида зиддият ҳам бўлмайди. Буюк шахс бу зиддиятларни ҳал қилади, 
одамларни ижтимоий ҳалокатдан қутқаради. Мақсад амалга ошганидан 
кейин буюк шахслар тарих саҳнасидан тушиб кетадилар. Гегель буюк 
шахсларнинг психологик таҳлилига қарши чиққан эди. Буюк инсонларнинг 
шахсий хусусиятлари тарих мантиғи учун аҳамиятга эга эмас. К.Ясперснинг 
фикрича, бошқаларнинг эркинлиги учун масъулиятни сезган киши буюк 
шахс бўлади.
Харизматик шахс, йўлбошчи ва шахсга сиғинишХаризма грек тилидан 
олинган сўз бўлиб, худонинг инъоми, каромати деган маънони англатади. 
Христиан динининг католик йўналишига кўра илоҳиётда худо томонидан 
черковни қўллаб-қувватлаш учун бирон кишига (авлиё, папага) берилган 
худонинг инъоми ёки кароматидир. Харизма терминини ижтимоий фанларга 
Э.Терёлч, М.Вебер киритган. Уларнинг фикрича уч хил қонуний ҳокимият 
бор.


104 
Биричиси, ахлоқий қоида ва удумлар обрўсига асосланган ҳокимият. 
Бундай ҳокимият асосан патриархал жамиятларда мавжуд бўлган. 
Иккинчиси, шахснинг хусусияти ва сифатлари уни ҳокимиятини 
ўрнатишга ёрдам беради. Ваҳий тушганми, қахрамонлик, донолик қилганми, 
йўлбошчи бўлганми, шу хислатлар орқали харизматик раҳбарлар бўлиб 
майдонга чиқади. Масалан: Муҳаммад а.в.с. Вьетнам президенти Хо Ши 
Мин.
Учинчиси, маълум қонун-қоидаларга асосланган қонуний ҳокимият, 
М.Вебер харизмага асосланган икки турдаги ҳокимиятни батафсил таҳлил 
қилади. Инсонлар ўзлари учун харизмага эга бўлган ҳукмдорларга шахсий 
садоқатларини намоён этадилар, уларни ўзларини қутқарувчилари, деб 
баҳолайдилар, уларга тўла ишонадилар. 
Афкор омманинг фикрича, харизмали ҳукмдор бошқаларда бўлмаган 
буюк хислатлари мавжудлиги билан ажралиб туради. Харизмали хислатнинг 
пайдо бўлишида икки томонлама сабаб бор. Бири йўлбошчини ҳарбий 
раҳбар, парламент депутати, пайғамбар ва бошқа кўринишидаги шахсий 
хислатлари. Улар халқнинг дилига йўл топа оладиган сўзларни топа 
оладилар, ўткир ижтимоий муаммони ҳал этишнинг нисбатан осон йўлини, 
воситаларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар, ўзларини халққа яқин 
оладилар, камтарона ҳаёт тарзини олиб боришга ҳаракат қиладилар, анъана 
ва қонунларга мувофиқ иш қилаётганликларини кўрсатишга ҳаракат 
қиладилар.
Буюк Петр биринчининг оиласи ёки қизлари кўпинча ямоқ қўйиб 
тикилган кавуш ва пайпоқлар кийиб юрган. Кўчада оддий бир ёки икки 
кишилик фойтунда юришган. Бухоро амирлигида Амир Шоҳмурод (бегуноҳ 
амир) бир йилда арзон кийим-бош сотиб олиб фақирона кўринишда халқнинг 
ичида юрган. Ушбу сабабнинг иккинчи томони, харизмали раҳбарни халқ 
идеаллаштиради. Харизмали раҳбарни муқаддаслаштириш эса шахсга 


105 
сиғиниш ҳодисасини келтириб чиқаради. Шахсга сиғинишнинг томири 
қадим цивилизацияларга бориб тақалади.
Тарихнинг бурилиш даврларида тарихий шахс ва халқ оммасининг 
нақадар ҳал қилувчи роль ўйнаши, ана шу икки куч бирлашган, бир мақсад 
сари интилган тақдирда ҳар қандай эзгу мақсадга эришиш мумкин 
эканлигини тарих яна бир бор тасдиқлайди. Фалсафа фанида “тарихда 
шахсни роли”, “тарихда халқ оммасининг роли” каби илмий категориялар 
учрайди. Бу категориялар тарихни ким бунёд қилади, деган саволга жавоб 
топишга бўлган ҳаракатдан пайдо бўлган. 
Аввало “тарихни доҳийлар эмас, балки онгли ва бунёдкор инсон, халқ 
яратади”
1
. Албатта ҳақиқий йўлбошчилар ўз шахсий фазилатлари, 
маънавий раҳнамолиги, кенг фикрлаш, воқеалар ривожини олдиндан кўра 
олиш ва ўз ортидан халқ оммасини эргаштириш хусусиятлари билан тарихда 
чуқур из қолдирган. Буюк шахслар илгари сурган ғоялар халқ томонидан 
қўллаб-қувватлансагина кўзланган мақсадларга эришиш мумкин. Чунки, 
алоҳида шахснинг роли қанчалик юқори бўлмасин, у ўз халқисиз тарихни 
ярата олмайди, тарихнинг, моддий ва маънавий бойликларнинг яратувчиси 
халқ оммаси бўлиб қолаверади. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish