1-Мавзу. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари Асосий саволлар



Download 85,5 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi85,5 Kb.
#85347
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу


1-Мавзу. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
Асосий саволлар:

  1. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи

  2. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари

  3. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар)

  4. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг услублари

Асосий ўқув материали қисқача баёни:
1-савол. Иқтисодиёт назарияси фанини, унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало, иқтисодиётнинг ўзи нима, унинг вазифаси нималардан иборат, деган саволга жавоб бериш лозимдир.
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади.
Қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. Шунинг учун қадимги юнон олимларининг (Ксенофон, Платон, Аристотел) асарларида иқтисодиёт - уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган.
Чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Инсоннинг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурияти иқтисодиёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади.
Иқтисодий ресурслар деганда жамият, мамлакат, айрим корхона ва фирма, оила ихтиёрида тўпланиб, айни вақтда мавжуд бўлган, товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчига етказиб беришда ҳамда истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган имкониятлар, қўр-қутлар ва манбалар тушунилади. Табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари), ишчи кучи ресурслари, моддий ресурслар (бинолар, дастгоҳлар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, қурилмалар, сотишга тайёр товарлар, уларнинг қўр-қутлари, пул маблағлари ва бошқалари) ана шулар жумласидандир.
Инсон ривожланган сари унинг эҳтиёжлари ҳам шиддат билан ўзгариб, ортиб боради. Иқтисодий ресурслар эса чекланган. Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир.
Инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш турли фазалардан - ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг бирлигидан иборатдир. Буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи ишлаб чиқариш жараёнидир. Чунки ҳамма товар ва хизматлар худди шу босқичда яратилади.
Иккинчи муҳим фаза эса тақсимот жараёнидир. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал ва ишчи кучи, товар ва хизматларнинг алоҳида турлари, ишлаб чиқарувчи тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. Ундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши болган даромадлар ҳам тақсимланади.

Download 85,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish