1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари



Download 1,77 Mb.
bet21/72
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#39614
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси китоб

2.2-жадвал.
Ресурслар тўлиқ банд бўлаганда ишлаб чиқариш имкониятлари (шартли рақамлар)

Маҳсулот тури

Муқобил вариантлар

А

В

С

D

Е

Нон (млн. дона)

0

1

2

3

4

Тегирмон (минг дона)

10

9

7

4

0

Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғидаги ҳар бир нуқта икки хил маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қандайдир энг кўп ҳажмини кўрсатади. Нон ва тегирмон ишлаб чиқаришнинг ҳар хил уйғунлашувини амалга ошириш учун жамият улардаги мавжуд ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаши зарур. Нон ва тегирмоннинг барча уйғунлашуви уларнинг энг кўп миқдорини кўрсатиб, бу барча мавжуд ресурслардан эса самарали фойдаланиш натижасида олиниши мумкин. Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғдан ташқарида жойлашган ҳар қандай нуқтага (масалан:W) ресурсларнинг мавжуд ҳажми ва ишлаб чиқаришнинг мавжуд технологиясида эришиб бўлмайди.


Жамият учун маҳсулотларнинг эришиб бўладиган ҳар хил уйғунлашувларидан танлаб олиш имконияти эгри чизиқ ичида жойлашади.
Жамият бу маҳсулотлар уйғунлашувидан бирортасини танлаши зарур: кўпроқ тегирмон ишлаб чиқариш камроқ нон ишлаб чиқаришни билдиради ва аксинча.
Ҳар қандай маҳсулотнинг қандайдир миқдорини олиш учун, воз кечишга тўғри келадиган бошқа маҳсулот миқдори бу маҳсулотнинг муқобил ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади.
Биз иқтисодиёт ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми билан хусусиятли деб ҳисобладик. Агар банд бўлмаган ресурслар бўлса ёки ресурслари самарасиз фойдаланилса (тўлиқ фойдаланилмаса) иқтисодиёт жадвалда кўрсатилган ҳар бир муқобил вариантдагидан камроқ маҳсулот ишлаб чиқарган ва бу чизмада келтирилган ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ичида жойлашган бўлар эди.
Агар ресурсларнинг миқдори ва сифати ҳамда технология ўзгарса иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ҳам (ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ҳолати) ўзгаради. Мавжуд ресурсларнинг кўпайиши ҳар бир вариантда битта ёки ҳар иккала маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш масаласи ҳар доим иқтисодиёт назарияси фанининг долзарб муаммоси сифатида, унинг диққат марказида бўлиб келади. Айниқса ҳозирги пайтда бу масала янада кескин қўйилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширмасдан туриб мамлакатимиз олдида турган муҳим масала – мустақил иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш вазифасини амалга ошириб бўлмайди. Самарадорликнинг иқтисодий мазмуни сифатида ҳар доим ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга авансланган ресурслар, маблағлар ёки қилинган харажатлар ўртасидаги нисбат тушунилади.
Лекин, турли ижтимоий-иқтисодий тизимлар шароитида шу жамиятнинг мақсадидан келиб чиқиб, самарадорлик муаммосининг туб моҳияти ўзгаради. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади фойда олишга қаратилганлиги сабабли ҳар бир иқтисодий субъект кўпроқ фойда олишга интилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини олинган фойданинг (Ф) ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс харажатларига (ИХ) нисбати билан аниқланади.Иқтисодий адабиётларда самарадорликнинг бош мезони ҳақида ҳам бир қанча фикрлар мавжуд. Айрим олимлар ишлаб чиқариш самарадорлигининг бош мезони фойда, бошқа бирлари эса ялпи миллий маҳсулот, cоф маҳсулот, учинчилари миллий даромад, тўртинчилари эса қўшимча маҳсулот деб кўрсатадилар. Биз ҳозир бу ерда фикрларнинг қайси бири тўғри эканлиги ҳақида батафсил тўхтолмаймиз, лекин шуни айтиш керакки, кўпчилик олимлар томонидан бозор иқтисодиёти шароитида самарадорликнинг бош кўрсаткичи олинган фойданинг харажатларга нисбати, яъни рентабеллик ёки фойдалилик даражаси билан белгиланади деб тан олинади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп қиррали масала бўлиб, бу айтилган биргина асосий кўрсаткичда, уни тўла равишда ҳар томонлама ифодалаб бўлмайди. Шунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини тўла ифодалашда унда қатнашган омилларнинг унумдорлигини, улардан самарали фойдаланиш даражасини билдирадиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
Булардан бири меҳнат унумдорлигидир. Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади.
Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади.
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги деган кўрсаткичдан ҳам фойдаланилади ва унда ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот, даромад ёки фойда билан аниқланади. .
Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган, ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди.
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади:
1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш.
2. Ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш.
3. Иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш.
4. Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш.
5. Мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
6. Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлаш.
Булар ичида фан-техника тараққиёти омили ҳозирги кунда республикамиз учун долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Фан-техника тараққиётининг эволюцион ва революцион шакллари фарқланади. Эволюцион шаклда ривожланиш деганда, ФТТнинг мавжуд технологияси асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизациялаш асосида ривожланиши тушунилади.
Революцион шаклда ривожланиши деганда эса, фан-техниканинг бир қанча соҳаларида бирданига катта ўзгаришлар бўлиб, техниканинг энг сўнгги янгиликларини, авлодларини ишлаб чиқаришда қўллаш, принципиал янги технологик тизимга ўтиш тушунилади. Фан-техника тараққиётининг кейинги шаклда ривожланиши юксак самара беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов ўзининг асарларида иқтисодиётнинг барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг янги ютуқлари билан қайта қуроллантириш лозимлигини таъкидламоқда. Бунинг учун аввалом бор техника тараққиётининг асосини ташкил этувчи ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларини янги, унумдор, арзон техника билан қуроллантирувчи машинасозликни ривожлантиришга эътиборни қаратмоқ лозимдир.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish