1-мавзу. “Иситиш тизими” фанига кириш



Download 20,08 Kb.
Sana15.06.2022
Hajmi20,08 Kb.
#673219
Bog'liq
1 мавзу “Иситиш тизими” фанига кириш


1-мавзу. “Иситиш тизими” фанига кириш
Бутун дунёда бўлаётганидек, юртимизда ҳам энергия истеъмоли тинмай ошиб бормоқда ва бу асосан бино ва иншоотларни иссиқлик билан таъминлашда акс этмоқда. Маълумки, фуқаролик ва саноат иншоотларини иссиқлик билан таъминлашда қазиб олинаётган органик ёқилғининг деярли учдан бир қисми сарф бўлмоқда.
Ёқилғини қазиб олиш борган сари қимматлашиб бормоқда, чунки янги очилаётган ва янги ўзлаштирилаётган конларнинг узоқ ҳудудларда жойлашганлиги ва бу ёқилғи конлари анча чуқурликларда жойлашганлиги сабабли, келажакда халқ хўжалигини ривожлантиришда, ёқилғидан тежамкорлик билан фойдаланиш зарурлигини кўрсатади, бунда асосий йўналиш, электр ва иссиқлик энергиясини биргаликда ишлаб чиқаришга асосланган (ИЭС лар асосида) марказлашган иссиқлик таъминотини янада ривжлантиришдан иборат бўлиши кераклигини кўрсатади. Баъзи катта шаҳарларда бино ва иморатларнинг иссиқлик таъминоти унча катта бўлмаган иссиқлик генераторлари (маҳаллий қозонхоналар, печлар) томонидан амалга оширилади ва бу ўз навбатида ёқилғининг кўп истеъмол қилинишига ҳамда атроф-муҳитни ифлосланишига сабаб бўлади. Амалда бўлган энергетик дастурга асосан, номукаммал бўлган қурилмалар мукаммал бўлганлари билан изчил алмаштирилмоқда, шунингдек, йирик иссиқлик станциялари билан ҳам, бу ўз навбатида иссиқлик таъмсиноти ФИК ошишига олиб келиб, майда иссиқлик манбалари учун ишлатиладиган қўшимча ёқилғини қазиб олишдан иқтисод қилишга имкон беради. Иссиқлик сарфлари ичида биноларнинг коммунал-маиший эҳтиёжлар учун бўлаётган сарфи (иситиш, вентиляция, ҳавони мўътадил қилиш, иссиқ сув таъминоти) асосийларидан бири бўлиб, бу сарфлар йилнинг совуқ кунларида, биноларни эксплуатация қилишда биноларнинг ҳимоя конструкцияларидаги иссиқлик исрофлари бинолар ичидаги иссиқлик ажралишидан сезиларли даражада юқори бўлиши билан изоҳланади. Бино ичидаги ҳаво ҳароратини керакли даражада ушлаб туриш учун бино иситиш қурилмалари билан жиҳозлашга тўғри келади. Демак, иситиш бинони сунъий қизитиш бўлиб, бу қизитиш вақтида иссиқлик исрофлари қопланиб бино ичидаги одамлар учун қулай бўлган ва технологик жараёнлар кечиши талабларига жавоб берадиган ҳарорат зарурий даражада ушлаб турилади. Бунинг учун иситиш қурилмалари қўлланилади. Иситиш қурилмасининг йил давомида ишлатилиши, маълум даврий характерга эга бўлиши билан бир қаторда унинг қуввати биринчи навбатда йилнинг совуқ кунларида метерологик шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўзгарувчан ҳам бўлади.
Иситиш қурилмасининг қуввати ташқарида ҳаво ҳароратининг пасайиши ва шамолнинг кучайиши билан ошиши ва ташқарида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан эса камйтирилиши керак, чунки қуёш радиациясининг таъсири остида иситиш қурилмаларидан иссиқлик узатиш камаяди, демак иситиш қурилмаларининг иссиқлик узатиши доимо ростланиб туриши керак. Биноларнинг ичида иссиқлик бўйича қулайликлар яратиш ва уни ушлаб туриш учун техник мукаммал ва ишончли иситиш қурилмалари бўлиши талаб этилади. Биноларни иситиш, ташқи ҳавонинг бир суткадаги ўртача ҳарорати муттасил 8 оС гача ва ундан ҳам паст ҳароратгача турғун (3 сутка давомида) камайиб борганида ишга туширилади, ташқи ҳаво ҳарорати муттасил 8 оС гача қизиганидан сўнг эса биноларни иситиш тўхтатилади. Йилнинг биноларни иситиш даври иситиш сезони дейилади. Республика ҳудудларида иситиш сезони 6 ойгача чўзилади. Йилнинг совуқ кунларида, бинолар ичидаги ҳаволи муҳитнинг ҳолати фақат иситиш воситалари ишлаши билан эмас балки ҳавонинг вентиляцияси билан ҳам белгиланади. Биноларни иситиш ва ҳавонинг вентиляцияси, биноларни маълум зарурий намликка, босимга, газли таркибга эга бўлган ҳавони иситиш ва ҳаво алмашувини ҳосил қилиш бирга ҳавонинг тозалигини таъминлаш учун мўлжалланган. Аксарият саноат ва фуқаролик биноларида иситиш ва вентиляция бир-биридан ажратилмаган ҳолда ўзаро биргаликда зарурий санитар-гигиеник шароит яратади, бу ўз навбатида одамларнинг турли касалликлар билан касалланиши сонини камайтиради, соғлиғини яхшилайди, иш унуми ошади ва натижада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдори кўпаяди. Агросаноат комплекслари иншоатларида, иситиш ва вентиляция воситалари билан зарурий иқлий шароитларнинг яратилиши ҳайвонлар, паррандалар ва экинлардан максимал унумдорликка эришиш ҳамда сабзавот ва меваларни исрофсиз сақлаш имконини беради. Ишчи хоналар ва бинолар, шунингдек меҳнат маҳсулотлари ўзининг нормал ҳолатларини сақлаши учун маълум ҳароратли шароитлари бўлиши талаб этилади. Етарли даражада иситилмаган бинолар, конструкцияларининг зарурий ҳарорат-намлик режимининг бузилиши натижасида тез нурайди. Бир қанча маҳсулотлар, буюмлар ва моддаларни (аниқ асбоблар ва лампалар, калава ва тўқимачилик маҳсулотлари, кинопленка ва ойна, ун ва қоғоз ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш технологияси ҳамда уларни сақлашда бино ичидаги ўрнатилиши зарур бўлган ҳароратни жуда аниқлик биоан ушлаб туриш керак бўлади. Иситиш техникасининг ҳолати, худди бошқа техника соҳаларидагидек, ишлаб чиқариш кучлари ривожланиши даражасига ва жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатларининг характерига боғлиқ. Биноларни иситиш оддий танчалардан бошланиб то ҳозирги печлар, каминлар, конвекторлар, иссиқлик нурлагичлар ва бошқа иситиш асбобларига ўтиш жараёни ёқилғиларни ёқиш усулларининг яхшиланиши ва конструкцияларининг такомиллашиши билан давом этди. XIX асрнинг 70 – йилларидан бошлаб паст босимли сувли иситиш юқори босимли иситиш усули билан бемалол рақобат қила бошлади. XIX асрнинг охирларига келиб, Россиянинг бир қанча шаҳарларида вертикал ва горизонтал бир қувурли паст босимли иситиш тизимли ишлатила бошланди. 1875 йили Г. К. Лешевич биринчи марта мустақил ишлайдиган ёки ошхона ўчоғи ёқилганида ишлайдиган вертикал ясси иситиш асбоблари ёрдамида паст босимли сувли иситиш тизимини хонадонни иситишда қўллади. XIX асрнинг 80- йилларига келиб, вертикал қовурғали шишган кўринишдаги (турли баландликларда) иситиш асбоблари бўлган вертикал ётқизилган бир қувурли схемали ва айланма тармоқли (ҳозирда бу тизим туташувчи участкали дейилади) марказий сувли иситиш тизимлари тарқала бошлади. Ҳар бир иситувчи асбоб олдига ростловчи жўмраклар ўрнатила бошланди. XIX асрнинг 90- йилларига келиб, икки қувурли иситиш тизимлари пайдо бўлди (Германияда иситиш техникасини яратувчиларидан бири бўлган Ритшел таъсири остида), бу тизимдаги параллел вертикал ётқизилган икки қувурдан бири, яъни иситиш асбоб ўрнатилган қувурга иссиқ сув юборилади ва иккинчисидан эса совиган сув чиқиб кетган. ХХ аср бошларига келиб иситиш қурилмаларинигнг бирламчи таннархларини пасайтириш асосий масалалардан бири бўлиб қолди. Сувли иситиш тизимларида вертикал қувурлар ётқизиш ва иситиш асбобларини (1900 йилда чўян радиаторлар пайдо бўлди) ўрнатиш очиқ усулда амалга оширила бошланди. Қувур диамерини камайтириб сув ҳаракати тезлигини ошириш мақсадида турли техник ечимлар қўлланила бошланди. Сувнинг циркуляциясини ҳосил қилиш ва уни тезлатиш учун иссиқ сувга ҳавони, буғни, иситилган сувни аралаштириб кўриш бўйича амалий-тадқиқот ишлари олиб борилди. В. А. Яхимович 1905 йили хоналарнинг тўсиқ конструкциялари-деворлари орасига ўрнатиладиган бетон панелли нурланиш иситишнинг буғбетонли иситиш асбоби “бетон ичига жойлаштирилган иситиш асбоблари” ишламасини таклиф қилди ва иситиш тизимида қўллади, Худди шу йиллари, бир марказдан туриб, бир неча биноларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи ҳудудий иситиш марказлари пайдо бўлди. “Узоқ масофага” иссиқлик узатувчи сифатида буғдан фойдаланилган, биноларда эса буғ-сув иссиқлик алмаштиргичлар ўрнатилган (“бойлерлар”) бўлиб, сувли иситиш тизими табиий церкуляция билан жиҳозланган. 30- йилларга келиб собиқ СССР нинг деярли барча ҳудудларида йирик саноат ва фуқаролик биноларини қуриш амалга оша бошлади. Сувли иситишни қўллаш доиралари кенгайиб борди. Бошланишида, сувли иситиш маҳаллий иситиш қозонхоналари (биноларнинг ер тўлаларида) негизида бажарилган бўлса, иссиқликлаштиришнинг ошиши натижасида эса иссиқлик электр станцияларидан иссиқлик билан таъминлаши ҳисобига бажарила бошланди. Бир вақтда сув циркуляциясини сунъий уйғотиш усуллари (насосли) ҳам қўлланилиб борди. Буғли иситиш фақатгина, технологик эҳтиёж учун буғ мавжуд бўлган ишлаб чиқариш биноларини иситишдагина сақланиб қолди. Ўтган асрнинг ўрталаригача сувли иситиш, иситиш асбобларига иссиқлик ташувчи сувни икки қувурли тақсимлаш кенг қўлланилиб келди. Кенг масштабда ва оммавий равишда йирик панелли қурилишнинг ривожланиши ва шу билан бирга чердаксиз биноларниг пайдо бўлиши натижасида кўп қаватли биноларни иситишда иситиш асбобларини вертикал-бир қувурли бирикмаларга улашга эътибор кучайди. Бунда тайёргарлик ишларини механизациялаш даражасининг ошиши, монтаж вақтида қурилмаларни йиғиш учун кам вақи кетиши ҳамда улар учун кетадиган меҳнат сарфларининг камайиши таъминланади. Ҳозирда, республикада иситиш техникасини мукаммаллаштиришни тезлаштириш масалалари, мамлакатни ижтимий-иқтисодий ривожланишини тезлаштиришнинг умумий масалаларидан бири деб қаралмоқда. Халқнинг маданий даражаси ва турмуш даражаси ўсиши билан иморатларнинг иситиш ҳолатларига боғлиқ бўлган, иссиқлик режимларига бўладиган талаб ошиб бормоқда. Одамларнинг иш жойларида ва хонадонларида ҳар томонлама қулайликларга эга бўлган шароитлар яратиш учун техник мукаммал ва самарадор иситиш жиҳозлари қўлланилмоқда. Уларнинг баъзи элементларини (бўғинлари ва деталлари) ишлаб чиқариш унификация қилиниши уларни ишлаб чиқаришга кетадиган меҳнат сарфини қисқартиради. Бу эса катта ҳажмда саноат ва фуқаролик бинолари қурилиши олиб боралаётганда жуда аҳамиятлидир. и Иситиш қурилмаларининг самарали ишлаши лойиҳалаш жараёнида қурилманинг ишлатилиши давомидаги ишонлилиги, иссиқлик ташувчининг зарурий ҳароратини автоматик тарзда ушлаб туриш масалаларининг оптимал ечимларини замонавий информацион технологияларни қўллаш асосида ечишга боғлиқдир. Иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш учун иситиш қурилмаларининг ишлатилиш режимлари ва уларни бошқаришнинг илғор усуллари тадқиқот қилинмоқда. Анъанавий органик ёқилғиларни (қаттиқ, суюқ. газсимон) ёқишга асосланмаган, яъни технологик жараёнда йўқотилаётган иссиқликдан ҳамда тикланувчан иссиқлик манбаларидан фойдаланиб ишлайдиган истииш қурилмаларини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қуёш энергиясидан иситиш учун фойдаланувчи тикланувчи иссиқлик манбаларидан бири бўлиши мумкин. Органик ёқилғи заҳираларининг чекланганлиги сабабли ҳам атом энергияси асосий иссиқлик манбаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ атом электр станциялари ёки махсус иссиқлик таъминоти атом станциялари яқинида жойлашган бино ва иморатларнинг иситилиши атом реакторлари ишлашидан ҳосил бўлган исийдиган сувлар билан амалга оширилмоқда. Гидроэлектр станциялар яқинида жойлашган биноларни иситишда электр энергиядан ҳам фойдаланилади.
Download 20,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish