1-МАВЗУ. Инсон эволюцияси ва олд тарих фанининг предмети, тадқиқот доираси,мақсади ва вазифалари Режа: 1. Инсон эволюцияси ва олд тарих фан сифатида.
2. Инсон эволюцияси ва олд тарих фанининг предмети ва вазифалари.
3. Антропологик даврлаштириш ва хронология.
4. Инсон эволюцияси ва олд тарих фанининг ривожланиш тарихи.
5. Тадқиқот кўламининг ўсиши, унинг босқичлари.
6. Инсон эволюцияси ва олд тарих фанининг бошқа фанлар билан алоқадолиги.
Таянч сўз ва иборалар
Ибтидоий жамият тарихини одамзоднинг пайдо бўлиши ва жисмоний жиҳатдан одамзод эволюцияси орқали босқичма-босқич ривожланиб борганлигини билмасдан ўтмиш тарихни тасаввур қилиб бўлмайди.
Одамнинг табиатдаги ўрни ҳақидаги масалани илмий жиҳатдан дастлаб XVIII асрдаёқ Карл Линней кўтариб чиққан эди. У одамзодни ҳайвонот дунёси тизимига боғлаб, ўша замонларда яшаган маймунларга қўшиб примат (биринчи)лар гуруҳини ажратиб кўрсатишга уриниб кўрган. Маймун зотини қиёсий таққослаш борасида XVIII аср 2-ярми – XIX асрнинг 1-ярмида Томос Гексли ва Карл Фогту бир қатор илмий тадқиқот ишлар олиб борди ва одамзоднинг одамсимон маймун билан қариндош эканлиги ҳақидаги дастлабки фикрларни ва таълимотни илгари кўтариб чиқдилар. Чарлз Дарвиннинг «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танлов» китобининг юзага келиши муносабати билан одамзоднинг табиий эволюцион тараққиёти ҳақидаги таълимот янада кучайди. Чарлз Дарвин биринчилардан бўлиб, одамзоднинг келиб чиқиши жинсий танлов натижасида юзага келганлигини бой антропологик материалларнинг қиёсий солиштирув усули орқали ўрганиб, шундай таълимотни илгари қўяди. XIX аср охирлари – XX аср бошларида илмий иш олиб борган кўпгина тадқиқотчилар одамнинг ҳайвонот дунёсидан пайдо бўлганлиги ҳақидаги таълимотни ёқлаб чиқдилар. Шу билан бир вақтда одамзоднинг эволюция йўли масаласи илгари сурилди. Бу масалани ойдинлаштиришда энг қадимги одамзоднинг илк даврига хос қазилма қолдиқлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирги вақтда фан оламида ана шундай 80 дан ортиқ топилма жойлар маълум. Аслида приматларнинг умумий қабул қилинган классификацияси йўқ. Топилма приматлар нафақат турларга, балки уларни гуруҳларга бўлиш мумкин. Ҳозирча фанда мумкин қадар йирик примат отрядлари номаълум.
Ҳозирги вақтда олимлар ўртасида барча классификация учун одамсимон маймунлар оиласи ёки антропоморф маймунни Дарвин ўз даврида уларда одамзоднинг яқин қариндошлиги борлиги ҳақида фикр юритиб, уларнинг бирортасини одамзоднинг илк ўтмишдош шакли деб айтиш мумкин эмас. Ҳозирги вақтдаги тадқиқотчилар ҳам ана шу дунёқарашни маъқуллашмоқдалар. Антропоморфлар оиласи классификация қилинар экан, улардан гоминидлар оиласи ажралиб чиққан, бинобарин, гоминидлар ҳозирги замон одамлари ва унинг яқин ўтмишдошларини бирлаштиради. Бу оилавий вакилларнинг барчасида мия ҳажмининг катталиги характерли бўлиб, унинг мураккаб ривожланиши барча приматлардан фарқ қилади. Шунингдек, уларда тик икки оёқда абжир юриш, панжаларнинг турли юмушларни чаққонлик билан бажариши, бош бармоқнинг ривожланиши бошқа приматлардан кескин фарқ қилади. Бу каби хусусиятлар ҳатто анатомик нуқтаи назардан ҳам уларнинг ўтмишдоши приматлардан фарқ қилиб, алоҳида оилавий гуруҳга тааллуқли деб айтиш мумкин. Бундан ташқари, одамзод биологик тарихига янги фактор – ақл ва меҳнатнинг вужудга келиши унинг табиий ривожланишининг муҳим шарти бўлиб хизмат қилган.
Якун қилиб шуни айтиш лозимки, ҳозирги замон одами сапиенс (sapiens) уруғи Homaга тааллуқли бўлиб, гоминидлар отряди оиласи приматлар билан боғлиқ. Ҳозирги замон одамлари ирқий жиҳатдан бир ўзакдан пайдо бўлган бўлиб, фақат ташқи кўринишдан ҳар хил бўлиши мумкин. Бу ташқи кўринишдаги аломатлар инсоният тарихида иккинчи даражали бўлиб, ҳаётий аҳамиятга эга эмас. Шунинг учун ҳам ирқчилар таълимоти анти тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги замонда яшаётган барча ирқ вакилларининг илдизи ягона ва бир турга тааллуқлидир.
Одамнинг келиб чиқишида бу соҳанинг ижтимоий асоси бўлиб Ф.Энгельснинг меҳнат ҳақидаги назарияси антропогенез таълимотида муҳим аҳамиятга эга. Одам меҳнат жараёнида шаклланган ва бу жараёнда одамни меҳнат яратган, деган таълимот фанда тамал тоши сифатида ўрин эгаллади.
Бу масалани ойдинлаштиришда антрополог олимларнинг хизматлари каттадир. Одамзод меҳнатни, биринчи навбатда, меҳнат қуролларини яратиб, табиат инжиқликлари билан курашган, озиқ-овқат топиш учун меҳнат қилган, ўзларини йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилган. Бу факторлар одамзоднинг ва ибтидоий тузумнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Тўғри, одамсимон маймунлар ҳам оддий қуролларга эга бўлган. Мисол сифатида дарахт меваларини уриб тушириш, майда жониворларни таёқлаб ўраб ўлдириш, озиқабоп ўсимлик томирларини қазиб истеъмол қилиш кабиларни эслатиш мумкин. Улар бу юмушларда ерда ётган оддий тош бўлагидан, ёғочдан, суякдан, дарахт шохларидан фойдаланган бўлиши мумкин. Геологик нуқтаи назардан одамзоднинг шаклланиши тўртламчи давр билан бевосита боғлиқ кечган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, одамзод ерда сунъий равишда тайёрланган меҳнат қуроли билан бирга пайдо бўлган эмиш. Меҳнат қуролларининг ибтидоий одамлар томонидан доимий равишда турмушда қўлланиши табиат ресурсларидан фойдаланишни аста-секин фаоллаштирган. Меҳнат доираси доим кенгайиб боради. Одамлар табиат ресурсларидан турмушда фойдаланиш мақсадида бирлашадилар, коллектив овчилик вужудга келади. Меҳнат қуролларини ишлаб чиқиш жараёни ижтимоий ҳаётга катта таъсир ўтказади ва ижтимоий турмуш ҳам аста-секин мураккаблашиб боради.
Фанда антропогенез ҳақидаги барча назариялардан Ф.Энгельс томонидан яратилган жамоа бўлиб яшаш, бирлашиб меҳнат қилиш ибтидоий тузумнинг ижтимоий асослари юзага келди ва унинг фикрича, жамоасиз одамзод ҳам, унинг ақл-заковати ҳам, нутқи ҳам пайдо бўлмас эди. Фақат ижтимоий меҳнат туфайли ақл-идрок, ақл-заковат ва улар билан боғлиқ нутқ ҳам ривожланиб борган. Ф.Энгельс бу ҳодисанинг биологик томонига муайян эътибор берган. У тик юришнинг бошланиши, гўштли овқатнинг истеъмол қилиниши одамзод жисмининг биохимик томонидан ўзгаришига олиб келганлигини айтиб ўтади. Унинг бу назариясидан шуни тушуниш мумкинки, юқоридаги ўзгаришлар одамзоднинг социал ва биологик қонунияти синтези саналиб, шу асосда одамзод шаклланган.
Умуман қаралганда, фанда шундай таълимот мавжуд: табиий танлаш жараёнининг кечиши узоқ давом этган ва аста-секин ҳозирги замон одам типининг пайдо бўлиши билан тугалланган. Олимларнинг хулосасига кўра, сўнгги палеолитда одамзоднинг жисмоний жиҳатдан ўзгариш реакцияси тугалланиб, ҳозирги замон ақлли одам зоти шаклланади. Бу жараён ҳар доим ишлаб чиқариш кучларининг ривожи билан боғлиқ кечган.
Шундай қилиб, ибтидоий даврнинг биринчи ярми илк палеолитни ўз ичига олган босқичда табиий танлаш социал-тарихий қонуният ҳукм сурган. Табиий танлаш жараёни жуда секин кечган ва бу босқичда аста-секин социал ҳодисалар доимий равишда ривожланишда бўлиб, охир-оқибатда бу тараққиёт етакчи ўринни эгаллайди. (Расм-1)
Навбатдаги муҳокамамиз