1-мавзу. Инсон эволюцияси ва олд тарих фанининг предмети, тадқиқот доираси,мақсади ва вазифалари Режа


одамзоднинг яқин ўтмишдоши инсониятнинг илк ватани



Download 19,36 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi19,36 Kb.
#134897
1   2
Bog'liq
1 ma`ruza

одамзоднинг яқин ўтмишдоши инсониятнинг илк ватани ҳақидаги масалага бағишланади.
Ҳозирги вақтда эски дунёнинг турли вилоятларидан учламчи даврга доир кўпгина одамсимон қазилма маймунларнинг қолдиқлари топилган. Афсуски, бундай топилмалар одамсимон маймунларнинг муайян қисмларидан ёки бўлакларидан иборат бўлиб, тўла, бутун тарзда топилганлари йўқ. Шу боисдан тадқиқотчилар тўла ёки бутун жасад қолдиғи ҳақида эмас, балки алоҳида қисмлари ҳақида муҳокама юритишиб келмоқдалар. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бундай тадқиқотлар услубияти палеонтология фани ва унинг томонидан ишлаб чиқилган қиёсий солиштириш йўлини қўллайди. Шу билан топилманинг морфологияси ҳайвонот дунёсининг турмуш ҳаётини белгилайди.
Кўпчилик олимларнинг фикрича, одамзодга бирмунча яқин мавжудотларга маймунсимон дриопитиклар гуруҳи киради. Дриопитиклар қолдиқлари учламчи даврнинг охирги қатламларидан: Ғарбий Овропа, Африка, Осиё минтақаларидан топилган. Уларнинг морфологик ўзига хослигига нисбатан оилаларга бўлинади. Дриопитиклар приматларга хос бўлиб, ўртача ўлчамга эга бўлиб, ҳозирги павиниан ва шимпанзеларга ўхшаш эди. Бу гуруҳ жониворларнинг морфологик белгиларидан уларнинг йиртқич тишларининг майдароқлиги, ияк суякларининг бирмунча калталиги хусусиятларига эга эди. Одамда жағ тишлар анча калта, ияк суяклари ҳам кичик. Шу каби хусусият, белгилар билан дриопитиклар ҳозирги замон одамига анча яқин турардилар. Шунга ўхшаш антропоморф приматлар қолдиқлари сўнгги ўчламги давр қатламлардан, хусусан, Ғарбий Ҳиндистонда ва Грузияда топилган.
Хуллас, дриопитикларнинг айрим характерли хусусиятлари одамзод томон прогрессив ривожланишда бўлганлигини кўрсатади. Жанубий Африкадан топилган приматлар бевосита гоминидларнинг «ўтмишдоши» деб айтиш мумкин. Шундай топилма 1924 йилда қўлга киритилган бўлиб, уларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Жанубий ва Шарқий Африкада 5 та қазилмадан антропоморф маймун турлари топилган бўлиб, уларни 3 тур: австлопитик, парантроплар ва плезиантропларга бўлиш мумкин ва уларнинг ҳаммаси астролопитеклар оиласига тааллуқлиги эътироф этилади. Улар бўйлари бўйича дриопитсимон маймунлардан фарқ қилмас эди, бироқ улар миясининг ҳажми (550-600 см3) катта ва икки орқа оёқ билан ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлиб, очиқ ерда юриш ва яшашга мослашган эди. Улар билан биргаликда кузатилган фауна топилмалари уларнинг йиртқичларча яшашини кўрсатади. Улар одатда кўпроқ майда жониворларга ов қилишганлар. Шундай қилиб, австропитекларни уларнинг одамга айланишида, Ф.Энгельс айтганидек, гўштли овқат муҳим аҳамиятга эга бўлган. Демак, майда жониворларга ов қилиш гоминидларнинг ўтмишдошларига хос хусусият. Олимларнинг таҳлилига қараганда, автролопитеклар кўпинча павианларга ов қилишган. Уларнинг бошини чақиб истеъмол қилишда учқур тошлардан фойдаланган. Тўғри, австролопитеклар тошдан ташқари таёқдан, ҳайвонларнинг шохидан ҳамда ўтхўр йирик ҳайвонларнинг найсимон суякларидан ҳам қурол сифатида фойдаланган бўлиши мумкин. Фақат австролопитексимонларнинг оловни билган-билмаганлик масаласи ҳозирча мулоҳазали бўлиб келмоқда. Олимларнинг хулосасига қараганда, австролопитексимонлар қуйи плейстоцен даврида яшаган. Тўғри, айрим олимлар уни ўрта плейстоценнинг бошланиш даври билан ҳам саналашганлар. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, айрим олимлар австролопитексимонларни гоминидлар оиласининг тўғридан тўғри ўтмишдоши демасдан, Африкада чегаралиниб қолган приматлар ҳисоблашиб, улар гоминидлар оиласи пайдо бўлгунга қадар яшаган, деб ҳам айтишмоқда. Бироқ бундай савол қандай қўйилишига қарамасдан австролопитексимонлар гоминидлар билан генеологик боғлиқ бўлган. Бу таълимотни кўпчилик олимлар қўллаб-қувватлаб келишмоқдалар.
1859 йилда Олдовой (Танзания) тоғлари дарасида муҳим кашфиёт қилинди. Бу ердан топилган бош чаноқ примат зинжантроп деб аталиб, топилма нисбатан яхши сақланган эди. Уни ўрганиш натижасида зинжантроплар ҳақида муайян маълумотга эга бўлинди. Зинжантроп ўзининг айрим белгилари билан горилладан фарқ қиларди, ундан ташқари, у катта ҳажмдаги мияга эга бўлган, икки оёқда тик юрган. Унинг юз тузилиш тизими морфологияси одамникига яқин эди. Зинжантроп топилмасининг ёшини тахминан 1,5 миллион деб баҳолашган. Шундай қилиб, унинг энг қадимги гоминидлар шоҳобчасига тааллуқлиги ҳақида фикрлар билдирилди. Унинг билан бирга топилган тош қуроллар масаласи мулоҳазалидир. Чунки қупол тарзда ишланган бу тош топилмалар муайян бир шаклга эга эмас. Шунинг учун ҳам уларнинг зинжантропга тегишлилиги масаласи мулоҳазали.
Бирмунча зинжантропдан аввалги даврга оид меҳнат қуроллари 1960 йилда яна шу Олдавой тоғ дараларидан топилган бўлиб, тош қуроллар билан бирга маймунсимон одам қолдиғи ҳам топилган ва уни Homa habilis (Хома хабилис) – «ўқувли одам» деб аташди. Бу топилма зинжантропга нисбатан анча қадимги қатламдан топилган эди. Шунинг учун ҳам бу янги топилма презинжантроп ҳам деб аталди. Тўғри, унинг алоҳида типга тегишли эканлиги мулоҳазали. Аммо бу топилма мия ҳажмининг йириклиги кўп ҳолатларда одамга хос хусусиятлари, одамзодга морфологик жиҳатдан яқинлиги тан олинган. Бу прогрессив ҳолат яна шуниси билан фарқ қиладики, одам суяк қолдиқлари билан бирга қўпол чопувчи тош қуроллар ҳам топилган. Презинжантроп топилмаси «ёшини» 1 млн 850 минг йил деб баҳолашган. Бироқ бу топилма ҳам жуда қадимги эмас. 1867 йилдан бошлаб Ҳабашистоннинг Омо дарёси водийсида халқаро экспедиция иш кўриб, ҳозиргача бу ердан 10 индивидуум топилган. Бу тадқиқотни олиб борган олимлар топилмаларни австролопитекка тегишли демоқдалар. Калий орган усул билан аниқланган ёши 4-2 миллион йилларни ўз ичига олади. Демак, уларнинг ёши зинжантропга нисбатан икки баравар қадимийроқ. Муҳими шундаки, австролопитеклар суяклари ётган қатламда қўпол қайроқ қуроллар топилган. Бу топилмаларнинг ёши 2-1 миллион деб қаралиб, презинжантропга нисбатан қадимийроқ қатламдан топилган. Яна бир катта шов-шувга сазовор бўлган топилма – бу 1965 йил Лики томонидан Шимолий Кениядаги Рудольф кўли атрофидан топилган ёдгорликдир. Бу ердан топилган кўп сонли ашёлардан австролопитексимонлар суяк қолдиқлари бўлиб, уларнинг ёши 5-5,5 миллион йилларга доир, деган хулосалар қилинган. Бу топилмалар орасида қўпол ишланган қайроқ қуроллар топилган бўлиб, Омо дарёси водийси топилдиқларидан қарийб 500 минг йил қадимийроқ бўлиб, Ликининг Рудолф кўли атрофидан топилган топилдиқлардан фарқли равишда унинг ёшини 2,6 миллион йил деган хулосани қилишганлар. Демакки, бу топилмалар одамзоднинг келиб чиқиши билан боғлиқ тарихни янада қадимийлаштиради.
Шарқий Африка топилмаларини морфологик ва хронологик томондан одамзод эволюциясининг питекантроп босқичига киритиш мумкин. Бу масалада Омо дарёси водийсидан топилган 2 та бош чаноқ ҳақида сўз боради. Уларнинг бири 1973 йилда топилган бўлиб, 26 бўлакдан иборат бўлиб, рестоврация қилинган ва қаторли тишларининг прогрессивлиги белгилари бор. Иккинчи бош чаноқ Рудольф кўлининг шарқий қирғоғидан топилган бўлиб, анча яхши сақланган. Бу топилма 1972 йил қўлга киритилинган. Бош чаноқ ҳажми 800 м3 атрофида.
Шундай қилиб, бу иккала бош чаноқ топилмалари ҳам Явадан топилган питекантропларга яқин. Олимларнинг айтишича, кўпгина хусусиятлари билан африкалик топилмалар Ява топилмаларига қараганда бирмунча қадимийроқ. Хуллас, кўпчилик олимларнинг фикрига қараганда, топилган биринчи бош чаноқ ҳозиргидан аввал 1,8 млн, иккинчиси – 2,7-3 млн йиллар билан саналанган. Юқорида айтилган сўнгги ва илк тўртламчи даврларга оид антропоморф топилмаларнинг ўрганилиши билан ҳам ҳозирча одамзоднинг дастлабки ватани қайси минтақада бўлганлиги масаласини аниқ айтиш мушкул. Шунинг учун ҳам одамзоднинг ҳайвонот дунёсидан қайси ҳудудда ажралиб чиққанлиги масаласи мулоҳазалидир. Аммо мулоҳазаларнинг қандай бўлишидан қатъий назар Ч.Дарвин ва сўнгги даврда тадқиқот олиб бораётган кўпчилик олимлар одамзоднинг дастлабки ватани – одамзоднинг ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқиш минтақаси Африка қитъаси бўлиши мумкин, деган фикрда турибдилар. Аммо бу масала бўйича мулоҳазаларнинг тезлиги йил сайин ошиб бормоқда.
Download 19,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish