1-мавзу. “Инновацион менежмент” фаннинг предмети, мазмуни ва вазифалари



Download 422 Kb.
bet1/9
Sana22.02.2022
Hajmi422 Kb.
#98136
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-мавзу. инновацион менежмент

3-мавзу. Инновацион фаолиятнинг ташкилий шакллари

  • Режа
  • 3.1.Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари.
  • 3.2. Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияси.
  • 3.3. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашнинг янги ташкилий шакллари.
  • 3,4, Ўзбекистонда инновацияларни қўллаб-қувватлаш ташкилотларии
  • .
  • Инновацион ривожланишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, у иккита қарама-қарши тенденцияларни ҳисобга олишнинг зарурлигича асосланади: биринчидан, ўзини ўзи ривожлантиришга қодир инновацион ташкилотларнинг вужудга келиши ва иккинчидан, ҳар хил инновацион муассасаларнинг ташкилий бирлашуви ва ташкилотлараро ўзаро кооперациялашувини ташкил этиш даражасига кўпроқ боғлиқ.
  • Бир томондан, инновацион жараён – бу ғояни вужудга келишидан тортиб токи ишлаб чиқаришга тадбиқ этилиши, ривожланиши ва ёйилишигача бўлган жараёнларнинг ягона оқимидир. Инновацион тизимнинг фундаментал ғоядан токи бозор муваффақияти (тижоратлаштириш) гача бўлган барча босқичлари ўзаро яқиндан боғланган ва ўзаро бир-бирларини тақозо этувчандир. Шунинг учун инновацион ривожланишнинг самарадорлигини таъминлаш учун босқичларнинг ўзаро мутаносиблигини, жараёнларнинг вақтдаги узлуксизлигини ва ўзаро боғлиқлигини таъминловчи тизимлар биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Айниқса, бу тенденциянинг аҳамияти ривожланмаган бозор инфратузилмаси ва бозор механизмларини такомиллашмаганида яққол намоён бўлади. Эътиборли томони шундаки, инновацион жараённинг салмоқли босқичларини ўзида қамраб олган ташкилотлар асосан, юқори технологияларга асосланган йирик трансмиллий корпорациялар ҳиссасига кўпроқ тўғри келади. Масалан, Сиеменс, АйБиЭм, Самсунг, Сони
  • Бошқа томондан, илмий билим, кашфиёт, ихтиро ўзининг моҳияти бўйича дискретли (алоҳида қисмлардан ташкил топувчи) ва стохастик (эҳтимолли, тасодифий) дир. Илмий билимни вужудга келиши, уни материаллаштириш ва тижоратлаштириш ўртасида ўзаро алоқадорликнинг йўқлиги кўп сонли тадқиқотлар заруриятини келтириб чиқаради. Шунинг учун бундай нуқтаи-назардан корхона инновацион тадбиркорлик фаолиятининг ИТТКИ (илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари) босқичидан то маркетинг ва сотишларгача бўлган тўлиқ мажмуасини амалга ошириши шарт эмас.
  • Инновацион тузилмалар орасидаги чуқур кооперациянинг ташкил этилиши юқорида келтириб ўтилган иккинчи тенденциянинг энг асосий талаби бўлиб ҳисобланади. Инновацион тузилмалараро кооперацияга кўмаклашишнинг кўпдан-кўп тизимларини жаҳон амалиётида икки катта гуруҳга бўлиш урф бўлган. Биринчи гуруҳ – инновацион тузилмаларнинг ўзаро интеграцион фаолиятини тақозо қилувчи ташкилий бирлашмалар (ассоциациялар)дир. Иккинчи гуруҳ – илмий-тадқиқот ва тажриба – конструкторлик ишларига, янгиликларни ишлаб чиқаришга қўллашга, молиялаштиришга, тижоратлаштиришга, кенг ёйишга яқиндан ёрдам кўрсатувчи ва шароит яратиб берувчи мустақил инфратузилмавий ташкилотлар.

Download 422 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish