1-мавзу. Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш курсига кириш. Машғулот тури



Download 381,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi381,25 Kb.
#197257
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш курсига кириш



1-МАВЗУ. Информатикани ўқитиш технологиялари ва 
лойиҳалаштириш курсига кириш. 
 
Машғулот тури: маъруза. 
Ажратилган вақт – 2 соат
Асосий саволлар: 
1. ИЎТЛ курси мақсади ва вазифалари. 
2. Курснинг ўқув-методик, дастурий, ташкилий ва техник таъминотлари. 
 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Информатика, технология, 
ахборот технологиялари, ахборот, педагогик технология, инновация
 
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади:
ИЎТЛ КУРСИНИНГ МАҚСАДИ, МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИШ. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.1. ИЎТваЛ курсининг мазмунини очиб бера олади. 
1.2. ИЎТваЛ курсининг мақсади ва вазифаларини изоҳлай олади. 
 
1-асосий саволнинг баёни: 
Мазкур фан дастури бакалавриат йўналиши: 5110700 – Информатика 
ўқитиш 
методикаси 
йўналишида 
тахлил 
олаётган 
талабаларнинг
ўзлаштириши лозим бўлган билимлари ва унга қўйиладиган талаблар асосида 
тузилган бўлиб, бўлажак фан ўқитувчиси эгаллаши керак бўлган билимлар ва 
кўникмалар мажмуини ўз ичига олади. 
ИЎТваЛ курсининг ўзига хослиги шундаки, информатиканинг умумий 
ва махсус методик саволлари информатиканинг умумий ўрта ва ўрта-махсус, 
касб – ҳунар таълимидаги ҳар бир ўқув йили ва ғоясига мос равишда кўриб 
чиқилади. Ушбу курснинг ўқитилишидан мақсад умумий ўрта ва ўрта махсус, 
касб-ҳунар таълим муассасаларида информатикани ўқитишда замонавий 
шакллар ва методларнинг илмий ва психолого-методик моҳиятини чуқур 
ўрганишдан, услубий ғояларни аъло даражада тушунишдан иборат, 
шунингдек, ўқув жараёнини ташкиллаштиришнинг турли шакл ва 
методларини кўриб чиқиш ва ўқитувчига ўқитиш жараёнига методик 
ёндашишда ижодий эркинликлар берилган ҳолда ҳозирги замон талабларига 
жавоб берадиган информатика ўқитувчисини тайёрлашдир. Бундан ташқари, 
информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш фанини 
ўқитишдан мақсад – информатика ўқитувчисининг касбий соҳасида эгаллаши 
лозим бўлган билимлар ва амалда қўллаш учун кўникма ва маҳоратларни 
шаклантириш ва ривожлантиришдан иборат. Унда ҳар бир касб эгасининг 


фаолияти керак бўлган таянч назарий ва амалий маълумотларни ўз ичига 
олади.
Курснинг асосий вазифалари бўлажак ўқитувчиларда информатикани 
ўқитишда пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишни тарбиялаш, мустақил 
ўқув жараёнининг, услубий ижодиётнинг кўникмаларини шакиллантириш, 
муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича умумлаштириш, 
классификациялашнинг асосий шаклларини ишлаб чиқиш масалаларини 
тушунтириш, билимларни текшириш ва мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг ёшига 
қараб алоҳида педагогик услубларнинг қўлланилиш самарасини тушунтириш, 
текшириш ва кўриб чиқиш кабилардан иборатдир. 
ИЎТваЛ курси бўлажак информатика ўқитувчисини умумий ўрта 
таълимда ўқитиладиган “Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари”, 
ўрта-махсус, касб-ҳунар таълимида ўқитиладиган “Информатика” ва 
“Ахборот технологиялари” фанларини ўқитишда, келгуси касбий 
тайёргарлигида курсни ўқитишнинг мазмун ва шаклларини танлаш 
тамойилларини, бошқа предметлар билан ўзаро алоқасини тушунтиришда, 
маҳаллий тармоқ орқали компьютер ва дастурларни малакали ишлата олиш 
усулларини эгаллашида ёрдам беради. 
Мазкур курсни ўқитиш давомида илғор инновацион ва педагогик 
технологияларидан, интеректив усуллардан фойдаланилади. 
ИЎТваЛ курсини ўзлаштириш учун ўқитишнинг замонавий 
усулларидан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни 
тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Маъруза, амалий-семинар дарсларда 
мос равишдаги замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилади. 
Бундан ташқари, информатикани ўқитиш жараёнида амалий фаолиятга 
тайёрлаш вазифасини тўғри ҳал этишга эришиш учун информатика курсининг 
илмийлигини ошириш лозим. Фақатгина тўғри ва чуқур хулосалар қила 
олсагина, ўқувчилар ҳар бир масалани ечишга танқидий ва ижодий ёндаша 
оладилар. 
ИЎТваЛ курсини ўқитиш услубиётининг хусусиятларидан бири 
талабаларни ушбу курснинг мазмунини ва унга хос илмий изланиш 
усулларини эгаллаш, амалий билимлар ва иш кўникмаларини эгаллашнинг 
усул ва йўлларини белгилаш масаласидир. Буларга ўқув материалини ўрганиш 
усуллари ҳамда замонавий педагогик ва психологик тадқиқотлар асосида ўқув 
машғулотларини ташкил этиш шакллари киради. 

Download 381,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish