ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ПЕДАГОГИКА КАФЕДРАСИ
ИЖТИМОИЙ ВА ОИЛА ПЕДАГОГИКАСИ
ФАНИДАН
Андижон-2010
Фаннинг ушбу маърузалар матни АДУ Педагогика кафедрасининг 2010 йил ___ август ___ сонли йиғилишида муҳокама этилди ва маъқулланди.
Тузувчи:
|
катта ўқитувчи И.Охунов,
|
Такризчи:
|
п.ф.н., доцент А.Тешабоев
|
Фаннинг ушбу маърузалар матни Педагогика факультети илмий кенгашида тасдиқланди (2010 йил ____ августдаги ___ сонли баённома)
Кенгаш раиси: ____________ доцент М.Мамажонов
Келишилди:
Кафедра мудири:_____________доцент А.Тешабоев
КИРИШ
Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини қарор топтириш улуғвор мақсадлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов ўз асарларида оиланинг шахс камолотини таъминлашдаги ўрни ва ролига юқори баҳо берар экан, қуйидагиларни қайд этади: “Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. ...Бу эса олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир”1.
Зотан фуқаролик жамияти улкан ижтимоий макондир. Бу маконда эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади. Унда жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон сифатида эркин ва озод бўлиши, ҳар бир фуқаронинг ўзаро тенглиги, фуқаро мақомидаги мустақиллиги каби принциплар устувор аҳамият касб этади. Демак, шу жиҳатдан олиб қараганда, оила ҳам фуқаролик жамиятининг узвий таркибий қисми саналади, у ҳам муайян ижтимоий вазифани бажаради.
Маълумки, жамиятнинг биринчи ва бирламчи бўғини ҳисобланган оила инсонларнинг турмуш кечириш ва ҳаёт давомийлигини таъминлаш тарзидир. “Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Зеро, оила фаровонлиги-миллий фаровонлик асосидир.
Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган”.
Жамиятдаги юксак нуфузи, эътибори ва аҳамияти боис оилага Асосий Қонунимиз – Конституцияда алоҳида боб бағишланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси умум эътироф этилган ҳуқуқ нормаларига тўла мос равишда тузилганлиги, айниқса, “оила – жамятнинг таянч тузилмасидир” деган қоидага асослангани бежиз эмас, албатта. Шу билан бирга, Ўзбекистонда 1998 йилнинг “Оила йили” деб эълон қилинганлиги хамда “Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар давлат дастури” қабул қилинганлиги ва унинг ҳаётга тўла тадбиқ эътилганлиги улкан маъно касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармони ва унда белгиланган вазифалар янги давлат ва янги жамият сари тараққиётимиз манфаатлари ҳамда мақсадлари билан узвий боғлиқдир.
Зеро, оилада соғлом маънавий-ахлоқий муҳит барпо этишда маҳалла ва хотин-қизлар ташкилотининг ролини ошириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Юқоридагиларга асосланган ҳолда, “Оила педагогикаси” ўқув қўлланмасини яратишга жазм қилдик. Ўқув қўлланма Президент асарлари, Фармонлари ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси ва улар асосида қабул қилинган норматив актлар ва меъёрий ҳужжатлар асосида яратилди.
«Ижтимоий ва оила педагогикаси» курсининг мақсад ва вазифалари болаларни ижтимоийлаштириш жараёнида ижтимоий тарбия ва ижтимоий таълим қонунларини ўрганиш ва оилавий ҳаёт қонун-қоидаларига амал қилиш. Талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишдан иборат. Оилавий ҳаётдаги долзарб муаммоларига муносабат билдиради. Турли тоифадаги оилалар билан ижтимоий педагогик фаолият олиб боришнинг метод ва шаклларини ўрганиш.
Ижтимоий ва оила педагогикаси курсидан семестрлараро топшириқлар жараёнида талабалар мазкур курсдан олган назарий билимларини мустаҳкамлайди. Амалиётган тадбиқ этишнинг йўл ва усулларини билиб борадилар. Талабаларда ижтимоий ва оила педагогика тадқиқот, кўникма ва малакаларни шакллантирилади.
1-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА ИЖТИМОИЙ ЗАРУРИЯТ СИФАТИДА
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Ижтимоий педагогика ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6.Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларни ижтимоий педагогиканинг объекти, предмети, вазифалари ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш
|
Педагогик вазифалар:
ушбу курсни ўрганишнинг зарурияти ҳақида тушунча бериш;
талабаларни ижтимоий педагогиканинг объекти ва предмети билан таништириш;
ижтимоий педагогиканинг вазифалари, моҳияти ва мазмуни ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш;
ижтимоий педагогиканинг таълим тизимида тутган ўрни билан таништириш;
фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ҳақидаги тасаввурларини бойитиш;
“БББ” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
талабалар ушбу курсни ўрганишнинг зарурияти ҳақида тушунчага эга бўладилар;
ижтимоий педагогиканинг объекти ва предмети билан танишадилар;
ижтимоий педагогиканинг вазифалари, моҳияти ва мазмуни ҳақидаги билимлар билан қуролланадилар;
талабалар ижтимоий педагогиканинг таълим тизимида тутган ўрни билан танишадилар;
талабаларнинг ижтимоий педагогика фанининг фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ҳақидаги тасаввурлари бойийди;
6) “БББ” методи асосида билим, кўникма ва малакалари мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “БББ” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулотига кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “БББ” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “БББ” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “БББ” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “БББ” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “БББ” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “БББ” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “БББ” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “БББ” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
1. Ижтимоий педагогиканинг мазмуни, мақсад ва вазифалари.
2. Ижтимоий педагогиканинг таркибий қисмлари.
3. Ижтимоий педагогиканинг категориялари.
4. Тадқиқот усуллари.
Ижтимоий педагогиканинг фан сифатидаги тутган ўрни, моҳияти ҳақида фикр юритишдан илгари «Ижтимоий педагогика» атамасига эътиборни қаратиш зарур. Зеро унда мустақил “Ижтимоий”, “Педагогика” йўналишдан иборат бўлган мустақил фан мужассамлашгандир.
Бир неча фанларнинг бундай бирлашуви тасодифий ҳал бўлмасдан балки, у ихтисослашув жараёнлари билан боғлиқдир. Дарҳақиқат фан оламида кейинги йилларда ихтисослашув жараёни бир мунча ривожланди. Буни биргина педагогика фани мисолида хам кўришимиз мумкин. Жумладан «Мактабгача педагогика», «Мактаб педагогикаси», «Махсус педагогика», «Касб-хунар педагогикаси», «Оила педагогикаси», кабилар.
Фанларни бу тахлитдаги ўзаро бирлашувининг асосида маълум бир мақсадга қаратилганлик ётади. Бу холни «Ижтимоий педагогика» дан хам аниқ кўриш мумкин. Дархақиқат ижтимоий педагогика ҳам педагогика каби таълим-тарбия жараёни ва ходисаларини ўрганади Аммо шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, у уларни муайян ўзига хос йўналишда ўрганади. Чунки, мазкур фаннинг ўзига хос бўлган томони “Ижтимоий” иборасида мужассамлаштирилганлигидир.
“Ижтимоий” (лотинча – socialis – умумий) тушунчасининг асосини шахслар, шахслараро муносабатларнинг турли шакллари билан боғлиқ жараёнлар ташкил этади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, агарда педагогика ўсиб келаётган ёш авлодларнинг таълим-тарбияси ҳақидаги фан бўлса, ижтимоий педагогика таълим-тарбия жараёнларида боланинг жамиятдаги ҳаётга қўшилишига боғлиқ қонуният ва ходисаларни ўрганади. Бу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, боланинг жамиятга “кириш” жараёни, унинг муайян ижтимоий тажрибани қўлга киритиши (билим, қадрият, юриш-туриш қоидалари) билан боғлиқдир. Буни ижтимоийлашув дейилади.
Агарда биз ижтимоий педагогика моҳиятини унинг объект ва предметини қиёслаш орқали аниқламоқчи бўлсак қуйидаги ҳолат келиб чиқади. Педагогиканинг ҳам, ижтимоий педагогиканинг ҳам объекти- бу бола, бироқ ўрганиш предметлари турлича. Педагогиканинг ўрганиш предмети болани тарбиялаш қонуниятлари ҳисобланса, ижтимоий педагогиканинг предмети эса болани ижтимоийлаштириш қонуниятларидир.
Шу сабабли ижтимоий педагогика жамиятни ва ижтимоий муносабатларни ўрганади, ҳамда инсонлар бир-бирлари билан қандай муомалага киришишларини, нима учун бир гуруҳга бирлашишларини ва жамиятнинг бошқа ижтимоий масалаларини аниқлашга ҳаракат қилади. Шунингдек у бу муаммоларни ижтимоий педагогика вазифаларига мос равишда ўрганади. Бугунги кунга келганда ижтимоий педагогика мустақил фан сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирда унинг назарий ва амалий фаолияти соҳасига мактаб ва мактабдан ташқари муассасалардаги тарбия ва қайта тарбия, болалар уйлари, қариялар уйларида яшовчиларга ғамхўрлик, ҳуқуқбузарлар билан ишлаш, кабилар киради. Ижтимоий педагогиканинг ялпи ҳарактери унинг бошқа фанлар билан муносабатида бевосита намоён бўлади.
Фалсафа ва ижтимоий педагогика. Фалсафа инсон борлиғи масалаларини ўртага қўяди ва уларга жавоб топишга ҳаракат қилиб, дунёқарашнинг умумлашган тизимини ишлаб чиқади. Ижтимоий педагогиканинг “ижтимоий тарбия фалсафаси” бўлими инсон ва унинг тарбиясига муайан қарашлардан келиб чиқади ва бу қарашларда ҳар доим у ёки бу фалсафий асосларга суянади.
Этика ва ижтимоий педагогика. Этика ахлоқий тасаввур ва қарашлар ривожланишининг умумий қонуниятларини, шунингдек, у тартибга солаётган ахлоқий онг шаклларини ва уларнинг ахлоқий фаолиятини таҳлил қилади. Ижтимоий педагогика этика шакллантирган тамойиллардан фойдаланади хамда тарбия усуллари ва мақсадларини ишлаб чиқади.
Социология ва ижтимоий педагогика. Социология-жамият, ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий тарбия услубияти ривожи фаолият юритиши, шаклланиш қонуниятлари ҳақидаги фан. Ижтимоий тарбия социологияси ижтимоийлашув муаммоларини ўрганиш жараёнида ижтимоий битим соҳаларининг бир қатор маълумотлари: (ёш, шаҳар ва қишлоқ, дам олиш, оммавий алоқалар, ёшлар, ахлоқ, таълим, жиноятчилик, дин, оила социологияси)дан фойдаланади.
Этнография, этнопсихология ва ижтимоий педагогика. Этнография халқларнинг маиший ва маданий хусусиятларини ўрганади. Этнопсихология инсонлар руҳиятининг этник хусусиятлари, миллий ҳарактери, миллий ўз-ўзини англашнинг шаклланиши қонуниятлари, этник стериотипларини ўрганувчи билим соҳаси. Ижтимоий педагогика ўзининг асосий муаммоси бўлган ижтимоийлашув жараёнини назарий ва амалий жихатдан асослашда этнография ва этнопсихология фанларига хм мурожат қилади ва озиқланади. Жумладан, ижтимоий педагогикада. Умуминсоний тарбия тамойилларига мос тушадиган ва ўз навбатида этносда шаклланган тарбия усулларидан шу халқ доирасида ижтимоий тарбия тизимида фойланиш тавсия этилади.
Ижтимоий ва ёш психологияси ҳамда ижтимоий педагогика. “Ижтимоий психология” инсонларни ижтимоий гуруҳларга қўшилишлари холатини келтириб чиқувчи инсон фаолияти ва юриш-туриш қонуниятлари, шунингдек бу гуруҳларнинг психологик таърифларини ўрганса. “Ёш психологияси” эса инсон руҳияти динамикаси ва ёш хусусиятлари шунингдек шахс ривожланишининг ёшга боғлиқ омилларини ҳам ўрганади. Ижтимоий педагогика ижтимоийлашув ва виктимология (жиноятшунослик) муаммоларини ўрганишда ва ижтимоий тарбиянинг услубиётини тадқиқ этишда ижтимоий ва ёш психологияси маълумотларидан фойдаланади.
Шу билан бирга ижтимоийлашув муаммолари ижтимоийогия томонидан ўрганилганлиги сабабли ижтимоий педагогика баъзи ижтимоийогик назария, усул ва воситалардан ҳам фойдаланади.
Юқоридаги фикр мулохазалардан келиб чиқилган ҳолда ижтимоий педагогикага қуйидагича таъриф бериш мумкин: ижтимоий педагогика-шахсни ижтимоийлашуви қонуниятларини ўрганиш, жамиятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ижтимоий педагогик фаолиятнинг самарали усуллари технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллашга қаратилган педагогика соҳаси.
Бундан ташқари, ижтимоий педагогикага бола ижтимоийлашуви қонуниятларини ўрганадиган ва мутахассисларни ижтимоий тарбия ва таълим усуллари ва технологияси билан таъминлайдиган фан сифатида таъриф берса ҳам бўлади.
Ижтимоий педагогика фан соҳаси сифатида бир фазифаларга эга бўлиб, уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
Назарий вазифа: ижтимоий педагогик билимларни тўплаб замонавий жамиятда ўрганаётган жараён ва ходисаларнинг тўлиқ тасвирини тузишга интилишда намоён бўлади.
Амалий вазифаларга: - ижтимоий педагогиканинг ижтимоийлашувига ташкилий-педагогик ва психологик йўналишлардаги таъсирини самарали такомиллаштириш ишларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган ишлар киради. Бундай ишлар қаторига болалар (ёшларда) онгида, хатти-ҳаракатида ижобий фазилатларнинг шаклланишига яқиндан ёрдам берувчи, йўл – йўриқ, шакл, воситаларини аниқлаш ва тарбия этиш, ҳар қандай вазиятдан мустақил чиқиб кетишнинг самарали йўлларини аниқлаш, атрофдаги кишилар билан муомала қилишни ўрганиш, хаёт мазмуни ва мақсадини аниклашга доир тавсиялар бериш; уларда жамиятдаги хуқуқ ва мажбуриятларини билишга интилишни ривожлантириш, ҳамда мустақиллик, ўзига ишонч хиссини шакллантириш;
Инсонпарварлик вазифаси - шахснинг ривожланиши учун шароитлар яратиб берувчи ижтимоий педагогик жараёнларни мукаммаллаштириш учун мақсадларни ишлаб чиқишда ўз ифодасини топади. Замонавий ижтимоий педагогиканинг инсонийлиги бола ва педагог ўртасидаги муносабатларни қаттиққўллик эмас, ўзаро тушунишга асосланади. Ижтимоий педагогнинг вазифаси боланинг жисмоний, ахлоқий ва маънавий кучларига далда бериш, унда жамият қабул қилган хислатларни тарбиялашга ёрдам беришдан иборат.
Бугунги кунда ижтимоий педагогиканинг вазифалари кенгайиб бормокда.. Шунга кўра бундай вазифалар қаторига тарбиявий, ижтимоий-хуқуқий, ижтимоий реабилатация ишларини кўрсатиш мумкин.
Тарбиявий вазифа болани атроф муҳитга қўшилиш, унинг ижтимоийлашув жараёни, ўқув ва тарбия жараёнига кўникишини кўзда тутади.
Ижтимоий - ҳуқуқий вазифа - давлатнинг болаларга ғамхўрлиги, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини билдиради.
Ижтимоий реабилитацион вазифа - ногирон, жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга болалар билан тарбиявий ва ўқув ишларини олиб боришдир. Бунда асосий ижтимоий вазифаларни педагог бажаради. Шундай экан, ўзининг педагогик фаолиятида қуйидагиларга ўз диффат эътиборини қаратиш лозим:
фалокатга учраган бола(ўсмир)ларга ёрдам кўрсатиш. Инқироздан чиқиш йўлларини топиш, қийин вақтда қўллаб-қувватлаш;
бола(ўсмир)ни, унинг ҳолатини, оила ва мактабдаги муносабатларини ўрганиш;
болани ўраб турган ва унга таъсир қилувчи турли ижтимоий соҳалардаги ижтимоий тарбия ҳолатини таҳлил қилиш;
илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш таҳлил қилиш, ўзлаштириш, оммалаштириш;
у бола(ўсмир) фаолиятини ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини ўқитиш ва ўз ҳаётини мустақил ташкил қилишни билишга қаратиши ;
бола (ўсмир) муаммоларини ҳал қилувчи, унинг инқирози, ҳуқуқларига алоқадор ташкилот, мутахассисларни бирлаштириш билан ҳам шуғулланиш;
ижтимоий тарбиянинг турли муаммоларини ўрганишни ташкил қилиш, бу борада таклифларни киритиш;
Ижтимоий педагогика билим соҳаси сифатида бир нечта бўлимлардан иборат.
Ижтимоий тарбия фалсафаси - фалсафа, этика, ижтимоий ва педагогикаларнинг уйғунлашувидан келиб чиқади. Унда амалий, услубий ва дунёқарашга оид масалалар ўрганилади. Хусусан ижтимоий тарбия ва унинг вазифалари таърифи берилади; инсон қиёфасини муайян тушуниш асосида ривожланиш, ижтимоийлашув ва тарбия нисбатига умумий ёндашувлар ишлаб чиқилади; ижтимоий тарбиянинг қадрият ва тамойиллари ишлаб асосланилади ва бошқалар.
Ижтимоий тарбия ижтимоий ғояси - ижтимоийлашувни ижтимоий тарбия контексти ва ижтимоий тарбияни ижтимоийлашув таркиби сифатида ўрганади. Олинган билимлар уларнинг тарбия солоҳиятларидан фойдаланиш, ижтимоийлашув жараёнида инсон ривожига таъсир этиш мумкин бўлган ижобий таъсирларни кучайтириш ва салбий таъсирни камайтиришнинг усуллари ва йўлларини излаб топиш имконини беради. Умуман олганда ижтимоий тарбия ижтимоийогияси томонидан ўзлаштирилган билимлар жамият тарбиявий кучларини бирлаштириш йўлларини қидиришга асос бўлиши мумкин.
Ижтимоий тарбия назарияси - ижтимоий тарбиянинг фаолият юритишини тавсифлайди, тушунтиради ва башорат қилади. Ижтимоий тарбия даражасидан келиб чиқиб, ижтимоий тарбия ижтимоийогияси маълумотларини инобатга олиб ижтимоий тарбия индивидуал, гуруҳ, ижтимоий субъектлари нима эканлигини ва улар ўзаро қандай муносабатда бўлишларини ўрганади.
Ижтимоий тарбия психологияси - гуруҳ ва инсонларнинг ижтимоий психологик тавсифлари, уларнинг турли ёшлардаги хусусиятлари асосида ижтимоий тарбия субъектларининг ўзаро муносабати самарадорлигининг психологик шароитларини аниқлайди.
Ижтимоий тарбия услубияти - ижтимоий тарбияни мақсадга мувофиқ ташкил қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади.
Ижтимоий тарбия менежменти ва иқтисодиёти бир томондан жамиятнинг инсон маблағига эҳтиёжини, бошқа томондан ижтимоий тарбияни ташкил қилишда фойдаланиши мумкин бўлган жамиятнинг иқтисодий ресурсларини тадқиқ этади. Бундан ташқари бу бўлимда ижтимоий тарбия бошқаруви ҳам кўриб чиқилади.
Маълумки, ҳар бир фанни мазкур фаннинг ўрганиш предметига асосланган билимлар тизими ажратиб туради. Фаннинг билимлар тизими унинг тушунча ва категорияларида акс этади. Тушунча-воқеий оламни билиш жараёнида юзага келади. Воқейлик ўзгарувчан бўлганлиги туфайли тушунчалар хам динамик тарзда ўзгариш ва ривожланиш ҳарактерига эга. Бошқача қилиб айтганда тушунчалар тарихий ҳолат ва ҳаёт шароитларига боғлиқ равишда ўзгараиб боради.
Ҳар қандай фаннинг ривожланиши жараёнида тушунчалар фан категорияларига бирлашишади. Фан категориялари шу фанда қўлланиладиган йирик назарий ва амалий тушунчалардир. Ижтимоий педагогиканинг асосий категориялари “ижтимоий педагогик фаолият” “ижтимоий таълим” ва “ижтимоий тарбия” бўлиб хисобланади.
Ижтимоийлашув жараёнида бола жамият, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий мақом, ижтимоий хулқ атворнинг меъёр ва қоидалари ҳақидаги билимлар, тажрибаларни ўзлаштириб боради.
Болалар ижтимоийлашувининг ўзига хос хусусияти шуки, улар жамият илгари сураётган юриш-туриш меъёрларига бахо бериши ва назорат қилиши қийин. Фақат улар бу даражани хаёт давомида эгаллайдилар. Шунинг учун болалар ижтимоийлашувига ота-оналар, қариндошлар, болалар билан ишлаётган мутахассислар (психолог, шифокор, педагоглар – “агент”лар) бу масалага алоҳида эътибор бермоқлари зарур. Чунки, болалар ҳаётда зарур бўлган ижтимоий билимларни эртароқ ва яхшироқ ўзлаштиришлари ва уларни ҳаётда қўллашга интилишлари айнан уларга боғлиқдир.
Буни ижтимоий педагогика билан боғлиқлиги шундаки, мактаб ёки бошқа таълим муассасида таълим олиш жараёнида болалар аввало академик билимларни ўзлаштиради. Бироқ шу билан бир вақтда у муайян тизимлашган ижтимоий билим, кўникма ва малакаларни ҳам қўлга киритади. Булар эса болаларнинг ижтимоийлашувида мухим ахамиятга эга.
Боланинг ижтимоийлашувига ёрдам берадиган ижтимоий билимларни болага етказиш ва унда ижтимоий малака ва кўникмаларни шакллантириш жараёни “ижтимоий таълим” дейилади.
Тарбия педагогиканинг асосий объекти сифатида унинг ривожланиш тарихи мобайнида ўрганиб келинган. Чунки, бу тушунча педагогик фаолиятнинг вазифа ва мақсадларига асосий ёндашувларни ифодалайди.
Бошқа томондан тарбия-ижтимоий ҳаётнинг доимий ва умумий категориясидир. Тарбиянинг ижтимоий ҳамровии унинг луғавий маъносига қараганда бир мунча кенгдир.
Дарҳақиқат, ижтимоий тарбиянинг мақсади инсонни ижобий ривожланишга қаратилган шароитлар яратиш жараёнига йўналтиришдир.
Бу шароитлар индивидуал ва гуруҳий субъектларнинг учта та ўзаро боғлиқ ва шу пайтнинг ўзида мазмуни, шакли, усули жиҳатидан нисбатан мустақил бўлган жараёнлар: (болалар, ўсмирлар, ўспиринлар)ни ҳамраб олади. Уларнинг ижтимоий тажрибасини ташкил қилиш, уларга индивидуал ёрдам кўрсатишнинг ўзаро муносабати жараёнида яратилади. Гуруҳ (жамоа)ларда ижтимоий тажрибани ташкил қилиш эса уларнинг ҳаётий фаолиятини йўналтириш орқали амалга оширилади. Бунда гуруҳ аъзоларининг ўзаро муносабатларини ташкил қилиш, гуруҳдаги фаолиятни рағбатлантириш ва норасмий микрогуруҳларга таъсир этиш мухим ахамият касб этади.
Ижтимоий тажриба кенг маънода турли кўникма ва малакалар, билим ва фикрлаш усуллари, юриш-туриш меъёр ва стереотиплари, қадриятлар, одамлар билан муносабатга киришиш тажрибаси, кўникиш, шунингдек ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини аниқлаб олиш бирлигидир. Индивидуал ёрдам инсонга муаммоларни ҳал қилишда кўмаклашиш, ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтириш, унинг жамиятдаги мавқеи, ўрнини юксалтиришда намоён бўлади. Индивидуал ёрдам - бошқа инсонларнинг эҳтиёжларини қондиришга зарур бўлган билим, малакаларни ўзлаштиришда инсонга онгли ёрдам бериш, инсоннинг ўз қадриятларини англаши, ўз-ўзини англашини ривожлантириш, оила, гуруҳ, жамиятга мансублиги ҳиссини ривожлантиришдир. Бу ўринда шуни хам таъкидлаш жоизки, ижтимоий тажриба, таълим ва индивидуал ёрдамнинг усул, шакл, мазмуни, ҳарактер, жадаллиги бевосита тарбияланувчиларнинг ёши, жинси, қайси касб эгаси эканлиги, уларнинг ижтимоий маданий мансублигига ҳам боғлиқ. Бу жиҳатлар турли таълим муассасалари ва ташкилотларда фарқланади. Масалан педагогик, техникавий, тиббий, хуқуқий иқтисодий каби.
Ижтимоий тарбия жараёнидаги ўзаро муносабат эса унинг субъектлари орасидаги ахборот, фаолият усуллари, қадриятлар алмашувидир. Умуман олганда ўзаро муносабат тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб унинг мазмуни, ҳарактери тарбиявий мақсадларни амалга оширишга қаратилгандир.
Ижтимоий педагогика ўзининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда қуйидаги тадқиқот методларидан кенг кўламда фойдаланади;
умуммантиқий методлар (анализ, синтез, умумлаштириш, қиёслаш, моделлаштириш, лойихалаш)
умумпедагогик методлар (кузатиш, сухбат; тажриба; манбаларни ўрганиш; қайта ишлаш, умумлаштириш)
хусусий педагогик - психологик методлар (индивидуал ва гуруҳий ўрганиш, хурматлаш, тушунтириш, ижобий томонларга таяниш, ижтимоий фикрларни хисобга олиш, диагнозлаш, прогноетиалаш, эксперт хулосаларини хисобга олиш);
тарихий методлар тарихий қиёслш, генетика, структуравий (алохида белгилар, шартли гуруҳлар) тарихий манбаларни ўрганиш;
социологик методлар ( анкета, суровнома, интервю олиш, социометрик, биографик, мониторинг, тест топшириқлари, моделлаштириш);
математик – статистик (тахлил, натижаларни қайд этиш текшириш)
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Ижтимоий педагогика фанини ўрганишнинг заруратини қандай бахолайсиз?
2. Ижтимоий педагогика фанига таъриф беринг?
3. Унинг асосий вазифалари нималардан иборат?
4. Ижтимоий педагогика фанидаги долзарб муаммолар хусусидаги фикрларингиз?
АДАБИЁТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури.-Т. 1997 й. Таьлим тўғрисида қонун. -Т. 1997й.
Каримов. Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби.- Т. 1997.
М.Толипов, К.Турғунбоев, И.Охунов. Ижтимоий педагогика асослари. «Фан ва технология» нашриёти: 2008. 7 б.т
А.Мунавваров. Педагогика.-Т. 1996 й.
Ж.Туленов ва бошкалар.Маьнавий юксалиш сари. -Т.2000 й.
Энтони Гидденс. Социология. -Т.2002й.
Гуниар Скирбек, Нилс Гильс. Фалсафа тарихи. -Т.2002 й.
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари. -Т.: Ўзбекистон, 2001
2-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА АСОСЛАРИ
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Ижтимоий педагогика асослари ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулоти
нинг мақсади
|
Талабаларни ижтимоий педагогика алоҳида фан ва амалий фаолият соҳаси эканлиги билан таништириш, шахснинг ривожланиши ҳақида умумий тушунчалар ҳосил қилиш.
|
Педагогик вазифалар:
талабаларни ижтимоий педагогика фанининг асослари билан таништириш;
шахснинг таркиб топишида ирсият, муҳит ва камолот (таълим тарбия) муҳим ўрин тутишини англатиш;
талабаларда ривожланиш ҳақида умумий тушунчалар ҳосил қилиш;
ўқувчи шахси камолот жараёнинг объекти ва субъекти эканлиги ҳақида билимларни бериш;
“Ақлий ҳужум” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
талабалар ижтимоий педагогика фанининг асослари билан танишадилар;
шахснинг таркиб топишида ирсият, муҳит ва камолот (таълим тарбия) муҳим ўрин тутишини англаб етадилар;
талабаларда ривожланиш ҳақида умумий тушунчалар ҳосил бўлади;
талабалар ўқувчи шахси камолот жараёнинг объекти ва субъекти эканлиги ҳақида билимлар билан қуролланадилар;
5) “Ақлий ҳужум” методи асосида билим, кўникма ва малакалар мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Ақлий ҳужум” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулотига кириш – ташки
лий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Ақлий ҳужум” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Ақлий ҳужум” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Ақлий ҳужум” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Ақлий ҳужум” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “БББ” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Ақлий ҳужум” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Ақлий ҳужум” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Ақлий ҳужум” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
1. Ижтимоий педагогика фалсафанинг таркибий қисми.
2. Ижтимоий педагогиканинг илмий фан сифатидаги тузилмаси.
3. Ижтимоий педагогиканинг амалий ахамияти
Ижтимоий фалсафа — жамият ва инсон муаммолари, инсоннинг жамиятдаги ўрни, муносабатлари хақидаги фандир. Ижтимоий фалсафининг асосий тушунчалари ижтимоий адолатлилик ва инсонни ҳимоя қилиш, инсоннинг ижтимоий муҳитдаги ўрни, инсоннинг жамиятдаги ўрни кабилардир. Унинг вазифаси, назарий томондан жамият ривожланиш жараёни ва ундаги инсоннинг ўрнини талқин қилишдир.
Жамият ва шахс — ижтимоий фалсафанинг асосий муаммоси, хисобланади. Бошқача қилиб айтганда шахснинг ривожланиши, унинг жамиятдаги боғлиқлиги ва жамиятнинг инсонларга боғлиқлик масаласидир.
Ижтимоий педагогикада шахс — тарбия объектидир. Шахс ва унинг ривожланиши, шахснинг ёшига хос ҳусусиятлари таълим ва тарбия жараёни, мухит ва тарбиянинг шахс ривожланишидаги таъсири ва бошқалар.
Фалсафа ҳам, педагогика ҳам инсон ва давлат, инсон ва авлод, инсон ва оиланинг бир —бирига таъсири, бу жараёндаги шахснинг ривожланиши, уни шаклланишини ўрганади.
Ижтимоий педагогиканинг масалаларидан бири —бу шахс ва мухитнинг муносабатларидир.
Ҳозирги замон шароитида бизнинг мамлакатда ижтимоий фалсафа жамиятдаги бўлаётган ўзгаришларни акс эттиради, янги сиёсий иқтисодий, оилавий, миллий ва диний муносабатлар шулар жумласидандир (янгича фикрлаш, тушунча). Ҳозирги замон оиласи, ундаги тинчлик, мактаб ва таълим ёшлар ва жамият, шаҳар ва табиат, бозор ва бюджет, миллий муносабатлар янгича фикрлаш ва тушунча хосил қилишни тақазо этади. Чунки бу муаммолар марказида шахс, инсон тақдири туради ижтимоий иқтисодий, маданий ва таълимий муаммоларнинг ўзаро мутаносиблиги хисобланади
Ижтимоий фалсафа ва ижтимоий педагогиканинг ўзаро алоқасини, улардаги умумийликни биз нимада кўришимиз мумкин?
Ижтимоий фалсафа — инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларининг асосий муаммоларини аниқлайди, ижтимоий педагогика эса бў муаммоларнинг бир қисмини бартараф этишда мухим рол ўйнайди. Бу муаммолар: шахс ва мухит, шахс ва таълим, шахс ва оила, шахс ва маънавий маданият, шахс ва унинг ижтимоий мехнатга тайёргарлиги ва иштирокидир.
Шундай қилиб хозирги замон шароитида инсон ва табиат деб аталмиш ижтимоий — фалсафий муаммо жуда мухим бўлиб турибди. Ижтимоий педагогика ўзгараётган мухитнинг шахсни шаклланишига таъсирини, янги жамиятда ўсиб келаётган авлодга таълим бериш ижтимоий муаммоси қандай хал қилинаётганини тахлил қилади. Ижтимоий фалсафа ижтимоий педагогикага нисбатан методология ҳисобланади. Зотан жамиятнинг ижтимоий муаммолари мавжуд экан, ижтимоий педагог, ижтимоий ходимга ёрдам беришга даъват этилган. Ижтимоий фалсафа ўзида жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини акс эттиради. У инсон олдида турган ижтимоий, маиший иқтисодий,табиий, ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш билан бирга психологик ва педагогик муаммоларни хам бартараф этишга шароит яратади. Ижтимоий педагогика шахс ва жамият муаммосига мурожат қилган холда инсоннинг жамиятдаги муносабатларини тартибга солади. Айрим танг ҳолларда айрим оилаларга ўсмирни жамиятда ўз ўрнини топишига хаётий шароитларга мослашишига ёрдам беради. Ижтимоий педагогика янги иқтисодий муносабатларни оиладаги муносабатларга ва болалар тарбиясига таъсирини тахлил қилади. Ижтимоий педагогика биринчи навбатда болалик муаммоларига мурожат қилади. Хамда у шахс тарбияси унинг маънавий ахлоқий сифатларини шаклланиши мураккаб вазиятларда қўллаб — қувватланиши масалаларига мурожат этган холда болага жамият хаётига мослашишига ёрдам беради. Бугун ижтимоий педагогика инсонни жамиятдаги ўрни ҳақидаги, шахснинг ижтимоийлаштириш ҳақидаги, хозирги замон шароитида болалик қийинчиликлари ҳақидаги билимлар мажмуидир.
Ижтимоий педагог амалиёти болага (ўсмирга) жамиятда ижтимоий — маънавий мувозанатни сақлашга янги муносабатларни яратишга йўналтирилган. Ижтимоий педагогика ўз олдига қандай асосий мақсадларни қўяётганини юқоридаги фикрлардан билиб олса бўлади. Шунинг учун ижтимоий педагогика ижтимоий фалсафа сингари бошқа фанлар: психология, физиология, анатомия, мантиқ, тиббиёт, иқтисодиёт билан узвий алоқада бўлмай туриб фаолият юрита олмайди.
Ижтимоий педагогика илмий фан сифатида ўзининг объекти деб инсон ва социумнинг ўзаро таъсири (турлича кўриниш ва ҳолларда) хисобланади, яъни ходиса ва жараёнларнинг ўта яхлитлиги амалий ижтимоий — педагогик фаолият учун манба ва ўзгартириш сохаси бўлиб қолади. Ижтимоий педагогика илмий фаннинг предмети бўлиб бу холат шахс ва социум ўзаро таъсирининг умумий ва педагогик қонуниятлари хисобланади. Айнан мана шу томони уни бошқа педагогик фанларда фарқини кўрсатади ва унга ўзаро боғлиқлик ва ошкоралик ҳарактерини касб этади.
Ушбу фан мақсади — инсон ва социум ўзаро таъсирига илмий педагогик асос бўлиш, амалиёт ишлар даражасида бу ўзаро таъсирини ҳар томонлама уйғун бўлиши учун ижтимоий—педагогик фаолиятни илмий асосини сифат ва самарадорлигини юқори кўтариш. Ушбу мақсадга эришиш илмий фан сифатида ижтимоий — пежагогика вазифаси орқали хал этилади. Булар билим (тадқиқот) вариантлари тавсия берувчи, таълимий, ўзаро боғловчи вазифаларидир.
Ижтимоий педагогика илмий фанининг вазифалари 3 гуруҳга бўлинган:
1.Биринчи (Назарий – амалий) гуруҳ — ижтимоий педагогика фаолиятини тадқиқ этиш билан боғлиқ социум ривожланиши қонуниятлари, ундаги муносабатлар, субъектлар ва институтларнинг ижтимоий ишлари; ижтимоий педагогик фаолиятининг турли кўринишлар ва типларда, улар тахлилининг турлича даражаларда зиддиятларни излаб топиш, уларни хал этиш тенденцияларини аниқлаш; ижтимоий соҳадаги мутаҳассис фаолиятининг принциплари, мазмуни, усуллари методлари ва шаклларини ишлаб чиқиш; ижтимоий институтларнинг юзага келтиришнинг ташкилий асослари; фаолият кўрсатиш, чет мамлакатлар ҳодимлари, ташкилотлари ва институтларини ижтимоий педагогик фаолиятини таҳлил этиш ва тажрибаларини баҳолаш билан боғлиқдир.
2. Иккинчи гуруҳ - вазифалари ҳусусий (шахсий) методологик, назарий ва илмий методик асосини шакллантириш мақсадига эга; ижтимоий — педагогик илмий йўналиш мазмунини танлаб олиш, илмий билимлар соҳаси сифатида ижтимоий педагогикани мантиқий, илмий фанни жамлаш.
3. Учинчи гуруҳ - вазифалари ижтимоий соҳада кадрларни тайёрлаш учун таълим коплексини назарий асоси билан яъни ижтимоий ходимлар, ижтимоий педагог, ижтимоий юристлар тайёрлаш билан боғлиқ. Бу ижтимоий педагогиканинг учунчи сифат кўрсаткичи билан белгиланади. Ижтимоий педагогика бошқа гуманитар фанлар ва илмий — йўналишлар билан мустаҳкам боғлиқ. Жумладан, у ижтимоий фалсафа, ижитимоий сиёсатшунослик, ижтимоий психологик, ижтимоий ҳуқуқ, ижтимоий информатика ва статистика; шунингдек бошқариш назарияси, ижтимоий медицина ва бошқалар билан боғлиқлиги ҳам мавжуд. Ижтимоий педагогика маълум даражада (ўз табиатига кўра) фанлараро илмий фан хисобланади, фанда ҳам ва жамиятда ҳам ўзининг очиқча ҳарактери билан ажралиб туради.
Ижтимоий педагогиканинг умумий фанлар тизимида инсон ва жамият тўғрисидаги фан сифатидаги ўрнини аниқлаб унинг бошқа фанлар билан алоқасини ҳисобга олиш унинг методологик асосиини аниқлаш имконини беради.
Ижтимоий педагогиканинг илмий фан сифатидаги тузилиши
Ижтимоий ишлар фалсафаси, ижтимоий сиёсат, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-психологик, ижтимоий маънавий-маърифий ва бошқа ижтимоий ишлар билан бирга ижтимоий педагогика ҳам ривожланиб бормоқда.
Амалий фаолиятнинг соҳаси сифатида ижтимоий педагогикани предмети — мавзу бахси инсон ижтимоий ақлини турлича кўриниши ва ҳилларидаги ўзаро таъсири ёки ўзаро муносабати хисобланади. Унинг мақсади бўлиб, инсоннинг ижтимоий фаолиятини сақлаш, тиклаш, қувватлаш, ривожлантириш учун ижтимоий ақл ва таълим ўзаро муносабатларни ҳар томонлама уйғунлигини таъминлайди.
Бундай ҳар томонлама уйғунлаштириш асосан уч йўналишда мазкур шахснинг ижтимоий ривожлантириш, муҳитни педагогикалаштириш, инсон билан мазкур мухитни ўзаро таъсирини оптималлаштириш орқали амалга оширилади.
Амалий фаолият соҳаси сифатида ижтимоий педагогика у ёки бу социум билан ўзаро таъсир холатидаги инсонга йўналтирилган. Бундай ўзаро таъсир иштирокчиларини шартли тарзда 3 та катта: ижтимоий — истиқболли; ижтимоий — стабил; ижтимоий — муаммоли гуруҳларга бўлиш мумкин. Инсонларни у ёки бу гуруҳга ажратиш мезонлари сифатида уларнинг қимматли мўлжаллар ва хаётий мақсадларига қаратилган йўналишлар хамда уларнинг жамият томонидан тан олинган ижтимоий бойликларига мос келиши керак.
Бундай гуруҳлаш усули ижтимоий педагогик фаолият билан мураккаб холатга тушиб қолган шахсларнинг (ногирон наркоман ва хоказо) муаммоларига тезкор эътибор бериш имкониятини беради. Мавжуд шахсни муаммоли холатини хал этиш (ахолини мазкур ижтимоий муаммоли қисмга алоқадор қисмига тегишли) билан мазкур сохада махсус касб тайёргарликдан ўтган мутахассислар шуғулланмоғи зарур.
Бу ўринда ўша шахс ижтимоий педагогнинг мижози сифатида эмас, балки ижтимоий — педагогик фаолиятнинг бевосита ҳамкори бўлиб қолсагина фаолият самарали бўлади. Бундай ёндашув ижтимоий — педагогик фаолиятнинг, профилактик, огохлантирувчи ҳарактерда бўлишни таъминлайди ва у ахолини шаклланаётган муаммоли гуруҳини шаклланишини олдини олиш ва келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш ёки огохлантириш, аҳолини ижтимоий муаммоли гуруҳини ижтимоий — стабил гуруҳга айлантириш, ижтимоий стабил гуруҳини ижтимоий — истиқболли гуруҳларга ўтказиш ҳисобига кенгайтириш учун зарур шароитларни яратиш, ижтимоий — истиқболли гуруҳлар стабиллигини сақлашдан иборат.
Кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрича амалий фаолиятнинг бир сохаси сифатида ижтимоий педагогика интегратив — таълимнинг, адабтив — коррекцион, экспрессив — йўналтирувчи, назорат — санкционерларни амалга оширади. Уларнинг ўзаро бирлашуви ўзгартирувчи вазифа билан шахсий педагогик йўналтирувчи кучга эга бўлади. Юқоридаги вазифаларга мувофиқ ижтимоий педагогикани объектив — мавзу сохаси ва мақсадли йўналиши билан бирга унинг вазифалари белгиланади. Адабтация, реабилитация, мобилизация, компенсация, профилактика, коррекция, стабилизация, назорат, тарғибот, маориф, маъмурий ва бошқалар.
Ижтимоий педагогика жуда кенг имкониятлар майдонига эга бўлиб, давлат ва жамиятнинг тузилма элементлари билан белгиланади. Давлат тизимида у ўзининг таъсирини таълим институтларига, соғлиқни сақлашга, маданият, фан, ишлаб чиқариш, бошқарув органлари, ижтимоий химоя органлари ва социумнинг бошқа институтларига ўз таъсирини ўтказади. Бундан ташқари у ахолини турли ижтимоий гуруҳларга ижтимоий бирлашмалар ҳаракатлар ва ташкилотлар шунингдек диний муассасаларга, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролар жамиятнинг ижтимоий институтларига таъсир ўтказади.
Жумладан, бизнес сохасида ижтисоий педагогика кичик, ўрта ва катта бизнес корхоналарига хомийлик қилувчилар турли кўринишда восита сифатида таъсирини ўтказиш мумкин, энг мухими ушбу соха ичида ишловчи ва ишламайдиган ахоли учун ижтимоий дастур корхонасини шакллантириш, шунингдек ижтимоий сохани ривожлантиришда ушбу сектор - инвеститциясини жалб этишдан иборат. Функционал жихатдан бундай таъсир бутунича ижтимоий мухитни педагоглаштиришда социумнинг турли институтларини педагогик имкониятларидан фойдаланишда намоён бўлади.
Олиб борилган тадқиқотлар жараёнида ижтимоий — педагогик фаолиятни асосий умумий ва ўзига хос технологияси аниқланади ва таҳлил этилади. Умумий технолигия ичида — ижтимоий педагогик ташхис, бахоловчи, прогноз қилиш, моделлаштириш, яхлитлаш дастурлари мавжуд. Ушбу дастурларда қайта алоқа ва ижтимоий — педагогик фаолиятнинг билиш ва қайта ўзгартирувчи ахборотлар билан таъминлаш технологиялари ўз ифодасини топиши зарур. Булар биргаликда ижтимоий педагогик фаолиятни технологик жараёнининг занжирли циклини ташкил этади. Унга хусусий (ўзига хос); ижтимоий — педагогик адаптация ва реабилатация, профилактика ва компенсация, таъминлаш ва мобилизазация, коррекция ва стабиллаштириш, тарғибот — ташвиқот технологияларини ҳал этиш киради. Ижтимоий педагогикани ривожланишини ўзига хос ҳусусиятлари ишлаб чиқилган, синаб қўрилган ва амалий фаолиятда қўлланилган инновацион ижтимоий педагогик моделлар, аҳолини турли гуруҳлар билан ишларини ташкил этиш хисобланади. Амалий ишлар тажрибаларини умумлаштириш ва оддий манбаларни шу жумладан педагогика тарихи бўйича манбаларни умумлаштириш 3 та асосий стратегия йўналишини асослаш имконини берди ва шунга мувофиқ ўз принциплари асосида мақсадларга эришиш ва вазифаларни хал этишни таъминловчи ижтимоий педагогикани рўлини кўрсатиб берди. Биринчи стратегия — инсонни социумга киритиш, яъни уни ижтимоийлаштириш, ижтимоий тарбияни шакллантириш, ривожлантириш. Иккинчи стратегия — социумни педагоглаштириш (унинг педагогик имкониятларини тўлалигича фойдаланиш, самарадорлигини ошириш). Учунчи стратегия ижтимоий — педагогик фаолият мақсадига кўра оптималлаштириш принциплари асосида инсон ва социум ўзаро таъсирини бошқариш. Шунга кўра биринчи стратегия билан у шахсни ижтимоий ривожлантириш; иккинчи стратегияга мувофиқ ижтимоий мухит педагогикаси сифатида; нихоят учунчисига мувофиқ ижтимоий иш педагогикаси сифатида иштирок этади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Ижтимоий фалсафанинг асосий тушунчалари нималардан иборат?
2.Ижтимоий фалсафанин бош муаммосини нима ташкил этади?
3. Нима сабабдан ижтимоий педагогика ижтимоий фалсафанинг таркиби қисми хисобланади?
4. Ижтимоий педагогиканинг илмий билимлар тизимидаги ўрни қандай?
5. Ижтимоий педагогиканинг амалий турмуш жараёнидаги ифодаси нималарда кўринади?
АДАБИЁТЛАР
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги”ги Қонуни. -Т.: “Шарқ” 1997
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.1992 й .
И.А.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.1998 й.
М.Толипов, К.Турғунбоев, И.Охунов. Ижтимоий педагогика асослари. «Фан ва технология» нашриёти: 2008. 7 б.т
Ж.Туленов ва бошкалар.Маьнавий юксалиш сари.- Т.2000 й.
Каримов И.А. Ўзбекистонни сиёсий – ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг асосий тамойиллари. -Т.: Ўзбекистон 1995
Бегматов А., Қураев М. Ижтимоий педагогиканинг долзарб масалалари. -Т.: ОПИ тўплами. 1998
Қуронов М.Қ. Қурбониязова З.Қ. Ижтимоий педагогика. Т.: 2003
3- МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГ ВА УНИНГ КАСБИЙ СИФАТИ
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Ижтимоий педагог ва унинг касбий сифати ҳақида талабаларда умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларни ижтимоий педагогнинг таълим тизимидаги ўрни, касбий хусусиятлари, мақсад ва вазифалари билан таништириш, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш.
|
Педагогик вазифалар:
талабаларни ижтимоий педагогнинг таълим тизимидаги ўрни билан таништириш;
замонавий шароитда ижтимоий педагогга қўйиладилар талаблар билан таништириш;
ижтимоий педагог касбий фаолиятининг хусусиятларини изоҳлаш;
талабаларда ижтимоий педагогик фаолият ҳақида тушунча ҳосил қилиш;
ижтимоий педагог вазифалари билан таништириш;
ижтимоий педагогнинг “Касбий мажбуриятлари" ни мисоллар асосида изоҳлаш;
талабаларга ижтимоий мослашув модели ҳақида тушунча бериш;
ижтимоий педагогнинг шахсий сифатлари ҳақида талабаларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
“БББ” методи асосида мавзуни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
талабалар ижтимоий педагогнинг таълим тизимидаги ўрни, замонавий шароитда ижтимоий педагогга қўйиладилар талаблар билан танишадилар;
ижтимоий педагог касбий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари билан талабалар танишадилар;
талабаларда ижтимоий педагогик фаолият, ижтимоий педагогнинг вазифалари ҳақида тушунча шаклланади;
ижтимоий педагогнинг “Касбий мажбуриятлари" ни мисоллар асосида тушуниб етадилар;
талабаларда ижтимоий мослашув модели ҳақида тушунча ҳосил бўлади;
ижтимоий педагогнинг шахсий сифатлари ҳақида талабаларда билим, кўникма ва малакалар шаклланади;
7) “БББ” методи асосида мавзуни мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “БББ” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “БББ” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “БББ” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “БББ” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “БББ” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “БББ” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “БББ” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “БББ” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “БББ” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
1. Ижтимоий педагог таълим тизимида
2. Ижтимоий педагог касбий фаолиятининг хусусиятлари
3. Ижтимоий педагогик фаолият
4. Ижтимоий педагог вазифалари
5. Ижтимоий педагогларни" Касбий мажбуриятлари"
Ижтимоий педагогларни касбий тайёрлаш узлуксиз таълим тизимда амалга оширилади. Ижтимоий педагогларни касбий тайёрлаш икки турдаги ўқув юртларида олиб борилади: ўрта касбий таълим муассасалари (лицей ва коллежлар) ва олий касбий таълим мактаблари (Институт ва унивсрситетлар). Ўрта касбий таълим муассасаларида кичик синфларлар ва мактабгача тарбия муассасаларида тарбияланувчи болалар билан ишловчи педагоглар тайёрланади. Ўрта маълумотли педагогларнинг асосий вазифаси-болаларга қийин вазиятларни еингаб ўтишда ёрдам беради, болаларнинг ишонишига кўмаклашувчи фаолият турларини ташкиллаштириш. Болаларнинг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ота-оналари билаи ҳамкорлик қилиш, ўз малакасини ошириш мақсадида мустақил равишда ўқиб боришдан иборатдир. Ўрта касбий таълим билим юртини тугатгач улар олий таълим муассасида ўз ўқишини давом эттириши мумкин. Ижтимоий педагог фақат ўқитувчи эмас, бола қандай ўқиётганини ва ривожланаётганини тушунадиган ва хис этадиган шахсдир. У бола ҳаётини, кечинмаларини худди ўзиникидагидек тушунадиган ва унинг маънавий, маданий, ахлоқий ривожланишида йулланмалар бера оладиган мутахассис булмоғи керак. Шунинг учун хақикий педагог фақат ўз фанини билибгина қолмай, айни вақтда болалар ва катталар билан ижодий мулоқот қила оладиган, ўз устида ишлайдиган инсон бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Таълим жараёнини ижтимоийлаштириш натижасида ўқувчи инсон моҳиятини англайди. Ўз ҳаёти довомида инсон тўғрисида хосил қилинган тушунчалар асосида, шахс хақикий фукаро бўлиб етишади. Инсонпарварликка асосланган таълим – ижтимоий фанлар ва ёндош фанларнинг функцияларини кенгайтиради, таълим жараёнини, мутахассис шахси ва унинг дунёқараши яхлитлигини таъминлайди. Таълимни инсонпарварлаштиришдан кўзланган асосий мақсад ёшларга тегишли билим, кўникма, малака, малака бериш, уларнинг инсоний дунёқарашини шакллантиришдан иборат. У бўлажак фуқаролар томонидан инсонлар фаолиятининг турли соҳаларида инсонпарварлик ғояси ва қадриятларини амалга оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Таълимда методологик хайёт тажрибасига зиддиятли холатларда ижтимоий мослашув моделини ишлаб чиқишни тақозо этади:
- ижтимоий–шахсий хаёт тажрибасига асосланган мунтазам давом этадиган жараён ҳисобланади;
- реал вазиятдан келиб чиқиб, зиддиятли холатларида ижтимоий мослашув моделини ишлаб чиқишни такозо этади;
- мавжуд амалдаги холатга доим мослашиш жараёни ҳисобланади;
- шахслараро алокаларни камраб олади;
- шахснинг шаклланиш жараёнини йўналтиради.
Ижтимоий педагог касбий фаолиятининг хусусиятлари — "Ижтимоий педагог" мутахассиси "педагог" сўзидан олинган бўлиб, аввало ўқитувчи маъносини англатади. Шу боис мазкур лавозимнинг жорий этилганидан сўнг айнан ўқитувчиларнинг биринчи ижтимоий педагоглар бўлгани ажабланарли эмас. Ижтимоий педагогларни қайта тайёрлаш бўйича курслар тингловчиларининг аксарият қисмини ҳам ўқитувчилар ташкил этади. Яна шуни таъкидламоқ жоизки, ижтимоий педагогларнипг касбий тайёргарлиги ҳам педагогик олий ўқув юртларида амалга оширилади. Дарҳақиқат, педагог ва ўқитувчининг касбий фаолиятида кўпгина умумийликлар мавжуд. Бу иккала касбнинг ҳам объекти бола, унинг ривожланиши ва ижтимоий шаклланишидир. Бу нарса уларнинг яқинлигини яна бир бор тасдиқлайди. Ўз навбатда мазкур мутахассисликларнинг касбий фаолияти уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга имкон берувчи бир қатор тафовутларга ҳам эга. Ўқитувчи ўзининг асосий таълим бериш вазифасини бажарар экан, ёш авлодга билим ва жамият томонидан орттирилган ижтимоий маданият тажрибасини ўргатади. Ушбу жараёнда бола тарбияланади ва шакллантирилади. Ижтимоий педагогнинг диққат марказида эса болани жамиятга мослашиб кетишига ердам беришдир.
Ижтимоий педагогик фаолият. Педагогик фаолият-таълим ва тарбия орқали ижтимоий-маданий тажрибани беришга йўналтирилган касбий фаолият туридир. Бу фаолият таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлари билан белгиланади. Ижтнмоий педагогик фаолият-болага ижтимоийлашуви жараёнида (боланинг жамиятга кириши) ёрдам кўрсатишга қаратилган касбий фаолият туридир. Бола билан бўлиши мумкин турли хил таълим муассасалари, ташкилотлари, бирлашмалари ижтимоий педагоглар билан амалга оширилади.
Ижтимоий педагогик фаолият ҳар доим, яъни аниқ бир болага ва ижтимоилашув, жамиятга интеграция жараёнида юзага келадиган муамоларини ҳал этишга йўналтирилган бўлади.
Касбий фаолият тузилмаси ҳар қандай фаолият ўз тузилмасига эгадир. Улар фаолият элементларининг ўзаро боғлиқлигини ва ўзаро шартларипи аниқлайди. Ижтимоий педагог фаолияти тузилмаси куйидаги компонентлардан иборат: субъект (фаолиятни амалга оширувчи томон), объект (фаолият йўналтирилган томон), мақсад (фаолият орқали нимага интилинади), вазифа (фаолият орқали нималар амалга оширилади), воситалар(фаолият кайси усул ёки техника ёрдамида амалга оширилади). Ижтимоий педагог фаолиятининг объекти жамиятга мослашиш жараёнидаги ёрдамга муҳтож болалар ва ёшлардир. Бу тоифага интеллектуал, рухий, ижтимоий нуқсони бор болалар, шунингдек, жисмоний, рухий еки ақлий шаклланиши бузилган болллариинг катта кисми (кўзи ожиз, кар-соқов, ақлий ожиз ва болалар стсрсбрал фалажлигига чалингаплар) киритилади. Улар жамиятнинг алоҳида меҳрига муҳтождир. Агар боланинг жамиятдаги шаклланиши нормал кечса унда ижтимоий педагог ёрдами зарур бўлмайди. Бордию, ота-оналар ва мактаб унинг шаклланиши, тарбиялапиши ва таълим олишини таъминлай олмаса у ҳолда ижтимоий педагог хизмати керак бўлади. Ижтимоий педагог фаолиятининг мақсади боланинг рухий тақчиллиги ва хавфсизлиги учун шароит яратиш, унинг оиласи, мактаби ва атрофидаги унга салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан огохлантирувчи ва уларни енгиб ўтувчи ижтимоий, хуқуқий, рухий, тиббий ва педагогик муаммоларини комплекс равишда ҳал этиш мақсадида турли мутахассислар (рухиятшунослар, тиббий ходимлар, ижтимоий ходимлар ва юристлар) ҳамда маъмурий органлар ва идораларнинг (таълим, соғликни саклаш, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги) мазкур масалага йўналтирилган сайъи-ҳаракатларини мувофикдаштириб туришда воситачи бўла олиши керак. Ижтимоий педагог фаолиятидаги муҳим йўналиш-бу БМТ конвенциясида эълон қилинган боланинг яшашга, соғлом шаклланишга, таълим олишга, ўз қарашларини эркин ифода этишга, камситишнинг ҳар қандай туридан ҳимоялашга қаратилган хуқуқларини ҳимоя қилишдир. Ижтимоий педагог фаолиятидаги яна бир йўналиш-бу болани шаклланишига кўмаклашувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурлар, хусусий ташаббусларни ишлаб чиқишда иштирок этишдир. Шундай қилиб, ижтимоий педагог фаолиятига қуйидаги вазифаларни бириктириш мумкин:
ташхис қўйиш;
башоратчилик;
воситачилик;
тўғрилаш ва кайта тиклаш;
ҳимоялаш;
огохлантириш ва профилактик;
эвристика (ижодий фикрлаш);
Педагогнинг барча фаолияти воситалар ёрдамида амалга оширилади. Булар сафига мак,садга эришишда зарур бўладиган барча ҳаракатлар, предметлар, қуроллар, усуллар ва технологияларни киритиш мумкин. Ижтимоий педагог касбий фаолият субъекти сифатида: шахсий тавсиф ва касбий омилкорлик. Ижтимоий педагогнинг шахсий тавфсифномаси кўриб чиқиладиган бўлса, аввало мазкур фаолият субъектини-ўз соҳасини мукаммал билувчи мутахассини белгилаб олишимиз зарур бўлади. У бола хаётидаги ижтимоий ва бошқа қийинчиликларни чуқур фарқдай билади ва унга ёрдамга кела олади. У умуназарий ва махсус билимларга малака ва кўникмаларга, маълум даражадаги қобилиятга эга бўлади. Хўш ижтимоий педагог ким? Унинг рухий суръати ва шахсий тавсифномаси қандай? Қайси соҳалар унинг фаолияти доирасига тегишли? У бошқа касб эгаларидан нимаси билан фарқ қилади. Кундалик ҳаётда биз касб инсон онгида, унинг хатти-ҳаракатларида ва дунёқарашида ўзига хос из қолдиришига гувоҳ бўламиз. Психологияда бу нарса "касбий менталлик" деб аталади. Менталлик-бу инсоннинг оламга муносабатини ва унинг кундалик хатти-ҳаракатларини акс эттирувчи маълум ижтимоий—руҳий қарашлар ва кадриятлар мажмуидир. Менталлик ўзида индивиднинт ижтимоий ва маданий тажрибасини мужассамлаштиргаи бўлиб, инсоннинг қайси ижтимоий қатламга, ёшга, жинсга, миллатга ва касбга мансублиги билан аниқланади. Психологик тадқиқотларда касбий менталлик маълум бир касб эгаларига хос бўлган хусусият сифатида эътироф қилинади.
Ҳозирги педагогнинг муҳим вазифаларидан бири миллий истиқлол ғоясини болалар ва ўқувчилар онгида шакллантириш тадбирлари ва механизмларини ишлаб чиқиб, уни амалга оширишдан иборатдир. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов шундай деган эди: ‘‘Эндиги вазифамиз шундан иборатки, миллий истиклол ғояси тушунчалари асосида кенг жамоатчилик, зиёлийлар, илм–фан ва маданият намоёндалари, аввало, маънавий–маърифий соҳа ходимлари миллий мафкурани такомиллаштириш, унинг асосий тамойилларини одамлар калбига ва онгига сингдиришга қаратилган ишларни янги боскичга зарур’’. Мана шунинг учун ҳам яратиладиган қўлланмалар мазмунида миллий истиклол ғояси асосий ўринни олиши лозим.
Олий таълим муассасаларида педагоглар икки босқичда ўқитилади. Биринчи босқичда яъни бакалавриатда мутахассис ўзи танлаган соҳа бўйича 4 йил давомида таълим олади. Иккинчи боскич магистратурада давом эттирилади. "Ижтимоий педагог" соҳасига тегишли барча мутахассисларнинг ҳам умумий ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлади. Бир қатор тадқиқотчилар уларнинг шахсий тавсифномаси сифатида индивидуал-рухий хусусиятлар ва махсус қобилиятларни кўрсатмокда. Кузатувчанлик, вазиятга тез йўлга туша билиш, фахм-фаросат билан сеза олиш, ўзини бошқа одам ўрнига қўя олиш ва унинг хиссиётларини тушуна билиш, ўзини бошқара олиш ва рефлексия (фикр юритиб уни таҳлил қилиш) махсус қобилиятлар жумласидандир. Шунингдек ижтимоий педагог дилкашлик, одамлар билан ишлай олиш, қизиққонлик, ўз фикрини ўтказа олиш, бахсли вазиятларда йўл топа билиш, тиришқоқлик каби ижтимоий соҳанинг барча ходимларига хос хусусиятларга ҳам эга бўлмоғи даркор. Хорижий тадқиқотчилар ҳам педагогнинг индивидуал-рухий хусусиятлари тўғрисида ўз фикрларини билдиради. Масалаи, Буюк Британиялик олимлар бундай хусусиятлар қаторига юқори даражадаги ақлий салохиятга эгалик, тартиблилик ва ўз-ўзини бошқара билиш, жисмонан кучлилик, одамларга қийин вазиятларда ёрдам бера олиш, чидамлилик, сезгирлик кабиларни киритади. АҚШнинг машхур психологлардан саналган Ж. Холанд ўзининг "Ўзига йўналтирилган қидирув" методикасида ижтимоий соҳа касби эгасига хос хусусиятни кўрсатган. Булар реалистлик (хаққонийлик), тадқиқотчилик, артистлик, ижтимоий, тадбиркорлик, конвентсионал хусусиятлардир. У ижтимоий педагогга хос инсонпароварлик, идеаллик, масъулиятлилик, ахлоқлилик, хушмуомалалик, илиқлик, одоблилик, ўзгаларни дўст тута олиш каби хусусиятларни ҳам кўрсатади. Ижтимоий педагог касби инсонлар ўртасидаги муносабатлар тизимида фаолият юритувчи кўпқиррали соҳа бўлиб, педагогнинг қайси ишда ишлашидан қатъий назар одамлар билан ва аввало болалар билан ишлашга йўналтирилган. Мулоқот жараёнида педагог кўпли рухий толиқишни ва чарчоқни ўзида синашига тўғри келади. Шу боис унинг асаб тизими ҳам мустаҳкам бўлиши даркор. Бу нарса унга ижтимоий-педагогик, рухий-терапевтик жараёнларда эмотсионал қийинчиликлар билан тўқнашувда ёрдам беради. Ижтимоий педагогга хос яна бир ҳарактер бу "Мен -образидир" Бу нарса педагогнинг ўзига нисбатан ижобий муносабатда бўлишини ҳамда бошқалар томонидан ўзига юқори баҳо берилишини ифодалайди. Мазкур ҳарактер педагогга бошқа одамлар билан эркин мулоқот қилиш ва уларни осон қабул қилиш имконини беради. Ижтимоий педагогниннг қуйидаги шахсий фазилатларини алоҳида ажратишимиз мумкин:
Инсонийлик хусусиятлари (меҳрибонлик, бошқалар манфаатини устун қўйиш, ўз шахсий қадр-қиммати хисси)
хусусиятлар (рухий барқарорлик, юқори даражадаги хиссий ва иродавий хусусиятлар)
рухий таҳлилчилик хусусиятлар ( ўзини идора қила олиш, ўзига танқидий қараш, ўзини баҳолай олиш)-рухий-педагогик хусусиятлар ( киришувчанлик, гапга чечанлик.)
Юқорида келтирилган хусусиятлар билан танишар эканмиз, ҳар қандай одам ҳам ижтимоий-педагогик фаолиятни олиб бориш қобилиятига эга бўлавермаслигига ишонч хосил қиламиз. Ҳар бир педагогнинг касбий омилкорлиги, яъни унинг ўз фаолиятини олиб боришга амалий ва назарий томондан тайёрлиги меъёрий-хуқуқий хужжатлар ёрдамида тартибга олинади. Мазкур хужжатлар ўз ичига мутахассис педагогнинг касбий мажбуриятлрини, мехнат тавсифномасини, билим ва малакасини олади. Резюме (қисқача хулоса)
ИЖТИМОИЙ ИШ – аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламларига ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Ижтимоий ишларнинг обекти инсон ҳисобланади, лекин ҳамма эмас, балки фақатгина муаммолари бўлганлари (экалогик, ижтимоий, техноген, миллатлараро кескин ўзгаришлар, бузилишлар натижасида) ёки соғлом бўлмаган, жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлганлар ҳисобланади.
Маданият-жамиятнинг тарихий малум бир ривожланиш даражаси., ижтимоий куч, инсон қобилияти, одамлар ҳаётий фаолияти шаклини ташкил этиш усули, асосан улар томонидан яратилажак моддий ва манавий қадири ятлар билан белгиланади.
МУРУВВАТ КЎРСАТИШ–мақсадларга ёрдам, хайрия-саховат алоҳида шахслар ёки ташкилотлар томонидан мақсадларга, ёки аҳоли гуруҳларига беминнат ёрдам бериш. Рахм-шавқат, марҳамат, рахмдиллик, барчага ёрдам бериш, ёки ўзгаларни кечириш, ғамхўрлик қилиш, инсонпарварлик.
ХАЙРИЯ – (мақсадларга ёрдам, хайр-саховат) – мақсад одамларга ёки аҳолининг ижтимоий гуруҳларига хусусий шахслар, ёки ташкилотлар томонидан бепул ёрдам кўрсатиш.
МЕҲРИБОНЛИК (МИЛОСЕРДИЙЕ) – (мехр-саховат) (рахм-шавқат, марҳамат, рахмдиллик) – рахмдиллик, одамийлик, инсонпарварлик юзасидан кимгадир ёрдам кўрсатиш, ёки кимнидир кечириш авф этиш.
"Касбий мажбуриятлар" -Болаларни ижтимоий ҳимоя, қўллаб-қувватлаш, ҳамда бу борада хизмат кўрсатувчи муассасалар тўғрисида зарур ахборотлар билан таъминланади.
Инсон ва бола хуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган, турли тоифадаги болаларнинг хақ-хуқуқларини таъминлашга, болаларни хуқуқий жиҳатдан тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий-хуқуқий ёрдамни кўрсатиш.
Рухий ва эмоционал ёрдамга мақсад болаларга ижтимоий-реабилитацион ёрдам кўрсатиш.
Кам таъминланган оилаларда яшовчи болаларнинг маиший ҳаётини яхлитлаш мақсадида уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш.
Бемор болаларга зарур тиббий-ижтимоий ёрдамни кўрсатиш.
Алъкоголизм, гиёхвандлик билан шуғулланувчи вояга етмаганларни даволаш. Ижтимоий педагогдан куйидгича.касбий билимлар талаб этилади : ўз фаолиятининг меъёрий-хуқуқий асосини (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва йўриқномалар), ижтимоий педагогика назарияси ва тарихини, турли муҳитларда турли тоифа болалари билан ишлашнинг методикасини ва технологиясини, бола шахсини, унинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий шаклланттришни ўрганувчи психологияни; одамларнинг уюшма ва гуруҳдари (оила, мактаб ва мехнат коллективи) ни ўрганувчи социологияни; ўз касбий тадқиқот фаолиятини ижтимоий бошқариш ва режалаштириш методини билиш. ва қуйидаги касбий малакалар талаб этилади:
Тахдид қила олиш қобилияти:Боланинг шаклланишида унга муҳитнинг салбий ва ижобий таъсир кўрсатувчи ҳаракатларини аниқлаб таҳлил қила билиш. Башоратчилик қобилияти: фаолият олиб бориш усулларини белгилаб олиб уни аниқ мақсад томон йўналтириш, дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан кўра билиш ва ҳисобга олиб, вақтни тўғри таксимлаш. Лойиҳалаштира билиш-фаолиятни аниқ бир лойиха асосида, тарбияланувчининг шарт—шароитлари ва мавжуд муҳит талабларини ҳисобга олиб, аниқ бир тартибда олиб боринш ўз фаолиятининг ҳар бир босқичида ижобий ва салбий натижаларини тўғри таҳлил қила олиш; киришувчанлик— яъни болани эшитиш ва тинглай олиш, бола билан мулокот жаёнини осонлаштириш, бола муаммосини тўғри тушуниш учун зарур ахборот ва маълумотларни тўплаш.
Ижтимоий педагог фаолияти соҳалари Ижтимоий педагог лавозими бугунги кунда иккита идорада — таълим муассасаларида ва ёшлар иши бўйича муассасаларда жорий этилган. Ёшлар иши бўйича идораларда мазкур лавозим 8 хил муассасада рўйхатга киритилган. Булар: болалар клублари, болалар ижодий марказлари, ёшлар ётокхонаси, ўсмирлар дам олиш масканлари, ёшлар таълим марказлари, касбий йўналтириш марказлари, бандлик марказлари, болалар на ёшлар мехнат биржаларидир. Таълим соҳасида эса педагог 6 хил муассаса рўйхатига киритилган. Булар: мактабгача тарбия ташкилотлари, умумтаълим муассасалари, умумтаълим интернатлари, боқувчисини йўқотган болалар учун учун умумтаълим идоралари, махсус таълим муассасалари, бошланғич касбий таълим муассасаларидир. Ижтимоий педагог лавозими мазкур икки идорада жорий этилган бўлсада, аслида уларга бўлган талаб яна ҳам кенгрок. Бундай лавозим деярли барча ижтимоий соҳаларда жорий этилган.
Ижтимоий педагогик ишлар фаол ғоявий – ахлоқий имкониятларга эга, у шахс хулкида пайдо бўлган салбий элементларга қарши курашда муҳим омилга айланади. У ижтимоий фикрни шакллантириш йўли билан жамоада соғлом маънавий – ахлоқий муҳит хосил қилишга таъсир кўрсатади, илғор ижтимоий кадриятларни мустаҳкамлайди, шахс қадр – қимматини таъминдайди, қонунни хурмат қилишга ўргатади. Бу айникса бугунги кунда, жамият маънавий янгиланиш жараёнини бошидан кечираётган бир даврда муҳим аҳамиятга эга. Тарбиявий фаолиятнинг муҳим резервларидан яна бири – оммавий тарғибот билан боғлиқ бўлиб, ғоявий – тарбиявий ишларнинг барча шаклларида ғайрат ва ташаббус талаб этилди. Бунда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан оммавий – ташкилий тадбирлар ўтказиш, кечалар, байрамлар, расм – русмлар, урф – одатлар, жумладан «Наврўз », «Хотира ва қадрлаш куни» ва бошқа тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Оммавий ишларда ижтимоий – тарбиявий муваффақиятларга омманинг ижтимоий – маданий фаолият йўналишини чукур англаган ҳолдагина эришиш мумкин. Бу, биринчи навбатда. педагогик тамойиллар асосида маърифий муассаса ишларини ташкил этишда ва методикасида ўз ифодасини топади. Тадбирларни фақат ғоявий йўналишини эмас, айни чоғда ижтимоий – педагогик, ижтимоий – психологик моҳиятини англаш, ташкилий ишларда унинг механизмларга таяниш зарур. Ижтимоий педагогик ва ижтимоий ходимлар фаолияти аста-секин кенгайиб, бири иккинчисини тўлдира борди. Ижтимоий – педагогик бошқарув ва ижтимоий жараёнларни назорат қилиш объекти сифатида ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш мактаб, ички ишлар бўлими, вояга етмаганлар жиноятчилигига қарши кураш органларининг биргаликдаги тадбирлари тизими доирасида амалга оширилиши керак. Шундан келиб чикиб дастлабки талаблар олға сурилади: мазкур фаолият самарадорлиги учун хизмат қиладиган объектив жараёнлар ва ходисаларни ҳисобга олиб бориш; тарбиянинг ноқулай шароитига ва шахсни нотўғри йўлга киришнинг бошланишига ўз вақтида эътибор бериш мақсадида ижтимоий – педагогик истикбол методларидан фойдаланиш; ўсмир шахснинг индивидуал – психологик ва ижтимоий сифатларини ҳисобга олиш. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 1994 йил 29 декабрдаги 332 – сонли буйруғининг иловасида келтирилган методик тавсиялар мазкур ишларни амалга оширишда муайян ёрдам беради. Миллий онгни уйғотиш ва шакллантириш ўзини англашдан бошланади. Миллий ғурур – бу ўз юртининг тарихини билиш, ҳалқининг маданий меросини ҳимоя қилиш, милллий қадриятларни тиклаш, ўзлигини англаш ва намоён этиш кабиларни билдиради. 1920 йилларда ҳалкнинг энг фаол вакиллари – жадидлар маърифатпарварлик воситасида ҳалқнинг қаддини кўтариш ва жахон ҳамжамиятининг муносиб иштирокчилари қилиш ғоясини олға сурдилар. Буни ўрганиш шуниси билан муҳимки, уларнинг етук авлодни тарбиялаш, мустақилликни мухофаза қилишда маънавий мерос вазифасини ўтайди. Ўзбек зиёлилари ватан озодлиги учун қахрамонана курашни ХХ аср бошларида бошладилар, мустақилликка эришишда уларнинг рўли шундаки, аввало барча миллатларни тинчликда, тотувликда яшашга чорладилар. Маънавий – маърифатчилик ишларини янги босқичга кўтариш учун барча таълим муассасаларида тарғибот ва ташвикот ишларни амалга ошириш зарур. Афсуски, бугунги кунда ҳамма ўқувчи давлат рамзлари уларнинг маъносини билади, деб бўлмайди. Президентимиз таъкидлаганидек, «Миллий рамзларимиз бизнинг миллий ғуруримизни кўтаришга хизмат қилади. Уларнинг ҳар бири улкан дарслик, тарбиянинг кучли воситасидир». Мана шунинг учун ҳамма жойларда давлат рамзлари асосида кўрик – танловлар, мунозаралар ўтказиш мақсадга мувофиқ. Ҳар бир одам давлат рамзларини бутунлай ёки кисман билмай туриб, уйлаб кўрсин, шу давлатнинг муносиб фукаросиман, шу ҳалкнинг ўғлиман ёки кизиман дея оладими. Миллий онгни шакллантиришда давлат рамзларининг буюк аҳамияти борлигини тушуна олади. Биз улуғ Амир Темур васиятини бажаришимиз керак: «Сизнинг вазифангиз улуғ обрў – хурматимизни, миллатнинг бахти ва фаровонлигини ҳимоя қилиш, уларнинг дардига малҳам бўлишдан иборатдир». Бизнинг энг катта ютуғимиз ўз бойлигимизга ўзимиз эга бўлганимиздадир. Бинобарин, уларда миннатдорчилик, ғурур ва ишонч туйғуларини тарбиялашимиз керак. Маънавий, ахлоқий мукаммаллик, виждонлилик, ор – номуслик, яқинларга ғамхур бўлинг ва бошқа инсоний туйғулар ўз – ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, уларнинг асосида тарбия ётади.
Тарбия жараёни – уни тиклаш, ривожлантириш ва ҳаётда жорий қилиш, таълим, миллий, маънавий – ахлоқий қадрият ва нормалар билан бевосита боғлиқ. Улар ҳалк педагогикаси, урф – одатлари, байрамлари, ўйинлари ва бошқаларда ўз ифодасини топади». Маънавият ва маърифат» маркази, «Маърифатпарварлар», «Олтин мерос», «Тарихчилар», «Файласуфлар» ва бошқа жамоат ташкилотлари, жамғармалари юқорида қўйилган вазифаларни ҳал этишга катта имкониятларига эгадир. Тарбияси «қийин» ўсмирлар аномаллиги ўқишда (ўқиши қийин, ёмон кечади, дангаса) ва хулкида (интизом ва тарбияга риоя қилмайди) намоён бўлади. «Қийин болалар» - жамиятга зид йўналишдаги, беқарор ахлоқли, иродаси бўш, педагогик таъсирига доим қаршилик кўрсатиб келувчи ёшлардир. Мактаб микёсида улар кўп учрамайди (бир синфда икки – учтадан). Аммо синф, мактаб ҳаётига, унинг ахлоқий муҳитига жиддий таъсир кўрсатади. «Қийин» болалар ўқувчиларнинг кам кисмини ташкил этса ҳам улар ўқув – тарбиявий ишларда барқарорликка жиддий тўсик бўладилар. Улар мактабда ва ундан ташқарида (оилада, кучада, дам олиш жойларида ва х.к.) тартибсизликни вужудга келтирувчилар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам «қийин» болалар мактабда ҳам, ундан ташкарида ҳам ўқитувчи ва барча жамоат эътиборида туриши керак.
Тарбияси қийин бўлганларнинг келиб чиқишининг ижтимоий – психологик ва психологик – педагогик сабаб ва омилларни беш гуруҳга ажратиш мумкин:
Ноқулай оилавий муҳит, ота – оналари ўртасидаги зиддиятли вазиятлар.
Ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайиб кетиши ва шу муносабат билан ўқишдан совиб кетиши (60 – 70 % вояга етмаган жиноятчилар бир синфда икки йил ўқиган).
Ижтимоий фаоллиги паст ва мактаб жамоасида ноқулай холат мавжуд.
Микромуҳитнинг салбий таъсири, салбий референт гуруҳ таъсири.
Бирор фаолият юзасидан ўз мойиллигини, қизиқишини намоён қилиш имконияти бўлмаслиги.
Психолог – педагогик нуктаи назаридан ўсмирлар билан ишлайдиган катта ёшдагилар куйидаги қоидага риоя қилишлари лозим: кўп насихат қилаверманг; ўсмир хис – туйғуларини хурмат қилинг; ҳаётда аҳил бўлишга ўргатинг; кўп дакки бераверманг; дўқ – пўписа қилманг. Ижтимоий – педагогик бошқарув ва ижтимоий жараёнларни назорат қилиш объекти сифатида ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш мактаб, ички ишлар бўлими, вояга етмаганлар жиноятчилигига қарши кураш органларининг биргаликдаги тадбирлари тизими доирасида амалга оширилиши керак. Шундан келиб чиқиб дастлабки талаблар олға сурилади: мазкур фаолият самарадорлиги учун хизмат қиладиган объектив жараёнлар ва ходисаларни ҳисобга олиб бориш; тарбиянинг ноқулай шароитига ва шахсни нотўғри йўлга киришнинг бошланишига ўз вақтида эътибор бериш мақсадида ижтимоий – педагогик истикбол методларидан фойдаланиш; ўсмир шахснинг индивидуал – психологик ва ижтимоий сифатларини ҳисобга олиш. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 1994 йил 29 декабрдаги 332 – сонли буйруғининг иловасида келтирилган методик тавсиялар мазкур ишларни амалга оширишда муайян ёрдам беради.
Девиант хулқ –атворли болаларни реабилитация қилиш йўллари. Тарбияловчи функция болани атроф муҳитга киришиши таълим-тарбия жараёнида аддаптация, ижтимоийлаштириш жараёнини амалга ошришни кўзда тутади. Ижтимоий реабилитация болалар учун давлатни болаларга ғамхўрлиги Ижтимоий-реабилитатсион функция. Рухий жисмоний нуқсонга эга болалар таълим- тарбия болаларни тарбиялаш функцияси педагог томонидан амалга оширилади.
1. Бола онгида барча жонли мавжудотга мухаббат ижодий тушуниш, виждонийлик туйғусини тарбиялаш лозим.
2. Атрофдаги одамлар билан мулокотга киришишга ўрганиш ҳаёт мақсадида ва мазмунини англатади.
3. Атрофдаги оламни тушуниш унинг рухида маънавий хусусиятларни, жамиятдаги хуқуқий нормаларини ривожлантириш.
4. Ўз - ўзига хурмат, мустақиллик хис- туйғусини шакллантириш.
5. Бола орасида, мехнатда ва мактабда, оилада, тенгдошлари, катта ёшдаги одамлар мулоқотга киришиш малакасини шакллантириш. Одамлар орасида шахс ва жамият ўртасида келишмовчиликларни бола атрофидаги муҳитдаги ижтимоий муносабатлар, хусусий нормаларга таяниб фарклашга ўз ҳаётини ташкил қилишни ўзини индивидуаллиги, вазифалари хусусиятларининг ривожлантиришни тарбиялашга қаратилган деб эътироф етиши жоиздир.
Назорат саволлари
1. Ижтимоий педагогнинг таълим тизимидаги ўрни нималардан иборат?
2. Ижтимоий педагогик фаолият деганда нимани тушунасиз?
4. Ижтимоий педагог вазифаларини санаб ўтинг?
5. Ижтимоий педагогларни" Касбий мажбуриятлари"га нималар киради?
6. Тарбияси қийин бўлганларнинг келиб чиқиши сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
АДАБИЁТЛАР
Мактаб таьлимининг ижтимоий – педагогик бошқаруви. Ш.Қурбонов. Ҳалқ таьлими 46-50бет. Ҳалқ таьлими.№1.98й.
Қурбониязова З.Қ. Ижтимоий тарбия муаммолари. Халқ таълими, 2003, 6-сон
М.Толипов, К.Турғунбоев, И.Охунов. Ижтимоий педагогика асослари. «Фан ва технология» нашриёти: 2008. 7 б.т
Исақова М. Шахс ижтимоийлашувида маҳалла. – Халқ таълими 2003, 3-сон
Социальная педагогика (М.А.Галагузова тахририятида. Москва «Владос”, 2000
История социальной педагогики (М.А.Галагузова тахрир остида. Москва. «Владос” 2001
А.В. Мудрие. Социальная педагогика. Москва, 2003
4-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГНИНГ БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ОРАСИДАГИ РЕАБИЛИТАЦИОН ХИЗМАТИ МОДЕЛИ
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш концепцияси, унинг мазмун моҳияти ва мақсад ва вазифалари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларни болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатишнинг умумий концепцияси, ёрдам кўрсатишнинг тамойиллари, реабилитацион хизматни бошқариш модели ва уни амалга ошириш механизми билимлар билан қуроллантириш.
|
Педагогик вазифалар:
1) талабаларни болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш мажмуаси билан таништириш;
2) талабаларнинг унинг умумий концепцияси ҳақида тасаввурларини бойитиш;
3) талабаларга болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатишнинг тамойиллари ҳақида тушунча бериш;
4) таълим тизимидаги худудий реабилитацион хизматнинг аҳамиятини очиб бериш;
5) реабилитацион хизматни бопқариш модели ва уни амалга ошириш механизми ҳақида тушунча бериш;
6) ижтимоий, хуқуқий, психологик-тиббий ва педагогик ёрдам шаклларини мисоллар асосида изоҳлаш;
7) талабаларни вояга етмаган ёшларнинг психологик кризиси сабабларини англаб етишга йўналтириш;
8) реабилитация қилиш объектлари ва субъектларини мисоллар асосида изоҳлаш; ҳақида тушунча бериш
“Заковатли зукко” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
1) талабалар болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш мажмуаси, унинг умумий концепцияси ҳақида тушунчага эга бўладилар;
2) болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатишнинг тамойиллари, таълим тизимидаги худудий реабилитацион хизматнинг аҳамиятини англаб етадилар;
5) реабилитацион хизматни бошқариш модели ва уни амалга ошириш механизмининг мазмун-моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўладилар;
6) талабалар ижтимоий, хуқуқий, психологик-тиббий ва педагогик ёрдам шаклларини мисоллар асосида изоҳлашга эришадилар;
7) талабалар вояга етмаган ёшларнинг психологик кризиси сабабларини англаб етадилар;
8) “Заковатли зукко” методи асосида билим, кўникма ва малакалар мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Заковатли зукко” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Заковатли зукко” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Заковатли зукко” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Заковатли зукко” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Заковатли зукко” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Заковатли зукко” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Заковатли зукко” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА:
Болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш мажмуасининг умумий концепцияси.
Болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш хизмати структураси ва тузилиш тамойиллари.
Таълим тизимидаги худудий реабилитацион хизмат.
Реабилитацион хизматни бошқариш модели ва уни амалга ошириш механизми.
Махсус статистика ва социологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўплаб мамлакатларда болалар ва ўсмирлар ночор ахволда яшамоқдалар. Бу ночорлик уларнинг :
психологик ва физиологик соғлиғининг сусайишида;
хак-хуқуқларининг бузилишида;
уларга нисбатан куч ишлатилишда;
алоҳида педагогик фаолият талаб этиладиган ҳамда ижтимоий келиб чиқиши паст фарзандларининг мактаблардан сиқиб чиқарилишида;
ишга жойлаштиришда умумдавлат тизимининг иш олиб бормаслигида;
•дефекти бор, ақлий ёки жисмонан заиф ёшларни иш билан таъминлаш муаммоларининг назардан четда қолганлигида намоён бўлмокда.
Бу масалалар балоғатга етмаган болалар орасидаги жиноятчилик сонининг ортиб боришига сабаб бўлмокда. Шунинг учун ҳам:
1 Болалар ва ёшларнинг ижтимоий ҳаётини соғломлаштиришга.
2. Уларнинг ички маънавий дунёсини соғломлаштиришга доир чора-тадбирлар керак бўлади. Бунинг учун:
болалар ва ўсмирлар ривожланишининг бузилиш сабабларини аниклаш, уларни ҳал этиш усул ва воситаларини аниклаш;
нормал шахсни ривожлантиришга қаратилган тарбия жараёнини адекват таҳлил этиш.
Вояга етмаган ёшларнинг психологик кризисини бартараф этиш фақатгина жамиятни (иктисодий, маънавий ва сиёсий) соғломлаштириш ва умуминсоний кадриятлар асосида шахсни ривожлантиришни таъминлайдиган тарбия тизимини яратиш асосида амалга оширилади. Бунда энг асосий вазифалардан бири болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатгаш тизимини тубдан ислох қилишдир. Бу тизим болалар ва ўсмирларнинг маънавий-ахлоқий соғлигини, конституцион хак-хуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилади. Булардан бири болалар хуқуқини ҳимоя қилиш хакидаги Конвенциядир. Болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш хизмати структураси ва тузилиш тамойиллари ёрдам кўрсатишнинг реабилитацион хизмати болалар ва ўсмирларга ижтимоий-хуқуқий, психологик, тиббий ва педагогик жиҳатдан қўллаб- қувватлашни таъминлашга қаратилгандир. Бу хизмат уларнинг:
турмуш шароити ва тарбиясини жадаллаштиришга кўмак бериш орқали;
шахсий мол- мулкка эгалик хуқуқларини ҳимоя қилиш орқали;
вояга етмаган ёки экстремал (масалан ҳалокатга учраган) холатларга тушган, шароити оғир оила фарзандларига турли хил ёрдам бериш орқали;
қалтис гуруҳдаги оилалар ва вояга етмаганларга ёрдам бериш орқали;
кашандачиликка ружу қўйган оилаларнинг, экстремал холатларнинг курбон бўлган ёки ота-онасиз колган вояга етмаган болаларга турли хил ёрдам бериш орқали амалга оширилади.
Ижтимоий хуқуқий, психологик-тиббий ва педагогик ёрдам қуйидаги тамойилларга асосланади:
қонунга мувофиқлик;
инсонпарварлик;
адолатпарварлик;
демократия;
ташкилотчилик ва назорат;
дифференциал ва индивидуал ёндошиш;
ўз вақтида ёрдам бериш;
ёрдамнинг етарли ва комплексли бўлиши;
илмий асосланганлик ва хизмат кўрсатишда худудни ҳисобга олиш.
Худудий тамойилдан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиш маълум давлат органлари томонидан амалга оширилади. Хизмат тажрибаларини умумлаштириш, илмий методик тавсиялар бериш, хизмат кўрсатиш ходимларининг малакасини ошириш учун шаҳар, вилоят, туман ва республика илмий методик марказларини ташкил этилади. Уларнинг энг асосийси туман ижтимоий хизмат кўрсатиш ташкилотидир. Болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатишнинг туман хизмат бўлимлари қуйидаги структурадан ташкил топган:
Психолого-тиббий, педагогик ёрдам кўрсатиш.
Касб танлаш бўйича маслахат бериш бўлими.
Ташкилий ахборот бўлими.
Методик ишлар бўлими.
Оилавий ҳаётнинг уйғунлигини таъминлаш ва жинсий тарбия бўлими.
Ўқитувчи ва тарбиячилар билан маслахат бериш ишларини олиб бориш бўлими
Таълим тизимидаги худудий реабилитация хизмати бир худудда болалар ва ўсмирларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати маълум контингент асосида худудни инобатга олиш тамойилидан келиб чикиб амалга оширилади. Таълим тизимининг реабилитация хизмати - бу ҳар бир боланинг яхши ривожланишини ва ижтимоийлашувини таъминловчи, уларни комплекс ҳолда реабилитация қилишга қаратилган экан, адаптив ташкилотлар (мактаблар), профилли (кесим) ташкилотларнинг умумий хизматидир. Реабилитация қилиш хизматининг асосий мақсади болаларнинг ривожланишидаги, хулк - атворидаги, фаолиятидаги камчиликларни олдини олиб профилактика қилиш ва кайта тиклашдан иборатдир. Реабилитация қилиш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
болалар ва ўсмирларларнинг ривожланишидаги ўзгаришларнинг (деформацияланиш) сабабларини аниқлаш;
уларни бартараф этишнинг восита ва усулларини топиш;
таълим-тарбия ва яшаш шароитини жадаллаштириш;
нормаль шахснинг шаклланишига қаратилган адекват (бир хил) педагогик жараённи вужудга келтириш;
махсус реабилитация хизматга мақсад болаларга коррекцией ривожлантирувчи махсус дастурлар асосида ҳар томонлама ёрдам бериш ва х.к.
Реабилитация қилиш тамойиллари:
•худуддаги иктисодий, ижтимоий, худудий ўзига хосликларни иинобатга олиш;
• реабилитацией тадбирларнинг хилма-хиллиги;
педагогик, ижтимоий психологик ва биологик методларнинг бирлиги;
босқичлилик, индивидуаллик, гуманистик ёндашиш
Реабилитацион хизмат кўрсатишнинг аҳамияти:
боланинг соғлиғинн, қизикиши ва хуқуқларини ҳимоялашдан;
девиация холатидаги ривожланишни олдиндан профилактика қилишдан;
педагогик жараённи инсонпарварлаштиришни ташкил этишдан иборатдир.
Реабилитация қилиш объектлари ва субъектлари:
Ижтимоий-педагогик жиҳатдан қаровсиз қолган болалар
Вояга етмаган хуқуқбузарлар, девиант, дезадаптацияланган болалар ва етимлар.
Психосоматик ва асабий, рухий касалланган болалар.
Реабилитацион хизматни бошқариш модели ва уни амалга ошириш механизм» худуддаги ижтимоий маданий вазиятларни ўзига хослиги реабилитацион хизматнинг маълум моделини яратиш имконини беради. Бу модель бола ва ўсмирларнинг:
Умуморганизмини реабилитация қилиш (тиббий)
Шахс сифатида реабилитация қилиш (психологик)
Ижтимоий субъект сифатида (ижтимоий)
Фаолият субъекти даражасига кўтаришга қаратилган реабилитацион хизмати бўлиши керак. Бу қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Болалар ва ўсмирларни комплекс реабилитация қилиш модели
Тиббий реабилитация педагогик реабилитация субъект таълим фаолияти субъекти
Тарбияси оғир бола
Ижтимоий субъект
Реабилитация
Психолог
Худудий реабилитацион хизмати ходимларининг фаолияти самарали кечади, агарда улар қуйидаги механизм асосида фаолият юритсалар:
реабилитацион хизмат кўрсатишда муассасалараро умумҳамкорлик
реабилитацион хизмат кўрсатишни илмий методик таъминлаш реабилитация хизматда кадрлар масаласи
реабилитация қилиш объектларини танлаш ва диагностика қилиш
реабилитация субъектларининг келишуви асосида фаолият
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш деганда нимани тушунасиз?
Реабилитация қилиш объектлари ва субъектлари деганда нимани тушунасиз?
Болалар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатишнинг туман хизмат бўлимлари структураси қандай?
Реабилитацион хизматни бошқариш модели ва уни амалга
ошириш механизми деганда нимани тушунасиз?.
АДАБИЁТЛАР
Каримов И.А. Ўзбекистонни сиёсий – ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг асосий тамойиллари. Т.: Ўзбекистон 1995
И.Каримов. Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби. Т.1997.
М.Толипов, К.Турғунбоев, И.Охунов. Ижтимоий педагогика асослари. «Фан ва технология» нашриёти: 2008. 7 б.т
Ж.Туленов ва бошкалар.Маьнавий юксалиш сари. Т.2000 й.
Энтони Гидденс. Социология. Т.2002й.
Гуниар Скирбекк, Нилс Гильс. Фалсафа тарихи. Т.2002 й.
В.Б.Миронов. Век образования. М.1990г.
Б.Саймон. Общество и образование. М.1992г.
5-МАВЗУ: ТАЪЛИМ СОЦИОЛОГИЯСИ
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Таълим социологияси ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларда таълим социологияси, ижтимоий таълим концепцияси ҳамда ижтимоий тарбия ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
|
Педагогик вазифалар:
талабаларга таълим социологияси, унинг жамият ривожидаги аҳамияти ҳақидаги билимларни бериш;
ижтимоий таълим концепциясининг мазмун-моҳияти билан таништириш;
ижтимоий тарбия ва унинг вазифалари ҳақида тушунча ҳосил қилиш;
ижтимоийлашув жараёнига боланинг мослашувчанлик даражасини баҳолаш;
таълим социологиясининг бугунги кундаги аҳамиятини мисоллар асосида изоҳлаш;
6) “Муаммоли вазият” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
талабалар таълим социологияси ва ижтимоий таълим концепциясининг мазмун-моҳияти билан танишадилар;
ижтимоий тарбиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчага эга бўладилар;
талабаларда ижтимоийлашув жараёнига боланинг мослашувчанлик даражасини баҳолай олиш малакалари ривожланади;
таълим социологиясининг бугунги кундаги аҳамиятини мисоллар асосида изоҳлаш;
5) “Муаммоли вазият” методи асосида билим, кўникма ва малакалар мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Муаммоли вазият” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Муаммоли вазият” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Муаммоли вазият” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Муаммоли вазият” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Муаммоли вазият” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Муаммоли вазият” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Муаммоли вазият” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Муаммоли вазият” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Муаммоли вазият” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА:
Таълим социологияси хақида тушунча
Таълим социологиясини давр талаби
Ижтимоий таълим концепцияси унинг принцплари
Ижтимоий таълим (ҳамжамият орқали таълим бериш) – ташаббускор гуруҳлар, ҳамжамиятлар, жамоалар, одамларнинг ўзини-ўзи бошқарадиган уюшмалари ҳаёти ва ихтиёрий фаолиятининг бир қисми сифатида мунтазам, узлуксиз таълимни ташкил этиш концепцияси ва амалиёти. Ижтимоий таълим концепцияси қуйидаги ғоят муҳим принстипларини ўз ичига олади:
у айрим одамларда ҳам, гуруҳда ҳам ўз кучларига ишонишни ва уларга таянишни ривожлантиришга қаратилган;
у ҳамжамиятда, ҳамжамият билан биргаликда ва ҳамжамият учун таълимнинг вариантлилиги принциплари асосида (яъни унинг объктив хилма – хиллигини эътироф этиш ва ушбу хилма – хилликни таълим амалиётида руёбга чиқариш асосида) амалга оширилган узлуксиз таълимни қўллаб – қувватлайди;
у ҳамжамиятдаги одамларнинг муаммолари ва эҳтиёжларига таълим жараёнининг бошланғич нуқтаси деб муносабатда бўлади, шу сабабли туғилаётган ижтимоий – иктисодий муаммоларни мустақил ҳал қилиш мақсадида самарали ўқитиш ва аниқ профессионал тренинг шаклларини аҳамиятли деб берилади;
у очиқдир ва мушкул аҳволга тушиб қолган одамлар эҳтиёжига ҳамда болаларнинг муаммоларига айниқса ҳамдардлик билан қарайди, уларни педагогика ва психология нуқтаи назаридан қўллаб – қувватлашга қаратилган мухсус мақсадларни қўяди;
у мавжуд маориф тизимининг хилма – хил таълим хизматларини таъминлаш борасидаги ишини тўлдиради ва ҳар бир одамнинг айнан ўзига керакли ва таълим стандартлари ҳамда тасдиқланган ўқув режалари билан белгилаб қўйилганига қараганда анча кенг маълумот олишга имкон беради.
Ижтимоий таълим, биринчидан, ўқиш ва ўзини ривожлантириш турли шаклларда (фақат мактаб ёки профессионал таълим шаклида эмас) амалга оширилишни ва одамлар бутун умр ўйи мустақил ўқишни давом эттиришларини, иккинчидан, таълим бериш – давлатнинг мутлақ вазифаси эмас, балки бутун жамият бу хақда ғамхғўрлик қилиш ва фаолият кўрсатишини тан олишга асосланган. Шу сабабли ҳар қандай ҳамжамият ўз муаммо ҳамда вазифаларини ўзини- ўзи ташкил этиш ва ўзини- ўзи бошқариш асосида ҳал қилиш учун турли (муқобил ва вариантли) таълим тизимларини ташкил этиш мумкин. Мамлакатимизнинг ўтган йилларидаги менталитетида ижтимоий таълимни тушиниш мафкуравийлаштирилган тарбиядан, таълимни ижтимоий – сиёсий мақсадлар билан чегаралаб қўйилган тизим деб тасаввур қилишдан иборат эди. Жамиятдаги ўзгаришлар таълимга ҳам, ҳамжамиятга ҳам, уларнинг ўзаро алокасига ҳам қарашларни анча кенгайтирди. Таълим ва ҳамжамиятларга мультимаданий тизимлар деб караладиган бўлди, бу тизимларда ҳамжамият индивиддан юқори туриб, унинг ривожланишини белгиламайди, балки турли индивидлар биргаликда ҳаёт кечирадиган, турли одамларнинг биргаликдаги ҳаракатлари амалга ошадиган жонли макон деб ҳисобланади. Бунга гуруҳлар: ота – оналар (болалар билан бирга); таълимнинг аниқ шаклларидан манфаатдор бўлган ишбилармон одамлар ва тадбиркорлар; ўз таълимини такомиллаштиришдан ва ўз билимларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган ҳамма одамлар (яъни, мутахассислар ва мутахассис булмаганлар) киритилиши мумкин. Ҳамжамиятда, ҳамжамият орқали ва ҳамжамият учун шундай тушиниладиган таълим – таълим жараёнларига киритилган (шу жумладан мажбурий ўрта таълим доирасида ҳам) одамлар алоқалари ва биргаликдаги ҳаракатларнинг бевосита амал қилувчи, динамик ижтимоий – маданий ва ижтимоий таълим тизимидир. Бу, шунингдек, ‘‘куйидан’’ чиқадиган шахсий таълим эҳтиёжларининг, қизиқишларининг ва ташаббусларининг (холбуки давлатга қарашли таълим тузилмалари ‘‘юқоридан’’ чикадиган социал – таълим манфаатлари ва мақсадларидир) намаён бўлиш ва ўзини-ўзи рўёбга чиқариш соҳаси ҳамдир.
Ижтимоийлаштирилган таълим икки инсон ўртасидаги муомала маданиятини шакллантиради, ҳаётнинг маъносини ва йўналишларини аниқлашга, жамиятда ўз ўрнини топишга, ўз имкониятларини чамалаб кўришга имкон беради. Табиий – илмий таълим инсон билан табиат ўртасидаги муносабатни, унинг табиий ривожланиш тамойиллари ва қонуниятларини ҳамда ўз лаштиришнинг мақсадга мувофик усулларини ўтказади. Технологик таълимда инсон илмий – техника ютуклари, унинг тамойиллари, методлари, ҳозирги замон технологиясини ўзлаштиради.Бу фақат ишда эмас, балки турмушда, комунникация соҳасида, маданий ҳаётда ҳам керак. Кадрлар тайёрлаш миллий дастуннинг инсонпарвона моҳияти шундаки, бунда таълим – шахсни шакллантириш ва ривожлантириш шакли ва усуллари сифатида қабул қилинади.
Бу ўкитиш ва тарбиялаш мақсади, мазмуни, методи ва воситаларини аниқлашда ҳал қилувчи рўл ўйнайди. У ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида таълим жараёнидаги ўзаро муносабатларида ўзгариш ясайди, ўқувчилар фаоллиги ва мустақиллигини ошириш ўзини-ўзи кашф этишининг субъекти бўлиб қолади. Таълимни ижтимоийлашририш ўкитиш субъекти – ўқувчига ўз қобилияти ва ички имкониятларини очишга ёрдам беради. Миллий дастурнинг ижтимоий мазмуни туфайли таълимда янги кадрият ўз ифодасини топади. Ўқувчининг шахсий қизиқишлари ва интилишлари биринчи ўринга чикади, бунда таълим олувчи ўз имкониятларини тўла очишга муяссар бўлади.
Мазкур, муаммода инсонпарварлик таълими билан ижтимоийлаштириш ўртасидаги муносабат муҳим аҳамиятга эга. Бу фақат масаланинг моҳиятини белгилаш учун эмас, балки айни вақтда таълимда бошланган ижтимоий ўзгаришларни амалга оширишда ва ҳаётга жорий этиш йуллари ва воситаларини аниқлашга ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий таълим. Ижтимоий таълим (ҳамжамият орқали таълим бериш) – ташаббускор гуруҳлар, ҳамжамиятлар, жамоалар, одамларнинг ўзини-ўзи бошқарадиган уюшмалари ҳаёти ва ихтиёрий фаолиятининг бир қисми сифатида мунтазам, узлуксиз таълимни ташкил этиш концепцияси ва амалиёти. Ижтимоий таълим концепцияси қуйидаги ғоят муҳим принципларини ўз ичига олади:
у айрим одамларда ҳам, гуруҳда ҳам ўз кучларига ишонишни ва уларга таянишни ривожлантиришга каратилган;
у ҳамжамиятда, ҳамжамият билан биргаликда ва ҳамжамият учун таълимнинг вариантлилиги принциплари асосида (яъни унинг объктив хилма – хиллигини эътироф этиш ва ушбу хилма – хилликни таълим амалиётида руёбга чиқариш асосида) амалга оширилган узлуксиз таълимни қўллаб – қувватлайди;
у ҳамжамиятдаги одамларнинг муаммолари ва эҳтиёжларига таълим жараёнининг бошлангич нуктаси деб муносабатда бўлади, шу сабабли тугилаётган ижтимоий – иктисодий муаммоларни мустақил ҳал қилиш мақсадида самарали ўқитиш ва конкрет профессионал тренинг шаклларини аҳамиятли деб берилади;
у очикдир ва мушкул ахволда тушиб колган одамлар эҳтиёжига ҳамда болаларнинг муаммоларига айникса ҳамдардлик билан карайди, уларни педагогика ва психология нуктаи назаридан куллаб – кувватлашга каратилган мухсус мақсадларни куяди;
у мавжуд маориф тизимининг хилма – хил таълим хизматларини таъминлаш борасидаги ишини тўлдиради ва ҳар бир одамнинг айнан ўзига керакли ва таълим стандартлари ҳамда тасдикланган ўқув режалари билан белгилаб куйилганига караганда анча кенг маълумот олишга имкон беради.
Мамлакатимизнинг ўтган йилларидаги менталитетида ижтимоий таълимни тушиниш мафкуравийлаштирилган тарбиядан, таълимни ижтимоий – сиёсий мақсадлар билан чегаралаб куйилган тизим деб тасаввур қилишдан иборат эди. Жамиятдаги ўз гаришлан таълимга ҳам, ҳамжамиятга ҳам, уларнинг ўз аро алокасига ҳам қарашларни анча кенгайтирди. Таълим ва ҳамжамиятларга мультимаданий тизимлар деб караладиган булди, бу тизимларда ҳамжамият индивиддан юқори туриб, унинг ривожланишини белгиламайди, балки турли индивидлар биргаликда ҳаёт кечирадиган, турли одамларнинг биргаликдаги ҳаракатлари амалга ошадиган жонли макон дебҳисобланади. Бунга гуруҳлар: ота – оналар (болалар билан бирга); таълимнинг конкрет шаклларидан манфаатдор бўлган ишбилармон одамлар ва тадбиркорлар; ўз таълимини такомиллаштиришдан ва ўз билимларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган ҳамма одамлар (яъни, мутахассислар ва мутахассис булмаганлар) киритилиши мумкин. Ҳамжамиятда, ҳамжамият орқали ва ҳамжамият учун шундай тушиниладиган таълим – таълим жараёнларига киритилган (шу жумладан мажбурий ўрта таълим доирасида ҳам) одамлар алокалари ва биргаликдаги ҳаракатларнинг бевосита амал қилувчи, динамик ижтимоий – маданий ва ижтимоий таълим тизимидир. Бу, шунингдек, ‘‘куйидан’’ чикадиган шахсий таълим эҳтиёжларининг, қизиқишларининг ва ташаббусларининг (холбуки давлатга қарашли таълим тўз илмалари ‘‘юқоридан’’ чикадиган социал – таълим манфаатлари ва мақсадларидир) намаён булиш ва ўз ини ўз и руёбга чикариш соҳаси ҳамдир. Ижтимоий педагогик ишлар фаол ғоявий – ахлоқий имкониятларга эга, у шахс хулкида пайдо бўлган салбий элементларга қарши курашда муҳим омилга айланади. У ижтимоий фикрни шакллантириш йули билан жамоада соглом маънавий – ахлоқий муҳит хосил қилишга таъсир курсатади, илгор ижтимоий кадриятларни мустаҳкамлайди, шахс кадр – қимматини таъминдайди, конунни хурмат қилишга ургатади. Бу айникса бугунги кунда, жамият маънавий янгиланиш жараёнини бошидан кечираётган бир даврда муҳим аҳамиятга эга.
Ижтимоийлаштириш инсонпарварликнинг моҳиятини тушуниб етишга кўмаклашади, инсонни тоталитаризм асоратларидан ҳалос этади, ўз лигини англатади. Бу мақсадга билимсиз эришиб булмаслиги маълум нарса. Таълимни ижтимоийлаштириш инсонни бу дунёда борлигини англашга имкон беради.У фаолият усулларини англаш ва самарали излаш, ўз ига, бошқаларга, табиятга нисбатан уйгун муносабатда булиш имкониятини беради.
Ижтимоий таълим (ўкитиш). Ижтимоий мақом ва ўринлар, ижтимоий ўзини тутиш меъёр ва қоидалар ҳақида кўпгина билимларни ўзлаштиради. У шунингдек интеграцияни ва жамиятта киришига ёрдам берадиган турли хил малака ва кўникмаларни эгаллайди. Агар нормал онадан нормал бола (жисмонан ва психик соғлом) туғилса, унда унинг жисмоний, психик ва ижтимоий шаклланиш маълум қонунларга кўра содир бўлади. Бола аввал жисмоний маконни ўзлаштиради, унда йўлини топишга ўрганади: эмаклаш, ўтириш, юриш, югуриш ва хокозо сўнг кўчани ўзлаштиради. Бола яқин кишиларини ажратади: отани, онани, ака-укаларини ўз исмига эгалигига ўрганади, унта жавоб беришни бошлайди. Болада ижтимоий хуш кўришлар, хис туйғулар, ижтимоий тажриба шакиланади. Бола ижтимоий ривожланишда нутқ хазинасидаги бор нарса тил ёрдамида бола дилига ўтади. Тилда ҳалқ тарихи, ҳарактери, одатлари, анъаналари сақланиб қолади. Тилни ўзлаштириб, бола ҳалқ маданияти, ижтимоий тажриба ва ижтимоий анъаналарни ҳам ўзлаштиради. Бола ижтимоий ривожланиши ўйинларда содир бўлади. Ўйинлар ёрдамида болалар турли хил ижтимоий роллар билан танишади. Агар болалар жисмоной ва психик камчиликлар билан туғилса, унда ижтимоий тажрибани ўзлаштирилиши анча мураккабдир. Агар бундай бола оддий оилада туғилса бу хақда боланинг ижтимоий тикланиши кўп холда бунга тайёр бўлмаган ота-оналар зиммасига тушади. Бола ўзи учун зарур бўлган муҳитлардан ташқарида, масалан, чақалоқ, уйида, сўнгра болалар уйида тарбияланса бошқа гап. Бу ҳолда баъзи бир ижтимоий ролларни табиий йўл билан ўзлаштириб бўлмайди: ота-она. ака-ука бошқа қариндошлар. Бундай холларда болаларда муайян бир билим ва малакаларини шакллантиришга имкон берадиган, улар ижтимоий тажрибани ўзлаштирилишига ва жамиятда уларнинг интеграциясига ёрдам берадиган махсус методиклар ва технологиялар мавжуд бўлиши керак. Мактабда ўқитиш жараёнида бола аввалом бор академик билимларни олади. Бирок, шу билан бирга ижтимоий меъёрларини, кўрсатмаларни, қадриятларни, ролларни янада муффақиятли ўзлаштирилишини таминлайдиган маълум бир ижтимоий билим, малака ва кўникмаларни эгаллаши лозим, бола ижтимоийлашувига ёрдам берадиган ижтимоий билимларини бериш ва ижтимоий малака ва кўникмаларни шаклантириш мақсадга қаратилган жараённи ижтимоий ўқитиш деб аталади.
Ижтимоий таълим, биринчидан, ўқиш ва ўзини ривожлантириш турли шаклларда (фақат мактаб ёки профессионал таълим шаклида эмас) амалга оширилишни ва одамлар бутун умр бўйи мустақил ўқишни давом эттиришларини, иккинчидан, таълим бериш – давлатнинг мутлақ вазифаси эмас, балки бутун жамият бу хақда ғамхурлик қилиш ва фаолият кўрсатишини тан олишга асосланган. Шу сабабли ҳар қандай ҳамжамият ўз муаммо ҳамда вазифаларини ўзини ўзи ташкил этиш ва ўзини ўзи бошқариш асосида ҳал қилиш учун турли (муқобил ва вариантли) таълим тизимларини ташкил этиш мумкин.
Бу ўқитиш ва тарбиялаш мақсади, мазмуни, методи ва воситаларини аниқлашда ҳал қилувчи роль уйнайди. У ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида таълим жараёнидаги ўзаро муносабатларида ўзгариш ясайди, ўқувчилар фаоллиги ва мустақиллигини ошириш ўзини ўзи кашф этишининг субъекти бўлиб қолади. Таълимни ижтимоийлаштириш ўқитиш субъекти – ўқувчига ўз қобилияти ва ички имкониятларини очишга ёрдам беради. Миллий дастурнинг ижтимоий мазмуни туфайли таълимда янги қадрият ўз ифодасини топади. Ўқувчининг шахсий қизиқишлари ва интилишлари биринчи ўринга чиқади, бунда таълим олувчи ўз имкониятларини тўла очишга муяссар бўлади. Мазкур, муаммода инсонпарварлик таълими билан ижтимоийлаштириш ўртасидаги муносабат муҳим аҳамиятга эга. Бу фақат масаланинг моҳиятини белгилаш учун эмас, балки айни вақтда таълимда бошланган ижтимоий ўзгаришларни амалга оширишда ва ҳаётга жорий этиш йўллари ва воситаларини аниқлашга ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоийлаштириш инсонпарварликнинг моҳиятини тушуниб етишга кўмаклашади, инсонни тоталитаризм асоратларидан халос этади, ўзлигини англатади. Бу мақсадга билимсиз эришиб бўлмаслиги маълум нарса. Таълимни ижтимоийлаштириш инсонни бу дунёда борлигини англашга имкон беради. У фаолият усулларини англаш ва самарали излаш, ўзига, бошқаларга, табиатга нисбатан уйғун муносабатда бўлиш имкониятини беради. Таълим жараёнини ижтимоийлаштириш натижасида ўқувчи инсон моҳиятини англайди. Ўз ҳаёти довомида инсон тўғрисида ҳосил қилинган тушунчалар асосида, шахс хақиқий фуқаро бўлиб етишади. Инсонпарварликка асосланган таълим – ижтимоий фанлар ва ёндош фанларнинг функцияларини кенгайтиради, таълим жараёнини, мутахассис шахси ва унинг дунёқараши яхлитлигини таъминлайди. Таълимни инсонпарварлаштиришдан кўзланган асосий мақсад ёшларга тегишли билим, кўникма, малака бериш, уларнинг инсоний дунёқарашини шакллантиришдан иборат. У бўлажак фуқаролар томонидан инсонлар фаолиятининг турли соҳаларида инсонпарварлик ғояси ва қадриятларини амалга оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Таълимда методологик ҳаёт тажрибасига зиддиятли холатларда ижтимоий мослашув моделини ишлаб чиқишни тақозо этади:
- ижтимоий – шахсий хаёт тажрибасига асосланган мунтазам давом этадиган жараён ҳисобланади;
- реал вазиятдан келиб чикиб, зиддиятли холатларида ижтимоий мослашув моделини ишлаб чиқишни тақозо этади;
- мавжуд амалдаги холатга доим мослашиш жараёни ҳисобланади;
- шахслараро алоқаларни камраб олади;
- шахснинг шаклланиш жараёнини йўналтиради.
Ижтимоий таълим. Ижтимоий таълим (ҳамжамият орқали таълим бериш) – ташаббускор гуруҳлар, ҳамжамиятлар, жамоалар, одамларнинг ўзини ўзи бошқарадиган уюшмалари ҳаёти ва ихтиёрий фаолиятининг бир қисми сифатида мунтазам, узлуксиз таълимни ташкил этиш концепцияси ва амалиёти. Ижтимоий таълим концепцияси қуйидаги ғоят муҳим принципларини ўз ичига олади:
у айрим одамларда ҳам, гуруҳда ҳам ўз кучларига ишонишни ва уларга таянишни ривожлантиришга қаратилган;
у ҳамжамиятда, ҳамжамият билан биргаликда ва ҳамжамият учун таълимнинг вариянтлилиги принциплари асосида (яъни унинг объектив хилма – хиллигини эътироф этиш ва ушбу хилма – хилликни таълим амалиётида рўёбга чиқариш асосида) амалга оширилган узлуксиз таълимни кўллаб – қувватлайди;
у ҳамжамиятдаги одамларнинг муаммолари ва эҳтиёжларига таълим жараёнининг бошланғич нуқтаси деб муносабатда бўлади, шу сабабли туғилаётган ижтимоий – иқтисодий муаммоларни мустақил ҳал қилиш мақсадида самарали ўқитиш ва конкрет профессионал тренинг шаклларини аҳамиятли деб берилади;
у очикдир ва мушкул аҳволда тушиб қолган одамлар эҳтиёжига ҳамда болаларнинг муаммоларига айниқса ҳамдардлик билан қарайди, уларни педагогика ва психология нуктаи назаридан қўллаб – қувватлашга қаратилган мухсус мақсадларни қўяди;
у мавжуд маориф тизимининг хилма – хил таълим хизматларини таъминлаш борасидаги ишини тўлдиради ва ҳар бир одамнинг айнан ўзига керакли ва таълим стандартлари ҳамда тасдиқланган ўқув режалари билан белгилаб қўйилганига қараганда анча кенг маълумот олишга имкон беради.
Ижтимоий таълим, биринчидан, ўқиш ва ўзини ривожлантириш турли шаклларда (фақат мактаб ёки профессионал таълим шаклида эмас) амалга оширилишни ва одамлар бутун умр бўйи мустақил ўқишни давом эттиришларини, иккинчидан, таълим бериш – давлатнинг мутлақ вазифаси эмас, балки бутун жамият бу хақда ғамхурлик қилиш ва фаолият кўрсатишини тан олишга асосланган. Шу сабабли ҳар қандай ҳамжамият ўз муаммо ҳамда вазифаларини ўзини ўзи ташкил этиш ва ўзини ўзи бошқариш асосида ҳал қилиш учун турли (мукобил ва вариантли) таълим тизимларини ташкил этиш мумкин.
Мамлакатимизнинг ўтган йилларидаги менталитетида ижтимоий таълимни тушуниш мафкуравийлаштирилган тарбиядан, таълимни ижтимоий – сиёсий мақсадлар билан чегаралаб қўйилган тизим деб тасаввур қилишдан иборат эди. Жамиятдаги ўзгаришлан таълимга ҳам, ҳамжамиятга ҳам, уларнинг ўзаро алоқасига ҳам қарашларни анча кенгайтирди. Таълим ва ҳамжамиятларга мультимаданий тизимлар деб қараладиган бўлди, бу тизимларда ҳамжамият индивиддан юқори туриб, унинг ривожланишини белгиламайди, балки турли индивидлар биргаликда ҳаёт кечирадиган, турли одамларнинг биргаликдаги ҳаракатлари амалга ошадиган жонли макон дебҳисобланади. Бунга гуруҳлар: ота – оналар (болалар билан бирга); таълимнинг конкрет шаклларидан манфаатдор бўлган ишбилармон одамлар ва тадбиркорлар; ўз таълимини такомиллаштиришдан ва ўз билимларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган ҳамма одамлар (яъни, мутахассислар ва мутахассис бўлмаганлар) киритилиши мумкин. Ҳамжамиятда, ҳамжамият орқали ва ҳамжамият учун шундай тушуниладиган таълим – таълим жараёнларига киритилган (шу жумладан мажбурий ўрта таълим доирасида ҳам) одамлар алоқалари ва биргаликдаги ҳаракатларнинг бевосита амал қилувчи, динамик ижтимоий – маданий ва ижтимоий таълим тизимидир. Бу, шунингдек, ‘‘қуйидан’’ чиқадиган шахсий таълим эҳтиёжларининг, қизиқишларининг ва ташаббусларининг (холбуки давлатга қарашли таълим тузилмалари ‘‘юқоридан’’ чиқадиган социал – таълим манфаатлари ва мақсадларидир) намоён бўлиш ва ўзини ўзи руёбга чикариш соҳаси ҳамдир.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Таълим социологияси хақида тушунчангиз?
Ижтимоий таълим концепциясига қандай принциплпр киради?
Таълим социологиясини давр талабига мослаштириш деганда нимани тушунасиз?
Ижтимоийлашув деганда нимани тушунасиз?
АДАБИЁТЛАР
И.Каримов.Биздан озод ва обод Ватан колсин. 11жилд. Т.1996.
И.Каримов. Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби. Т.1997.
М.Толипов, К.Турғунбоев, И.Охунов. Ижтимоий педагогика асослари. «Фан ва технология» нашриёти: 2008. 7 б.т
Бегматов А., Қураев М. Ижтимоий педагогиканинг долзарб масалалари. Т.: ОПИ тўплами. 1998
Қуронов М.Қ. Қурбониязова З.Қ. Ижтимоий педагогика. Т.: 2003
Қурбониязова З.Қ. Ижтимоий тарбия муаммолари. Ғ Халқ таълими, 2003, 6-сон
Исақова М. Шахс ижтимоийлашувида маҳалла. – Халқ таълими 2003, 3-сон
6-МАВЗУ : ТАРБИЯ СОЦИОЛОГИЯСИ
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Тарбия социологияси ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларда “тарбияси қийинлик” ҳақида тушунча ҳосил қилиш, девиация ва делинквент ҳаракатларнинг кўринишлари ҳақидаги билимларни бериш.
|
Педагогик вазифалар:
“тарбияси қийин” тушунчасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
талабаларни тарбияси бўлган болаларнинг келиб чиқиш сабаблари билан таништириш;
девиация тушунчаси ва унинг турлари ҳақида маълумот бериш;
девиант ҳарактерларнинг асосий сабаблари ҳақида туушнча ҳосил қилиш;
тарбияси қийинликнинг келиб чиқишининг сабаб ва омиллари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида билимларни мустаҳкамлаш;
делинквент ҳаракатларнинг кўринишлари тўғрисидаги билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
“Муаммоли вазият” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
талабалар “тарбияси қийин” тушунчанинг мазмун-моҳиятини билан танишадилар;
тарбияси бўлган болаларнинг келиб чиқиш сабабларини тушуниб етадилар;
девиация тушунчаси ва унинг турлари ҳақида маълумотга эга бўладилар;
девиант ҳарактерларнинг асосий сабаблари, тарбияси қийинликнинг келиб чиқишининг сабаб ва омиллари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида олган билимларни мустаҳкамлайдилар;
талабалар делинквент ҳаракатларнинг кўринишлари тўғрисидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллайдилар;
6) “Муаммоли вазият” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Муаммоли вазият” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Муаммоли вазият” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Муаммоли вазият” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Муаммоли вазият” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Муаммоли вазият” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Муаммоли вазият” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Муаммоли вазият” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Муаммоли вазият” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Муаммоли вазият” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
Тарбияси қийин бўлганларнинг келиб чиқиш сабаблари?
Девиация ва унинг турлари
Девиант ҳарактерларнинг асосий сабаблари
Педагогиканинг асосий мезони-тарбия. Тарбия- ижтимоий ҳаётнинг абадий ва умумий мезони. Педагогика болалар тарбиясини шахс ахлоқий хислатларини шакллантиршпнинг мақсадга қаратилган жараёни сифатида кўриб чиқади.
Бироқ, бу тарбия жараёни ҳардоим ҳам етарли даражада самарали бўлмайди. Юқорида ижтимоий таълим вазифасини кўриб-чиқиб, кўрсатдики, болада муаян бир ижтимоий билим, малака ва кўникмалар шаклланиши керак, уларнинг шаклланиш жараёни масалан, отага, онага бўлган ғамхур, эътиборли, меҳрибон, рахмдил муносабатларнинг шаклланиши билан боғлиқ. Агар қандайдир сабабга кўра болада ижтимоий билимлар шаклланмаган бўлса, демак мунасабатлар шаклланмаган, яъни унга зарур бўлган ижтимоийлашувда қандайдир мос хислатлари ҳам шаклланмаган. Шунинг учун ижтимоий педагогик фаолият жараёнида боладаги шундай ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хислатлар шаклланган бўлиши керак – шунинг ўзи ижтимоий тарбияни вазифасидир. Яъни ижтимоий тарбия деганда муваффакиятли ижтимоийлашув учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятли бола шахси хислатларининг шаклланиши мақсадга қаратилган жараён тушунилади.
Тарбия жараёни – уни тиклаш, ривожлантириш ва ҳаётда жорий қилиш, таълим, миллий, маънавий – ахлоқий кадрият ва нормалар билан бевосита боғлиқ. Улар ҳалқ педагогикаси, урф – одатлари, байрамлари, ўйинлари ва бошқаларда ўз ифодасини топади». Маънавият ва маърифат» маркази, «Маърифатпарварлар», «Олтин мерос», «Тарихчилар», «Файласуфлар» ва бошқа жамоат ташкилотлари, жамғармалари юқорида қўйилган вазифаларни ҳал этишга катта имкониятларига эгадир. Тарбияси «қийин» ўсмирлар аномаллиги ўқишда (ўқиши қийин, ёмон кечали, дангаса) ва хулқида (интизом ва тарбияга риоя қилмайди) намоён бўлади. «Қийин болалар» - жамиятга зид йўналишдаги, беқарор ахлоқли, иродаси бўш, педагогик таъсирига доим қаршилик кўрсатиб келувчи ёшлардир. Мактаб миқёсида улар кўп учрамайди (бир синфда икки – учтадан). Аммо синф, мактаб ҳаётига, унинг ахлоқий муҳитига жиддий таъсир кўрсатади. «Қийин» болалар ўқувчиларнинг кам қисмини ташкил этса ҳам улар ўқув – тарбиявий ишларда барқарорликка жиддий тўсиқ бўладилар. Улар мактабда ва ундан ташқарида (оилада, кўчада, дам олиш жойларида ва х.к.) тартибсизликни вужудга келтирувчилар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам «қийин» болалар мактабда ҳам, ундан ташқарида ҳам ўқитувчи ва барча жамоат эътиборида туриши керак. Тарбияси қийин бўлганларнинг келиб чиқишининг ижтимоий – психологик ва психологик – педагогик сабаб ва омилларни бёш гуруҳга ажратиш мумкин:
Ноқулай оилавий муҳит, ота – оналари ўртасидаги зиддиятли вазиятлар.
Ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайиб кетиши ва шу муносабат билан ўқишдан совиб кетиши (60 – 70 % вояга етмаган жиноятчилар бир синфда икки йил укиган).
Ижтимоий фаоллиги паст ва мактаб жамоасида нокулай холат мавжуд.
Микромуҳитнинг салбий таъсири, салбий референт гуруҳ таъсири.
Бирор фаолият юзасидан ўз мойиллигини, қизиқишини намоён қилиш имконияти булмаслиги.
Психолог – педагогик нуқтаи назаридан ўсмирлар билан ишлайдиган катта ёшдагилар қуйидаги қоидага риоя қилишлари лозим: Кўп насиҳат қилаверманг; ўсмир хис – туйғуларини ҳурмат қилинг; ҳаётда мустақил бўлишга ўргатинг; кўп дакки бераверманг; дук – пуписа қилманг.
Девиация ва унинг турлари. Жамият томонидан қабул қилинган хатти - ҳаракатлар, қоидалар ва меъёрлардан чекинган ўсмирларни оғир, тарбияси қийин ёки тарбияси оғир ўсмирлар деб аташади. Тарбияси қийин ўсмирлар деганда турли хил сабабларга кўра педагогик таъсирларга қарши чикувчи болалар тушунилади. Жамиятда ўрнатилган меъёр ва қоидаларга риоя қилмайдиган шундай тарбияси оғир ўсмирларни илмда девиация деб аташади. Девиант хатги-ҳаракат — бу психик соғлом шахслар томонидан меъёрий қоидаларни бузиш холларидир. Девиация - бу ижтимоий педагогик муаммо бўлиб, инсон рухий оламидаги, унинг атрофидаги муҳитнинг ўзгариш холлари билан боғлиқ. Бу хол, айниқса, ўсмир ёшдаги болаларга хосдир. Чунки бу ёш энг қийин ва мураккаб давр бўлиб, бу ёшдаги болаларнинг анатомо-физиологик, интеллектуал, ахлоқий ва бошқада жиҳатларида ўзгаришлар рўй беради. Бу ўзгаришлар ўз навбатида уларнинг психикасида ўзгаришлар рўй беришига замин яратади. Уларнинг ижтимоий статусида, жамоада ўзини тутишида ўзгаришлар рўй бериб, уларни кўпроқ «Мен кимман?» - деган савол қийнайди. Девиация ўз ичига девиант, делинквент ва криминал хатти-ҳаракатларни бирлаштиради. (Девиант хатти-ҳаракат — бу кичик ижтимоий муносабатлар (мактаб) ҳамда ҳарактер, жинсий ва ёш хусусиятлари жиҳатидан яқин кичик ижтимоий гуруҳларга хос ижтимоий меъёрлардан, хатти-ҳаракатлар ва қоидалардан оғиш, чекинишнинг бир туридир! Яъни бу турдаги ҳаракатни интизомсизлик деб ҳам аташ мумкин. Агрессия, чақириқ, ишда ва меҳнат фаолиятида ўзбошимчаликка йўл қўйиш, болалар ва ўсмирларнинг ичкиликка берилиши, дайдиб юришлари, олифтагарчилик қилишлари, ассоциаль ҳаракатларга берилиш кабилар девиант ҳаракатларнинг асосий кўринишларидир. Маълум вазиятларда болалар ва ўсмирларнинг шу каби хатти-ҳаракатларни намоён этиши девиант ҳаракатларнинг типик хусусиятидир. Делинквент хатти-ҳаракат девиант ҳаракатлардан фарқли ўларок, улар вазият таъсирида эмас, балки юқоридаги каби ассоциаль ҳаракатларнинг доимий ҳарактерга эга бўлишидир. Делинквент ҳаракатларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
хақоратлаш, хўрлаш, азоблаш ва ундан хузурланиш каби агрессив босқинчилик ҳаракатлар;
кичик уғриликлар, таъмагирлик, автотранспорт ва бошқада керакли буюм ва анжомларни уғирлаш каби моддий фойда кўришга қаратилган ўз шахсий манфаати йўлидаги ҳаракатлар;
наркотиклар сотиш ва тарқатиш.
Криминал хатти-ҳаракат - бу жиноий жавобгарчиликка тортилишга ёши етган шахсларнинг хуқукларга зид ҳаракатлари бўлиб, улар устидан жиноий иш қўзгатилиш жараёнидир. Криминал ҳаракатларга девиант ва делинквент ҳаракатлар асос яратади.
Девиант ҳарактерларнинг асосий сабаблари. Болалар, ўсмирлар ва умуман баъзи жамият аъзоларининг жамият тан олган меъёрларга зид келувчи хатти-ҳаракатларни намоён этиши – бу бирданига, ўз-ўзидан бўладиган ходиса эмас. Яъни ўша инсонларнинг шундай йул тутишига нимадир сабаб бўлади. Яъни ҳар бир фазилат ўз тарихига эга. Инсоннинг ривожланиши бир-бири билан узвий боғлиқ болган турли хил факторларга боғлиқ: ирсий, муҳит, тарбия, иисоннинг шахсий амалий фаолияти ва х.к. Вояга етмаган ёшлар орасида девиант ҳаракатларни вужудга келтирувчи қатор факторлар мавжуд. Жумладан:
1. Биологик факторлар, яъни болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини мураккаблаштирувчи нохуш физиологик ва анатомик холатлар: Уларга:
генетик (ўта ақли зайфлар, кўрлар, карлар ва х.к),
психофизиологик (яъни инсон организмига салбий таъсир кўрсатувчи, соматик ҳаракатларни, аллергиялар ва токсик касалликларни вужудга келтирувчи турли хил зиддиятлар, кимёвий моддалар, энергиялар ва х.к),
физиологик (атрофдагиларда нохуш кайфият уйғотувчи ташки қиёфа, тилнинг дудуқлиги ва х..к)
Психологик факторлар, яъни инсондаги психопотологик ёки акцентуант (хаддан ташқари) холатлар. Бу факторлар асаб касалликлари (психопатия, неврастения каби касалликлардир)
Ижтимоий-педагогик факторлар, яъни болалик давридан бошлаб мактаб, оила ва жамоатчилик тарбиясидаги нуқсонлар.
Ижтимоий-иктисодий факторлар, яъни бу жамиятдаги ижтимоий тенгсизликдир: жамиятнинг бойлар ва камбағаллар деб ажратилиши, ҳалқнинг маълум қисмининг қашшоқланиб қолиши, ойлик маошининг камлиги, ишсизлик, инфляция ва х.к.
Маънавий-ахлоқий факторлар. Уларга биринчидан, жамиятдаги маънавий қадриятларнинг қадрсизланиши, инсонларнинг маънавий қашшоқланиши кирса, иккинчидан, муайян жамиятнинг ундаги рўй бераётган девиант ҳаракатларга бефарқлик, лоқайдлик киради. Девиация концепциясида реабилитация, профилактика ва коррекция масалалари, девиант хатти-ҳаракатдаги болалар ва ўсмирларга нисбатан профилактика, реабилитация ва коррекция ишлари амалга оширилади. Реабилитация — бу бола шахсининг хуқуқи, хуқуқий статуси, соғлиги, ишга лаёқатсизлигини тиклашга қаратилган комплекс, кўп даражали, босқичли ва динамик тизимдир. У профилактика ва коррекция сингари аспектларни уз ичига олади. Профилактика — бу реабилитация тизимидаги шахснинг ривожланишидаги у ёки бу чекинишларни йуқотишга шарт-шароитлар яратишга қаратилган тадбирлардир. У кўпроқ ижтимоий мухит билан боғлиқдир. Коррекция — бу ҳаётий чекинишларга учраган болалар ва ўсмирлар билан олиб бориладиган аниқ фаолият ҳисобланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Тарбияси қийинлик нима?
Унинг келиб чиқиш сабабалари нимада деб ўйлайсиз?
Девиация ва унинг турларини санаб ўтинг?
Девиант ҳарактерларнинг асосий сабаблари нимада?
АДАБИЁТЛАР
Умумтаьлим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ҳақида фармон. 2001 йил 4 январ.
М.Толипов, К.Турғунбоев, И.Охунов. Ижтимоий педагогика асослари. «Фан ва технология» нашриёти: 2008. 7 б.т
Б.Саймон. Общество и образование. М.1992г.
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари. Т.: Ўзбекистон, 2001
Қурбониязова З.Қ. Ижтимоий тарбия муаммолари. Ғ Халқ таълими, 2003, 6-сон
Исақова М. Шахс ижтимоийлашувида маҳалла. – Халқ таълими 2003, 3-сон
Социальная педагогика (М.А.Галагузова тахририятида. Москва «Владос”, 2000
7-8-МАВЗУ. ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ. (Ота-оналарининг қарамоғисиз қолган болалар ва оилалар билан ижтимоий педагогик фаолият). (4 соат маъруза)
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Тарбиявий ишларда ота-оналарнинг қарамоғисиз қолган болалар ва оилалар билан ижтимоий педагогик фаолият ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларнинг оила, унинг вазифалари, турлари, ижтимоий педагогик ёрдам шакллари, вазифалари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш.
|
Педагогик вазифалар:
талабаларни оила, унинг жамиятда тутган ўрни ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш;
оиланинг ижтимоий мавқеи, турлари, оилага ижтимоий педагогик ёрдам шакллари билан таништириш;
оиланинг репродуктив, иқтисодий ва хўжалик, турмуш, бошланғич ижтимоийлаштириш, тарбиявий, рекреатив ва психотерепевтик вазифалари юзасидан ҳаётий мисоллар ёрдамида тасаввурларини бойитиш;
ижтимоий педагогикада меъёрдан оғиш турлари ҳақида маълумот бериш;
ҳозирги замон шароитида болаларни ҳимоя қилиш масалалари ҳақида тушунча бериш;
“Заковатли зукко” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
талабалар оила, унинг бугунги кунда жамиятда тутган ўрни ҳақидаги билимлар билан қуролланадилар;
талабаларда оиланинг ижтимоий мавқеи, турлари, ижтимоий педагогик ёрдам шакллари тўғрисида тушунчалар шаклланади;
оиланинг турли вазифалари юзасидан ҳаётий мисоллар ёрдамида талабаларнинг тасаввурлари бойишига эришилади;
ижтимоий педагогикада меъёрдан оғиш турлари ҳақида маълумотга эга бўладилар;
талабаларда ҳозирги замон шароитида болаларни ҳимоя қилиш масалалари ҳақида тушунча ҳосил бўлади;
“Заковатли зукко” методи асосида билим, кўникма ва малакалар янада мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Заковатли зукко” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Заковатли зукко” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Заковатли зукко” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Заковатли зукко” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Заковатли зукко” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Заковатли зукко” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Заковатли зукко” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА:
1. Оила ва унинг вазифалари.
2. Оиланинг ижтимоий мавқеи ва унинг турлари.
3. Оилага ижтимоий педагогик ёрдам шакллари.
4. Ижтимомий педагогикада меъёр ва меъёрдан оғиш масаласи.
Оила ва унинг асосий вазифалари. Жамиятда оиланинг роли ўзининг кучи бўйича бошқа ҳеч бир ижтимоий институтлар билан тенглаштириб бўлмайди. Айнан оилада инсоннинг шахси шаклланади ва ривожланади. Бола жамиятда қийинчиликсиз мослашиб кетиши учун у ижтимоий вазифаларни эгаллайди. Оила биринчи тарбиявий институт сифатида иштирок этади, у билан боғлиқликни инсон ўзининг бутун ҳаёти давомида ҳис этади. Оилада инсоннинг маънавийлигига асос солинади, ҳулқий қоидалари юзага келтирилади, шахснинг ички дунёси ва индивидуал сифтлари очиб берилади. Статистикани кўрсатишича хўжалик юритиш бозор сиёсатига ўтиш ижтимоий институт сифатида оила ҳолатига анча салбий таъсир кўрсатди. Демографлар туғилиш камайганини қайд этадилар. Социологлар ассоциал оилалар сонини ўсиб боришини қайд этадилар ва турмуш даражасининг пасайишини тахмин қиладилар.
Ҳамма даврларда ҳам оила ўзининг болаларни тарбиялашда ёрдам олишга талабни хис этган. Тарихнинг кўрсатишича одамлар катта оилалар билан яшаганларида оилавий ҳаётнинг зарур бўлган билим ва кўникмалари авлоддан авлодга табиий равишда ва оддий кундалик ўтиб кетган. Замонавий ривожланган жамиятда авлодлар ўртасидаги оилавий алоқалар бузилмоқда. Шунинг учун жамият оила ташкил этиш ва болаларни тарбиялаш ҳақидаги зарур билимларни етказиш бўйича ишларни ўз зиммасига олади. Ҳозирги пайтда ота оналарга мутахассис психологлар, ижтимоий ишлар ходимлари, ижтимоий педагоглар ва болаларни тарбиялаш бўйича бошқа мутахассисларнинг ёрдамлари зарур. Ана шу мутахассисларнинг ёрдамига фақат нотинч, ёмон шароитдаги оилалар эмас, бугунги кунда тинч, яхши оилалар ҳам муҳтожлар. Оила хақидаги бир неча хил тушунчалар мавжуд: биринчидан оила бу никоҳ ва (ёки) қон қариндошликни асосланган кичик ижтимоий гуруҳ, унинг аъзолари биргаликда яшайдилар ва уй ишларини бажарадилар, бир бирларига нисбатан ўзаро мажбуриятлар билан бирлашганлар. Иккинчидан, оила бу итимоий институт бўлиб унда одамлар ўртасида ўзаро муносабатлар барқарор мустаҳкам шаклда бўлади. Ана шу ўзаро муносабатлар доирасида одамларнинг кундалик ҳаёти асосий қисми амалга оширилади: интим муносабатлари, фарзанд кўриш ва болаларнинг бошланғич ижтимоийлашиши, тарбиялаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқалар. Оила никоҳ муносабатлари инсониятга қадим даврлардан маълум. Неолит давридаёқ (15 20 минг йил илгари) онгли никоҳ пайдо бўлганда, одамлар жамоаси пайдо бўлганидаёқ уларнинг биргаликда хўжалик юритишдаги ва биргаликдаги бола тарбялашдаги вазифалари табиий жинсийлиги, ёшига қараб (эркак, аёл) ажратишига асосланган. Тарихда қайд этилган оилавий муносабатларда фарқлар бўлишига қарамай ҳамма оилаларни бирлаштирадиган қандайдир умумийлик бор. Бу оилавий тарзда ҳаёт кечиришдир, бунда инсоният яшашнинг ягона имкониятини топган. Олимлар оиланинг турли вазифаларини кўрсатадилар. Биз биринчи навбатда болани тарбиялаш ва ривожлантиришга таалуқлиларигагина тўхталиб ўтамиз.
Оиланинг репродуктив вазифаси. (Продуcтио лотинча сўз-қайта ишлаб чиқариш, кўпайиш). Оиланинг муҳим бўлган вазифаларидан репродуктив (жамиятнинг биологик узлуксизлигини таъминлаш, болаларни дунёга келтириш) функциясидир. Репродуктив вазифани инсон зотини давом эттириш зарурияти сабабини асослайди. Ҳозирги кунда 2-3 та одамдан ташкил топган оилалар сони ортиб бормоқда. Бундай одамларнинг айтишларича болалар ота оналарнинг эркинликларини чеклайдилар: таълим олишда, ишда, малакасини оиширишда, ўзининг қобилиятини амалга оширишда. Афсуски, болага эга бўлмаслик фақат мавжуд бўлмай, баъзилари фарзанд кўришга лаёқатли бўлганларда, фарзанд орттирмай шундай ўтадиганлар сони Европа мамлакатлари оилаларида ортиб бормоқда. Бунинг сабабларини қуйидагича изоқлаш мумкин: туғилишнинг камайиши, ёш оилаларнинг ота оналаридан алоҳида яшашлари, ажралишлари ўсиб бориши сабабли бир ота ёки оналик оилалар сони ортиб бормоқда, аҳолининг соғлиғи сифати ва мамлакатда соғлиқни сақлаш ривожланиши даражаси. Экспертларнинг баҳолашлари бўйича ёмон, ноқулай экологик шароит, аҳлоқсиз ҳаёт кечириш, ёмон овқатланиш, касаллиги ва бошқа ва бошқа турли хил сабабли ёши катта аҳолининг 10 15% соқлиқи холати сабабли болага эга бўлиши мумкин эмас.
Иқтисодий ва хўжалик турмуш вазифалари. Қадимдан оила ҳар доим жамиятнинг бошланғич хўжалик ташкилоти бўлиб келган. Ов қилиш ва дон етиштириш, ҳунармандчилик ва савдо оилада ҳар доим вазифалари тақсимланган бўлгани учун мавжуд бўла олган. Қадимдан аёллар бутун уй ишлари билан машғул бўлганлар, эркаклар касб ҳунар билан шуғулланганлар. Илмий техник революция асрига келиб одамлар ҳаёти юмушларининг кўплари (овқат тайёрлаш, кир ювиш, уй тозалаш, кийим тикиш ва бошқалар) қисман маиший хизмат соҳасига юклатилди.
Иқтисодий вазифаси. Оила аъзолари учун бойлик тўплаш билан боғлиқ бўлган: келин учун совғалар, куёв учун қалин, авлодларга қолдириладиган буюмлар, тўйга, вояга етиш ёшига суғурта қилиш, пул маблағлари тўплаш. Бизнинг жамиятимизда содир бўлаётган ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар оиланинг мол мулк тўплаш, хусусий мулкка эга бўлиш, турар жойини хусусийлштириш, мерос қилиб қолдириш ва шу кабилар масалаларидаги иқтисодий вазифаси янада фаоллашиб бормоқда.
Бошланғич ижтимоийлаштириш вазифаси. Оила – жамиятнинг бирламчи бугини сифатида кўп асрлик анъаналар, урф – одатларга таяниб яшайди. Оила ҳалқнинг таянчи, маънавий ва ахлоқий мерос маконидир. Оила тажрибасини анъана, урф-одатлар, маросимлар замирида ижтимоий ҳаёт тушунчаси ва қоидаларини авлоддан-авлодга ўтказиб келади. Миллий истиқлол ғоясининг куртаклари, энг аввало, оилада униб – ўсади. Бу жараёнга ота – оналар ва болаларнинг ҳамкорлиги, кариндошларнинг ўзаро ёрдами, катталарга иззат – икром кўрсатиш, болалар хақида ғамхўрлик қилиш каби инсоний мехр – окибат ришталари таъсир кўрсатади. Оиладаги соғлом муҳит-юксак маънавий – ахлоқий хислатларни шакллантириш кафолатидир. Оила, мактаб ва вояга етмаганлар билан ишлаш инспекциясининг ижтимоий–педагогик имкониятлари, уларнинг конунга буйсунувчи фукароларни тарбиялаш юзасидан биргаликда олиб борган ишлари вояга етмаганлар ўртасида хуқуқбузарликнинг олдини олишни таъминлайди.
Оила бола шахсининг шаклланишига фаол таъсир кўрсатадиган биринчи ва асосий ижтимоий гуруҳдир. Оила ижтимоий микромуқитдир ва ижтимоий таъсир кўрсатиш омилларидан биридир. У боланинг жисмоний, психик ва ижтимоий ривожланишига таъсир кўрсатади. Оиланинг вазифаси болани у дунёга келган мамлакат маданиятига ва бола табиатига мос равишда ривожланиб бориши учун уни аста секин жамиятга кириб боришидан иборатдир. Инсоният тўплаган ижтимоий тажрибаларига, у туғилиб ўсаётган мамлакат маданиятига, унинг маънавий ақлоқий қоидаларига, халқ анъаналарига болани ўргатиш ота оналарининг мажбурий вазифасидир.
Тарбиявий вазифаси. Бошланғич ижтимоийлаштириш жараёнида болани оилада тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ота-оналар боланинг биринчи тарбиячилари бўлганлар ва шундай бўлиб қоладилар. Болани оилада тарбиялаш мураккаб ижтимоий педагогик жараёндир. Оиладаги шароит ва муҳит бола шахси шаклланишига таъсир кўрсатади. Ота ва она ўз боласини ардоқлайди, эркалайди, ташвишини қилади, ҳаёт ташвиш ва қийинчиликларидан асрайди. Ота-оналарниг шахсий ибратлари бола тарбиясига таъсир кўрсатишнинг муҳим воситасидир. Унинг тарбиявий аҳамияти боланинг тақлид этишга қизиқиши, ҳавас қилишга асосланган. Билим ва тажрибаларга эга бўлмаган бола катталарнинг қилганларини такрорлайди, уларнинг ҳаракатларига тақлид қиладилар. Баъзан боланинг оилада олган тажрибаси боланинг атроф-дунёга, одамларга нисбатан ягона ўлчов белгиси бўлиб қолади. Тўғри, баъзан оилаларда ота-оналари бемор бўлганида, бузуқ ҳаёт кечирганларида, педагогик маданиятга эга бўлмаганларида ва шу кабиларда тарбия бузилиши мумкин. Албатта бола шахси тарбиясига шунчаки ўзининг борлиги билан таъсир кўрсатмайди, балки қулай маънавий-психологик муҳити, унинг аъзолари ўртасидаги соғлом муносабатлар билан таъсир кўрсатади.
Рекреатив ва психотерепевтик вазифаси. Рекреатив функцияси-ўзаро жисмоний, моддий, маънавий ва психологик ёрдам кўрсатиш, бир-бирининг саломатлигини мустаҳкамлаш, оила аъзолариниг дам олишини ташкил этишдир. Бунинг мазмуни оилада инсон ўзини тўла ҳимояланган деб ҳис этадики, тўла қабул қилинган унинг мавқеи, ташқи кўриниши, ҳаётдаги муваффақиятларидан, моддий аҳволидан қатъий назар, оила уни қабул қиладиган бошпана бўлишидан иборат. «Менинг уйим-менинг қасрим» ибораси соғлом, тинч оила-дунёдаги ҳамма нотинчликлардан вақтинчалик бўлса ҳам яшириннишга, дам олиб ўз кучларни тўплаб олишга энг ишончли ва энг яхши бошпана деган маънони яхши ифода этиб беради.
Хотини ўз уйида ўзининг хокимининг ҳамма камситишлар ва таҳқирликга индамай чидаб келган анъанавий модел энди ўтмишда қолиб кетмоқда. Кўпчилик аёллар ҳам энди ишга борадилар ва уйга чарчаб, толиқиб қайтадилар. Оилавий шароити яқинлари билан муносабатларда, болалари билан бўлганда кучлари анча анча яхши тикланади.
Оиланинг ижтимоий мақоми ва унинг турлари. Оила яхлит системали ташкилотдир. Ҳозирги замонда оила олдида турган муаммолардан бири – бу оиланинг жамиятда мослашишидир (адапто-мослашиш) яъни оиланинг замонавий муҳитда (жамиятда) ҳаёт шароитларига мослашиши ҳисобланади. Мослашиш жараёнининг асосий ҳарактеристикаси бўлиб ижтимоий мақоми иштирок этади, яъни оиланинг жамиятда мослашиш жараёнидаги ҳолати. Оиланинг ижтимоий мақомини аниқлаш учун унинг бир қатор тўз илиши функционал ҳарактеристикаларини ҳамда оила аъзоларининг индивидуал хусусиятларини билиш керак.
Оиланинг тузилиши ҳарактеристикалари. Никоҳли шерикларнинг мавжудлиги (тўла, расман тўла, тўла эмас)
Оиланинг ҳаётий сикли босқичи (ёш, етук, қари)
Никоҳ тузиш тартиби (биринчи, такрорий.....)
Оиладаги авлодлар сони (битта ёки бир неча авлодлар)
Болалар сони (кўп болали ва кам болали...)
Оила аъзоларининг индивидуал хусусиятлари. Буларга ижтимоий – демографик, физиологик, психологик, оила катта аъзоларининг патологик одатлари киради, ҳамда боланинг ҳарактеристикалари киради: ёши, бола ёшига муносиб нутқи ривожланганлиги, жисмоний психологик ривожланиш даражаси; унинг қизиқишлари ва қобилиятлари; у борадиган таълим ташкилотлари, муносабат ва ўқитиш мувоффақиятлари: ўзини тутишидаги четлашишлар, патологик одатлари, нутқий ва психик бўз илишлар мавжудлиги.
Оила аъзоларининг индивидуал хусусиятлари, унинг тузилиши ва функционал кўрсаткичлари билан биргаликда комплекс ҳарактеристикаларини ташкил этади-оила статуси (лотинчадан статус-холати ва вазияти) Оиланинг ижтимоий мослашиши бирлиги ташкил этувчиси-оиланинг моддий аҳволи. Оиланинг моддий фаровонлиги, унинг таъминланганлиги бир неча миқдорли ва сифатли кўрсаткичлар билан баҳоланади. Булар оиланинг даромад даражаси, унинг ҳаётий шароитлари, буюмлари мавжудлиги (яъни оила эга бўлган буюмлар) ҳамда унинг аъзоларининг ижтимоий-демографик хусусиятларидан иборат, бу оиланинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини ташкил этади. Оиланинг даромадлари даражаси, ҳамда турар жойи шароитлари белгиланган нормадан паст бўлса (тирикчилик минимуми ва бошқалар) бунинг оқибатида оила энг керакли ҳисобланган егулик, кийим, турар жойи учун ҳақ тўлаш талабларини қондира олмайди бунда оила камбағал ҳисобланади ва унинг ижтимоий-иқтисодий статуси (мақоми) паст ҳисобланади. Агар оиланинг моддий таъминланиши ижтимоий нормалар минимумига мос келса, яъни агарда онгли ҳаёт кечириш учун асосий тартибларни қондира олса лекин моддий маблағи дам олиш, таълим ва бошқа талабларни қондиришга етмаса унда бундай оила кам таъминланган ҳисобланади. Даромади даражаси ва яшаш юқори бўлиб (ижтимоий нормадан икки баробар кўп ва ундан ортиқ) фақатгина яшаш асосий талабларини қондириб қолмай яна турли хил хизматларидан фойдаланиш имконияти бўлса бу оила моддий таъминланган ҳисобланади, юқори ижтимоий-иқтисодий мавқега эга бўлади. Оиланинг ижтимоий мослашиши иккинчи ташкил этувчиси унинг психологик муҳити-оила-аъзолари кайфияти уларнинг ҳаётий кечинмалари, бир –бирига муносабати, бошқа одамларга ишга, атрофдаги ходимларга қарашлари натижаси сифатида юзага келадиган барқарор, мустақкам эмоционал кайфиятдир. Оиланинг психологик кайфияти холатини баҳолаш учун эр-хотинлар ўртасидаги, болалар ва ота-оналар ва яқин қариндошлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳисобга олиш керак бўлади. Оиланинг психологик кайфияти холати кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: эмоционал эркинлиги даражаси, хавотирланиш даражаси, бир-бирини тушуниш, ҳурмат қилиш. Ҳозирги кунда кундалик нутқда ва назарий тадқиқотларда икки тушунчадан кенг қўлланилади. Етим (хеч кими йўқлик) ва ижтимоий етим (ижтимоий хеч кими йўқлик). Етим болалар –бу 18 ёшгача бўлган ота-оналари ёки биронтаси вафот этган шахслардир. Ижтимоий етим - бу биологик ота-оналари бор бола, лекин улар қандайдир сабабга кўра бола тарбияси билан шуғулланмайдилар ва унга ҳамҳўрлик кўрсатмайдилар. Бундай қолларда бу болаларга ҳамҳўрлик қилиш вазифасини жамият ва давлат ўз зиммасига олади. Шундай қилиб ота-оналари қаровисиз қолган болалар категорияларига қуйидагилар кирадилар:
Ота-оналари вафот этган;
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;
Ота-оналик ҳуқуқлари чегараланган;
Номаълум, дараксиз йўқ ҳисобланган;
Ишга (меқнатга )яроқсиз (носоғлом, иш қобилияти чекланган);
Жазони ижро этиш колонияларида жазо олаётган;
Жиноят қилганликда айбланиш ва қамоққа олинган;
Болаларни тарбиялашдан бош тортган;
Бола вақтинча жойлаштирилган даволаш ижтимоий ташкилотларидан болани олиб кетишдан бош тортганлар.
Васийлик ва қарамоғига олиш-етим болаларни ва ота-оналари қаровисиз қолган болаларни боқиш, тарбиялаш, таълим бериш ва уларнинг хуқуқ ва қизиқишларини ҳимоя қилиш учун жойлаштириш шаклидир.
Васийлик 14 ёшга етмаган болалар устидан ўрнатилади, қарамоғига олиш 14 ёшдан 18 ёшгача болалар устидан ўрнатилади.
Етимлик-жамият олдида турган жуда жиддий муаммоларидан биридир. Ота-онасини йўқотган бола-бу алоқида, жуда ҳам фожиали дунёдир, ота ва оналик бўлиш эқтиёжи боланинг энг кучли талабларидан биридир.
Ижтимоий етимлик бугунги кунда кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлар учун хосдир. Масалан: Америкалик тадқиқодчилар бутун дунё бўйича касалхоналар, туғуруҳхоналар, ижтимоий муассасалар ташлаб кетилган чақалоқлар билан тўлиб кетганлигини айтадилар. Уларни турлича “Воз кечилган болалар”, “Давлат болалари”, “Ташлаб кетиш учун туқилганлар” ҳам деб атайдилар.
БМТ ҳалқаро экспертларининг маълумотлари бўйича ғарбий ва шарқий Европа мамлакатларида ташлаб кетилган болалар соникескин ошгани кўрсатилади. Ривожланаётган мамлакатларда ҳам бундай болалар сони ортиб бормоқда.
Болаларга муҳаббат уларга эътиборли бўлиш Ўзбекистон ҳалқига қадимдан одатий бўлиб келган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов бу хусусида шундай дейди: “Инсонпарварлик-бу ўзбек халқининг миллий руҳи, ажралмас белгисидир. Бағритошлик ва зулм унга ётдир... Бугунги кунда ҳам ўзбек оиласи-эзгулик ва ҳаёли болаларга муҳаббат, катталарни ҳурмат қилиш, яқиларига нисбатан ва бировларнинг дардига ҳам-ташвишига ғамхўр, меҳрибонлик тимсолидир”1
Ўзбек халқи энг яхши шарқона анъналарига амал қилиб ҳар доим меҳмондўст ва дўстона муносабатда бўлган, уруш қурбонларини асраб бошпана берганлар ва уларга ғамҳўрлик қилганлар, фарзандларини ўзларининг тарбиясига олганлар(1941-1945 йил) 15 та етим қолган болани асраб олган Шомахмудовлар оиласини эслаш кифоя. Уруш бошланганига Шомахмудов Шоахмад ва унинг рафиқаси Бахри Акромова артелда теримчи бўлиб ишлаганлар. 1966 йили зилзила оқибатида бошпанасиз қолганларни болаларни ҳам ўз оиласига қабул қилдилар. Шомахмудов “ҳурмат белгиси ”ордени, Бахри Акромова “Қаҳрамон она ордени билан мукофотланганлар”. Улар Рақмат Файзининг “Улуғ инсон” романида айтиб ўтилганлар.
Болалик. Ҳозирги замон шароитида болаларни ҳимоя қилиш. Болалик. Ҳозирги замон шароитида болаларни ҳимоя қилиш. Болалик. Етимлик.. жамият етимлиги. қочоқ болалар. Ота-она зулмидан азоб чекувчи болалар, ногирон болалар. Болаликни қандай кўриб чиқиши керак. Биринчидан, алоҳида боланинг ривожланиш жараёни, унинг жамиятдаги ўрни, аниқроғи жамиятнинг болалар ҳақидаги ғамҳўрлиги. Болалик, катта одамнинг ҳаётидан бу ривожланиш жараёни, болаликда нима қўйилган бўлса катта одамнинг оёққа туришида шу асос бўлади. Боланинг ўсиши асослари шу билан ҳарактерланади-ки, қар бир этапда бошқа физик етишиш бўлиб ўтади., аниқ билиш, сезиш, ривожланиш, жамият ҳаётининг тажрибаси. Ўсиш билан биргаликда боланинг жамиятдаги ўрни аниқланиб боради, қайсики аввалига оиладан белгиланади. Шунинг учун оиланинг жамият олдидаги жавобгарлиги катта. Болалар ўлимини ошиши туқилишнинг қисқариши, ногирон болаларнинг ўсиши бунинг ҳаммаси-ҳозирги замон экономикасининг ва мамлакатдаги сиёсий кризиснинг якунидир. Аҳолининг ҳаёт тарзининг пасайиши болаларнинг маънавий, физик, руҳий соқлиқида айтилади. Болалар ва ўсмирлар мамлакат аҳоли орасида ҳимоясиз қолишди. Аниқ давлат болаларни ва ўсмирларни ҳимоя қилиш усулларининг йўқлиги уларнинг ҳулқида, фаолиятида, муомаласида, жамият ҳулқига қарши олиб келади, ҳар хил йўллар билан пул топиш.... Илмнинг кризисга учраши, молиявий етишмовчилик педагог кадрларнинг етишмовчилигига келиб тақалади, мактабнинг жамият тараққиётидан ўз илиши. Бу ўсиб келаётган авлодни ўқитиши ва тарбиясида кўринади. Энг аввало ҳозирги замон шароитида болаларни ҳимоя қилиш тажрибасини кўриб чиқишдан олдин “болалик” тушунчасида тўхталмоқчиман. “Болалик” тушунчаси кўриб чиқишини талаб этади. Бунинг учун “ мактабга олти ёшдан ”китобига мурожат қилиш керак. Ажойиб замонавий педагог Шиви Александровичнинг китобига унинг номи ҳаммага таниш, қар бир ўқитувчига ташиш, унинг тажрибаси, унинг ўқитиш ва тарбиялаш усули, ўрганиш ва андоза олим предмети бўлди. Болаликнинг асосининг анализи тарбияда қарама қаршилик жамият педагогика зарур.
Ҳар бир инсонинг шахси таълим, ижтимоий муҳит таъсирида шаклланади. Натижада у ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли бўлган вазифаларни бажаради, ижтимоий ролни ўзлаштириб олади, ўзининг қизиқиши, қобилиятини ижодий мулохаза қилиб кўради, жамиятнинг бошқа аъзолари билан мустақил муносабатга киришади ва шу тариқа шахснинг ижтимоийлашуви юз беради.
Комил инсон – етук шахснинг шаклланишида Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва дастури ҳал қилувчи роль ўйнайди. Миллий модел ва дастур мақсад, вазифаларини амалга ошириш ўз Ватанига фидокор, истиклол ва демократия ғояларига садокатли шахсни шакллантиришга хизмат қилади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда онгли равишда қатнашадиган, ижтимоий жараёнларга фаол таъсир кўрсатадиган, ўз мамлакатининг такдири учун маъсул бўлган шахсни тарбиялаш – Кадрларни тайёрлаш миллий дастурининг бош мақсадларидан биридир. Шахснинг ижтимоийлашувини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири унинг ижтимоий фаоллиги ва ҳаракатчанлигидир. Ижтимоий фаоллик–бу шахснинг жамият ишларида онгли иштироки, уларнинг боришига маълум даражада таъсир имконияти тушинилади. Миллий дастурнинг амалга оширилиши жараёнида ҳалқнинг миллий маданий, тарихий анъаналари, урф–одатлари, умумбашарий кадриятларга асосланган ёшларни тарбиялашнинг самарали ташкилий ва педагогик принциплари ишлаб чиқилади. Уларнинг асосида ётгаг таълимий–тарбиявий ғояларга кура шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устувор касб этади. Бундай устуворлик қобилиятли болаларни куллаб–кувватлаш орқали амалга оширилади. қобилиятли болаларни ўқитишнинг замонавий психологик ва педагогик ташкилий шароитлари вужудга келади, таълим методологияси ишлаб чиқилади. Иктидорли болалар таълим – тарбиянинг мониторинги шаклланади. Илмий–техник инновастия маркази каби махсус таълим муассасалари ташкил этади. Бу ерда ўқувчи ёшлар ўз қобилияти, истеъдодини ривожлантиради, илмий–техника соҳасидаги салохиятини кенгайтирадилар. Ҳалкаро микёсда ахборот ва тажриба алмашуви билан боғлиқ тадбирлар кулами ошмокда. Ўқувчи ва мутахассисларни дунёдаги етакчи илм – фан ва таълим муассаларида ўқитиш имкониятлари яратилмокда. қобилиятли болалар, истеъдодли ёшларни хорижий давлатларда ўқитиш, кайта тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилувчи «Умид», «Устоз» каби жамгармаларнинг ташкил этилиши бунинг кафолатидир. Ўқувчиларнинг тугма қобилиятлари ва истеъдодини ҳар томанлама ривожлантириш, милий ва умумбашарий аҳамиятга молик дунёвий, маънавий бойликлардан бахраманд этиш, шахс, жамият ва атроф–муҳит муносабатларида уйгунликка эришиш, «Устоз–шогирд»ликнинг тарихий анъаналари асосида самимий муносабатларини урнатиш – таълимни инсонпарварлаштиришнинг негизини ташкил этади. Таълимни инсонпарварлашририш жараёни ўқитувчилврнинг интеллектуал–ахлоқий имкониятларни очишнинг услуб ва механизмларини беради, унга тЎшанган ҳолда муносабатда булишга ва уни амалга оширишга ургатади. Инсонпарварлаштириш таълим билан ижтимоий муносабатлар ўртасидаги зиддиятларини бартараф этади. Булажак мутахассисларни эркин, мустақил, танкидий фикрловчи шахс сифатида камолга етказади.
Бизнинг энг катта ютугимиз ўз бойлигимизга ўзимиз эга бўлганимиздадир. Бинобарин, уларда миннатдорчилик, гурур ва ишонч туйгуларини тарбиялашимиз керак. Маънавий, ахлоқий мукаммаллик, виждонлилик, ор – номуслик, якинларга ғамхўр бўлинг ва бошқа инсоний туйгулар ўз – ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, уларнинг асосида тарбия ётади.
Миллий дастурнинг амалга оширилиши жараёнида ҳалкнинг миллий маданий, тарихий анъаналари, урф – одатлари, умумбашарий кадриятларга асосланган ёшларни тарбиялашнинг самарали ташкилий ва педагогик принциплари ишлаб чиқилади. Уларнинг асосида ётгаг таълимий – тарбиявий ғояларга кўра шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устувор касб этади. Бундай устуворлик қобилиятли болаларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади. қобилиятли болаларни ўқитишнинг замонавий психологик ва педагогик ташкилий шароитлари вужудга келади, таълим методологияси ишлаб чиқилади. Иктидорли болалар таълим – тарбиянинг мониторинги шаклланади. Илмий – техник инновация маркази каби махсус таълим муассасалари ташкил этади. Бу ерда ўқувчи ёшлар ўз қобилияти, истеъдодини ривожлантиради, илмий – техника соҳасидаги салохиятини кенгайтирадилар. Ҳалкаро миқёсда ахборот ва тажриба алмашуви билан боғлиқ тадбирлар кулами ошмокда. Ўқувчи ва мутахассисларни дунёдаги етакчи илм – фан ва таълим муассаларида ўқитиш имкониятлари яратилмокда. қобилиятли болалар, истеъдодли ёшларни хорижий давлатларда ўқитиш, кайта тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилувчи «Умид», «Устоз» каби жамгармаларнинг ташкил этилиши бунинг кафолатидир. Ўқувчиларнинг тугма қобилиятлари ва истеъдодини ҳар томанлама ривожлантириш, милий ва умумбашарий аҳамиятга молик дунёвий, маънавий бойликлардан бахраманд этиш, шахс, жамият ва атроф–муҳит муносабатларида уйгунликка эришиш, «Устоз–шогирд»ликнинг тарихий анъаналари асосида самимий муносабатларини урнатиш–таълимни инсонпарварлаштиришнинг негизини ташкил этади. Таълимни инсонпарварлашририш жараёни ўқитувчилврнинг интеллектуал–ахлоқий имкониятларни очишнинг услуб ва механизмларини беради, унга тЎшанган ҳолда муносабатда булишга ва уни амалга оширишга ургатади. Инсонпарварлаштириш таълим билан ижтимоий муносабатлар ўртасидаги зиддиятларини бартараф этади. Булажак мутахассисларни эркин, мустақил, танкидий фикрловчи шахс сифатида камолга етказади.
Тарихдан маълумки ҳар қандай жамиятда, у жамият қайси ривожланиш босқичида бўлишидан қатъий назар алохида эътиборга муҳтож одамлар мавжуддир. Булар ўз жисмоний, руҳий ва ижтимоий ривожланишида четга чиқиш, оғишга мойил бўлган шахслардир. Бундай кишилар билан тегишли, жамият ва давлатда уларга нисбатан алоҳида муносабат шаклланган.
Ҳозирда АҚШ ва Европа давлатларида у ёки бу оғишларга эга кишиларнинг жамиятга интеграциялашуви тамойили амалга оширилмоқда. Унга кўра, бу одамлар ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли бироқ баъзи бир муаммо ёки чекланган имкониятларга эга аъзоси сифатида қаралади. Ҳозирда чекланган имкониятли шахслар сони бутун дунёда шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам сезиларли даражада эканлиги эътиборни тортади.
Тиббиёт, психология, социологияда “меъёр”нинг ўз кўрсатгичлари, ўз меъёрлари бўлиб унга мос келмайдиган жиҳатни-“оғиш”, “четга чиқиш” дейилади.
Ижтимоий педагогика учун “меъёр” ва “меъёрдан оғиш” тушунчалари ниҳоятда аҳамиятлидир. Улар бола хулқ-атвори ва ривожланиш жараёнини ҳарактерлаш учун қўлланади.
Оғиш ҳам ижобий ҳам салбий ҳарактерга эга бўлиши мумкин. Масалан, бола ривожланишида ақлий қолоқлик ҳам, қобилиятлилик ҳам меъёрдан оғиш ҳисобланади. Хулқ-атвордаги жиноятчилик, гиёҳвандлик ва бошқа салбий оғишлар ҳам шахснинг ижтимоий шаклланиш жараёнига, ҳам жамият ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Меъёрдан четга чиқишни шартли равишда 4 гуруҳга ажратиш мумкин: жисмоний, руҳий, педагогик ва социологик.
Меъёрдан жисмоний оғиш инсон соғлигига боғлиқ. Соғлиқдаги оғиш ёки ирсий омиллар ёки бирор-бир ташқи ҳолатлар: оғир экологик ҳолат, ичимлик сувининг қониқарсиз сифати, оила ҳаёти даражасининг пасайиши ва бошқалар асосида юзага келиши мумкин.
Соғлигида ва ривожланишида оғишга мойилларнинг кўп таснифлари мавжуд. Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1980 йилда чекланган имкониятларнинг уч звеноси шкаласининг британча вариантини қабул қилган:
Булар:
-касаллик, хасталик-руҳий ёки физиологик функциялар, анатомик структура элементларини ҳар қандай йўқотиш меъёр;
-чекланган имконият-инсон учун меъёр ҳисобланган чегарада бирон-бир фаолиятни бажариш қобилиятини ёқотиш ёки чеклаб қўйиш;
-ногиронлик-ёш, жинс ёки ижтимоий омиллардан келиб чиқиб инсоннинг бирон-бир фаолиятини бажаришни чекловчи ёки унга тўсқинлик қилувчи чекланган имконият.
Ғарб давлатларида “соғлигининг чекланган имкониятларига эга шахс” тушунчаси мавжуд. Уларга таълим стандартларини ўзлаштиришга тўсқинлик қилувчи жисмоний ёки руҳий камчиликларга эга болалар киради. Шунингдек нуқсон тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, унинг 4 тури-руҳий, жисмоний, мураккаб ва оғир турлари мавжуд.
Жисмоний нуқсонларга-инсон органининг фаолият юргизишга ёки ривожланишидаги доимий ёки вақтинчалик камчиликлар, шунингдек ҳар қандай соматик ёки юқумли хасталиклар киради. Руҳий нуқсонларга-инсоннинг руҳий ривожланишидаги доимий ёки вақтинчалик камчилик. Буларга нутқ бузилиши, мия фаолияти, шунингдек, ақлий ривожланишнинг бузилишлари киради. Мураккаб нуқсон белгиланган тартибда тасдиқланган жисмоний ва руҳий камчиликларни ўзида мужассам этади. Оғир нуқсон- шундай нуқсонки, у мавжуд бўлган ҳолатда давлат таълим стандартларига мос равишда таълим олишнинг умуман иложи бўлмайди.
Бола жисмоний ривожланишидаги оғишларга касаллик, кўриш, эшитиш қобилиятларининг бузилишлари киради. Меъёрдан руҳий оғишлар боланинг ақлий ривожланиши, унинг руҳий нуқсонларига боғлиқдир. Бу турдаги оғишларга руҳий ривожланишнинг тўхтаб қолиши, болаларнинг ақлий жиҳатдан ортда қолиши киради. Ақлий қолоқлик асаб тизимининг туғма нуқсонлари ёки жароҳат асосида пайдо бўлади. Болаларда ақлий қолоқлик –енгил, ўртача ва оғир даражада бўлади.
Руҳий оғишларга турли даражадаги нутқ бузилишлари ҳам киради. Руҳий оғишларнинг яна бир тури эмоционал фаолиятининг бузилишидир. Бу оғиш турининг энг оғир шакллари деб аутизм-мулоқотга эҳтиёж сезмаслик ва суицид (ўз-ўзини ўлдириш)ларни келтирса бўлади. Болаларнинг иқтидорлилиги алоҳида оғиш тури ҳисобланади. Бу бирор-бир фаолиятни муваффақиятли бажарилишини таъминлаб берувчи қобилиятларнинг ўзига хос уйғунлигидир. Иқтидорлилик даражаси нафақат қобилиятларга қараб балки, фаолият маҳсуллари ҳарактерига қараб ҳам белгиланади. Педагогик оғишлар тушунчаси педагогика ва ижтимоий педагогикада ҳозирча кам қўлланиладиган тушунчадир. Ваҳоланки, педагогик фаолиятда педагогик мақсадларни амалга ошириш, шахс ривожланиши учун шароитлар яратиб бериш учун таълим олаётганлар фаолиятини тартибга солганидан турли меъёрлар қўлланмоқда. Бу таълим даражасини белгилайдиган стандартларга, шунингдек ўқувчи интилаётган мақсадларга тегишли. Буларга яна таълим олишда юқори натижаларни таъминлаб берувчи бола ривожланишининг меъёрларини ҳам киритса бўлади.
Сўнгги йилларда турли сабабларга кўра умумий таълим ололмаган болалар хақида хам фикрлар билдирилмоқда. Бундай болаларни алоҳида тоифага киритамиз. Булар мактабга бормайдиган, фақатгина бошланғич мактабни тугатган, умумий ўрта таълим олмаган болалардир. Бундай ҳолатларни юзага келишига олиб келувчи сабабларга дарсларнинг қолдириш, ўқишни хохламаслик, оиладаги нотинч вазиятлар, пул топишга ҳаракат қилиши кабиларни кўрсатиш мумкин. Руҳий ва жисмоний ривожланишда оғишга эга бўлган болалар учун алоҳида мактаблар бўлиб, у ерда улар профессионал мутахассислар қўл остида таълим олишади. Бу болаларнинг жамиятга интеграциялашувининг асосий муаммоси уларнинг кейинчалик профессионал таълим олишлари билан боғлиқ.
Ўз ижтимоий ривожланишларининг бузилиб бўлганлиги сабабли бирор-бир касбий фаолиятни танлай олмайдиган болаларни ҳам назардан четда қолдирмаслик керак. Бу болаларни бирон-бир ижтимоий аҳамиятга эга фаолият соҳасида ўзларини синаб кўриш хоҳиши йўқлиги барлаштиради. Бу холатда бу оғишни енгиб ўтиш учун мутахассиснинг ижтимоий педагогик ёрдами зурур. Ижтимоий оғишлар “ижтимоий меъёр” тушунчаси билан боғлиқдир. Ижтимоий меъёр бу инсонлар, ижтимоий гуруҳлар фаолияти ёки хулқ-атвори жамият ривожланишининг бирор-бир босқичида шаклланган ёки расман ўрнатилган қоидалари намунасидир. Аслида ижтимоий меъёр керакли хулқ-атвор, ижтимоий муносабатлар ва фаолиятлар модели ҳисобланади.
Болалар учун ижтимоий меъёрларнинг ўзига хос хусусияти шуки, улар тарбия омили ҳисобланиб, унинг жараёни ижтимоий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, ижтимоий муҳитга кириш, ижтимоий тажриба ва ролларни ўзлаштириш содир бўлади. Бу ҳолатда тарбиянинг бошқариш функцияси энг муҳим вазифани бажаради, чунки унинг вазифаси болалар онги ва хулқ-атворига таъсир қилувчи омилларни керакли тарбиявий эффект таъминланадиган даражада ташкил қилишдир. Социологик, психологик ва педагогик адабиётлардадевиант хулқ-атворга эга болалар муаммолари устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада мамлакатимизда бундай болаларнинг таълим – тарбиясини ташкил этиш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бу болаларга ёрдам кўрсатиш учун ихтисослашган ижтимоий хизматлар кўрсатиш шахобчалари ташкил этилган. Ижтимоий хавфли хатти-ҳаракат содир этган ва 11 ёшга тўлган болаларни суд тиббий-педагогик комиссияси хулосани инобатга олган ҳолда махсус мактаблар ёки махсус касбий билим юртларига жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тадқиқотчи М. А. Галагузова томонидан турли оғиш турларининг таснифи қуйидагича тарзда берилган бўлиб, бу хол болалар билан ишлашда қулайлик туғдиради.
Жисмоний
|
Руҳий
|
Педагогик
|
ижтимоий
|
-касаллик,
-кўриш
қобилиятининг
бузилиши,
-эшитиш
қобилиятининг
бузилиши.
|
-руҳий ривожланишнинг тўхтаб қолиши,
-ақлий қолоқлик,
-нутқ бузилиши,
-иқтидорлилик.
|
-умумий ўрта
таълим олишдан
четга чиқиш,
-касбий таълим
олишдан четга чиқиш.
|
-етимлик,
-хулқ-атвор
меъёрсидан оғиш: ароқхўрлик;
норкамания;
таксикомания;
фохишабозлик;
дайдилик ва б.
|
Ижтимоий педагогнинг оғиш хулқ-атворли болалар билан иш юритиши оғишлар профилактикаси, муайян меъёр ва қоидаларни бузишни олдини олиш, шунингдек хулқ-атворида у ёки бу оғиш аниқланган болаларнинг реабилиатациясига қаратилиши талаб этилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАР:
Оила вазифаларига нималар киради?
Оиланинг ижтимоий мавқеи ва унинг турлари нималардан иборат?
Оилага ижтимоий педагогик ёрдам шакллари қайсилар?.
“Меъёрга амал қилиш деганда нимани тушунасиз?
“Меъёр”дан четга чиқиш дегандачи?
“Меъёр”дан четга чиқишнинг қандай аломатлари мавжуд?
“Меъёр”дан четга чиқишни олдини олиш мумкинми?
АДАБИЁТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайерлаш миллий дастури.Т.1997 й. Таьлим тўғрисида қонун. Т.1997й.
М.Толипов, К.Турғунбоев, И.Охунов. Ижтимоий педагогика асослари. «Фан ва технология» нашриёти: 2008. 7 б.т
Гуниар Скирбекк,Нилс Гильс. Фалсафа тарихи. Т.2002 й.
В.Б.Миронов. Век образования. М.1990г.
Б.Саймон. Общество и образование. М.1992г.
Бегматов А., Қураев М. Ижтимоий педагогиканинг долзарб масалалари. Т.: ОПИ тўплами. 1998
Қуронов М.Қ. Қурбониязова З.Қ. Ижтимоий педагогика. Т.: 2003
Богарова В.Г. Социальная педагогика. Москва. 1994
Қурбониязова З.Қ. Ижтимоий тарбия муаммолари. Ғ Халқ таълими, 2003, 6-сон
Исақова М. Шахс ижтимоийлашувида маҳалла. – Халқ таълими 2003, 3-сон
9-МАВЗУ: ОИЛА ПЕДАГОГИКАСИ ФАНИНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ. ОИЛА ПЕДАГОГИКАСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ, АСОСИЙ МАНБАЛАРИ ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Оила педагогикасининг мақсади ва вазифалари билан таништириш, жамиятда тутган ўрнини очиб бериш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларда оила тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш, оила педагогикаси фанининг мақсади ва вазифалари билан таништириш, унинг мақсади ва вазифаларини аниқлаш, асосий манбалари ва методологик асослари билан таништириш, оиланинг жамиятдаги асосий вазифалари тўғрисида маълумот бериш.
|
Педагогик вазифалар:
1) талабаларда оила тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш;
2) оила педагогикаси фанининг мақсади ва вазифалари билан таништириш;
3) оиланинг жамиятдаги асосий вазифалари тўғрисида маълумот бериш;
4) унинг асосий манбалари ва методологик асослари билан таништириш;
5) “Кластер” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
1) талабалар оила, унинг муҳим хусусиятлари, жамият ривожидаги аҳамияти тўғрисида умумий тушунчага эга бўладилар;
2) оила педагогикасининг мақсади ва вазифалари ва ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳақидаги билимлар билан қуролланадилар;
3) оиланинг жамиятдаги асосий вазифалари тўғрисида маълумотга эга бўладилар; оила педагогикасининг асосий манбалари ва методологик асослари билан танишадилар;
4) “Кластер” методи асосида олган билимлари мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Заковатли зукко” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Заковатли зукко” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Заковатли зукко” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Заковатли зукко” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Заковатли зукко” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Заковатли зукко” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Заковатли зукко” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
Оила тўғрисида умумий тушунча.
Оила педагогика фанининг мақсади ва вазифалари.
Оила педагогикаси фанининг мақсадии ва вазифалари, асосий манбалари ва методологик асослари
Оила – жамиятнинг кичик ячейкаси ва унинг маъносини ҳеч кичрайтириб бўлмайди. Оиласиз биронта миллат ҳам, жамият ҳам тараққий этмаган. Келажакни ҳам биз оиласиз тасаввур эта олмаймиз. Ҳар бир инсон учун оила - ҳаётнинг бошланиши. Бахт сўзини ҳам аввало оила билан боғлаймиз: кимки ўз оиласи бағрида бўлса, у бахтлидир.
Оила бўлиб яшаш барча махлуқотлар орасида фақат инсонгагина хосдир. Шу боис оила жамиятнинг биринчи ва бирламчи бўғини ҳисобланади. Шунга кўра ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, оила фуқаролик жамиятининг таянч нуқтаси, таянч тузилмасидир. Чунки бу муқаддас даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънан ва ахлоқан тарбия топади.
Бинобарин, оила эр-хотин, уларнинг бола чақалари, энг яқин туғишганларидан иборат кишилар гуруҳи, яъни хонадон ҳисобланади. Айни чоғда оила одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирлиги ҳамдир.
Демак, оила жамиятнинг табиий хужайрасидир, ижтимоий асосидир. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва тез ривожланади. Зеро, жамият асоси – оила моддий ва ижтимоий томондан мустаҳкамланиб бориши ғоят муҳим аҳамиятга эга.
И.В.Гребенниковнинг “Оилавий ҳаёт асослари ” ўқув қўлланмасида келтирилишича Россияда ҳозирги кунда 1 йилда 3 млн.га яқин никоҳ тузилаётган бўлса, 900 мингтаси тугатилаяпти. Ажрашган оилаларнинг ярмидан ҳам камроғи янги оила қуришади. Оилаларнинг 11% и нотўлиқ оилалар ҳисобланади. Оила қурмаган аёллар ва эркаклар сони кундан-кунга кўпаймоқда. Туғилиш анча камайиб кетган. 50% дан ортиқ оилалар битта болали. Ҳар иккинчи ҳомила сунъий йўл билан олиб ташланмоқда. Туғруқхоналарда ташлаб кетилаётган болалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Фарзандли бўлаётган ва ҳомиласини сунъий олдираётган аёлларнинг аксарияти 16 ёшга ҳам кирмаган. Давлатда болалар ўлими жуда ҳам кўп. 1986 йилда 700 мингга яқин аёллар фарзандларининг касалликлари туфайли ишга чиқмаганлар.
Шундай экан, биз бугунги кунда оилага қандай муносабатдамиз? Хусусан Ўзбекистон Республикасида 25 миллиондан ортиқ аҳоли бўлиб, бу аҳоли 6 миллионга яқин оилада истиқомат қилади. Аҳолининг 98 фоизи оилаларда, қолганлари эса ёлғизликда яшайдилар. Ҳар йили 350-400 минг бола туғилмоқда. Йилига ўрта ҳисобда 170 минг ёш оила вужудга келмоқда. Мамлакатимизда 5 миллиондан ортиқ репродуктив аёллар (бола туғиш ёшидаги аёллар) мавжуд. Аҳолининг ўртача ёши-71 ёш. Аёллар-73 ёш, эркаклар-68 ёш.
Ҳозирги кунда ер юзида гиёҳвандлик ортиб боряпти, болаларнинг спиртли ичимлик ичишлари ҳеч камаяётгани йўқ, фоҳишабозлик ортиб бормоқда, хавфли касаллик – ОИТС келажак ҳаётга таҳдид солмоқда. Бундай муаммоларнинг ҳаётимизда пайдо бўлишига сабаб, яқин кунларгача оилаларга етарлича эътибор берилмади. Энг асосий сабаби эса – ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмасликларидир.
Мустакилликка эришганимиздан сунг, мактабларда, касб-хунар коллежларида ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш буйича бир канча фанлар киритилди. Булардан айрим мактабларда «Соглом авлод» фани, мутахассислигига караб айрим коллежларда «Оила психологияси» фани киритилган. Аммо бу фанлар уз самарасини бераётгани йук, чунки олий таълим муассасаларига келаётган ўқувчиларнинг аксарияти нафақат оилавий хаётга, балки мустакил хаётга хам тайёр эмаслар. Оила педагогикаси фанининг мақсади ёшлар онгини оила ва никоҳ ҳақидаги билимлар билан бойитиш, ўқувчиларда оилапарварлик хусусиятларини шакллантириш йўлидаги тарбиявий ишларни олиб боришга ўргатиш. Оила педагогикаси фанининг предмети ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш мазмуни.
Оила педагогикаси фанининг асосий вазифалари:
ёшларга оила тарихи хакида маълумот бериш,
оилаларнинг узига хос хусусиятларини аниклаш,
оилаларнинг функциялари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
оиладаги педагогик-психологик муҳит ўрганиш;
оила педагогикаси фанидаги муаммолар, изланишлар ва ёндошувларни тахлил этиш;
оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши асослаш;
Оила педагогикаси фанининг методологик асослари: узбек халқ мутафаккирлари оилавий тарбия ҳақида фикрлари, оилавий тарбияда ўзбек халқ педагогикаси ва анъаналари, оила билан бошқа хил тарбия муассасаларининг ўзаро муносабатлари ва ҳоказо.
Оиланинг жамият олдидаги асосий вазифаларидан бири фарзанд кўриш ва уни тарбиялаш билан боғлиқдир. Аҳоли сони муайян кўрсаткичда бўлиб туриши учун ҳар 100 оилага 260 нафар бола тўғри келиши керак. Аниқроғи, 100 оиладан 60 таси 3 нафардан 40 тасида 2 нафардан бола бўлиши лозим. Демограф олимлар ҳисоб-китобларига кўра, агар ҳар бир оила биттадан фарзанд кўрса, саккизинчи авлодга келиб, яъни 200 йилдан кейин бу халқ миллат сифатида йўқ бўлиб кетиши мумкин экан. Ўзбекистон дунёда аҳолисининг сони анча тез кўпайиб бораётган мамлакатлар қоторига киради. Оила эркак ва аёлнинг никоҳдан ўтиб, бир ёстиққа бош қўйган кунидан бошланади. Унинг энг муҳим вазифаси наслни давом эттириш ҳамда ота-боболарининг энг яхши анъана ва удумларини давом эттириш, турмушни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Оила жамиятнинг бошланғич хўжайрасини ташкил этиб унда аҳолининг кўпайиши ва ёш авлодни тарбиялаш вазифалари амалга оширилади. Оиланинг муҳим ижтимоий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, у жамиятнинг демократик хўжайрасини ташкил этиб, одамлар шу муқаддас масканда туғилиб, ўсиб, жамият таркибини ташкил этади.
Иккинчидан, оила муҳим бўғин бўлиб, унда биз меҳнат жараёнида сарф қилган кучларимизни тиклаш имкониятига эга бўламиз.
Учинчидан, оила муҳим тарбия ўчоғи.
Тўртинчидан, оила нодир руҳий муҳитдир.
Олимларнинг фикрича, одамлар ҳаётининг бирдан-бир тўғри йўли оилавий ҳаёт экан. Аксинча, ёлғизликда яшаш турли хил фалокатларга ва фожеаларга сабаб бўлар экан.
Шунинг учун, айтайлик, Америка Қўшма Штатларида қариялар ёлғиз уйда қолдирилмайди, улар, болалари бўла туриб, қариялар уйларига жойлаштирилади. Италиялик мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳозирги пайтда ҳар бёш европаликнинг бири уйқусизликдан азоб чекаркан. Бунинг асосий сабаби ёлғизликдир.
Кўпчилик одамлар оилавий ҳаётда яшайдилар, оила-оила бўлиб яшашни ўзларига маъқул кўрадилар. Буюк Британияда ёлғиз оналар ва ёлғиз қариялар сони эса йилдан йилга кўпаймоқда. Айни пайтда мамлакатнинг 15 фоиз аҳолиси ёлғизликда умр кечиради.
Ислом дини яккаликни, беваликни ёқтирмайди. Бу бир улуғ донолик ва донишмандлик ибратидир. Зеро, ҳадиси шарифларнинг бу борадаги айрим намуналари ҳам фикримизни яққол тасдиқлайди. Яъни: “Ҳақиқий мўмин деб хушхулқ ва аёлига нисбатан хушмуомала кишига айтилади”. Бундан чиқди, мусулмончиликнинг шартларидан бири ўз жуфти-ҳалолига хушмуомала бўлишдир. “Киши дўстининг динида бўлади. Ҳар бирингиз кимни дўст тутмоқдасиз, қараб дўстларнинг”. Бу муқаддас сўзлар мазмунидан англашиладики, дунёда буюк дўстлик эр-хотинликдир. Чунки улар бир-бирларига ширин жонларини ишониб топширадилар.
Ислом динидан ташқари бошқа динларга эътиқод қилувчи олимларнинг эътироқ этишича, дунёда энг мустаҳкам оила бу ислом динига эътиқод қилувчиларнинг оиласидир. Санъат ва илм-фанга берилган кишилар орасида сўққабошлар сони анча кўп. Чунки бу ҳол аҳолининг айрим қатламлари орасида ҳам бизга четдан кириб келган “бўйдоқ” бўлиб яшашни ҳоҳловчиларнинг кўпайиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўзбек халқининг ҳаёт тарзига, мусулмончиликка мутлақо тўғри келмайдиган ҳолдир. Шунинг учун оилавий ҳаётга қаратилган тарбиявий ишлар кучайтирилиши лозим.
Шу жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 1994 йилдан эътиборан ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилгани бежиз эмас. Шунингдек, 1993 йилдан буён Вена, Қоҳира, Копенгаген, Пекин ва дунёнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтган Халқаро анжуманлар кун тартибига оила масаласининг махсус киритилишида хам катта маъно бор. Умуман олганда, ҳар йили белгиланаётган ва амалга оширилаётган хайрли ишларнинг барчасида оила ва унинг мустаҳкамлиги муаммоси умуминсоний вазифа сифатида эътироф этиб келинмокда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган “ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклациясининг” 16-моддасида шундай дейилади:
“1. Балоғатга етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва динига қараб бирор бир чеклашларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улар никоҳдан ўтаётганда ҳам никоҳда бўлган вақтда ҳам ва никоҳ бекор қилинаётганида ҳам бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Никоҳ, никоҳдан ўтаётган иккала томоннинг ҳоҳиши ва батамом розилиги билангина тузилиши мумкин.
Оила жамиятнинг табиий ва асосий хўжайрасидир ва у жамият, давлат томонидан муҳофаза этилиш ҳуқуқига эга”. *
Ҳозир ер юзида 6,2 миллиард киши истиқомат қилмоқда. Уларнинг 43 фоизи шаҳарларда, қолганлари эса қишлоқларда яшашади. *
Бугун оиланинг беназир нуфузи, улкан ижтимоий аҳамиятга моликлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Зотан, оила чиндан ҳам жамиятнинг асосий ҳужайраси ва ижтимоий таянчидир. Ҳар бир оиланинг бахтиёрлиги ва фаровонлиги пировард натижада жамиятнинг барқарорлиги, гуллаб яшнаши ҳамда фаровонлиги шартидир. Оила нафақат инсон наслини давом эттириш омили сифатида, балки жамият аъзоларини, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш маскани сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Инсон шахсини шакллантиришда оила, шубҳасиз, дастлабки босқич вазифасини ўтайди, яъни оилада одамларнинг бир-бирлари билан ўзаро муносабатларига ҳам, жамият ва давлвтга нисбатан муносабатларига асос солинади.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 1999 йилдан буён “Жамият ва оила: маънавий ва ахлоқий олам” мавзуида сўров ўтказиб келади. Тадқиқотдан кўзланган мақсад Ўзбекистон фуқароларининг оила ва оилавий муносабатларига қараши, миллий қадриятлар ва маҳалланинг оила ҳаётидаги ўрни, бу борада барқарор анъаналарнитиклаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини аниқлаш ва ўрганишдан иборатдир. Сўровда 10 та вилоят, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри ҳамраб олинди. Унда эркаклар ва аёллар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этади.
2002 йилги сўровда “Замонавий оила жамият ҳаётида қандай вазифани ўтайди?” деган саволга сўралганларнинг 47,5 фоизи оила жамият ва давлат асоси, деб жавоб берди. Сўров иштирокчиларининг 21,2 фоизи оила ёш авлодни тарбиялаш вазифасини бажаради, деган фикр билдирди. 11,2 фоиз сўров иштирокчиларининг фикрича, оила мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. 7.9 фоиз одамлар эса оила вазифасини насл қолдиришда деб билади
Оиланинг ҳар бир инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўралганлар қуйидаги фикрларни билдирди: “у наслни давом эттириш, болалар туғилиши ва тарбияси учун зарур”(63,2 фоиз), “оила – инсон қўрғони, унга ҳаётда ишонч бағишлайди” (28,8 фоиз), “оила одам қариганида уни таъминлаш учун зарур” (4,9 фоиз). Айни пайтда сўралган пойтахтликларнинг 52,2 фоизи “оила улар учун, авваламбор, ҳаётда ишонч бағишловчи қўрғон эканлигини кўпроқ таъкидлашди”
2003 йилги сўровда эса “Оиланинг жамиятдаги вазифаси нимадан иборат?” деган саволга сўралганларнинг аксарияти (70,5 фоизи) оила ҳозирги шароитда, аввало тарбиявий вазифаларни бажаради, деб жавоб берган. “Жамятимизда инсон маънавиятини шакллантиришга нималар кўпроқ таъсир кўрсатади?” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг 77,1 фоизи “оила”, деб жавоб берган. Шунингдек, ушбу саволга бошқа ижтимоий институтлар орасида маҳалла (43,2 фоиз), ижтимоий муҳит яқин қариндош ва дўстлари (36,9 фоиз) каби жавоблар олинган. Оила қуришнинг аҳамияти ҳақидаги саволга сўралганларнинг кўпчилиги эр-хотиннинг ўзаро муҳаббати (52,6 фоизи) ва бир-бирига бўлган ишончи (48,9 фоизи) мустаҳкам оила қуришнинг муҳим шарти, деб жавоб берган. “Ҳар уч кишидан бири(34,9 фоизи) ҳаёт қийинчиликларига чидаш ва ундан қониқиш ҳосил қилиш, 27,7 фоизи эса фарзандлар – оиланинг мустаҳкамланишига ёрдам беради, деб билади. Сўровда иштирок этганларнинг ҳар бёштасидан бири (20,5 фоизи) учун оиланинг моддий фаровонлиги муҳим омил ҳисобланади.*
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 63-моддасида таъкидланган қуйидаги сўзлар ниҳоятда рамзий ва теран маънога эга: “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”. Жамият ва давлатнинг оила хусусидаги ғахўрлиги, авваламбор, давлат юритаётган кучли ижтимоий сиёсатда намоён бўлмоқда. Давлат раҳбарлигида амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ислоҳий чорағтадбирларнинг бош мақсади инсон, оила манфаатларини қаноатлантиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1997-йил “Инсон манфаатлари йили” , 1998-йил “Оила йили”, 1999-йил “Аёллар йили ” 2000-йил “Соғлом авлод йили”, 2001-йил “Оналар ва болалар йили”, 2002-йил “Қарияларни қадрлаш йили”, 2003-йил “Обод маҳалла йили”,2004-йил “Меҳр ва мурувват йили”,2005-йил “ ”,2006-йил “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб эълон қилинди. Ҳукумат томонидан ҳар йили тегишли Давлат дастурлари қабул қилиниб, собитқадамлик билан амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ташаббусларнинг ўзига хос рамзий маъноси ва сабаблари бор албатта.
Аввало, бу йиллар кўпдан-кўп савобли тадбирлар амалга оширилган даврлардир. Чунки Инсон ва унинг манфаатлари, Оила, Аёл, Соғлом авлод, Она ва бола, Қарияларни қадрлаш, Обод маҳалла, Меҳр-мурувват каби тушунчаларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиш қийин. Мамлакатимизда қабул қилинаётган ижтимоий-сиёсий соҳа муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонунлар халқаро ҳуқуқий андазаларга тўла-тўкис мос бўлиб, улар руҳини ҳаётимизга сингдириш ишига хизмат қилмоқда.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Оила ва унинг муҳим хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз?
2. Оиланинг жамият ривожидаги аҳамиятини қандай баҳолайсиз?
3. Оиланинг мақсади ва вазифаларига нималар киради?
4. Ёш авлодни ҳар томонлама камол топишида оилага қандай талаблар қўйилмоқда?
5. Оиланинг жамиятдаги асосий вазифалари нималардан иборат?
АДАБИЁТЛАР:
О.Мусурмонова “Оила маънавияти-миллий ғурур” (Ўқув қўлланма) – Т.: “Ўқитувчи”, 1999. – 200б.
“Мустақиллик шароитида оила ва тарбия” Республика Маънавий маданият тарғибот Маркази – Т.: “Низомий номидаги ТДПУ”, 1994. – 46.
“Инқирозий вазиятларга дуч келган кишиларга психологик ёрдам” Ижтимоий соҳа ходимлари, педагоглар, психологлар учун ахборот қўлланмаси – Т.: “Patent-Press”, 2005. – 261б.
Ф.М.Отахўжаев “Ўзбекистон Республикасининг оила ҳуқуқи” (Дарслик) – Т.: “Тошкент Давлат Юридик институти”, 2004. – 279 б.
10-МАВЗУ: ЗАМОНАВИЙ ОИЛАНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ-ИЖТИМОИЙ ТАДҚИҚОТЛАР
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Замонавий оила ва бугунги кундаги ижтимоий тадқиқотлар ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларда оила педагогикасидаги тадқиқотлар, муаммолар ва уларнинг ечимига оид қарашлар, оиланинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш.
|
Педагогик вазифалар:
талабаларда оила педагогикаси ҳамда бугунги кунда бу борада олиб борилаётган тадқиқотлар, долзарб муаммолар, ечимлар ҳақида маълумот бериш;
оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши юзасидан тушунча ҳосил қилиш;
замонавий оиланинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш;
оиланинг функциялари ва уларнинг бир-бирига боғлиқлигини мисоллар асосида изоҳлаш;
“Кластер” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
талабалар оила педагогикаси, унинг муаммолари ва ечимларлари ҳақидаги билимлар билан қуролланадилар;
оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши юзасидан тушунчага эга бўладилар;
замонавий оила ва оилаларга бугунги кунда жамият томонидан қўйилаётган талаблар ҳақидаги тасаввурларга эга бшладилар;
талабалар оиланинг функциялари ва уларнинг бир-бирига боғлиқлигини тушуниб етадилар;
“Кластер” методи асосида билим, кўникма ва малакалари мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Кластер” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Кластер” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Кластер” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Кластер” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Кластер” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Кластер” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Кластер” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Кластер” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Кластер” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
1. Оила педагогикаси фанидаги муаммолар, изланишлар ва ёндошувлар
2.. Оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши
3.Замонавий оиланинг ўзига хос хусусиятлари ва функциялари
4. Оиланинг функциялари ва уларнинг бир-бирига боғлиқлиги.
Ўзбекистон Шарқ мамлакатлари сирасига кирувчи давлатдир. Маълумки, Шарқда қадимдан оила муқаддас саналган. Унга бундай эъзозли муносабат бугунги кунда ҳам ўзгаргани йўқ.
“Оила - дейди мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов, - ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи...”. Шу фикрнинг ўзиёқ оилани эъзозлаш, унинг қадр-қимматини юксакка кўтариш бизнинг онгимизга мустаҳкам жо бўлганлигининг ёрқин далилидир.
Мамлакатимиз аҳолисини тарбиялашда миллий истиқлол ғоясининг ўрни алоҳидадир. “Оила - мафкуравий табиянинг энг муҳим ижтимоий омилларидан биридир. Чунки оила – жамият негизи бўлиб, кўп асрлик мустаҳкам маънавий таянчларга эга. Миллий мафкурамизга хос бўлган илк тушунчалар, аввало, оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга ошади.
Оиладаги соғлом муҳит – соғлом мафкурани шакллантириш манбаидир. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлиги, ўзаро ҳурмат ва аҳилликни таъминлаш – миллий мафкурада кўзда тутилган мақсадларни амалга оширишда таянч бўлади”.*
Бизнинг назаримизда, оила мухитида шахснинг ҳар жихатдан баркамол булиб вояга етиши учун зарур булган омиллар оила хужалигини бошкариш жараёнида оила аъзолари уртасида юзага келувчи хукукий, иктисодий, психологик, экологик, эстетик ва хакозо мазмундаги оилавий муносабат, муомала алока аралашуви унинг ижтимоийлашуви, яъни, ижтимоий муносабатларни юритиш жараёнида эркин, мустакил ҳаракат килиш лаёкатини, кобилиятини шакллантиришга хизмат килувчи омиллар мавжуддир. Шу боис Узбекистон Республикасининг мустакиллиги шароитида, ижтимоий жамиятда янгиланиш, кескин узгаришлар юз бераётган, бозор иктисодиёти муносабатлари, шунингдек, ижтимоий ракобат карор топаётган утиш даврида мустахкам оилаларни шакллантириш ҳар качонгидан хам долзарблик касб этмокда. Хусусан, зардуштийлар динининг мукаддас китоби булган “Авесто”да оила куриш ходисасига балогат ёшига етган йигит ва кизлар томонидан ижтимоий вазифалардан бирининг амалга оширилиши сифатида ёндошилган.
Шаркда бир неча асрлар олдин оила ва уни ташкил этиш, оилавий муносабатлар, унинг шахс камолотидаги урни ва роли хусусида Юсуф Хос Хожиб, Кайковус, Жалолиддин Давоний, Мухаммад Содик Кошгарий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий каби алломаларимиз хам уз карашларини баён этиб келганлар.
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида ижод килган узбек маърифатпарварлари Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Кодирийларнинг асарларида халкимизнинг миллий кадриятлари, турмуш тарзи, оиладаги фарзандлар тарбияси миллий рухда ифодаланган.
Педагогика назарияси ва амалиётида оила ва оилавий тарбия масаласи юзасидан бир катор илмий тадкикот ишлари олиб борилгандир. Никох шартномасини тузиш, оилавий келишмовчиликлар, шунингдек, эр-хотин уртасидаги муаммолар ва оилавий муносабатларни ташкил этишнинг ижтимоий, хукукий, психологик хамда педагогик жихатлари педагог, психолог, файласуф ва хукукшунос олимлар О.А.Каримова, А.К.Мунавваров, F.Б.Шоумаров, Ш.Б.Шоумаров, Х.Узоков, Э.Fозиев, Л.Орипова, Р.Саидов, М.Ахмедов, М.Махмудов, О.Сафаров, Н.Саъдуллаева, М.Холматова, М.О.Иномова, О.Мусурмонова, С. Йулдошева, И.В.Гребенников, И.В.Дубровина хамда Г.П.Разумигиналар томонидан чукур урганилган.
Оилада болалар тарбиясини ташкил этиш, унинг самарадорлигини ошириш, оила тарбиясини йулга куйишда миллий анъаналардан фойдаланиш масалалари эса Ю.П.Азаров, М.Дадажонов, М.Ж.Иноятов, М.О.Иномова, К.Ф.Камолова, Ш.Шодмонова, Ш.Отажонова, И.Х.Каримова, О.Буриев, Б.А.Миренский, С.Э.Карклина, И.Д.Водзинский, А.И.Кочетов, К.А.Кулинкович хамда Я.Рахмонова каби педогог ва психолог олимлар томонидан тадкик этилган. Педагог ва психолог олимлар В.Каримова, Ж.Алимова, Р.Д.Файзулин хамда Д.Салимоваларнинг илмий тадкикот ишларининг бош \ояси ёшларда узбек оилалари хакидаги ижтимоий тасаввурларни шакллантириш, кизларни оилавий хаётга тайёрлашда маънавий-ахлокий тарбиянинг урни, ўсмир ёшларни синфдан хамда мактабдан ташкари шароитларда оилавий хаётга тайёрлаш масалалари булиб, улар атрофлича ёритиб берилган.
Оиланинг ижтимоий мавке, унинг жамиятдаги урни хамда болалар тарбиясини ташкил этишдаги роли, ота-оналар хамда кекса авлод вакилларининг бу жараёндаги иштироки, оила тарбиясида миллий кадриятлардан фойдаланиш масалаларининг О.Мусурмонова ишларида чукур тахлил этилганлигини алохида кайд этиб утиш зарур. Шунингдек, М.Махмудова (халк педагогикаси мазмуни асосида талаба-ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш) ва М.Абдуллаева («Миллий истиклол \ояси ва маънавият асослари» фанини ўқитиш мисолида ўсмирларни оилавий хаётга маънавий тайёрлаш) томонидан олиб борилган илмий изланишлар мохиятига кура тадкикот муаммосига якинлиги ажралиб туради.
Оила тарбияси мазмунига кура миллий ҳарактерга эга булиб, куплаб оилаларда болаларнинг узбекона кадриятлар рухида тарбияланишларига эътибор каратилади. Бу жихатдан М.Қуронов (миллий тарбиянинг педагогик жихатлари), А.Мухсиева (оилада миллий тарбияни ташкил этиш) хамда Ю.Шаамирова (нотулик оилаларда ўсмирларни миллий-маънавий тарбиялаш) кабиларнинг тадкикотлари мухим ахамиятга эга.
Тадкикот муаммосига якин мавзуларда олиб борилган илмий тадкикот ишлари хамда яратилган адабиётларнинг мазмунини урганиш хамда тахлил этиш шуни курсатдики, ёшларни мустакил оилавий хаётга тайёрлашдек мураккаб, кенг камровли жараёнда оиланинг узига хос мухим урни ва ролини тадкик этиш, оилада кизларни мустакил оилавий хаётга тайёрлашга йўналтирилган фаолиятнинг мазмуни хамда илмий асосларини ишлаб чиқиш, оила ва жамоатчилик уртасида бу борадаги хамкорликни ташкил этиш, ушбу фаолият самарадорлигини таъминлашда алохида ахамият касб этувчи шакл, метод ва воситаларни аниклаш, булар асосида оилада кизларни мустакил оилавий хаётга тайёрлаш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқиш масалалари эътибордан четда колган.
3. Оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши. Оиланинг турли қирраларини ўрганиш билан ўндан ортиқ фанлар шуғулланади, булар: педагогика, психология, тиббиёт, этнография, аҳолишунослик, демография, ижтимоий география, социология, иқтисодиёт фани билан статистика, ҳуқуқшунослик ва бошқалар.
Этнография никоҳ-оила муносабатларини халқлар турмуш тарзининг бир табақаси сифатида ўрганади. Аҳолишунослик, демография аҳолининг ҳамда унинг асосий бўғини бўлмиш оиланинг турли хил муаммоларини сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва тарихий жараёнлар асосида ўрганади. Ижтимоий география тадқиқотларида аҳоли ва оиланинг ҳудудий тафовутлари комплекс таҳлил қилинади. Социология инсон ҳаётининг ижтимоий жиҳатларини, кишилик жамиятининг барча ижтимоий муносабатларини ўрганади. Иқтисодиёт фани билан статистика оила бюджетини, оила ишлаб чиқариши (агар у мавжуд бўлса) ва оилавий истеъмолни, меҳнат тақсимотини ҳамда оиладаги хўжалик-иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиш билан шуғулланади. Психологиянинг вазифаси асосан никоҳ, оила муносабатларида намоён бўладиган ҳиссиёт, тасаввур, урф-одатларни, шунингдек, бу психологик (руҳий) ҳодисаларнинг ижтимоий ва табиат манбаларини ўрганишдан иборат. Тиббиёт фани никоҳнинг физиологик жиҳатларини ва унинг оқибатларини ҳамда оиланинг оила аъзолари соғлигига таъсирини тадқиқ этади. Ҳуқуқшунослик оила тўғрисидаги қонунларни ва оиланинг ижтимоий ҳаётга муносабатини ўрганиб, мавжуд ёки жамият учун мақсадга мувофиқ бўлган ҳуқуқий қоидаларни асослаб беради.
Ҳозирги даврда оила турли фанлар тизимида ҳар томонлама илмий тадқиқ қилиниши зарур. Оиланинг ўзига хос хусусиятларини айниқса оилапарварликга, серфарзандликга, фарзандлар томонидан ота-оналарнинг ҳурмат қилинишига, оила аъзолари ўртасидаги иноқликга катта эътибор бериш лозим. Бу борада дастлабки ишлар амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларида бунга асос солинди. 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Болалар жамғармаси” ва “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси органи, “Оила ва жамият” ҳафтаномаси чиқа бошлади. Ҳафтанома оила, бува ва буви, ота ва она, ўғил-қиз, невара, эвара, чевара масалаларига катта аҳамият бермоқда. Унинг асосий вазифаси тузилган никоҳни асраб қолиш, оилани мустаҳкамлашдан, оталик-оналик ва болаликни муҳофаза қилишдан, келажак тақдирига, оила аъзолари обрўсини оширишга қаратилган муҳим чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Айни чоғда оила масалаларига тўғри муносабатда бўлиш оилани мустаҳкамлаш учун илмий асосланган таклифлар бериш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Эндиликда бу вазифани республика “Оила” илмий-амалий маркази бажариб келмоқда.
Дарвоқе, АҚШда оила масалаларини ўрганувчи институтларнинг ўзи йигирмадан зиёд экан. Туркияда ҳам “Оила” илмий тадқиқот институти мавжуд. Унинг асосий вазифаси – ҳар бир оиланинг таълим ва тарбияга оид фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ногирон боласи бор оиланинг талаб-эҳтиёжларини ўрганиш, ўрта ҳол оилаларнинг ривожланиш қонуниятларини таҳлил қилиш, жамиятда ва оилада эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш каби масалаларни ўрганишдан иборатдир. Тожикистонда ҳам оила, оналик ва болалик масалалари бўйича махсус вазирлик мақомига эга бўлган департамент бор. Миср Араб Республикасида Аёллар Миллий Кенгаши, оналик ва болалик бўйича миллий кенгаш, Ҳиндистонда Жамоат ташкилотлари билан алоқадор ва болалар масалалари бўйича миллий институт бор. Шунингдек, бундай марказлар мустақил давлатлар ҳамдўстлигида, Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон “Оила” илмий-амалий маркази уларнинг баъзилари билан илмий алоқалар ўрнатган.
Педагогик фанлар тизимида оила педагогикасининг ўрни алоҳидадир. Чунки, оила педагогикасининг талабалар томонидан ўрганилиши фақат билиш-билдириш аҳамиятига эга бўлмай, балки баркамол шахсни ва оқилона ижтимоий муносабатларни шакллантиришда табиий ва ҳаётий муҳим ахлоқий-тарбиявий аҳамиятга ҳам моликдир.
3. Замонавий оиланинг ўзига хос хусусиятлари ва функциялари. Республикамизда бир юз ўттизга яқин миллат ва элат вакиллари ҳамжиҳат яшаб, Ўзбекистон мустақиллиги равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг кўпчилигини – 85 фоизини ўзбек миллати ташкил этади. Узоқ йиллик тарихига эга бўлган ўзбек халқи оилага жуда каатта эътибор бериб келган. Ер куррасида яшовчи турли халқлар ва миллатлар ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бўлгани каби уларнинг оилавий ҳаётида ҳам ўзига хос хусусиятлар мавжуддир.
Ўзбек оиласи серфарзандлик, болажонлик, оилапарварлик каби ижобий хусусиятлари билан ажралиб туради. Оилага шарқона, ўзбекона содиқлик, ўтган етти пуштини билиш, ота-она, қариндош-уруғ, кексаларга ҳурмат, ёшларга меҳрибонлик, оила аъзолари, эр-хотин ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамлиги унинг ўзига хос хусусиятларидир. Оилалар ғоят катта бўлиб, уларда кишилар жамоа асосида яшаб келганлар.
Ўзбек оиласи ор-номусли, аҳил оиладир. Шунинг учун у ўзининг миллий қиёфасини йўқотмаган ҳолда бутун оиланинг шаъни, обрўсини сақлаш учун маъсулият билан иш тутади. Эр оила посбони, унинг боқувчиси хисобланса, хотин унинг кўрки, файзи барокатидир. Уларнинг умр гулшанлари қобил фарзандларидир.
Президентимиз Ислом Каримов ўзбек оиласининг ўзига хос хусусиятларини эътироф этиб шундай дейди: “Оила – жамиятнинг негизи. Бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушунишимиз мумкин ва лозим. Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларнинг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир”.*
Серфарзандлик ўзбек оиласининг алоҳида белгисидир. Шунинг учун ҳам бизда кўп болали оналар сони бошқа минтақалардагига нисбатан анча зиёд.
Ўзбек оиласининг болажонлик, фарзандлар томонидан ота-оналарнинг ҳурмат қилиниши,оилалар асосан кўп сонли бўлиб, уларда турли авлод вакилларининг бирга яшашлари ва бирга хўжалик юритишлари, меҳнатсеварлик, сахий ва меҳмондўстлик каби асосий фазилатлар сақланиб қолмоқда.
Ўзбек оиласининг ўзига хос этнографик хусусиятлари: кўп болалилик, кўп табақалилик (бир неча авлод вакилларининг бирга яшашлари), авлодлар ўртасидаги боғлиқликнинг бошқа мамлакатлардагина нисбатан кучлилиги ва шу каби қатор хусусиятлари унинг психологик аҳамиятини янада орттириб юборади.
Ватанимиз 130 йилдан зиёд қоронғулик қаърида яшади, шунча муддат фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталди, қонунсизлик авж нуқтага етди. Мустамлакачилик сиёсатининг шўроча маданий шакли вужудга келди: фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қоғозда қайд этиларди-ю, амалда унинг тескариси қилинарди.
Кейинги етмиш йиллик шўро даврида ўзбек оиласининг обрўси бир оз пасайди, мавқеи тушди. Миллий анъаналаримизда ифодаланган: “Оила мажлиси”, “Оила ўчоғи”, “Оилавий қонунлар”, “Оилавий самимият” деган ифодалар йўқолиб турмушимиздан чиқиб кета бошлади. Шу даврда эркаклар ҳурмати, хусусан, оила раҳбари – ота шаъни ва обрўси бир оз пасайиб қолди. Мамлакатимизда бошқача йўналиш ҳам сезилмоқда. Айтайлик, ўзбек оиласи ҳам кўп бола туғилишини ҳоҳламай қолмоқда. Масалан, ҳар бир оилага қишлоқ жойларда 5-6 шаҳар жойларда эса 3-4 бола тўғри келади.
Эндиликда мустақиллик асосида, миллий истиқлол мафкураси негизида ўзбек оиласининг обрўсини, унинг нуфузини юқори кўтариш вақти етди.
2.Оиланинг функциялари ва уларнинг бир-бирига боғлиқлиги.
Оиланинг асосий функциялари – индивидуал, гуруҳий ва жамоавий эхтиёжларни қониқтиришдан иборат. Ижтимоий жамиятнинг ячейкаси ҳисобланган оила бир қатор асосий эхтиёжларни бажариш билан бирга ахолининг кўпайишида ҳам иштирок этади. Оилада шахс эхтиёжлари ва умумоила эҳтиёжлари қониқтирилади. Шу жиҳатдан социалистик оиланинг функциялари келиб чиқади, улар; репродуктив, иқтисодий, тарбиявий, коммуникатив, бўш вақтни ва дам олишни ташкиллаштириш. Улар орасида бир-бирига боғлиқлик, бир-бирига чатишиш ва бир-бирини тўлдириш мавжуддир.
Репродуктив функция – бу оилада ҳаётнинг ишлаб чиқарилиши яъни, одамнинг дунёга келиши ва инсон зотининг давом этишидир. Репродуктив функция қолган ҳамма функцияларни ўз ичига олади, чунки оила оилаларда вужудга келаётган аҳолининг сонигагина эмас, балки уларнинг сифатига ҳам таъсир этади. Буларнинг барчаси, авваламбор, янги авлодларнинг илмий ва маданий ҳаётда эришган ютуқлари, ўз соғликларига эътибор беришлари ва “янги авлодларда ҳар хил биологик аномалияларнинг пайдо бўлишини” олдини олиш билан боғлиқдир.
Охирги пайтларда репродуктив функция ҳамманинг диққат эътиборида. Замонавий оилада нечта фарзанд бўлгани яхши? Бу мавзуда газета ва журнал саҳифаларида кўплаб баҳс-мунозараларни учратамиз, уларни педагоглар, психологлар, демографлар ва ижтимоий соҳа ходимлари олиб боришади. Нима учун ушбу муаммо бугунги кунда бунчалик долзарб бўлиб қолди?
Сабаблари жуда кўп. Улар бир-бирига боғлиқ ва осон эмас. Авваллари бизнинг мамлакатимизда кўп болали оилалар кенг тарқалган эди, бугунги кунга келиб эса умумий саҳна бутунлай ўзгарди. Кўпгина оилалар битта ёки иккита болали оилалар қаторига киради. Тўртта ва ундан ортиқ болали оилалар кескин камайди.
Демографларнинг айтишича, бундай вазиятнинг пайдо бўлишига сабаб “шаҳарликларча яшаш” тарзининг кенг тарқалишидир. Ярим аср илгари мамлакатимизда ўнта оиладан саккизтаси қишлоқ жойларда яшашарди. Бугунги кунга келиб, аҳолининг учдан бир қисми шаҳар жойларда истиқомат қилишяпти. Қишлоқ жойларда ҳам шаҳар ҳаётини кечириётганлар қанча... Одамларнинг эхтиёжлари ва бир-бирига бўлган талаблари, аёлларнинг ишлаб чиқаришдаги ўрни кундан-кун ортиб бормоқда. Оилалардаги бир-бирига бўлган муносабатлар анча ўзгарган, улар психологик жиҳатдан қийинлашган ва нозиклашган. Авваллари иқтисодий томондан ким таъминласа, оила аъзолари унга маълум маънода бўйсунишар эди, ҳозирда эса биринчи ўринда - маънавий меъёрлар.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Бугунги кунда оилалар олдида турган муҳим вазифалар нималардан иборат?
2. Оиланинг фанлар тизимида ўрганилишида нималарга аҳамият берилади?
3. Оила эҳтиёжи деганда нимани тушунасиз?
4. Замонавий оиланинг ўзига хос хусусиятларига нималар киради?
5. “Оила” илмий амалий марказининг вазифалари нималардан иборат?
АДАБИЁТЛАР:
О.Мусурмонова “Оила маънавияти-миллий ғурур” (Ўқув қўлланма) – Т.: “Ўқитувчи”, 1999. – 200б.
“Мустақиллик шароитида оила ва тарбия” Республика Маънавий маданият тарғибот Маркази – Т.: “Низомий номидаги ТДПУ”, 1994. – 46.
“Инқирозий вазиятларга дуч келган кишиларга психологик ёрдам” Ижтимоий соҳа ходимлари, педагоглар, психологлар учун ахборот қўлланмаси – Т.: “Patent-Press”, 2005. – 261б.
Ф.М.Отахўжаев “Ўзбекистон Республикасининг оила ҳуқуқи” (Дарслик) – Т.: “Тошкент Давлат Юридик институти”, 2004. – 279 б.
11-МАВЗУ: ОИЛАДА БОЛА ТАРБИЯСИ ДАВЛАТ СИЁСАТИДАГИ УСТУВОР ОМИЛДИР.
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Оила, унинг хуқуқий манбалари ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларда оиланинг жамиятда тутган ўрни, аҳамияти ва оиланинг ҳуқуқи манбалари, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан билимларини ошириш.
|
Педагогик вазифалар:
1) талабаларда оила жамиятнинг кичик ячейкаси эканлиги, оиланинг давлат томонидан муҳофаза қилиниши юзасидан тасаввурларини бойитиш;
2) оиланинг ҳуқуқи манбалари ҳақида тушунча бериш;
3) оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари ҳақида тушунча ҳосил қилиш;
4) талабаларнинг никоҳ ва оила масалалари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш;
6) “Қарорлар шажараси” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
1) талабаларда оиланинг жамиятда тутган ўрни, аҳамияти, оиланинг давлат томонидан муҳофаза қилиниши юзасидан умумий тушунча шаклланади;
2) оиланинг ҳуқуқи манбалари билан танишадилар;
3) оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари ҳақидаги тасаввурлари бойийди;
4) талабаларда никоҳ ва оила, оила қуриш масалалари ҳақидаги билимлари ошади;
6) “Қарорлар шажараси” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Қарорлар шажараси” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Қарорлар шажараси” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Қарорлар шажараси” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Қарорлар шажараси” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Қарорлар шажараси” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Қарорлар шажараси” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Қарорлар шажараси” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Қарорлар шажараси” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Қарорлар шажараси” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
Оила – жамият ва давлат муҳофазасида.
Оила ҳуқуқи манбалари
Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари тўплами.
А) Оила жамият муҳофазасида.
Статистик маълумотларга қараганда 1998 йили Ўзбекистонда 3,8 миллион оила бўлиб, шундан 58,7 фоизини 5 ва ундан кўп болали оилалар ташкил этган. Кейинги 35 йил ичида оилалар сони 1,8 миллионтага кўпайган, унинг 1 млн.га яқини шаҳар, 950 мингтаси қишлоқ оилаларига тўғри келган. Ёки сўнгги 10-15 йил давомида йилига 250 минг атрофида ёш оилалар вужудга келган. Бугунги кунда республикамизда ҳар бир оилага тахминан 4-5 фарзанд тўғри келади. Ўзбекистон оилаларининг 35 фоиздан ортиғини ёш оилалар ташкил қилади. Ёш оилалар деганда, эр ва хотиннинг ёши мос равишда 26-30 ёшдан ошмаган, 5 йилгача никоҳда бўлган, болали ёки боласиз оилалар тушунилади. Мамлакат аҳолисининг 43 фоизини 15 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Оилалар сони ўсиб боришида, айниқса, Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Наманган вилоятлари алоҳида ўрин тутади.
Умуман, оила ва жамият бир-бирига чамбарчас боғлиқ тушунча бўлиб, жамиятнинг ўзи ҳам оилалардан ташкил топади. Оила эса ўз ўрнида жамият бағрида вужудга келади, ривожланади. Айни пайтда оиланинг жамиятда ўз вазифалари мавжуд.
Оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳўжайрасини ташкил этади. Жамият катта-кичик оилалардан иборат. Дарҳақиқат, бу оилалар қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади.
Биз қураётган адолатли фуқаролик жамиятида оила ўзига хос ижтимоий бирлашмани ташкил этади. Оиланинг бу хусусияти, биринчи галда, унинг жамият манфаатлари билан боғлиқлигида ҳамда ижтимоий вазифаларда ифодаланган.
Мамлакатда ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг турмуш фаровонлигини, фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга қаратилган дастурий мавсадларга асосланиб иш олиб борилмоқда.
Президент И.А.Каримов бу борадаги вазифалар ҳақида гапириб: “Энг муҳим вазифа – халқчил, адолатпарвар жамиятни вужудга келтириш. Бу жамият пойдеворини, энг аввало, бой ва бадавлат, меҳнат қадрини биладиган, маънавий соғлом ва маданий савияси баланд минглаб ва миллионлаб оилалар ташкил этади, ” деганди.
Биз адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилган эканмиз, жамоат бирлашмалари, нотижорат ва нодавлат ташкилотлари, жумладан, жамғармаларнинг аҳамияти, оиланинг муҳофазаси ортиб бораверади.
Жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, яъни “Кучли давлатдан, кучли жамият сари” давлат қурилиши дастурини ҳаётга жорий этиш демакдир.
Расмий маълумотларга қараганда, айни пайтда мамлакатимизда тўрт мингдан зиёд жамоат бирлашмалари, нотижорат ва нодавлат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.*
Бугунги кунда Республикамизда ўн мингтага яқин маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғинлари оилалар билан жамоатчилик асосида катта ташкилий ва оммавий ишларни олиб бормоқда, оилаларни сақлаб қолиш ва уларни мустаҳкамлашга, вояга етмаган болалар манфаатларини ҳимоя қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Б) Оила давлат муҳофазасида.
Давлат томонидан оилага кун сайин ғамхўрлик қилиш, унга ҳар тарафлама моддий ёрдам бериш инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65- моддасининг 2-қисми ва Оила кодекси 4-моддасининг 1-қисмига биноан, оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясида.
Мамлакатимизда оиланинг давлат муҳофазасида бўлишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуи котибияти олиб боради.
Ўтган вақт давомида республикамизда аёллар ва ўсиб келаётган ёш авлод соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида соғлом оилани шакллантириш, туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш ишлари ўзининг ижобий самарасини берди.
Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессиясининг иккинчи йиғилишида Олий Мажлис таркибида “Оила ва аёллар муаммолари комиссияси” ташкил этилди. Ушбу комиссия оила ва аёллар муаммолари бўйича давр талабларига жавоб берадиган оилани сақлаш ва мустаҳкамлашга, янги авлодни тарбиялашга қаратилган янги қонунлар лойиҳаоарини тайёрлаш вазифаларини ўз олдига қўяди.
Оиланинг давлат муҳофазасида эканлиги Республикамиз Президентининг фармонларида ўз ифодасини топмоқда. Президентнинг биринчи Фармони 1990-йил 3-майда қабул қилинган бўлиб у “Кўп болали оналарга нафақа миқдорини кўпайтириш тўғрисида”* деб номланади. Унда кўп болали оналарнинг моддий аҳволини, ёш авлоднинг ўсиш шароитларини яхшилаш мақсадида оналарга тўланадиган ойлик нафақа икки баробар кўпайтирилди. Мазкур Фармон ўзбек халқининг болажонлик табиатидан далолат беради.
Фақат кейинги йилларда Республика Президентининг оилага алоқадор бир қатор фармонлари қабул қилинди.
Мустақиллик йилларида 3,3 миллион оила биринчи марта ер участкаларига эга бўлдилар ёки ўз ер участкаларини кенгайтирдилар. Томорқа участкаларнинг ўртача ҳажми 20 сотихдан ортди. Шахсий томорқалар ҳажмини янада кенгайтириш ва уларни 0,25 гектарга етказиш назарда тутилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан 1998 йил “Оила йили” деб эълон қилиниши туфайли шу йили оила манфаатлари учун барча манбаалар бўйича 144,8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, бу маблағларнинг деярли ярми давлат бюджетидан қопланди.
Оила иши бу оила аъзоларининг шахсий иши деб, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш мумкин эмас. Айниқса, бозор ме6ханизмларини жорий этишдан олдин серфарзанд, кам таъминланган оилаларни, болалар, болали ёлғиз аёлларга давлат ва жамоат ёрдамини кўрсатиш лозим.
Айниқса, мамлакатимизда ёш оилаларга алоҳида эътибор қаратилгандир. Президентимиз И.А.Каримов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббус гуруҳи йиғилишида сўзлаган нутқида шундай деганди: “Ҳаракат... ёш оилаларга ёрдам беришни ўзининг асосий бурчи деб билиши, шу мақсадда “Ёш оила” дастурини ишлаб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
... Ҳаракат эндигина турмуш қурган ёш оилаларга маълум бир имтиёзлар берилиши, айтайлик, уларга кейин бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида ўз таклифларини илгари суриши ва уларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиши ўринли, деб биламан. Ишончим комилки, бу ёш оилаларга моддий ёрдамгина бўлиб қолмай, айни пайтда уларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши муқаррар.”*
Дарҳақиқат, бу сўзлар ҳам давлатимиз оилани жамиятнинг энг муҳим бўғини деб билишнинг, оила масаласига масъулият билан қараб, катта ишларни амалга ошираётганининг ёрқин ифодасидир.
Оила ҳуқуқи манбалари
Оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар ахлоқ-одоб ва ҳуқуқий қоидалар билан тартибга солинади. Шунинг учун ҳам оила ҳуқуқи ҳуқуқнинг мустақил соҳаси бўлиб, никоҳ, қон-қариндошлик, болаларнинг насл-насабини белгилаш, ота-она қарамоғидан келиб чиқадиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солади.
Оилага тегишли бўлган ҳуқуқий манбаларни ўрганмоқчи бўлсак, раҳбарий манбалар – мамлакатимиз Президенти асарлари, фармонлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларига мурожаат қилишимиз мумкин. Авваламбор шуни таъкидлаш лозимки, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари, Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом, Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида Низом, Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисида Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг оила ҳуқуқи масалаларига қаратилган дастурий кўрсатмалари билан тартибга солинади.
Шундай қилиб, Конституция давлатнинг асосий қонуни сифатида нафақат Конституциявий ҳуқуқ, балки барча ҳуқуқ соҳаларининг бош манбаидир.
Шунга кўра айтиш мумкинки, оила ҳуқуқининг асосий манбаи ҳам Ўзбекистон Республикасининг Конституциясидир. Мустақил мамлакатимизнинг биринчи конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 3-бўлим 14-боби “Оила” деб номланиб, 63-66 моддалар оилавий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган қоидадир. 46-моддада эса, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар, деган оила ҳуқуқининг принципини Асосий Қонунга киритди.
Дарҳақиқат, тўлиқ ва кенг маънодаги оила сўзи илмий маънода ота-она ва болани ўз ичига олади. Эр-хотин ўртасидаги муносабатнинг асосида никоҳ ётса, ота-она ва бола ўртасидаги муносабатнинг асосида қон-қариндошлик ётади. Ота оила бошлиғи, ўз фарзанди униб ўсиши, вояга етиши учун биринчи маъсул шахс. “Ота рози –Худо рози”, деган ҳикмат эса бағри кенг халқимиз ҳаётида отанинг мавқеи қанчалик юксак эканлигини ифода этади. Бежиз эмаски, фарзанд тарбияси учун раҳмат ҳам, лаънат ҳам отага йўналтирилади. Шунинг учун ҳам баркамол оилага ҳамиша иродали, иймнли ота бош бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси* (кўчирма)
Х - БОБ. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
45-модда. Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
46-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
XIV – БОБ. ОИЛА
63-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланади.
64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарнинг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган ҳайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
65-модда. Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
66-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз отағоналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари тўплами.
Оналик ва болаликни ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий муҳофаза қилиш, оила фаровонлигини ва аёлларнинг ижтимоий ва моддий аҳволини яхшилаш, аёлларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилишда фаол иштирок этишлари, болаларнинг фаровонлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ҳукумат қарорлари, давлат ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган давлат дастурлари ушбу сиёсатнинг амалга ошириш шаклларидир.
Мустақилликнинг ўтган даври мобайнида республикада оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларни ижро этиш доирасида:
илғор ҳалқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда оила, оналик ва болалик манфаатларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва такомиллаштириш;
оилани мустаҳкамлаш, оналар ва болалар моддий аҳволини яхшилаш, болалар ва ўсмирлар ўртасида назоратсизлик ҳолатлари олдини олишнинг иқтисодий шарт-шароитларини яратиш;
соғлом ёш оилани шакллантириш, бола туғилганда ва уни парвариш қилишда, эмлашлар ўтказишда давлат томонидан беғараз ёрдам бериши, шунингдек болаларга барча тиббий хизматларнинг бепул кўрсатилиши;
болаларни бепул 12 йиллик умумий таълим олишини, йигит-қизларни олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқишига сезиларли миқдорда давлат грант маблағлари ажратишни назарда тутувчи умумтаълим дастурини умуммиллий миқёсда амалга ошириш;
болаликдан ногиронлар, етимлар, кам таъминланган оилалар болаларидан иборат бўлган ижтимоий ночор қатламни давлат томонидан муҳофаза қилинишини таъминлаш;
жамиятда оилага, оналар ва болаларга нисбатан махсус шароитлар, ахлоқ меъёр ва қоидалари тизимини шакллантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилди.
Санаб ўтилган барча чора-тадбирларларнинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан давлат ҳокимияти органлари, бошқарув ва хўжалик органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа бўлинмалар томонидан аёллар ва болалар манфаатларини назарда тутувчи асосий ҳужжатларда белгиланган вазифалар амалда қай даражада тўлиқ бажарилишига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси* (кўчирма)
6-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши
Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисида алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди.
Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
84-модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корҳона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шаҳслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ҳодимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди.
Оила ва никоҳ. Ўзбек халқи Туркистоннинг қадимий халқларидандир. Бу жумҳурият ҳудудларида ўтказилган қадимшунослик (археологик) тадқиқотларида исботланган ва тасдиқланган.*
Ўзбек халқининг вужудга келиши, ривожланиши ва кўпайишини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Халқлар кўпайишининг бирдан-бир асоси уларнинг никоҳ ва оила муносабатларида бўлишидир.
Жуда қадим вақтларда ҳозирги тушунчадаги никоҳ ва оила муносабатлари бўлмаган. Дастлабки вақтларда гуруҳий никоҳ, яъни бир гуруҳ аёллар билан бир гуруҳ эркаклар ўртасида умумий эр-хотинлик, яқин қариндошлар ўртасида жинсий алоқалар бўлган.
Зардуштийлик динининг асосчиси ва Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон ҳамда яқин ва Ўрта Шарқ, айниқса, Хоразм халқлари кўп асрлик ижодининг маҳсули, бир қанча элатларнинг ижтимоий- сиёсий, ахлоқий-нафосат ва ахлоқий-таълимий қарашларининг вужудга келиши ва ривожланиши тарихини ўрганишда қимматли манба бўлган “Авесто” китобининг муаллифи Спитама Зарадуштра оилавий турмуш масалаларида ғоят қизиқ маълумотларни беради.*
“Авесто”да инсоний бурч фақат ахлоқий йўл-йўриқларни ўзлаштиришдан иборат бўлибгина қолмай, балки инсон оилавий турмуш, яхши ёр ва фарзанд тўғрисида ҳам ўйлаши зарурлиги таъкидланади.Ўша даврда эркаклар роппа-роса 16 ёшдан уйланиб, бир нечта хотин олиш ҳуқуқига эга бўлган. Ҳамма вақт биринчи хотин бошқаларига бош бўлган.*
“Авесто”да қайд этилишича, эркак киши аввало уйланиш учун моддий ва маънавий томондан тўқ ва жисмонан бақувват бўлиши лозим. Бунинг учун ўз вақтида овқатланиши зарур, акс ҳолда эркак киши ўз хизмат ва ахлоқий бурчларини бажара олмайди. “Еб-ичмайдиган инсоннинг тоат-ибодат қилишга кучи бўлмайди, эр-хотинлик вазифасини адо этишга қуввати етмайди, бола туғдира олмайди ” (“Ясна”, 33, 3-боб).
Умуман, Зардуштийликда оилавий бурч ва фарзанд тарбияси алоҳида ўрин тутади. Бу ўринда “Авесто” тадқиқотчиси Ҳ.Ҳомидовнинг фикрини келтириб ўтиш ўринлидир: “Эркак зурриёд қолдириш қобилиятига эга бўлсаю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ёки белига занжир боғлаб юришга мажбур қилишарди.
Баъзан бундай эркакни қопга солиб калтаклашган. “Авесто”да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган қавм ва уруғ қонини тоза, авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. Кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла 2-3 та туққан аёллар мукофот олишга сазовор деб уқтирилади”.*
Жаҳондаги барча халқлар ибтидоий жамоа тузумини бошдан кечирган. Инсоният ривожидаги биринчи босқич кишиларнинг ибтидоий тўдага бирлашуви бўлиб бу тўда ўзида қадимги одамларнинг катта жамоасини мужассам этган эди. Энг қадимги тўда аста-секин бўлиниб кетди, қариндошларнинг алоҳида уюшмасига - уруғ жамоасига айлана борди.
Дастлабки уруғ жамоалари аёл киши, яъни она теварагида жипслаша бошлаган. Инсоният тарихидаги бу босқич она уруғи даври - матриархат даври деб аталган. Матриархат – энг қадимги тузум ривожидаги бир босқич бўлиб, қариндошлик муносабатлари она томонга қараб белгиланиб, уруғ ва оила бошлиги аёл киши бўлган.
Анча кейинроқ, меҳнат қуроллари ва хўжалик юритиш шакллари такомиллашгани сайин жамоадаги етакчилик мавқеи аста-секин эркак кишига ўта бошлади, энди эркак киши уруғга сардор бўлиб қолди. Олимлар инсоният тарихидаги бу даврни патриархат деб аташди. Патриархат – инсоният ривожининг шундай босқичидирки, унда эркак киши жамият ҳаётида етакчи мавқега эга бўлиб, қариндошлик муносабатлари ҳам ота томонга қараб белгиланган.
Патриархал оила Марказий Осиё халқларида оиланинг энг дастлабки тарихий шакли ҳисобланган. Патриархал оила – ота томонидан яқин қариндошларнинг бир нечта авлодларидан ташкил топган оилалардир.
Бу оила айни замонда жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш жамоаси ҳам бўлган. Шунинг учун оилавий муносабатларга, ҳар бир оила аъзоларининг ҳатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор берилган. Марказий Осиёда патриархал оила эрамиздан олдинги биринчи минг йилликларда вужудга келган. Унинг энг ривожланган даври эрамизнинг биринчи асрларига тўғри келади. Оиланинг бўлиниб кетиши, ўрнига кичик-кичик оилаларнинг таркиб топиши эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталаридан бошланади ва деярли ХХ асргача давом этди.*
Кичик оилаларнинг вужудга келиши билан бирга, никоҳнинг шарт-шароитлари ҳам ўзгариб боради. Патриархал оила мавжуд шароитларда никоҳ шартлари анча қатъий чекланган эди. Никоҳ – бу эркак билан аёл ўртасидаги муайян иттифоқнинг ва бу иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олиниши ва маъқулланишининг тарихий шаклидир.
Буюк аллома Абу Райхон Берунийнинг фикрича, биронта ҳам халқ никоҳдан холи эмас. Жамият никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги табиий муносабатларни тартибга солиб туради, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасида ахлоқий, ҳуқуқий мажбуриятлар ўрнатади. Никоҳ жинсий эҳтиросни махфийлик пардасига ўрайди, эр-хотин орасидаги табиий муносабатга ахлоқий, маънавий гўзаллик, андиша бахш этади.
Никоҳ (арабча - қўшилиш) сўзи ўзбек тилига араблардан кириб келган. Араб истилочилари ислом дини билан боғлиқ битикларни, маълумотларни йўқ қилиб юборганлар. Бу билан маданиятимиз ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлар. Буюк бобокалонимиз Беруний ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида берган хабарига қараганда, Марказий Осиёни забт қилган араб лашкарбошчиси Қутайбанинг буйруғига кўра Хоразм ёзувини яхши биладиган ва уни бошқаларга ўргатадиган кишилар ўлдирилган.*
Шунинг учун бўлса керак, айрим тадқиқотлар исломгача бизда эркак ва аёл ўртасида никоҳ деган тушунча бўлмаган, деб эътироф этадилар. Бу фикр ҳақиқатга тўғри келмайди. Қадимги Юнон тарихчиси Страбоннинг (милоддан аввалги 64-63 йиллар – милодий 23-24 йиллар) ёзишича, ҳар бир массагетнинг ўз хотини бўлган.*
Ана шу тарихчининг фикрига қараганда, эркаклар ва аёллар жинсий ҳаётда муайян эркинликларга ҳам эга бўлганлар. Умуман олганда, Марказий Осиёда аёлларга қадимдан катта ҳурмат билан қаралган. Улар жамиятда эркаклар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланишган. Геродотнинг “Тарих” номли асарида ватанпарвар аёл Тўмарис ҳақида келтирилган тарихий маълумот бунга ёрқин мисол бўла олади. Унга кўра Турон аҳолиси Тўмарис бошчилигида босқинчи Кайхусрав лашкарига қақшатқич зарба беради.
Бошқа бир қадимги юнон тарихчиси – Элион қолдирган маълумотга кўра, Марказий Осиёдаги йирик қабилалардан бири бўлган сакларнинг одатлари бўйича уйланишни истаган ҳар бир йигит ўзи уйланмоқчи бўлган қиз билан ер ости уйида кураш тушиши шарт бўлган. Йигит курашда ғалаба қилган тақдирдагина уйланиш ҳуқуқига эга бўлган. Акс ҳолда унинг ўзи қизнинг асирига айланган. Демак, бу ерда кураш ўзига хос тарзда никоҳ вазифасини бажарган.*
Марказий Осиё халқларининг машҳур достонлари – “Ўғузнома”, “Алпомиш” ва “Манас” ларда никоҳ билан боғлиқ одатларда йигитнинг жисмоний қобилиятларига ва уни синаб кўришга алоҳида аҳамият берилган. Йигитнинг қизга муносиб ёки муносиб эмаслигини аниқлаш учун талабгорларнинг ўзаро от пойгаси, камонда нишонни уриши, узоққа ўқ узиши, кураш тушиши каби рақобатчилик шаклларидан ҳам фойдаланилган.
Шунингдек бу танлов “Қиз қувлаш”, “Тортишмачоқ” сингари кўринишда ҳам ўз ифодасини топган, уларнинг қолдиқлари ҳозиргача етиб келган. Лекин ана шу курашлар, қиз қувлашлар чоғида қандай сўзлар, дуолар ишлатилганлиги ҳақидаги хабарлар бизгача етиб келмаган ёки тарихчилар бунга эътибор беришмаган. Суғд ёзма ёдгорликларида бу хусусида анча маълумотлар топиш мумкин.
Милод бошларидан то Х-ХI асрларга қадар ёзилган ана шундай ноёб суғд ёзма ёдгорликлари бизгача етиб келган. Панжикент яқинидаги Муғ тоғи тепасидаги қадимги қаср ҳаробасидан 80 га яқин суғд ҳужжатлари топилган.VII аср охири – VIII аср бошларига оид бу ҳужжатлар Суғд архиви деб юритилади. Улар орасида тадқиқотчилар томонидан шартли равишда “Nov-3” (Навекат номли шаҳарда тузилган ҳужжат бўлгани учун) деб белгиланган суғдча никоҳ гувоҳномаси, “Nov-4” деб белгиланган куёвнинг келин томон олдидаги мажбуриятлари баён этилган икки ҳужжат бор.* Мазкур ҳужжатлар қадим ва илк ўрта асрлардаги Ўзбекистон халқларининг никоҳ-оила ва у билан боғлиқ мулкчилик ва бошқа ижтимоий муносабатлари тўғрисида ҳикоя қилувчи муҳим ёдгорликдир.
Туркистонда ислом дини даврида никоҳ ва оила муносабатларининг одат ва шариат қоидалари билан тартибга солиниши. Ислом дини Туркистон ўлкасига ёйилгандан кейин никоҳ-оила муносабатлари Қуръони карим*, шариат ва одат қоидалари билан тартибга солинган. Шариат – бу кишилар амал қилиши учун Ислом дини тарафидан буюрилган ҳукмлар ва низомлардир. Шариат ҳукмларини билиб олиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарз ҳисобланади.* Одат қоидалари асосан кўчманчи халқларга тадбиқ этилган.
Одат Туркистон ўлкасида кўчманчи халқлар (қозоқлар, қирғизлар)да никоҳ - оила муносабатларининг асоси ҳисобланган. Қозоқларда бир хил масалалар мазмунига кўра ҳар хил асосда ҳал қилиниши бўйича одат шариат нормаларидан ажралиб турган. Масалан, “Баранта”, бу келиннинг ота-онасига тегишли бўлган чорва молларни зўравонлик билан ҳайдаб кетишдир. “Аленгерлик” – қозоқ халқининг одат ҳуқуқига асосан жуда оғир амал. Аленгерлик бу бева қолган хотиннинг эрининг ака-укаларидан бирига, қариндошларига ёки уруғига эрга чиқиш мажбурияти. Бевалик бошлангандан кейин бир йил ўтгач, мазкур бевага уйланиш ҳуқуқига эга бўлган номзод ўз ҳуқуқидан фойдаланишга киришиши мумкин бўлган. Аленгерлик одатини бажаришдан бош тортган бева болаларидан, чорвасидан, мол-мулкидан маҳрум этилиб, шундан сўнггина у ўз ҳоҳиши бўйича эрга тегиши мумкин бўлган.
Шариат қоидаларининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, унда ислом дини қоидалари давлат ҳуқуқий нормаларида мужассамланади. Мусулмон ҳуқуқининг ҳамма соҳалари шу билан бирга никоҳ, қон-қариндошлик, талов масалаларини ҳамраб олган манбалардан бири “Ҳидоя” (тўлиқ номи “Ҳидоя фи-фуруъил-фикҳ” – “Фикҳ соҳалари бўйича шариат қўлланмаси”) дир. Бу қшлланма тўрт жилдли 53 китобдан иборат бўлиб, унинг муаллифи Али ибн Абу Бакр ал-Риштоний Бурҳониддин Марғинонийдир. У зот 1197 йилда вафот этган бўлиб, унинг мазкур асарида исломнинг қатор масалалари билан ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар, никоў ва оила масалалари билан боғлиқ бўлган қоидалар ҳамда жиноят ва жазога оид тадбиқ этиш лозим бўладиган чоралар батафсил ёритилган.
Никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишда XII аср давомида Туркистон ҳудудида амалда бўлган диний-ҳуқуқий тизим – шариат, мусулмон ҳуқуқи нормалари, ҳадисларнинг роли жуда катта бўлган. Имом Ал-Бухорийнинг “Ал-Адаб Ал-Муфрад” (“Адаб дурдоналари”) номли ҳадислар тўплами шулар жумласига киради. Унда олти юзта ҳадис икки юз олтмиш етти бобга жамланган бўлиб, ота-онани эъзозлаш, каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиш, қўшничилик, инсонийлик ва меҳр-шавқатлилик, сахийлик ва бахиллик, алдамчилик, чақимқилик ва мақтанчоқлик, исрофгарчилик ва жохиллик, шарму-ҳаё ва уятчанлик каби қатор ҳусни-одоб ва гўзал хулқ қоидалари ёритилган.
Маърифатчи олим Ризоуддин ибн Фахруддин ўтган асрнинг охирларидан бошлаб Шарқ тарихи ва маданияти ҳамда таълим-тарбияга оид ўнлаб асарлар ёзган. У мусулмон қонуншунослиги-фикҳга оид асар ҳам ёзган. Бу борада унинг “Қавоиди фикҳия” (“Фикҳ қоидалари”), асарини (Қозон 1910 йил) эслаб ўтишнинг ўзи кифоя. Асримизнинг бошларида ёзилган “Оила” асарида ахлоқ, одоб, оила масаласига кўп эътибор қилади. Маълум бўлишича, у таълим-тарбия соҳасида анчагина бош қотирган; унинг асарида ота-онанинг вазифаси, муаллим бурчи, айниқса, хотинлар вазифаси кенг ёритилиб, бола тарбиясида хотинларнинг ўрни муҳим эканлигига муаллиф катта аҳамият беради. Унинг мулоҳазасига кўра, яхши хотин болаларини ҳам яхши тарбиялай олади. У: “Хотинлар биринчи навбатда мураббийдирлар, хотиннинг оила тебратиши мураббийлик хамиридан патир қилишу, унинг тандирида ўша патирни ёпиш деган сўз”*, деёди. “Оила” асари ўз вақтида бир неча бор қайта нашр этилган ва кўпчиликнинг диққатига сазовор бўлган.
Никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишда олим Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг 1912 йилда мактаб-мадрасалар талабалари ва барча мўмин-мусулмонлар учун қўлланма сифатида чоп этилган “Шаръий ҳукмлар тўплами” муҳим аҳамиятга эга. Ал-Хаким ат-Термизий ҳам ахлоқ, никоҳ ва оила масалаларига бағишлаб бир қатор асарларни яратган. Унинг “Солнома”, “Нажот” (“Тўғри йўл”), “Наводирул улус”, “Китоб ал-фуруҳ” сингари ўлмас асарлари шулар жумласидандир.
Бу манбалар ўз даврида никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишга қаратилган қоидалардан иборат бўлиб, диний ақидаларга асосланган эди.
Собиқ шўро тузуми даврида Ўзбекистонда никоҳ ва оила масалалари.
Жамият тараққиётининг барча босқичларида никоҳ ва оила шакллари жамиятнинг моддий шароитига қараб белгиланиб келган. Ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари тараққий этгани сари оила шакллари янада ривожланади, ўз мазмунини ўзгартириб боради. Жамиятда мавжуд бўлган иқтисодий муносабатларнинг меҳнат тақсимотига таъсири никоҳ-оила муносабатларида ҳам намоён бўлади. Оилада эркакнинг бош бўлиши иқтисодий ҳукмронлик оқибатидир. Кишилик жамияти ривожланиши билан никоҳ тузиш ва оила қуриш сабаблари ҳам ўзгариб боради.
Юртимиз Ўзбекистон мустакилликка эришгандан кейин тарихий ҳақиқат ва адолатни тиклаш учун умумхалқ юриши бошланди. Минг йиллар давомида яратилган, халқимиз қони ва жонига айланган маънавий дурдоналарга янгича қарала бошланди. Миллий анъаналарнинг кадри кўтарилиши кераклиги эътироф этилди, бир сўз билан айтганда, зўрлик ва онгсизлик оқибатида беркитилган эзгулик булоқлари кўзини тозалашга киришилди.
Илгарилари миллий анъаналар ва удумларга ҳам ҳадиксираб, у нинг тарбиявий ҳазиналаридан ҳам қандайдир “иллат” қидирилди. Ҳаётбағш халқ анъаналари камситилди. Баъзи урф-одат ва удумларга диний тус берилиб, хаёт сахнасидан тамом супуриб ташланди. Ота боболаримизнинг қимматли панд насиҳатлари ескиликка йўйилди, қадри топдалди. Қариялар ҳикматомуз ертакларининг тарбиявий аҳамияти эътибордан қола бошлади. Аёллар аллаларни унутаёздилар.
Оврупача турмуш тарзининг бир ярим минг йиллик мусулмон шариати қонун-қоидалари асосида турмуш кечириб келган халқимиз ҳаётига тазйиқ орқал татбиқ этилиши халқимиз онгида ва турмушида тўқнашувлар ва зиддиятлар келтириб чиқарди. Ҳалқ икки ўт орасида куйиб-ёнди: бир томонда , отағбоболарнинг минг йиллардан бери амал килиб келаётган анъаналари ва урф-одатлари, тўйлар, байрамлар, базмлар, маросимлар...
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Оилани ижтимоий муҳофаза қилиш борасида давлатимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Оила ҳуқуқи манбалари нималардан иборат?
Республикамизда фаолият олиб бораётган “Оила” илмий амалий марказининг вазифалари нималардан иборат?
Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қандай қонунларни биласиз?
Бугунги кунда республикамизда ёш оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамларга нималарни мисол қилиб келтира оласиз?
АДАБИЁТЛАР:
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.
Кайковус, Унсурулмаолий. Қобуснома. – Тошкент, Ўқитувчи, 1986.
Навоий, Алишер. Асарлар. Ўн бёш томлик. Ўн учинчи жилд. – Тошкент, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1966.
Авлоний, Абдулла. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, Ўқитувчи, 1992.
Фитрат. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. –Тошкент, Маънавият, 1998.
Педагогика //А.Қ.Мунавваров таҳрири остида. –Тошкент, Ўқитувчи, 1996.
12-МАВЗУ: БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА БИЛАН МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИ.
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Талабаларда бола тарбиясида оила, маҳалла ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлик ишлари тўғрисидаги билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, тарбияда ибрат ва намуна усулининг аҳамияти, мактаб, оила ва жамоанинг ўзаро боғлиқ фаолияти ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
|
Педагогик вазифалар:
1) бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг таълим-тарбиясига қўйилаётган талаблар билан талабаларни таништириш;
2) Республикамизда ёш оилаларнинг ижтимоий аҳамияти ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида тасаввурларини бойитиш;
3) бола тарбиясида ибрат ва намуна усулидан оилада ва таълим муассасасида бирдек фойдаланиш зарурлиги ҳақида тушунча бериш;
4) мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг тарбияси билан ҳамкорлик боғчаларнинг ўзаро мусобақалар, байрамлар ўтказиш методикаси тўғрисидаги билимлар билан қуроллантириш;
5) мактаб, оила ва жамоанинг бир-бири билан ўзаро боғлиқ фаолияти ҳақида умумий тушунча бериш;
6) “БББ” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
1) талабалар давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишадилар;
2) талабаларнинг ёш оилаларнинг жамият ривожидаги аҳамияти ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида тасаввурлари бойийди;
3) оилада ва таълим муассасасида бола тарбиясида ибрат ва намуна усулидан фойдаланиш зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўладилар;
4) бола тарбиясидаги ҳамкорлик ишлари тўғрисидаги билимлар билан қуролланадилар;
5) мактаб, оила ва жамоанинг бир-бири билан ўзаро боғлиқ фаолияти ҳақида умумий тушунчага эга бўладилар;
6) “БББ” методи асосида билим, кўникма ва малакалар янада мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Заковатли зукко” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Заковатли зукко” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Заковатли зукко” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Заковатли зукко” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Заковатли зукко” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Заковатли зукко” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Заковатли зукко” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Заковатли зукко” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
1. Бугунги кун ёшлари
2. Оила – маҳалла – мактаб жамоатчилик тизимида амалга ошириладиган таълимий-тарбиявий тарғибот.
2.Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг тарбияси билан ҳамкорлик боғчаларнинг ўзаро мусобакалар, байрамлар ўтказиш методикаси.
3.Мактаб, оила ва жамоанинг бир-бири билан боғлиқлиги.
Мамлакатимизда Болалар тўғрисида, оналар ҳақида ғамхўрлик қилиш чинакам давлат аҳамиятига молик ишдир. “Жамики яхши нарсалар – Болаларга” шиори янада баралла жарангламоқда. Кейинги йилларда мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорлар фикримизнинг исботидир.
Маълумки, Бола мактабга келгунга қадар ҳам, мактабда ўқиш даврида ҳам, асосан оилада тарбиалОнади. Оила давлатнинг асосий куртаги сифатида Болаларнинг дунеқараши, хулқи ва дидига таъсир кўрсатиши таббий ҳолдир. Оила аъзоларининг маънавий бирлиги ёшларни ҳар томонлама камол топтиришнинг дастлабки ва асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Болаларни баркамол инсон қилиб етиштиришда мактабни оила билан мустаҳкам боғламай туриб, тарбиа соҳасидаги бутун ишларни муваффақиятли амалга ошириш бҳлмайди. Шу мақсадда ота-оналар ўртасида таълим-тарбиага оид ташвиқот ишларини кенгайтириш уларни мактабнинг фаол ердамчиларига, ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқаридаги ишларида ҳар томонлама фойдали ташкилотчиларига айлантириш зарур.
Жамиятнинг жадал ривожланиши, фаолият турларининг тобора мураккаблашиб бориши шахс онгига кўрсатаетган кўринмас таъсирларнинг кучайишига олиб келмоқда. МОна шундай шароитда кишининг мавжуд билими, касб-ҳунари, малакалари камлик қилиб қолмоқда. Энг аввало, инсонларда оилада таркиб топган дид, фаросат, ақл, одоб, эмоционал маданиятга муҳтожлик сезилмоқда. Эстетик, ахлоқий ва бошқа тарбиа сифатлари кундалик ҳает эҳтиежга айланиб бормоқда. Табиийки, бундай сифатларга оилавий тарбиа орқали асос солинади, камол топтирилади. Тўғр, бунда ижтимоий тарбианинг ўрнини инкор этиб бўлмайди. Она шу нуқтаи назардан уларнинг бирлигига, ўзаро ҳамкорликларига асослансак, баркамол инсон тарбиасида муваффақиятларга эришиш мумкин. Оилавий тарбиа педагогика фанида мураккаб муаммолардан биридир. Унинг мураккаблиги шундаки, ҳар бир оила ўзига хос ибтидоий гуруҳ бўлиб, тарбиада фақат мазкур гуруҳга хос хусусиятларга асослОнади.
Таъкидлаганимиздек, оилавий тарбиани ижтимоий тарбиа билан алмаштириш Болалар камолотига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, ясли, боғчаларга бормай, фақат оилада ўсган ва вояга етган Болалар мактабга борганларида ўз тенгқурлари ичида кўп жиҳатлари билан ажралиб туради. Оиланинг Болаларга моддий ва маънавий ғамхўрлигини, кўрсатаетган тарбиасини ясли, боғча тарбиаси билан Икки, аксинча, ясли боғча тарбиасини оилавий тарбиа билан алмаштириб бўлмайди. Фақат ўзаро ҳамкорлик масалани ижобий ҳал этиш имкониятини беради.
Лекин ўзининг хусусиятлари ва такрорланмас таъсири билан оила Бола тарбиасида муҳим омиллигича қолади. Амалиетда кузатганимиздек, Болада ота-онасининг меҳри, эркалашлари асосида ота-оналарига, қариндош-уруғларига бўлган ҳиссиетлари шакллОнади. Боланинг отасига бўлган ҳурмати онанинг ҳурматини жойига қўйишда асос бўлади. Онага бўлган меҳр-муҳаббат оқибат натижада ўз оиласига, хотини, фарзандларига бўлган муносабатларда ўз аксини топади.
Иккинчи томондан Болалар ҳам ўз ота-оналарига таъсир кўрсатадилар. Оилавий алоқаларни оилавий қизиқиш, маънавий қониқиш ҳислатларини такомиллашига сабаб бўладилар.
Ота-оналарнинг ўзига ва Болаларига бўлган талабчанлиги, катта ва кичикларнинг ўзаро муносабатлари, дўстона муҳит, ишонч ва ўзаро бир-бирларини тушуниш оила, мактаб ва жамоатчиликнинг Болалар тарбиаси юзасидан олиб бориладиган муҳим омилларидан биридир. Бундай бирликнинг рўебга чиқишида, энг аввало, ота-оналарнинг сиесий онглилиги муҳим роль ўйнайди. Чунки ота-оналарнинг фаоллиги оилавий ҳаетда ўз ифодасини топади. Шу маънода Болалар ўз ота-оналарининг сиесий ва фуқаролик қиефаларига қараб ўз хулқ-атворларини тартибга соладилар, ҳурматларини жойига қўядилар.
Оила - маҳалла – боғча - мактаб - олий ва ўрта махсус таълим -жамоатчилик тизимида амалга ошириладиган барча таълимий-тарбиявий маърифий-маданий тарғибот ва ташвиқот ишлари системалик, мустаҳкам ҳамкорлик, изчиллик, узвийлик, кетма-кетлик тамоиллари асосида ташкил этилган тақдирдагина жамият ривожида оила ўзининг ижтимоий вазифаларини тўла адо этиш имкониятига эга бўлади.
Мустақил республикамиз иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий юксалишнинг муҳим омилларидан бири оила, маҳалла, мактабнинг ҳамкорликда олиб борадиган тарбиявий жараённи амалга қаратилган фаолияти ҳисобланади. ўзбекистон Республикасининг ^Таълим тўғрисидаги қонунида оиланинг жамият, давлаг олдидаги масъулиятини англаб етадиган комил инсонни тарбиялашдаги ролига алоҳида эътибор берилди. Бy борада «Оила- маҳалла-мактаб» дастурининг яратилиши муҳимдир.
Оилада бола тарбиясини йўлга қўйишда маҳалланинг роли каттадир. Қадимдан ўзбек халқи махалла-жамоатчилик билан ҳамжиҳатчиликда яшаб, оилавий урф-одат ва анъаналарни улар иштирокида, улар билан бамаслаҳат ўтказганлар-
Маҳалла кишиларни бирлаштирадиган, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифмй ва тарбиявий аҳамиятта зга бўлган жамоа вазифасини бажариб келган. Мактаб аҳолининг, биринчи навбатда, ота-оналарнинг педагогик уқувини амалга оширади, ҳар бир оилада ўзаро ҳурмат, бир-бирига ёрдам, инсоний муносабатлар муҳити яратилишини қўллаб-қувватлайди, кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг болаларига моддий ёрдам кўрсатиш йўлида фуқаро меҳр-шафқат дастурини амалга оширишда ўзининг тарбиявий имкониятларини очиб беради. Оила эса, ўз навбатида ўқув-тарбия жараёнини қайта қуришда мактабга яқиндан ёрдам бериб, ўқувчиларнинг таълим-тарбиянинг барча жабҳаларини эгаллашлари учун мактаб жамоасига яқиндан кўмаклашади.
Шунинг учун ҳам оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги масаласи ҳозирги даврнинг асосий талабидир. Мактаб тарбиявий таъсир кўрсатишнинг педагогик жиҳатдан малакали, мақсадга мувофиқ омилларига ҳамда кенг имкониятларига эга. Мактабдан ташқарида олиб бориладиган тарбиявий ишлар педагогик-психологик қоидаларга амал қилинмаган, мактаб, оила ва жамоатчиликнинг тарбиявий жараёидаги талаби бир хилда бўлмаган тақдирда оилада айрим ҳолларда тарбияси оғир болалар пайдо бўлади, мураккаб мкаммолар юзага келади. Бундай ҳолатнинг олдини олишнинг муҳим воситаси оила-маҳалла ва мактабнинг ҳамкорлик дастури асосида таълим-тарбиявий иш олиб боришни таъминлашдан иборатдир.
Бундай муштарак тарбия асосида авлодлар ворислиги ётмоғи лозим. Ворисликни таъминлашнинг муҳим омили оила қадриятларига асосланишдан иборатдир. Энг мух.ими, ёшлар онгига, шуурига катталарга ҳурмат, ишда, ўқишда одамлар билан муносабатда ота-онадан ўрнак олиш, тарбия, меҳнат, инсонпарварлик, ватанпарварлик қадриятларини чуқурроқ ўрганиш ва уларга амал қилиш, умрибоқийлигини таъминлашдек муҳим ишни амалга ошириш бугунги кунда ижтимоий эҳтиёжга айланиб қолмоғига эришиш зарур.Болалар улғая бошлаши биланоқ ўз ота-оналарининг қаерда ишлашлари, жамиятда тутган ўринлари, уларнинг билимига қизиқа бошлайдилар. Шунинг учун ҳам ота-оналарнинг нималарга қизиқишларини, кимлар билан сафдош эканликларини Болалар мумкин қадар эртароқ билганлари маъқул. Ота-она қандай ишда бўлмасин уни жиддий, эл ҳурматига лойиқ бир иш деб биладиган бўлиши керак. Бу борада оиладаги тарбианинг мақсадга мувофиқ ташкил этилиши юзасидан жавобгарлик маълум даражада мактабга юкланади. Оиладаги ҳукмронликнинг тарбиавий жиҳатдан тўғри бўлишини таъминлаш мактабнинг муҳим вазифаларидан биридир. Оилавий тарбианинг мазмунли ташкил этилишига дастлабки таъсирни мактаб белгилайди. Мактабгина оилавий тарбиа самарадорлигини ошириш юзасидан раҳбарлик қила олади. Бу вазифаларнинг муваффақиятли бажарилишида, ижобий ҳал этилишида ота-оналар ўртасида олиб бориладиган тарбиага оид тарғиботнинг роли бениҳоядир. Чунки ота-оналарни ҳозирги замон руҳий-таълим-тарбиавий билимлар билан қуроллантирмай туриб, оилавий тарбиани йўлга қўйиб бўлмайди. Оммавий-тарбиавий тарғиботда энг яхши оилалар намунасида таъсир кўрсатиш энг мақбул йўлдир. Бола тарбиаси юзасидан оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги ҳозирги кунимизнинг долзарб масалалиги ҳам мОна шундадир. Чунки, биринчидан, Бола тарбиасида оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлигининг ўзи мураккаб жараен бўлиб, бунда муаллимлардан ташқари ишлаб чиқариш жамоалари вакиллари, ёшлар, касаба уюшмалари иштирок этадилар. Иккинчидан, ота-оналар ва қариндош-уруғлар турли меҳнат жамоаларининг вакиллари бўлиб, ишлаб чиқариш ва еру дўстларининг маънавий хаетларидаги омилларни муҳокама қиладилар, уларнинг ҳаетга, санъатга, оилавий мажбуриятларга бўлган муносабатлари ҳақида гапирадилар. Шу сабабли ҳам Она шундай тоифа оилаларида тарбиа топаетган Болалар бошқа ота-оналарнинг кўчада, жамоат жойларидаги ҳает фаолиятларига қараб ўз ота-оналарига баҳо берадилар. Тўпланган тажриБоларни ясли, боғча, мактабдаги ўртоқлари билан муҳокама қиладилар ва ҳоказо.
Оилаларнинг Болалар тарбиаси учун имконият доиралари анча кенг бўлиб, кўплаб оилаларимиз моддий жиҳатдан яхши таъминланган. Ота-онанинг кўпи энг камида ўрта маълумотли. Бундай ҳолатлар ота-оналарнинг педагогика, психология соҳасидаги билимлар билан қуролланишига ва мактаб билан ҳамкорликда Болалар тарбиасини яхшилаш имкониятларини яратади. Ота-оналарнинг билим савияси, умумий тарбиага оид маданияти, ижтимоий интилишлари ва талаблари, Болалар тарбиасига нисбатан турлича муносабатлари, шаклланган ҳаетий тажриБолари, тарбиа ва ижтимоий тараққиет натижасида ҳосил қилган ишонч ва эътиқодлари, оиладаги ўзига хослик Болалар тарбиасига салмоқли таъсир кўрсатади.
Кўплаб қишлоқ оилаларида маълум даражада Болалар тарбиаси юзасидан жамоатчилик ердами мавжудлигига қарамасдан тарбиавий кучларнинг бир бутунлигига эришилмаган, ўзаро ҳамкорликни қандай ташкил этиш мумкинлиги ҳақида маълумот етарли эмас. Ўқитувчилар ҳам синф ота-оналар мажлисининг ўтказилиши мактаб ва оила ҳамкорлигини таъминлайди, деб ўйлашади. Тўғри, ота-оналар мажлиси ҳам ҳамкорликни таъминлашнинг энг муҳим омилларидан ҳисоблОнади, лИккин оила, мактаб, жамоатчилик ҳамкорлиги учун, уларни бирлаштириш учун махсус ташкил этилган марказ бўлиши лозим.
Демак, мактаб мукаммал ташкилот сифатида барча тарбиавий ишларни мақсадга мувофиқ ташкил этиши лозим. Ўз ўқитувчилар жамоасини уюштира олган, жамоатчиликни Болалар тарбиасига йўналтира олган, уларнинг ота-оналарини яхши билган мактаб маъмуриятигина тарбиавий ютуқларни қўлга кирита олади. Бундай мактаблар эса ўз атрофидаги завод, фабрика, жамоа ва давлат хўжаликлари, оталиққа олган корхоналар билан алоқани мустаҳкамлаб, ўқувчиларнинг мактабдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этмоқдалар, қаровсиз, тарбиаси оғир Болаларни ўз назоратларига олмоқдалар. Бундай хайрли ишларда кўплаб ота-оналар мактаб билан яқиндан алоқада бўлиб ўқувчилар тарбиаси юзасидан ўқитувчилар жамоаси билан бамаслаҳат иш олиб боришмоқда.
ЛИккин, кўплаб ота-оналар Болалар тарбиасига тайер эмасликлари, уларга таъсир этувчи турли омиллардан бехабарликлари, Бола камолотининг мураккаб томонларини билмасликлари натижасида оилавий тарбиада кўплаб кўнгилсиз воқеалар ҳам содир бўлмоқда. Бундай салбий омиллар ўғил Икки қизларнинг мактабдаги таълим-тарбиасига емон таъсир кўрсатмоқда. Вояга етмаган ёшлар орасида қонунбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳали ҳам айрим ота-оналар Болалар тарбиаси ва уларнинг келажаклари ҳақида замон талаби даражасида тарбиавий масъулиятни ҳис қилмаяптилар. Ота-оналар билан суҳбатлашиш натижасида шу нарса аниқландики, улар фарзандлари 15-16 ёшга етганидагина ҒЎғлим икки қизим юқори синфда ўқимоқда. Келажакда қаерга юборсам экан, қаерга ўқитсам эканҒ деган фикрга борадилар. Имкони борича, таниш-билиш орқали ўзлари учун маъқул даргоҳга ўқишга Икки ишга жойлаштирмоқчи бўладилар. Улар Болаларининг қобилиятига ҳам, қизиқишига ҳам, хоҳишига ҳам эътибор бермайдилар. Бундай ҳолат ота-оналарнинг тарбия масаласида аниқ мақсад ва дастурлари йўқлиги оқибатида содир бўлади.
Ўрни келганда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айрим мактаб ўқитувчилари орасида ўз ишига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлувчи шахслар ҳам йўқ эмас. Уларнинг энг емон хатоларидан бири тарбиага оид барча камчиликларни ота-оналар зиммасига юклаб қўйиб, ўзлари эса кузатувчи бўлиб қолишларидир.
Ўқитувчи ота-оналарнинг фаол ердамисиз Болаларнинг баркамоллигини таъминлай олмайди. Бу ўринда тарбиачининг ўзини тарбиалаш лозимлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ўзига нисбатан талабчан муаллим ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларда мустақил фикрлаш ва ҳаракат қилиш, янгиликни сезиш, ташаббускорлик ҳамда ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш мақсадида уларга қатъий талаблар қўйиш учун маънавий ҳуқуққа эга бўлади.
Республикамизда айрим мактабларда ота-оналарни маълум гуруҳларга бўлиб мажлисларга чақириш жорий этилмоқда. Масалан, ёш ва кам тажрибали оилаларни алоҳида, нотўлиқ оилаларни, кўп Болали оилаларни алоҳида-алоҳида чақириб, улар билан ишлаш йўллари белгиланмоқда. Баъзан ота-оналар Болаларининг “уй вазифаларига ердам бериш керакми” деган саволни беришади. Бунга “ҳа ёки “йўқ” деб жавоб бериш ҳам ноўрин. Гап шундаки, уйга берилген топшириқлар Болаларнинг мустақил ишлари бўлиб, уларнинг фикрлаш фаоллигини таъминлашни мақсад қилиб қўяди. Ўқувчиларнинг у Икки бу ўқув материаллари билан амалда танишишлари, тегишли хулоса чиқаришлари назарда тутилади. Шу сабабли уй вазифаларини Болаларининг иштирокисиз ўзлари ечиб бермасдан, балки уни ечишда тарбиавий раҳбарлик қилишлари, фикрлаш учун имконият яратишлари лозим. Баъзан шундай ҳолатлар учрайдики, ота-оналар Болаларини ўқитаетган ўқитувчиларни, тарбиачиларни танимайдилар, билмайдилар. Болалари бўш вақтларини қаерда, ким билан ўтказишидан бехабар бўладилар. Баъзан эса, ўқитувчиларнинг талаблари, илтимос-истакларига терс жавобберувчи, тескарисини бажарувчи ота-оналарни ҳам учратиш мумкин.
Мактабга тез-тез бориб турувчи ота-оналарнинг фаолияти мақтовга сазовордир. Чунки ўқитувчилар билан бўлган учрашувлар, Болалари юзасидан билдирган фикрлар ўз навбатида ота-оналар учун муҳим аҳамият касб этади. Энг муҳими, улар Болалари қаерда, ким билан юради, уларнинг дўстлари ким ва қандай фанларга қизиқишларини билиб оладилар, назорат қилиш имконияти ортади.
Мактабни оила билан боғловчи восита - бу ўқувчилардир. Ўқувчилар билан ишлаш, уларнинг илмий дунеқарашларини шакллантириш, ижтимоий фаолликларини таъминлаш орқали ота-оналарга таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бу борада мактаб ва оила алоқасини таъминловчи ота-оналар мажлислари, Болалар тарбиасига алоқадор муаммоларни жамоа бўлиб ҳал этиш кабиларнинг ролини инкор этиб бўлмайди. Жумладан, “Болангизнинг қандай ўқишини биласизми”, “Болаларимиз одоби ҳақида суҳбатлашайлик”, “Мустақил ҳает бўсағасида” каби мавзуларда олиб бориладиган суҳбатлар ота-оналарни ўз Болалари ҳақида, уларнинг келажаги ҳақида қайғуришларига сабаб бўлди.
Юқоридаги масъулиятли вазифаларнинг бажарилишида синф раҳбарларининг тарбиавий фаолиятлари ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, синф раҳбарларининг ҳар бир оилага кириб бориши шу оилага ва ота-оналарга ҳурмат сифатида баҳолонади. Синф раҳбарининг ота-оналар билан биргаликда тарбиавий чора-тадбирларни белгилашлари, синф раҳбарининг ўқувчилар кўз олдида ота-оналари билан суҳбатлашишлари уларнинг тарбиасига самарали таъсир кўрсатади. Синф раҳбарининг ота-оналар билан суҳбатидан кейин ҳқувчилар ҳаетида сезиларли ўзгаришлар юз беради, бу уларни хурсанд қилади, янада куч-ғайрат сарфлашга илҳомлантиради. Ўз навбатида, синф раҳбарлари ота-оналар томонидан билдирилаетган хабар. Танқидий фикрларини вазминлик билан тиклашлари, мулойимлик билан эшитишлари ва имконият доирасида ижобий ҳис этишлари жуда муҳимдир. Бундай муносабатларда синф раҳбарларига ота-оналарни ўз тенгқурларидек дўст тутишлари, “Келинг биргаликда ўйлаб кўрайлик”, “Сиз нима дейсиз” каби дўстона савол-жавоблар орқали иш тутишлари тавсия этилади.
Оила ўзининг тарихий тараққиети даврида узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Бу йўлнинг ўзига хос хусусиятларидан бири жамиятнинг ўзаро алоқалари ва ижтимоий вазифаларининг тубдан ўзгарганлигидир.
Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тузилишининг ўзгариши оиланинг шаклланишига, унинг ўзаро алоқа шаклларига таъсир кўрсатади. Айниқса, жамиятнинг моддий техника ва маънавий йўналишидаги ўзгаришлари оила фаолиятининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар оила қуриш, меҳр-муҳаббат, ўзаро дўстлик ва фарзанд кўришни режалаштиришда ўз ифодасини топмоқда.
Давлатимиз оилаларни ўзининг олиб борадиган сиесати марказида олиб қарайди. Шу сабабли имконият доирасида моддий ва маънавий ердам беришга мажбур. Оилавий тарбияни мактаб, жамоатчилик билан уйғунлигини таъминлашдан манфаатдордир.
Оиланинг энг муҳим хусусиятларидан бири инсонлар авлодини кўпайтиришдир. Болаларни ижтимоий ҳаетга тайерлаш борасида оила маълум даражада ижтимоий ташкилотлар билан жамият тараққиетига ҳамоҳанг ҳолда фаолиятда бўлмоқда. Оилавий тарбия муаммоларини тадқиқ этиш, асосан икки йўналишда олиб борилмоқда. Бир томонда оилавий тарбия педагогиканинг анъанавий қисми сифатида ўрганилмоқда. Иккинчи томондан эса оила социология ва филология йўналишида ҳам тадқиқ этилмоқда. Матбуотда эълон қилинган мақолаларда мазкур соҳага қизиққан олимларнинг оилавий тарбия хусусиятларига ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан ендашаетганликлари маълум бўлмоқда.
Болаларнинг болалар ясли ва боғчасида узоқ муддат бўлишлари уларнинг камолотига, эҳтиеж, қизиқиш ва муомала ҳарактерига салбий таъсир кўрсатади. Бахтга қарши ҳозирги вақтда ота-оналарнинг ишлаб чиқаришда кўплаб машғул бҳлишлари сабабли ўзларининг тўлақонли тарбиявий вазифаларини бажара олмасликларини тасдиқламоқда.
Оилавий тарбия ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлсагина ўсиб келаетган ёш авлод фаровонлигини таъминлаш мумкин. У еки бунисининг йўқлиги тарбиявий жараенга салбий таъсир кўрсатади. Республикамизда айни ҳозирги кунда оилаларнинг ижтимоий аҳамияти ортиб бормоқда. Оилаларнинг моддий эҳтиежларини тўлароқ қондириш асосида болалар тарбияси учун жавобгарликни кучайтириш жараени тезлашмоқда. Биз учун оила мустаҳкамлигини таъминловчи ахлоқий руҳий алоқалар жуда муҳимдир. Худди ана шу алоқадорлик оилавий муносабатлар, тўлақонли ҳиссий-эмоционал, оталик еки оналик, оилавий бахтни таъминлаш эҳтиежларини қондиради.
Ота-оналарга педагогик билим бериш, оилавий тарбия бўйича тажриба алмашиши, ота ва оналарни тарбия ишларига қизғин жалб қилиш учун уларни мактабга, маҳалла қўмиталарига таклиф этиш мақсадга мувофиқдир. Ота-оналарнинг бу борадаги энг муҳим вазифалари болалари камолотини олдиндан тасаввур эта олишлари, тарбия мақсадини аниқлашларидир.
Қўйилган мақсадни амалга ошириш фаолиятни моҳирлик билан ташкил этишга боғлиқ. Бунинг учун -
а) Болаларнинг ҳаети ва машгулотини тўғри ташкил этиш (режим, ўйин, меҳнат, уйдаги ўқув ишлари, спорт ва шунга ўхшаш)
б) Ўзининг шахсий фаолияти ва дам олишини ташкил этиш (ишда, уй-хўжалигида, болаларни парваришлашда, ўқишда, дам олишда, ёш авлод тарбияси юзасидан жамоат ишларида ва ҳоказо).
Бироқ, бу йўлда бир қанча қийинчиликлар мавжуд. Биринчи қийинчилик шундан иборатки, илғор оилалар ҳам тарбиянинг мақсадини ва ўз масъулиятларини яхши билсалар ҳам тарбия услублари, усул ва воситаларини аниқ қўллай олмайдилар. Маълумки, оилада бирон-бир услуб алоҳида қўлланилмайди, балки барча услублар уйғунлашувда қўлланилади. Бизнинг ҳозирги шароитимизда кўпроқ ишонтириш ва унга ҳамоҳанг услублар кўпроқ татбиқ этилади (масалан, маъқуллаш, рағбатлаштириш). Мажбур этиш эса бошқаларга нисбатан ердамчи усул сифатида қўлланилади.
Демак, тарбия усуллари ва услубларини танлаш, уларни такомиллаштириш ва татбиқ этиш оила ҳаетининг муҳим формасидир. Ёш авлод тарбиясининг муваффақияти бирон-бир алоҳида олинган усулларга эмас, балки ўйлаб ва яхши ташкил этилган услублар тизимига боғлиқдир. Оилада қўлланилган у еки бу усуллар ҳақида гап кетганда, шуни эсда сақлаш лозимки, агар оиланинг ҳает тарзи, турмуши ва ахлоқига монанд усуллар танланса, тарбиявий самарадорлик ошиши еки мос келмаса, аксинча бўлиши ҳаетда кўплаб кузатилган.
Оилада болаларни тарбиялаш ўзининг бир қанча миллий хусусиятларига эга. Улар халқнинг шаклланган оилавий анъаналари, урф-одатлари, халқнинг руҳияти, ҳаети ва турмуш тарзидир.
Республикамиз болаларга кўрсатадиган амалий таъсирини оила орқали амалга оширади. Оиланинг болаларига кўрсатадиган таъсир доираси шунчалик каттаки, у жамият таъсири билан уйғунлашиб кетади. Шу билан бирга, биз унинг ўзига хос имкониятлари мавжудлигини инкор эта олмаймиз.
Баркамол инсон тарбиясида оила жамият билан яхлит бир бирликни ташкил этади, бу эса ҳозирги кунимиз учун хос хусусиятлардан биридир. Айниқса, ота-оналар ва жамият аъзоларининг меҳнат фаолиятлари ҳарактери, эр ва аелнинг тенг ҳуқуқлиги, ўзаро ҳурмат, фарзандларни эъзозлаш, ҳурматлаш, ижтимоий ва фуқаролик эътиқоди, оилавий маданий ҳаетнинг мавжудлиги ва ўсаетганлиги оилаларга хос фазилат сифатида қадрланмоқда.
Болалар тарбиясига биринчи гавбатда ота ва онанинг ўзаро муносабатлари катта таъсир кўрсатади. Бизнинг жамиятимизда эр ва аелларнинг тенг ҳуқуқлиги таъминланган бўлса-да, лекин биологик тенглик йўқлигини инкор эта олмаймиз. Шу сабабли оналар болалари тарбияси учун кўпроқ меҳнат қилишларини тақозо этади. Бундан ташқари, аеллар оилада эркакларга нисбатан кўпроқ вақтини уй ишларига сарфлайди. Социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳатто дам олиш кунлари ҳам аеллар уй ишлари учун тўққиз соатдан ўн бир соатгача вақт ажратишади. Ишловчи аел болалар тарбияси учун жуда оз вақт ажратишга мажбур бўлади. Эрталаб, ишга жўнашдан олдин болаларини авқатлантиради, қийинтиради, ясли еки боғчага олиб боради, мактабга жўнатади. Катта ёшдаги фарзандлари ўзларини эплайди. Куннинг иккинчи ярмида ишдан қайтгач, аелнинг иккинчи - уй учун бўлган иш фаолияти бошланади, яъни болаларининг уй вазифаларини бажаришларини назорат қилиш, кечки овқат тайерлаш ва ҳоказо.
Отанинг уй ишларидаги иштироки асосан буйруқ беришда кўпроқ намоен бўлади. “Уни бажар, нима учун буни бажармадинг, ҳозир бажар” ва ҳоказо. Унинг вазифаси кўпроқ оиланинг иқтисодиетини ва фарзандларининг соғ-саломат ўсишларини таъминлашда ифодаланади. Чунки фарзандларининг беморлиги нафақат онанинг, балки отанинг ҳам иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Шу сабабли фарзандлари соғлигининг яхши бўлишини таъминлаш ҳар иккиси учун бирдай масъулиятни юклайди.
Оилалар тарбия усулларини қўллаш борасида бир-бирлари тажрибаларидан фойдаланадилар. Шу нуқтаи назардан оилаларни шартли равишда иккига бўлиш мумкин, яъни “қаттиққўл”, ва “юмшоқ” интизомли оилалар. Биринчи гуруҳга кирувчи оилалар ўз фаолиятларида талабга асосланган услубларга, ҳатто, тан жазоси бериш орқали тарбиялашга асосланадилар. Иккинчи гуруҳга кирувчи оилалар эса ўз фаолиятлари намунасида, ишонтириш, юмшоқ интизом ширин, тўғри муомала орқали тарбиялашга асосланадилар. Агар “қаттиққўллик” интизомли оиланинг ички муносабатларида ҳукмронлик қилса, “юмшоқ” интизомлиларида эса демократия, тенглик муносабатлари мавжуддир. Бироқ “юмшоқ” оилалардаги бундай муносабатлар ота-оналарнинг ўз хулқлари бўйича масъулиятларини камайтирмайди. Бундай интизомли оилалар учун болаларни қўрқитиш, чўчитиш усуллари ет бўлиб, боланинг қадрини билиш, ўз-ўзини ҳурмат қилиш хислатларини тарбиялаш асосий ҳисобланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, тарбиялашда жазо, қўрқитиш усулларидан фойдаланган оилалардаги болалар вояга етгач, руҳий асаб фаолиятида бузилишлар содир бўлган. Муносабатда қўрқоқлик, ақлий фаолиятда орқада қолиш ҳолатлари кузатилган.
Оилавий келишмовчиликлар, ота-оналар ва болалар ўртасидаги тенгсизликка асосланган муносабатлар, айрим ота-оналарнинг маданият ва маълумотининг нисбатан паст савияда эканлиги мавжуд тарбияга оид билимларни ўзлаштиришга халақит беради. Беқарор кайфият, ҳаетий ўзгаришлар оилавий муҳитда қарама-қаршиликни вужудга келтиради. Ота-оналарнинг аниқ бир-бирини тушунмасликлари ва ўзаро келишмовчиликлари, еки боланинг енини олишлари унинг хулқида эгоизм кўринишидаги ҳолатни зоҳир этади. Оталар бундай ҳолатларда жазолашга мойиллик, оналар эса мулойимлик, “баъзан” бетарафлик ҳолатларида бўлишади.
Оилаларни ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг фаолиятларини қиесий таҳлил этиш ва баҳолаш мақсадида кўплаб оилаларда табиий кузатишлар олиб борилди, оилавий маросимларда иштирок этилди.
Олиб борилган кузатишлар натижасида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин.
А) Оилавий тарбия самарадорлигини ошириш омилларидан бири бола шахсини камолотга етказиш учун уни ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, оилавий тарбия усуллари ва шаклларига ижодий ендашиш, уни такомиллаштиришдир. Ёшларни ҳар томонлама ўрганиш уларни ўқишга, меҳнатга, ўз-ўзига, ўраб турган муҳитга, инсон камолоти учун зарур бўлган сифатлардан энг муҳимларини ажрата олишга ўргатиш имконини беради.
Б) Ота-оналар ўртасида тарбияга оид билимларни тарғиб қилиш, айниқса, оилавий тарбияда қийинчиликка учраетган ота-оналарга жамоатчилик ердамини кучайтириш лозим.
В) Оилавий тарбияда ижобий ютуқларни қўлга киритган ота-оналарнинг тажрибаларидан фойдаланиш учун уларни мактабнинг кенгайтирилган йиғилишларига, ота-оналар қўмиталарининг мажлисларига таклиф этиш ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашишни йўлга қўйиш ниҳоятда муҳимдир. Улардан унумли фойдаланиш учун мактабларда ота-оналар кунини жорий этиш зарур.
Г) Ота-оналар қўмиталари раҳбарларининг бевосита бошчилигида радиоалоқаларни ташкил этиш. Бунда “Ота-оналар - илк тарбиячи”, “Ота-оналарнинг бола тарбиясидаги шахсий намуналари ва уларнинг аҳамияти”, “Ёшларни меҳнатга, ҳаетга, турмушга ўргатиш ва тайерлашда оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги” ва шунга ўхшаш мавзулардаги эшиттиришларни тайерлаб, изчил ўтказиш зарур.
Д) Болаларни халқ оғзаки ижодига доир қизиқишларини ўстириш мақсадида суҳбатлар, ҳикоялар, эртак ва достонлар ўқиб эшиттиришни йўлга қўйиш лозим.
Маълумки, ҳар қандай ота-она ўз боласига тиканни раво кўрмайди, турли қийинчиликлар, хавф-хатарларнинг олдини олишга интилади. Ота ўз фарзандларида мақсадга интилувчанлик, ботирлик, жавобгарлик каби сифатларни шакллантириш билан ажралиб туради. Бундай сифатлар ўғил-қизлигидан қатъи назар инсон эгаллаши лозим бўлган сифатлар ҳисобланадики, уларсиз тўлақонли инсон шахси камол топмайди. Бунинг исботини яна шунда кўриш мумкинки, она қўлида отасиз вояга етган ўғил болада эркакларга хос раҳбарлик фазилатига муҳтожлик кучли бўлади, айниқса, у етуклик ёшига етганида бу эҳтиеж яна ҳам кучаяди.
Отага бўлган муҳаббат - бу биринчи навбатда унга бўлган ҳурматда ўз ифодасини топади. Отанинг обрўси унинг ўзига хос шахсиятида намоён бўлади. “Менга ўхшаб бажар”, “Мен қандай ишласам сен ҳам шундай ишла” каби қоидаларга амал қилинади. Назаримизда ўғил бола хулқининг ўзига хослиги ҳам ана шундай хатти-ҳаракатларда ўз ифодасини топади. Шунингдек, ота ҳғлини ўз фикрини мулойим ифодалай олишга, мунозарали воқеада ўз фикрини қатъий ҳимоя қилишга, қизиққонлик, ўзлигини, қадрини йўқотмасликка ўргатади. Шунинг учун ҳам отанинг ўрни ўғил болани кучли шахс сифатида шакллантиришда ниҳоятда каттадир. Бу сифатларни эса ота ўзининг шахсий намунасида-ўғлига, онага, аелга, хотин-қизларга бўлган муносабатларида қарор топтириб боради.
Ота-оналарнинг обрўси ва шахсий намуналари тарбия самарадорлигини оширувчи омилдир. Болалар маънавий дунесининг ўзига хос хусусиятларидан бири катталарни обрўли сиймо, намуна деб билишлари, маслаҳат олишлари, тақлид қилишлари ва лозим бўлган пайтда ҳар қандай ердамни олишларига ишонч ҳосил қилишларидир.
Ҳеч қандай нарса болаларга намуна кучидек таъсир кўрсата олмайди. Намуна тақлид учун асосий манба ролини ўйнайди. Шахсий намуна эса тарбия олиш сифатида ўсиб келаетган ёш авлоднинг онги ва хулқига таъсир кўрсатувчи катта ёшдаги кишиларнинг хатти-ҳаракатлари ва бошқа фаолиятлари йиғиндисидир. Катталарнинг намуна сифатидаги тарбиявий таъсири шунинг учун ҳам муҳимки, улар айнан болалар ва ўсмирларнинг тақлиди учун жонли манбадир. Болалар руҳиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири кўпинча ўзи сезмаган ҳолда ўз олдига намуна олса арзийдиган, тақлид қилишга лойиқ бирон-бир ижобий шахс бўлишини жуда хоҳлайди.
Атрофимизни ўраб турган номаълум нарса ва ҳодисалар, ранг-баранг олам билан танишишда бола катталарнинг ердамига табиий эҳтиеж сезади. Етарли даражада билим ва тажриба йўқлиги сабабли улар катталарнинг муомала ва хатти-ҳаракатларига тақлид қила бошлайди. Ёшлари улғая бориши билан катталарга тақлид қилиш ҳам ўзгариб, маъно касб эта боради. Оилавий тарбияда отанинг роли ниҳоятда улкан. Чунки оилада эр ҳамма вақт болаларининг, турмуш ўртоғининг доимий таянчи бўлиб келган. Шу сабабли оиладаги ўғил доимо отасига ўхшашга интилган, унинг хатти-ҳаракатига тақлид қилган. Халқимизнинг доно маслаҳатларида ўғил тарбиясида отанинг роли улуғланиб келган. Ота-она намунаси болалар учун кўргазмали хает дарсидир. Отанинг онага, она меҳнатига, жамиятга, жамият аъзоларига бўлган муносабати бола қалбида яхшилик еки емонлик, маъқул еки номаъқул ишлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни вужудга келтиради. Мақсадсиз, тарбия натижаларини ҳисобга олмасдан қилинган ота-оналар меҳнати барибир самарасизлик билан тугайди. Оғзаки сўзлар эмас, балки онгли, ўйлаб қилинган ишлар бола онги ва қалбига бориб етади.
Бола одатда, кўп вақтини оиласи даврасида ўтказади ва катталарнинг қилиқлари, ўзига хос хусусиятларини осонлик билан қабул қилади. Бу қилиқ ва хатти-ҳаракатларни ўз фаолиятларида такрорлайди. Сўралган пайтда “Дадам шундай қиладилар”, “Онам шундай дегенлар”, “Бувим шундай ўргатганлар” ва ҳоказо деган жавобларни эшитиш мумкин.
Оила муҳити-бу қандайдир алоҳида узиб олинган тарбия воситаси эмас, балки ота-оналарнинг ва катта ёшдаги кишиларнинг ҳар тарафлама олиб борган тарбиявий иш натижалари, оила аъзоларининг ўзаро юксак ахлоқий муносабатларининг йиғиндиси ва катталарнинг ижобий таъсир кўрсатиш намунаси натижасидир.
Болаларга ота-оналарнинг хатти-ҳаракатларигина эмас, балки оғзаки нутқи, савол-жавоблари ҳам таъсир қилади. Ота-она ўзаро жанжаллашиб турсалар, қўшнилари билан чиқиша олмасалар, бир-бирларидан бўлар-бўлмас нарсаларни талаб қилсалар, бундай тарбия яхши натижа бермайди, аксинча боланинг ота-оналарига бўлган ишончини йўқотади. Сўз қудратли кучга эга. “Юмшоқ, меҳрибонлик билан айтилган сўз шундай қудратли кучки, унинг билан ҳеч қандай жазо тенглаша олмайди” дейилган.
Оиладаги тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат, келишувчилик кабилар ота-оналар билан болалар ўртасида руҳий муҳитни қарор топтиради, уларнинг камолотига ижобий таъсир кўрсатади. Ўзаро келишув, отанинг болаларга ва онага меҳр-муҳаббати юксак ахлоқли инсоний муносабатлари намунаси бўлиб, улар бола қалбини ларзага келтиради, яхши ҳис-туйғулар билан тўлдиради, атрофни ўраб турган воқеликка самимий муносабат тарбиялайди. Оилавий тарбия ота-оналарнинг ўз фарзандларига меҳр-муҳаббатда бўлишларига ва болаларининг ота-оналарини чуқур севишларига асосланганлиги учун ҳам кўпроқ аҳамият касб этади ва бошқа тарбиялардан фарқ қилади.
Ҳозирги замон педагогикаси ота-оналарга ва барча тарбиячиларга раҳбатлантириш еки жазолаш шаклларини танлашда қабул қилинган қарорнинг қанчалик тўғрилигини мантиқан ўйлаб кўриш, ўзига хос йўл эканлигига ишонч ҳосил қилиш ва фақат ахлоқий, маънавий жазолаш лозимлигини маслаҳат беради.
Турли оилаларда ота-оналарнинг болаларига кўрсатадиган тарбиявий таъсирлари савиясини аниқлашда қуйидагиларни назарда тутиб кузатиш ишларини олиб боришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
А) Боланинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган йили, оилада болалар сони, ўғил ва қизларнинг сони, нечанчи фарзанд эканлиги, қанча вақтини оилада еки оиладан ташқарида ўтказади.
Б) Ота-оналарнинг еки оиладаги тарбиячиларнинг исми, фамилияси, уларнинг иш жойлари, касб-ҳунарлари, оиланинг моддий таъминоти, уй шароити, ота-оналарнинг ва бошқа оила аъзоларининг маълумотлари, уларнинг ўзаол муносабатлари.
В) Оила аъзоларидан ким болалар тарбияси билан кўпроқ шуғулланади, тартибга болалар қай даражада риоя қилишади, уларнинг оилада ва жамоатчилик жойларидаги хулқи қандай, катталарга қандай муомала қилишади.
Обрў қозониш жуда мураккаб масаладир, бунинг учун энг биринчи навбатда тўғрилик, ҳалоллик бўлиши лозим. Бола катталарнинг сўзлари, хатти-ҳаракатлари, яъни бераетган ваъда, юракдан қилинаетган муомалаларига еки дўқ-пўписаларидан қатъи назар уларга ишиниши лозим. Ота-оналарга турли туман ваъдалар беришда жуда ҳам эҳтиет бўлиш тавсия этилади. Берилган ваъда бажарилмай қолса, уни тўғри ва далиллар билан асослаш лозим. Агар болага уй ишларини бажаргани, яхши одатларни намойиш этгани, ота-оналарнинг топшириқларини ўз вақтида бажарганлиги ва ҳоказолар учун дам олиш куни кино еки театрга олиб боришга ваъда берилган бўлса, ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ваъданинг устидан чиқиш лозим.
Кейинги йилларда, мактаб маъмурияти, ўқитувчилар, тарбиячилар оилавий тарбияга, ота-оналарнинг тарбия борасидаги обрўларининг ошишига, ҳурматга сазовор ота-оналарнинг ҳаетий йўллари, оилавий тарбиядаги тажрибаларини тарғиб қилишда, шу асосда болаларда оила қадри ва ғурурини юқорига кўтариш хислатларини уйғотишда барча имкониятлардан унумли фойдаланмоқдалар.
Оилавий ижобий анъаналарни бажариш жараенида катта ёшдаги кишиларнинг намунаси ёшларни ўйлашга, фикрлашга, ижтимоий ҳаетни тушунишга мажбур этади. Чунки анъаналар маънавий омиллар сифатида болага ҳаетнинг у еки бу жабҳасида қандай яхлит тадбир қўллаш, ўзининг еки бошқаларнинг хулқий муаммосини баҳолашга ердам беради.
Катта авлод вакилларининг оилада бўлишлари фақат болалар камолотига ғамхўрлик билан чекланмай, балки уларнинг тарбиясига ҳам таъсир этади. Бундай ердам омиллари ичида ота-оналар ва катта ёшдаги кишиларнинг оила мустаҳкамлиги ва қон-қариндошлик ҳиссиетларининг узвий бирлиги асосий роль ўйнайди. Натижада оилавий тарбияда болаларда шакллантириш лозим бўлган умумий ижобий камолот, ҳарактер, қатъиятлик, изчиллик каби ижобий сифатлар фақат ота-оналар томонидангина эмас, балки катта авлод вакиллари, ҳатто, қариндош-уруғлар томонидан ҳам назорат қилинади.
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, оиланинг катта авлод вакиллари билан бирга еки алоҳида, ажратилган ҳолда яшашига қараб тарбиявий таъсир даражалари ҳам бир-биридан фарқланади. Катта авлод вакиллари иштирокидаги оилаларда болаларга кўрсатиладиган тарбиявий таъсир изчил, бир бутунликда ташкил топади. Ўзаро муносабатлар ҳам оиладаги аъзолар учун умумий бир бутунлик асосида бўлади. Катта ёшдаги кишиларнинг тажрибаси тарбия омили ролини ўйнайди. Уларнинг ота-онаси, боб ва бувиси, яқин ва узоқ қариндошларининг намунаси болалар учун тарбия воситаси хизматини ўтайди.
Катта авлод вакиллари бўлмаган, ажралган еки алоҳида яшовчи оилаларда болаларга кўрсатиладиган тарбиявий таъсир йўллари қисман фарқланади. Чунки биринчидан, ота еки онаси йўқлиги, иккинчидан, боб еки бувисининг йўқлиги болаларнинг руҳий камолотига албатта, у еки бу даражада салбий таъсир кўрсатади. Бу масала ҳозирги кунда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки ота-оналарнинг ажралиши кўпайиб бормоқда.
Қишлоқ жойларда ота-оналарнинг барча меҳнат фаолиятлари болалари кўз онгида содир бўлади. Шу сабабли улар болалари тарбиясига ҳақиқий ҳалол меҳнатлари орқали таъсир кўрсатадилар. Уларни шаҳар оилалари тарбиясидан тўғридан-тўғри ажратиб турадиган устунликлари ҳам мана шундадир. Шаҳар оилалари тарбиясида бу масала кўпроқ ота-оналарнинг, катта ёшдаги кишиларнинг суҳбати ва ҳикоялари, саехат ва ўқиган китоблари асосида амалга оширилади. Тўғри, ота-оналар ўзларининг завод ва фабрикадаги жонли меҳнатлари ҳақида, қўлга киритган ютуқлари ҳақида мароқ билан ҳикоя қилиб беришлари мумкин. Айниқса, ота-оналарнинг болаларини ўзлари ишлаб турган жамоалари ҳаети билан таништириш мақсадида завод, фабрикаларга уюштирган экскурсиялари болалари қалбида бир умр эсда сақланиб қолади. Бундай яхши ташаббус, иш шаклларининг кенгайиб, қулоч ейиши ота-оналар ва болалар меҳнатининг уйғунлашувига олиб келади.
Тарбия жараенида ота-оналар ва ўқитувчиларнинг болаларни ижтимоий фойдали ишларга тортиш борасидаги масъулияти ниҳоятда муҳимдир. Лекин, оз бўлса-да шундай ота-оналар ҳам борки, улар болаларининг мактабда металлом йиғиш, гул ва дарахт кўчатлари ўтказишларини рағбатлантирмайдилар, қувватламайдилар. Уларнинг фикрича, бундай “майда” ишлар болаларининг оиладаги, майдончадаги шахсий ишларига халал берар эмиш. Айрим ота-оналар эса болаларига касблар ҳақида нотўғри тушунча беришади. Уларнинг фикрича, касблар ичида маъқуллари, шунингдек, оилалари шаънига мос келмайдиган касблар борлигини таъкидлашади. Болалари томонидан ота-оналарининг билим, обрўларига мос келмайдиган касбнинг танланиши уларнинг ғурурига, иззат-нафсига тегади ва ҳоказо.
Болани фақат у билан гаплашганда, насихат қилганда еки унга бирор нарса буюргандагина тарбиялайман, деб ўйламанг. Сиз болани турмушингизнинг ҳар бир онида, ҳаттоки ўзингиз уйда йўқлигингизда ҳам тарбиялайсиз. Сизнинг қандай қийинишингиз, бошқалар билан ва бошқалар ҳақида қандай гаплашишингиз, хурсанд бўлишингиз еки ташвишланишингиз, дўст ва душманингиз билан қандай муомала қилишингиз, кулишингиз, газета ўқишингиз - булар ҳаммаси бола учун катта аҳамиятга эга. Гапингиз оҳанги сал ўзгарса ҳам, бола буни дарров пайқаб олади еки сезади, бола фикрингиздаги ҳамма ўзгаришларни ҳар хил йўллар билан билиб олади, лекин ўзингиз бундан бехабар бўласиз. Агар сиз уйда қўполлик еки мақтанчоқлик қилсангиз еки ичкилик ичсангиз, ундан ҳам емони онани ҳақорат қилсангиз - сиз болаларингизга ниҳоятда катта зарар етказган бўласиз, уларга емон тарбия берган бўласиз ва сизнинг бу ножўя қилиқларингизнинг оқибати жуда емон бўлади.
Юқорида таъкидланганидек, ҳаетда кўплаб намунали ва обрўли ота-оналаримиз кўп. Агар ота-она ҳалол меҳнат билан машғул бўлса, бола уларни ҳурмат қилишга мажбурдир. Баъзан эса, ишда жуда яхши мутахассис бўлган ота-оналар болаларига намуна бўла олмайдилар. Натижада ўзлари билмаган ҳолда оилаларида ишеқмас, кўча безори, эркатойлар камол топади.
Бизнинг назаримизда болалари билан дўст, уларга диққат-эътибор билан қарайдиган, қайғуларига ҳамдард, хурсандчиликларини баҳам кўрувчи, талабларида сабрли, болаларига доимо маънавий кўмаклашувчи ота-оналаргина ҳақиқий маънода намуна бўла оладилар. Уларнинг обрўси ҳалол меҳнатлари билан дўстона муносабатлари, керак бўлса, ҳатто айблари учун кечирим сўрашлари билан мустаҳкамланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Оиланинг ижтимоий мақоми деганда нимани тушунасиз?
2. Оилада ўзаро таъсир кўрсатиш деганда нимани тушунасиз?
3.Мактаб, оила ва жамоанинг бир-бири билан боғлиқлигида нималарга аҳамият бериалди?
4. Оилада катта авлод вакилларининг бўлиши қандай тарбиявий аҳамиятга эга?
5. Оилада тарбиявий таъсир кўрсатиш нималарга асосан олиб борилади?
АДАБИЕТЛАР.
1.И.Каримов. Баркомол авлод -Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т-1997 й.
2.И.Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт-пировард мақсадимиз.Т-2000й.
3.А.К.Мунавваров. Педагогика.Т-1996й.
4.А.К.Мунавваров. Оила педагогикаси.Т-1994й.
5.В.Н.Дружина. Социальная психология.С-Пб. 2002 й.
6. О.Тўраева «Ойлавий ҳаёт этикаси ва психологияси»Т-1998 й.
7.З.Б.Қодиров. Комил инсон тарбиясининг педагогик асасрлари. Т-2001.
8.М.Қурамов. Оила – миллий тарбия ўчоғи. Халқ таълими .журнал. Т-1999
9.О.Хасанбоева. Педагогика тарихидан хрестоматия. Т-1997.
10.У.Отавалиева. Бола тарбиясида боғча ва оила хамкорлиги. Т-1998.
13-МАВЗУ: ОИЛАДА МАДАНИЙ ОДАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ. ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ МАДАНИЙ ОДАТЛАРИ.
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Оилада маданий одатларни тарбиялаш юзасидан умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларга ўзбек оилаларида ота-онанинг ўрни, ўзаро муносабатлари, оиладаги маданий одатлар ҳақида маълумот бериш.
|
Педагогик вазифалар:
1) талабаларни ўзбек оилаларида ота-онанинг ўрни, уларнинг бурчи ва вазифалари ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш;
2) ота-она ва фарзанд ўртасидаги ўзаро муносабатлар билан таништириш;
3) бола тарбиясида унинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёндашиш, тарбиявий таъсир кўрсатиш зарурлигини уқтириш;
4) оилада тотувлик муҳитини яратиш омиллари билан таништириш;
5) оилада соғлом турмуш тарзини вужудга келтириш омиллари билан таништириш;
6) “Қарама-қарши муносабат” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
1) талабалар ўзбек оилаларида ота-онанинг ўрни, ибрати, намунаси, бурчи ва вазифалари ҳақидаги билимлар билан қуролланадилар;
2) оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар билан танишадилар;
3) бола тарбиясида унинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тарбиявий таъсир кўрсатиш зарурлигини англаб етадилар;
4) оилада тотувлик, соғлом турмуш тарзини вужудга келтириш омиллари билан танишадилар;
6) “Қарама-қарши муносабат” методи асосида билим, кўникма ва малакалар янада мустаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Қарама-қарши муносабат”, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Қарама-қарши муносабат” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Қарама-қарши муносабат” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Қарама-қарши муносабат” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Қарама-қарши муносабат” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Қарама-қарши муносабат” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Қарама-қарши муносабат” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Қарама-қарши муносабат” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Қарама-қарши муносабат” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
Ўзбек оилаларида ота-онанинг ўрни, ота-она ва фарзанд ўртасидаги ўзаро муносабатлар.
Фарзанднинг ёшига мос ҳолда тарбиявий ишларни олиб бориш.
Оилада тотувлик муҳитини яратиш омили.
Оилада соғлом турмуш тарзини вужудга келтириш.
Оиланинг моҳияти ва вазифалари дунёдаги барча ҳалқлар учун бир хилдир. Лекин унинг ташкил топиши, тараққий этиши ва оиладаги вазифаларни бажариш жараёнлари ҳар бир ҳалқда алоҳида, ўзига хос хусусиятга эга. Мустақиллик муносабати билан ўзбекларнинг оилавий ҳаётида истибдод йилларида таъқиқ остида бўлган баъзи хусусиятларни тиклаш масаласи ҳал қилинмоқда. Масалан, тарихан ташкил топган ҳовлининг ташқи ва ички ҳовлига бўлиниши — ҳалқнинг миллий руҳини, иймону эътиқодини, тоату ибодатини акс эттирган.
Ҳовлиларнинг ички ва ташқига бўлиниши аёлларда фаросат ва малоҳат туйғуларини шакллантиришга, фарзандларнинг ҳар хил одамлар нигоҳидан йироқроқ бўлишига, ортиқча гап-сўзларни эшитмасликка, катталарнинг ишига аралашмасликка имкон берган. Айниқса, бу миллий одат тўй ва маъракаларни ўтказишга катта қулайликлар туғдирган. Европа маданиятининг баъзида кўр-кўрона тарғиб қилиниши оилада ҳам ўз аксини топди, тарбиявий таъсирнинг камайишига, ожизланишига олиб келди, маънавий қашшоқланиш кучайди. Мамлакатимиз миллий истиқлолга эришгач, халқнинг оилавий қадриятлари аста-секин тикланмоқда, сунъий равишда турмушга киритилган айрим оилавий маросимлар халқ назаридан қолиб бормокда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида «Оила жамиятнинг асосий бўгинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга» дейилади. Янги «Оила кодекси» га ва Конституциямизнинг 63-модда, 2-қисмига биноан «Никоҳ томонларнинг у ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланади. Янги оила БМТнинг 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган.
«Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси» нинг 16-моддасида шундай бандлар мавжуд:
Балоғат ёшига етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва диний белгилари бўйича ҳеч қандай чеклашларсиз никоҳдан ўтишга ва оила қуришга ҳақли.
Улар никоҳдан ўтишда, никоҳда турган вақтларида ва уни бекор қилиш вақтида бир ҳил ҳуқуқдан фойдаланадилар;
2. Никоҳдан ўтаётган ҳар икки томоннинг эркин ва тўлиқ розилиги асосидагина никоҳ тузилиши мумкин;
3. Оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳужайраси саналади ва жамият ҳамда давлат томонидан ҳимоя қилинишга ҳақли.
Шу билан бирга оила ҳуқуқи — никоҳ тузиш ва никоҳни бекор қилиш тартиби ва шартлари; эр-хотин, ота-она билан болалар ўртасида васийлик ва ҳомийлик, бола асраб олиш туфайли келиб чиқадиган муносабатлар; фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш тарзини белгилайдиган ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидан иборат.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида қайд қилганидек, «бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан меҳр оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга acoc солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўрнига қўяди. Бу эса энг олий даражадаги маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир». Француз ёзувчиси Виктор Гюго (1802—1885) нинг бу ҳақдаги қуйидаги фикри жуда ўринли баён этилган: «Кимки аёл хуқуқини ҳимоя қилса, бола хуқуқини ҳимоя қилган бўлади, бошқачароқ айтганда, у келажакни ҳимоя қилган бўлади».
Кейинги вақтларда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида аёллар мавқеини ўз ўрнига қўйишга йўналтирилган нодавлат ташкилотлари ҳам юзага кела бошлади. Шу жиҳатдан 1997 йили Тошкентда «Аёл ва жамият» институти ташкил топиши билан боғлиқ бўлган масалаларни баён этмоқ лозим. Адлия бошқармаси рўйҳатидан ўтказилган бу институтнинг тадқиқотчилик ва сиёсий таълим бўлимлари мавжуд.
Оилада ота-онанинг ўрни. Инсон камолотининг кўринишларидан бири – обрў-эътиборга эга бўлишдир. Обрў бир кун ёки бир йил мобайнида ҳосил бўладиган жараён эмас. Обрўни инсон ҳаёт мазмунидаги фаолияти жараёнида аста-секин шаклланиб боради. Ота-онанинг оиладаги обрўси тарбия воситаси сифатида хизмат қилади. Обрў оилавий муносабатлар жараёнида шаклланади.
Маънавий аҳлоқий ҳислатларни, замон руҳига моc тушадиган фазилатларни шакллантиришга қаратилади. Мазкур тоифадаги оила аъзолари даврасидаги суҳбатлар, мунозаралар, бахслар мулоҳазалар ўзаро тенглик, ҳурмат руҳига бўйсундирилади. Оилавий муносабатларининг ушбу кўринишда турли ёшдаги, жинсдаги болаларга мақсадга мувофиқ тарбиявий таъсир ўтказиш имконияти мавжуддир.
Шу боисдан тасодифий воқеа ва ходисаларнинг содир бўлиш турли тарзда бахоланади ва уларга бевосита алоқадор оила аъзолари турмуш тажрибасидан келиб чиққан холда ё рағбатлантирилади ёки танбеҳ берилади, жазоланади. Бундай одилона амалга оширилган мулоқот таъсирида ўгил-қизлар руҳий дунёсида ота-онага нисбатан дилкашлик, хушмуомалалик, ўз фаолияти учун жавобгарлик, ўз-ўзини бошқариш каби муҳим инсоний фазилатлар пайдо бўлади.
Оилада муносабатнинг яна бир тури «авторитар» -- ёки «обрўталаб» муносабат деб аталиб, бунда ота-онанинг обрўси шахслараро мулоқотда ҳал қилувчи, етакчи рол ўйнайди. Шахслараро тенг ҳуқуқлилик, эркин ҳатти-ҳаракат қилиш, ташаббускорлик бунда ўз аҳамиятини йуқота бошлайди. Оила аъоларининг юриш-туриши, ҳатти-ҳаракати кўпинча катталар томонидан чеклаб қўйилади.
Ота-она томонидан тарбиявий таъсир ўтказишнинг асосий усули бу жазолаш ҳисобланади, бироқ, онда-сонда рағбатлантириш усулидан фойдаланилганда ҳам маънавий рағбатлантириш имкониятига эга бўлмайди, муносабатдаги бундай нохушлик ота-она кўзлаган тарбиявий мақсадни амалга оширмайди ва паст самара беради. Бунинг оқибати натижасида оила аъзолари ўртасида, меҳр-оқибат ҳисси пасаяди. Ушбу пайдо бўлган салбий нуқтаи назар ота-онага нисбатан қўлланилади.
Фарзандларда ота-онага яқинлик меҳр-мухаббат ҳисси бир оз бўлсада камаяди, кейинчалик бу туйғу узоқлашиши «бегоналашиш» томонига ўсиб ўтади. Оилавий турмуш муносабати ичида «либерал» (муросасозлик) тоифаси ҳам кўзга ташланиб туради. Оила даврасида ота ёки она муросасоз, кўнгилчанг бўлишлик ташқи кўринишидан илиқ руҳий иқлимини ўзига акс эттиргандай бўлиб туюлса ҳам, аслида унда ҳамжиҳатлик, ўзаро тушуниш етишмайди. Муросозлик тасирида фарзандлар феъл-атворида мунофиқлик, иккиюзламачилик, келишувчилик каби иллатлар таркиб топиши мумкин. Ота-она обрўси оиладаги ахлоқий тарбиянинг гарови ҳисобланади.
Буюк алломаларнинг мулоҳазаларига кўра, тарбияда ҳазилга йўл қўювчи жиддийлик ҳукм суриши лозим, лекин ҳамма иш ҳазилга, эрмакка, сертакаллуфликка, адоват, тирноқ орасидан Кир излашга айланиб кетмаслиги керак.
Шу боисдан муайян педагогик-руҳият қонун-қоидаларига риоя қилинган ҳолда ота-оналар тарбия принциплари, усуллари, воситалари билан қуроллангандагина ҳақиқий назокатга ва одобга эришиш мумкин. Бу нарса улардан чуқур изланишларни талаб қилади. Оилада фарзандларга тарбиявий таъсир кўрсатишининг илтимос, маслаҳат, ишонтириши, талаб қилиш, буйруқ ва танбеҳ бериш, жазолаш, рағбатлантириш сингари қатор усулларидан ўз ўрнида ва меъёрида фойдаланилмаса, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Мезон туйғуси ва меъёр ҳиссига амал қилиш ота-она руҳий дунёсига, маънавиятига сингиб борса, у ҳолда фарзандларидан узоқлашиши, бегоналашиш, борди-келдига бориш, англашилмов-чилик ғовининг вужудга келиши, бачканалашиш, баджахллик, асаббузарлик ҳулқ-атвори намоён бўлмайди. Тарбиянинг муҳим роли нутқ ҳисобланади, шунинг учун ота-она ўз нутқида ёқимсиз оҳанг билан, мантиқсиз ва қайтариқ сўзларини ишлатиш ва қўллаш билан фарзандларни ранжитмаслик, уларда ишонч ҳиссини сўндирадиган, ҳазил-мутойиба, самимий бўлмаган фикр ва мулоҳазалардан сақланиш керак. Ҳаётда мулойимликка, ширинсуханликка, самимийликка, соф виждонлиги, дилкашлик ва ҳотамтойликка ҳамдардликка нима етсин!
Одатда, ота-она назокатли бўлгандагина ҳақиқий обрў-эътиборга эришади. Бундан ташқари обрўли бўлмоқ учун ишонч ҳар томонлама ривожланган бўлиши, шунингдек ақлий, аҳлоқий эстетик жиҳатдан муайян чўққига эришган бўлиши даркор. Буларнинг барчаси ота-онадан ақл-заковатли, миллий удум ва урф-одатларни мукаммал эгаллаган шахс бўлишни талаб қилади. Оилавий турмушда фарзанд камол топишини тўғри йулга қўйишнинг асосий воситаси болада эътиқодни шакллантиришдир. Буни болани фақат ишонтириш йўли билан амалга оширса бўлади. Шунинг учун ота-она ўғил - қизларни вояга етказишда уларни кўр қилишга ёки асосиз буйруқ беришга таянмаслиги керак. Хўш, ота-она обрўси фарзандларда қачон пайдо бўлади? Оилавий турмуш тажрибаларидан шу нарса маълумки, ота-онанинг обрўси давлат ва оила аъзолари олдида жавобгарликни ҳис қилишдан бошланади. Мабодо ота-она ўз иши, ўз бурчи учун жавобгар эканлигини тасаввур қила олса ва унга амалиётда риоя қилса, мана шу нарса уларнинг обрў-эътибор козониши учун асосий замин ҳисобланади. Уларнинг руҳий дунёси, маънавияти оилавий илиқ муҳит учун етарли ва таъмирчан бўлса, ўз-ўзидан обрў қозонилаверади, оила аъзолари ўртасида меҳр-муҳаббатга эришади.
Агарда ота-оналар ўзларининг ҳулқ-одоб ҳислатлари, ҳис-туйғулари, ҳатти-ҳаракатларида буларга риоя қилсалар, оила аъзолари ҳамда жамоатчилик ўртасида етарли даражада обрў қозона оладилар. Лекин, обрў қозониш шахснинг тезкорлик билан амалга ошириладиган сифати эмас. Ота-она обрўси бутун ҳ.аёт давомида кундалик ибратли ҳулқи, ахлоқи, интизоми, ақл-заковати, камтаринлиги, ишбилармонлиги билангина қўлга киритишади. Ибрат, намуна, чекилган заҳмат, заковат, чин эзгу ният, ҳайрли иш, самимийлик эвазига юзага келган обрў ҳақиқий обрў бўлади.
Бундай обрў фарзанддар ҳайрихоҳлиги ва ҳамдардлигига сазовор бўлади. Натижада оила аъзолари тотув, осойишта, иноқ, аҳил, хотиржам, ҳамжихат турмуш кечирадилар. Оиладаги фарзанддар юксак ҳис-туйғули, маънавиятли, маданиятли инсон сифатида руҳий озуқа оладилар, улар ота-оналари билан бехад фахрланадилар, ҳис-ҳаяжонга тўладилар ва шу ҒУРУР билан яшайдилар, аста-секин энг зарур шахсий фазилатларини эгаллаб борадилар. Оилавий турмушда айрим ота-оналар фақат тазйиқ ўтказиш йўли билан фарзандлари ҳамда бошқа оила аъзолари даврасида обрў орттиришни хоҳлайдилар, бу нарсани яшашнинг асосий воситаси деб ҳисоблайдилар. Бунда улар қўрқитиш, буйруқ бериш, руҳан эзиш, таҳқирлаш, у тазйиқ ўтказиш усулларини қўллайдилар. Гоҳо улар заҳархандалик ва баджахлликни бола тарбиясининг энг муҳим усули деб биладилар. Қўқинч асосида болада вужудга келган «тобеликни», «бўйсунишни» улар ўзларича фарзандлари даврасида эришган обрўси деб ўйлайдилар, тарбиянинг бу усули юқорида айтиб ўтилганидек авторитар деб айтилади.
Айрим ота-оналар эса ўз фарзандлари билан камроқ мулоқотда бўлишни, ўзларини улардан узоқроқ олиб юришни шу йўл билан обрў орттиришни ҳам ҳаёл қилишади. Уларнинг назарида гўё фарзанд билан қанча кам учрашишса, маълум масофадан муомала қилишса, шунча кўпроқ обрў қозониш мумкин эмиш. Бу нотўғри тушунча, юзаки қарорга келиш ҳисобланади. Аксинча ота-она ўз фарзанди билан қанча кам мулоқотда бўлишса, уларнинг руҳияти билан яқиндан танишмаса, ўз таъсирини ўтказмасада, улар ўртасида бегоналашиш, бефарқ бўлиш, ҳис-туйғулари, ишонишлари, хоҳишлари келиб чиқади.
Ҳозирги пайтда шундай ота-оналар ҳам учрайдики, улар болага фақат расмиятчилик билан муносабатда бўлиш орқали обрў орттиришга ҳаракат қилишади. Ўз мақсадларини амалга ошириш учун улар қилдан қийиқ қидиришади, хатти-ҳаракатларни келтириб чиқарган асл сабабдан кўз юмишади. Болага ҳадеб танбеҳ беришади, бегоналар даврасида калака қилишади. Унинг юриш-туришларини чеклаб қўйишади, бўлар-бўлмасга танбеҳ беришадию, арзимас ҳаракат учун жеркиб, силтаб ташлашади. Фарзандларига кўп панд-насиҳат қилавериш ҳам шахслараро муносабатда нохуш кечинмаларни вужудга келтиради. Ота-оналар арзимаган майда-чуйда муаммо, мулоҳаза, кўмак учун ҳам узундан-узоқ ўгит-насиҳат қиладилар. Фарзанд эркини поймол этиб, мустақил фикр юритиши, интилишини оёқ ости қилишгача бориб етадилар. Улар ўзларининг насиҳатгўйликларини ота-оналик бурчи деб баҳолайдилар.
Майда гаплик, эзмалик билан ўғил-қизлар ўртасида ҳақиқий обрў козониб бўлмайди. Турмушда сохта яхшилик қилиш орқали фарзандлари олдида обрў орттиришмоқчи бўладиган ота-оналар ҳам бор. Бундай ота-оналар ўзларининг юмшоқ муомалалиги, беозорлиги, кечирувчанлиги, ён берувчанлиги, кам талабчанлиги билан фарзандларини ўзларига ром қилиб олишни истайдилар. Уларнинг феъл-атворида, на маънавиятида қатъиятлилик, на талабчанлик, на барқарорлик мавжуд. Тилёғламачилик, сохталик, сунъийлик билан болада юксак инсоний ҳислатларни, олижаноб ҳис-туйғуларни, иродавий сифатларни таркиб топтириб бўлмайди. Ота-она обрўсини орттиришда ибрат кўрсатиш усули муҳим роль ўйнайди, оилада тарбия ишини муваффақиятли амалга ошириш учун ота-она тинмай ўзларини ҳам педагогик, ҳам руҳий жиҳатдан тарбиялаб боришлари керак, улар ўзларида етишмайдиган сифатларни эгаллаб бориб, мавжуд иллатларни батамом тугатишлари лозим. Чунки ота-онанинг тарбия жараёнидаги истеъдоди – бу фарзандларга нисбатан муҳаббат ва садоқатдан иборатдир.
Ота-оналар ўз фарзандлари ўртасида обрўга эга бўлишлари учун қатор чора тадбирларни амалга оширишлари зарур. Фарзандларни ёшига мос ҳолда қатор тарбиявий ишлар олиб боришлари даркор. Ота-оналар фарзандлари даврасида обрў орттириш учун уларнинг руҳий дунёсига кириб боришлари айни муддаодир.^Чин обрўга эга бўлмоқчи бўлган ҳар бир ота-она қиммат вақтларини ўз норасидаларидан х.еч маҳал аямасликлари керак.
Оила даврасида ота-оналарнинг кузатувчанлиги, зийраклиги, сезгирлиги, фаҳмлилиги, ҳозиржавоблилиги, самимийлиги муҳим аҳамият касб этади. Ота-оналарнинг ўз фарзандларига ва оиланинг бошқа аъзоларига (бува, буви, келин ва бошқалар)га меҳрибонлиги обрў орттиришнинг энг муҳим йўлидан биридир. Фарзандларининг кучига, қобилятига, ақл-заковатига хотирасига, диққат-эътиборига, иродавий ҳислатига, қизиқиш-ларига, кўникма ва малакаларига қараб ақлий ва жисмоний топшириқлар берилиши ва ўз вақтида, узлуксиз равишда уларнинг натижасини текшириш ва оқилона баҳо бериш, рағбатлантириш болаларда қатъийлик ва дадиллик фазилатини вужудга келтиради, мустақил интимини, ташаббус кўрсатиш сари чорлайди, катталарга нисбатан ихлоси ортади. Ихлос, ҳурмат, интилиш, тиришқоқлик обрўнинг узвий занжирлари ҳисобланади. Ота-оналарнинг ижтимоий муҳитда, жамоатчилик уртасида ва оила даврасидаги самимийлиги ва ғамхўрлиги уларга катта обрў келтириши мумкин. Улардаги самимийлик, ғамхўрлик фазилатлари фарзандлар руҳий дунёсига катта таъсир этади, руҳланиш, тўлқинланиши, шижоат, эҳтиросни вужудга келтиради. Уларнинг ибратли ҳислатлари, шахсий фазилатлари, иродавий сифатлари, ўз-ўзини қўлга олиш каби жиҳатлари йигит ва қизлар қалбида ўчмас из қолдиради. Ота-онага нисбатан ишонч, интилиши мойиллик ҳамдардлик сифатлари шакллана боради. Оилада руҳий муҳит, тотувлик мавжуд бўлиши учун ота-оналарда ҳақиқий маънодаги назокат ҳамда обрў мустаҳкам шаклланган бўлиши керак.
Оилада тотувлик муҳитини яратиш омили. Ҳозирги илмий адабиётларда оиланинг маънавий асоси масаласида, шахснинг камол топиши билан узвий боғлиқ бўлган билим, санъат, архитектура, миллий, диний, ахлоқий, бадиий ва бошқа қадрият турлари, миллий истиқлол мафкураси каби талай маънавият ва маърифат хусусида гапирилади. Боланинг маънавий тарбиясида оиланинг аҳамияти муҳимлиги таъкидланади;
Ота-онанинг оиладаги моддий, ташкилий, тарбиявий ва ўзаро шахсий масалалар юзасидан бир-бири билан бўладиган муносабатлари соф, самимий, эрнинг хотинига, хотиннинг эрига нисбатан ўзаро ҳурмати, иффати асосида қурилсагина, бунда у оилада
мусаффо маънавий муҳит ва ҳамжиҳатлик вужудга келади. Айниқса, ота-она муносабатидаги, уларнинг бир-бирига меҳрибонлиги, фарзандларига бир хил муомалада бўлиши, ҳар икки томоннинг қариндош-уруғларига бир хилда меҳр-оқибат, ҳурмат билан қараши, бир сўзлиги, ҳақиқатни гапириш каби ижобий фазилатларга эга бўлиши, шунингдек, соғлом ҳаёт кечириши, чекиш, ёлғончилик, маиший бузуқлиқ, димоғдорлик, манманлик ва бошқа шу каби иллатлардан ҳоли бўлиши оилавий муносабатлар маданиятининг софлигини таъминловчи хусусиятлардир.
Бундай ижобий хусусиятларга эга бўлиш, серфарзанд оилаларда ҳам, ёки фақат эр ва хотин яшайдиган оилаларда ҳам oғиp кечади. Чунки эр-хотин турли шароитда, муҳитда тарбияланган, уларнинг қарашлари, маълумоти, ёши, маънавий савияси ва бошқаларда номувофиқлик мавжуд бўлиши мумкин. Эр-хотиннинг бир-бирига кўникиши, ўзаро ҳурмати, дўстона муносабатларининг шаклланиши учун улар орасидаги севги дастлабки манба бўлса, аҳлоқий қадриятларнинг гултожи бўлган ибо, ҳаё, хушмуомалалик, меҳнатсеварлик, саришталик, озодалик, пазандалик, ғамхўрлик, меҳр-шафқат каби азалий одатларимиз оилани мустаҳкамлашда иккинчи манба бўлади.
Институт жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий онглилик даражасини юксалтириш билан бирга, аёлларга таалуқли ижтимоий муносабатларни ўрганади, шу орқали аёлларнинг иқтисодий, сиёсий, маиший, маданий, таълимий ва бошқа соҳалардаги аҳволини тадқиқ қилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, маориф, маданият, савдо, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларидаги салмоғи 80—90 фоизга етган. Бу борада «Тадбиркор аёллар уюшмаси» ҳам катта фаолият кўрсатмоқда.
Аввало ушбу масалада шунга ҳам эътибор бериш жоизки, Республика Хотин-кизлар қўмитаси ҳузурида Республика «Оила» илмий-амалий маркази ташкил этилди.
Оила давлат қарамоғида бўлар экан, унда албатта оналар ижтимоий муҳофазаси масаласини ҳал этмоқ лозим. Президент фармонига мувофиқ (1994 йилдан) болали оилаларга 3 хил нафақа тўланадиган бўлди:
1. Бола туғилиши муносабати билан бир йўла бериладиган нафақа (6 ой мобайнида мурожаат қилинса, берилади). Энг кам иш хақининг икки баравари миқдорида тўланади.
2. Бола 2 ёшга етгунча уни тарбиялаган оналар учун бериладиган нафақа. Яьни онанинг декрет таътилига 2 йил мобайнида ҳақ тўланади. Бу энг кам иш ҳақининг 175 фоизи миқдорида берилади.
3. 16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга ҳар ойлик нафақа, мурожаат қилингандан кейинги ойдан бошлаб берилади. Ҳар ойда тўланадиган нафақа оиланинг битта боласига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи, иккита боласига 100 фоизи, учта боласига 140 фоизи, тўрт ва ундан ортиқ болага 175 фоизи миқдорида берилади.
Давлат 16 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга биргина 1997 йилда нафақалар тўлашга 9,6 млрд. сўм ажратган. Тажрибали кишиларнинг айтишича, ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи ниҳоятда масъулиятли ҳисобланишини маънан ҳис қилиш даркор. Фарзандларнинг келажакда қандай маънавият эгаси бўлиши кўп жиҳатдан ота-она, у берган тарбияга боғлиқ. Ҳар бир ота-она фарзанди олдида ўз оталик, оналик бурчини тўлиқ ҳис этиши, унга жавобгарлигини маънан англаб етиши лозим. Шулардан хулоса қилган ҳолда, «Соғлом авлод» давлат дасту-рини назарда тутиб фарзандлар тарбияси қуйидаги босқичларда амалга оширилишини ҳар бир ота-она яхши билиши фойдадан ҳоли бўлмайди:
Насл тарбияси, яъни бола тарбияси бола туғилмасдан 3-4 йил олдин бошланиши зарур. Бу фарзанд кўришни истаган ота-онанинг бўлажак фарзандлари тақдирига масъулият билан қараб, ўзларининг саломатликларини яхшилашларини назарда тутади.
Иккинчи босқич ҳомиладорлик давридаги парвариш. Бу масала ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб,«Coғлом авлод» давлат дастурида ҳам асосий мавзу сифатида белгилаб берилади. Айниқса, ривожланган мамлакатларда ҳомиладорлик даврида оналарга катта ғамхўрлик кўрсатилади.
Учинчи давр бола туғилгандан то 6-7 ёшгача бўлган давр. Шу даврга келиб, бола маънавиятининг куртакларини парваришлаш ва янада ривожлантириш даври бошланади.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Шарқда оила муқаддас деб саналган ва никоҳсиз эр-хотин бўлиш ман этилган. Миллат кўпайишининг бирдан-бир йўли эркак ва аёлнинг никоҳ ва оила муносабатида бўлишидир. Fap6 оиласини ғоялар дунёси бошқарса, Шарқда оила урф-одат ва диний қоидалар билан тартибга солинган. Шарқда оилавий муносабатлар ҳам аёллар давомида ўзида диний, миллий, умуминсоний маданиятни шакллантиргани, ҳар қандай шароитда ҳам инсоний қадр-қимматни устувор билгани, миллий аҳлоқ-одобга асосланганлиги билан фарқланади. Шарқ оиласига хос хусусият оилаларнинг мустаҳкамлиги, кишиларнинг оилавий ҳаётдан ташқарида яшашни тасаввур қила олмаслиги, оилапарварлиги, жамоа бўлиб яшашнинг устунлиги, серфарзандлиги, болажонлиги, оилани муқаддас билишида намоён бўлади.
Оила қурмоқчи бўлган ҳар бир йигит-қиз ўзига умр йўлдоши танлашда бўлажак фарзандларининг отаси ё онасининг шахсий фазилатларига эътибор бериши керак. Чунки отанинг аҳлоқи, одо-би, онанинг фазилатлари болага ўтиши исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Хуллас, ўғил ҳам, қиз бола ҳам энг аввало, оила муҳитида ғунча очади. Ана шу ғунча унинг маънавиятида, қалбида бир умр йўлчи юлдуз каби нур сочиб туради. Ризоуддин ибн Фахриддиннинг «Оила» рисоласида: «Тарбияли хотин ота-онасини, эри ҳамда боласини, бутун оила аҳлини оилага муносабати бўлган дўсту-қўшниларини, ходиму ходималарини хулқи билан мамнун қилур», - дейилади.
Амома бинти Хорис исмли аёл тажрибасидан мисол. У ўз қизларини келин бўлиб, куёвнинг уйига кўчирилишдан олдин саодатли оила асосларини баён қилувчи насиҳатларини қилиб кузатган экан: «Эй қизгинам, агар аҳли фазл ва аҳли одобларга насиҳат керак бўлмаганида эди, сенга насиҳат қилмас эдим. Лекин насиҳат — ғофилга эслатма, оқилга ёрдамдир. Агар қиз бола ота-онасининг камбағаллиги сабабли эрга берилиши керак бўлганида, сен ҳеч қачон узатилмаган бўлур эдинг. Чунки отангнинг бойлиги ҳам, мартабаси ҳам етарли. Лекин ҳаёт қонунларига кўра аёллар эркаклар учун ва аксинча эркаклар аёллар учун яратилгандир.
Эй қизгинам, энди ўзинг ўсган ҳаводан айрилдинг. Ўзинг яйраб-яшнаган ошиёндан чиқдинг ва нотаниш жойга бориб, аввал ўзинг билмаган шерикка учрайсан. У энди сенинг хожанг, дўстинг, маҳбубингдир. Сен унга чўри бўлсанг, у сенга қул бўлади. Сен унга ер бўлсанг, у сенга осмон бўлади. Сен унинг учун 10 ҳислатни адо қилсанг, оилада масъул ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:
1. Қаноат соҳибаси бўл, ундан хайиқиб тур, эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол ва ташаккур айт.
2. Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.
3. Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.
4. Эрингнинг бурнига хушёр бўл, димоғига ёмон ҳид кирмасин, хушбўйлик сезсин.
5. Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма, келиши билан дастурхон ёз.
6. Унинг овқатланиш ва уйғониш пайтини билиб ол, чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.
7. Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма. Авайлаб асра, чунки унинг молу-дунёси сеникидир.
8. Эрингнинг яқинлари ва қариндошларини ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.
9. Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.
10. Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динига тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олгинки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, қувонган пайтида ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил.
Ўзбекистонда 1980 йилда 173 минг 628 та, 1989 йилда 200 минг 661 та, 1996 йилда эса 171 минг 700 та никоҳ қайд этилган. Бунда қишлоқларда шаҳарларимизга нисбатан салкам 2 баравар ортиқ ёшлар никоҳдан ўтишгани маълум.
Оила икки устундан иборат:
Биринчиси - иктисод, иккинчиси — маънавият. Оилани шу икки устундан бирисиз тасаввур этиб бўлмайди. Лекин иқтисодда имкониятдан, маънавиятда шароитдан келиб чиқмоқ керак. Шунда оила мустаҳкам қўрғонга айланади. «Энг дўзахи аёл - эри имконияти даражасидан ортиқ талаб этувчи аёлди», — деб уқтирилади муборак ҳадисларда.
Оила тутишда маънавиятнинг шароит тақозо этган томонлари борки, бу хақда алломаларимиз эслатиб ўтишган. Беруний оила қураётган қизларга ота-онанинг панд-насиҳатларини келтириб, оиладагитинч-тотувлик кўпроқ аёллар зиммасига тушишини
таъкидлаб шундай ёзади: «Эй қизим! Сен ўрганган уйингдан кетиб, нотаниш хонадонга тушмоқдасан. Сен бўлажак куёвингнинг ҳамма ҳислатларини билмайсан. Сен ер бўл, у эса осмон бўлади. Демак, сен у билан шундай йўл тутки, унинг олдида ер каби камтар бўлсанг, у осмон каби олижаноб бўлади. Осмон шифобахш ёмғири билан ерни кўкартиргани каби ҳам ўз меҳру шафқати ила сени хушнуд этади. Эринг сендан фақат юмшоқ ва ширин сўзлар эшитсин, ярамайдиган ва эски либосда ёки сочларинг тартибга солинмаган ҳолда унинг олдида ўтирма. Қизим, куёвингдан кучи етмаган ва сотиб олишга қудрати етмаган нарсаларни талаб қилма. Бундай қилсанг орада тотувлик йўқолади, турли хил жанжаллар пайдо бўлади. Қизим, рашқ қилишдан сақлангин, чунки у ажралиб кетишнинг калитидир. Эрингга ҳадеб гина қилаверишни ман этаман. Яхшиси, сен у билан хушмуомалада, ширин сўзли бўлгин, бу ишинг ҳар қандай сеҳру жодудан яхшидир. Ўзингга хушбуй нарсалар билан оро бергил. Покизалик ҳамиша йўлдошинг бўлсин».
82 ёшли Лев Толстой 1910 йил октябрь ойининг қорли, совуқ тунларидан бирида инжиқ аёлидан (аёли бойликка берилган эди) қутулиш мақсадида уйини тарк этиб, боши оққан томонга жўнайди. Орадан ўн бир кун ўтгач, кичкинагина темир йўл станциясида ўпка шамоллашидан вафот этган ёзувчининг сўнгги сўзи шу бўлди: «Хотинимни ёнимга йўлатманглар». «Беъмани инжиқлик-захри қотил»,— дейди Дейл Карнеги. «Оқила рафиҳам! Агар эринг ёнингда бўлишини истасанг, шунинг пайига тушгинки, токи у ҳеч ерда сенинг ҳузурингдан каби роҳат-фароғат ва мулойимликка дуч келмасин», - деб ёзганида буюк олим Пифагор минг карра ҳақли эди.
Шундан сўнг ўқитувчи қўйидаги хулосалар билан дарсни якунлайди ва ўқувчиларни баҳолайди:
1. Демак инсон зотининг шаклланишида оиланинг ўрни катта. Чунки маънавият, инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан бирга сингади. Ҳар бир киши тажрибаси, билими, одоб-ахлоқи, ҳатти-ҳаракати билан ўзининг руҳий оламини бойитиб боради. Ақлан, аҳлоқан ва жисмонан камол топиб борган сари у ўз олдига турли мақсад куйиб, унга эришиш учун ҳаракат қилади. Инсоннинг мавжудлиги унинг жисман борлиги билан эмас, балки маънавий бой эканлиги билан белгиланади.
2. Кейинги пайтларда халқимизнинг маълум табақалари ўртасида сохта шуҳрат кетидан қувиб, ном чиқариш, ўзини кўз-кўз қилиш, керагидан ортиқ дабдаба билан никоҳ тўйи ўтказиш, исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳоллари кўпайиб қолган эди. Бу эса муқаддас анъаналаримизни обрўсизлантиришга олиб кела бошлади ва оддий одамларнинг нафсониятига тегар эди. Оқибатда кўп оилалар бузилиб кетди.
3. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг 1998 йил 28 октябрда қабул қилган фармони тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни, марҳумлар хотирасига баришланган тадбирларни ўтказишда дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш каби иллатларга барҳам беришни катта вазифа қилиб қўяди.
Тўйларда янгича тартиб, янгича расм-русумларни жорий қилишда маҳалла қўмиталари, хотин-қизлар фаолларининг таъсири кучли бўлмоғи зарур. Ҳар бир маҳаллада иқтидорли аёллардан лапарчилар, му-сиқачилар гуруҳини ташкил этиш, тўйни қизиқарли, бир умрга эсда қоладиган қилиш учун турли-туман дастурлар тайёрлаш,тўй иштирокчиларининг фаоллигини ошириш йўлларини ўйлаб топиш лозим.
Соғлом оила-соғлом турмуш тарзида вужудга келиши. Соғлом жамият соғлом оила негизида қарор топади. Жамиятимизда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган бир даврда инсон саломатлиги давлатимиз ва хукуматимиз фаолиятииинг устувор йўналишлари негизини ташкил этади.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан 2000 йилни "Соғлом авлод йили" деб эълон килиниши ва шу муносабат билан Соғлом авлод Давлат дастурининг қабул қилиниши хамда газета нашр этиш йўлга куйилганлиги мамлакатимизда соғлом ав-лодни шакллантиришга нечоғлик юксак аҳамият берилаётганлигидан гувохлик беради. Мазмун ва моҳятига кўра ўта салмоқли - Соғлом авлод Давлат дастури кабул килинганлиги ҳеч кайси мамлакат тажрибасида кўрилмаган. Зеро, ҳар бир фуқаросининг саломатлиги, маънавий, жисмоний ва руҳий баркамоллиги ҳақида узлуксиз ғамхўрлик қилишни ҳеч бир хукумат ўз зиммасига олган эмас. Бундай масъулиятли вазифани бизнинг хукуматимиз ўз зиммасига олганлиги дунё ҳам-жамияти учун яна бир ижобий холдир.
Истиқболий адамиятга эга булган Давлат дастурини амалга ошириш, уни 2000 ва кейинги йилларда тегишли ресурслар билан таъминлаш вазифаси давлат томонидан кафолатланди. Вазирлар Махдамасининг 2000 йил 15 феврал қароридаги: "Соглом авлодни тарбиялашга, юксак умуминсоний қадриятларга асосланган, хаётий ўрнига эга бўлган маънавий бой, ахлоқан етук, интеллектуал ривожланган, юқори билимли, жисмонан бакувват, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш" деган сузлар маъноси янада ойдинлаштирилди. "Биз муставдллигамизнинг илк йиллариданоқ соғлом авлод тарбиясини энг устувор вазмфа деб белгиладик, — дейди Президентимиз Ислом Каримов, — Баркамол авлодни тарбиялаш масаласини давлат сиёсати даражасига кутардик. Мустақил Ватанимизнинг биринчи орденени «Соғлом авлод учун" деб аталгани, "Соғлом авлод учун" халкаро жамгармаси тузилгани бунинг тасдиғидир. Бир суз билан айтганда, олдимизга қўйган барча мақсадларимизнинг, сиёсий, иктисодий ва маънавий ғаётимизда, давлатимиз, жамияти-миз қурилишида амалга оширилаётган ўзгаришларнинг, эзгу интилишларимизнинг маъномохҳияти соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш эмасми? Кадрлар тайёрлаш Миллий дастуримизни ишлаб чиққанимиз ва хаётга татбиқ этаётганимиздан мақсад ҳам айнан шу эмасми?!. Буюк давлатни фақат соғлом миллат, соғлом авлодгина қура олади".
Албатта, Соғлом авлод йили ва шу билан боғлиқ равишда ҳаётга татбиқ этилаётган Давлат дастури ғояси ўз-ўзидан пайдо булиб қолгани йуқ: уларнинг узига хос изчил мантиқий тадрижи мавжуд. Буюк давлатни кўра олувчи, эркин фуқаролик жамиятини барпо эта олувчи соғлом миллат, соғлом авлод ғояси — бу, "аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, кон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилиш" асрлар давомида халқимизнинг кўнгил мулки сифатида ривожланиб, бойиб келгани, Мустакдлликнинг юзага келишидаги маънавий омиллардан бўлгани, истиқлолнинг биринчи кунларидан эътиборан давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани ҳеч кимга сир эмас, албатта.
Алишер Навоий йили, Амир Темур йили, Инсон манфаатлари йили, Оила йили ва Аёллар йилида белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида хосил бўлган тажриба мазкур устувор йўналишни янада кенгроқ ва серқиррали миқёсда кун тартибига кўйиш имконини яратди. Бунда мақсаднинг аниқ ва юксаклиги, уни хаётга татбиқ этишнинг изчиллиги, энг мухими, аввало, ҳуқуқий асос билан мустахдамлангани яққол кўриниб турганлигини таъкидлашга зарурат бўлмаса керак. Соғлом авлодни тарбиялаш вазифасининг пировард мақсади миллатнинг ҳар томонлама уйғун баркамоллигини таъминлашдан иборат. Натижада эса соғлом миллат буюк давлатни, мукаммал, эркин фуқаролик жамиятини бунёдга келтиради.
"Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури", "Соглом авлод" Давлат дастури ва бошқа муҳим ҳужжатларни амалга оширишга аҳолининг барча қатламлари тобора фаол қатнашаётгани ҳам муваффақиятларимиз гарови хисобланади. Бундан асосий мақсад миллат генафондини соғломлаштириш, ўзбек халқининг маънавий ва жисмоний баркамоллигини бутун дунёга намойиш қилишдан иборатдир. Жумладан, «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши, Вазирлар Маҳкамасининг соғломлаштиришга оид қатор қарорлари, хотин-қизлар ишлар бўлими томонидан ишлаб чиқилган «Экология ва аёл» (1996 йил, февраль), «Соғлом авлод-соғлом жамият негизи» (1996 йил, май) каби дастурлари ҳар бир оила аъзосининг саломатлигини таъминлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлардир.
Мазкур Қонун, қарор ва бошқа давлат хужжатларига биноан оналик ва болаликни ижтимоий химоя этиш, соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқдаги қишлоқ врачлик амбулаториялари, фельдшерлик-акушерлик пунктлари ишини яхшилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, ҳомиладор ва ёш болалик аёлларга берилаётган имтиёзлар халқ саломатлигини, миллат келажагини таъминлашда ўзининг дастлабки ижобий самарасини бермоқда. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида кундузги стационарлар,кундузги даволанадиган бўлимлар, амбулатория жарроҳлиги, амбулатория даволаш ихгисослаштирилган курси марказлари пайдо бўлиши инсон саломатлиги борасида ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлардан ҳисобланади.
«Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб масалаларга, яъни: соғлиқни сақлашда кўп тизимлиликнинг қонуний жорий этилганлиги, соғлиқни сақлаш тизимида бепул хизматнинг сақлаб қолинганлиги, ногиронлар ва тиббий- ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг куч-қувватини тиклайдиган муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини таъминлаш, фуқароларга санитария-гигиена ва экология таълими беришни ташкил зтиш, тиббиётда хусусий фаолиятга кенг ўрин берилганлиги билан белгиланади. Шунингдек, оила қуришдан олдин тиббий ходимлар консультациясидан ўтиш, оилавий шифокор масаласи, балоғатга етмаганларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жисмоний, маънавий камол топиши учун қулай шароит яратиш, мактабгача тарбия, умумтаълим мактаблари ва бошқа муассасаларда тиббий хизматни йўлга қўйишга эътиборни кучайтириш ҳам мамлакатимиздаги соғлиқни сақлаш сиёсатининг кучлилигидан далолат беради.
Хўжалик ҳисоби принциплари асосида ишлаётган муассасалар тармоғи кенгаймоқда, тиббий кооперативлар, оила шифокорлари кенг қулоч ёймоқда, дори-дармонлар чиқариш корхоналари тармоғи ривожланмоқда. Халқ табобати билан шуғулланишга қонуний йўл очиб берилди.
Шундай қилиб, «Солом авлод»ни шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Давлатимизнинг бундай сиёсати негизида бугунги кунда хотин-қизлар ичидаги экстрагенитал касаллликларнинг иавжудлиги, балоғатга етмасдан она бўлиш ҳолатларининг учраши, чала туғилаётган болалар ҳамда ногиронликнинг ўсиши олдини олишдек муҳим вазифалар ётибди. Шунингдек, ўсмир қизларни она бўлишга тайёрлаш, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, экологик ҳолат, атроф-муҳитдаги санитария - эпидемиология ҳолатларини талаб даражасида ташкил этишга эътиборни кучайтириш оилада саломатлик масаласида ҳеч қандай муаммосиз ҳал бўлиши гаровидир.
Ҳеч кимга сир эмас, соғлом онадан соғлом бола туғилади. Авлод саломатлигини таъминлаш учун аввало онанинг ўзини асраб-авайламоқ зарур. Бу ўринда дастлаб халқ қадриятларига амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Яъни, чилла сақлаш, ёш бўшанган онани ва болани асраш, она сути билан боқиш масалалари бўйича кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш жойлардаги мутасадди ташкилотларнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Она сути боланинг суягини бутун, илигини бақувват қилувчи, уни турли касалликларга қарши курашда бир умрга етадиган иммунитет ҳосил қилиш қувватига эга. Буни ҳар бир она, акушер-гинеколог том маънода англаб етмоғи зарур.
Шуниси қувонарлики, 1993 йилдан эътиборан бола туғилгандан 15-20 дақиқадан сўнг чақалоқ онага эмизиш учун берилмоқда. Шарқда қадимдан эмизикли аёл таомномасига алоҳида аҳамият бериб келинган. Ёш она сут келтирувчи кучли таомлар истеъмол қилган,кайфиятининг бузилишига йўл қўйилмаган, у ҳар қандай ёмон ташқи муҳитдан, кўнгилсизликлардан асралган. Бола овқатига алоҳида эътибор бериш эса ҳамма замонларда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда соғлом авлод учун кураш кетаётган бир даврда Республикамизда ҳар бир ота-она олдида турган масъулиятли ишлардан бири ҳам шундан иборатдир. Шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш, тоза овқатланиш, жон-жисмини, турар жойини озода тутиш саломатлик негизидир. ҳар бир аёл учун, қиз бола учун тиббий саводхонлик ҳаётий эҳтиёждир.
Шу эҳтиёжни қондириш мақсадида умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртларида тиббиёт асослари ўқув курсларини ташкил этиш, хотин-қизлар учун маслаҳатхоналарда махсус дастурлар асосида тиббий билимлар беришни йўлга қўйиш, шахсий гигиена қоидалари, бўлажак оналар, ҳомиладор аёллар, ёш оналар, ўсмир қизлар учун кичик-кичик ҳажмдаги турли рисолалар, методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларга етказиш, матбуот, оммавий-ахборот воситалари ва турли шаклдаги тадбирлардан фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш кўзланган натижани беради. Яъни, узлуксиз тиббий билим бериш ишини йўлга қўйиш керак. Ибн Сино «ҳаракатдаги танага даво керак эмас» деб айтган . Шунинг учун, биз даво қилувчи медицинани эмас, балки профилактик, яъни касалликнинг олдини олувчи медицинани тарғиб этмоғимиз лозим, бу иш аввало оилада амалга оширилади.
Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, унинг маънавий ва тиббий саломатлиги негизидир. Соғлом турмуш тарзи кишиларнинг ҳаёт даражаси билан, сихат-саломатлиги, кайфияти, интилишлари, ишончи, кундалик ўзгаришлар билан, бу ўзгаришлар қай даражада халқимизнинг эҳтиёжини қондириши билан, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиёти даражаси билан, энг муҳими ёш авлод тарбиясини юксак самарадорлигини таъминлайдиган чора-тадбирлар билан боғлиқдир.
Сорлом турмуш тарзи оиланинг фаровонлик даражаси, соғлиги, маиший хизматга бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш демографик жараёнларни мақбул ҳолатга келтириш, оила аъзоларининг маънавий маданияти, онглилиги, аҳлоқий жиҳатлари ва ижтимоий меҳнатдаги фаоллиги билан белгиланади. Оилда турмуш тарзн жисмонан соғлом ва ақлан баркамол янги авлодни шакллантириш, меҳнат қилиш, дам олиш ва ижтимоий фаолият кўрсатишга ёрдам берувчи оқилона ҳаёт тарзини ташкил этади. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш уй-жой шароитини яхшилаш, оила бюджетини тўғри тақсимлаш, тўғри ва сифатли овқатланиш, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик, чекишни қатъиян ман этиш, мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланиш, санитария-гигиена қоидаларига тўла риоя қилиш, маънавий интеллектуал шахс бўлишни талаб этади. Оилани моддий имкониятларини яратиш, ота-оналарнинг онглилиги, маънавияти даражаси фарзандларни жисмонан соғлом, маънан бой қилиб ўстиришга имконият яратади. Атроф-муҳитнинг экологик мусаффолигини таъминлаш, экологик онг ва тафаккурни шакллантириш ҳам айнан оилада амалга оширилгандагина оилада соғлом турмуш тарзини шаклланишида ўзининг ижобий самарасини беради.
Жуда куп эпшитамиз, анемия, камқонлик билан она булишмоқда деган гапларни. Лекин хотин-қизлардаги экстрогенетал ва сурункали касалликларнинг олдини олиш, бемор оналарга тиббий ёрдам курсатиш борасида ҳукуматимиз тинимсиз чора-тадбирлар кураётганлиги ҳам аён. Бугун биз шу холатни кўз олдимизга келтириб, бўлғуси онанинг тақдири туғрисида кўпрооқ қайғуришимиз керак. Тиббиёт ходимлари билишади, кўпинчалик оналар у ёки бу инфекциянинг ташувчилари сифатида она бўлишади, у хомиладан болага ўтади, натижада, гудаклар ўртасида, кнчик ёшли болалар ўртасида турли касалликлар аниқланмоқда. Шунинг учун ҳам энг аввало, 2003 йил август ойида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 365-қароринннг моҳиятини мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари, коллеж ва лицейларнинг қизларига тушунтиришимиз, касалликларнинг олдини олиб, қизларни соғлом оналикка тайёрлашимиз керак. Бу ҳам ёш оналарга, булғуси авлодга ғамҳўрлигимиз бўлади.
Бутунги кунда Республика «Оила» илмий-амалий маркази ходимларининг устивор мақсадларидан бири ҳам мутахассислар, тиббиёт ходимлари, махалла фаоллари, хотин-қизлар кенгашлари фаоллари иштирокида ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлаш. Зеро, ўтказилган тадқиқотларимизга кўра, 1,5 фоиз техник йўналишдаги ва 1,8 фоиз гуманитар йўналишда таълим олаётган талабаларда репродуктив маданият ва хуқуққа оид элементар тасаввур ва билимлар бор, холос. Бунинг оқибатида:
а) оналикка тайёр булмаса-да, ёш қизча қўркмай туғади;
б) анемия бўлишига қарамай, танасини қийнаб турган бошқа хасталиги булса-да, таваккал килиб, туғиш ҳолатлари кузатилмокда;
в) ёш аёл туғиш интервалига риоя этмасдан турмуш ўртоғи ёки қариндошлар таъзиғи билан иккинчи, хаттоки учинчи фарзанд кўряпти. Талабалар ўртасида ўтказилган изланишда улар орасида ҳам бакалавриант ўқиши давридаёк, 2-3 та фарзанднинг онаси
бўлган. Саломатлиги текширилганда, деярли ногирон бўлиб қолган оналар борлиги аниқланди.
Бу вазият қизларимизнинг, айниқса, талаба қизларимизнинг реподуктив ҳуқуқлари ва уларни англашлари борасида катта муаммо борлигини исбот этмоқда. Яъни, аёлнинг, келинчакнинг уз саломатлиги ҳолатидан келиб чиқиб, онгли равишда она бўлишни режалаштириши, туғилажак боланинг соғ туғилишига шахсий масъулиятини англатш, репродуктив маданиятнинг, ренродуктив ҳуқуқларини билишнинг ажралмас бўлаги. Акс ҳолда ўзбекона андиша билан қизларимиз ҳаётларида ҳам қиз учун, ҳам боласи учун таваккал қилиб, она булаверадилар, салбий оқибати яна оилага, жамиятга таъсир қилаверади
Бу мақсадга эришишда тиббиётимиз тараққиёти ва моддий-техник таъминланиши, аёлларимизнинг тиббий маърифати даражаси ва аҳоли маънавиятининг юксалиб бориши муҳим роль ўйнайди. Бу ўринда оила аъзолари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш ижобий натижалар гаровидир. Уларда фақатга соғлом ота-онадан соғлом фарзанд туғилишини, ёшларнинг туғилгандан бошлаб, мунтазам ўз саломатлигига аҳамият беришлари лозимлиги, жинсий тарбияни оилада, мактабда тўғри ашкил қилиш зарурлиги, қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари, 15-16 ёшли қизларни турмушга чиқиши қонун йўли билан таъқиқланиши, соғлом онадан соғлом фарзанд туғилиши оиланинг балоғат ёшидаги ҳар бир аъзоси, туғиш ёшидаги аёллар онгига сингдирилади.
Дархақиқат демографик вазият мураккаб бўлган ўзбекистон учун оилани мустаҳкамлаш, уни режалаштириш - бугунги кунда шунчаки оддий бир масала эмас, балки унинг ечимини тўғри топиш - республика тараққиётини таъминлашнинг омилидир. Албатта оилани режалаштириш ҳақида ran борар экан, ran бу ерда туғишни чеклаш ҳақида эмас, балки тутиш оралиғини узайтириш ҳисобига соғлом ва жисмонан бақувват болани дунёга келтириш, онанинг саломатлигини тиклаш назарда тутилади. Бу ўз вақтида оиланинг иқтисодий барқарорлигини таъминланишида ҳам муҳим роль ўйнайди. Оилани режшлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, назарий ва амалий жиҳатлари ҳақида ўсмирга, бутун аҳолига берилаётган ахборотлар мазмунини бойитиш ва такомиллаштириш давр талабидир.
Республикамиздаги демографик вазиятни инобатга олиб, оилани режалаштириш, оила аъзолари саломатлигининг тиббий-биологик асосларини илмий-амалий тадбиқ этиш, услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга кенг тадбиқ этиш хозирги ижтимоий-иқтисодий ва демографик шароитда мустаҳкам оилани шаклланиши учун зарурдир.
Оила жамиятдаги иқтисодий, маънавий ва маданий муносабатлардан ташқари табиий-биологик муносабатларни ҳам ифодалайди. Яъни, оилада авлод давом эттирилади. Жамият эркак ва аёл ўртасидага табиий муносабатлар маданиятини тарбиялаш орқали улар ўртасидаги аҳилликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Бу муносабатлар маданиятини шакллантириш оила ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади, болалар саломатлиги, сони ва туғилиш муддатларини мақсадга мувофиқлаштиришни, оиланинг ривожланиш жараёнини онгли равишда бошқаришни таъминлайди.
Табиийки, жамият туғилиш муаммосига бефарқ қарай олмайди, бу ҳолат унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига катта таъсир кўрсатади. Республикамиз аҳолиси тез суръатлар билан ўсаётган мамлакатлар қаторига киради. Унинг асосий сабабларини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: никоҳланиш кўрсаткичларининг юқорилиги, барвақт никоҳаниш, миграцион ҳаракатнинг пастлиги, халқимизнинг серфарзандлиги ва болажонлиги каби.
Туғиш ёшидаги аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, туғилажак фарзанднинг ҳеч қандай асоратсиз соғлом туғилишни таъминлаш мақсадида туғилган фарзандлар оралиғи 2 ёки 3 йил бўлиши тиббий нуқтаи назардан тавсия этилмоқда. Бу эса келажаги буюк ўзбекистонимизни мутараққий этган давлатлар қаторидан ўрин олишда ўзининг маънавий ва жисмоний баркамоллиги билан улуш қўшадиган фарзандларни дунёга келиши, миллатимиз генафондининг сақланиши учун замин ҳисобланади.
Қизларнинг балоғатга етмасдан турмушга чиқиш, ёки жуда кеч турмушга чиқиб она бўлиш ҳолатлари она ва бола саломатлиги учун зарарли оқибатлар келтириши шубхасиз. Бунинг олдини олишда хотин-қизлар қўмиталари «Соғлом авлод учун», «Болалар», «Маҳалла» жамғармаларининг фаолияти оналар ва болаларнинг саломатлигини таъминлашга, аҳолининг тиббий онгини шакллантиришга қаратилгандир.
Инсоният тарихида оиланинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиши тарихи, унинг этнопедагогикаси ва этнопсихологияси - моҳиятини давр талаби нуқтаи назаридан чуқур ўрганиш, илғор ғояларни амалиётга тадбиқ этиш оила фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун заминдир. Шунингдек, халқаро ҳамкорлик асосида умумжаҳон илғор тажрибалардан ўзбек оиласи менталитетига мос фойдаланиш ўзбекистон оиласини жаҳонга намоён этишда муҳим аҳамият касб этади.
Оилада маънавий ва жисмоний баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни оилавий ҳаёт қуришга тайёрлаш, уларни замонавий касб-ҳунар сирлари билан қуроллантириш билан бир қаторда, халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб келган касб-ҳунар, қадриятларга ҳурмат ва эъзозни шакллантириш оиланинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим омил ҳисобланади. Жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланмиш оила барқарорлиги, фаровонлиги, тинч-тотувлиги ва мустакамлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда жамиятнинг ушбу масалага дахлдор барча институтларнинг ҳамкорлигини таъминлаш оила манфаатларини таъминлашда ижобий самаралар гаровидир.
Яна бир муҳим масала - бу қизларнинг, оналарнинг жисмоний саломатлиги. Бу масала оилавий спортни ривожлантириш, уни оммалаштириш масаласи билан боғлиқ. Зеро, жисмонан чинниққан қиз бола эртага она бўлганда, унча-мунча инфекцияга ёки хасталикка бардошли, унинг боласида ҳам иммунитет кучли булиши фанда исботланган.
Зеро, ҳаммамизга маълумки, бугун юртимизда спортга ва айнан болалар спортини ривожлантиришга мамлакат раҳбарининг узи бош-қош бўлиб турибди. Чунки Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, «Спортнинг миллий генофондни яхшилаш, ижгимоий муаммоларни муваффақиятли ҳал этиш, миллатнинг ғурур-ифтихорини кўтариш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тар-биялаш ва бошқа сохалардаги аҳамияти беииҳоя каттадир». Демак, жисмоний чингиқиш ва спорт билан шуғулланишнинг маънавий-маърифий имкониятлари чексиз. Агар йигит ва қизларимиз илк ёшликда спорт билан шуғулланса, уни ўзининг турмуш тарзидаги муҳим, ажралмас одат ва кўникма тарзида онгига сингдира олса, бу нарса унинг инсон сифатида шаклланиши, фаолияти учун муҳим бўлган бошқа машғулотларни ҳам қийинчиликларсиз енга олишга, саломатлигига қадрият сифатида қарашга ўргатади. Масалан, бир хонадонда оил бошлиғи бўлган ота боласи илк ёшлигидан шуғулланиши учун оддий тренажёрни ўз қўли билан ясаб берди ва кунига шуғулланиш одатини фарзандида шакллантирди, дейлик.бола катта бўлган сари, у энди бу машғулотни ҳовлида, боғчасида, сўнгра мактабида давом эттиради. Шу каби ўзбек минталитетимизга мос спорт турларини қизлар орасида кенг қулоч ёздириш, миллат онасининг соғлом бўлишига ёрдам беради.
Демак бугун спортни ривожлантириш, у орқали миллатнинг ҳам қизи, ҳам ўғлини тарбиялаш масаласи ўзбек оиласини мустаҳкамлаш, жамиятни поклаш, маънавиятни барқарорлаштириш каби муҳим ишларнинг асослари билан боғланмоқда. Ёшлар орасида бу борада тарғибот – ташвиқот қилганимизда унинг моҳиятини тўғри тушунтириш, бола спорт билан фақат ўзининг жисмоний қувватини тиклаш ва бўш вақтини мароқли ўтказиш учун эмас, балки у орқали соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, турли салбий таъсирлар ва зарали одатлардан ҳалос бўлиш, кучли ҳарактерни шакллантириш учун шуғулланишни ўқтиришимиз керак Демак, ана шундай фазилатларга эга бўлган қизлар бугун бизга, ҳаммамизга керак-ота-онага ҳам, устоз мураббийга ҳам маҳалла фаолларига ҳам, ишлаб чиқаришни ташкил этувчи мутасаддиларга ҳам. Энг муҳими- бу қадриятлардан шахснинг ўзи – бўлғуси оналарнинг ўзлари биринчи навбатда манфаатдор.
Демак, ушбулардан мантиқан жисмоний маданият ва тиббий-репродуктив маданиятни оширишга умумхалқ тадбиридеб қарашимиз тўғри бўлиши фикри келиб чиқади. Бу хулоса учун яна иккита кучли асос бор. Биринчиси- спортнинг, айниқса, қизлар спортининг ўзи оммавий тус олгандагина самарали бўлишини тушунишимиз лозим. Яъни, бу ишга қизларимиз ёшликдан фақат тилда эмас, балки дилдан яхши кўрадиган машғулотга қарагандай муносабатида бўлгандагина оммавий тус олади.
Демак, бу стратегик мақсадимиз - милдий генофондни яхшилаш, баркамол ва соғлом авлод тарбияси борасида амалга ошираётган ишларимизни сифат поғонасига куғўтаради. Олимлардан бири - Ф. Найтингейл ёзган экан: «ҳозир ҳамширалар беморларга қарамоқдалар, лекин шундай вақтлар келадики, уларнинг қарамоғидагилар соғлом булиб, ҳамширанинг вазифаси фақат уларнинг бетоб бўлиб қолмасликлари учун қайғуриш бўлиб қолади». Бугун болалар спортини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссамиз, оналар ва қизларнинг жисмонан бақувват ва солом бўлишларига қайғураётганимиз келажакда, албатта, бемор оналар кам бўлиб, фақат ўзларини чиниқтириш учун онгли тарзда соғлом турмуш тарзини шакллантира оладиган инсонлар жамиятига келишимизга имкон беради.
Шундай қилиб, биз бугун бажараётган ишларимиз, ечимини кутаётган муаммоларимиз куп. Бу ишларни бажаришда барча давлат ва нодавлат, жамоатчилик ташкилотлари бир ёқадан бош чиқариб ишлашлари лозим.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Оилада ота-онанинг ўрнини қандай баҳолайсиз?
“Қуш уясида кўрганини қилади” иборасини изоҳланг?
Ота-она ва фарзанд ўртасида тўсиқ (дистанция) бўлиши керак деб ҳисоблайсизми, нима учун?
Фарзанднинг ёшига мос ҳолда тарбиявий таъсир қўллаш керакми, нима учугн?
Оилада тотувлик муҳитини яратишда нималарга аҳамият бериш зарур деб ҳисоблайсиз?
Оилада соғлом турмуш тарзи қандай шаклланади?
АДАБИЕТЛАР.
1.И.Каримов. Баркомол авлод -Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т-1997 й.
2.О.Тўраева «Ойлавий ҳаёт этикаси ва психологияси»Т-1998 й.
3.З.Б.Қодиров. Комил инсон тарбиясининг педагогик асасрлари. Т-2001.
4.М.Қурамов. Оила – миллий тарбия ўчоғи. Халқ таълими .журнал. Т-1999
5.О.Хасанбоева. Педагогика тарихидан хрестоматия. Т-1997.
6.У.Отавалиева. Бола тарбиясида боғча ва оила хамкорлиги. Т-1998.
14-МАВЗУ: ЎЙИН ТАРБИЯ ВОСИТАСИ. МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРНИНГ БОЛА КАМОЛОТИГА ТАЪСИРИ.
ТЕХНОЛОГИК ПАСПОРТ
Маърузага ажратилган вақт - 2 соат
|
Талабалар сони – 60
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза
|
Ўқув машғулоти
нинг таркибий тузилмаси
|
1. Ўқув курсининг ўзига хослиги, объекти ва предмети билан талабаларни таништириш.
2. Ўйин, унинг тарбиявий аҳамияти ва бола ривожланишидаги аҳамияти ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш.
3. Маъруза матнини тарқатиш.
4. Маъруза моҳиятини тақдимот технологияси асосида ёритиб бериш.
5. Мавзуга оид таянч тушунчаларни аниқлаш.
6. Савол-жавоб орқали талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
7. Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулот
нинг мақсади
|
Талабаларнинг ўйин тарбия воситаси эканлиги, унинг гуруҳлари, ўтказиш босқичлари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш.
|
Педагогик вазифалар:
1) талабаларда ўйин ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш;
2) ўйин тарбия воситаси эканлиги, ўйинларнинг мазмуни ва сюжетига кўра гуруҳи ҳақида маълумот бериш;
3) ўйиннинг мазмуни ва моҳиятига кўра босқичлари билан таништириш;
4) миллий ўйинлар ҳақида умумий тушунча бериш, уларнинг мақсад ва вазифалари билан таништириш;
5) талабаларнинг миллий ўйин ҳақидаги тасаввурларини бойитиш;
6) миллий ҳаракатли ўйин турлари ҳамда фарзанд тарбиясида ўйинчоқнинг аҳамияти ҳақидаги тасаввурларини бойитиш;
6) “Ақлий ҳужум” методи асосида билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
1) талабалар ўйин, унинг бола ривожланишидаги аҳамияти ҳақидаги билимлар билан қуролланадилар;
2) ўйинларнинг мазмуни ва сюжетига кўра гуруҳлари билан танишадилар;
3) ўйинни ўтказиш босқичлари юзасидан тушунчага эга бўладилар;
4) миллий ўйинлар ҳақида умумий тушунчага эга бўладилар;
5) унинг мақсад ва вазифалари билан танишадилар;
5) талабаларнинг миллий ўйин ҳақидаги тасаввурлари бойийди;
6) миллий ҳаракатли ўйиннинг турлари билан танишадилар;
7) фарзанд тарбиясида ўйинчоқнинг аҳамияти ҳақидаги тасаввурлари ошади;
8) “Ақлий ҳужум” методи асосида билим, кўникма ва малакалари устаҳкамланади.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, намойиш, “Ақлий ҳужум” методи, савол-жавоб
|
Таълимни ташкил этиш шакли
|
Маъруза, оммавий
|
Дидактик
воситалар
|
Мавзуга доир адабиётлар, плакатлар, маъруза матни, слайд-презентация
|
Таълимни ташкил этиш шароити
|
Махсус техник воситалар билан жиҳозланган хона
|
Назорат
|
Жорий назорат, савол-жавоб, тест
|
ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Иш босқич
лари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич. Ўқув машғулоти
га кириш – ташкилий-тайёргарлик босқичи
(20 дақиқа)
|
1. Мавзу, мавзуни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижаларни баён этади.
2. Вақти-вақти билан талабаларга мурожаат этиб, уларни ҳамкорликка, фаолликка ундайди.
3. “Ақлий ҳужум” методи билан ишлаш юзасидан тушунча беради.
4. Талабалар, кичик гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб боради.
5. Машғулотни ташкил этишдан кутилган натижага эришилганлик даражасини баҳолайди.
6. Машғулотни якунлайди.
|
1. Ўқитувчи нутқни тинглайдилар, мавзу ҳамда унинг мазмунини ёритувчи асосий ғояларни ёзиб оладилар.
2. “Ақлий ҳужум” методи орқали кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
3. Тақдим этиладиган схема, плакат ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Зарур ўринларда саволлар билан
мурожаат қиладилар.
5. Ўқитувчи ёки тенгдошлари билан баҳсга киришиш орқали мавзу бўйича ўзлаштираётган билимларини ойдинлаштирадилар.
6. Мавзу мазмуни бўйича
тасаввур ва билимларга эга бўладилар.
|
2-босқич. Асосий қисм – англаш босқичи
(50 дақиқа)
|
1. Талабаларни мавзу режаси ва асосоий тушунчалари билан таништиради.
2. Плакатлар моҳиятини ёритади.
3. “Ақлий ҳужум” методи бўйича мавзуга доир ўқув материалини кичик гуруҳларга тарқатади.
4. Презентация асосида назарий маълумотларни баён этади.
5. Мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсатади.
6. Ўқув материалининг ҳар бир бўлими бўйича хулоса қилади.
7. Ўқув материали бўйича якуний хулосани баён этади.
|
1. “Ақлий ҳужум” методи бўйича ўқув материалининг тегишли бўлими билан танишадилар, билимларни ўзлаштирадилар.
2. “Ақлий ҳужум” методи бўйича гуруҳга тавсия этилган ўқув материали юзасидан билимларни ўзлаштирадилар ва тенгдошларини мазкур билимлар билан таништирадилар.
3. Ўқитувчи нутқини тинглайдилар, плакатлар ва слайд-презентация билан танишадилар.
4. Тақдим этилаётган мавзу, унинг бўлимлари ёки асосий тушунчаларга оид саволлар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўқув материалининг асосий ўринларини ўз дафтарларига қайд этишади.
|
3-босқич. Якуний қисм – фикрлаш босқичи
(10 дақиқа)
|
1. Гуруҳлардан “Ақлий ҳужум” методи асосида мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлашни сўрайди.
2. “Ақлий ҳужум” методи бўйича схемаларнинг мазмунини талабалар билан ҳамкорликда таҳлил қилади.
3. Талабалар томонидан берилган саволлар асосида мавзунинг яхши ўзлаштирилмаган қисмини қайта тушунтиради.
4. Талабаларга мустақил ишлаш учун топшириқ беради, топшириқни баҳолашга оид мезонлари билан уларни таништиради
|
1. Гуруҳ таркибида “Ақлий ҳужум” методи бўйича мавзунинг умумий моҳиятини ёритувчи тушунчалар мазмунини изоҳлайдилар.
2. Ўз гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлашни шакллантирадилар.
3. Бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдирадилар.
4. Ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлайдилар.
5. Ўқитувчи томонидан берилган топшириқни ёзиб оладилар.
|
РЕЖА
Ўйин тарбия воситаси сифатида.
Ижодий ўйинларнинг мазмуни ва сюжетига кўра гуруҳи.
Ўйиннинг мазмуни ва моҳиятига кўра босқичлари.
Миллий ўйинларнинг мақсад ва вазифалари.
Миллий ўйин турлари.
Фарзанд тарбиясида ўйинчоқнинг аҳамияти.
Миллий ҳаракатли ўйин турлари.
Оила - бу муқаддас даргоҳ бўлиб, унинг асосий муаммоси бола шахсини ҳар томонлама тарбиялашга эришишни таъминлашдан иборат. Бугунги кунда баркамол шахсни тарбиялаш давлатимиз олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Маълумки, оилада болаларнинг асосий вақти катталар меҳнатига ёрдам бериш, теварак – атрофдаги воқеа ва ҳодисаларга нисбатан ўз муносабатларини ўйин жараёни орқали акс эттириш, уларга тақлид қилиш билан ўтади. Ўйин - болаларнинг ҳар томонлама ривожланишининг муҳим воситаси ҳамда асосий фаолият тури ҳисобланади. Ўйин - узоқ даврлардан бери, машҳур олимлар, педагог-психологлар, файласуфлар, социологлар, этнографлар ва маданият арбоблари диққатини ўзига қаратиб келган. Ўрта Осиё маданияти тарихида – оилада фарзанд тарбиясига жуда катта эътибор қаратилганлиги, машҳур алломалардан Абу Наср ал Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг, бахт келтирувчи билим», Ахмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» («Ҳақиқат совғалари») каби жаҳонга машҳур асарларида халқимизга хос бўлган фарзанд тарбиясининг муҳим омиллари устида фикр юритганлар.
Халқ педагогикаси чуқур ўргатилганда, мутафаккирларнинг фарзанд таълим тарбияси ва одоб – ахлоққа оид асарларида, ўзбек халқи болаларни тарбиялашда тарбиявий ишнинг энг таъсирчан услуби - ўйин шаклидан жуда кенг фойдаланганлигини кўрамиз. Бола тарбиясида ўйиннинг ўзига ҳос хусусиятлари ва турлари мавжуд. Ўйин мазмуни ва ташкилий кўрсаткичи даражасига кўра: халқ миллий ҳаракатли ўйинлари, ижодий ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар, эрмак-овутмачоқ ўйинлар, санамалар халқ оғзаки ижодидаги ўйин турлари мавжуд.
Ўзбек халқи болаларни тарбиялашда анъанавий ўйин турларидан, (ўғил ва қиз болаларни ўзига хос хусусиятларини тарбиялашда) тарбиянинг ўзига хос хусусиятларидан фойдаланганлар. Ўғил болаларни уддабурон, чаққон, топқир, қизларни меҳр-шавқатли, уй ишларига киришимли қилиб тарбияланган. Ўларни ҳаётга, турмушнинг оғир енгил синовларига тайёрлаб боришга катта эътибор қаратилган. Бундай жараёнларда ота-онанинг шахсий намуна бўлиши, меҳнатга чиниқтириши, меҳнатга ўргатиш каби тарбия шаклларидан унумли фойдаланилган.
Ўйин – доимо ҳаётни акс эттиради. Ўйин ўзининг келиб чиқишига кўра, йўналиш ва мазмунига кўра ижтимоий воқелик ҳисобланади. Ўйин жараёнида боланинг психик билиш жараёни, иродаси, хиссиёти, эхтиёжи, қизиқишлари, таъсирчанлиги – унинг бутун шахсияти шаклланади. Бола ўйинда амамлий эҳтиёжларга қарам бўлмайди. Бунда у ўзининг бевосита эхтиёжи ва қизиқишларидан келиб чиқади. Болаларнинг ўйинлари ўзининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради.
Болалар мустақил ижодий ўйинларни кўпроқ ўйнайдилар. Бу ўйинларни болалар ўзлари ўйлаб чиқадилар. Болалар ўз таассуротлари, кўрган-эшитган, ҳис қилган нарсаларга нисбатан ўз муносабатларини акс эттирадилар. Болаларнинг ижодий ўйинларини мазмуни ва сюжетига кўра қ гуруҳга бўлиш мумкин. Маиший ўйинлар – бунда бола оила ва бошқа жойларда бўлаётган воқеликни акс эттиради. Бунда болалар бува-буви, ота-она, ака-укалаларининг муносабатларни акс эттирадилар. Катталарнинг хатти-ҳаракатларига, сўзлашиш маданиятига тақлид қиладилар, ота-она ролини ижро этадилар. Меҳнат мавзусидаги ўйинлар - бунда оиладаги катталар меҳнатида иштирок этишлари ўз ўзига хизмат (мустақил қийиниб-ечинишлари, ўйинчоқларни жой-жойига тахлаб қўйишлари, уй юмушларига ёрдам беришлари, уйни супуриш, пол артиш, ховлига сув сепиш, гулларни тагини юмшатиш, сув қуйиш, ўз хонаси анжомларини тўғри саранжомлаш) ва бошқалар.
Ижтимоий ўйинлар – бу ўйинларда болалар «Ўқитувчи», «Врач», «Қурувчи» ўйинлари орқали касб - ҳунар ҳақидаги тасаввурлари ва тафаккурлари шаклланиб боради. Ўйинда катталар турмушига, ишларига, жамиятдаги хулқ атвор меъёр қоидаларига ижобий муносабат шакллантирилади. Болаларнинг ақлий жиҳатдан тарбиялашда ижодий ўйинларнинг роли каттадир. Бола ўйнаётганда хаёл қилади, воқеа-ходисаларни хаёлан уларни кайта тиклайди. Ўйиннинг хаёлий вазияти боланинг ақлий фаолиятининг ривожланишига доимо таъсир кўрсатади.
Ўйиннинг санъатга яқинлиги сюжетли ролли ўйинлардан эстетик тарбияда фойдаланиш имконини яратади. Бола ўйинидаги ижодкорлик билан боғлиқ бўлган туйғулар эстетик туйғуларга яқин туради. Ўйинда боланинг катта ҳаракат тажрибаси шаклланади. Турли ҳаракатларни ривожлантириш ва такомиллаштириш учун қулай шароит яратилади, бола ролга киради, ўз ролига оида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун бу ҳаракатлардан фойдаланади, тасвирлаётган ролларнинг ўзига хос хусусиятларини онгли равишда ифодаланади. Икки ёшдаги болалар ҳаётида сюжетли ўйинчоқлар билан жуда оддий ўйинлар ўтказилади. Болалар бу ўйинчоқларни қўлда ушлаб юрадилар, сиқиб кўрадилар, ерга ташлаб кўрадилар, ўйинчоқларни ғилдиратадилар, ўйинчоқда нима тасвирланганлигига эътибор бермайдилар. Бу ёшда кундалик ҳаётда теварак – атрофдаги катта кишилар ва болалар ҳаракатни кузатиб боришни, бу ҳаракатларни ўз ўйинларида акс эттиришни ўргатиш лозим: қўғирчоқни овқатлантириш, уйқуга ётқизиш ва бошқалар.
Уч ёшга қадам қўйган болалар билан суҳбатлар, кузатишлар ўтказиш, хикоя ва эртаклар ўқиб бериш, маслаҳат бериш ва ўйинларга қизиқтириш керак. Ўйинда болаларни катта иш-ҳаракатининг фақат ташқи томонигагина тақлид қилдирмай балки уларни одамларга, меҳнатга бўлган муносабатларига ҳам тақлид қилдириш, болаларда ахиллик билан ўйнай олиш, ролларни тақсимлай билиш, кўзланган мақсадга эриша олиш, тортинчоқ ва уятчанг болаларга лойиқ ролларни таклиф қилиб, уларнинг ўйинга қўшилишига ёрдам бериш малакасини таркиб топтириш.
Катта ёшли болалар ҳаётида ҳаракатлар қаторида хилма хил ижтимоий муносабатлар, хатти - ҳаракатлар ҳам акс эта бошлайди. Ўйинлар мавзуси доирасини кенгайиши, улар мазмунининг теранлашуви, ўйин шакли ва тузилишининг ўзгаришига олиб келади.
Ўйиннинг мазмун ва моҳиятига кўра: тайёргарлик даври, ўйинга киришиш, ўйиндаги ҳаракатларни муҳокама қилиш, асосийларини белгилаб олиш. Бу жараён ўйин мазмунини тўлароқ ифода эта олишга, ўзаро илиқ муносабатларини ўрнатишда, келишиб олишга ёрдам беради. Ўйинни ривожлантириш учун ўйинга қўйиладиган талаблар мазмунини ўзгартириш керак. Ўйин вазиятини танлаш, ўйинга раҳбарлик қилаётган ота-онанинг маҳоратига, қизиқишига боғлиқдир.
Ота-она оилада болаларнинг ижодий қобилиятларини маҳоратларини ўстириш мақсадида бадиий асарларни, эртак ва хикояларни саҳналаштириш усулларидан кенг фойдаланишлари мумкин. Саҳналаштириш ўйинларида бола ўйин жараёнига кириб боради, воқеа ва эртак қаҳрамонларининг ички ҳаётига бевосита алоқадор бўлган қаҳрамонлик, жасурлик, меҳрибонлик, жонбозлик, жонкуярлик каби ижобий фазилатларни ўзларида яққол намоён қиладилар. Бу жараёнда болаларнинг нутқ фаоллиги, луғат бойлиги, дунёқараши кенгайиб боради.
Саҳналаштириш учун бадиий асар, эртаклар танлаш катта ёшдагилардан болаларнинг ёш хусусиятлари, қизиқишлари, истакларини ҳисобга олишни талаб этади.
Адабий асарларни танлашда қуйидаги талаблар қўйилади:
Асар мазмунининг ғоявий-маънавий баркамоллиги;
Асарнинг бадиий жиҳатдан мазмундорлиги;
Асардаги қатнашчи ва ролларнинг сони қанча кўп бўлса, шунча асар аҳамиятлидир;
Асарда мазмун яхши бўлиши билан бирга, ҳаракатларнинг тури ҳам кўп бўлиши лозим;
Асарни ифодали ўқишга мос бўлиши;
Асар мазмуни қизиқарли, ҳаёт билан боғланган бўлмоғи лозим.
Болалар халқ эртакларининг саҳналаштиришни яхши кўрадилар. Масалан: «Шолғом», «Зумрад ва Қиммат», «Бўғирсоқ» ва бошқалар. Болалар бошқа халқ эртакларини ҳам турли усулларда қўғирчоқ, соя, стол театри орқали саҳналаштиришга эхтиёж сезадилар. Бадиий асарни эслаб қолишлари учун уни қайта ўқиб бериш, саҳна кўрсатиш, расмлар намойиш этиш, дидактик ўйинлардан фойдаланилади.
Саҳналаштириш ўйинлари қизиқарли ўтиши ва узоқ вақт давом этиши учун кераакли жиҳозлар тайёрланиши ва унга тўғри раҳбарлик қилиниши керак. Катталар-ўйин режиссёри ролини амалга ошира бориб, болалар хатти-ҳаракатларини, қобилиятлари, интилишлари ҳисобга олиб боради. Ўйинда фаол иштирок этган болаларни алоҳида рағбатлантирилади, келгусида қайси асарларни саҳналаштириш кераклигини аниқлайди. Болаларни ижодий қобилиятларини янада такомиллаштиришда - қурилиш материаллари билан ўтказиладиган ўйинларнинг роли каттадир. Қуриш – ясаш ўйинлари болада буюм образини фазовий ифодада тасвирлашни талаб қилади. Ўйин жараёнида бирор бир материал ёки буюмнинг хажми, катта-кичиклиги, бир-бирига мослиги, фазовий мўлжаллай олиш кўникмаси шаклланади, ривожланади. Қуриш – ясаш ўйинлари болаларда кузатувчанликни, буюмларни фазовий жойлаштира олиш, мақсадга эриша олиш каби фаолиятларга ўргатади. Масалан: уйча, кўприк, сарой, уй ҳайвонлари учун махсус майдончаларни қуриш назарда тутилади.
Қум билан ўйнаш. Қум болаларнинг ўйнашлари учун энг қулай ўйин воситаси бўлиб хисобланади. Қумлар махсус яшикларда нам ҳолатда сақланади. Қумни сақлашга гигиеник талаблар қўйилади: а) қум турли хил тош, шишалардан тозаланган бўлиши; б) қум фақат намроқ ҳолда сақланиши керак; в) болаларнинг саломатлигига хавф солмаслиги керак.
Кичик ёшдаги болаларни қум билан ўйнашлари учун байроқчалар, ўйинчоқлар тайёрлаб қуйилиши керак. Сув билан кичик ёшдан бошлаб шуғулланиш мумкин. Сувда қўғирчоқни чўмилтириш, ўйинчоқлар билан сувда ўйнаш, катта ёшдаги болалар эса сувда чўмилишлари мумкин. Қор билан ўйналадиган ўйинлар болаларда қувноқ кайфиятни уйғотади. Бунинг учун болаларга ёғоч белкуракча, қорни ташиш учун яшикча ортилган чана бўлиши шарт. Катталар ёрдамида қор уюмларидан турли шакллар, қорбобо, қорқиз, ҳайвонларнинг қиёфасини ясайдилар.
Миллий ўйинлар. Миллий ўйинлар икки гуруҳга бўлинади: 1. Миллий ҳаракатли ўйинлар. 2. Миллий халқ ўйинларига бўлинади.
Миллий ҳаракатли ўйинлар спорт турлари билан ҳамда халқимиз қадриятлари билан алоқадор бўлиб, улар асрлар давомида даврларга мос равишда ривожланиб, такомиллашиб, эъзозланиб келинган. У болаларни жисмонан бақувват, соғлом, жасур, қатъиятли, чаққон, уддабурон бўлиб ўсишларида муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Халқ миллий ўйинларида миллатнинг ўтмиш тарихи, маънавий ва маданий ривожланишининг ҳарактер хусусиятлари, урф-одатлари, анъаналари жамлангандир.
Халқ миллий ўйинлари орқали болаларни маънавий, ақлий, жисмоний, эстетик жиҳатдан тарбиялаб бориш жараёнида болаларда ўз Ватанини севиш, унинг бойликларини қадрига етиш, буюк аждодларимиз меросларини ҳурмат қилиш, миллий куй ва қўшиқлардан завқланиш туйғуларини, шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодда чидамлилик, сабр-тоқатлилик, тезкорлик, илдамлик, ботирлик каби шахсий сифатлар шаклланиб боради.
Халқ миллий ўйинларини оилада ташкил этишда қуйидаги вазифалар амалга оширилиши лозим. Халқ миллий ўйинларининг турлари ва уларни ташкил этиш йўллари, усуллари ҳамда услублари билан ота-оналарни таништириш. Миллий ўйинларни ташкил этишда маънавий қадриятлар ва урф одатларимизни кундалик ҳаёт жараёнига сингдириб бориш. Мактабгача ёшдаги болаларни миллий истиқлол руҳида тарбиялашда халқ миллий ўйинларидан мақсадли фойдаланиш. Халқ эртаклари, халқ оғзаки ижоди дурдоналаридан унумли фойдаланиш. Болаларни ўйнашлари учун оилада шарт-шароит (ўйин учун жиҳозлар, атрибутлар) яратиш. Махаллалар ўртасида ўтказиладиган миллий ўйинлар бўйича кўрик танловлари ва мусобақаларда қатнашиш.
Миллий ҳаракатли ўйин болаларнинг ёш хусусиятларига, ўйиндаги ҳаракатлар ривожига қараб такомиллашиб боради.
1-2 ёшли болалар билан ўйналадиган ўйин турларига: «Бармоққа-бармоқ», «ўоз-ғоз», «ўоз турсин», «Бўп-бўп», «Той-той», «Поезд», «Ачом-ачом» бўлиб бу ўйинлар, гўдак энди бир-икки қадам ташлашни ўрганаётган вақтда гавдасини тўғри тутишга ёрдам берадиган ўйинлар ҳисобланади.
3-4 ёшли болалар билан «От ўйин», «Кесак қўйди», «Кўз бойлагич», «Чорий чамбар», «Аввалакам», «Таёқ ирғитиш», «Қулоқ чўзиш», «Читти гул», «Холлам меҳмонга келди», «Учди-учди» ўйинларидир.
4-5 ёшли болалар билан «Чир айланма», «Чиллак», «Тортишмачоқ», «Лафта», «Дор ўйин», «Кўпкари», «Беркинмачоқ», «Жами», «Чертан девор гир-гир айлан» ўйинларидир.
Катта ёшдаги болалар учун - «Чавандозлар», «Доирага торт», «Дўппи яширма», «Сапалак», «Бёш тош», «Оқ теракми, кўк терак» ўйинлари орқали болаларда чаққонлик ўз-ўзини бошқара олиш ва ўзига ишонч тарбияланади, қатъиятлилик кўникмалари шаклланади, фикрлашга ўргатилиб борилади, топқирлик қобилиятлари ривожланади, ҳозиржавоб бўлишга тайёрланиб борилади.
Халқ ҳаракатли ўйинларини ташкил этиш ва болаларга ўргатишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур.
Болани руҳий жиҳатдан ўйинга тайёрлаш. Ўйин жараёнида болаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ёш хусусиятларига эътибор бериш.
Ҳар бир ўйиннинг педагогик томонларини назардан қочирмаслик.
Ўйинларни ижтимоий - фойдали меҳнат билан боғлаган ҳолда ҳаётга тадбиқ этиш.
Ўйин давомида ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш.
Жамоа бўлиб биргаликда ҳаракат қилиш, жамоа манфаатига ҳурмат ва эътиборли бўлиш.
Миллий ҳаракатли ўйинларнинг спорт кўринишидаги турларидан «Кураш», «Чавандозлар» болаларда кучли ва чаққон, ҳалол ҳаракат қилиш малакаларини орттиради. Ўзбек халқининг эрмак ва овутмачоқ ўйинларидан асосан боланинг илк ёш давридан бошлаб шуғулланиб борилади. Бу ўйинлар асосан катталарнинг бевосита раҳбарлигида ҳаракат ва сўзларнинг уйғунлашуви натижасида ўйнатилади. Масалан: «Бармоқлар», «Сичқон-сичқон» ўйинлари орқали болаларда хушчақчақлик кайфиятлари ҳосил қилиниб тасаввурлари ўсиб боради. Халқимизда «Боланинг илонни чангаллайдиган даври» деган ибора бор. Бу хикмат бола хали қўрқиш ҳиссини билмайдиган даврида, яъни яхши-ёмонни ажрата олмайдиган вақтида қўлланилади. Ҳудди шу даврда «Сичқон-сичқон» ўйини қўл келади.
Илк ёшдаги болалар дастрўмолдан ясалган «сичқон»нинг ҳаракатланишидан қаттиқ завқланиб, қийқириб яйрайдилар. «Сичқон»ни ҳаракатлантирувчи катта одам унинг жуда чаққонлигини намойиш этиши керак. Бу овутмачоқ гўдакка сичқон шакли ва унинг жуда югурдаклиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга кўмаклашади. Эрмак ўйинлардан «Оймўма», «Боққа кирсам майлими», «Алла», «Ажи-ажи», «Бойланди», «Чапаккка-хо-чапакка» - орқали болаларни мулоқотга ўргатиб борилади. Бу жараёнда болаларни эшитиш, кўриш, сезиш, ҳис қила олиш каби сенсор холатлари фаоллашади. Болаларнинг нутқ фаоллигини ўстириш мақсадида айтишма ўйинларидан кенг фойдаланилади. Бундай ўйинларга «Бойланди», «Холлам келди», «Мунди-мунди», «Булбулим-булбулим»; «Кўз бойлоғич», «Оқ шоли, кўк шоли», «Ада хорманг» лар киради. Яна, халқимизда азал-азалдан ўйнаб келинадиган сўз ўйинларидан «Яраштиргич»лар хали-ханузгача болалар орасида «тинчлик – ярашув» тимсоли сифатида қўлланилади. Бу ўйинлар болалар тилидан ана шундай жаранглайди:
Каримга бердим тойчоқ,
У олавермади ҳар чоқ.
Тойчоғимни ким олса,
Мен у билан чин ўртоқ.
Ялинчоқ-ялинмачоқ,
Писта пўчоқ.
Қиличми, тўқмоқ, қирқ йилгача ўртоқ,
Тўқмоқ - тўқсон йилгача ўртоқ.
Болалар математик тасаввурларини ўстиришга ёрдам берадиган ўйин турига «Санамалар» киради. Бу ўйин жараёнида болалар шеърий сатрлар орқали сон-саноқдан топишмоқ тарзида фойдаланиб қатнашадилар. Бунда болаларнинг тасаввурлари, фикрлаш доиралари кенгайиб, шеърий оҳангда тўғри жавоб қайтаришга ўргатилиб борилади. Асосан бу ўйинлар қуйидагича жаранглайди:
Дадаму-ойим,
Бор иккита синглим.
Баҳодир, Дилдор,
Боғчага кетар,
Санаб кўр чаққон,
Бизлар нечта жон.
Ўзбек халқи ниҳоятда сўзга чечан, топқир бўлиб, ўзининг ал-ёру-қўшиқларига бойдир. Бу фикримизнинг исботи сифатида халқ орасида машҳур бўлган «Қиқилламалар»дир. Бу сўз ўйинларида содир бўлаётган воқеа ходисалар, кечинмалар шеърий оҳангда ижро этилади. Масалан:
Шов-шов этади ариқ,
Карим экади тариқ.
Ёки
Эчки келади маъраб,
Ўз эгасига қараб.
Ота-оналар ўз фарзандлари билан халқ ўйинларидан оқилона фойдалансалар, болаларни ҳар томонлама камол топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу билан бир қаторда боланинг тарбиясида, ҳар томонлама ривожланишида ўйинчоқларнинг аҳамияти ҳам беқиёсдир.
Фарзанд тарбиясида ўйинчоқнинг аҳамияти. Ўйинчоқ - бола ҳаётининг дастлабки даврларидан бошлаб уларга йўлдош қувонч манбаидир. Ўйинчоқ - боланинг ўйнаши учун мўлжалланган ва бошқа мақсадлардан фойдаланмайдиган буюм бўлиб ҳисобланади. Ўйинчоқда буюмларнинг типик ҳусусиятлари умумий тарзда акс этади. Педагог А.С.Макаренко, «Ўйинчоқ ўйиннинг «материал асоси», ўйинчоқ ўйинни яратишда иштирок этади, боланинг ўзига хос шериги сифатида намоён бўлади, унинг шахсига таъсир кўрсатади», - деб таъкидлайди. Рус педагоглари - ўйинчоқ болаларга атрофдаги мавжуд воқеликни ўрганишга ёрдам берадиган, ранглар, буюмлар кўламини уларнинг материалларини фарқлаш малакасини ривожлантирувчи восита деб таъкидлаб, бола дунёқарашини кенгайтиришдаги аҳамиятини кўрсатиб бердилар.
Халқ педагогикасида ўйинчоқларнинг бутун бир тизимини ишлаб чиқилган бўлиб, булар боланинг сенсор қобилиятини ривожлантиришга қаратилган. Ўйинчоқлар – болаларнинг нутқий фаоллигини уйғотади, луғат бойлигини оширади, уларда таҳлил қилиш яхлит ҳолатга келтириш, умумлаштириш, таққослаш, тавсифлаш диққатни жамлаш ва барқарорлигини ривожланишида муҳим бир воситадир.
Ўйинчоқ болаларда – маънавий-ахлоқий туйғуларни (меҳрибонлик, авайлаш, эътиборлик) шакллантиради, атроф муҳитга ижобий муносабатни уйғотади.
Ўйинчоқ танлашда – боланинг ёш ва индивидуал хусусиятларини, қизиқишлари, истаклари ҳисобга олинади. Мақсадга қаратилган бундай ёндошув - ўйинчоқ танлашга бўлган талабни янада оширади. Асосан: педагогик, гигиеник, бадиий талаб орқали ўйинчоқ танланади.
-Педагогик талаб: Ўйинчоқ образ ива мазмунининг бола тарбиясига мувофиқлиги; жамиятимиз ғояси нуқтаи назарига мос келиши, ғоявий жиҳатдан қимматли бўлиши – педагогик талабнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўйинчоқ - болада олижаноб туйғуларни уйғотиши, бошқа миллат болалари билан дўстона муносабатларни тарбиялашда, воқеликка нисбатан олижаноб туйғулар уйғотиши, ижобий ахлоқий тажриба тўплашга ёрдам бериши лозим. Ўйинчоқ боланинг фаолликка бўлган интилишини қониқтириши ва уни уйғотиши керак. Образли ўйинчоқ - реал ҳақиқатни ифода этувчи, буюм ва унинг хусусиятлари ва ҳаётдаги аҳамиятини акс эттиради.
Ўйинчоқнинг динамиклик хусусияти ундан кўп маротаба режали тарзда фойдаланиш имконини яратади. Бу хусусиятидан келиб чиқиб, ўйинчоққа қуйидаги талаблар қўйилади:
Гигиеник талаблар: Ўйинчоқ қурилиши қандай материалдан ва рангдан тайёрланганлиги, боланинг ҳаётига ҳеч қандай хавф солмаслиги, яхши тозалай олиш мумкинлиги асосий талаблардан ҳисобланади.
Бадиий талаблар: шакл, бўёқ ва безаклар билан ҳар томонлама уйғунлашув, бир-бирини ранг ва шакл жиҳатдан тўлдириб, таъкидлаб, ўйинчоқнинг бадиий ифодалилигини оширади. Ўйинчоқларнинг тузилиши ва безалиши болаларнинг турли ёш босқичларда идрок этиш хусусиятларига тўла мос келмоғи лозим.
Тўғри танланган ўйинчоқ - боланинг жисмоний, ахлоқий, ақлий ва бадиий-эстетик тарбияси ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Болани ақлий жиҳатдан тарбиялашда дидактик ўйинчоқларнинг бутун бир тизими катта аҳамият касб этиб, сенсор ва нутқ ривожига, фикрлаш жараёнлари ва диққатини тарбиялайди, буюм ва унинг хусусиятларига, қурилишига бўлган қизиқиш шаклланади, билим-тушунчалари бойиб боради.
Болани ахлоқий тарбиялашда - ўйинчоқ болани қувонтиради, атрофдагиларга нисбатан ижобий муносабат ҳосил қилади, биргаликда ўйнаш туйғусини уйғотади ва ижобий ҳис-туйғуларни таркиб топтиради. Ахлоқий ҳис-туйғуларни шакллантиришда қўғирчоқ муҳим аҳамиятга эга. Қўғирчоқ - ўзининг кенг маъноли хислатлари билан бола ҳаётига кириб келади. Миллий қўғирчоқ - болаларни бошқа миллатга мансуб бўлган тенгдошларига бўлган ижобий муносабатни тарбиялаш манбаларидан ҳисобланади. Санъатни биринчи ёрқин образли ва энг тушунарли буюми бўлган ўйинчоқ эстетик ҳислар ва кечинмалар уйғотади, эстетик тарбияни тўплашга ёрдам беради ва бадиий дидни шакллантиради. Шу ўринда болаларга яқин ва тушунарли бўлган халқ ўйинчоқларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим.
Боланинг жисмоний тарбиясида ўйинчоқ болаларни турли ранг-баранг ҳаракитларга ундайди ва боланинг фаол ҳаракатга бўлган эҳтиёжини қондиради. Тезкор жавоб реакциясини, ҳаракатларнинг аниқлиги ва мувофиқлаштиришини ривожлантиради.
Илк ёшдаги болаларга мўлжалланган кўп ўйинчоқлар (шақлдоқлар, резина коптокчалар, шаклчалар ва бошқалар) болада кўриш ва эшитиш диққатини ривожлантиради, ушлаш ҳаракатлари ва буюмли ҳаракатларни ўстиришга ёрдам беради.
Ўйинчоқ - таълимий ва тарбиявий аҳамиятга эга.
Ўйинчоқларнинг турлари ва кўринишлари бўйича қуйидаги туркумларга ажратилади:
-Сюжетли-образли;
-техника ўйинчоқлари;
-қуриш – ясаш, қурилиш материаллари ўйинчоқлари;
-дидактик ўйинчоқ ва ўйинлар;
-спорт ва ҳаракатли ўйинлар учун мўлжалланган ўйинчоқлар;
-йиғма – бўлинма ўйинчоқлар;
-театр ва декаратив ўйинчоқлар; (соя ва қўғирчоқ театрларининг персонажлари, драммалаштирилган ўйинлар учун кийимлар, арча ўйинчоқлари);
-ўйинчоқ - эрмаклар;
-оҳанг чиқарувчи мусиқавий ўйинчоқлар;
-қўлбола ўйинчоқлар ва ўйин материаллари, турли-туман ўйин жиҳозлари.
-Сюжетли-образли ўйинлар - сюжетли-ролли ўйин учун фойдаланилади. У болаларда ижобий ҳарактер қирраларини, мулойимлик, ғамхўрлик, ёрдам беришга эҳтиёж, шунингдек катталар меҳнатига ҳурмат ва тенгдошлари билан ўйнай олиш малакаларини тарбиялайди.
-Техника ўйинчоқлари – болаларда техникага ва техника асбобларига бўлган қизиқишни ва уларни ўз ўйинларида қўллай олиш имконини яратади. Болаларни техникага бевосита алоқаси бор буюмнинг (машиналар, механизмлар, транспорт турлари, алоқа воситалари) ташқи кўриниши, образни ва унга хос ҳаракатларни таништирувчи техник ўйинчоқлар яқин туради.
-Қуриш-ясаш ўйинчоғи содда, бошқариш ва фойдаланиш жиҳатдан қулай ва осондир. Бу ўйинда буюмнинг асосий вазифаларига тақлид қилиш имконини яратиши лозим. (автомобилда ғилдираклар ҳаракатланиши, эшик очилиши). Қурилиш материаллари билан ўйналадиган ўйинларнинг асосий ғ типи мавжуд:
а) кублар, призмалар, конуслар, пирамида, целиндрлар, пластинкалар, геометрик шакллар тўплами.
б) турли блок - девор, фронитон, колонка, том, арк ва бошқа архитектура ва қурилиш материалларидир. Майда (стол ўйинлари учун) ва йирик (полда ва майдончада) ўйнашга мўлжалланган. Бу қурилиш материалларининг ранги ранг-баранг бўлиши мумкин.
-Дидактик ўйинчоқларнинг асосини халқ ўйинчоқлари ташкил қилади. Улар ўйин вазифасини бажаришда бола ўз-ўзини назорат қилишни таъминлайди. Хилма хил мозайкалар сенсор қобилиятларини ривожлантирувчи дидактик ўйинчоқларга мансубдир. Улардаги ўйин вазифаси нақшлар, расмларни танлаш ва жойлаштиришдан иборат.
-Ҳаракатли ўйинларга мўлжалланган ўйинчоқлар; сув, қум билан ўйналадиган ўйинчоқлар, коптоклар, арғамчилар, чамбараклар, кегли ва бошқалар. Уларнинг асосий вазифаси болаларнинг жисмоний жиҳатдан тарбиялашни таъминлайди.
-Мусиқали ва театрлаштирилган ўйинчоқлар болаларнинг мусиқавий оҳанг ва ритмни эшита олиш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради. Катта ёшдаги болалар эртакларни саҳналаштирадилар.
-Ўйинчоқ - овутмачоқлар - ҳаракатчан, кўпинча овоз чиқарадиган бўлади. Улар болаларни ўзларининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан қувонтирадилар, сюжетлари эса вақтичоғлик бағишлайди.
-Қўлбола ўйинчоқларни катталар болалар билан биргаликда тайёрлдайдилар ва турли эртак, хикояларни саҳналаштирилади.
Ўйинчоқларни тайёрланадиган материали бўйича тайёрлаш: ҳунармандчилик, қўлбола, фабрика усуллари бор.
Таниқли педагог А.С.Макаренко ўйинчоқларнинг қ турини ажратиб кўрсатган эди: тайёр ўйинчоқлар, ярим тайёр ўйинчоқлар ва ўйин материаллари. Биринчи тури-болаларни буюмлар ва нарсаларнинг ранг-баранглиги билан таништиради, тасаввурини ўстиради. Иккинчи тури-боладан фаол фаолиятни талаб қилади, мантиқан ва ақлан ўсишга ёрдам беради. Учинчи тури-бевосита боланинг ижодий фаолиятини таъминлайди.
- Туғилгандан 2,5 ойлик болалар учун мўлжалланган ўйинрчоқлар.
- Бу ёшдаги болаларнинг асаб-руҳий ривожланишларига ёрдам берадиган ёрқин рангдаги турли хилдаги ўйинчоқдан фойдаланилади. Бу ўйинчоқлар болаларнинг ётоқхонаси ва кроватларига илиб қўйилади. Бола бу ўйинчоқларга қарайди, уларни кўздан кечиради, таниш товуш уни ўзига дарҳол жалб қалади, тинчитади ва қувонтиради.
- 6-9 ойлик болаларга ёрқин рангдаги овоз чиқарувчи шиқилдоқлар, халқача, доирачалар, турли – туман қўғирчоқлар, хайвон ва қушларни шакллари, бола қўли етиши мумкин жойларга ўйинчоқларни осиб қўйилади ва уларни ушлатилади. Шунингдек юмалатиб ўйнаш учун тўп ва шарлар, челакча, ўйинчоқларни жойлаш учун махсус яшикча, пуфлаб тайёрланадиган ўйинчоқлар, эмаклаш учун ёрдам берадиган ўйинчоқлар тавсия этилади.
- 9-12 ойлик болалар учун – халқали минорачалар, икки қаватли матрёшкалар, рангли кубиклар, ажратиб олинадиган ва бир-бирининг ичига солиб қуйиладиган, буюмлар солинган товоқчалар, қўлга тақиб олинадиган билакузукчалар, сиққанда овоз чиқарадиган резинка ўйинчоқлар, пластмассали ва ёғочли болғачалар, сув қуйиш учун мўлжалланган сув челакчаси, сув пуркагич, тепловоз ва бошқа ўйинчоқлардан фойдаланиш мумкин.
Ота-оналар учун тавсия этиладиган миллий ҳаракатли ўйинлар
«Қопқон».
Ўйин тавсифи. Барча ўйинчилар икки гуруҳга бўлинадилар. Би-ринчи гуруҳдагилар айлана бўлиб тизиладилар, бу «Қопқон» бўлиб ҳисобланади. Иккинчи гуруҳдагилар «Сичқон»лар бўлиб, айлана таш-қарисида турадилар.
«Қопқон» гуруҳидаги болалар қўл ушлашиб, қуйидаги сўзларни айтиб, айлана бўйлаб юрадилар:
Вой қурғурлар, бу сичқонлар,
Очофатлар жонга тегди.
Қорни тўяр, тўймас кўзи —
Нима кўрса — шуни ёйди.
Шошманг сизлар, баднафс зотлар,
Қўлга тушмайин қолмассиз.
Уянгизга қўйдик «қопқон»,
Ҳаммангизни тез ушлармиз!
Улар шеърнинг сўнгги сатрини ўқиб бўлгач, турган жойларида тўхтайдилар бир-бирларининг қўлларини қўйиб юбормаган ҳолда уни юқорига кўтарадилар. Пайтдан фойдаланиб, «Сичқон»лар, «Қопқон» ичига кириб чиқиб, қоча бошлайдилар. Шу вақт раҳбарнинг «Қопқон ёпилди» ишораси билан айлана хосил қилиб турган ўйинчилар чўққайиб ўтирадилар қўлларини пастга туширадилар. Бу холат «Қопқон» ёпилганини билдиради. Шунда айлана ичидан чиқолмай қолган «Сичқон»лар тутилган хисобланадилар. Ўйин ҳамма «Сичқон»лар «Қопқон»га тушгунича давом этади. Сўнгра иккала гуруҳдагилар ўрин алмашадилар ва ўйин такрорланади. Ўйин қоидалари: 1. Кўтарилган қўлларни фақат «Қопқон ёпилди» ишорасидан кейин тушириш мумкин. 2. «Қопқон ёпилган»дан сўнг, айланани ёриб чиқиш ёки қўллар тагидан ўтиб кетиш ҳам мумкин эмас.
Методик кўрсатмалар: Ота - она «Қопқон ёпилди» ишорасини ўз вақтида бериш учун «Сичқон»ларнинг «Қопқон»дан қандай югуриб чиқаётганини диққат билан кузатиб туриши, шунингдек, «Қопқон»дан қочиб чиқишга юраги бетламаётган «Сичқон»ларга далда бериши лозим. Ўйинни қизиқарлироқ ўтказиш учун айтиладиган сўзларни ўйинчиларга олдинроқ ёдлатиб қўйиш лозим.
«Қувноқ болалар». Ўйин тавсифи. Майдончанинг ён томонларидан 2—4 қадам нари-да шу томонлар четига параллел чизиқлар тортилади. Онабошидан бошқа ҳамма ўйинчилар шу чизиқнинг орқа томонида сафланиб турадилар. Онабоши майдончанинг ўртасида иккита чизиқ орасида туради.
Раҳбар «Уч, тўрт!» дегандан кейин ўйинчилар биргаликда шун-дай дейдилар:
Биз қувноқ болалармиз,
Ўйин-кулгини севамиз.
Қани ўpтоқ, қувиб кўр,
Биттамизга етиб кўр.
Охирги сўзлар айтиб бўлиниши биланоқ ўйинчилар қарама-қарши томонга югуриб ўтадилар. Онабоши югуриб ўтаётганларга қўл тегизиб тўхтатишга ҳаракат қилади. Онабоши қўл тегизган ўйинчилар ўша жойда тўхтаб қолишлари керак. Ўйин раҳбари уларни белгилаб олади ва уларга ўйинда яна қатнашишга рухсат беради. Қолган ўйинчилар майдончанинг ён томонидаги чизиқ орқасида тўпланадилар ва у ердан яна майдончанинг қарши томонига югуриб ўтадилар. Ўйин шу зайлда давом этаверади. Онабоши уч ва ундан кўп марта тўхтатган ўйинчилар ютқизган хисобланадилар.
Ўйин қоидалари. 1. Ўйинчилар югуриб чиқиш пайтида бир-бирларини туртиб юбормасликлари керак. 2. Югуриб чиққан ўйинчилар орқага қочишлари мумкин эмас.
Бу ўйинда: чаққонлик, эпчиллик ҳамда чап бериб югуриб кетиш малакаси хосил қилинади.
«Қувлашмачоқ». Ўйиннинг тавсифи. Ўйин иштирокчиларидан биттаси қувловчи бўлади. У ўйин бошланишида қўлига қизил рўмолча ёки лента олиб майдончанинг ўртасида доира ичида туради. Қолган ўйинчилар майдончанинг хоҳлаган ерига бориб турадилар. Сўнгра келишиб олинган ишорага мувофиқ қувловчи рўмолча ушлаган қўлини юқорига кўтариб баланд овоз билан «Мен қувловчиман!» дейди. Шундан кейин у болалардан бирини қувлаб кетади ва унга рўмолчанинг учини тегизишга ҳаракат қилади. Болалар қувловчига чап бериб қочишга интиладилар. Мабодо, қувловчи рўмолчасининг учини бирорта болага теккизса, у қувловчи бўлиб қолади. Илгариги қувловчи эса иштирокчилар билан бирга ўйинга киради, у ҳам янги қувловчига чап бериб, қочишга интилади.
Уйин қоидалари. 1. Қувловчининг қўли теккан-ўйинчи ундан рўмолчани олиб, рўмолча ушлаган қўлини юқорига кўтариши ва баланд овоз билан «Мен қувловчиман!» дейиши керак. Шундан кейингина у бошқа ўйинчиларни қувлаши мумкин. 2. Янги қувловчи рўмолчани олиши биланоқ дарров, ўзидан олдинги қувловчини ушлаши мумкин эмас.
«Чўққайиб ўтириб ол». Ўйин тавсифи. Майдонча чизиқ билан чегараланиб қаергача югуриш мумкинлиги аниқ кўрсатиб қўйилади. Битта қувловчи тайинланади. Қолган ўйинчилар унинг атрофида айлана хосил қилиб турадилар.
Қувловчи «Бир, икки, уч», деганда ҳамма ҳар томонга қочиб кетади ва қувловчи уларни қувлай бошлайди. Қувловчи бирон ўйинчини энди тутай деганда ўйинчи чўққайиб ўтириб қолса, қувловчи уни тутмайди. Қувловчи қувлашни давом эттиради. Ўйинни исталган вақтгача давом эттириш мумкин.
Ўйин қоидалари. 1. Фақат 5 сония давомида чўққайиб ўтириш мумкин. ғ. Чўққайиб ўтиришга улгурган болани тутиш мумкин эмас. Тутилган ўйинчи тўхтайди ва қўлини юқорига кўтариб, баланд овоз билан «Мен қувловчиман!» — деб айтади. Шундан кейингина у ўйинчиларни тутишга киришади. Агар у ўзини қувловчи эканлигини маълум килмаса, унинг тутган ўйинчиси тутилган ҳисобланмайди.
«Қўл келди». Ўйин тавсифи. Ўйин майдончаси чизиқлар билан чегараланади. Бир ўйинчи қувловчи қилиб тайинланади ва у майдонча ўртасида туради. Қолган ўйинчилар унинг атрофига тўпланадилар.
Қувловчи қилиб тайинланган ўйинчи баланд овоз билан «Мен қувловчиман!» — дейиши билан бошқалар ҳар томонга югуриб кетади. Қувловчи уларни ушлаш пайида бўлади. Шунда орқасидан қувловчи келаётган ўйинчи, «Қўлингни бер!» деб, ўртоғини ёрдамга чақириши мумкин. Қўл ушлашга улгурган ўйинчиларни тутиш мумкин эмас. Агар қувловчи бирор ўйинчини у шеригининг қўлини ушлаб олишга улгурмасдан тутиб олса, у билан ўрин алмашади.
Ўйин қоидалари. 1. Янги тайинланган қувловчи аввал «Мен қувловчиман!» дейиши ва шундан кейингина ўйинчиларни қувлай бошлаши лозим. 2. 2-3 сониядан ортиқ қўл ушлашиб туриш мумкин эмас. Агар бирданига уч киши қўл ушлашиб қолса, қувловчи уларнинг чеккадагисини тутиши мумкин. 3. Майдончадан ташқарига чиққан ўйинчи қўлга тушган ҳисобланади.
«Чиллак». Ўйин тавсифи. Ўйин ўтлоқ жойда ёки спорт майдончасида ўтка-зилади. Бунинг учун узунлиги 40—50 см, қалинлиги 2—2,5 см келадиган, бир учи икки томондан йўнилган таёқ (даста) ҳамда узунлиги 20 см келадиган таёқча — чиллак керак бўлади.
Ўйинда 4 тадан 10 тагача бола қатнашиши мумкин. Ўйинни як-кама-якка ҳамда гypyҳлapra бўлиниб ўйнаса ҳам бўлади.
Олдинги чизиқдан 2 м нарига чиллакнинг дастаси қўйилади. Ўйинчилар чиллакни ерда ётган дастанинг устига ташлайдилар. Чиллакни биринчи бўлиб дастага тегизган ўйинчи ўйинни бошлаш хуқуқига эга бўлади. Шундан сўнг, ўйин қуйидагича бошланади. Ўйинчи чиллакни дастанинг учига қўйиб туриб енгилгина кўтариб ташлайди ва чиллак қайта тушиб, дастага тегиши ва яна сапчиб кўтарилиб, қайтиб яна даста устига тушиши керак. Чиллакнинг дастага ҳар бир теккани учун биттадан очко берилади.
Ўйинчи шу тартибда неча очко тўпласа, у даста билан чиллакни тўғига қараб шунча марта уради. Агар ҳар урганда чиллак 20—30 м нарига бориб тушса, демак, 2—4 очко бўйича хисобланганда масофа 90—100 м га етади.
Ютқизган ўйинчи ёки рақиб гуруҳи ўйинчиси ана шу масофани югуриб (зувлаб) ўтади. Бунда у нафас олиб уни чиқармай югуриши лозим. Чопиб кетаётганида нафас олса, ўша жойда яна даста билан чиллакни уриб қайтадан чопиб ўтиладиган масофа белгиланади.
Ўйин қоидалари. 1. Даста билан чиллакни кўтариб, ташланганда чиллак дастага қ мартадан кам тегмаслиги керак. 2. Иштирокчилар чиллакни ерда ётган дастага ташлаётганда ўйинни бошлаш чизиғини босмаслиги керак. 3. Ўйинчи белгиланган масофани чопиб ўтишдан бош тортса, у ашула айтиб ёки ўйнаб бериши, шеър ўқиб бериши ҳам мумкин. 4. Нафас олиш билан боғлиқ тушунмовчилик келиб чиқмаслиги учун югураётган ўйинчи қўнғизнинг зизлашига ўхшаш овоз чиқариб югуриши лозим.
Бу ўйинда: қаътиятлилик ва ирода сифатлари тарбияланади ва мустаҳкамланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Ўйин тарбиявий аҳамияти нимада?
Ижодий ўйинларнинг мазмуни нимада?
Ўйиннинг қандай босқичларда амалга оширилади?
Миллий ўйинларга қайсилар киради?
Миллий ўйин турларини санаб ўтинг?
Бола тарбиясида ўйинчоқ қандай аҳамият касб этади?
Миллий ҳаракатли ўйин деганда қандай ўйинлар тушунилади?
АДАБИЕТЛАР
1. А. Мунавваров “Оила педагогикаси” Т, Уқитувчи. 1994й
2. О.Тураева. “Оила этикаси ва психологияси”. Т, Уқитувчи. 1998 й
3. М.Халматова. “Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси” Т, Ўқитувчи. 2000 й
4. Э.Юсупов, У.Юсупов “Оила- маънавият булоғи” Тошкент-2003 й.
5. У.Отавалиева. Бола тарбиясида боғча ва оила хамкорлиги. Т-1998
Do'stlaringiz bilan baham: |