1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

шахсий хавфсизлик 
қоидаларига риоя қилиши шарт. 
 
4-§. Йўл-патруль хизмати фаолиятини назорат қилиш
ва баҳолашни ташкил этиш 
Йўл-патруль хизмати ходимларининг пост ва патруллик қилиш 
йўналишларидаги фаолиятини ошкора ва хуфиёна (яширин) текши-
риш сафдаги бўлинма раҳбарлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқар-
маси ходимлари ёхуд ИИВ-ИИББ-ИИБ раҳбариятининг кўрсатмасига 
биноан ички ишлар органлари бошқа хизматлари ходимлари томони-
дан амалга оширилади. 
Назоратни амалга оширувчилар Йўл-патруль хизмати олдида 
турган вазифаларни, уларнинг ижросини ташкиллаштириш ва хизмат 
ўташ тартиби, текширилиши лозим бўлган пост ва патруллик қилиш 
йўналиши ҳудудидаги тезкор вазиятни билишлари керак. 
Назорат қилишга келган раҳбар ёки ходим ўзини таништириши, 
хизмат гувоҳномаси ва текшириш ҳуқуқини берувчи ёзма топшириқ-
ни кўрсатишга мажбур. Текширувчи келганлиги ҳақида ходимлар 
дарҳол Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчер-
лик хизмати, шунингдек унинг шохобчаларига хабар берадилар. 
Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолияти ошкора текширувдан 
ўтказилаётганда текширувчилар қўйилган вазифалардан келиб чиққан 
ҳолда қуйидагиларга аҳамият беради: 
Йўл-патруль хизмати ходимининг ташқи кўриниши, экипировка-
си (хизмат гувоҳномаси, қуроли, тезкор
-
техник ва махсус воситалар, 
жезл, ҳуштак, хизмат ҳужжатлари ва ҳ.к. бор-йўқлиги)га; 
ходим хизмат вазифаларини, йўриқнома ўтказилган пайтида ва 
хизмат ўташ жараёнида олган хабарномаларни билишига ва уларни 
бажаришига; 
ходимнинг хизмат кўрсатаётган патруллик қилиш йўналиши ва 
пости ҳудудидаги тезкор вазият, йўл-транспорт ҳодисаси содир эти-
лиши аҳволи ва ушбу йўналиш ёки ҳудудда хизмат ўташнинг ўзига 
хос жиҳатларини билишига; 
ходимнинг Йўл-патруль хизмати фаолиятини тартибга солувчи 
норматив ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, унинг қоидаларини тўғри 
қўллай олишига; 
бириктирилган патруль автомобилнинг бор-йўқлигига, уларнинг 
созлиги ва ташқи кўринишига; 


282 
патруль автомобилда хизмат олиб бораётган вақтида маъмурий 
баённомани видеорегистратор кўриш сектори доирасида расмийлаш-
тириши;
ходимнинг махсус техника воситаларидан фойдаланиш қоида-
ларини билишига ва уни тўғри қўллай олишига; 
пост ёки патруллик қилиш йўналишида ходимнинг хизмат вазифа-
ларини бажарилишини ташкил этилганлиги ва унинг натижасига; 
йўл ҳаракатини назорат қилиш турлари ва усулларини тўғри 
танлаши, йўл ҳаракати қатнашчилари содир этаётган ҳуқуқбузарлик-
ларни аниқлаш ва бартараф этишда тактик усулларни қўллашига; 
жезл ва техник воситалар ёрдамида йўл ҳаракатини тартибга 
солинишини таъминлашни уддалашига; 
йўл ва тезкор вазиятнинг мураккаб шарт-шароитида ўзини тута 
билишига; 
фаолиятига дахлдор бўлган ҳужжатларни ва маъмурий ҳуқуқ-
бузарликлар бўйича материалларни сифатли расмийлаштиришига. 
Назоратни амалга оширувчи раҳбар ёки ходим ошкора текшириш 
пайтида хизмат ўталиши бўйича аниқланган камчиликларни жойида 
бартараф этиш чораларини кўриши ва ходим (наряд)га амалий ёрдам 
кўрсатиши керак. 
Сафдаги бўлинма командири ҳар бир нарядни (сменада) камида 
бир марта ошкора текшириши керак. 
Йўл-патруль хизмати ходимларнинг хизмат фаолияти устидан 
ноошкора усулда хуфиёна текширувлар сафдаги бўлинма командири 
ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи томонидан 
тасдиқланган жадвалга мувофиқ ўтказилади. 
Хуфиёна текширувлар ташкил этилаётганда фуқароларнинг 
шикоят ва аризалари, йўл ҳаракати иштирокчилари билан ўтказилган 
суҳбатлар ҳамда якка тартибдаги тарбиявий ишлар натижалари 
ҳисобга олиниши керак. 
Ўтказилган хуфиёна текширув натижаси тўғрисида текширишни 
тайинлаган раҳбар номига билдирги (хронометраж карточкаси унга 
илова қилинади) орқали ахборот берилади. Раҳбар тақдим этилган 
билдиргига сипориш билан муносабатини билдиради ва зарурати 
бўлса хизмат текшируви ўтказиш бўйича қарор қабул қилади. Унинг 
натижаларини қайд этиш учун махсус техника воситалари, видео-
камера ва шу кабилардан фойдаланиш мумкин. 
Ходимларга нисбатан хуфиёна текширув ўтказиш вақтида интизом 
ёки қонунийликнинг қўпол бузилганлигини аниқлаган текширувчи 


283 
текширишни тўхтатиб, ходимнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларига 
барҳам бериш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўриши шарт. Бу 
ҳолатларда зарурат бўлса, қонунийликни бузишга йўл қўйган Йўл-
патруль хизмати ходимлари хизмат вазифаларини бажаришдан четлаш-
тирилади. Улардан ёзма равишда тушунтириш хати олинади ва унда 
кўрсатилган маълумотлар бўйича ўрнатилган тартибда текширув 
ўтказилади. 
Текшириш якунлари йўриқнома ўтказиш чоғида мунтазам равиш-
да шахсий таркибга маълум қилинади, шунингдек ойига камида бир 
марта бўлинма шахсий таркибининг хизмат йиғилишида, қўпол камчи-
ликларга йўл қўйган ходимлар эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқар-
маси бошлиғи иштирокидаги йиғилишларда муҳокама қилинади. 
Шахсий таркиб фаолиятини назорат қилиш самарадорлигини 
ошириш учун йўл ҳаракати қатнашчиларининг хизмат интизоми ва 
қонунийлик бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни, фуқаролар-
нинг айрим ходимларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари хусусида ёзган 
шикоят ва аризаларининг мазмуни билан олдиндан танишиб чиқи-
лиши шарт. 
Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган 
ишлар ва уларнинг натижалари мобил (сафарбар) гуруҳ командири 
томонидан ҳисобга олиб борилади. 
Йўл ҳаракатини назорат қилиш борасидаги фаолият сафдаги 
бўлинма командири томонидан ҳар ойнинг ва ҳар чоракнинг якун-
лари бўйича умумлаштирилади ҳамда таҳлил этилади. Натижалар 
тезкор йиғилишларда, йўриқнома бериш чоғида шахсий таркибга 
маълум қилинади, хизмат биносига ўрнатилган махсус тахтачада 
ёритилади. 
Ходимлар фаолиятига бевосита бошлиқ томонидан баҳо берила-
ди. Бунда қуйидагилар эътиборга олинади: 

бириктирилган патруллик қилиш ёки постида йўл-транспорт 
ҳодисалари содир этилиш даражаси, йўл ҳаракати қатнашчиларининг 
интизоми; 

йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан таъсир чоралари кўрил-
ганида қонунийликка қай даражада риоя этилганлиги; 

хизмат интизомига риоя этиш, ҳаракат қатнашчилари билан 
мулоқотда ўзини тутиш ва мурожаат қилиш маданияти; 

йўл-транспорт ҳодисалари натижасида оғир оқибатлар ҳамда 
фавқулодда ҳолатларни юзага келтирувчи қўпол қоидабузарликларни 
аниқлашдаги фаоллик; 


284 

хизмат вазифалари ва хизмат фаолиятини тартибга солувчи 
норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича билим савияси; 

махсус техник воситаларини ишга яроқли ҳолда сақланганлик 
ва улардан фойдалана олиш самараси; 

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоат тузилмалари-
нинг вакиллари билан ҳамжиҳат бўлиб ишлаши; 

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга барҳам бериш, 
аниқлаш ҳамда очишда, қидирувдаги, шунингдек, жамоат тартибини 
бузувчи шахсларни ушлашдаги иштироки; 

автомобиль хўжаликлари, таълим муассасалари, меҳнат жамоа-
лари ва бошқа жамоалар ўртасида қоидабузарликнинг олдини олишга 
қаратилган чора-тадбир кўришнинг сифати; 

фуқаролар, йўл ҳаракати иштирокчилари билан хушмуомала-
лиги, мулоқотда ўзини тутиши, хулқ-атвори ва ташқи кўриниши. 
Патруллик қилиш йўналиши ва постларнинг ўзига хос жиҳат-
ларига қараб, айрим кўрсаткичлар асосий деб эътироф этилиши ёки 
ҳисобга олинмаслиги мумкин. 
Сафдаги бўлинманинг фаолияти шахсий таркибнинг ўзи хизмат 
кўрсатаётган ҳудудда ишнинг ташкил этилганлиги даражаси ва пиро-
вард натижасига, хусусан,: 
йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши билан боғлиқ вазият ва 
йўл ҳаракати иштирокчилари интизомининг аҳволига; 
транспорт воситалари ва махсус техника воситаларидан фойдала-
ниш самарадорлигига; 
кўчалар, транспорт ва жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олишда, уларга барҳам беришда, жиноятларни очишда 
иштирок этиш даражасига қараб баҳоланади. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик 
хизмати, шунингдек унинг шохобчаларига суткалик нарядининг 
хизматига қуйидаги асосларга кўра баҳо берилади: 
бир сменада хизмат кўрсатиш ҳудудидаги йўл-транспорт ҳодиса-
лари даражаси; 
вазиятни, хизмат вазифалари ва ҳуқуқларини, Марказий ахборот 
диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, шунингдек 
унинг шохобчалари шахсий таркибининг фаолиятини тартибга солув-
чи норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси; 
йўл ҳаракатини назорат қилишда иштирок этаётган куч ва восита-
лар устидан тезкор раҳбарликни амалга ошириш савияси; 


285 
рўй берган ҳодисалар, бу ҳодисалар билан боғлиқ бажарилган 
иш, унинг ҳажми ва сифати тўғрисида Марказий ахборот диспетчер-
лик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, шунингдек унинг 
шохобчаларига келиб тушадиган ахборотларни олишнинг мукаммал-
лиги ва мурожаатларнинг ўз вақтида рўйхатга олиниши; 
фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳал этишда, ушлаб келти-
рилган ва ҳисобга олинганлар билан масалани ойдинлаштиришда 
қонунийликка қай даражада риоя этилиши, фуқаролар билан 
муносабатда муомала маданияти; 
йўллардаги тирбандликка барҳам бериш, бошқа одатдан ташқари 
вазиятларда қабул қилинган қарорларнинг қанчалик тўғрилиги; 
ҳодиса рўй берган жойдан яширинган транспорт воситалари 
ҳайдовчиларини «иссиғида» фош этиш ишлари натижалари, олиб 
қочилган ва ўғирланган транспорт воситаларини, қидирув эълон 
қилинган шахсларни топишда иштирок этиш, жамоат тартибини 
сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш ишларини ташкил этишдаги 
фаоллиги; 
мавжуд техника, қурол-яроғ, алоқа воситалари ва ахборот 
материалларидан фойдаланиш маҳорати ҳамда самараси; 
қурол-яроғлар, хизмат автомобиллари, махсус техника восита-
ларининг сақланганлик даражаси; 
хизмат ҳужжатларини сақлаш аҳволи, навбатчи наряднинг ташқи 
қиёфаси ва Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот 
диспетчерлик хизмати, шунингдек унинг шохобчалари биносини тоза 
тутиш; 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик 
хизмати, шунингдек унинг шохобчаларига ходимларининг хатти-
ҳаракатлари хусусида асосли шикоятлар тушган-тушмаганлигидан 
иборат асосий мезонлар бўйича. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish