Яқин ва қўллаб-қувватловчи тармоқлар. Миллий рақобат устунлигини аниқловчи учинчи детерминант – бу мамлакатда жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган етказиб берувчи ики аралаш тармоқларнинг мавжудлигидир. Рàқобатбардош етказиб берувчи тармоқлар мавжуд бўлганда:
- қимматбаҳо ресурсларга самарали ва тез етишиш;
- ички бозорда етказиб берувчиларни мувофиқлаштириш;
- яíгилик киритиш жараинига ирдам кўрсатиш мумкин бўлади. Миллий фирмалар, уларнинг мол етказиб берувчилари жаҳон бозорида рақобатбардош бўлсалар, кўпроқ фойда оладилар.
Фирмалар стратегияси, тузилмаси ва рақобати. Фирмалар ички бозордаги рақобат хусусиятига қараб тузилади, ташкил этилади, ҳамда бошқарилади ва бунда турли стратегия ва мақсадлар ишлаб чиқилади. Буларнинг барчаси фирманинг рақобат устунлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Ҳодисанинг ўрни. Ҳодиса - бу шундай ҳолатки, ó мамлакатдаги ривожланиш шароитлари билан боғлиқ бўлмайди ва унга фирмалар ҳам, миллий ҳóкуматлар ҳàм таъсир кўрсата олмайдилар. М. Портернинг фикрича, óларãа:
- саéлов;
- йирик технологик ютуқлар;
- рåсурслар нархиíинг кескин ўçгариши;
- жàҳон молия бозорларидаги ¸ки алмашув курсларининг ñезиларли ўзгариши;
- жàҳон ики маҳаллий талабнинг кескин ошиши;
- чåт давлатлар ҳóкуматларининг сиисий қарорлари;
- урушлар киритилади. Ушбу ходисалар рақобатлашаитган фирмаларнинг тутган ўринларига таъсир этгани учун муҳим ахамият касб этадилар.
Ҳукуматнинг ўрни. Ҳукуматнинг миллий устунликни яратишдаги роли шундан иборатки, у “ромб” нинг барча тўртта детерминантига ўз таъсирини кўрсатади.
ХХ асрнинг биринчи чорагида Рикардонинг "нисбий чикимлар" назариясида узгаришлар юз бериб, у Д.Хекшер Олиннинг ишлаб чикариш омиллари нисбати янги классик моделига айланди. Рикардонинг назарияси факат хар бир мамлакат ишлаб чикариш чикимлари бошка мамлакатлардагига караганда камрок булган махсулотни ишлаб чикаришга ихтисослашиши кераклигига асосланар эди. Швед икхсодчилари Э.Хекшер билан Б.Олин факат чикимлар даражасинигина эмас, балки уларнинг тузилишини хам хисобга олиш зарурлигини асослаб берди. Чунки, ишлаб чикаришнинг хусусиятига борлик холда капитал, материал, энергия ва мехнат сарфлари хам хар хил булади. Ишлаб чикаришнинг сермехнат турлари арзон ишчи кучи ортикча булган мамлакатларда, энергияни куп талаб киладиган ишлаб чикаришлар эса энергия ресурсларига бой мамлакатларда жойлаштирилиши керак ва хоказолар. Хекшер-Олининг (бундан кейин ХО назарияси) халкаро савдо модели Рикардонинг "нисбий чикимлар" назариясини инкор этмайди, балки уни янада мукаммаллаштиради ва аниклаштиради.
Ортикча ишлаб чикариш омиллари ва улардан унумли фойдаланиш деганда нима тушунилишини куриб чикамиз.
Агар мамлакатдаги ишчи кучи микдори билан бошка омиллар уртасидаги нисбат бошка мамлакатларидагига караганда юкори булса, бундай мамлакат ортикча ишчи кучига эга деб хисобланади.
Агар махсулотнинг кийматида ишчи кучига килинган харажатлар улуши бошка махсулотларнинг кийматидагига караганда ортик булса бу махсулот сермехнат махсулот деб бахоланади. Халкаро савдонинг тузилишни тушунтириб берадиган ХО назарияси савдо алокалари урнатилгунга кадар нархлардаги халкаро фаркларнинг сабабларига багишланган махсус булимдан бошланади. Нима сабабдан биз куриб чиккан мисолда савдо алокалари урнатилгунча Украинада куйлаклар киммату (бир дона куйлакка 2 кг шакар), Узбекистонда эса бу кадар арзон (битта куйлакка 2/З кг шакар) булган?
Нисбий чикимлар фаркланишининг ишлаб чикариш омилларининг узаро нисбатидир. Модомики Украинада куйлак 2 кг шакарга тушар экан, бу хол биринчи навбатда шу билан изохланиши керакки, демак Украинада шакар ишлаб чикаришда унумли фойдаланиладиган омиллар Узбекистондагига нисбатан куп ва куйлак ишлаб чикаршда унумли фойдаланиладиганга нисбатан кам. Айтайлик, "ер" шакар ишлаб чикаришда унумлирок фойдаланиладиган омил, "мехнат" эса куйлак ишлаб чикариш учун унумлирок фойдаланиладиган омил. Шунингдек, хамма чикимларни ер ва мехнат сарфдан иборат килиб куриш мумкин деб тахмин килайлик (масалан, шакар учун зарур угитларни ишлаб чикаришга, худди шунингдек газлама ишлаб чикаришга хам маълум микдорда ер ва мехнат сарфлаш керак). Шунда агар Украина шакар экспорт килиб, куилаклар импорт килса, ХО назариясига кура, бу хол Украинада ишлов беришга ярокли ер купрок булиб, мехнат таклифи муайян даражада такчиллиги туфайли юз беради.
Бунда вазиятда (бошка шартлари тенг булганида) Украинада ерни ижарага олиш Узбекистондагига караганда арзонрок тушиши, тукимачилик саноати ходимлари эса Узбекистондагига караганда бирмунча юкорирок иш хаки талаб килиши керак булади. Ернинг арзонлиги дехкончиликдаги чикимларни куйлак ишлаб чикаришдагига караганда купрок камайтиради. Аксинча, ишчи кучининг такчиллиги Украинада куйлакларни нисбатан кимматлаштиради. ХО назариясига кура худди шу нарса савдо алокалари урнатилгунига кадар мавжуд булган нархлар уртасидаги фаркни тушинтириб берада. Ана шу Назарияга мувофик ишлаб чикариш омиллари билан нисбатан таъминланишдаги хамда улардан фойдаланиш тавсифидаги фарклар савдо алокалари урнашганидан кейин Украинадан куйлак эмас, балки шакар экспорт килинишига (ва шакар эмас, балки куйлаклар импорт килинишига) сабаб булади.
Бирок, орадан бир мунча вакт утгач, америкалик иктисодчи В.Леонтьев мантикка тугри келмайдиган галати ходисаларни аниклади.
"Леонтъев парадокси" шундан иборат эдики, ишчи кучи энг киммат турадиган АКШ гоят сермехнат махсулотни экспорт килишга эхтисослашган. Бу парадокс Хекшер-Олин модели ишлаб чикаришнинг куп илм талаб килиши каби омилни хисобга олмаганлиги натижасида келиб чиккан эдики, фан-техника революцияси шароитида бундан куз юмиш мутлако мумкин эмас. Хекшер-Олин модели халкаро савдонинг янги неоклассик назарияси "янги махсулотнинг хаит цикли" билан тулдирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |