1-Мавзу. Геосиёсат фанининг объекти, предмети ва вазифалари сиёсий география ва Геосиёсат ҳақида тушунча



Download 124,19 Kb.
Sana24.06.2022
Hajmi124,19 Kb.
#699192
Bog'liq
geosiyosat


1-Мавзу. ГЕОСИЁСАТ ФАНИНИНГ ОБЪЕКТИ, ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Сиёсий география ва Геосиёсат ҳақида тушунча.


2.Сиёсий география ва Геосиёсатнинг фанлар тизимида тутган ўрни.
3.Сиёсий география ва Геосиёсатнинг шаклланиши ва ўзаро алоқадорлиги.
4.Геосиёсатнинг тадқиқот объекти ва предмети.
5.Геосиёсатнинг мақсад ва вазифалари.

Таянч сўзлар: сиёсий география, геосиёсат, сиёсий-ҳудудий тизимлар, сиёсий кучлар, сиёсий марказлар, ижтимоий география, иқтисодий география, сиёсий харита.



Ҳозирги замон фанлари тизимида сиёсий география, география фанлари туркумига мансуб ижтимоий - географик фан тармоғи ҳисобланади. Мазкур фан инсоният жамиятининг сиёсий – ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиши қонуниятларини, ҳудудий – сиёсий тизимлар ва жараёнларнинг шаклланиши ва ривожланишини ўрганиши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Илк сиёсий географик фикрлар, ғоялар қадим ва ўрта аср олимлари, тадқиқотчилари асарларида ҳам баён қилинган. Аммо, шуларга қарамай, булар ушбу фан сохасини қадимда вужудга келиши учун асос бўла олмади.
Сиёсий география қадим фанлар туркумига мансуб бўлмасада, инсониятнинг ривожланиши билан боғлиқ дастлабки ҳудудий-сиёсий жараёнлар илк давлатчилик шаклларининг пайдо бўлиши ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиб бориши билан чамбарчас боғлиқдир. Булардан англашиладики, ҳудудий - сиёсий тизимларнинг мазмунини давлатсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, сиёсий география ҳам давлат, давлатларнинг бирлашмалари, сиёсий кучлар ёки улар ўртасидаги турли-туман ўзаро муносабатларнинг сиёсий-ҳудудий жиҳатларисиз ёки бир сўз билан айтганда, дунё сиёсий харитасисиз ўз моҳиятига эга бўла олмайди.
Сиёсий географиянинг ўзига хос хусусияти, унинг қирравий фан сохаси эканлигидир. Жумладан, у география ва сиёсатшунослик фанлари қиррасида вужудга келган, ёки бошқача қилиб айтганда, “Сиёсий география оёғи билан ерга – географияга, боши билан эса сиёсатшуносликка – давлат сиёсатига тегиб туради”. У нафақат география фани ва унинг турли соҳалари, балки сиёсатшунослик, тарих, иқтисодиёт, социология, демография ва бошқа бир қатор фан тармоқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Сиёсий географиянинг базасида юзага келган Геосиёсат фани география ва сиёсат фанлари қиррасида шаклланган.
Жамиятнинг ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланишининг сиёсий-географик хусусиятларини, ҳудудий-сиёсий тизимлар ва жараёнларни, дунёнинг сиёсий-географик манзарасини, дунё сиёсий харитасининг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини билиш ҳамда геосиёсий жараёнлар ҳақидаги тасаввур ва билимларни ҳосил қилиш Сиёсий география ва геосиёсат фанларининг вазифаларига киради.
Бунда энг аввало, қуйидаги вазифаларга асосий эътибор қаратилади:
фаннинг илмий - назарий асослари ҳақида тасаввурларни ҳосил қилиш;
ҳудудий - сиёсий тизимларнинг шаклланиши ва ривожланиши омиллари ва қонуниятларини билиш;
ҳудудий - сиёсий тизимларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш;
дунё сиёсий харитасининг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
геосиёсий жараёнлар ҳақида тушунчага эга бўлиш;
геосиёсий ғоя, концепция ва назарияларни билиш;
геосиёсий кучлар ва уларнинг ҳудудий таркибини таҳлил қилиш;
геосиёсий вазиятга баҳо бериш;
минтақавий интеграция жараёнларини билиш ва таҳлил қилиш;
глобализация жараёнлари ва уларнинг сиёсий - географик хусусиятларини билиш;
давлатлараро ташқи иқтисодий алоқалар, ҳалқаро меҳнат миграцияси, ҳалқаро капитал харакати қонуниятлари ҳақида тасаввурларга эга бўлиш зарур.
Ҳозирда, жаҳон глобал хўжалик тизимлари тез шаклланиб бораётган бир даврда, дунё сиёсий харитасини, ундаги давлатларнинг тузуми, бошқарув шакли, ўзаро ижтимоий-иқтисодий, сиёсий муносабатларини ҳамда уларнинг минтақавий хусусиятларини билиш ва хулосалар олиш замонавий географик дунёқарашнинг муҳим талабларидан бўлиб хизмат қилади.
Агарда, сиёсий географиянинг тадқиқот объекти таркибига (яъни, ҳудудий-сиёсий тизимларга) эътибор берилса, унда ўрганилаётган икки йирик унсур яққол кўзга ташланади. Бу бир томондан, аввало ҳудуд бўлса, иккинчи томондан сиёсат – давлат, давлатларнинг ҳудудий таркиби, сиёсий кучлар ва уларнинг марказлари билан боғлиқдир.
Сиёсий географиянинг тадқиқот объекти – бу, ҳудудий – сиёсий тизимлардир.
Таъкидлаш жоизки, дунёда, унинг турли минтақаларида ёки алоҳида олинган давлатларда кечаётган сиёсий жараёнларни ҳудудлар, ёки географик омилсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бинобарин, жаҳон давлатлари ёки алоҳида олинган минтақаларнинг шакл - шамойили, географик ўрни, табиати ва унинг бойликлари, демографик (аҳолиси сони, унинг ўсиши, жойлашуви хусусиятлари, таркиби ва б.) ҳамда иқтисодий салоҳияти ўз навбатида ҳудудий - сиёсий тизимларнинг шаклланишига, қолаверса давлат геосиёсатига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Шу сабабдан ҳам сиёсий география, география фанининг кенг пойдеворига таянган холда, унга “эгизак” бўлган геосиёсат фани билан узвий боғлиқ ва алоқадорликка эга.
Шундай қилиб, ҳозирги даврда сиёсий география замонавий иқтисодий ва ижтимоий географиянинг ўзига хос тармоқларидан бири сифатида мазкур фаннинг ижтимоий қанотини кучайишига хизмат қилади. Зеро, анъанавий иқтисодий ва ижтимоий географияни Россия Федерациясида “Иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва рекреация географияси” деб номланиши бежиз эмас.
Аксарият кўпчилик олимлар томонидан сиёсий географиянинг вужудга келиши даври XIX асрнинг оҳири ва XX асрнинг бошлари деб ҳисобланади. Бу энг аввало, жамиятнинг ривожланиши хусусиятлари билан бевосита боғлиқдир. Жумладан, бу даврга келиб, жаҳон ва унинг турли минтақаларида кечган кучли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар, ўша даврнинг етакчи сиёсий кучлари томонидан дунёнинг бўлиб олиниши, Европада кечган сиёсий жараёнлар ва айниқса Россияда инқилобни содир бўлиши, жаҳон мамлакатларининг икки тоифага – лагерга ажраб қолиши ва шу каби бошқа сиёсий-ҳудудий жараёнларнинг етилиши, мазкур фанни айнан шу даврда вужудга келишига ўзига хос шарт-шароитлар ҳозирлади.
Сиёсий география ва Геосисатнинг фан сифатида вужудга келишида таниқли немис олими, география профессори Ф. Ратцелнинг хизматлари катта. У хақли равишда сиёсий географиянинг асосчиси – “отаси”дир.
Маълумки, тарихан ғарб, айниқса немис олимлари кўпчилик ҳудуд билан боғлиқ фан сохалари ёҳуд илмий йўналишларнинг вужудга келишида алоҳида ўрин тутадилар. Айниқса, камерал статистика ва давлатларни тасвирлаш, ишлаб чиқариш тармоқлари ва уларнинг корхоналарини, аҳоли жойлашуви тизимларини, хизмат кўрсатишни жойлаштириш билан боғлиқ “Штандорт” (яъни, жойлаштириш) назарияси бунда алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада И.Тюненнинг қишлоқ хўжалиги штандорти, А. Вебернинг саноат штандорти, А. Лёш ва В. Кристаллернинг хизмат кўрсатишни жойлаштириш назариялари қаторида Ф. Ратцелнинг жамиятни сиёсий - ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиши билан боғлиқ сиёсий географияси ўз даври фанининг ўзига хос ютуқларидан ҳисобланади.
“Сиёсий география – бу, энг аввало дунё сиёсий харитасини, ҳудудий - сиёсий тизимларнинг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганувчи ижтимоий - географик фан” деб аташ мақсадга мувофиқдир.
Сиёсий географиянинг вужудга келиши ва ривожланишидаги илк салмоқли асарлар, тадқиқотлар кўпроқ ғарбда эълон қилинди. Бинобарин, мазкур фаннинг асосчиси Ф. Ратцель томонидан 1897 йили чоп этилган “Сиёсий география” асари том маънода сиёсий географияни фан сифатида вужудга келишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди. Шунинг билан бирга, мазкур олимнинг “Земля и жизнь: сравнительное землеведение” (1903, 1906), “Антропогеография” (1896), “Народоведение”, “Законы пространственного роста государств” (1896), “Море как источник могущества народов” (1900) каби асарлари ўз навбатида сиёсий - географик ғоя ва қарашларнинг ривожланиши замирида геосиёсатнинг вужудга келишига замин яратди. Бинобарин, Ф. Ратцель ўз асарларида “Геосиёсат” тушунчасини бевосита қўлламаган бўлсада (геосиёсат термини илк бор Ф. Ратцелнинг шогирди Р. Челлен томонидан 1916 йилда чоп этилган “Давлат ҳаётнинг шакли сифатида” асарида қўлланилган), давлат ва унинг сиёсий - ҳудудий тараққиётининг географик жиҳатлари билан боғлиқ қонуниятларни тадқиқ қилган.
Сиёсий география даставвал ғарбда вужудга келган бўлиши билан бирга, унга европа мамлакатларида фан тармоғи сифатида қаралди. Аксинча, собиқ Иттифоқнинг тоталитар сиёсий тузуми даврида эса сиёсий географиянинг ривожланиши қийин кечди. Аммо, шуларга қарамай, бу борада муайян тадқиқотлар олиб борилди. Собиқ Иттифоқ даврида сиёсий географиянинг шаклланишида Н.Н.Баранский, И.А.Витвер, И.М.Маергойз, Б.Н.Семевский, Р.А.Горбацевичларнинг хизматлари катта бўлди. Бу даврда сиёсий географиянинг фан соҳаси ва шу билан бирга ўқув предмети сифатида ўқитила бошланиши ҳам бевосита Н.Н.Баранский номи билан боғлиқ. Ўтган асрнинг 70 - йилларидан бошлаб, айниқса 80 - йилларда бир қатор муҳим илмий тадқиқотлар амалга оширилди. Бу борадаги салмоқли ишлар О.Витковский, С.Б.Слевич, В.С.Ягья, Н.Э.Каледин, В.А.Колосов, Н.С.Мироненко ва бошқалар томонидан бажарилди.
Совет даврининг кўпчилик географ олимлари, одатда сиёсий географияни иқтисодий географиянинг ажралмас бир қисми деб ҳисоблаганлар. Айрим олимлар сиёсий географияни иқтисодий география билан боғлиқ бўлган мустақил фан тармоғи деб ҳисобласалар, баъзилари, жумладан Б.Н. Семевский ва бошқалар сиёсий географияни иқтисодий географиядан холи тарзда тасаввур қила олмадилар, ва бу билан бир томондан сиёсий географияни мустақил бўлиш хуқуқидан маҳрум қилиб ҳам қўйдилар.
Аксинча, ғарбда сиёсий географияга мустақил фан сифатида қаралди. Жумладан, 1961 йили Лондонда нашр қилинган машҳур “Умумгеографик терминлар луғати”да “Сиёсий география – бу, давлатларнинг бошқарув шакллари, чегаралари ва маъмурий бўлинмалари ҳақидаги географик фандир”, ёки “Сиёсий география – бу ижтимоий географиянинг бир бўлими бўлиб, давлатларнинг чегаралари, маъмурий бўлинмалари, ҳудуди ва ресурсларини ўрганади” деб таъкидланди.
Ўз даврида Антонио Фламиньи – “Сиёсий география – бу, таҳлил(анализ) бўлса, айни пайтда геосиёсат – бу, синтездир” деб айтган эди.
Ҳозирга қадар сиёсий география ва геосиёсат тушунчаларининг ўзаро муносабати, айниқса геосиёсатнинг мустақил фан сифатидаги мавқеи ва роли ҳақида баҳс - мунозаралар мавжуд. Баъзи олимлар уларни ўзаро маънодош деб билсалар, бошқалари аксинча, сиёсий география ва геосиёсатни ўзаро фарқ қилувчи турлича тушунчалар сифатида талқин қиладилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сиёсий география ва геосиёсат ўзининг тадқиқот объекти, мазмун - моҳияти, ички тузилиши, вужудга келиши ва ривожланиши хусусиятларига кўра нақадар ўзаро яқин ва боғлиқ бўлишларига қарамай, алоҳида - алоҳида фан тармоқлари сифатида фаолият кўрсатишга ҳам ҳақлидирлар. Ҳар икки йўналиш ҳам ўз илмий тадқиқот натижалари билан бевосита амалиётга боғланган бўлсаларда, дунё сиёсий харитасидаги XX аср ва айниқса унинг оҳирларидаги ўзгаришлар натижасида ушбу хусусият, яъни амалиётга яқинлик кўпроқ геосиёсатга хосдай туюлади.
Геосиёсат фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, унинг тадқиқот объекти ва предмети, йирик олимлар ва уларнинг илмий-назарий фаолияти борасида ҳозирга қадар кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Аммо, шуларга қарамай, ушбу фаннинг тўлақонли фан тармоғи мақомига эга ёки эга эмаслиги борасида ҳам ханузгача турли баҳс – мунозаралар мавжуд.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, геосиёсат аввало сиёсий географиянинг кенг пойдевори асосида шаклланди ва ривожланди. Бунда, энг аввало географик детерминизм ва унинг негизида шаклланган классик геосиёсат концепциялари назарий пойдевор бўлиб хизмат қилди. Шулардан келиб чиқиб, геосиёсат фанининг шаклланиши йўлини таниқли олим профессор А. Солиев бўйича қуйидагича талқин қилиш мумкин: “географик детерминизм – классик геосиёсат - геосиёсат”.
Географик детерминизм, ёки бошқача қилиб айтганда, жамият ҳаётида, унинг ривожланишида табиий - географик омилларнинг ролига устувор аҳамият қаратиш ғояси, сиёсий география ва геосиёсатнинг вужудга келишида илк методологик асос бўлиб бўлиб хизмат қилган. Бинобарин, геосиёсатни давлатсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, давлатни ҳам унинг ҳудудисиз ва (айниқса, ресурс) салоҳиятисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай давлат куч - қудратининг илк асоси, пойдевори энг аввало ўзи жойлашган ҳудуд ва унинг катта - кичиклиги, табиий шароити, ресурс ҳамда демографик салоҳияти билан боғлиқдир. Бу кўпроқ илк давлатларда кузатилади. Аммо, бу билан давлат тараққиётини тўла - тўкис табиий географик омилларга боғлаб қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Бундай детерминистик, социал - дарвинистик, яъни органицистик ёндашув, айниқса геосиёсат фанининг асосчиси Ф. Ратцель асарларида кўзга ташланади. Жумладан, у ўзининг йирик асари – “Сиёсий география”да (1897) тупроқ давлатнинг алмаштириб бўлмас негизи эканлигини, унинг тақдирини тупроқ ва ҳудуд белгилаб беришини таъкидлаш асосида, давлатни тупроққа боғлиқ бўлган холдаги “тирик организм” сифатида тушунади. Шунинг билан бирга, у давлатнинг хоссаларини ҳудуд ва унда жойлашган халқ белгилаб бериши, ҳудуд – муҳим сиёсий - географик омил ҳамда сиёсий куч эканлигини таъкидлайди. Булардан кўринадики, Ф. Ратцелнинг фикрича, ҳудуд оддий табиий - географик тушунча (объект) бўлиб қолмай, балки сиёсий аҳамиятга эга бўлиб боради. У давлатни ҳудди биологик организм, яъни дарахт мисоли тупроқ билан уйғунлашган тана сифатида талқин қилар экан, давлатнинг гуллаб - яшнашини унинг қанчалик атроф-муҳит билан мослашуви, уйғунлашувига боғлиқ эканлигини таъкидлайди.
Ф. Ратцель давлатнинг ижтимоий - иқтисодий, сиёсий тараққиётида муайян ҳудудни, яъни “ҳаёт ҳудуди”ни (“Жизненная пространства”) катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди. У давлатни ҳудди тирик организмга ўҳшатар экан, - “давлат туғилади, ривожланади ва ўлади” деб тушунтиради.
Ҳозирги даврга келиб, бундай детерминистик фикрлаш албатта мақсадга мувофиқ эмас, зеро жамиятнинг ривожланишида фан - техника тараққиётининг ролини, ишлаб чиқариш кучларини тез ривожланиб бораётганлиги ва аҳоли турмуш даражасининг юксалиб боришини инкор қилиб бўлмайди.
Сиёсий география ва геосиёсатнинг ўзаро алоқадорлигини таъкидлаган холда, уларнинг айрим хусусиятлари ҳам кўзга ташланади. Бинобарин, геосиёсатни бир вақтнинг ўзида ўқув предмети, ва шу билан бирга давлат сиёсатининг муҳим шакли, йўналиши сифатида тушуниш мумкин. Ҳозирда геосиёсатни давлатларнинг ташқи сиёсати билан боғланган ёки муайян давлат ташқи сиёсатининг муҳим бўғини, йўналиши сифатида тушуниш ҳам кенг учрайди.
Геосиёсатнинг тадқиқот объекти борасида турлича қарашлар мавжуд.
Классик геосиёсатнинг йирик намояндаларидан бири Р. Челлен эса, - “Геосиёсат – бу, давлатни ҳудди тирик географик ёки ҳудудий организм сифатида қаровчи доктрина” ёки “Геосиёсат – бу, ҳудудда мужассамланган ва ҳудди географик организм сифатида бўлган давлат ҳақидаги фандир” деб тушунтиради.
Яна бир классик геосиёсат мактаби вакили К. Хаусхофернинг фикрича, “Геосиёсат – бу, ер ва сиёсий жараёнларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги фандир. У географиянинг кенг пойдеворига, яъни энг аввало, ҳудуддаги сиёсий организмлар ва уларнинг тузилиши ҳақидаги сиёсий географияга асосланган. Геосиёсат сиёсий харакатларни тегишли воситалар билан таъминлаш ва умуман олганда сиёсий ҳаётга йўналиш беришни мақсад қилиб қўяди. Шундай қилиб, геосиёсат айнан санъат бўлиб, санъат бўлганда ҳам амалий сиёсатни бошқариш санъати бўлиб гавдаланади. Геосиёсат – бу, давлатнинг географик онггидир”.
Ҳозирги рус геосиёсий тадқиқотчиларидан бири Н.Нартов эса, “Геосиёсат – бу, ҳудуд устидан назорат қилиш ҳақидаги билимлар тизими, фандир” деб таъкидласа, яна бир тадқиқотчи Ю. Тихонравовнинг фикрича, “Геосиёсат – бу, сиёсий ва географик муҳитнинг (жойлашган ўрин, рельеф, иқлим, ландшафт, фойдали қазилмалар, иқтисодиёт, экология, демография, харбий қудрат) ўзаро таъсири қонуниятларини ўрганувчи фандир”.
Сиёсий география ва геосиёсатга турли олимлар томонидан жуда кўплаб ва турли-туман тарифлар берилган бўлсада, уларнинг мазмунида икки муҳим объект – ер, яъни ҳудуд ҳамда сиёсат (давлат) ёки сиёсий жараёнлар албатта ўз аксини топганлигини кўриш мумкин.
Ҳозирги глобаллашув даврида Геосиёсат фаниниг ахамияти тобора ортиб бораяпти.
География геосиёсат билан битта илдизга(гео-ер, макон) эга бўлиб, сиёсат нафақат тасвирлаш(графо) балки ўзаро таъсирни билдиради.
«Агар география макон қандай қилиб давлатга таъсир кўрсатишини очиб берса, геосиёсат давлат қандай қилиб маконнинг шароит ва қонунларини енгади ва уни мақсадларига хизмат қилишга мажбурлаш масаласини ўрганади»(Геополитика.,2004).
Геосиёсатнинг ўрганиш объекти бўлиб макон- жахоннинг геосиёсий таркиби ҳисобланади. Ҳозирги шароитларда фан шаклланган даврдан фарқли равишда макон кўп ўлчамли бўлиб бормоқди.
Сайёрамиз глобаллашаётга шароитларда географик макон билан бир қаторда геосиёсатда иқтисодий, савдо, транспорт, харбий, ахборий, демографик, ресурс-хомашё ва бошқа омиллар ҳисобга олинади.
Турли субъектлар(давлатлар, ТНКлар ) томонидан макон устидан назоратнинг қонуниятлари, шакллари, методлари ва ресурслари геосиёсатнинг предмети ҳисобланади.
Сиёсий география ва Геосиёсат фанлари Ғарбда кучли ривожланган. Собиқ Иттифоқда бу фанларни ғарб давлатларининг империалистик қарашлари учун хизмат қиладиган реакцион фан деб тан олмаганлар. Геосиёсатни “ёлғон фан” деб мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик асосларни ишлаб чиқишда ортда қолиб кетганлар. Геосиёсат фани Москва Давлат университетида фан сифатида ХХ асрнинг 80-йиллари охирида ўқиш бошланган. Геосиёсатнинг фан сифатида таърифлари жуда кўп, объект, предмети бўйича ҳам турлича илмий қарашлар мавжуддир. Шу билан бирга, геосиёсатнинг мақсад ва вазифаларининг турлича талқинлари бордир.
Умумлаштирганда Геосиёсатнинг мақсадларига қуйидагилар киради:
-илмий қарашларнинг модернизацияси;
-жахон тузилмасининг таҳлили:
-давлатлар геостратегиясини ҳис қилиш;
-воқек-ходисаларни глобал, минтақавий, субминтақавий даражалрда твҳлил этиш ва бошқалар.
Вазифалари: Мамлакатдаги сиёсий воқеа ва ҳодисаларни ер юзаси, ландшафт, макон(замин) хусусиятларига қарамлиги, уларга таъсир назоратини ўрганиш.
Геосиёсат асослари фани география йўналиши талабалрига жамиятнинг сиёсий-худудий ташкил этилиши ва ривожланиши қонуниятларини ўргатади. Бу фан ижтимоий-иқтисодий географик фанлар билан бир қаторда сиёсатшунослик, мамлакатшунослик ва бошқа фан тармоқлар билан узвий алоқадорликдадир. Ушбу фанна ўқитишдан мақсад-талабаларда жамиятнинг сиёсий худудий ташкил этилиши ва ривожланиш қонуниятлари, дунё сиёсий харитисининг шаклланиши ва ўзгариши, ташқи иқтисодий алоқаларнинг географик жихатларига доир билимларни шакллантиришдан иборатдир.

Савол ва топшириқлар


Сиёсий география ва геосиёсатнинг шаклланиши хусусиятлари.
Сиёсий география ва геосиёсат фанларининг вужудга келиши сабабларини тушунтиринг.
Ҳудуд ва сиёсий жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги сабаблари нимада?
Сиёсий география ва геосиёсатнинг фанлар тизимида тутган ўрни ва ролини изоҳланг.
Сиёсий география ва геосиёсатнинг ўзаро ўҳшашлиги ва фарқларини асосланг.
Геосиёсатнинг йирик намояндалари ва уларнинг асарларини санаб беринг.
Геосиёсатнинг объекти, предмети ва субъектларини ажратинг.
Геосиёсатнинг
2-мавзу. Геосиёсатнинг асосий қонун ва категориялари

Режа:
1.Геосиёсатнинг асосий қонунлари


2.Геосиёсатнинг категориялари

Таянч иборалар: классик геосиёсат, фундаментал дуализм, теллурократия, талассократия, худуд, геосиёсий код, экспансия, геосиёсий ғоя, геосиёсий салохият, геосиёсий статус.



Ҳар бир алоҳида фаннинг асоси ҳисобланган қонунлари ва категориялари бўлади. Маълумки ҳозирда Геосиёсат фани география, сиёсатшунослик, юридик, иқтисодий, харбий ва бошқа йўналишлар учун ўтилади. Албатта, юқорида қайд этиб ўтилган йўналишларда асосий классик геосиёсат қонунлари ўрганилади. Шу билан бирга ҳар бир йўналишдаги геосиёсатнинг устувор масалалари билан боғлиқ алоҳида қонуниятлар ва категориялар ҳам ажратилади.
Геосиёсат классикларидан Ф.Ратцел «Законы пространственного роста государства» (1896) асарида давлат худудини ўстиришнинг ҳозиргача ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган етти қонунини келтиради ва таҳлил қилади. Р.Челлен, А.Мэхэн, Х.Макиндер, К.Хаусхоффер асарларида ҳам геосиёсатнинг қонун ва конуниятлар таҳлил қилинади.
Классик геосиёсат фундаментал дуализм: қуруқлик(теллурократия) ва денгиз(талассократия) қонунига асосланади.
Геосиёсатга асос солган олимларнинг қарашлари асосида континентал(қуруқлик) ва денгиз мамлакатлари қарама қаршилиги тўғрисидаги тезис ётади.
Қуруқлик мамлакатлари аниқ белгиланган чегаралар доирасида ривожланади ва улар учун: консерватизм, традиционализм, ўтроқлик, коллективизм характерли, бойлик орттириш, тадбиркорлик рухи бегона. Мустабид шаклидаги давлат характерлидир.
Денгиз мамлакатлари учун катта динамизм, бойлик орттиришга мойиллик, тадбиркорлик, эгоизм характерлидир. Ушбу типдаги цивилизация(тамаддун) фаолроқ ривожланади ва сиёсий тузуми демократия ҳисобланади.
Худудни назорат қилиш қонуни: назорат қилинмайдиган ҳудулар йўқ, ҳудуд учун доимий кураш олиб борилади.
Цивилизацион мойиллик, рағбат ва цивилизацияларни бирга мавжуд бўла олмаслиги қонуни:
Геосиёсий кодлари мос бўлган цивилизациялар осон чиқишадилар, аммо цивилизацияга ўзгача қадриятлар тизими жорий қилинса ёмон томонга ўзгаради-тушкунликка кетади.
Геосиёсий код деганда асос миллий манфаатлар, мамлакатнинг таъсир доиралари, қўшнилар ва жаҳоннинг етакчи мамлакатлари билан муносабатлар характери- маҳаллий (қўшни давлатлар билан муносабатлар); жахон мамлакатлари ичида дўст, душман, бетарафларини ажратиш-минтақавий(қўшнилардан ”нарида” вужудга келадиган муносабатлар; геосиёсий код давлатнинг салоҳиятига боғлиқ бўлган ўз кўламига эга-глобал миқёси тушунилади.
Геосиёсатнинг қонуниятлари:
-давлатни ўз чегараларини худуднинг табиий чегараларга суришга интилиши;
-хавфсизлик майдонини яратиш ва давлат чегараси ортида таъсир ўтказишга интилиш;
-давлатнинг(мақомини ошириш мақсадларида) географик калит элементлари(довонлар, бўғозлар, ороллар, коммуникацион узеллар)ни эгаллашга интилиши.
Геосиёсатнинг категориялари.
Геосиёсатнинг асосий категорияси сифатида унинг хилма-хиллигида тушуниладиган ҳудуд-макон ҳисобланади. Ҳудуд устидан назоратнинг механизмлари ва шаклларини тадқиқ қилиш-геосиёсатнинг асосий вазифаларидан биридир.
Геосиёсатнинг категориялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
-давлат(миллий) манфаатлари;- Миллий манфаалар – бу, шахс, жамият ва давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий, халкаро, ахборий, харбий, чегаравий, экологик, ички сиёсат ва бошқа сохалардаги манфаатларининг баланслаштирилган йиғиндисидир.
-экспансия-босиб олиш-манфаатлардан келиб чиқади;- Экспа́нсия —1.алоҳида давлат, халқ, маданиятнинг таъсир зонаси ёки яшаш зонасини ҳудудий, географик ёки бошқа сабабдан кенгайишидир. 2. Бегона ҳудудлар ва ва бозорларни босиб олиш мақсадида ўзининг сиёсий ва иқтисодий таъсирини тарқатиш сиёсати.
-геосиёсий майдон;-давлатнинг таъсир доиралари(эгаллаган майдонгина эмас). Эндемик(халқ яшайдиган) майдон,чегаравий(давлат қарамоғидаги, лекин кам ривожланган қисми) майдон, кесишган(эндемик майдоннинг бир қисми, бир ёки икки давлат эгаликка интилади) майдон,
давлатнинг геосиёсий салоҳияти;
геосиёсий ғоя;-бу давлат ва жамиятнинг бошқа давлатлар, цивилизациялар тизимида танланган миссия ва мақомни аниқлаш ва эгаллашга йўналтирилган юқори мақсад ҳисобланади.
давлатнинг геосиёсий мақоми;-давлатнинг юқори статусиунга ривожланишнинг қулай шароитларини, хавсизликнинг юқорироқ даражасини таъминлайди. Халқаро мақомини сақлаб қолиш ва ошириш хамма мамлакатлар учун характерлидир. Шу мақсад учун давлатлар бегона ҳудудларга таъсирини кенгайтиради, сиёсий, рухий, харбий ва иқтисодий салоҳиятини оширади, коалиция ва иттифоқлар тузади, урушлар олиб боради.
геосиёсий(маданий-цивилизацион) коди.
Энг муҳим категориялар қуйидагилардир: чегаралар, миллий манфаатлар ва уларни амалага ошириш механизмлари, Шимол, Жануб, кучлар баланси, цивилизациялар тўқнашуви ва бошқалардир.

Савол ва топшириқлар:


1.Геосиёсатнинг асосий қонунлари қайси?
2.Гесиёсатнинг қонуниятларини таърифланг.
3.Геосиёсатнинг категориялари.
3-Мавзу. ГЕОСИЁСАТ КЛАССИКЛАРИ, УЛАРНИНГ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа:
Классик геосиёсат мактабининг шаклланиши.
Фридрих Ратцелнинг геосиёсий қарашлари.
Рудольф Челлен, Алфред Мэхен, Хелфорд Маккиндер, Карл Хаусхофер ва Николас Спайкменнинг илмий қарашлари.
.

Таянч сўзлар: геосиёсат, классик геосиёсат, геосиёсат мактаби, геосиёсий ғоя, геосиёсий концепция, геосиёсий қараш, геосиёсий модел, “Денгиз кучлари”, “Тарихнинг географик ўқи”, “Хартленд”, “Римленд”, “Панрегионлар”.



Классик геосиёсат мактабининг шаклланиши
Инсоният тараққиёти нафақат ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, демографик жараёнлар силсиласи, омуҳтасидан, балки сиёсат билан ҳудудий жараёнларнинг ўзаро уйғунликда ривожланиши, ёки геосиёсий жараёнларни ҳам қамраб олади.
Жамият ривожланишининг айнан сиёсий ва географик жиҳатлари эса қадим замонларданоқ олимлар эътиборини ўзига тортиб келган. Жумладан, бир гурух олимлар ўз асарларида давлатларнинг жойлашган ўрни, ҳудудининг катта-кичиклиги, чегаралари характери, табиий шароити (ер юзаси тузилиши, иқлими) ва айниқса, табиий ресурслари (тупроғи, сув, фойдали қазилмалари), шулар билан бирга, аҳолиси сони, унинг кўп-озлиги, жойлашуви хусусиятлари, уларнинг (давлатларнинг) ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтганлар. Бундай олимлар қаторига Аристотель, Платон, Страбон, Геродот, Ш. Монтескье, К. Риттер, И. Кант, А. Гумболдт ва бошқаларни киритиш мумкин.
Инсоният тараққиётининг сиёсий-географик (геосиёсий) қирралари билан боғлиқ тадқиқотлар, фикрлар, қарашлар, жумладан давлатларнинг вужудга келиши ва ривожланишида, шунингдек турли хил сиёсий кучлар, бирлашмалар, иттифоқлар билан боғлиқ геосиёсий жараёнларни шаклланишида географик омилларнинг тутган ўрни ва аҳамиятига классик геосиёсат намоёндалари томонидан катта эътибор қаратилган. Шу сабабдан, геосиёсий жараёнларнинг туб илдизларини тадқиқ қилиш ва ўрганишда классик геосиёсат назарияси муҳим ўрин тутади.
Шу ўринда, аввало классик геосиёсат нима, унинг мазмун - моҳияти нимада, қачон вужудга келган, йирик намоёндалари кимлар, уларнинг ғоя ва қарашлари нималардан иборат, жаҳон фанида классик геосиёсат мактабининг тутган ўрни ва илмий - амалий аҳамияти нимада, каби хақли саволлар туғилиши табиий.
Соддароқ қилиб айтганда, классик геосиёсат – бу, XIX аср оҳири ва XX аср бошларида ғарбнинг бир гурух тадқиқотчи ва олимлари томонидан ишлаб чиқилган ва жамият ривожланишининг сиёсий - географик жиҳатларига бағишланган ғоялар, қарашлар йиғиндисидан иборат бўлган ҳамда жаҳон илм-фанида ўзига хос ўрин тутган муҳим ҳодисадир. Унинг айнан шу даврда вужудга келиши, энг аввало инсониятнинг кўп асрлик мураккаб ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳосиласи ва унинг ҳудудий хусусиятлари билан боғлиқдир. Айниқса, жамият тараққиётининг XIX асрга келиб, янада юқори поғоналарга кўтарилиши, давлатчиликнинг тараққий қилиши, ижтимоий - сиёсий кучлар, бирлашмалар ва уларнинг ҳудудий марказларини шаклланиши, жаҳон ва унинг турли минтақаларида геосиёсий жараёнларнинг ривожланиши, ва айниқса XX аср бошларида дунёнинг икки йирик қарама-қарши сиёсий қутбларга ажралиши каби жараёнлар классик геосиёсатнинг шаклланиши ва ривожланишига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.
Классик геосиёсат назарияси мактабининг йирик намоёндалари қаторига қайси олим ёки тадқиқотчининг мансублиги борасида турлича фикрлар мавжуд. Аммо, шунга қарамасдан аксарият олимлар томонидан ушбу мактаб вакиллари, яъни асосчилари қаторига энг аввало, Фридрих Ратцель (1844-1904 йй., Германия), Рудольф Челлен (1864-1922 йй., Швеция), Алфред Тайер Мехен (1840-1914 йй., Буюк Британия), Хелфорд Жон Маккиндер (1861-1947 йй., Буюк Британия), Николас Спайкмен (1893-1943 йй., АҚШ), ва Карл Хаусхоферлар (1869-1946 йй., Германия) киритилади. Зеро, мазкур олимлар жаҳоннинг геосиёсий манзараси ва ривожланишини тушунтиришда ўзига хос ғоя, назарияларни ишлаб чиққанлар ва салмоқли асарлар қолдирганлар.
Шулар билан бирга, айрим тадқиқотчилар Видал де ла Блаш (Франция), Ж. Фейргрив (Буюк Британия), И. Боумен (АҚШ), О. Маулни (Германия) ҳам классик геосиёсат намоёндалари сафига киритадилар.
Классик геосиёсат назарияси ҳақида фикр юритар эканмиз, аввало шуни таъкидлаш жоизки, унинг вужудга келиши немис олими Фридрих Ратцель номи билан чамбарчас боғлиқдир. Айнан Ф. Ратцелнинг антропогеографик ҳамда сиёсий - географик ғоялари классик геосиёсат назариясининг шаклланишида пойдевор бўлиб хизмат қилди. Бинобарин, у жамият доимо ҳаракатда, ривожланишда эканлигини, бунда географик, яъни ҳудуд омили муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган холда, - “ҳаёт, (ривожланиш, Н.М.) Ер шарининг барча ҳудудларини нисбатан тез эгаллаб олган ва унинг чекка сарҳадларигача етган пайтдан бошлаб, узлуксиз равишда ва ҳамма жойда ҳудуд (ҳаёт) учун курашади” деб асослайди. Бинобарин, Ратцель ўз асарларида “геосиёсат” тушунчасини бевосита қўлламаган бўлсада, геосиёсат фанининг асосчиси, отаси бўлиб ҳисобланади.
Фридрих Ратцелнинг геосиёсий қарашлари
Классик геосиёсат мактабининг йирик вакилларидан бири, сиёсий география ҳамда геосиёсат фанининг асосчиси – бу, немис олими Фридрих Ратцелдир. Жаҳон илм - фанида Ф. Ратцель географ, геолог, зоолог, этнограф, социолог олим сифатида танилган. Шунингдек, у ўз илмий тадқиқотларида жамият, давлат, халқлар, ёҳуд инсонларнинг ҳаётида, ижтимоий ривожланишида табиат, географик омилларнинг таъсирини ўрганган йирик детерминистик олим, географик детерминизмнинг етакчи вакилидир.
Географик детерминизм – бу, ижтимоий - сиёсий фанлардаги муҳим илмий йўналиш бўлиб, жамиятнинг ривожланишида табиат ва унинг унсурлари ролига устувор эътибор қаратиш билан боғлиқ илмий фикрлар, ғоялар ва қарашлар йиғиндисидан иборатдир.
Ф. Ратцелнинг илмий мероси ва унда ўз аксини топган етакчи илмий ғоя ва қарашлар қуйидагилардан иборат:
– давлат – бу, тирик организмдир, тирик организм сифатида у туғилади, яшайди, қарийди ва ўлади;
– тирик организм сифатида давлатнинг ўсиши аввалдан белгиланган;
– тарихий ривожланиш давлат фуқаросига ўз изини (таъсирини) қолдиради;
– “Ҳаёт ҳудуди” (“ҳаётий макон”) ғояси.
Юқорида Ф. Ратцель илмий қарашларининг энг муҳим жиҳати – яъни, геосиёсий ғоялари мазмунининг тагзамирида тирик табиат ва унинг қонуниятлари ётади, деб таъкидланди. Зеро, бу бежиз эмас, чунки у Гейдельберг университетида таҳсил олар экан, профессор Эрнест Геккелдан (Э. Геккель табиатшунос Ч. Дарвиннинг ўқувчиси бўлган) сабоқ олади. Шу сабабли Ф. Ратцелнинг сиёсий - географик ғоялари ва қарашларида социал - дарвинистик руҳ уфуриб туради. Шунинг таъсири, ўлароқ, Ф. Ратцель давлатни ўз ҳаёти учун курашаётган ҳудди тирик организм сифатида тушунади.
Ф. Ратцель давлатнинг барбод бўлишини, энг аввало, маконни “хис қилиш” ва ҳудуд (макон) билан боғлиқ ғояларнинг кучсизланиб бориши натижаси, деб ҳисоблаган.
Ф. Ратцелнинг ҳудуд ва сиёсатга оид дастлабки антропогеографик, сиёсий - географик ғоялари унинг 1882 йили Германиянинг Штутгарт шаҳрида чоп этилган йирик асари “Антропогеография”да ўз аксини топган. Бунда, у бевосита инсон билан уни ўраб олган атроф-муҳит ўртасидаги алоқадорлик, чунончи халқлар ва уларнинг демографик хусусиятларини географик омилларга боғлиқлиги, жойнинг рельефи халқларнинг маданий ва сиёсий ривожланишида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди.
Ф. Ратцелнинг илмий - ижодий фаолиятидаги энг муҳим асарларидан бири ҳамда сиёсий география фанини вужудга келишида катта роль ўйнаган асари – бу, “Сиёсий география”дир.
“Сиёсий география”да Ф. Ратцель давлатни биологик, яъни тирик организмга ўҳшатар экан, унинг муҳим сифатларини ўзи жойлашган ўрни, ҳудуди майдони билан аниқланишини, давлатнинг гуллаб - яшнаши эса атроф муҳит шароитларига қанчалик муваффақиятли мослашганлигига боғлиқлигини, бундай организмнинг қудратини оширишнинг асосий йўлларидан бири – бу, ҳудудларни экспансия қилиш, яъни “ҳаёт ҳудуди”ни кенгайтиришдир, деб ҳисоблайди. Бу билан, у жамият (давлат)нинг ривожланишида табиий омил – ҳудуднинг аҳамиятини етакчи ўринга олиб чиққан холда, кескин детерминистик фикрларни билдиради.
Ф. Ратцель “ҳаёт ҳудуди”дан келиб чиққан холда, Германиянинг иқтисодий ва сиёсий муаммолари, уни динамик ривожланишдан тўсувчи, адолатсиз ҳамда жуда тор давлат чегаралари билан боғлиқ, деб асослайди.
Ф. Ратцель “хақиқий” буюк давлат ва унинг ҳудудий қамрови ҳақида ҳам фикр юритади. Жумладан, у хақиқий буюк давлат бўлиш учун 5 млн. кв. км ҳудудий асосга эга бўлишлик лозим, деб уқтиради.
Ф. Ратцель ўзининг 1900 йили чоп этилган “Денгиз халқлар қудратининг манбаи сифатида” асарида, ҳар қандай қудратли давлат ўз харбий – денгиз кучларига эга бўлиши кераклигини, бу унга сайёравий миқёсда тўлақонли хукмронликни таъминлашини маълум қилади. Бу борада, у Тинч океанига катта эътибор қаратган холда, уни “Келажак океани” деб таърифлайди. Унинг фикрича, Тинч океани ўзининг қулай геостратегик ўрни, ва улкан ресурс салоҳияти билан жаҳоннинг етакчи давлатлари манфаатлари тўқнашган ҳудудга айланади. Қайси давлат Тинч океани хавзасида етакчилик қилса, у жаҳонда ҳам етакчилик қилиши таъкидланади. Шулардан келиб чиққан холда, Ратцель келгусида Тинч океани хавзасида Англия, АҚШ, Россия, Хитой ва Япония каби жаҳоннинг етакчи давлатларининг мураккаб ўзаро муносабатлари хал этилади, деб кўрсатади.
1901 йили чоп этилган “Давлатлар ҳудудининг ўсиши қонунлари” асарида Ф. Ратцель давлатларнинг ҳудудий ўсиши ёки бошқача қилиб айтганда, ҳудудий экспансиянинг қуйидаги етти қонуни ҳақида маълум қилади:
Давлат ҳудуди унинг маданияти билан бирга ўсади.
Ҳудуд жиҳатдан давлатнинг ўсиши, қуйидаги ривожланиш элементлари билан кузатилади: ғояларнинг ривожланиши, савдо, ишлаб чиқариш, миссионерлик, турли соҳалардаги фаолликнинг ортиши.
Давлатнинг ўсиши кичик давлатларни қўшиб олиш ва “ютиб” юбориш йўли билан амалга оширилади.
Чегара – давлатнинг энг чекка органи бўлиб, унинг ўсиши кучли ёки заиф томонлари ва шунингдек, организмда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гувоҳлик беришга хизмат қилади.
Ўзининг ўсиши давомида ҳар қандай давлат, уни ўраб олган атрофдаги муҳим элементларни ўзида мужассамлашга харакат қилади. Буларга – қирғоқбўйи чизиғи, дарё хавзалари, текисликлар, ресурсга бой районлар киради.
Давлатларнинг ҳудудий жиҳатдан ўсишига таъсир қилувчи илк туртки ташқаридан бўлиб, бунда қўшни ҳудудлар цивилизациялари даражаси ўртасидаги ўзгаришлар сабаб бўлади.
Умумий жараён шундан иборатки, заиф давлатлар ютиб юборилади, қўшиб олинади.
Юқоридагилардан маълум бўладики, Ф.Ратцель жаҳон фанида сиёсий-географик (геосиёсий) илмий йўналишнинг асосчиси, илк тизимлашган сиёсий-географик ғоя ва назарияларнинг муаллифидир. Унинг ғоялари аксар холларда детерминистик рух билан суғорилган, экспанционистик характер касб этасада, сиёсий географиянинг шаклланиши ва ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Немиспараст швед олими Рудольф Челлен (1864-1932) Европа ва немис классик геосиѐсат мактабининг асосий яратувчиларидан бири ҳисобланади. Ўзини Ф.Ратцелнинг шогирди деб ҳисоблаган Челлен ҳам геосиѐсат тушунчасининг муаллифларидан бири бўлди. У геосиѐсатга сиѐсатшуносликнинг таркибий қисми деб қараб, бу фанни “конкрет маконда жойлашган, ривожланиб ва доимо кенгайиб борадиган жонли географик ва биологик организм – давлат” ҳақидаги фан дея таърифлади.
Челленнинг айтишича, ер ва тупроқ билан боғлиқ маконнинг асосий хоссаларини, империялар барпо этиш усулларини, мамлакатлар ва давлат ҳудудларининг вужудга келишини ўрганадиган геосиѐсат фан сифатида майдонга чиқади.
Биринчи Жаҳон урушидан ва Версаль сулҳ битими имзолангандан кейин Челлен улкан геосиёсатда муҳим рол ўйнайдиган уч географик омил тўғрисидаги тезисини асослаб берди. У ҳудуднинг кенгайиши, ҳудудий яхлитлик ва ҳаракат эркинлигини бу омилларга оид деб ҳисоблади.
Челлен денгиз флоти ва денгиз йўлларида ҳукмрон бўлгани туфайли Буюк Британия бошқаларга қараганда кўпроқ ҳаракат эркинлигига эга бўлган, дея тасдиқлаган. Буюк Британияга ҳудуд кенгайиши омили ҳам хосдир. Бироқ, катта мустамлакалари бўлишига қарамай, Британия ҳудудий яхлитликка эга эмас. Британиянинг мустамлакалари ер юзасининг 24 фойизини эгаллашига қарамай, жаҳоннинг турли томонларига сочилгани инглиз сиѐсатининг заиф томонидир. Олимнинг фикрича, кенг ҳудудга эга бўлган Россия ҳудудий жиҳатдан яхлитдир. Аммо унинг ҳаракат эркинлиги йўқ, чунки кенг денгизларга чиқиш имкони чегараланган.
Худди Ратцель сингари, Челлен ҳам давлатни жонли организм деб ҳисоблаган. Ўзининг “Давлат ҳаѐт шакли сифатида” (1916) асарида мазкур тезисни илгари сурар экан, у давлат – инсон ҳаѐтининг ҳар хил томонларининг тасодифий ѐки сунъий йиғиндиси эмас, деб ѐзган эди. Давлат янада теран тарихий ва конкрет реалликларга томир отган, унга органик ривожланиш хос, у инсон сингари фундаментал типнинг ифодасидир. Бир сўз билан айтганда, давлат биологик тузилма ѐки жонли мавжудотдир.
Ратцелнинг “муҳит ва давлат – бир бутунликдир” деган фикрини ривожлантирган Челленнинг айтишича, давлат хусусий система ўлароқ қуйидаги ҳаѐтий муҳим соҳалар мутлақо бўлишини тақозо этади:
давлат – ягона географик макон;
давлат – бир бутун халқ;
давлат – ягона хўжалик;
давлат – нормалари бўлган шаклланган жамият;
давлат – ҳамма учун мажбурий бўлган ягона бошқарув.
Челлен ва Ратцелга қадар ҳар қандай давлат ва халқ мавжуд бўлиши учун учта муҳим тарихий омил (бу ҳақда Монтескье ва бошқа мутафаккирлар фикр билдирган) ва Вестфаль битимида кўрсатилган тўртта асосий элемент бўлиши кераклиги маълум эди. Лекин бу икки нафар геосиѐсатчи башариятнинг у давргача мавжуд бўлган давлат тушунчасини жиддий тарзда кенгайтириб, системалаштириб ва ниҳоясига етказиб, давлат тўғрисида ҳақиқий таълимот яратдилар.
Биринчи Жаҳон уруши Челленнинг геосиёсий қарашларига катта таъсир кўрсатди. Кейинги йилларда Челлен дунѐни қайтадан бўлиб олиш натижаларини геосиѐсатчи олим сифатида фақат назарий жиҳатдан таҳлил этибгина қолмай, балки фашист диктатурасининг ўрнатилишида амалий иштирок ҳам қилган.
Германиянинг қўшни давлатлар ҳудудини босиб олишини табиий ва “қонуний” деб ёзган Челлен “давлатнинг муқаррар ривожи” учун кичик мамлакатлар ва халқларнинг вазияти табиий равишда оғирлашади, деб ѐзди. Бу ўринда адолат ва адолатсизлик тушунчалари татбиқ этилмаслиги лозим”. Челленнинг даъвосига кўра, сиѐсатчи, давлат арбоби бу табиий талабга йўл очишда эркин ва унга маломат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Челленнинг фикрича, уруш халқ оммасига “иш” ва “нон” бериш учун олиб борилади. Кучли давлатларнинг ҳукуматлари учун эркин танлаш имконияти йўқ. Улар шафқатсиз зарурият қонунига бўйсунишга мажбурдир. Бу эса уларни чегарадан ташқаридаги яқинлари тўғрисида қайғуришга ундайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, уруш давлат организмнинг ривожини таъминлайди ва кишилар бу факт олдида чорасиздир. Давлат организмнинг ривожи учун макон борасида кураш олиб бориш табиатнинг азалий ва абадий қонунига тобедир. Шундай қилиб, Челлен фан ва сиѐсатга янги геосиѐсий атамалар ва шарҳлар муаллифи сифатида кирибгина қолмай, Учинчи Рейх сиѐсатининг асосини ташкил этган кўпгина концепциялар муаллифи сифатида ҳам ном чиқарган.
“Тарихнинг географик ўқи” назарияси: географ олим, тарихчи, сиѐсий мутафаккир Хелфорд Жорж Макиндер (1861-1947) инглиз-сакс классик геосиѐсат мактабининг асосий сиймолари ва асосчиларидан бири, ўз даврининг буюк геосиѐсатчиси бўлган. У геосиѐсатнинг “Ҳартленд”, “ўқ минтақаси”, “ички ва ташқи ярим ой” мамлакатлари, “ички океан” зонаси ва шу каби кўпгина геосиѐсий тушунчалар ва категориялар муаллифидир. Макиндер жаҳон сиѐсий тарихига оид жуда кўп оригинал ва инқилобий ғоялар муаллифи ҳамдир. Макиндер 1904 йилда эълон қилган “Тарихнинг географик ўқи” мақоласида “сиѐсий география” ва геосиѐсатга кўпгина янги тушунчаларни олиб кирди, геосиѐсатнинг асосий қонунларидан ҳисобланган “тарихнинг географик ўқи” ғоясини таърифлаб берди.
Макиндернинг диққат марказида турган бу назариянинг асосий вазифаси жаҳон сиѐсатида буюк империяларнинг, биринчи навбатда, жонажон ватани Буюк Британиянинг гегемонлик ролини, сайѐрада унинг ҳукмрон позициясини таъминлаш стратегиясини асослаб беришдан иборат эди. У ўз даврининг геосиѐсий билимларига асосланган ҳолда, дунѐнинг геосиѐсий ва ҳарбий-стретегик маънодаги маркази Евроосиѐ қитъаси, унинг маркази эса “жаҳоннинг юраги” ҳисобланиши мумкин бўлган “Ҳартланд” эканлигини даъво қилиб, ўзининг машҳур “Ҳартланд” назариясини илгари сурди.
Макиндер “Ҳартланд” – Евроосиѐнинг қуруқликдаги қисми (ҳозирги Шарқий ва Ғарбий Европа, Осиѐ ва Африканинг қитъа қисми, Россиянинг Европа қисми ва бошқа ҳудудлар) жаҳонни назорат этиш учун энг қулай ҳудуд экани тўғрисидаги фикрни асослашга уринган. Макиндер Жаҳон ороли ичида жойлашган “Ҳартланд”нинг сайѐрадаги маконини концентрик доиралар системаси орқали тасвирлаган. У система марказига “тарихнинг географик ўқи”ни ѐки “марказий ареал”ни жойлаштирган. Ундан кейин Евроосиѐ қитъасининг сарҳадларидаги ерларни у “ички яримой”га (Германия, Австрия-Венгрия ва Туркия шу ердан жой олган), шунингдек “ташқи яримой”га (Буюк Британия, Америка ва Канада) киритган. Унинг фикрича, “ички яримой” цивилизация-нинг жадал ривожланиш минтақасидир. Мантиқий жиҳатдан “тарихнинг географик ўқи” назариясини илк дафъа айни Макиндер асослаб берди ва ривожлантирди. Макиндер ХХ аср бошида “марказий минтақа” ва “ички яримой” мамлакатлари ўртасида мувозанат мавжуд бўлган, деб ҳисоблаган. Евроосиѐнинг “марказий минтақасига”, яъни Россияга ҳужум қилиш учун Англия, АҚШ ва Япония каби денгиз мамлакатларида етарли куч бўлмаган. Юзага келган янги шароитда “Ҳартланд”нинг икки катта давлати – Россия ва Германиянинг географик ҳолати ва жадал ривожланиши Макиндерни қаттиқ ташвишлантирди. У бу давлатларнинг геостратегик манфаатлари ва геосиѐсий мантиқнинг ўзи истиқболда Россия-Германия иттифоқига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблади. Бу иттифоқда Россия етакчи, Германия бўлса, бошқарилувчи давлат бўлиши мумкин.
Макиндер “Демократик идеаллар ва реаллик” (1919) номли асарида “ўқ минтақаси”ни “Марказий қитъа” деб атайди. У тасвирлаган “Қитъа” катта ҳудудни эгаллайди. У бу ерга Узоқ Шарқни ва Шарқий Европанинг қатор мамлакатларини қўшади. Макиндер бу китобида ўзининг “Ким Шарқий Европани бошқарса, ўша “Ҳартланд” устидан ҳукмронлик қилади; ким “Ҳартланд”ни бошқарса, ўша Жаҳон ороли устидан ҳукмронлик қилади; ким Жаҳон оролини бошқарса, ўша жаҳонга ҳукмронлик қилади” деган машҳур тезисини асослаб берган.
Макиндер 1942 йилда босилган “Яхлит дунё” ва тинчликка эришиш” (“The Round and Winning of Peace”) номли монографиясида геосиёсий масалаларни, ташқи сиёсат ва блок ичидаги кучларнинг бўлинишидаги ўзгаришларни янгича баҳолади. У келажакдаги глобал геосиёсий ихтилофлар “марказий қитъа” билан “ички яримой” мамлакатлари орасида рўй беради, деб ҳисоблади. Кўпгина сиёсатшунослар бу асарни Макиндернинг илмий-сиёсий васияти, деб баҳолайдилар.
1943 йилда Макиндер ўз геосиёсий мулоҳазалари ва моделига тузатишлар киритди. У юзага келган янги воқелик – СССР, Буюк Британия ва АҚШ иттифоқини, бу иттифоқнинг муштарак геостратегик мақсадларини ва уларни амалга ошириш имкониятларини ҳисобга олишга мажбур бўлди. Унинг янги формуласида “Ҳартланд”га энди Шимолий Атлантика (Атлантика океанининг шимолий қисми) ҳам киритилди. Бу ерга Ғарбий Европа, Англия ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан бирга Америка ҳам киритилди. Х.Макиндернинг геосиёсий назариясига якун ясар экан, шуни айтишимиз керакки, тадқиқотчилар бу олимни геосиёсатнинг улкан назариётчиси сифатида тавсифлайдилар, унинг назарий қарашларини ўзига хос, атрофлича ва тугалланган геосиёсий концепция сифатида бу фан тарихшунослигига киритишади.
Таниқли ҳарбий-денгиз стратеги, адмирал, тарихчи олим Алфред Тэйлор Мэҳэн (1840-1914) ҳақли равишда инглиз-саксон классик геосиѐсати Америка йўналишининг асосий яратувчилари-дан бири ҳисобланади. Мэҳэн 1890 йилда ўзининг энг катта “Денгиз қудратининг тарихга таъсири” номли асарини чоп эттирди. Мэҳэн бу асарида жаҳонда мавжуд бўлган қуруқлик ва денгиз империяларининг тарихдаги ролини кенг тадқиқ қилди ва барча параметрларга кўра денгиз давлатлари табиатан қуруқликдаги давлатлардан устундир, деган хулосага келди.
Мэҳэн XIX – XX аср бошларида “Денгиз кучининг Француз инқилоби ва Империясига таъсири”, “Американинг ҳозирги даврда ва келажакда денгиз кучидан манфаатдорлиги”, “Денгиз кучи ва унинг урушга муносабати” асарларида “Денгиз ҳукмронлиги” (талассократия) мафкурасини ва уни амалга оширган амалиётчи сиёсатчиларнинг фаолият дастурини ишлаб чиқди. Мэҳэн АҚШнинг:
- денгиз давлати бўлган Буюк Британия билан фаол ҳамкорлик қилишини;
- немисларнинг денгиз даъволарига қарши чиқишни;
- Тинч океанида Япониянинг устунлигига чек қўйишни;
- Осиѐ халқларига қарши курашда европаликларнинг тарафдори бўлишини тавсия қилган.
Мэҳэннинг фикрича, АҚШнинг келажаги бирлашган Америка қитъасига суяниб, жаҳонда иқтисодий, стратегик ва ҳатто мафкуравий муносабатларда етакчи мавқе эгаллашига боғлиқ, шундан сўнгра у жаҳонга ҳукмронлик қила олади. Мэҳэн бунга эришиш мумкин деб ўйлаган. Бунинг учун эса биринчи навбатда Евроосиѐнинг қитъа давлатлари бўлган Россия ва Хитойни, ундан кейин Германияни орадан кўтариб ташлаш даркор.
Бундай мураккаб вазифани ҳал қилиш учун у Евроосиёга нисбатан “анаконда” стратегиясини мунтазам суратда қўллашни таклиф қилган. Биринчи Жаҳон уруши вақтида “анаконда” стратегияси Антантани қўллаб-қувватлаш учун ишлатилган, Иккинчи Жаҳон урушида бўлса, “анаконда” “Марказий Европа”, СССР, шунингдек Японияни “бўғган”. Бироқ бу стратегия “совуқ уруш” даврида СССР, Куба ва Варшава Шартномаси мамлакатларига қарши энг кучли тарзда қўлланилган. америкаликлар Мэҳэн томонидан тайѐрланган геостратегик ҳаракат дастурини амалга ошириб, ўз ҳарбий-денгиз кучларини мунтазам суратда кучайтириб бордилар ва провардида АҚШ сайёранинг ягона ва энг кучли ҳарбий-сиёсий ва денгиз давлатига айланди.
Америкалик олим, халқаро муносабатлар бўйича профессор Николас Спайкмен (1893-1943) Мэҳэннинг “прагматик геосиёсат” назариясининг изчил давомчиларидан бири бўлди.
Спайкмен давлат сиёсий қудратининг ўнта асосий мезонини таъкидлаган эди. Булар:
- ҳудуд майдони;
- чегаралар;
- аҳоли сони;
- фойдали қазилмаларнинг мавжудлиги;
- иқтисодий ва технологик тараққиёт даражаси;
- ижтимоий интеграциянинг даражаси;
- молия қудрати;
- этник бирлик;
- сиёсий барқарорлик;
- миллий руҳдан иборат эди.
Муаллифнинг фикрича, агар давлатнинг геосиёсий имкониятларининг қиймати бу мезонларга жавоб бермаса, у ҳолда бу давлат ўз суверенитетининг бир қисмидан воз кечишга мажбур бўлади.
Спайкмен доктринасининг амалий моҳияти АҚШ томонидан Евроосиѐ: Европа, араб мамлакатлари, Ҳиндистон, Хитой, Жануби-Шарқий Осиѐ ва шу кабилар ҳудудининг соҳил бўйларини қаттиқ назоратга олишини ташкил қилишдан иборат. Унинг айтишича, бу муҳим минтақани қаттиқ назорат қилишгина қитъа ва денгиз кучлари курашида узил-кесил ғалабага олиб келади.
Евроосиё қитъасининг ғарбидан шарқига узанган “ҳошия ичи яримойи” минтақасини Спайкмен Евроосиѐ “Римланди” (“римланд” – инглизча сўз бўлиб, “рим” – “чегара”, “чекка”, “ланд” – “ер”, “мамлакат” демакдир) деб атади. Англиядан Япониягача, Шимолий қутбдан Жанубий қутбгача узанган қуруқликдан иборат бу улкан ҳудудни Спайкмен жаҳоннинг буюк денгиз йўлларини назорат этишга имкон берадиган геостратегик макон деб баҳолаган. Cпайкмен ўзидан олдинги салафлари сингари, жаҳонни геосиѐсий томондан икки қисмга – “Ҳартланд” ва “Римланд”га бўлди. Бироқ, Спайкменнинг фикрича, жаҳонга ҳукмронликка эришишда, Макиндер айтганидай, “Ҳартланд” эмас, айни “Римланд” ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шундай қилиб, Спайкмен Макиндернинг “Ҳартланд”нинг роли тўғрисидаги назарияси ва формуласини ўзининг “Римланд” формуласи билан алмаштирган: “Ким Римландга ҳоким бўлса, у Евроосиёда ҳукмронлик қилади, ким Евроосиѐда ҳукмрон бўлса, жаҳон тақдири унинг қўлида бўлади”. Спайкмен геосиѐсий доираларда “Римланд” концепциясининг асосчиси сифатида танилди. Америкалик геосиёсатчи кейинчалик геосиѐсий адабиѐтларда “атлантизм” деб ном олган геосиѐсий концепциянинг етакчи мафкурачиларидан бири ҳам бўлди. Спайкмен, шунингдек, бутун сайѐра миқѐсида “анаконда” сиѐсатини амалга ошириш зарурлиги ғоясини биринчи бўлиб илгари сурди. Умуман, Спайкмен халқаро муносабатларда куч ишлатиш тарафдори бўлган. Унинг фикрича, жаҳон геосиѐсатида куч ҳар қандай сиёсий тартибнинг зарурий таркибий қисмидир.
Немис стратег олими, дипломат, географ, “Континентал бло к” ва “Ҳаётий макон” геосиѐсий назарияларининг асосчиларидан бири Карл Хаусхофер (1869-1946) Континентал Европа мактабининг асосий сиймоси ҳисобланади.
Хаусхофер Германиянинг Биринчи Жаҳон урушидаги мағлубияти сабабларини узоқ ўйлаган ва Челлен сингари, бу мағлубиятни тасодифий ҳисоблаган, буни немисларнинг континентал жиҳатдан жаҳондан ажратиб қўйилгани, ҳарбий раҳбариятнинг жанг тактикаси заифлиги, уларнинг жаҳоний геостратегияни ва уруш ўлчамларини билмаслиги билан боғлаган.
Профессионал ҳарбий сифатида Хаусхофер ўзининг бутун кейинги ҳаѐтини жаҳоний сиѐсатни ўрганишга, унинг геосиёсий моҳиятини билишга, Германиянинг империалистик ва босқинчиликдан иборат геостратегиясини ишлаб чиқиш ва асослашга бағишлаган. Соғлиги яхши эмаслиги сабабли ҳарбий ишни давом эттира олмаган Хаусхофер 1911 йилдан бошлаб умрининг охиригача геосиёсат ва геостратегия билан шуғулланди ва 400 га яқин асар ёзди.
Хаусхофер 1913 йилда Японияга бағишланган “Буюк Япония” номли илк китобини нашр эттирди. Бу китобида у жаҳонда кундан-кунга ортиб бораётган инглиз-саксон иддаоларига қарши келажакда Германия – Япония – Россия геостратегик блокини барпо этиш ғоясини асослаб берди. 1919 йилда Версаль шартномасига мувофиқ урушда ғолиб чиққан давлатлар томонидан Германиянинг камситилган ҳолда парчаланиши ва бўлиб олиниши Ҳаусҳоферни бу давлат ва немис халқининг келажаги билан боғлиқ жуда жиддий ва узоқ муддатли тадқиқотларга йўллади.
Ратцель ва Челлен каби Хаусхофер ҳам зарурий “ҳаѐтий макон”ни таъминлаш ва кенгайтириш учун кураш – давлатнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир, деб ўйларди. Унинг даъво қилишича, давлат барча фуқароларини катта ҳудуд ҳислари асосида ягона мақсад атрофида бирлаштириб, доимий равишда ўз ерларини кенгайтириш йўлида умуммиллий кураш олиб бориши, “қўшниларидан қутулиш” ва ўз мустақиллигини таъминлаш йўлларини топиши керак. “Қўшнилардан қутулиш”ни Хаусхофер буюк давлатчиликнинг асосий белгиси деб ҳисоблаган.
Сиѐсатшунос олим бу мақсадга эришиш учун барча қўшни халқларга куч позициясидан ѐндашиш керак, деб ҳисобларди. У бу фикрни Спинозадан олган. Спиноза “ҳар бир давлат, халқ, ҳар бир киши қўлга кирита олгани қадар ҳуқуқга эга бўлади”, деб ѐзган эди.
Хаусхофер давлатнинг геосиёсий фаолияти асосини зарурий ҳаётий макон учун доимий кураш ташкил этади, деб билган. Унинг назариясига қараганда, кучли давлат ўз ҳудудини доимий равишда кенгайтириб бориши даркор. Бу кенгайиш ташқи чегараларини ўзгармас ҳолда сақлаш ва бунга ҳуқуқий статус беришни истайдиган кичик халқлар ва кучсиз давлатларни қўшиб олиш ҳисобига амалга оширилиши лозим. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан Ҳаусҳофер Германиянинг қўшни кичик давлатлар устидан ҳукмронлик ўрнатишга интилишини муқаррар ҳол деб қараган, бундай ҳукмронлик учун курашни аввалбошдан оқлаган.
Ҳаусҳофернинг назариясига кўра, Германия бутун Европа ва Евроосиё ҳисобига ўз ҳудудини кенгайтириб, Қитъанинг энг буюк давлатига айланиши лозим эди.
ХХ асрнинг 30-40-йилларида Евроосиё ва бутун жаҳонда бир-бирига қарама-қарши иккита геосиёсий блокнинг пайдо бўлиши сайёрадаги кучлар нисбатини тамомила ўзгартириб юборди. Бу вазиятнинг – Совет Иттифоқи ва унинг ҳарбий блокининг АҚШ ва Ғарб мамлакатларига қарши курашининг геосиёсий жиҳатларини атрофлича таҳлил қилган Ҳаусҳофер АҚШ бутун жаҳонда ошкора геосиёсий экспансия сиёсатини юргизмоқда, деган хулосага келди. Бу эса бутун жаҳон учун жиддий хавф туғдиради. Муаллифга кўра, бундай ҳол келажакда Қўшма Штатлар томонидан бутун сайёранинг асоратга солинишига олиб бориши мумкин.
Унинг фикрича, СССР бошчилигидаги Шарқий Осиё геосиёсий мустақиллигини сақлаб қолиш учун ўз сиёсий ва маданий фаолиятини мустаҳкамлашга мажбур. Бироқ Ҳаусҳофер фақат “Континентал блок”ни (Континентал блок назарияси) барпо этиш йўли билангина атлантик экспансиядан қутулиш мумкин деб ўйлаган. Германия ва Россияни бу блокнинг ўзаги ва “Жаҳон Ороли” деб атаган Хаусхофер келгусида жаҳонни идора этишда Евроосиёни Германия ҳукмронлиги учун макон модели деб билган. У келажакда бу блокка Япония ва Хитойни ҳам қўшиб, “трансконтинентал блок” бунёд этиш йўли билан атлантикачиларнинг жаҳонга ҳукмронлик қилиш ғоясини пучга чиқариш мумкин, деб ҳисоблаган.
Ҳаусҳофер таъсир доирасига кўра, Шарқий Осиёни жаҳон хавфсизлигининг буфер зонаси деб билган. У Германиянинг геосиёсий келажаги икки блокнинг кураши натижасига: параллеллар бўйлаб олиб бориладиган инглиз-америка экспансияси меридианлар бўйлаб олиб бориладиган Шарқий Осиё экспансияси қаршилигидан қай даражада устун чиқа олишига боғлиқ бўлади, деб ўйлаган.
Хаусхофернинг Германия ва немис халқига хизматларини турлича талқин этиш мумкин. Инсоният олдидаги қилмишлари учун у суд олдида жавоб берди. Лекин у геосиёсат фани ва геостратегия ривожига шубҳасиз катта ҳисса қўшди. Геосиёсат назарияси ва амалий масалалари тўғрисида юзлаб асарлар ёзган Хаусхофер Европа классик геосиёсий мактаби вужудга келишига энг кўп ҳисса қўшган етакчи сиймолардан бири ҳисобланади. Хаусхофернинг “ҳаётий макон” назарияси уруш йилларида унинг адьютанти, кейинчалик Гитлернинг яқин ёрдамчиси бўлган Рудольф Гесс томонидан қўллаб-қувватланди ва янада ривожлантирилди. Умуман, босқинчилик ва ирқчиликдан иборат ўз ташқи сиёсатини асослаш учун гитлерчилар Хаусхофернинг “ҳаётий макон” назариясини режимнинг расмий стратегиясига айлантирди. Уларнинг “бугун Германия, эртага бўлса, бутун жаҳон бизники бўлади” деган шиори барча эрксевар халқларни уларга қарши бирлаштирди ва бу режимнинг ҳалокатини яқинлаштирди; шунингдек урушдан кейинги Нюрнберг судидан сўнг Хаусхофернинг фожиали равишда ўз жонига қасд қилишига олиб келди.

Савол ва топшириқлар:


1.Классик геосиёсат ғарб олимлари томонидан қачон ишлаб чиқилган?
2.Классик геосиёсат мактабининг шаклланиши хусусиятлари.
3.Ф.Ратцель ва Р.Челленнинг геосиёсий қарашлари.
4. “Тарихнинг географик ўқи” назарияси асосчиси ким?
5. А.Мэхэннинг “Денгиз ҳукмронлиги” назарияси мазмуни.
6.Хаусхофер ва Н.Спайкманнинг геосиёсий ғоя ва илмий қарашлари.

4-Мавзу. ДУНЁ СИЁСИЙ ХАРИТАСИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАНИШИ. ИНСОНИЯТНИНГ СИЁСИЙ-ГЕОГРАФИК ТАРИХИ.

Режа:
Дунё сиёсий xaритaси(ДСҲ)нинг мазмуни.
ДСҲда давлатларнинг давлат тузуми, бошқарув шаклларига кўра турлари ва гурухланиши.
Дунё сиёсий xaритaсининг шaкллaниши xусусиятлaри вa aсoсий бoсқичлaри.
Инсониятнинг сиёсий –географик тарихи.

Таянч сўзлар: сиёсий харита, давлат, давлат тузуми, бошқарув шакли, босқичлар, монархия, республика, чекланган монархия, геосиёсий можаро, геосиёсий вазият, давлатларнинг турлари, давлат чегараси, пойтаҳт, минтақа, субминтақа.



Дунё сиёсий харитасини тушунишга турлича ёндашиш мумкин. Аввало, унинг кенг тарқалган шаклларидан бирига кўра, дунёнинг сиёсий харитаси деганда жаҳон мамлакатлари (номи, чегараси, пойтахти) акс этган оддий географик харита кўз олдимизга келади. Бу, албатта, уни оддий тушуниш шаклидир. Аммо, ҳозирда жамият тараққиёти, ижтимоий ҳаёт, ёхуд фан, аниқроғи сиёсий география нуқтаи-назаридан дунёнинг сиёсий харитаси – бу нафақат оддий географик харита бўлиб қолмай, балки жаҳон давлатларининг вужудга келиши ва ривожланиши билан ўзаро алоқадор бўлган жамиятнинг мураккаб сиёсий-ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиши жараёнларини ўзида мужассам этувчи, инсониятнинг узоқ тарихий тараққиёти кўзгусидир.
Дунёнинг сиёсий харитасидаги энг марказий ўрин тутувчи объектив воқеа-ҳодиса – бу, давлатдир. Турли шакл-шамойилга, катта-кичикликка ва салоҳиятга эга давлатлар ёки уларнинг бирлашмаларисиз дунё сиёсий харитасини тасаввур қилиб бўлмайди.
Дунё сиёсий харитаси – бу, фақатгина жаҳон мамлакатлари акс этган (қотиб қолган) харита бўлиб қолмай, балки уни жаҳон мамлакатларининг сиёсий географик ўрни, сиёсий-худудий шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари, геосиёсий салоҳияти, жаҳонда ва унинг турли минтақаларида юз бераётган геосиёсий вазият ва бошқалар билан чамбарчас боғлиқ доимий ҳаракатдаги, ривожланишдаги жараёнлар омухтасидан иборат деб тушунмоқ мақсадга мувофиқдир.
Агарда бутун Ер юзаси ҳудуди 510 млн.кв.км.ни ва шундан унинг бевосита қуруқлик қисми (149 млн.кв.км) асосан давлатлар томонидан ишғол қилинган бўлсада, дунёнинг сиёсий харитаси Ер шарининг қуруқлик ва сувликдан иборат барча ҳудудини қамраб олади.
Дунё сиёсий харитасида 2 та асосий элемент (объект) ажратилади. Булар - давлат ҳамда ҳудуддир.
Давлат ўз навбатида мустақил ҳамда мустақил бўлмаган давлатларга ажратилади.
Мустақил давлатлар давлат бошқаруви шаклига кўра:
1.Монархия (моно, яъни якка шахс бошқарувига эга) типидаги давлатлар:
-мутлақ;
-теократик;
-конституциявий;
-парламент, ҳамда
2.Республика типидаги давлатлар:
-президентлик;
-парламентар.
3.Ҳамдўстлик таркибидаги давлатларга ажратилади.
Шунингдек, мустақил давлатлар, давлат ҳудудий қурилиши шаклига кўра:
-федератив;
-унитар;
-конфедератив турларга ажралади.
Дунё сиёсий харитасида ҳудудлар ўз навбатида:
1.Номаълум мақомга эга бўлган ҳудудлар:
- ижарага олинган;
- босиб олинган;
- нейтрал, ҳамда
2.Халқаро ҳудудлар:
- очиқ океан;
- Антарктика;
- миллий юрисдиксиядан ташқаридаги денгиз ва океанларнинг туби;
- коинот;
- ҳалқаро дарёлар; бўғизлар; каналларга бўлинади.
3.Ўзини ўзи бошқармайдиган ҳудудлар:
- мустамлакалар;
- доминионлар;
- протекторатлар;
- мандатли ҳудудлар;
- кондоминимумлар;
- денгизорти департаментлари ва ҳудудлари.
Бугунги кунда дунё сиёсий харитасида расмий ва расмийлаштирилмаган давлат мақомига эга жами 257 та давлат мавжуд. Шулардан мустақил давлатлар сони – 193 та. Улардан БМТга аъзо давлатлар сони эса – 192 та.
Ҳозирги дунё сиёсий харитасида давлат бошқаруви шаклига кўра республика типидаги давлатлар кўп сонли эканлиги билан ажралиб туради. Аммо, дунё сиёсий харитасининг кўп асрлик тарихий шаклланишидаги илк давлатлар эса асосан монархия бошқарув шаклига эга бўлган.
Бугунги кунда дунёда жами 31 та монархия типидаги давлатлар мавжуд. Уларга қуйидагича минтақавий таркибга эга.

Европа
Африка


Жануби-
Ғарбий Осиё
Жанубий Осиё
Жануби-Шарқий Осиё
Шарқий Осиё
Океания

1.Норвегия


2.Швеция
3.Дания
4.Буюк Британия
5.Нидерландия
6.Люксембург
7.Андорра
8.Испания
9.Лихтенштейн
10.Монако
11.Ватикан
12.Бельгия
1.Марокаш
2.Лесота
3.Свазиленд
1.Иордания
2.Қувайт
3.Қатар
4.Бахрайн
5.Омон
6.Саудия Арабистони
7.Бирлашган Араб Амирлиги

1.Непал*
2.Бутан

1.Тайланд
2.Камбоджа
3.Бруней
4.Малайзия
1.Япония
1.Самоа
2.Тонга

*Изоҳ: Непал давлати 2012 йилдан республика бошқарув шаклини қабул қилди.


Дунё бўйича монархия типидаги давлатларнинг минтақавий таркиби, 2017 йил

Барча монархия типидаги давлатлардан (31 та) 3 таси (Бельгия, Бирлашган Араб Амирлиги, Малайзия) давлат ҳудудий қурилишига кўра федерация шаклидаги монархия давлатларидир.
Дунё сиёсий харитасидаги қолган давлатларнинг кўпчилик қисмини эса республика типидаги давлатлар ташкил қилади. Улардан қуйидаги 19 таси федератив республикалардан иборат:

Давлат номи

Давлат номи

1.
2.


3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
10.
11.
Россия Федерацияси Канада
АҚШ
Мексика
Венесуэла .
Бразилия
Аргентина
Нигерия
Эфиопия
Комор
Жанубий Африка Республикаси
12.

13.
14.


15.
16.
17.
18.

19.
Германия Федератив Республикаси


Швейцария
Австрия
Покистон
Ҳиндистон
Мьянма
Микронезия Федератив Штатлари
Австралия

Жаҳон давлатларини қуйидаги икки турга ажратилади:


1.Давлат бошқарув шаклига кўра.
2.Давлат қурилиши шаклига кўра.
Унитар давлатга нисбатан федератив давлатлар икки даражадаги юқори давлат ҳокимиятига эга: федератив ёки иттифоқ, ва федерациялар аъзоларининг ҳокимият органлари.
Давлатлар иттифоқлари – бу, конфедерация ва ҳамдўстликка бўлинади.
Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) барча 11 та давлати – булар республикалардир. Жаҳонда президентлик республикалари кўпчиликни ташкил қилади.
Европада парламент республикалари ва парламент монархиялари кўпчиликни ташкил қилса, дунёнинг бошқа қисмларида президентлик республикалари кўп учрайди, аммо шулар билан бирга конституцияли ва ёки мутлоқ монархиялар ҳам учрайди.
Жаҳон мамлакатларини миқдор ва сифат кўрсаткичларига кўра турли гурухларга ажратиш мумкин. Бу борада, масалан дунё мамлакатларини йирик, ўрта, кичик ва майда давлатларга бўлиш мумкин. Бунда, ушбу шаклда гурухлаштиришга асос сифатида давлатлар аҳолисининг сони ва майдони олинган.
Дунёда майдонига кўра 7 та энг йирик мамлакатлар (майдони 3 млн.км2 дан ортиқ) гурухи ажратилади. Улар қуйидагилардир: Россия (17,075 млн. км2), Канада (9,97 млн. км2), Хитой 9,6 (млн. км2), АҚШ (9,5 млн. км2), Бразилия 8,5 (млн. км2), Австралия 7,7 (млн. км2), Ҳиндистон 3,29 (млн. км2). Сўнгра ушбу гурухга Аргентина 2,78 (млн. км2), Қозоғистон (2,72 млн. км2), Жазоир 2,38 (млн. км2), 2011 йилгача майдонига кўра дунёнинг ўн биринчи давлати – бу, Судан (2,5 млн.км2) бўлиб ҳисобланади. Аммо, 2011 йили унинг ҳудуди 1,9 млн.км2 гача қисқарди.
Аҳоли сонига кўра дунёнинг 10 та йирик давлатлари қаторига қуйидагилар киритилади (2016): Хитой (Сянган ва Макао, Тайван киритилмаган холда) – 1379,9 млн. киши, Ҳиндистон – 1314,1 млн. киши, АҚШ -???? млн. киши, Индонезия – 225,7 млн.киши, Бразилия – 204,5 млн. киши, Покистон – 199,0 млн. киши, Нигерия – 181,8 млн. киши, Бангладеш – 160,4 млн.киши, Россия – 144,3 млн. киши, Япония – 126,9 млн. киши.
XX асрга келиб дунё сиёсий харитасида давлатлар ҳамдўстлиги, давлатлар иттифоқи каби жаҳон давлатларининг муайян сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа мақсадлар асосида шаклланган турли ташкилотлари вужудга келди. Улар қаторига “Британия Ҳамдўстлиги”, “Француз Иттифоқи”, “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги” кабиларни киритиш мумкин. Улар орасида аъзо давлатлар сони, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятига кўра “Британия Ҳамдўстлиги” алоҳида ажралиб туради.
“Британия Ҳамдўстлиги” XIX асрнинг охирларида ташкил топган. Унинг таркибига Буюк Британиянинг собиқ мустамлакалари, доминионлари, Австрия ва Океания киради.
Британия Ҳамдўстлигининг бошлиғи – Буюк Британия қироличасидир.
“Британия Ҳамдўстлиги”га 2000 йилларга қадар жами 54 мамлакат аъзо бўлди. 2002 йили унинг таркибидан Зимбабвени чиқарилиши ҳамда 2006 йили эса Фиджи давлатининг аъзолигини тўхтатилиши билан, унга аъзо давлатлар сони 52 тани ташкил қилади.
Британия Ҳамдўстлиги таркибидаги давлатларнинг 32 таси – республика, 6 таси – монархия типидаги давлат бўлса, улардан 16 та давлат томонидан эса давлат бошлиғи сифатида Буюк Британия қироличасини тан олинади.
Британия Ҳамдўстлиги дунё сиёсий харитасида сиёсий, иқтисодий-ижтимоий аҳамиятига кўра салмоқли ўринни эгаллайди.
XIX аср бошига келиб, ушбу ҳамдўстлик таркибида жаҳон аҳолисининг 30 %и (1,7 млрд. киши) истиқомат қилмоқда. Ҳамдўстликнинг асосий тили – инглиз тилидир. Унинг таркибидаги давлатлар ўзаро ўхшаш қонунчиликка, таълим тизими ва давлат хизматларига эга. Ҳамдўстлик аъзо давлатларнинг таълим тизимини, илмий-техник ҳамкорликни, ўзаро савдони ривожлантиришни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурларини ташкил қилади ва молиявий техник кўмак беради.
“Британия Ҳамдўстлиги” таркибига қуйидаги давлатлар киради:
1.Буюк Британия
2.Канада
3.Багам ороллари
4.Белиз
5.Ямайка
6.Сент-Китс ва Невис
7.Сент-Винсент ва Гренадины
8.Тринидад ва Тобаго
ТАБЛИЦА
Жаҳон мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасига кўра турлари
Бу борада жаҳон мамлакатлари қуйидаги турларга ажратилади (аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ ППС бўйича, 2015 йил, АҚШ долл. ҳисобида):
I. Индустриал ривожланган давлатлар.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг кўпчилик географ олимлари ушбу гурухни ичида анъанавий тарзда қуйидаги учта кичик гурух давлатларини ажратиб кўрсатадилар:
1.1. “Катта еттилик”ка кирувчи саноат жиҳатидан ривожланган давлатлар (АҚШ-56430; Япония – 38870; Германия – 48260; Франция – 40470; Буюкбритания – 40550; Италия – 35850; Канада – 43970).
1.2. “Кўчирилган капитализм” давлатлари: Австралия – 44570; Янги Зеландия – 35680), бу гурухга шартли равишда катта еттиликнинг АҚШ ва Канада давлатларини киритиш мумкин.
1.3. Европанинг кичик индустриал давлатлари (Нидерландия – 48400; Швеция – 47390; Норвегия – 64590; Люксембург – 70750 ва б.).
Европанинг совет блокига кирмаган деярли барча давлатлари индустриал жиҳатдан ривожланган давлатлар ҳисобланади. Аммо, Греция (26790), Португалия (28590), Мальта (27390) ва Европа Иттифоқи аъзоси бўлсада, Осиёда жойлашган Кипр (30840) давлати ҳақида ягона фикр йўқ. Собиқ социалистик лагерга мансуб давлатлардан Словения (30830) ва Чехия (30420) ривожланган давлатлар мезонига жуда яқин туради. Яқин келажакда ривожланган давлатлар рўйхатидан, шунингдек Россия (23790), Эстония (27510), Латвия (24220), Литва (26660), Польша (25400), Словакия (28200), Венгрия (24630) и Хорватиялар (21730) жой олиши мумкин.
Бир гурух олимлар ривожланган давлатлар қаторига Корея Республикасини (34700, Жанубий Корея), Тайванни (Хитой провинцияси), Хитойнинг алоҳида маъмурий райони - Гонконгни (57650), Сингапурни (81190) – яъни, биринчи тўртта “осиё йўлбарслари”ни, ва шу билан бирга, Исроилни (34940, бу кўпроқ 1.2. гурухга мансуб) ҳам киритадилар.
Юқори даражада ривожланган давлатлар иқтисодиётнинг барча соҳаларида юқори технологик даражаси, юқори меҳнат унумдорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Уларнинг ялпи ички маҳсулотида хизматлар соҳаси ва қайта ишлаш саноатининг улуши юқори ҳамда иқтисодиётнинг тўртламчи сектори (ахборот технологиялари, биотехнологиялар) юқори технологик тармоқларини ривожланиш даражаси бўйича энг юқори ўринларни эгаллайди.
Ривожланган давлатларнинг қайта ишлаш саноати таркибида машинасозлик ва кимё саноати етакчи ҳисобланади. Мазкур давлатларда йилига аҳоли жон бошига ЯИМ одатда 30 минг АҚШ долларидан ортади. Ўртача умр кўриш ёши 79-86 ёшни (2016) ташкил қилади.

II. Шарқий Европа ва МДҲнинг ўтиш иқтисодиёти давлатлари (аввал, социалистик режали иқтисодиёт давлатлари).


Ушбу гурухга мансуб давлатларни ажратишга мутахассислар турлича муносабат билдирадилар. Жумладан, Шарқий Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ўтиш иқтисодиёти давлатлари гурухини алоҳида ажратилишини барча мутахассислар ҳам қўллаб-қувватламайди. Бинобарин, мазкур гурухга мансуб давлатларнинг бир қисмини индустриал ривожланган давлатлар қаторига қўшиш мумкин (юқорига қаранг) бўлса, қолганлари ривожланаётган давлатларга мансубдир. Мазкур давлатлар бир-биридан иқтисодий салоҳиятига кўра катта тафовутларга эга. 2015 йил ҳолатига кўра аҳоли жон бошига ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) Қирғизистонда 3300$дан, Тожикистонда 3320$дан Словениеда 30830$ гача ташкил қилади. Шунингдек, ушбу кўрсаткич шу даврда Белоруссияда 16840$га, Украинада 7810$га, Қозоғистонда 24260$га, Румынияда 20900$га, Болгарияда 16790$га, Сербияда 12800$га тенгдир. Аҳоли ўртасида кутилаётган ўртача умр кўриш ёши Туркманистонда 66 ёшдан Словениеда 81 ёшгача фарқланади.
III. Ривожланаётган давлатлар.
Ушбу гурухга мансуб давлатлар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилади. Улар дунё минтақалари бўлаб турлича тақсимланган. Уларни қуйидаги гурухларга ажратилади:
3.1. Осиё ва Американинг янги индустриал давлатлари (ЯИД). Мазкур гурухга мансуб давлатлар ҳам ички хусусиятларига кўра қуйидаги гурухчаларга ажратилади:
– барча биринчи “Осиё йўлбарслари” (Гонгконг, Сингапур, Жанубий Корея, Тайвань). Ушбу давлатлатлар бир гурух экспертларнинг фикрича, аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот хажми ва қайта ишлаш саноатининг етарли даражада ривожланганлигига кўра ривожланган давлатлар сафига киритилади (аммо, Гонгконг ва Сингапурда ЯИМ таркибида учламчи сектор, яъни айниқса савдо ва молиявий хизматлар кескин ажралиб туради, лекин, шуларга қарамай юқоридаги “тўртлик” давлатлари ривожланган давлатлар билан технологик боғлиқлиги мавжуд).
– иккинчи эшелоннинг икки “йўлбарс”лари – Малайзия (26140$) ва Таиланд (15210$) ҳисобланади. Сўнгги йилларда ушбу гурухга Шарқий Осиёнинг тез ривожланиб бораётган гиганти – Хитой (14160$) киритилмоқда;
– Туркия (19360$);
– Лотин Америкасининг янги индустриал давлатлари – Мексика (17150$), Коста-Рика (14880$), Аргентина (15570$ 2010 йили), Чили (21740$), Уругвай (20360$), Бразилия (15020$);
– Жанубий Африка Республикаси (12830$) – Африканинг энг ривожланган (аммо, энг бой бўлмаган) давлати.
Кўпчилик ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича янги индустриал давлатлар (ЯИД) ҳамда кўпчилик ўтиш иқтисодиёти давлатлари ривожланган ҳамда ривожланаётган давлатлар ўртасида жойлашган;
Янги индустриал давлатлар (3.1. гурух) билан кўпчилик ўтиш иқтисодиёти давлатларини (II гурух) ўртача ривожланиш даражасига эга алоҳида гурухга бирлаштириш мумкин.
Типик ўртача ривожланган давлатлар қаторига Белоруссия, Украина, Руминия, Болгария каби ўтиш иқтисодиёти давлатларини, ва шу билан бирга Бразилия ва Мексикани киритиш мумкин.
Ушбу мамлакатларнинг иқтисодиёти ва аҳоли бандлигида иккиламчи секторнинг (қайта ишловчи саноат ва қурилиш) улуши, ривожланган давлатлардан ҳам юқорироқдир. Шулар билан бирга, айтиш жоизки ўртача ривожланган давлатларда меҳнат унумдорлиги паст, фанни ривожлантиришга харажатлар хажми кам, улар технологик жиҳатдан ривожланган давлатларга қарамдир. Ўтиш иқтисодиёти давлатлари, ва шунингдек Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё давлатлари аҳолининг маълумотлилик даражасига кўра ривожланган давлатларга яқин туради (бунда, Осиёнинг янги индустриал давлатларида ёшларнинг маълумот даражаси юқори, аммо бу катта авлодга мансуб аҳолида юқори эмас).
3.2. Нефт ва газ экспорт қилувчи, туризм марказлари, аҳоли жон бошига ўртача ва юқори даромад келтирувчи оффшор зоналар: Саудия Арабистони (54730$), Қувайт (79970$), Қатар (140720$ – дунёда биринчи ўринда) ва б. (нефть); БАА (70570$, нефть, оффшор), Багам ороллари (22930м, оффшор, туризм) ва б.
3.3. Кўпчилик ривожланаётган давлатлар. Уларда аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ кўрсаткичлари, одатда жаҳоннинг ўртача кўрсаткичларига яқин ёки ўртачадан паст. Ушбу гурух турли-туманлиги билан ажралиб туради. Аммо, унга кирувчи кўпчилик давлатларнинг ЯИМ таркибида қайта ишлаш саноати сезиларли ўринни эгаллайди. Ушбу гурухга мансуб давлатларда бошқаларга нисбатан ўз қишлоқ хўжалик хом ашёсига эга бўлган енгил ва озиқ-овқат саноатининг улуши юқори, аксинча машинасозликнинг улуши паст, бунда Ҳиндистондан ташқари барча мамлакатларда ўз технологияси йўқ, айрим давлатларда кимё саноатининг турли тармоқлари ривожланмоқда (жумладан, Марокашда фосфорит қазиб олинади, бунда қазиб олиш саноатининг асосий тармоғи – фосфор минерал ўғитлари ишлаб чиқариш ҳисобланади), металлургияда эса тегишли минерал хом ашё конларига асосланади.
Ушбу гурухга кирувчи айрим давлатлар асосий даромадини минерал ресурсларни экспорт қилишдан (Эрон – нефт экспортидан, Жазоир – табиий газ ва нефт экспортидан, Ботсвана – олмос экспортидан), туристик ёки молиявий хизмат кўрсатишдан (кўпгина орол давлатлар) оладилар.
Ушбу ривожланаётган давлатлар гурухига Осиёнинг аксарият давлатлари, шу жумладан Ҳиндистон (6020$), Покистон (5350$), Индонезия (10680$), Филиппин (8900$) давлатлари киради. Бошқа гурухдаги далатлардан фарқли, ўлароқ ушбу гурух давлатларида ҳам камбағаллик тарқалган бўлишига қарамай, оч бўлган аҳоли сони кам.
3.5. БМТнинг таснифига кўра кучсиз ривожланган давлатлар. Улар “очлик зонаси”га кириб (бразилиялик географ Жозуэ ду Кастру ибораси билан айтганда), бунинг натижасида ҳар йили 20 миллионгача одамлар ўлади.
Кучсиз ривожланган давлатлар қаторига қуйидаги давлатларни қўшиш мумкин:
Осиёда – Афғонистон, Мъянма, Непал;
Африкада – Бенин, Буркина-Фасо, Бурунди, Гамбия, Гвинея, Гвинея-Бисау, Конго Демократик Республикаси, Комор ороллари, Либерия, Мадагаскар, Малави, Мали, Мозамбик, Нигер, Руанда, Сомали, Сьерра-Леоне, Танзания, Того, Уганда, МАР, Чад, Эритрея, Эфиопия;
Лотин америкасида – Гаити;
Океанияда – Папуа-Янги Гвинея, Соломон ороллари.
Ушбу давлатларда ЯММ 600 дан 3000( гача, аҳолининг ўртача умр кўриш ёши эса – 40-70 ёшга тенг, ўртача таълим даражаси – 0-7 йилни ташкил қилади.
Ушбу кучсиз ривожланган давлатлар қолоқ ижтимоий-иқтисодий тузилмага эга, уларда майда товар хўжалик тарзи ҳукмрон, бир неча юз миллион аҳоли натурал хўжалик юритади. Африкада бир неча давлатларда омоч ёрдамида деҳқончилик қилинади.
Ялпи ички маҳсулот (сотиб олиш қобилияти) хажмига кўра
жаҳоннинг етакчи давлатлари, 2015 йил

Давлат номи


ЯИМ (ППС), млрд. $
Аҳолиси, млн. киши
Аҳоли жон бошига ЯИМ, $

1
Хитой


19539,4
1379,9
14160

2
Америка Қўшма Штатлари


18125,3
321,2
56430

3
Ҳиндистон


7910,9
1314,1
6020

4
Япония


4932,6
126,9
38870

5
Германия


3913,9
81,1
48260

6
Россия


3432,9
144,3
23790

7
Бразилия


3071,6
204,5
15020

9
Буюкбритания


2639,8
65,1
40550

8
Франция


2602,2
64,3
40470

10
Италия


2240,6
62,5
35850

Ҳозирда жаҳоннинг нафақат ривожланган, балки кўпчилик давлатларида ёлланма меҳнат асосий ўринни эгаллайди, аммо жуда камбағал давлатларда аҳолининг сезиларли қисмини мустақил ишчилар (оила аъзолари билан) ташкил қилади. Улар асосан қишлоқ хўжалигида, шунингдек ҳунармандчилик ва савдода фаолият юритадилар (ривожланган давлатларда савдода банд бўлганларнинг кўпчилик қисми – булар, супермаркетларнинг ёлланма ишчиларидаир).


Кучсиз ривожланган давлатлар иқтисодиётининг тармоқлар таркиби учун кўпроқ бирламчи сектор – қишлоқ хўжалиги ва (ёки)тоғ-кон саноати хосдир. Қайта ишлаш саноатининг кам сонли корхоналарида асосан озиқ-овқат, газмол, кийим-кечак, пойабзал ишлаб чиқарилади. Гурухдаги айрим давлатлар қишлоқ хўжалиги техникасини ремонт қилувчи, электроника, электротехника буюмлари, транспорт воситаларини йиғувчи корхоналарга эга, уларнинг кўпчилиги эса четдан келтирилувчи эҳтиёт қисмлари асосида ишлайди. Аммо, ЖАР ва Мисрдан бошқа Африканинг бирор бир давлати замонавий станоклар ва роботлар ишлаб чиқариш салоҳиятига эга эмас. (Мисрда нисбатан оддий станоклар ишлаб чиқарилади).
Кучсиз ривожланган давлатлар атроф муҳитни кам ифлослайди, аммо уларнинг аҳолиси иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ қурғоқчилик, сув тошқинлари ва бошқа стихияли ўзгаришлардан кўпроқ азият чекишади.
Ўзбекистон 3.2-гурухга – яъни ўтиш иқтисодиёти давлатлари гурухига мансуб бўлиб, айрим иқтисодий кўрсаткичлари бўйича, жумладан аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг хажми, хўжаликнинг тармоқлар таркибига кўра 3.3-гурух ривожланаётган давлатлар гурухига яқин турса, аҳолининг маълумотлилик даражасига кўра мамлакатимиз индустриал ривожланган давлатларга яқин туради. Бундай хусусиятлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун ҳам хос.
Индустриал ривожланган ва ривожланаётган давлатларда аҳолининг турмуш сифати кўрсаткичлари бир-биридан фарқ қилади. Кўпчилик ривожланган, бой давлатларда кўпчилик аҳоли ўз шаҳсий уйига, шаҳсий автомобилга, замонавий маиший жиҳозларга эга. Аммо, шу билан бирга дунёнинг шундай минтақалари борки (Африкада Сахарадан жанубда, Жануби-Шарқий Осиёнинг тоғ-ўрмон районлари, Амазония тропик участкалари ва Марказий Американинг айрим ҳудудлари), уларнинг аҳолиси ибтидоий турмуш тарзига эга, аҳолининг 99% и замонавий цивилизация ютуқларидан фойдаланиш имкониятига эга эмас.
Ишлаб чиқариш, капитал ва аҳолининг ҳудудий мужассамлашуви даражасида ҳам тафовутлар мавжуд.
Инсоният тарихининг сиёсий-географик жиҳати – бу, дунё сиёсий харитасининг шаклланиши тарихидир. То ҳозирга қадар дунё сиёсий харитаси узоқ ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Бу борада аксарият кўпчилик тадқиқотчилар томонидан қуйидаги 4 та босқич ажратилади:
I – босқич, V асргача бўлган давр (қадимги давр).
II – босқич, V – XVII даврлар (ўрта асрлар даври).
III - босқич, XVII – XIX даврлар (янги давр).
IV - босқич, XIX асрдан то ҳозиргача бўлган даврни ўз ичига қамраб олади (энг янги давр).

Оҳирги 500 йил ичида дунё сиёсий харитасининг шаклланиши ва ривожланишидаги муҳим воқеалар:


- буюк географик кашфиётлар – XV – XVII асрлар;
- Вестфаль шартномаси, 1648 й;
- Вена конгресси, 1814 – 1815 йй;
- Биринчи жаҳон уруши, 1914 – 1918 йй;
- Иккинчи жаҳон уруши, 1939 – 1945 йй;
- мустамлакачилик тузумининг парчаланиши (энг юқори чўққиси 1960 йилга тўғри келади);
- МДҲнинг ташкил этилиши билан бошланган, 1991 йилдан кейинги ҳудудий ўзгаришлар.

1990 йилларда Намибиядан ташқари, МДҲ ва собиқ Югославия республикалари, шунингдек Эритрея давлати (2015 йил ўрталарида майдони - 121,1 минг км2, аҳолиси - 5,2 млн.киши, пойтаҳти – Асмэра шаҳри), Маршалл ороллари Республикаси (майдони - 0,2 минг км2, аҳолиси - 0,06 млн. киши, пойтаҳти – Маджуро шаҳри), Микронезия Федератив Штатлари (0,7/0,1, Паликир шаҳри), Палау Республикаси (0,5/0,02, Корор шаҳри).


XXI аср бошига келиб, дунё сиёсий харитасида қуйидаги давлатлар вужудга келди:
- Шарқий Тимор (майдони - 14 минг км2, аҳолиси - 1,2 млн. киши, 2015 йил ўртларида, пойтаҳти – Дили шаҳри), бу ерда БМТ шафелигида мустақиллик референдуми 1999 йил август ойида ўтказилган, 78 % аҳоли ёқлаб овоз берган;
- 2011 йили Жанубий Судан (майдони - 620 минг км2, аҳолиси - 12,2 млн. киши, пойтаҳти – Джуба шаҳри) мустақилликни қўлга киритди.

Савол ва топшириқлар


Дунё сиёсий харитаси деганда нимани тушунасиз.
Дунё сиёсий харитасини шаклланиши ва ривожланишига таъсир қилувчи омилларни тушунтиринг.
Дунё сиёсий харитаси мазмунига кўра нималардан ташкил топган.
Давлат тузуми, давлатни бошқарув шакли деганда нимани тушунасиз.
Дунё сиёсий харитасини шаклланишида қандай босқичлар ажратилади.

5-Мавзу. ДУНЁ МИНТАҚАЛАРИ СИЁСИЙ ХАРИТАСИ


Режа:
Дунё сиёсий харитасининг минтақаларга ажратилиши.
Африканинг сиёсий харитаси.
Американинг сиёсий харитаси.
Осиёнинг сиёсий харитаси.
Европанинг сиёсий харитаси.
Австралия ва Океаниянинг сиёсий харитаси.

Таянч сўзлар: сиёсий харита, давлат, давлат тузуми, бошқарув шакли, монархия, республика, чекланган монархия, геосиёсий можаро, геосиёсий вазият, давлатларнинг турлари, давлат чегараси, пойтаҳт, минтақа, субминтақа.

Дунёнинг сиёсий харитаси кўз ўнггимизда яхлит тарзда намоён бўлсада, у аввало турли давлатлар ва уларнинг минтақавий бирикмаларидан ташкил топган. Бунда, ҳар бир минтақа ва унинг таркибига кирувчи давлатлар, ўзларининг табиий - географик хусусиятлари, ресурс салоҳияти, ижтимоий - иқтисодий тараққиёт даражаси, жаҳон хўжалик тизимлари ва дунё сиёсий харитасида тутган ўрни ҳамда аҳамиятига кўра ўзига хос ўрин - мавқени эгаллайди.
Жаҳон мамлакатларини турли минтақаларга ажратилиши, жаҳондаги кўплаб етакчи ташкилотлар ҳамда давлатлар томонидан амалга оширилган. Бунда, энг аввало, уларнинг жойлашган ўрни, ҳудудий мансублиги, сиёсий ҳудудий тузилиши ҳамда ривожланишига катта эътибор қаратилган.
Ушбу китобда давлатларнинг турли минтақаларга мансублиги борасида жаҳоннинг энг етакчи ташкилоти – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан ишлаб чиқилган таснифлашга асосланилди. Унга кўра, Евросиё материги икки қитъага – Европа ва Осиёга ажратилган бўлиб, ўз навбатида Европа қитъаси 4 та субминтақага – Шимолий Европа, Ғарбий Европа, Шарқий Европа ва Жанубий Европага, Осиё қитъаси – Ғарбий Осиё, Марказий Осиё, Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ва Шарқий Осиёга ажратилган. Африка қитъасида эса 5 та субминтақа ажратилган, булар – Шимолий Африка, Ғарбий Африка, Шарқий Африка, Марказий Африка ҳамда Жанубий Африка. Шунингдек, Америка қитъаси таркибида Шимолий Америка, Марказий Америка, Кариб хавзаси мамлакатлари ва Жанубий Америка субминтақалари ажратилса, Австралия ва Океания яхлит тарзда ажратилган.
Қуйида ҳар бир минтақанинг сиёсий-географик таркиби, шаклланиши ва ривожланиши хусусиятлари, геосиёсий вазияти, ресурс, демографик ва иқтисодий салоҳиятига қисқа тавсиф берилади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, дунё сиёсий харитасидаги сиёсий, иқтисодий-ижтимоий жараёнлар, ўз навбатида давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига, давлат тузумига, майдони хажми ва бошқа кўрсаткичларини ўзгариб туришига ўз таъсирини таъсир кўрсатади. Шу сабабдан, давлатлар билан боғлиқ статистик маълумотлар борасида жаҳоннинг БМТ ва бошқа етакчи ташкилотлари манбаларига асосланилди.

Африканинг сиёсий харитаси


Дунё сиёсий харитасида Африка қитъаси ўз ичига 53 та давлатни қамраб олгани холда, бевосита ривожланган Европа ва Осиё қитъаларига туташ жойлашганлиги билан характерланади. Африка континенти давлатлари ўзларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасига кўра жаҳон рейтингида қуйи поғоналарни эгаллайди. Уларнинг аксариятини ривожланаётган давлатлар ташкил қилса, фақатгина Жанубий Африка Республикаси ривожланган давлатлар гурухига мансуб холос.
Континентнинг умумий майдони 30,3 млн км. кв.га тенг. Аҳолиси эса 1305,0 млн. кишини (2019 й.) ташкил қилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таснифига кўра Африка ҳудуди 5 та субминтақага ажратилади. Улар – Шимолий Африка, Ғарбий Африка, Шарқий Африка, Марказий Африка, Жанубий Африка.
Африка давлатлари узоқ даврлар мобайнида, то 20-асрнинг ўрталарига қадар мустамлакачилик шароитида яшаб келди. Африка ҳудудида пайдо бўлган илк мустамлакалар европаликлар томонидан 16-асрда вужудга келтирилди. Бунда аввало испанлар, французлар катта ўринни эгаллаган. Жумладан, ҳозирги Марокаш қироллиги ҳудудида савдо йўллари устида жойлашган йирик шаҳарлар илк бор испанлар томонидан мустамлака қилинган.
20-асрнинг бошларига келиб, Биринчи жаҳон уруши арафасида Африка ҳудудининг 90% европаликлар тасарруфига ўтган бўлиб, бунда энг аввало Франция ва Буюк Британиянинг мустамлака ерлари кўпчиликни ташкил қилган. Шунингдек, Германия, Португалия, Испания, Бельгия ва Италия давлатларининг мустамлака ерлари ҳам катта бўлган.
Африка қитъасининг шимолий, ғарбий ҳамда марказий қисмларида асосан Франциянинг мустамлакалари жойлашган эди. Шарқий Африканинг катта ҳудудида – Мисрдан тортиб то Жанубий Африка Республикасигача Буюк Британиянинг мустамлакалари вужудга келди. Шунингдек, инглизлар Ғарбий Африкада Нигерия, Гана, Гамбия, Съерра-Леоне каби давлатларни мустамлакага айлантирган эдилар.
Португалия томонидан Ангола, Мозамбик, Гвинея-Бисау, Кабо-Верде, Сан-Томе ва Принсипи, Германия томонидан Намибия, Руанда, Того, Камерун, Бельгия эса Конгони, Италия томонидан Сомали, Ливия, Эритрея мустамлака қилинди.
Ўтган асрнинг 50-йиллари бошларига келиб, Африка ҳудудида 4та давлат - Миср, Эфиопия, Либерия, Жанубий Африка Республикалари мустақил бўлган холос.
Африка ҳудудида мустамлака тузумининг емирилиши энг аввало шимолий Африка ҳудудидан бошланди. 1951 йили Ливия мустақилликни қўлга киритган бўлса, 1956 йили Марокаш, Тунис ва Судан мустақилликка эришди. 1957-1958 йилларда Гана ва Гвинея мустақил бўлди.

-жадвал
Африканинг сиёсий-географик таркиби


Минтақа ва давлат номи
Майдони, км2
Аҳолиси, млн киши, 01.06.2019й.
Аҳоли сони прогнози,
2050 йил
ЯММ,
ППС, 2018 й., (US$)
Пойтаҳти
Давлат тузуми

1
2
3


4
5
6
7
8

Африка
30336857


1305,0
2515,0
5186
1.Шимолий Африка
8524700
240,0
366,0
10966

1
Жазоир


2381740
43,4
16,4
15350
Жазоир
Республика

2
Миср


1001450
99,1
157,8
12080
Қоҳира
Республика

3
Ғарбий Сахара


266000
0,6
0,9
-
Ел-Аюн
Республика

4
Ливия


1759540
6,8
8,5
20990
Триполи
Жумҳурият (республика)

5
Марокаш


446550
35,6
43,6
8410
Работ
Конституцион монархия

6
Судан


2505810
42,8
81,2
4420
Хартум
Республика

7
Тунис


163610
11,7
12,7
12060
Тунис
Республика

2.Ғарбий Африка


6143415
391,0
805,0
4293

1
Бенин


112620
11,8
28,1
2400
Порто-Ново
Республика

2
Буркина-Фасо


274400
20,3
43,4
1920
Уагадугу
Республика

3
Гамбия


11300
2,3
4,9
1680
Банжул
Республика

4
Гана


238540
30,3
51,8
4650
Аккра
Республика

5
Гвинея


245857
12,2
27,6
2480
Конакри
Республика

6
Гвинея-Бисау


36120
1,9
4,0
1790
Бисау
Республика

7
Кабо-Верде (Яшил Бурун о-ри)


4033
0,6
0,7
7330
Прая
Республика

8
Кот-д-Ивуар (Фил Суяги қирғоғи)


322460
25,5
50,9
4030
Ямасукро
Республика

9
Либерия


111370
4,9
9,3
1130
Монравия
Республика

10
Мавритания


1030700
4,5
9,0
4160
Нуакшот
Ислом республикаси

11
Мали


1240000
19,7
47,1
2230
Бамако
Республика

12
Нигер


1267000
23,3
65,6
1030
Ниамей
Республика

13
Нигерия


923768
201,0
401,3
5700
Абужа
Республика

14
Сенегал


196722
16,3
33,2
3670
Дакар
Республика

15
Серра-Леоне


71740
7,8
12,9
1520
Фритаун
Ҳарбий тартиб

16
Того


56785
8,1
15,4
1760
Ломе
Республика

3.Шарқий Африка


6362071
434,0
855,0
2399

1
Бурунди


27830
11,5
25,3
740
Бужумбура
Республика

2
Жибути


23000
1,0
1,3
-
Жибути
Республика

3
Замбия


752614
17,9
39,1
4100
Лусака
Республика

4
Зимбабве


390580
14,6
23,9
3010
Хараре
Республика

5
Кения


582650
52,6
91,6
3420
Найроби
Республика

6
Комор ороллари


2170
0,9
1,5
2730
Морони
Республика

7
Маврикий


2040
1,3
1,2
26030
Порт -Луи
Республика

8
Мадагаскар


587041
27,0
61,3
1580
Антананариву
Республика

9
Майотта


374
0,3
0,6

Мамотсу


Денгизорти ҳудуд

10
Малави


118480
18,6
34,6
1310
Лилонгве
Республика

11
Мозамбик


801590
30,4
65,3
1300
Мапуту
Республика

12
Реюньон


2502
0,9
1,0

Сен-Дени
Франция денгизорти департаменти

13
Руанда
26338
12,6
23,0
2210
Кигали
Республика

14
Сейшел ороллари


455
0,1
0,1
29070
Виктория
Республика

15
Сомали


637657
15,4
34,9

Могадишо


Республика

16
Танзания


945090
58,0
129,4
3160
Додома
Республика

17
Уганда


236040
44,3
89,4
1970
Кампала
Республика

18
Еритрея


121320
3,5
6,0
2080
Асмера
Республика

19
Ефиопия


1104300
112,1
205,4
2010
Аддис-Абеба
Республика

20
Жанубий Судан


620000
11,1
20,0
1550
Джуба

4.Марказий Африка


6613253
174,0
395,0
2849

1
Ангола


1246700
31,4
82,2
6150
Луанда
Республика

2
Габон


267667
2,2
4,1
16580
Либревил
Республика

3
Камерун


475440
25,9
54,8
3700
Яунде
Республика

4
Конго


342000
5,4
10,7
5050
Браззавил
Республика

5
Конго Демократик Республикаси


2345410
86,8
194,5
900
Киншаса
Республика

6
Сан Томе ва Принсипи


1001
0,2
0,4
3410
Сан-Томе
Республика

7
Марказий Африка Республикаси


622984
4,7
8,4
870
Банги
Республика

8
Чад


1284000
16,4
37,5
1920
Нжамена
Республика

9
Екваториал Гвинея


28051
1,4
2,8
18170
Малабо
Республика

5.Жанубий Африка


2693418
67,0
93,0
12957

1
Ботсвана


600370
2,3
3,2
17970
Габароне
Республика

2
Лесото


30355
2,1
2,7
3610
Масеру
Конституцион монархия

3
Намибия


825418
2,5
4,0
10920
Виндхук
Республика

4
Свазиленд (Эсватини)


17363
1,1
1,3
10680
Мбабане
Конституцион монархия

5
Жанубий Африка Республикаси


1219912
58,6
81,8
13230
Претория
Республика

Манбалар: Роpulation Reference Bureau. 2019 World Population Data Sheet; Роpulation Reference Bureau. World Population Data 2019; http://ostranah.ru/_lists/area.php.



Ўтган асрнинг 60-йиллари Африка учун алоҳида аҳамиятга эга. Бинобарин, 1960 йилда 17 та мустамлака мустақилликка эришган бўлса, 60-йиллар мобайнида яна 15 та давлат ўз мустақиллигини қўлга киритди. Энг охирги мустамлака – Намибия (Германия мустамлакаси) эса 1990 йили мустақил бўлди.
Ҳозирда Африка ҳудудида жойлашган давлатларнинг аксарияти республика давлат бошқарувига мансуб, фақат 3 та давлат – Марокаш қироллиги, Лесото ва Свазиленд монархия типига мансубдир.
Бугунги кунга келиб, Африка ҳудудида Ғарбий Сахарадан бошқа барча давлатлар мустақилликни қўлга киритдилар.
Ғарбий Сахара Испаниянинг собиқ мустамлакаси бўлиб, 1976 йили мустақилликка эришгандан сўнг Марокаш ва Мавританиянинг вақтинча маъмурий бошқарувига ўтган. 1979 йили Мавритания ўз эътирозларидан воз кечгач, Марокаш томонидан эгалланган.
Шимолий Африка. Мазкур минтақанинг умумий майдони 8,5 млн. км. кв. ни, аҳолиси эса 240 млн. кишини (2019 й.) ташкил қилади. Ушбу минтақага жами қуйидаги 7 та давлат мансуб – Жазоир, Миср, Ливия, Марокаш, Судан, Тунис, Ғарбий Сахара. Уларнинг деярли барчаси республика давлат бошқарув шаклига эга. Биргина, Марокаш Қироллиги давлат тузумига кўра монархия типига мансубдир.
Шимолий Африкада ҳудуд салоҳиятига кўра Ливия (1,7 млн. км. кв.) алоҳида ажралиб туради. Аҳоли сони бўйича эса минтақада Миср (99,1 млн. киши, 2019 й.) етакчи. Ушбу минтақа давлатларининг бевосита Африканинг шимолида, Ўрта ер денгизи қирғоқларида жойлашганлиги, Жанубий Европа давлатларига қўшнилиги, уларнинг тарихий ривожланишида ўз таъсирини кўрсатган. Минтақанинг геосиёсий ўрнидаги яна бир муҳим хусусият чекка ғарб томонидан Гибралтар бўғизи орқали Атлантика океанига чиқа олса, энг чекка шарқ томонида Сувайш канали орқали Қизил ва Арабистон денгизларига ҳамда Ҳинд океанига чиқиш имкониятига эга эканлиги билан белгиланади.
Ғарбий Африка. Ушбу минтақа ўз ичига 16 та давлатни қамраб олади. Улар қаторига қуйидаги давлатларни қамраб олади: Бенин, Буркина – Фасо, Гамбия, Гана, Гвинея, Гвинея-Бисау, Кабо-Верди, Котдивуар, Либерия, Мавритания, Мали, Нигер, Нигерия, Сенегал, Серра-Леоне. Минтақанинг майдони – 6,1 млн. км. кв. ни ташкил қилади. Аҳолиси – 391 млн. кишига (2019 й.) тенг. Минтақа давлатларининг барчаси далат тузумига кўра республика бошқарув шаклига эга.
Шарқий Африка. Ушбу минтақа Африка континентининг шарқий Ҳинд океани қирғоғи ва оролларида, шимолдан Сомали давлатидан тортиб, Мозамбиккача бўлган давлатлар гурухидан ташкил топган. У ўз ичига қуйидаги 20 та давлатни қамраб олган: Бурунди, Жибути, Замбия, Зимбабве, Кения, Комор ороллари, Маврикий, Мадагаскар, Майотта, Малави, Мозамбик, Реюньон, Руанда, Сейшел ороллари, Сомали, Танзания, Уганда, Эритрея, Эфиопия, Жанубий Судан.
Мазкур минтақанинг умумий майдони 6,3 млн км. кв.ни ташкил қилади. Бу ерда жами 434 млн. киши (2019 й.) истиқомат қилмоқда. Ҳудуд салоҳиятига кўра Эфиопия (1,1 км. кв.), Танзания (945,0 минг км. кв.), Мозамбик (801,6 минг км. кв.), Замбия (752,6 минг км. кв.) алоҳида ажралиб туради. Шунингдек, минтақанинг 12 та давлати, майдони 500 минг км. кв. дан кичик. Улар орасида Майотта ва Сейшел каби орол давлатлар бор.
Демографик салоҳиятига кўра Эфиопия (112,1 млн. киши, 2019 й.), Танзания (58,0 млн. киши), Кения (52,6 млн. киши), Уганда (44,3 млн. киши) давлатлари минтақада алоҳида ўрин тутади. Шу билан бирга, Майотта, Реюньон, Комор ороллари, Джибути, Сейшел оролларининг аҳолиси сони жуда камчилик эканлигини айтиш лозим.
Таъкидлаш жоизки, Шарқий Африка минтақаси давлатларининг барчаси давлат тузумига кўра республика бошқарувига эга давлатлар ҳисобланади. Улар орасида президентлик республикалари кўп. Шу билан бирга, Майотта ва Реюньон Франциянинг денгизорти департаментлари ҳисобланади.
Марказий Африка. Бир бутун олганда, Африка континенти иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасига кўра жаҳоннинг энг кучсиз ривожланган мамлакатларини ўзида мужассам қилганлиги билан алоҳида ажралиб турса, бу борада, айниқса Марказий Африка давлатлари, нафақат ушбу континентда, балки жаҳонда ҳам энг қуйи ўринларни эгаллаши билан эътиборни ўзига тортади. Ҳозирги даврда жаҳондаги энг қолоқ давлатлар ўнталиги таркибидан жой олган давлатларнинг барчаси Африка давлатлари ҳисобланиб, улардан 2 та давлат (Марказий Африка Республикаси ва Конго Демократик Республикаси) айнан Марказий Африка минтақасида жойлашган.
Марказий Африка минтақасининг умумий майдони 6,6 млн км. кв.ни ташкил қилиб, бу ерда жами 174 млн. аҳоли (2019 й.) истиқомат қилмоқда.
Сиёсий географик таркибига кўра Марказий Африка ўз ичига қуйидаги 9 та давлатни қамраб олади: Ангола, Габон, Камерун, Конго, Конго Демократик Республикаси, Сан Томе ва Принципи, Марказий Африка Республикаси, Чад, Экваториал Гвинея.
Минтақа давлатларининг барчаси давлат тузумига кўра республика бошқарув шаклига эга. Уларнинг кўпчилиги президентлик республикалари ҳисобланади.
Марказий Африка минтақаси давлатлари турлича ҳудуд, табиий ресурс, демографик ва иқтисодий салоҳиятга эга. Улар орасида майдони хажмига кўра Конго Демократик Республикаси (2,3 млн.кв.км), Чад (1,28 млн.кв.км), Ангола (1,24 млн. кв.км) давлатлари етакчилик қилса, аксинча Сан Томе ва Принципи (1001 кв.км.) ва Экваториал Гвинея (28,0 минг кв.км.) ҳудудининг анча кичик эканлиги билан ажралиб туради.
Демографик салоҳиятига кўра минтақада Конго Демократик Республикаси (86,8 млн.киши) етакчи, ундан кейинги ўринларни Ангола, Камерун ва Чад Республикалари эгаллайди. Сан Томе ва Принципида атиги бир неча юз минг аҳоли яшайди, Экваториал Гвинея аҳоли сони эса 1,4 млн кишига тенг.
Минтақанинг фақатгина иккита давлати – Чад ва Марказий Африка Республикаси бевосита денгиз чегарасига эга эмас. Қолган барча давлатлар эса Атлантика океанига туташ жойлашган. Бу эса уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ривожланишида муҳим роль ўйнайди.
Жанубий Африка. Мазкур минтақа континентнинг энг жанубида жойлашган давлатларни қамраб олади. Майдони 2,6 млн км.кв.ни, аҳолиси эса 67 млн кишини (2019 й.) ташкил қилади.
Жанубий Африка минтақаси ўз таркибига қуйидаги 5 та давлатни қамраб олади: Ботсвана, Лесото, Намибия, Свазиленд, Жанубий Африка Республикаси. Таъкидлаш жоизки, Африка континентидаги ягона ривожланган давлат – Жанубий Африка Республикаси шу минтақада жойлашган. Мазкур давлат демографик салоҳияти билан (58,6 млн киши – 2019 й.) ҳам минтақанинг энг салоҳиятли давлати хисобланади.
Минтақа давлатлари давлат тузумига кўра бошқалардан бироз фарқ қилади. Агарда бутун Африка қитъасида жами 3 та монархия тузумига мансуб давлатлар мавжуд бўлса, шулардан 2 таси (Свазиленд ва Лесото) айнан шу минтақада жойлашгандир. Қолган давлатлар республика бошқарувига эга.
Бу ерда фақатгина Жанубий Африка Республикасининг майдони 1,2 млн кв.км.ни ташкил қилади холос. Шунингдек, Намибия (824,2 минг кв.км.) ҳам нисбатан катта ҳудудга эга. Аксинча, Лесото ва Свазиленд қироллигининг майдони анча кичиклиги билан ажралиб туради.
Минтақанинг сиёсий-географик ўрнидаги муҳим хусусият, унинг жаҳоннинг етакчи давлатлари, минтақаларидан анча олисда жойлашганлиги билан боғлиқдир. Аммо, шуларга қарамай минтақа давлатлари бевосита икки океан – Атлантика ва Ҳинд океанига чиқиш имкониятига эгадирлар.

Американинг сиёсий харитаси


Американинг сиёсий харитаси ўз таркибига шимолий ва жанубий Америка қитъаларида жойлашган давлатларни қамраб олади. БМТ классификациясига кўра Америка ўз навбатида қуйидаги 4 та субминтақага ажратилади – Шимолий Америка, Марказий Америка, Кариб хавзаси, Жанубий Америка.
Мазкур минтақалар турлича ҳудуд, табиий ресурс, аҳоли ва иқтисодий салоҳиятга эга. Улар орасида, айниқса Шимолий Америка минтақаси ўз ичига АҚШ ва Канадани қамраб олгани холда, жаҳоннинг энг тараққий қилган минтақаларидан бири ҳисобланади.
Шимолий Америка. Юқорида айтиб ўтилганидек, мазкур минтақа ўз ичига жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари – АҚШ ва Канадани қамраб олади. Минтақанинг умумий майдони – 1,9 млн кв.км. га тенг, аҳолиси сони - 367 млн киши (2019 й.). Мазкур давлатлар ҳудуди хажмига кўра ҳам жаҳон давлатлари ўнталигида 2-чи ва 4-чи ўринларни ишғол қилади.
Далат тузумига кўра АҚШ республика типига мансуб, аниқроғи мазкур давлатнинг ҳудудий бошқарув шакли федерацияга асосланган. Демографик салоҳияти - 329,2 млн. кишини (2019 й.) ташкил қилади.
Канада давлати Британия Ҳамдўстлиги аъзоси бўлиб, Буюк Британия Қироличаси расмий жиҳатдан давлат бошлиғи ҳисобланади. Амалда мамлакат премьер-министр томонидан бошқарилади.
Шимолий Америка давлатлари жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида етакчи мавқега эга, иқтисодий ривожланган давлатлар ҳисобланади.
Минтақа давлатларининг сиёсий географик ўрнининг муҳим жиҳати – бир вақтнинг ўзида икки йирик океан – Атлантика ва Тинч океанига бевосита чиқа олишидир. Бу борада, айниқса АҚШ ҳудудининг яҳлитлиги, тўсиқларсиз эркин харакат қила олиши ҳамда улкан иқтисодий қудратга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Марказий Америка. Мазкур минтақа давлатлари жойлашган ўрнига кўра Шимолий ва Жанубий Американи ўзаро боғловчи бўйин вазифасини бажаради. Минтақа ўз таркибига қуйидаги 8 та давлатни қамраб олади – Белиз, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Мексика, Никарагуа, Панама, Салвадор. Мазкур давлатлар иқтисодиётининг кучсиз ривожланганлиги билан ажралиб туради. Улар орасида биргина Мексика иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт даражасига кўра минтақадаги йирик салоҳиятга эга таянч давлат ҳисобланади. Қолган давлатлар иқтисодиётининг кучсизлиги ҳамда хомашё етказиб бериш хусусиятига эга.
Марказий Америка минтақаси ҳудуди – 2,5 млн кв. км.ни ташкил қилгани холда, аҳолиси сони – 177 млн киши (2019 й.).
Ҳудудининг катталигига кўра ҳам Мексика (1,9 млн кв.км.) етакчи ўринни эгаллайди. Бу борада Белиз ва Салвадор давлатлари энг кичик ҳисобланади. Шунингдек, аҳолисининг сонига кўра ҳам Мексика (126,6 млн киши – 2019 й.) ҳамда Гватемала (17,6 млн киши – 2019 й.) етакчи, қолган давлатлар аҳолиси 10 млн кишидан кам.
Минтақа давлатлари ичида фақатгина Белиз давлати монархия давлат тузумига эга. Қолганлари эса асосан президентлик республикаларидир. Белиз давлати Британия Ҳамдўстлиги аъзоси бўлиб, Буюк Британия Қироличаси расмий жиҳатдан давлат бошлиғи ҳисобланади.
Марказий Америка минтақаси давлатларининг сиёсий-географик ўрнининг ўзига хос жиҳатлари, энг аввало уларнинг шимолий ҳамда жанубий Американи ўзаро туташтириши билан, ва шу билан бирга, Атлантика ва Тинч океанига чиқиш йўлагида жойлашганлиги билан белгиланади. Жумладан, Панама давлати ҳудудида жойлашган Панама канали халқаро денгиз савдо алоқаларида жуда катта аҳамият касб этади.

-жадвал
Американинг сиёсий-географик таркиби


Минтақа ва давлат номи
Майдони, км2
Аҳолиси, млн киши, 01.06.2019й.
Аҳоли сони прогнози,
2050 йил
ЯММ,
ППС, 2018 й., (US$)
Пойтаҳти
Давлат тузуми

1
2
3


4
5
6
7
8

Америка
39924586


1011,0
1202,0
32760
1. Шимолий Америка
19357280
367,0
435,0
61747

1
Канада


9984670
37,4
47,0
47280
Оттава
Парламентар федератсия

2
Америка Қўшма Штатлари


9372610
329,2
387,6
63390
Вашингтон
Республика

2. Марказий Америка


2493734
177,0
218,0
16570

1
Белиз


23000
0,4
0,6
8200
Белмопан
Монархия

2
Гватемала


108890
17,6
26,9
8310
Гватемала
Республика

3
Гондурас


112090
9,7
13,8
4780
Тегусигалпа
Республика

4
Коста-Рика


51100
5,1
6,1
16670
Сан-Хосе
Республика

5
Мексика


1972550
126,6
148,2
19440
Мехико
Республика

6
Никарагуа


129494
6,5
8,5
5390
Манагуа
Республика

7
Панама


75570
4,2
5,8
23510
Панама
Республика

8
Салвадор


21040
6,5
11,9
7850
Сан-Салвадор
Республика

3. Кариб ҳавзаси давлатлари


233707
43
46
1
Антигуа ва Барбуда
442
0,10
0,16
25160
Сент-Джонс
Конституцион монархия

2
Антил ороллари (КЮРАСАО)


960
0,2
0,2
27820
Виллемстад
Мухторият

3
Багам ороллари


13940
0,4
0,4
30920
Нассау
Буюк Британия ҳамдўстлиги

4
Барбадос


430
0,3
0,3
17640
Брижтаун
Монархия

5
Гаити


27750
11,3
14,9
1870
Порт-о-Пренс
Республика

6
Гваделупа (Франция)


1780
0,4
0,4

Бастер
Франция денгизорти департаменти

7
Гренада
344
0,1
0,1
14270
Сент-Жоржес
Конституцион монархия

8
Доминика


754
0,07
0,07
10680
Розо
Республика

9
Доминикан Республикаси


48730
10,4
12,5
16960
Санта-Доминго
Республика

10
Куба


110992
11,2
9,9

Гавана
Республика

11
Мартиника
1100
0,40
0,3

Форт-де-Франс


Франсия денгизорти департаменти

12
Пуерто-Рико (АҚШ)


9100
3,1
2,6
26560
Сан-Хуан
АҚШнинг маъмурий ҳудуд бирлиги

13
Сент-Винсент ва Гренадини


389
0,10
0,10
13210
Кингстаун
Конституцион монархия

14
Сент-Китс ва Невис


261
0,05
0,06
30120
Бастер
Конституцион монархия

15
Сент-Люсия


616
0,20
0,2
12970
Кастри
Конституцион монархия

16
Тринидад ва Тобаго


5128
1,40
1,3
32060
Порт-оф-Спейн
Республика

17
Ямайка


10991
2,8
2,3
8930
Кингстон
Конституцион монархия

4. Жанубий Америка


17839865
425
503
16059

1
Аргентина


2760990
44,9
56,4
19820
Буенос-Айрес
Республика

2
Боливия


1098580
11,5
16,5
7670
Сукре
Республика

3
Бразилия


8547000
209,3
232,9
15820
Бразилиа
Республика

4
Венесуела


916445
28,5
41,7
17900
Каракас
Республика

5
Гайана


214970
0,8
0,8
8570
Жоржтаун
Республика

6
Француз Гвианаси


91000
0,3
0,6

Каенна
Регион

7
Колумбия
1138910
50,4
56
14490
Богота
Республика

8
Парагвай


406750
7,2
9,2
13180
Асунсон
Республика

9
Перу


1285220
31,8
39,5
13810
Лима
Республика

10
Суринам


163270
0,6
0,7
13420
Парамарибо
Республика

11
Уругвай


176220
3,5
3,7
21900
Монтевидео
Республика

12
Чили


756950
19,1
21,6
24250
Сантяго
Республика

13
Эквадор


283560
17,3
23,2
11410
Кито
Республика

Манбалар: Роpulation Reference Bureau. 2019 World Population Data Sheet; Роpulation Reference Bureau. World Population Data 2019; http://ostranah.ru/_lists/area.php.


Минтақа давлатларининг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида, уларнинг АҚШ билан бевосита савдо-иқтисодий алоқалари катта аҳамиятга эга.


Кариб хавзаси давлатлари. Мазкур минтақа Атлантика океанининг ғарбий қисмида, Шимолий ва Жанубий Америка оралиғида жойлашган Кариб денгизи ва атрофидаги 17 та турли катта-кичикликдаги орол давлатлардан ташкил топган. Улар жумласига қуйидагилар киради: Антигуа ва Барбуда, Антил ороллари, Багам ороллари, Барбадос, Гаити, Гваделупа,
Гренада, Доминика, Доминикан Республикаси, Куба, Мартиника, Пуэрто-Рико, Сент-Винсент ва Гренада, Сент Крис ва Невис, Сент-Люсия, Тринидад ва Тобаго, Ямайка.
Кариб хавзаси давлатларининг умумий майдони – 233,7 минг км. кв.ни, аҳолиси эса – 43 млн кишини (2019 й.) ташкил қилади. Бу борада ушбу минтақа қолган ҳудудлардан анча фарқ қилади.
Минтақада ҳудуд хажмига кўра Куба (110,8 минг кв.км.) энг йирик давлат ҳисобланади. Шунингдек, бу борада Доминикан Республикаси, Гаити, Багам ороллари ва Ямайка ҳам ажралиб туради.
Минтақа давлатлари турлича ҳудуд, аҳоли, ресурс ва иқтисодий салоҳиятга эга. Уларнинг барчаси орол давлатларидан иборат эканлиги, гўзал табиат ва денгиз иқлимига эга эканлиги, кўпроқ туризмни ривожланишига асос бўлган.
Аҳоли сонига кўра, Куба республикаси, Доминикан республикаси ва Гаити ҳар бири 10 млн кишидан кўп аҳолига эга. Минтақанинг қолган аксарият кўпчилик давлатлари аҳолиси 500 минг кишидан кам.
Минтақа давлатларининг давлат тузуми турлича. Улардан 7 таси (Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Гренада, Сент-Винсент ва Гренадини, Сент Китс ва Невис, Сент-Люсия, Ямайка) монархия давлат бошқарув шаклига эга бўлса, 6 таси республика (Гаити, Доминика, Доминикан Республикаси, Куба, Тринидад ва Тобаго, Антил ороллари), Гваделупа ва Мартиника (Франция денгизорти департаменти), Пуэрто-Рико (АҚШ протекторати).
Минтақа давлатларининг кўпчилиги Британия Ҳамдўстлиги таркибига киради. Жумладан, Ямайка, Сент-Китс ва Невис, Сент-Винсент ва Гренадини, Антигуа ва Барбуда, Сент-Люсия, Барбадос, Багам ороллари, Гренада давлатлари Британия Ҳамдўстлиги аъзолари бўлиб, Буюк Британия қироличаси расман давлат бошлиғи ҳисобланади. Шунингдек, Тринидад ва Тобаго билан Доминика давлат тузумига кўра республика бўлиши билан бирга, Британия Ҳамдўстлиги аъзоларидир.
Ҳамдўстлик аъзо давлатларга молиявий ёрдам бериш билан бирга, атроф муҳитни муҳофаза қилишда, таълим тизимини ривожлантириш, ўзаро савдони йўлга қўйиш ҳамда илмий-техник ҳамкорликни амалга оширишга ёрдам беради.
Жанубий Америка. Мазкур минтақа шимолда Мексикадан бошланган лотин Америкасининг асосий ўзагини ташкил этади. Лотин Америкаси асосан испан ҳамда португал тилида сўзлашувчи давлатлардан ташкил топган. Жанубий Америка ўзининг сиёсий-географик таркибига кўра, қуйидаги 13 та давлатдан ташкил топган: Аргентина, Боливия, Бразилия, Венесуэла, Гайана, Француз Гвианаси, Колумбия, Парагвай, Перу, Суринам, Уругвай, Чили, Эквадор.
Минтақа давлатларининг деярли барчаси республика типидаги далатлардир. Биргина, Гвиана Франция томонидан бошқарилади. Ушбу давлатлар турлича ҳудуд, демографик ва ресурс салоҳиятига ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига эга.
Минтақада ҳудуд салоҳиятига кўра энг йирик давлатлар қаторига Бразилия (8,54 млн км.кв.), Аргентина (2,7 млн км.кв.), Перу (1,28 млн км. кв.), Колумбия (1,1 млн кв.км.), Боливия (1,1 млн км. кв.) киради. Бу борада қолган давлатлар ҳам ўртача катталикдаги давлатлар ҳисобланади.
Демографик салоҳиятига кўра Жанубий Америка минтақаси Американинг энг йирик минтақаси ҳисобланиб, 2019 йил холатига кўра, бу ерда 425 млн киши истиқомат қилмоқда.
Минтақада ресурс салоҳияти ҳамда иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасига кўра Бразилия ва Аргентина етакчи давлатлардир. Минтақа давлатларининг ташқи иқтисодий алоқаларида АҚШ муҳим ўрин тутади.

Осиёнинг сиёсий харитаси


Осиё, Евросиё материгининг шарқий қисмидаги улкан ҳудудни қамраб олган. Унинг умумий майдони 32 млн км.кв. дан катта. Мазкур минтақа, нафақат ҳудудининг катталиги, балки жаҳон сиёсатида муҳим ўрин тутувчи Япония, Россия, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларни (Хитой ва Ҳиндистон демографик салоҳиятига кўра жаҳоннинг энг етакчи давлатлари ҳисобланади) ўз ичига олганлиги, бевосита учта океанга (Тинч, Ҳинд ва Шимолий муз океанларига) чиқа олиш имкониятларига эга эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.
Аҳолиси сони – 4587,3 млрд. кишини (2019 й.) ташкил қилади. Бу борада у жаҳоннинг энг салоҳиятли минтақасидир. Бу ерда ҳозирда 49 та давлат мавжуд. Уларнинг аксарият қисми давлат тузуми шаклига кўра, республика бошқарув шаклига эга давлатлардир. Шулар билан бирга, минтақада 12 та давлат монархия давлат бошқаруви шаклига эга.
Осиё минтақаси 20-асрнинг ўрталарига қадар жаҳон мустамлакачилик тизимининг муҳим таркибий қисмларидан ҳисобланган. Ушбу минтақада аввал бошдан бошлаб, Буюк Британия, Франция, АҚШ, Нидерландия, Япония давлатларининг мустамлакалари шаклланган. Иккинчи жаҳон уруши тугагандан бошлаб, мустамлакачилик тузуми емирила бошлади.
Бугуги кунда БМТ таснифига кўра Осиёнинг сиёсий харитасида Ғарбий Осиё, Марказий Осиё, Жанубий Осиё, Жануби - Шарқий Осиё, Шарқий Осиё субминтақалари ажратилади.

-жадвал
Осиёнинг сиёсий-географик таркиби


Минтақа ва давлат номи
Майдони, км2
Аҳолиси, млн киши, 01.06.2019й.
Аҳоли сони прогнози,
2050 йил
ЯММ,
ППС, 2018 й., (US$)
Пойтаҳти
Давлат тузуми

1
2
3


4
5
6
7
8

Осиё
32011303


4587,3
5344,0
14506
1. Ғарбий Осиё
4921726
274
393
29369

1
Арманистон


29800
3,0
2,4
1460
Ереван
Республика

2
Озарбайжон


86600
10,0
11,0
17070
Баку
Республика

3
Баҳрайн


695
1,5
2,0
44620
Манама
Монархия

4
Грузия


69700
4,0
3,5
10900
Тбилиси
Республика

5
Исроил


26900
8,5
12,7
40800
Тел-Авив
Республика

6
Иордания


92300
10,4
13,4
9300
Оммон
Конституцион монархия

7
Ироқ


437072
39,3
70,9
17290
Боғдод
Республика

8
Яман


527970
29,2
48,1
2570
Сана
Республика

9
Қатар


11437
2,8
3,8
124130
Доха
Мутлақ монархия

10
Кипр


9250
1,3
1,4
35170
Никосия
Республика

11
Қувайт


17818
4,2
5,4
83390
Ел-Қувайт
Конституцион монархия

12
Ливан


10452
6,9
6,5
12610
Байрут
Республика

13
Бирлашган Араб Амирлиги


83600
9,6
10,2
75300
Абу-Даби
Монархия

14
Уммон


309500
4,7
7,0
41230
Маскат
Мутлақ монархия

15
Фаластин


26000
5,0
8,8
5990
Ғазо

16
Саудия Арабистони


2218000
34,2
47,7
55650
Эр-Риёд
Мутлақ теократик монархия

17
Сурия


185180
17,1
33,1

Дамашқ
Республика

18
Туркия
779452
82,6
104,6
28380
Анқара
Республика

2. Марказий Осиё


3995900
74,0
104,0
11790

1
Қозоғистон


2717300

18,5
24,7


24230
Остона
Республика

2
Қирғизистон


198500
6,5
8,3
3780
Бишкек
Республика

3
Тожикистон


143100
9,2
16,0
4040
Душанбе
Республика

4
Туркманистон


488100
5,9
7,9
18460
Ашхабод
Республика

5
Ўзбекистон


448900
33,5
46,5
7230
Тошкент
Республика

3. Жанубий Осиё


6790619
1946,0
2473,0
7673

1
Афғонистон


647500
38,0
70,7
1960
Қобул
Ислом Республикаси

2
Бангладеш


144000
163,7
193,0
4560
Дакка
Республика

3
Бутан


46500
0,8
0,8
9680
Тхимпху
Конституцион монархия

4
Ҳиндистон


3287590
1391,9
1669,7
7680
Деҳли
Республика

5
Эрон


1648000
83,9
113,3
21050
Теҳрон
Ислом республикаси

6
Малдив Республикаси


298
0,5
0,6
14120
Мале
Республика

7
Непал


147181
28,6
35,3
3090
Катманду
Республика

8
Покистон


803940
216,6
368,9
5840
Исломобод
Республика

9
Шри-Ланка


65610
21,9
20,4
13090
Коломбо
Республика

4. Жануби-Шарқий


Осиё

4508631
657,0


789,0
12928

1
Бруней


5770
0,4
0,5
85790
Бандар-Сери-Бегаван
Мустақил Султон

2
Шарқий Тимор


14900
1,3
2,0
6990
Дили

3
Въетнам


329560
95,7
108,2
7030
Ханой
Республика

4
Индонезия


1919440
268,4
330,9
12650
Жакарта
Республика

5
Камбоджа


181040
16,5
21,9
4060
Пномпен
Конституцион монархия

6
Лаос Халқ Демократик республикаси


236800
7,1
9,5
7090
Вентян
Республика

7
Малайзия


329758
32,8
40,6
30600
Куала-Лумпур
Конституцион монархия

8
Мянма


678500
54,0
62,3
6480
Янгон
Республика

9
Сингапур


693
5,8
6,0
94500
Сингапур
Республика

10
Таиланд


514000
66,4
62,9
18160
Бангкок
Конституцион монархия

11
Филиппин


298170
108,1
144,5
10720
Манила
Республика

5. Шарқий Осиё


11794427
1637,0
1586,0
21266

1
Хитой


9596960
1398
1367,4
18140
Пекин
Республика

2
Корея Халқ Демократик Республикаси


120540
25,7
26,6

Пхенян
Республика

3
Корея Республикаси
99274
51,8
47,7
40450
Сеул
Республика

4
Монголия


1564116
3,3
4,5
12220
Улан-Батор
Республика

5
Тайван


36002
23,6
20,7

Тайбей
Республика

6
Япония
377535
126,2
109,9
45000
Токио
Конституцион монархия

Манбалар: Роpulation Reference Bureau. 2019 World Population Data Sheet; Роpulation Reference Bureau. World Population Data 2019; http://ostranah.ru/_lists/area.php.

Ғарбий Осиё минтақаси
Минтақанинг умумий майдони 4,9 млн км. кв. ни ташкил қилади. Аҳолиси 274 млн кишидан (2019 й.) иборат. У ўз ичига 18 та давлатни қамраб олади. Улар қуйидагилардир: Озарбайжон, Арманистон, Бахрайн, Грузия, Исроил, Иордания, Ироқ, Яман, Қатар, Кипр, Қувайт, Ливан, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Туркия.
Ушбу минтақа давлатлари орасида собиқ социалистик республикалар (Озарбайжон, Арманистон, Грузия) билан бир қаторда, Қатар, Омон каби мутлоқ монархия ҳамда Саудия Арабистони каби мутлоқ теократик монархия бошқарувига мансуб давлатлар ҳам мавжуд. Шунингдек, Баҳрайн, Иордания, Қувайт давлатлари ҳам монархия давлат тузумига эга.
Ғарбий Осиё давлатлари қулай сиёсий ҳамда иқтисодий-географик ўринга эга. Улар бир вақтнинг ўзида Ўрта ер денгизи орқали Атлантика океанига, шунингдек Ҳинд океанига, Қора ва Каспий денгизи орқали Марказий Осиё ҳамда Узоқ Шарққа чиқиш имкониятларига эга.
Ғарбий Осиё давлатлари орасида ҳудуди хажмига кўра Туркия (779,4 минг км. кв.) етакчи, шунингдек бу борада Яман (527,9 минг км. кв.), Ироқ (437,0 минг км. кв.) давлатлари сезиларли ўринни эгаллайди.
Аҳоли сонига кўра эса Туркиянинг (82,6 млн. киши, 2019 й.) демографик салоҳияти катта. Бу борада, шунингдек Ироқ (39,3 млн. киши), Саудия Арабистони (34,2 млн. киши), Яман (29,2 млн. киши) ҳамда Сурия (17,1 млн. киши) давлатлари ҳам муҳим ўрин тутади. Минтақанинг қолган барча давлатлари аҳолиси сони 10 млн. кишидан кам.
Ғарбий Осиё дунё сиёсий харитасидаги геосиёсий вазият нотинч минтақалардан биридир. Бу ерда ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб давом этиб келаётган араб-исроил можароси, айниқса яқин шарқ минтақасининг ижтимоий-сиёсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатади.

Марказий Осиё


Мазкур минтақа Евросиёнинг ўрта қисмида жойлашган бўлиб, қуйидаги 5 та давлатни ўз ичига олади: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон. Минтақанинг умумий майдони 3,99 млн км. кв. ни ташкил қилади. Табиий географик жиҳатдан унинг ҳудудида катта майдонларни эгаллаган Қизилқум ва Қорақум чўллари, шарқ ва жанби-шарқдан эса баланд Тянь-Шань ҳамда Помир тоғ тизмалари жойлашган.
Минтақа давлатларининг деярли барчаси давлат тузумига кўра республика типига мансуб, президентлик бошқарув шаклига эга бўлган давлатлар ҳисобланади.
Мазкур минтақанинг сиёсий географик ўрнидаги муҳим жиҳат, унинг Евросиё континенти доирасида шимол ва жанубни ҳамда Шарқ ва Ғарбни боғловчи кўприк мавқеига эга эканлиги билан белгиланади.
Ҳозирги даврда минтақанинг геосиёсий ўрнидаги энг салбий жиҳат, минтақа давлатларини жаҳон денгиз савдо йўлларига бевосита чиқа олмаслиги билан боғлиқдир. Бу борада, айниқса Ўзбекистон Республикасининг тутган ўрнини ноқулайлигини таъкидлаш жоиз. Бинобарин, ушбу давлат яқин денгиз савдо йўлларига боғланиши учун иккита давлат ҳудудини босиб ўтишига тўғри келади. Бундай икки карра изоляция холати Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини қийинлаштиради.
Марказий Осиё қадимдан шарқ ва ғарб давлатларининг ўзаро алоқаларида ва айниқса, Буюк ипак йўлининг энг марказий чорраҳасида жойлашганлиги билан алоҳида аҳамият касб этиб келган. Кейинчалик Шарқ ва Ғарб алоқаларида денгиз йўлининг очилиши билан Буюк ипак йўлининг аҳамияти пасайди.
Лекин шуларга қарамай, сўнгги даврларда Марказий Осиё минтақасининг жаҳон энергетика балансида тутган ўрни ва аҳамиятини, ва айниқса минтақанинг шарқ ва ғарб ўртасидаги транспорт-логистика салоҳиятининг ортиб бориши билан унга бўлган эътибор яна кучайиб бормоқда. Буни ўтган асрнинг охирлари ва 21-асрнинг бошларига келиб, минтақа орқали Буюк ипак йўлининг қайта тиклашга бўлган харакатларда кўриш мумкин.
Марказий Осиё минтақаси давлатлари ўзларининг ҳудуд, минерал хомашё, демграфик ҳамда иқтисодий салоҳиятига кўра турлича мавқега эга. Жумладан, ҳудуд салоҳиятига кўра Қозоғистон Республикаси (2,7 млн. км. кв) етакчилик қилса, демографик салоҳиятига кўра Ўзбекистон Республикаси (33,5 млн. киши – 2019 й.) яққол устунлик қилади.
Дунё миқёсида Марказий Осиё минтақаси ўзининг улкан углеводород заҳиралари (нефт, табиий газ, кўмир) салоҳияти билан алоҳида ажралиб туради. Унинг яқин атрофида Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон каби ядровий давлатлар жойлашган.
Бугунги кунда Марказий Осиё ўзининг ўта муҳим геостратегик, геоиқтисодий, геосиёсий аҳамиятига кўра жаҳоннинг етакчи давлатлари манфаатлари тўқнашган минтақа ҳисобланади.
Минтақа таркибига кирувчи 5 та давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) собиқ социалистик республикалар бўлиб, ҳозирда ўтиш ўтиш иқтисодиёти давлатлари гурухини ташкил қилади.
Жанубий Осиё
Мазкур минтақа Евросиёнинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, Ғарбий Осиё, Марказий Осиё, Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ҳамда жанубда Ҳинд океани билан чегараланади.
Минтақанинг умумий майдони 6.8 млн км. кв. ни, демографик салоҳияти - 1946,0 млн. кишини (2019 й.) ташкил қилади.
БМТ таснифига кўра, мазкур минтақа таркибига қуйидаги 9 та давлат киритилади: Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Эрон, Мальдив Республикаси, Непал, Покистон, Шри-Ланка.
Минтақа давлатлари давлат тузумига кўра бир-биридан фарқ қилади. Бу ерда ислом республикаларини, президентлик ва парламент республикаларини, монархия типидаги давлатларни кўриш мумкин. Жумладан, 3 та давлат – Афғонистон, Покистон ва Эрон ислом республикалари ҳисобланса, Бутан конституцион монархия, қолган давлатлар эса республикалардир. Шунингдек, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мальдив (2016 йили ҳамдўстлик таркибидан чиққан) Республикалари Британия Ҳамдўстлиги аъзосидир.
Минтақанинг сиёсий-географик ўрнидаги муҳим жиҳат, унинг жаҳон денгизларига бевоста туташ эканлиги, қулай денгиз савдо йўлларига эга эканлиги билан белгиланади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мазкур минтақада иккита ядровий давлат – Ҳиндистон ва Покистон жойлашган.
Ҳозирги даврда Жанубий Осиё минтақаси дунё сиёсий харитасида геосиёсий вазиятни кескинлаштирувчи “Афғон муаммоси” ва “Кашмир муаммоси” билан алоҳида ажралиб туради.
Дунё миқёсида Жанубий Осиё минтақасининг ўзига хос хусусиятларидан бири – унинг улкан демографик салоҳиятга эга эканлигидир. Бу ерда аҳолиси сони 1,3 млрд кишидан кўп Ҳиндистон Республикаси жойлашган. Шунингдек, бу борада Покистон (216,6 млн киши – 2019 й.) ҳамда Бангладеш Республикалари (160 млн. киши – 2019 й.) ҳам алоҳида ажралиб туради.
Минтақада ҳудуд салоҳиятига кўра Ҳиндистон (3,2 млн. км. кв) ва Эрон (1,6 млн. км. кв) давлатлари етакчи, шунингдек Покистон (796,0 минг км. кв) ҳамда Афғонистон (652,0 минг км. кв) Республикалари ҳам бу борада муайян салоҳият касб этади.
Жануби-Шарқий Осиё
Ушбу минтақа Евросиё материгининг жануби-шарқий қисмини ўз ичига олиб, майдони 4,5 млн км. кв. ни ташкил қилади. Минтақа 11 та давлатни ўз ичига қамраб олади. Улар қуйидагилардир: Бруней, Шарқий Тимор, Вьетнам, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Малайзия, Мянма, Сингапур, Таиланд, Филиппин.
Минтақа давлатларининг кўпчилиги республика давлат бошқарув шаклига эга бўлса, Бруней, Камбоджа, Малайзия ва Таиланд давлатлари монархия бошқарув шаклига эга.
Жануби-шарқий Осиёнинг Малайзия, Бруней, ва Сингапур каби давлатлари Британия ҳамдўстлигига аъзо бўлиб келмоқда.
Жануби-Шарқий Осиё минтақасининг сиёсий-географик ўрни жуда муҳим. У Тинч ва Ҳинд океанларини ўзаро боғловчи халқада, йирик халқаро денгиз савдо йўллари устида жойлашган.
Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида мазкур минтақа жаҳоннинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан тез ривожланаётган минтақаларидан бири эканлиги билан ҳам ўзига хос хусусиятлар касб этади.
Ҳудуд салоҳиятига кўра, минтақада Индонезия (1,9 млн. км. кв.) энг йирик давлатдир. Шунингдек, мазкур давлат дунёдаги аҳоли сонига кўра ҳам энг катта мусулмон давлати ҳисобланади. Майдони хажмига кўра Мянма (678,5 минг км. кв), Таиланд (514,0 минг км. кв) давлатлари ҳам ажралиб туради.
Ҳозирги кунда ушбу минтақада 657 млн. аҳоли (2019 й.) истиқомат қилмоқда. Демографик салоҳиятига кўра Индонезия (268,4 млн. киши) алоҳида ўрин тутади, шунингдек Филиппин (108,1 млн. киши), Вьетнам 95,7 млн. киши) давлатлари ҳам катта салоҳиятга эга.
Шарқий Осиё
Мазкур минтақа Осиёнинг шарқий қисмида жойлашган Хитой, Корея Халқ Демократик Республикаси, Жанубий Корея, Монголия, Тайван ҳамда Япония давлатларини ўз ичига қамраб олади. Минтақанинг умумий майдони 11,7 млн км. кв., аҳолиси сони 1637 млн кишидан (2019 й.) иборат бўлиб, бу борада Жанубий Шарқий Осиёдан кейинги ўринни эгаллайди.
Шарқий Осиё давлатларининг кўпчилиги бошқарув шаклига кўра республика типига мансуб давлатлардир. Улар орасида биргина Япония конституцион монархия бошқарувига эга бўлган ҳамда жаҳоннинг тараққий қилган “еттилик” давлатларидан биридир.
Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасига кўра эса Япония минтақанинг ва умуман жаҳоннинг етакчи давлатларидан биридир.
Демографик салоҳиятига кўра Хитой (1398 млн. киши – 2019 й.) нафақат минтақада, балки дунё етакчи бўлса, ҳудудининг катталигига (9,6 млн. км.кв.) кўра эса у Россия ва Канададан сўнг учинчи ўринни эгаллайди.

Европанинг сиёсий харитаси


Европа минтақаси ва унга мансуб давлатлар ўзининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳамда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнига кўра жаҳоннинг энг тараққий этган минтақаларидан бири ҳисобланади.
Географик жиҳатдан Европа қитъаси Осиё билан биргаликда дунёнинг энг катта – Евросиё материгини ҳосил қилгани холда, мазкур материкнинг чекка ғарбий қисмини эгаллайди.
Мазкур минтақа Ғарб маданиятининг (цивилизациясининг) асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади. Европа минтақаси табиий-географик шакл-шамойили жиҳатидан дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан анча парчаланганлиги билан ажралиб туради.
Европанинг умумий майдони 23 млн км2 дан иборат. 2019 йил холатига кўра унинг аҳолиси 746 млн. кишини ташкил қилади. Ҳозирда Европанинг сиёсий харитасида жами 43 та давлат мавжуд.
Жаҳоннинг етакчи ташкилотларининг (БМТ) кенг тарқалган таснифларидан бирига кўра, Европа давлатлари қуйидаги тўртта ҳудудий бирликларга (субминтақаларга) ажратилади:
Шимолий Европа;
Ғарбий Европа;
Шарқий Европа;
Жанубий Европа.
Европа давлатларининг кўпчилиги давлат бошқарув шаклига кўра республика типидаги давлатларни ташкил қилади. Шунингдек, бу ерда 12 давлат, давлат бошқарув шаклининг монархия турига мансубдир.
Европа дунё сиёсий харитасида ва жаҳон хўжалигида етакчи мавқега эга эканлиги билан катта аҳамиятга эга. Ҳозирги даврда унинг таркибига кирган давлатларнинг деярли барчаси ривожланганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бинобарин, 4 та давлат – Германия Федератив Республикаси, Франция, Буюк Британия ва Италия, жаҳоннинг энг тараққий қилган “катта еттилик” гурухига мансубдир. Шунингдек, ушбу минтақада Андорра, Сан-Марино, Лихтенштейн, Монако, Ватикан каби митти давлатлар ҳам жойлашган. Шунингдек, жанубий Европада анча вақтдан буён Буюк Британия билан Испания ўртасида давом этиб келаётган баҳс-мунозарага сабаб бўлган, ўз-ўзини бошқармайдиган ҳудуд - Гибралтар жойлашган. Амалда эса Гибралтар бир неча асрлардан буён Буюк Британия мустамлакасидир.
Европанинг сиёсий харитасини шаклланишида ўтган 20-асрда юз берган ўзгаришлар катта роль ўйнади. Жумладан, Биринчи жаҳон уруши (1914-1918 йй.) ва Иккинчи жаҳон урушлари (1939-1945 йй.), ва шу билан бирга Россияда социалистик революциянинг содир бўлиши, Европанинг сиёсий картасида ва қолаверса дунё сиёсий харитасида етакчи сиёсий кучларнинг ҳудудий таркибига, социалистик ва капиталистик лагернинг таркиб топишига олиб келди.
Шимолий Европа
Европа минтақасининг чекка шимолий қисмида, кўпроқ ярим орол (Скандинавия ва б.) ва оролларда жойлашган давлатларни ўз ичига қамраб олади. Шимолий Европа давлатлари сони ҳозирги кунда 10 тани ташкил қилиб, ўз ичига Буюк Британия, Дания, Ирландия, Исландия, Латвия, Литва,
-жадвал
Европанинг сиёсий-географик таркиби


Минтақа ва давлат номи


Майдони, км2
Аҳолиси, млн киши, 01.06.2019й.
Аҳоли сони прогнози,
2050 йил
ЯММ,
ППС, 2018 й., (US$)
Пойтаҳти
Давлат тузуми

1
2
3


4
5
6
7
8

Европа
23033494


746,0
731,0
37982
1. Шимолий Европа
1809717
105,0
117,0
48537

1
Буюк Британия


244101
66,8
74,7
45660
Лондон
Парламентар монархия

2
Дания


43094
5,8
6,4
57470
Копенгаген
Конституцион монархия

3
Ирландия


70273
4,9
6,0
66810
Дублин
Республика

4
Исландия


103125
0,4
0,4
54140
Рейкявик
Республика

5
Латвия


64589
1,9
1,5
28170
Рига
Республика

6
Литва


65200
2,8
2,2
31920
Вильнюс
Республика

7
Норвегия


386000
5,3
6,3
66390
Осло
Конституцион монархия

8
Финландия


338145
5,5
5,5
48490
Хелсинки
Республика

9
Швеция


449964
10,3
11,9
53990
Стокгольм
Конституцион монархия

10
Эстония


45226
1,3
1,3
35050
Таллин
Республика

2. Ғарбий Европа


1106032
195,0
203,0
53401

1
Австрия


83871
8,9
9,7
55960
Вена
Республика

2
Белгия


32545
11,5
12,6
51470
Брюссель
Конституцион монархия

3
Германия


357022
83,1
79,2
55800
Берлин
Республика

4
Лихтенштейн


160
0,04
0,04
-
Вадус
Конституцион монархия

5
Люксембург


2586
0,6
0,8
80640
Люксембург
Конституцион монархия

6
Монако


2
0,04
0,06
-
Монако
Конституцион монархия

7
Нидерландия


41526
17,3
18,4
57380
Амстердам
Конституцион монархия

8
Франция


547030
64,8
72,6
46900
Париж
Республика

9
Швейцария


41290
8,6
10,3
69220
Берн
Республика

3. Шарқий Европа


18802379
292,0
264,0
24607

1
Белорус


207600
9,5
9,4
19200
Минск
Республика

2
Болгария


110910
7,0
5,8
21220
София
Республика

3
Венгрия


93030
9,8
9,0
29790
Будапешт
Республика

4
Молдавия


33843
3,5
2,9
7680
Кишинев
Республика

5
Польша


312685
38,4
34,0
31110
Варшава
Республика

6
Россия Федерацияси


17075400
146,7
138,7
26470
Москва
Республика

7
Руминия


237500
19,4
15,1
25940
Бухарест
Республика

8
Словакия


48845
5,5
5,0
33600
Братислава
Республика

9
Украина


603700
42,0
33,7
9020
Киев
Республика

10
Чехия


78866
10,7
10,6
37870
Прага
Республика

4. Жанубий Европа


1315366
153,0
147,0
36659

1
Албания


28748
2,9
2,4
12960
Тирана
Республика

2
Андорра


468
0,08
0,08
-
Андорра – ла-Веля
Суверен-Парламент князлиги

3
Босния ва Герцеговина


51129
3,5
2,8
13670
Сараево
Республика

4
Греция


131940
10,7
9,0
29600
Афина
Республика

5
Испания


504782
47,1
49,6
40840
Мадрид
Конституцион монархия

6
Италия


301230
60,3
58,1
42490
Рим
Республика

7
Македония


25333
2,1
1,9
14690
Скопе
Республика

8
Малта


316
0,5
0,5
37700
Валетта
Республика

9
Португалия


92391
10,3
9,4
33200
Лиссабон
Республика

10
Сан-Марино


61
0,03
0,03
---
Сан-Марино
Республика

11
Сербия


88361
6,9
5,9
15360
Белград
Республика

12
Словения


20253
2,1
1,9
38050
Любляна
Респлика

13
Хорватия


56542
4,1
3,4
25830
Загреб
Республика

14
Черногория


13812
0,6
0,7
19750
Подгорица
Республика

???
Косова

1,8
1,7
11580

Манбалар: Роpulation Reference Bureau. 2019 World Population Data Sheet; Роpulation Reference Bureau. World Population Data 2019; http://ostranah.ru/_lists/area.php.



Эстония, Норвегия, Финляндия ва Швеция давлатларини қамраб олади.
Шимолий Европа ва хусусан Европа минтақаси давлатлари учун давлат бошқарув шаклининг турли-туманлиги хосдир. Жумладан, бу ерда жойлашган давлатларнинг тўрттаси – Буюк Британия, Дания, Норвегия, Щвеция – монархия типига мансуб бўлиши билан бирга, иқтисодий ривожланган давлатлар ҳисобланади. Улардан Буюк Британия эса “катта еттилик” аъзосидир. Бинобарин, Буюк Британиянинг давлат тузуми парламент монархияси, Дания, Норвегия ва Швеция эса конституцион монархия давлатлари ҳисобланади. Шимолий Европанинг қолган барча давлатлари республика бошқарув шаклига эга давлатлардир. Улардан Исландия ва Финландия парламент республикалари бўлиб ҳисобланади.
Бу ерда собиқ социалистик давлатлардан Латвия, Литва ва Эстония жойлашган.
Шимолий Европанинг майдони – 1,8 млн кв.км.га тенг, демографик салоҳияти эса 105 млн. кишини (2019 й.) ташкил қилади.
Минтақа давлатлари ҳудуд салоҳиятига кўра дунё миқёсида кўзга ташланмасада, бу борада нисбатан Швеция (449,9 минг км кв), Норвегия (387,0 минг км кв.), Финляндия (338,1 минг км кв) етакчилик қилса, демографик салоҳиятига кўра эса Буюкбритания (66,8 млн. киши) яққол ажралиб туради. Аксинча, гурухнинг қолган барча давлатларининг аҳолиси 10 млн. кишидан кам (биргина Швециянинг аҳолиси 10,3 млн. кишига тенг, 2019 й.).
Шимолий Европа дунё сиёсий харитасида алоҳида ўрин тутади. Таъкидлаш жоизки, бу борада капитализмнинг тарихан таянч марказларидан бўлиб келган Буюк Британия ҳозирда жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатида катта аҳамият касб этади. Бинобарин, 19-асрнинг охирларида Буюк Британия томонидан ташкил қилинган ва бошқариладиган “Британия Ҳамдўстлиги” ҳозирда ҳам ўз таркибига жаҳоннинг турли минтақаларида жойлашган 52 мамлакатни қамраб олгани холда, дунё сиёсий харитасида алоҳида аҳамият касб этади.
Минтақа давлатларидан – Буюк Британия (“катта еттилик” давлатлари аъзоси), Дания, Исландия, Латвия, Литва, Эстония, Норвегия Шимолий Атлантика шартнома ташкилоти (НАТО) аъзоси ҳисобланади.
Ғарбий Европа. Ғарбий Европа минтақаси ўз ичига – Австрия, Белгия, Германия, Лихтенштейн, Люксембург, Монако, Нидерландия, Франция, Швейцария каби давлатларни қамраб олгани холда, жаҳонниннг иқтисодий жиҳатдан энг тараққий қилган минтақаларидан биридир.
Ушбу минтақа давлатлари Европа қитъасининг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг сиёсий ва иқтисодий географик ўрнининг қулайлиги ҳамда иқтисодий салоҳиятининг юксаклиги билан алоҳида ажралиб туради. Бинобарин, кўпчилик минтақа давлатлари бевосита Атлантика океанига туташ, ва шу билан бирга шарқий Европа ва жанубий Европа орқали Осиё ва шимолий Африкага яқин масофада боғлана олади. Шунингдек, бу ерда жаҳоннинг катта “еттилик” давлатларидан Германия ва Франциянинг жойлашганлиги ҳам минтақага катта иқтисодий ва сиёсий салоҳият баҳш этган.
Давлат тузумига кўра минтақа давлатларининг 5 таси (Белгия, Лихтенштейн, Люксембург, Монако, Нидерландия) монархия бошқарувига эга.
Ҳудудининг катталиги билан минтақада Франция (547,0 минг км.кв.) етакчилик қилади. Шунингдек, бу борада нисбатан Германия (357,0 минг км.кв.) ҳам ажралиб туради, демографик салоҳиятига кўра ҳам айни шу давлатлар минтақанинг етакчи давлатлари ҳисобланади (мос равишда 64,8 млн. киши ва 83,1 млн. киши – 2019 й.).
Минтақанинг Белгия, Германия, Люксембург, Нидерландия ва Франция каби давлатлари Шимолий Атлантика шартнома ташкилоти (НАТО) аъзоси ҳисобланади.
Шарқий Европа
Мазкур минтақа Европанинг шарқий қисмида жойлашган собиқ социалистик республикалар (Болгария, Венгрия, Польша, Руминия, Словакия, Чехия) ҳамда собиқ СССРнинг Россия, Белоруссия, Молдавия, Украина республикаларини ўз ичига олган 10 та давлатдан иборат. Таъкидлаш жоизки, уларнинг барчаси республика бошқарув шаклига эга.
Шарқий Европа минтақаси давлатлари дунё сиёсий харитасида алоҳида ўринни эгаллайди. Уларнинг кўпчилиги бевосита денгиз чегарасига эга. Улар орасида Болгария, Венгрия, Польша, Руминия, Словакия, Чехия давлатлари НАТО аъзоси ҳисобланади.
Минтақада ҳудуд салоҳиятига кўра Россия Федерацияси (17,0 млн. км. кв.) яққол етакчи, шунингдек, Украина (603,7 минг км.кв.) давлати ҳам бу борада сезиларли салоҳиятга эга.
Шарқий Европанинг жами аҳолиси сони 292 млн. кишидан (2019 й.) иборат. Шундан Россияга 146,7 млн. киши тўғри келади. Ундан кейинги ўринларни Украина (42,0 млн. киши) ва Польша Республикаси (38,4 млн. киши, 2015й.) эгаллайди. Қолган кўпчилик давлатларнинг демографик салоҳияти 10 млн. кишидан кам.
Жанубий Европа минтақаси, асосан Европанинг жанубида, Ўрта ер денгизи атрофида жойлашган давлатлардан ташкил топган. Уларга қуйидаги давлатлар мансубдир: Албания, Андорра, Босния ва Герцеговина, Греция, Испания, Италия, Македония, Мальта, Португалия, Сан-Марино, Сербия, Словения, Хорватия Черногория, Косова.
Жанубий Европа ҳудудида жойлашган Италия “катта еттилик” давлатларидан бири хисобланади. Шунингдек, бу ерда Шимолий Атлантика шартнома ташкилоти (НАТО) аъзолари бўлган – Албания, Греция, Испания, Италия, Португалия, Словения ва Хорватия давлатлари жойлашган. Кипр ҳамда Мальта Республикалари эса Британия Ҳамдўстлиги аъзосидир.
Дунё сиёсий харитасида жанубий Европа минтақаси ўзига хос ўрин тутади. Минтақа давлатларининг аксарияти Атлантика океанига, Ўрта ер денгизига бевосита чиқа олади. Шунинг билан бирга, ушбу минтақанинг Ўрта ер денгизи орқали шимолий Африкага қўшни эканлиги тарихан унинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида ўзига хос аҳамият касб этган.
Жанубий Европанинг умумий майдони 1,3 млн км. кв. ни ташкил қилади. Аҳолиси 153 млн. кишига (2019 й.) тенг. Ушбу минтақада ҳудудининг хажмига кўра Испания (504,7 минг км. кв.) етакчи, шунингдек Италия (301,2 минг км.кв.) ҳам алоҳида ўрин тутади.
Демографик салоҳиятига кўра Италия (60,3 млн.киши, 2019 й.) гурухда яққол етакчилик қилади. Шунингдек, Грецияда – 10,7 млн. киши, Португалияда – 10,3 млн. киши, Сербияда – 6,9 млн. киши истиқомат қилади. Қолган кўпчилик давлатларнинг аҳолиси сони 5 млн. кишидан кам. Айтиш жоизки, Жануби Европада Андорра, Сан-Марино, Мальта каби митти давлатлар ҳам жойлашган.

Австралия ва Океаниянинг сиёсий харитаси


Дунё сиёсий харитасида Тинч океанининг марказий ва жанубий ғарбий қисмида жойлашган Австралия Иттифоқи, Янги Зелландия ҳамда кўп сонли йирик ва майда ороллар ва уларда жойлашган давлатлар йиғиндисидан иборат бўлган ҳамда ўхшаш тарихий ривожланишга эга яхлит географик макон – бу, Австралия ва Океаниядир.
Мазкур минтақанинг сиёсий-географик тузилмаси ўз ичига қуйидаги 17 та давлатларни қамраб олади: Австралия Иттифоқи, Вануату, Гуам, Ғарбий Самоа, Кирибати, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Янги Зеландия, Янги Каледония, Палау, Папуа-Янги Гвинея, Полинезия, Соломон ороллари, Тонга Қироллиги, Тувалу, Фиджи.
Минтақа давлатларининг давлат тузуми турлича. Жумладан, Австралия Иттифоқи – бу, Британия Ҳамдўстлиги таркибига кирувчи ҳамда Буюк Британия томонидан бошқариладиган федерал давлатдир. Ҳудди шундай мақом Янги Зелландияга ҳам хосдир. Шунингдек, Папуа-Янги Гвинея, Науру, Соломон ороллари, Кирибати, Тувалу, Ғарбий Самоа, Вануату, Фиджи, Тонга Қироллиги ҳам Британия Ҳамдўстлиги таркибига кирувчи давлатлар ҳисобланади. Булар орасида Папуа-Янги Гвинея, Соломон ороллари ва Тувалу давлатларида Буюк Британия қироличаси расман давлат бошлиғи саналади.
Минтақа давлатларидан Кирибати, Вануату, Фиджи, Маршал ороллари, Микронезия, Науру, Палау кабилар республика типидаги давлатлардир.
Минтақанинг умумий майдони 8,5 млн. кв.км. га тенг, аҳолиси - 42 млн. киши (2019 й.).
Мазкур минтақа давлатлари ўзининг ҳудуди, табиий шароити ва ресурслари, аҳолиси сони, сиёсий тузуми ва иқтисодий ривожланиши даражасига кўра турли-туманлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Минтақада ҳудудининг катталиги, демографик салоҳияти, иқтисодий ривожланиш даражасининг юқорлиги билан Австралия Иттифоқи ҳамда Янги Зеландия алоҳида ўринни эгаллайди. Уларнинг ҳар иккиси Британия Ҳамдўстлиги аъзоси ҳисобланади. Уларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, кўчирилган капитализм давлатлари эканлигидир.
Австралия Иттифоқи ва Янги Зеландия узоқ вақт Буюк Британиянинг мустамлакаси бўлиб келди. 1931 йилдан бошлаб уларнинг ҳар иккиси тўлиқ мустақилликни қўлга киритди.
Океания ўз ичига 10 мингга яқин оролларни қамраб олган ер юзидаги энг катта ороллар йиғиндисидан ташкил топган. Умумий майдони 1 млн. кв.км.дан кўпроқ.

-жадвал
Австралия ва Океаниянинг сиёсий-географик таркиби


Минтақа ва давлат номи
Майдони, км2
Аҳолиси, млн киши, 01.06.2019й.
Аҳоли сони прогнози,
2050 йил
ЯММ,
ППС, 2018 й., (US$)
Пойтаҳти
Давлат тузуми

1
2
3


4
5
6
7
8

Австралия ва


Океания
8507388

42,0


63,0

36470


1
Австралия
7686850
25,3
36,9
49930
Канберра
Британия Ҳамдўстлиги

2
Вануату


12200
0,3
0,6
3160
Порт-Лива
Республика

3
Гуам


541
0,2
0,2
-
Аганя
АҚШ мустамлакаси

4
Самоа


2860
0,2
0,2
6620
Апиа
Конституцион монархия

5
Кирибати


726
0,1
0,2
4410
Байрики
Республика

6
Маршал ороллари


181
0,06
0,06
5290
Мажуро
Республика

7
Микронезия Федератив Штатлари


701
0,1
0,1
4160
Паликир
Республика

8
Науру


21
0,01
0,01
19480
Ярен
Республика

9
Янги Зеландия


268680
5,0
6,1
40250
Веллингтон
Конституцион монархия

10
Янги Каледония


19100
0,3
0,4
-
Нумеа
Франция мустамлакаси

11
Палау


458
0,02
0,02
18820
Корор
Республика

12
Папуа-Янги Гвинея


462840
8,6
15,1
4150
Порт-Морсби
Конституцион монархия

13
Француз Полинезияси


4200
0,3
0,3
-
Паести
Франция денгизорти автоном ҳудуди

14
Соломон ороллари


28986
0,7
1,4
2280
Ханиара
Конституцион монархия

15
Тонга


748
0,1
0,09
6510
Нукуалофа
Конституцион монархия

16
Тувалу


26
0,01
0,01
6090
Фунафути
Конституцион монархия

17
Фижи


18270
0,9
0,9
10250
Сува
Республика

Манбалар: Роpulation Reference Bureau. 2019 World Population Data Sheet; Роpulation Reference Bureau. World Population Data 2019; http://ostranah.ru/_lists/area.php.


19-асрнинг охирига келиб, Океания жаҳоннинг Буюк Британия, АҚШ, Франция, Австралия Иттифоқи, Янги Зелландия каби давлатлари томонидан мустамлака қилиш тугалланди. Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб, Океания давлатлари ўз мустақиллигини қўлга кирита бошладилар. Жумладан, 1962 йили Ғарбий Самоа (Янги Зелландия мустамлакаси) мустақилликка эришди, 1968 йили Науру (Буюк Британия, Австралия ва Янги Зелландия мустамлакаси), 1970 йили Тонга Қироллиги (Буюк Британия протекторати) ва Фиджи ороли (Буюк Британия мустамлакаси), 80-йилларнинг охирларига келиб Маршалл, Каролин ва Мариана ороллари (АҚШ бошқарувидаги ҳудудлар) мустақилликка эришдилар.


Аммо, шуларга қарамай ҳозирда ҳам минтақада мустамлака орол давлатлар мавжуд. Улар қаторига Питкерн ва Хендерсон оролларини (Буюк Британия бошқарувида), Янги Каледония ва Француз Полинезияси архипелаги ва оролларини (Франция тасарруфида), Рождество, Кокос, Норфолк оролларини (Австралия Иттифоқи), Кук, Ниуэ, Токелау оролларини (Янги Зелландия тасарруфида), Гуам ҳамда Америка Самоасини (АҚШ) киритиш мумкин.
Савол ва топшириқлар
Дунё минтақалари сиёсий харитаси деганда нимани тушунасиз.
Жаҳон мамлакатларини минтақаларга бўлинишининг қандай турларини биласиз.
Давлатларни минтақаларга ажратишнинг БМТ таснифини тушунтиринг.
Африканинг сиёсий харитасига баҳо беринг.
Европанинг сиёсий харитасига изоҳ беринг.
Осиёнинг сиёсий – географик тузилишига тавсиф беринг.
Американинг сиёсий харитасидаги ўзгаришларни тушунтиринг.
Австралия ва Океаниянинг сиёсий харитаси.
Жаҳон давлатларини давлат тузуми шаклига кўра минтақавий хусусиятларини изоҳланг.

6-мавзу. Геосиёсат асослари фан сифатида


Режа:
Геосиёсат нима?
Геосиёсатнинг шаклланиши
Геосиёсатнинг фан сифатида ахамияти

Таянч сўзлар: сиёсий география, геосиёсат, глобаллашув, доктрина, империя.



ХХI га келиб ер юзидаги давлатларнинг аксарияти-192 давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо ҳисобланади. Амалда давлат ларнинг сони 250дан ортади ва давлатлар ўртасидаги муносабатларда можаролар, экспансия, харбий низолар давом этмоқда. Яқин ва Ўрта Шарқ, Марказий Осиё, Шимолий ва Марказий Африкада ҳарбий низолар давом этмоқда. Шундай шароитларда Геосиёсат фанининг аҳамияти ортиб бормоқда. Чунки Геосиёсат нафақат ҳозирги халқаро можаролар ва уларнинг оқибатлари, балки жаҳондаги геосиёсий ўзгаришларни олдиндан башорат қилиш имконини беради.
Инсониятнинг учинчи минг йилликка қадам қўйганига йигирма йилдан ошди. Бу минг йилликда давлатлар, халқлар ва, умуман, инсоният жамиятининг, жаҳон ва айрим мамлакатларнинг тақдири қандай бўлади, халқаро муносабатлар қайси йўналишда ривож топади, минтақавий, этник, диний, миллий конфликтлар сони кундан-кунга кўпайиб бораётган ер юзида вазият қандай бўлади? Бу масалаларнинг барчаси ўзининг холис ва батафсил илмий жавобини кутиб турибди ва геосиёсат фани шу долзарб масалаларни ҳал қилишда етакчи роль ўйнаши лозимдир.
XIX аср охирлари ва XXаср бошларида сиёсий география ва геосиёсат фанлари шаклланди. Немис олими Ф.Ратцель сиёсий география ва геосиёсатнинг асосчиси ҳисобланади. Геосиёсат атамасини швед олими Р.Челлен биринчи маротаба қўллаган. Кейинчалик, Ғарб давлатларида ривожланиб келган геосиёсат фанини собиқ иттифоқда узоқ фақт “ёлғон фан” деб инкор этиб келганлар ва бу сиёсатчила учун жуда қимматга тушган.
Инсониятнинг келажаги тўғрисида ҳар хил фаразларни ўртага қўяётган турли сиёсий ва илмий доиралар – сиёсатшунослар, тарихчилар, файласуфлар, футурологлар, астрологлар ва бошқалар ХХI асрда инсониятнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида ҳар куни турли-туман фаразларни илгари сурмоқдалар. Глобал дунё тартиботини, замонавий геосиёсий ва халқаро муносабатларни яхшилаш учун айрим тадқиқотчилар либерал-демократик қадриятларни ривожлантиришни таклиф қилсалар, бошқалар инсониятга таҳдид солаѐтган миллий-этник ва шу асосда келиб чиқадиган этник зиддиятлар, маданиятлараро конфликтлар, ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва экологик ва ҳоказо офатларга қарши туришнинг кескин йўлларини изламоқдалар. Бироқ, геосиёсатчи олим В.А.Дергачевнинг сўзлари билан айтганда, инсониятга хавф туғдираѐтган жадал ривожланаѐтган, ўзгарувчан ва глобаллашиб бораётган жаҳон ҳодиса ва жараёнлари чуқур геосиёсий тафакурга, жиддий глобал ёндашув ва профессионал тадқиқотларга асосланган жавобларга эҳтиѐж сезаѐтгани уларнинг ҳаммасига бирдай хос хусусиятдир. Унинг фикрича, ХХ асрда, гарчи илмий-техника тараққиѐти тантана қилган бўлса-да, Ер курраси ва ҳар бир мамлакатда содир бўладиган глобал ўзгаришларнинг оқибатлари тўғрисида мантиқий ва малакали фикр юритиш ҳамда хулосалар чиқариш имконини берадиган фан асослари яратилгани йўқ( Дергачев. В.А. Геополитика.М., ЮНИТИ-ДАНА, 2004,с.3. ).
Бугун бутун дунёда ва ҳар бир мамлакатда кенг ва стратегик дунёқарашга, глобал тафаккурга, конкрет макон ва вазиятларда оператив қарор қабул қилиш қобилиятига, тўғри йўл танлаш имконига эга бўлган профессионал сиёсатчи ва сиёсатшуносларнинг етишмаслиги ҳис қилинмоқда.
Илмий асослари, тадқиқ объектлари ва асосий тамойилларига ҳали ХХ асрнинг биринчи ярмидаёқ асос солинган ва бугунги кунгача унчалик жиддий ўзгаришларга учрамаган геосиёсат давлатлараро алоқаларга, бу эса, ўз навбатида, халқаро муносабатларга амалий таъсир ўтказиб келмоқда. Ўз миллий ва ижтимоий манфаатларини илгари сурар экан, ҳар бир давлат бу билан сиѐсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳаларда жаҳон даражасига кўтарилмоқда, ички ва ташқи конфликтларни, бошқа геосиёсий вазифаларни ҳал этиш учун ўз миллий хавфсизлиги доктринаси негизида ҳам халқаро имкониятлардан, ҳам миллий имкониятларидан ҳамда куч-қудратидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Умуман, ўрта асрлардан то бугунги кунгача буюк давлатлар, улар томонидан барпо этилган империялар, стратегик мақсадлар йўлида бирлашадиган давлатлар иттифоқлари, бошқа жаҳоний кучлар халқаро муносабатлар руҳи ва дунё сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб берган ва белгилаб бермоқда. Ҳақиқатда айни шу давлатлар бевосита ѐки билвосита ўз азму иродасини бошқа давлатларга зўрлаб ўтказмоқдалар, жаҳоннинг геосиёсий харитасини тузмоқдалар, унинг тузилмасини шакллантирмоқдалар, давлатлараро бошқарувчи ва ҳакамлик вазифасини бажармоқдалар, шу тариқа улар яшаш, халқаро юриш-туриш қоидаларини белгилаб бермоқдалар.
Улар мавжуд моддий ва маънавий бойликларни, геоиқтисодий ва стратегик хом ашѐ ресурсларини тақсимлаш, геосиёсий таъсир ўтказиш соҳаларини, жаҳон миқѐсида товарлар ва хизматлар нархини белгилашда асосий вазифани ҳал этмоқдалар. Бошқа давлатларга келсак, улар пайдо бўлган вақтидан бошлаб бугунги кунгача ўз миллий манфаатларини таъминлаш йўлида ҳар бири ўз-ўзича ѐки бошқа давлатлар билан биргаликда мустақиллик, ҳур ҳаёт, буюк давлатлардан ҳимояланиш учун кураш олиб бормоқдалар.
Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, асосий ўйинчиларнинг субъектлари, сони ва таркибини истисно қилганда, Вестфаль сулҳидан (1648) бошлаб то ҳозирги давргача халқаро муносабатларнинг моҳияти ҳам, характери ҳам унчалик ўзгаргани йўқ. Бу муносабатлар ҳатто бугунги кунда ҳам буюк давлатлар ўртасида мавжуд моддий ва маънавий қадриятларни, асосий геосиёсий маконларни тақсимлаш асосида қурилмоқда. Албатта, агар баъзи истисноларни соқит қиладиган бўлсак, бошқа давлатлар ҳудудларини очиқдан-очиқ босиб олиш эндиликда осон иш эмас, лекин шунга қарамай, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ахборот ва бошқа усуллар орқали ўз таъсири остига олиш воситасида макон ва ҳудудларни эксплуатация этиш ғояси ва амалиёти ҳозирда ҳам кенг қўлланилмоқда. Буларнинг ҳаммаси классик ва замонавий геосиёсатда реалистик ёндашув тарафдорлари чиқарган умумий хулоса ва якундир.
Буюк географик кашфиётлар билан бир вақтда шакллана бошлаган ҳамда жаҳонда мустамлакалар учун кураш бошланган ва дунёда буюк империяларнинг вужудга келиши билан ХIХ аср бошидан кенгайган геосиёсат фани, афсуски, давлатларнинг босқинчилик ва мустамлакачилик сиёсати таъсиридан қутула олмади ва мустақил тадқиқот соҳасига, амал қилишининг ўз қонуниятлари мавжуд бўлган объектив фанга айлана олмади. У вақтларда геосиёсат фани ва геосиёсат тафаккур вакиллари, нари борса, мустамлака мулкларни кенгайтириш ва ўзларига ўхшаш давлатлар ила бу йўналишдаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш билан шуғулланган сиёсат ва давлат арбобларининг маслаҳатчиси ролини бажардилар холос.
ХХ асрдаги илмий-техника ютуқлари геосиёсатни айрим геосиёсий марказлар, буюк давлатлар ва қарама-қарши синфий-мафкуравий блоклар таъсиридан халос қилолмади ва геосиёсатнинг ҳақиқий фан сифатида шаклланиши учун шароит яратиб бера олмади. Бу даврда геосиёсат келажакни башорат қилар экан, инсонпарварлик томонга йўналтириладиган мақсадларни шакллантириш вазифасини бажара олмади. Ҳолбуки, умуман, бутун инсониятнинг ҳам, ўз миллий манфаатлари бўлган ҳар бир давлатнинг келажаги ҳам бу фанни объектив ва холис ривожлантиришни тақозо этаѐтган эди. Бироқ ўтган даврлар мобайнида геосиёсат фани, гарчи исталган даражада бўлмаса ҳам, аста-секин ривожланди ва даврнинг долзарб геосиёсий масалаларига жавоб топишга ҳаракат қилди. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирги давргача бўлган вақт ичида олдинига катта мустамлакачилик давлатлари (Буюк Британия, Франция, Усмонийлар империяси, Автрия-Венгрия, Германия, Япония, Хитой, АҚШ, Россия)да, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса асосан АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари бўлган Ғарбнинг йирик давлатларида, шунингдек, собиқ иттифоқ ва Хитойда кучли геосиёсий марказлар, илмий, сиѐсий ва стратегик тадқиқот институтлари барпо этилди.
АҚШ ва Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, собиқ иттифоқ ва Хитойда геосиёсий тадқиқотлар махсус махфий марказларда ўтказилди. Бу тадқиқотлар аҳолининг кенг қатламларига мўлжалланмаган бўлиб, улардан тегишли давлат тузилмалари, раҳбар ходимлар ва стратегик йўналишдаги муассасалар учун турли-туман маълумотномалар тайёрлаш мақсадида фойдаланилди. Олий ўқув юртларида кенг илмий-педагогик доиралар ва талабалар учун бу фанни ўқитиш ёпиқ характерда эди ва жамоатчиликка бу фан “ѐлғончи, реакцион ва буржуа-империалистик сиёсатнинг белгиси” сифатида тақдим этилди. Аслида эса, собиқ иттифоқ ва Хитойда ҳам ички ва ташқи сиёсат, ҳарбий-стратегик режалаштириш, ижтимоий, демографик, маданий-маънавий фаолият олиб бориш масалаларини кўриб чиқишда айни кенг геосиёсий таҳлиллар ва тадқиқотлар асос бўлиб хизмат қилар эди(Али Хасанов., Геосиёсат.Т., “Тамаддун”.,--2016).
СССР ва социалистик лагернинг қулаши, янги мустақил давлатларнинг вужудга келиши ва жаҳон сиѐсатига қўшилиши ХХ аср охирига келиб геосиёсий тадқиқотлар ва тадқиқотчиларга эҳтиёжни янада кучайтириб юборди. Совет даврида асосий геосиёсий марказлар ва геосиёсатчилар асосан Москвада фаолият кўрсатар эди. Иттифоқдош республикаларда геосиёсий тадқиқотлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш, бу ишга маҳаллий кадрларни жалб этиш тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди.
Ҳозирги вақтда бутун Евроосиё минтақаси, хусусан, советлардан кейинги маконда пайдо бўлган давлатлар ўз геосиёсий тадқиқотларини ўтказиш заруриятига тўқнаш келдилар. Ўз миллий хавфсизлиги, миллий манфаатлари ва мақсадларини ҳимоя қилиш, ички ва ташқи сиёсатда таҳдидларни аниқлаш, хавфсизлик доктриналарини яратиш ва бошқа стратегик вазифаларни амалга ошириш масалаларини ҳал қилиш учун тегишли илмий тизимларни барпо этиш, кенг геосиёсий ва стратегик тадқиқотларни ўтказиш талаб этилади.
Геосиёсатнинг фан сифатида вужудга келган даврдан буён бугунги кунгача бўлган даврда геосиёсат асосий тушунчаларининг пайдо бўлиш, шаклланиш ва ривожланиш тарихи, турли-туман геосиёсатчи олимларларнинг қарашлари, асосий манбалар, қонуниятлар, геосиёсатнинг объекти, предмети, категориялари, акторлари тадқиқ этилди, ҳар хил давр ва геосиёсий мактабларга мансуб сиѐсатшуносларнинг фикрлари ва назариялари кўриб чиқилиб, қиёсланди. Ўзбекистоннинг аксариятолий ўқув юртларида геосиёсат фани ўқитилади ва бу жараён ривожланишда давом этмоқда.
Россия, Ғарб давлатлари, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи геосиёсат тадқиқотларидан фойдаланиб ёзилган ва умумлаштирилган геосиёсат бўйича ўқув қўлланмаларида 1648 йилдан ҳозирги давргача жаҳонда рўй берган асосий геосиёсий ҳодисалар, куррамизнинг геосиёсий тавсифномаси, геосиёсий куч марказлари ва улар ўртасидаги муносабатлар, тобора глобаллашиб бораётган дунёнинг геосиёсий муаммоларига янгича ёндашувлар, миллий-давлатчилик манфаатлари ва янгича дунё тартиботи учун кураш, инсониятнинг мавжуд аҳволи ва унга таҳдид солаётган иқтисодий, сиёсий, энергетика хатарлари, глобал транспорт-коммуникация, савдо, хом ашё, халқаро ташувлар ва бошқа геостратегик масалалар тўғрисида маълумотлар берилган, жамоатчиликнинг геосиёсий билими, тасаввурлари ва тушунчаларини чуқурлаштирувчи материаллар мавжуддир.
Геосиёсатга эътибор кучайиб бораётган бир даврда жаҳон, Евроосиѐ, Жумлада Марказий Осиё маконидаги асосий геосиёсий кучлар бу кучлар томонидан жаҳонда ўтказилаётган сиёсат, бу сиёсатнинг Ўзбекистоннинг геосиёсий ҳолатига ҳозирда ва келгусидаги таъсирини ўрганиш ва мос стратегияни ишла чиқиш муҳим ахамиятга эгадир.
Ҳар бир мустақил мамлакатнинг геосиёсий ривожи тарихига, унинг ҳозирги миллий ривожланиши ва манфаатларига, хавфсизлик муаммолари ва уни таъминлашдаги давлат сиёсатига, мамлакатнинг геосиёсий ва геостратегик кодини, унинг ташқи ва миллий сиёсати концепциясини тайёрлашга, миллий манфаатлар ва унинг контурларини аниқлаш ва ҳимоя этишга ва бошқа кўпгина масалаларга алоҳида эътибор берилиши лозим. Мамлакатнинг геосиёсий истиқболлари ва келажаги билан боғлиқ чиқиши мумкин бўлган қандайдир муаммоларни, мавжуд таҳдидларни, уларни бартараф этиш йўллари ва ҳоказоларни назарий ва амалий жиҳатдан доимий равишда таҳлил қилиш зарур.
Ўзбекистоннинг геосиёсий истиқболида бугунги кунда долзарб бўлган қуйидаги қатор муаммоларни: жаҳон ва минтақавий геосиёсий марказлар билан алоқалар ва муносабатларни, хусусан янги чақириқлар асосида миллий хавфсизликнинг модернизациялаган стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан мамлакат, минтақа ва жаҳонда ўтказилаётган геосиёсат ҳамда шу муносабат билан ташланаётган амалий одимлар, унинг жаҳон, минтақа ва Европа хавфсизлик тизимларидаги иштироки, энергетика соҳасида, транзит, халқаро ташувлар ва транспорт коммуникациялари, шунингдек хавфсизлик, энергетика, демография ва шу кабилар борасида Марказий Осиё ва мамлакатга таҳдид солаётган минтақавий ва глобал жараёнлар масаласи кейинги тадқиқотларда таҳлил этилиши лозим.
Ҳозирги дунёда геосиёсат фанининг вазифаси инсоният ва мамлакатларнинг ҳамжиҳатликда яшаши ва хавфсизлиги нормаларини илмий йўсинда режалаштириш билангина чекланиб қолмайди. Бу фаннинг вазифаси мамлакатларнинг олий раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, бошқарув, мудофаа, хавфсизлик ва стратегик режалаштириш билан шуғулланадиган мутаҳассислар кенг жамоатчиликда геосиёсий тасаввурларни шакллантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик, ахборот, диний, маданий савиясига кўра фарқли мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни тўғри режалаштириш ва муносатлар ўрнатишлари учун уларнинг геосиёсий тафаккурини ривожлантиришдан ҳам иборатдир.
Жаҳон макони глобаллашаётган шароитда халқаро муносабатларнинг барча поғоналарида – давлатлараро, ташкилотлараро ва ҳатто алоҳида шахслараро алоқаларда миллий, минтақавий ва жаҳоний геосиёсий вазиятни тўғри баҳолаш катта аҳамият касб этади.

Савол ва топшириқлар:


Геосиёсатнинг аклланиши сабаблари.
Сиёсий география ва геосиёсатнинг ўхшаш ва фарқланувчи жихатлари
Геосиёсат фанининг ахамияти

7-мавзу. Геосиёсатнинг илмий-назарий, услубий асослари ва функциялари


Режа:
Геосиёсатнинг илмий- назарий асослари
Геосиёсатнинг услубий асослари
Геосиёсатнинг функциялари

Таянч сўзлар: геосиёсат, мафкура, макон, стратегия, концепция, функция, ёндашув.



Ҳар бир фан ўзининг илмий-назарий ва услубий асосларига эга. Геосиёсат фани муайян минтака ва давлатларнинг географик жойлашуви, уларнинг чегаралари, табиий ресурслари, жаҳон сиёсатида тутган ўрни хамда уларнинг геосиёсий имкониятлари ва истиқболлари билан боғлиқ жараёнларни ўрганади. Бу жихатдан ҳар бир мустакил давлат хаётида геосиёсатни ўрганишга табиий равишда эхтиёж мавжуддир. Ўзбекистонда хам геосиёсатни фан сифатида ўрганишга мустакилликнинг дастлабки йиллариданоқ эътибор каратилган.
Нафакат илмий доираларда, балки сиёсатшунослар ўртасида хам «геосиёсат» тушунчасига нисбатан ягона бир таъриф йўқ. Мавжуд таърифлар у ёки бу даражада бир-бирини тўлдирсада, маълум жихатдан бир-бирига қарама-қарши ҳамдир. Ўз навбатида геосиёсатнинг объекти ва субъекти, предмети хакида хам турлича қарашлар бор. Албатта, билдирилган фикрларга салбий муносабат билдириш керак эмас, балки уларга геосиёсатнинг фан сифатида шаклланаётганлиги билан боғлиқ табиий жараён сифатида қараш керак.
XX асрнинг 90-йилларигача коммунистик мафкура геосиёсатни империалистик экспансия асослаш учун географик далил ва омиллардан (мамлакатнинг худуди, жойлашуви ва бошқалар) фойдаланувчи сиёсий концепция деб, унинг асосини иркчилик, мальтусчилик, социал.—дарвинизм билан боғлаб таърифлаш оркали салбий баҳолаб келган. Бирок, кейинги ўн йилликлар ичидаги ўзгаришлар геосиёсатга нисбатан янгича ёндашувларни юзага чиқарди ва геосиёсат собиқ совет фани уқтириб келган ғояларнинг батамом акси эканлигини курсатди.
"Геосиёсат" термини юнон тилидаги "гео" (ер) ва "сиёсат" (давлатни бошкариш санъати) маъносида келади. Геосиёсат назарияси аввало немис геосиёсий мактабида шаклланганлиги барчага маълум. «Геосиёсат» сўзини асарларида ишлатмасада, геосиёсат фанининг «отаси» деб немис олими Фридрих Ратцелни айтиш мумкин. Олим ўзининг 1897 йилда чоп этилган асосий ишини «Сиёсий география» деб номлаган. Гарчи Ф.Ратцел сиёсий география хақида субъектив фикрларни ҳам ўртага ташласада, унинг мулохазалари бевосита геосиёсий ахамиятга эга эди. Жумладан, олим давлатда географик омилларнинг устуворлигини ва уларнинг ўзгармаслиги борасидаги абсолют фикрларни ёкламайди. Унингча, давлат доимо жўшқинликда ҳаёт кечирувчи «тирик организмдир». Ф.Ратцель фикрича, геосиёсат сиёсий географиядан фарқли тарзда, давлатнинг жойлашиши, унинг иқлими ва шакллари билан бирламчи даражада кизикмайди. Ф.Ратцель “органистик мактаб” вакили ҳисобланади ва давлатни тирик организм деб ҳисоблаган.
Маълумки, илмий доирада биринчи бўлиб "геосиёсат" атамасини швед олими Рудольф Челлен (1864—1922) ўзининг «Давлат ҳаётнинг бир шакли сифатида» номли асарида қўллаган. Олим геосиёсатга қуйидагича таъриф беради, яъни «геосиёсат — бу борлиқ(макон)даги давлатларни географик организм сифатида ўрганувчи фандир». Шунингдек, “геосиёсат " маконни фундаментал асосда тадкиқ килиш бўлиб, тадқиқот Ер ва ундаги фойдали қазилмалар билан боғлиқ. Бу эса ўз навбатида империяларнинг ташкил топишини, мамлакатларнинг юзага келиши ва давлатлар худуддарини ўрганиш демакдир"(Ўша ерда.,).
Геосиёсат ер ва сиёсий жараёнлар ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фандир. У географик фундаментга эга. Шунингдек, геосиёсатдаги сиёсий организмлар ва уларнинг тузилишини ўрганувчи фан — сиёсий географияга асосланади. Геосиёсатнинг мақсади сиёсий харакатларни керакли воситалар билан таъминлаш ва умуман сиёсий хаётга йўналишни кўрсатади. Бу жихатдан геосиёсатни амалий сиёсатни бошқариш хакидаги фан дейиш мумкин. Геосиёсат — давлатнинг “географик ақли”дир. Кўплаб тадқиқотчилар геосиёсатга давлатнинг геостратегик қудратига таъсир ўтказувчи географик, тарихий, сиёсий, маданий ва бошқа омилларни ўрганувчи фан сифатида қарашади. Баъзилари эса геосиёсатнинг жамиятдаги, маълум бир минтақа ёки давлатлардаги харбий — сиёсий, маданий ва иклгисодий омилларни тадқиқ этувчи фан эканлигини исботлашга уринишади.
Умуман геосиёсатга нисбатан берилган таърифларни шартли равишда учта асосий қисмга ажратиш мумкин. Булар:
1- йўналиш: География ва сиёсат ўртасидаги муносабатларга катта эътибор берилади. Бу йўналишдагилар географияга бирламчи омил сифатида қараб, унинг сиёсатга кўпрок таъсир этишини уқтиришади;
2- йўналиш: Муайян минтақа ёки жахонда хокимият учун сиёсий куч марказларининг ўзаро курашларига кенгрок эътибор берилади. Бу йўналишдагилар асосан давлатлараро рақобатга эътибор бериб, фаннинг умумбашарий хусусиятлари тўғрисида бахс олиб боради;
3- йўналиш: Халкаро майдонда хокимият учун курашни географик асосда тадкиқ килган ва ишлаётган геосиёсатшунос тадқиқотчилар фикрлари. Бу йўналишдагилар геосиёсий концепцияларнинг давлатлар ташки сиёсатининг кўриниши сифатида қабул қилишади. Шу ўринда айтиш мумкинки, иккинчи йўналишдаги тадқиқотчилар фикрлари учун ушбу йўналишга оид олимларнинг фикрлари учун генетик асос бўлиши мумкин.
Қайд қилинган умумий қарашлардан кўриниб турибдики, геосиёсат услубий ва ўз объекти сиёсий географиядан фарқ қилсада, унинг амалиёти жамиятдаги географик омиллар ва сиёсат билан бевосита боғланган. Аниқроғи, геосиёсат ўз амалиётида қуйидаги икки кўринишдаги географик холатларни, яъни доимий ва ўзгарувчан географик омилларни ҳисобга олади.
Доимий географик омилларга давлат ёки минтақанинг худудий жойлашуви, чегарасининг шакли ва кўлами (нисбатан), иклими, рельефи, флора ва фаунаси ва шу кабилар киради. Ўзгарувчан географик омиллар эса минтақа ёки давлатнинг ахолиси, фойдали қазилмалари, сиёсий маданияти ва ижтимоий тузилишларини назарда тутади. Умуман борлиқдаги асосий геосиёсий омиллар қуйидаги кўринишларда намоён бўлади:
-сиёсий (давлатнинг сиёсий тузилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари, давлатдаги ижтимоий қатламлар, давлатнинг чегаралари)
-географик (борлиқда жойлашув холати, табиий ресурслари, фауна ва флора дунёси) ва иктисодий (ахолининг турмуш даражаси, ишлаб чикарувчи кучлар қудрати, тузилиши ва маданий (миллий анъаналар, маданий қадриятлар фан ва таълим тараққиёти даражаси) , демографик (ахоли таркиби ва жойлашуви, ахолини ўсиш даражаси) харбий (қуролли кучларининг қудрати ва харбий тайёргарлиги, харбий мутахассисларни тайёрлаш даражаси) ва экологик (ахолининг давлатлар ва минтакалар табиий ресурсларининг чегара муносабатлари, хом—ашё заҳираларининг камайиши) масалаларнинг геосиёсий жихатлари қамрови жихатидан кўп қиррали ва жуда кенгдир. Замонавий геосиёсат мундарижаси жаҳон сиёсати, хокимият муаммоси ва жамиятдаги устувор мафкуралар омиллари билан бевосита боғлиқ. Бу жихатдан геосиёсатга — геосиёсат жамиятдаги бошқарув муаммоларини тадқиқ этадиган фан деб таъриф бериш мумкин. Бундан ташқари, геосиёсат фан сифатида бир қатор мустақил фан ва фан сохаларининг хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган. Булар - география, сиёсатшунослик, тарих, этнография, диншунослик, экология, мафкуралар тарихи, социология, харбий билимлар назарияси ва амалиёти, демография ва бошқалар. Кўриниб турибдики, геосиёсат шунчаки бир фан эмас, балки кўплаб фанларга хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган тармоқлараро фан тизимидир.
Қайд килинган мулохазалар асосида геосиёсатга қуйидаги таърифни бериш мумкин: геосиёсат — давлатнинг стратегик қудратига таъсир этувчи географик, тарихий, сиёсий ва бошқа ўзаро боғлиқ бўлган омилларни биргаликда ўзаро таъсир этишини ўргануви фандир. Геосиёсатнинг асосий қонунлари ва категорияларини олдинги дарсларда ўрганиб чиқдик.
Геосиёсат фан сифатида ривожланиши биринчи навбатда дунёнинг кўп қутбли дунёга ажралиши билан ва халқаро муносабатларнинг янги бир трансформацияси — давлатларнинг ўз таъсир доиралари учун кураш босқичига кўтарилиши билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, жамиятда кўп қиррали глобал дунёвий сиёсат тушунчасининг шаклланиши билан хам боғликдир.
Замонавий геосиёсат дунёнинг сиёсий харитасида кечаётган жараёнларни умумбашарий, минтакавий ва маълум бир давлатнинг ўзигагина дахлдорлигидан келиб чикиб таҳлил этади ва тегишли хулосаларни чиқаради.

Геосиёсат фанининг услублари


Геосиёсат тармоқлараро фан бўлганлиги учун сохага тегишли ҳодисалар ва жараёнларни ўрганишда кўплаб услубларни қўллайди. Геосиёсатда услубларнинг кўплиги унинг предметини чукурроқ ва ҳар томонлама англаб етишга имкон беради. Ҳар бир услуб геосиёсий жараёнларни ўрганишнинг ўзига хос усул ва йўлларига эга. Геосиёсат фанида кенг қўлланиладиган услублар қуйдагилардир:
Тизимли ёндашув услуби. Тизимли ёндашув услуби геосиёсий муаммоларни тахлил этишда уларга яхлит ҳолатда карайди. Шу билан биргаликда муаммоларга таъсир этган, этаётган ва таъсир этиш эхтимоли билан боғлиқ бўлган ички ва ташқи омилларни атрофлича ўрганади. Муаммонинг бошланиш холати ва якунини кўрсатувчи холатларни
тасвирлайди. Ва ниҳоят муаммоларни бартараф этиш учун тегишли сиёсий карорларни қабул қилади.
Тизимли ёндашув услуби илмий доирада биринчи бор XX асрнинг 50 — 60 йилларида америкалик олпмлар Т.Парсонс (1902—1979) ва Д.Истон томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур услубга геосиёсатдан ташкари деярли барча ижтимоий — сиёсий фанларда мурожаат қилинади.
Жамиятда давлатчилик стратегиясини ва умуман геосиёсий жараёнларни тизимли ёндашув асосида ўрганишни модернизм оқими вакиллари (К.Райт, М.Каплан, К.Дойч ва б.) мазмун жихатдан янада бойитди. Яъни улар мавжуд маълумотларни математик ҳисоблар ва моделлаштириш орқали тизимли тадқиқотларни олиб бориш жорий этилган.
Сиёсий услуб. Қиёсий услубнинг илмий доирада қўлланилиб келиниши антик даврларга бориб тақалади. Масалан, Аристотель ёки ундан кейинроқ яшаб ўтган Форобий ижодларига эътибор берсангиз, улар, асарларида муаммоларни ўрганиш асосида киёсий услубдан кенг фойдаланганлигига амин бўласиз. Замонавий геосиёсатда қиёсий услубни ахамияти шундаки, у орқали тадқиқотчи жамиятдаги халклар ва давлатлар турмушини ўрганади ва уларни бир-бирига таққослайди. Ёки маълум бир геосиёсий майдонларни бойлик асосида фарқли жиҳатлари киёсий асосда ўрганилади. Муаммоларни шу йўллар орқали ўрганиш асосида тегишли хулосаларни чиқаради.
Тарихий услуб. Тарихий услубнинг геосиёсий жараёнлар ва ходисаларни ўрганишдаги ўрни катта. Ушбу услуб тадқикот объектида турган масалаларга нисбатан хронологик жихатдан ёндашишини ташкил этади. Тарихий фактлар тўпланади. Жамланган маълумотлар асосида ўрганилаётган жараён ёки муаммонинг ўтган давр, хозирги муҳит ва келажакдаги холатлари хақида муайян фикрлар билдирилади.
Фаолиятли (ҳаракатий) услуб. Мазкур услубдан фойдаланиш геосиёсат объект ва предметида турган муаммоли вазиятнинг умумий тавсифи ҳамда унинг харакатланиши билан боғли томонларни ўрганишда қўл келади. Шунинг учун ҳам муаммо динамикасини босқичларга бўлиб ўрганишни афзал кўради. Жумладан, муаммолар динамикасини тахлил этишда харакатдаги кучларнинг максадларини аниқлаш ва қарорлар қабул қилишга; қабул қилинган режаларни амалиётга тадбиқ, этишга; фаолиятни бошқариб туришга; амалиётда қўйилган мақсадларни доимо ҳисобга олиб туришга; олинган натижаларни тахлил қилишга ва ўз навбатида янги мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқишга катта эътибор беради.
Геосиёсатда харакатий услуб сиёсий қарорлар қабул килишнинг муҳим услубигина эмас, балки назарий асоси бўлиб ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, геосиёсий кучларнинг меъёрий фаолияти уларнинг қанчалик ўз харакатларини реал воқелик билан уйғунлаштира олганликларига боғлиқ.
Функционал услуб. Ижтимоий — сиёсий фанларда функционал услуб жамият барча доираларининг ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этади. Геосиёсатда эса кўпроқ давлатларнинг иктисодий — сиёсий, харбий, маданий муносабатларини, урбанизация даражаси ва ахолининг зичлигини, ижтимоий гурухлар ва институтларнинг сиёсий фаоллиги ва бошка шу каби масалаларни назарда тутади. Функционал услуб сиёсий ҳодисалар ёки геосиёсий жараёнларни ўрганишда диний догматик ёки ахлоқий қадриятларга асосланиб олишни ёқламайди. Балки муаммоларда уларнинг ташқи муҳит билан боғланиши, изчиллиги ва ночорли реал ҳаёт билан уйғунлашганлигини тахлил этишнинг зарурлигига катта эътибор беради.
Функционал услуб жамият, давлат, давлатлар иттифоқларига мураккаб тузилмалар сифатида қарайди ва уларнинг хар бири мавжуд тузумда ўзига хос функцияларни бажаради. Шунингдек, функционал услуб жамият ва давлатдаги сиёсий институтлар- халқаро ташкилотлар, давлатлар уюшмаси, давлатлар, партиялар, сиёсий харакатлар ва бошқа ижтимоий гурухларнинг фаолиятини ҳам ўрганади. Ижтимоий—сиёсий фанларга функционал услубни итальян мутафаккири, тарихчи ва давлат арбоби Николло Макиавелли (1469—1527) олиб кирган ва у ўз асарларида мазкур услубни кенг қўллаган. Баъзи тадқиқотчилар геосиёсат фанининг услублари қаторига институтционал, антропологик, минтақавий ва эмпирик услубларини ҳам қўшишади. Бизнингча, геосиёсатда мазкур услублар тузилиши ва муаммоларни тадқиқ этиш кўлами жихатидан функционал услуб доирасига киради.
Геосиёсатнинг функциялари
Геосиёсат фан сифатида жамият билан бевосита боғлангандир. У реал хаётдаги воқеа—ходисалар ва жараёнларнинг ўзаро алоқадорлигини ва уларнинг бир бирига боғлиқлигини ифодаловчи конуниятларни ўзига қамраб олган. Бирок, геосиёсат бор жараёнларни ўзида акс эттирибгина колмай, уларга боғлиқли тарзда жамиятда муайян функцияларни ҳам бажаради.
Геосиёсатнинг асосий функциялари:
-гносеологик функция;
-прогноз килиш функцияси
-бошкарув функцияси;
-мафкуравий функция.
Ушбу кайд килинган функциялар бошка ижтимоий — сиёсий фанларга хам хос бўлиши мумкин. Бироқ мазкур функциялар геосиёсат фанида ўзига хос афзалликларга эга.
Гносеологик функция. Гносеология — билиш демакдир. Билиш назарияси борлиқни, унинг аник бир холатлари, манбалари ва шаклларини ўрганишга қаратилгандир. Аниқроқ айтадиган бўлсак, гносеологик функция давлатлар ва халкларнинг геосиёсий жойлашуви, турмуш тарзи хамда улар хаётининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш билан боғлик. Албатта, гносеологик функция амалиётида геосиёсатнинг давлатлар ва халклар турмушини ўрганишда қуллайдиган бир катор услублари таққослаш, экстраполяция (нарса ва ходисанинг бир қисмини кузатиш асосида олинган хулосаларни унинг бошка кисмига ёйиш ёки татбик этиш), эмпирик (тажриба килиш) ва шулар сингари услубларининг ўрни каттадир.
Прогноз килиш функцияси. Геосиёсатнинг прогноз қилиш функцияси бевосита гносеологик функция асосида шаклланади. Чунки ҳар бир муаммонинг келажагидан башорат килиш учун ўша муаммо биринчи навбатда мукаммал ўрганилмоғи лозим. Объектда турган масаланинг қанчалик чуқур ўрганилганлик даражаси тадкикотчи учун тегишли хулосаларни чикариш хамда унинг келажакдаги кечмиши ҳакида хам муайян имконини беради. Прогноз килиш функциясининг ахамияти качонки олиб борилаётган геосиёсий тадкикотлар куйидаги жихатларни узида намоён этсагина бўлади, яъни: муаммога — нисбатан билдирилган фикр — мулохазаларнинг канчалик даражада илмий томондан исботланганлиги билан; билдирилган шархларнинг халклар, давлат ва минтакаларнинг геосиёсий турмушига канчалик даражада узгаришларни олиб келиши билан: башоратларнинг якин ёки узок муддатга мулжалланган.
Прогноз қилиш — сиёсий воқеаларнинг ривожи ва кўринишлари, улар амалга оширилишининг муқобил йўллари ва муддатлари илмий асосланган мулоҳазаларни ишлаб чиқиш жараёнлари, уларнинг уша воқеликлар шароитида амалга ошириш учун мўлжалланган.
Прогноз килиш функцияси бир катор принципларга асосланади, яъни тартиблик, мувофиклик, узлуксизлик, мукобиллик ва рентабеллик. Табиийки, ушбу принциплар жамиятнинг иқтисодий — сиёсий, ижтимоий —сиёсий, сиёсий — мафкуравий ва ҳарбий —сиёсий доираларини ўрганишда қўл келиши мумкин. Бундан ташкари, амалий жихатдан геосиёсатнинг прогноз килиш функцияси қуйидаги босқичлардан иборат:
-Маълумотларни йиғиш;
-Таянч андазаларни ишлаб чикиш;
-Қидирув моделларини танлаш;
-Белгиланган (норматив) моделларни амалиётга тадбиқ этиш;
Таҳлилнинг аниклиги ва ишончлилигини баҳолаш;
-Тавсияларни ишлаб чикиш;
Борлиқдаги геосиёсий жараёнлар келажаги ва уларнинг қайта кўринишда ривожланишини олдиндан прогноз килиш канчалик мураккаб бўлмасин, прогноз қилиш функцияси тадқиқотчилар нигохидан четда қолаётгани йўқ. Балки унга кизикишнинг ортиши орқасида геосиёсий тадкикотларни ўрганиш ва тахлил килиш мазмун ва маъно жихатидан такомиллашиб бормокда.
Бошкарув функцияси. Жамиятдаги хар кандай жараёнларда бошкарув элементларини кўриш мумкин ёки ижтимоий жихатдан хам бошқарув элементларисиз кундалик хаётимизни тасаввур эта олмаймиз. Бошқарув янги —янги ахборотлар тизимига асосланади. Чунки бошқарувчи (ўз сохаси ёки доирасида) барқарор фаолият олиб бориши учун ҳам (ўзига тегишли) информацияларга эхтиёж сезиб боради. Жумладан геосиёсатнинг бошқарув функцияси ҳам шунга асосланган. Бошқа сохалардан фарқли тарзда, геосиёсат бошқарувга тегишли қарорлар ва тавсияларни бериш учун доимий равишда мавжуд информацияларни (халқлар, давлатлар ва минтақалар ва б.) йиғиб боради ва тахлил этади. Факат шу асосдагина масалага нисбатан тегишли булган асосий хулосаларни чикаради. Масалан, хар кандай жараёнларда бошкаришга оид қарорларни чиқариш учун муаммоли холатни агрофлича тахлил килмок, керак. Бу биринчидан. Иккинчидан, муаммога объектив бахо бериш учун турли кучлар (субъектлар) ва омилларни хисобга олиш лозим (сиёсий, иқтисодий, географик ва б.). Учинчидан, субъектларнинг воқеага таъсир этиш даражаларини ўрганиш керак.
Табиий геосиёсат бошқарув хақидаги, халқлар ва давлатлар турмушида бошкариш билан боғлик бўлган муаммоларни, уларнинг бошқаларга таъсир этиши ва уларни бартараф этишнинг йўл —йўриқларини, ўрганадиган фандир. Шундай экан унинг жамиятдаги бошқарув функциясига хам қуйидан юкорига қараб йўналтирилган ходиса сифатида қарамоқ керак.
Мафкуравий функция. Мафкуравий функция геосиёсатнинг асосий функцияларидан бири хисобланади. Хўш, мафкуранинг ўзи нима?
Мафкуралар асосини маълум бир ғоялар ташкил этади. Ўзининг таъсир кучига эга булган фикрларсиз ғоялар шаклланмаганлиги сингари, ғояларсиз мафкуралар ҳам бўлмайди. Мафкура жамият, унинг тузилиши, энг асосийси, жамиятнинг умумий ривожланиш йўлларидаги муайян мажмуасидир. Тўғри, бу билимлар ижтимоий жиҳатдан одил ёки ноодил бўлиши табиий. Бирок, геосиёсатни билимлар кимлар ёки кайси кучларнинг манфаатини химоя қилиши масаласи қизиктиради.
Классик геосиёсий концепцияларга эътибор берсангиз, улар ташқаридан бирор олим ёки сиёсатшуноснинг илмий қарашларидек кўринади. Концепцияларни чуқурроқ ўргансангиз унинг шунчаки илмий — назарий фикрлар эмас, жамиятдаги муайян гуруҳлар, халқлар ва давлатлар манфаатларини ифодалаган ғоялар мажмуаси — мафкуравий кўринишга эга эканлигига амин бўласиз. Масалан, инглиз тадкикотчиси Х.Маккиндернинг «Хартланд» -«Асосий ўлка» назариясини ёки немис олими Н.Хаусхофернинг концепцияси ва бошка геосиёсий дастурларни олайлик. Мазкур назариялар шунчаки субъектлар фикрларни ифодалаган сиёсий қарашлар бўлганида эди, аллақачон сиёсий таълимотлар тарихига кирган бўларди. Тўғри, улар геосиёсий билимлар тарихига мансуб. Бирок уларнинг тузилиши, шаклланиши ва ривожланиши мафкуравий моҳиятга эга. Шунинг учун ҳам улар инсоният тарихий — эволюция тараққиётининг у ёки бу босқичида маълум бир кучлар, давлатлар манфаати билан уйғунлашиши мумкин. Аниқроғи, давлатлар ўз ташқи сиёсий фаолияти асосларини ишлаб чиқишда ва уни амалиётга тадбиқ этишда геосиёсий концепцияларга мурожаат қилишади.
Геосиёсатнинг мафкуравий функцияси хақида гапирганда жамиятдаги мафкураларнинг хилма —хил шаклларда бўлишини хам унутмаслигимиз керак. Чунки биз ўша мафкураларга унинг қандай шаклга эгалигидан, хусусиятларидан келиб чиқиб баҳо берамиз. Бу жиҳатдан мафкураларнинг қуйидаги хусусиятларга эга бўлишларини айтишимиз мумкин: мафкура асосида турган ғояларнинг илмий ва ноилмийлиги; кўзланган мақсадларнинг реал ва утопик бўлиши; консерватив ва либерал тамойилларга эгалиги.
Мафкуралар қандай кўриниш ва шаклларда бўлмасин, улар асосида умумий инсоний қадриятлар ва демократик тамойилларнинг туриши халклар ва давлатлар турмуши билан боғлик бўлган геосиёсий жараёнларда қарама — қаршиликлар, конфликтлар ўрнига консенсуснинг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай имкониятларни яратади.

Савол ва топшириқлар:


Геосиёсатнинг дастлабки илмий-назари асосларини қайси классик олимлар ёритган?
Геосиёсатнинг классик концепциларини таърифланг.
Геосиёсатнинг асосий услубларини таърифланг.
Геосиёсатнинг функцияларини санаб беринг.
8-Мавзу. ЗАМОНАВИЙ ГЕОСИЁСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАР
Режа:
Ҳозирги даврда сиёсий география ва геосиёсатнинг ривожланиши хусусиятлари.
Самуэл Хантингтоннинг цивилизациялар тўқнашуви концепцияси.
Френсис Фукуяманинг кучли давлат ва оҳир замон ҳақидаги геосиёсий қарашлари.
Саул Коэннинг полицентрик (кўп марказли) ва иерархик (поғонасимон) геосиёсий модели.
Иммануэл Валлерстайннинг дунёвий тизимлар назарияси.

Таянч сўзлар: геосиёсат, геосиёсий концепция, замонавий концепция, геосиёсий модел, цивилизация, “цивилизациялар тўқнашуви”, кучли давлат, полицентрик концепция, дунёвий тизимлар назарияси.



1). Геосиёсат фани назариясида шу даврга қадар маълум бўлган барча геосиёсий ғоя ва назарияларни шартли икки гурухга ажратиш тажрибаси кўпчиликка маълум. Улар биринчидан, классик геосиёсат бўлса, иккинчидан замонавий геосиёсий концепциялардир.
Замонавий геосиёсий концепциялар аввалги геосиёсий назария ва қарашларни тўлдирган холда, жаҳоннинг геосиёсий манзарасини янада теранроқ тушунишга ва шу аснода сиёсий география ва геосиёсат фанининг ривожланиб боришига ўз таъсирини кўрсатади.
Ҳозирги даврда сиёсий география ва геосиёсатнинг ривожланишига хос қуйидаги хусусиятлар кўзга ташланади:
1.Тадқиқотлар кўламининг кенгайиб бориши. Таъкидлаш жоизки, бунда шундай тенденциялар кўзга ташланадики, сиёсий-географик (геосиёсий) жараёнлар нафақат географларнинг тадқиқот объекти бўлиб қолмай, балки унга файласуфлар, сиёсатчилар, тарихчилар, социолог ва бошқа соҳа вакилларининг ҳам қизиқишлари ортиб бомоқда. Хатто, 2004 йили Лондон ва Нью-Йоркда М.Джонс, Р.Джонс ва М.Вудлерлар томонидан чоп этилган “Сиёсий географияга кириш” (Martin Jones, Rhys Jones, Michael Woods. An introduction to political geography: space, place and politics. Routledge. London and New-York, 2004) китобида улар сиёсий географияни девальвацияга учраш хавфи борлигини, яъни унинг “барча жойда мавжудлиги – барчаси “сиёсийлиги” ўз навбатида уни географияга механик боғлиқ “сиёсий география” бўлиб қолаётганлигини таъкидлайдилар.
2.Глобал, минтақавий (геосиёсий минтақалар доирасида), миллий, район (алоҳида мамлакатлар бўйича) ва локал (маҳаллий) ҳудудий даражадаги сиёсий-географик ва геосиёсий тадқиқотларнинг уйғунлашуви.
3.Геоиқтисодий ва цивилизацион концепциялар билан боғлиқ (айниқса глобал ва минтақавий тадқиқотларда), шунингдек сиёсий можароларни хал қилиш масалалари, аёллар тенгсизлиги, экологик сиёсат (турли ҳудудий кўламдаги), фуқаролик жамияти, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув (асосан миллий, район ва маҳаллий миқёсдаги тадқиқотларда) билан боғлиқ тадқиқотларнинг оммавийлигини ортиб бориши.
4.Географик фанлар тизимининг бошқа соҳалари билан ўзаро алоқаларнинг кучайиб бориши. М.Джонс, Р.Джонс ва М.Вудлерларнинг таъкидлашича, “маданий сиёсатнинг ҳудудий жиҳатларини тадқиқ қилиш маданият географияси бўйича мутахассислар томонидан, фуқаролик жамияти географияси – социогеографлар томонидан, давлатчилик назарияси, уни бошқариш ва тартибга солиш масалалари иқтисодий-географ ва шаҳаршунослар, шунингдек социолог ҳамда сиёсатшунослар томонидан, геосиёсатга оид тадқиқотлар халқаро муносабатлар бўйича мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда”.
5.Сиёсий география ва геосиёсатга нафақат географлар, балки сиёсатшунослар, социологлар, файласуфлар, иқтисодчилар, халқаро хуқуқ бўйича мутахассислар, шунингдек сиёсатчилар, ҳарбийлар томонидан қизиқишнинг ортиши. Агарда, XX асрнинг биринчи ярмида энг машҳур геосиёсатчиларнинг кўпчилиги географлар бўлган бўлса (Ф. Ратцель, Видал де ла Блаш, Х. Маккиндер, К. Хаусхофер ва б.), аммо сўнгги ўн йилликларда кўп тилга олинадиган геосиёсатчилар орасида географлар камчиликни ташкил қилади.
6.Сиёсий - географик ва геосиёсий тузилмаларни ўрганишдан, уларнинг таҳлилига ўтиш, тасвирий-тавсифий ўрганишлардан муаммоли ва прогноз тадқиқотларга ўтиш, сиёсий – географик тадқиқотларнинг амалий жиҳатларини кучайиши каби тенденциялар.
7.Барча эътироф этган назария ва методологиянинг йўқлиги, жуда кенг назарий ва ғоявий ранг-баранглик, кўпчилик сиёсий-географик ва геосиёсий мактабларнинг рақобатлашуви ва уларнинг бир қисми ўртасида ўзаро келишувга эришилиши.
XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI асрнинг бошларига келиб, хорижда сиёсий география ва геосиёсатнинг энг кўзга кўринган вакиллари орасида америкалик олимлар – сиёсатшунос Самуэл Хантингтон, файласуф ва сиёсатшунос Френсис Фукуяма, географ Саул Коен, социолог Иммануил Валлерстайнлар алоҳида ажралиб турадилар.

2. Самуэл Хантингтоннинг цивилизациялар тўқнашуви концепцияси


Самуэл Хантингтон (1927-2008) аввал 1993 йили чоп этган мақоласида, сўнгра 1996 йили нашр қилган “Цивилизациялар тўқнашуви” китобида ўзининг шу номдаги геосиёсий концепциясини илгари сурди. У мазкур концепциянинг асосий ғоясини қуйидагича тушунтиради: - “II-Жаҳон урушидан кейин жаҳонда маданият ва маданий мансубликнинг турли шакллари (кенг маънода цивилизацион мансубликни белгилаб беради) муштараклик, дезинтеграция ва можароларнинг моделини (қиёфасини) аниқлаб беради” (Столкновение цивилизаций. 1996, рус.пер. 2003, с.1).
Хантингтоннинг таъкидлашича, - “ушбу янги замонда, локал (маҳаллий) сиёсат – бу, этник ёки ирқий тааллуқлилик сиёсати бўлса, глобал сиёсат – бу, цивилизациялар сиёсатидир. Йирик давлатлар ўртасидаги рақобатчилик цивилизациялар тўқнашуви билан алмашинди” (Ўша жойда, б.24). Бу ўринда “Ким томонидасиз” саволи янада принципиал бўлган “Кимсиз”га алмашинди. Ҳар бир давлатнинг ўз жавоби бўлиши керак. Ушбу жавоб, яъни мамлакатнинг маданий тааллуқлилиги (мансублиги) унинг жаҳон сиёсатида тутган ўрни, дўстлари ва душманларини аниқлаб беради” (Ўша жойда, б.186).
Самуэл Хантингтон дунёда совуқ уруш давридан кейин қуйидаги цивилизацияларни ажратиб кўрсатган:
1.Син цивилизацияси.
2.Япон цивилизацияси.
3.Ҳинд цивилизацияси.
4.Ислом цивилизацияси.
5.Православ цивилизацияси.
6.Ғарб цивилизацияси.
7.Лотин америкаси цивилизацияси.
8.Африка цивилизацияси (бўлиши мумкин) (Ўша жойда, б.54-59).
Шри-ланка, Мянма, Таиланд ва Камбоджа хақли равишда уларга хос бўлган буддизм цивилизациясининг тхеравади йўналиши мавжуд. Бундан ташқари, Тибет, Мўғилистон ва Бутан аҳолиси тарихан махаянанинг лама вариантини абул қилган ва улар буддизм цивилизациясининг икки районини ҳосил қилади. Шу билан бирга, янада муҳим бир жиҳат шуки, Ҳиндистонда қабул қилинган буддизм цивилизацияси, унинг Хитой ва Япониядаги мавжуд маданиятга мослашувидан яққол фарқ қилади. Ушбу холат, С.Хантингтоннинг фикрича, буддизм асосий дин бўлишига қарамай, бирон-бир асосий цивилизациянинг ўзаги бўла олмади (Ўша жойда, б.60).
Самуэл Хантингтон томонидан жаҳон цивилизациялари харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда дунё мамлакатлари қуйидаги 9 та цивилизация ҳудудларига ажратилган – Ғарб, Лотин Америка, Япон, Хитой, Ҳинд, Ислом, Православ (Шарқий Европа), Африка ва Буддизм цивилизациялари.
КАРТА
Хантингтон айтадики, “Дунёнинг кейинги тараққиётида икки турли цивилизацияларга мансуб давлатлар ва аҳоли гурухлари, умумий мақсадга эришишлари ва ёки бошқа бир учинчи цивилизация вакилларига қарши ўзларининг манфаатларини химоя қилишларида тактик муносабатларга ва коалицияларга киришишлари мумкин. Аммо, шуларга қарамай турли цивилизацияларга мансуб гурухлар ўртасида хеч қачон яқин муносабатлар бўлмайди, одатда бундай муносабатлар совуқ ва баъзида адоватли бўлиб қолаверади” (Ўша жойда, б.323).
Юқоридагилар билан бирга, С.Хантингтон кўпчилик цивилизациялар учун “ўзак давлат”лар мавжудлигини маълум қилар экан, жумладан православ цивилизацияси учун Россияни “ўзак давлат” деб ҳисоблайди. Аммо, у ислом ва африка цивилизациялари учун бундай давлатларни кўрсатмаган.
Хантингтон, “келгусида цивилизациялараро урушларни олдини олиш учун “ўзак давлат”ларни бошқа цивилизациялардаги рўй бераётган можароларга аралашувига йўл қўймаслик, яъни бетараф қолмоқликлари лозим деб ҳисоблайди. Иккинчи шарт, яъни биргаликда воситачилик шундан иборатки, ўзак давлатлар ўз цивилизацияларига тегишли давлатлараро ёки давлат гурухлари ўртасидаги жанжал чизиқлари бўйича урушларни тўҳтатиш мақсадида ўзаро келишишлари зарур” (Ўша жойда, б.523).
“Шулар билан бирга, кўпчиликнинг кўрсатишича, асосий дунёвий динлар бўлган христианлик, православ, хиндуизм, буддизм, ислом, конфуцийчилик, даосизм, иудаизмлар инсониятни қайси даражада ажратмасинлар, уларга ҳам кўпчилик учун умумий бўлган қадриятлар хос. Агарда, қачонлардир инсоният ягона универсал цивилизацияга айланса, бу жараён аста-секин юқоридаги умумий жиҳатларни аниқлаш ва тарқатиш орқали амалга ошади. Шундай қилиб, бетараф қолмоқ ва биргаликда воситачилик қоидасига қўшимча равишда кўп цивилизацияли дунёда тинчликни сақлаш мақсадида учинчи қоидани – яъни, “умумийлик” қоидасини амалга ошириш лозим. Бунга кўра барча цивилизацияларнинг аҳолиси ўзлари ва бошқа цивилизациялар аҳолиси учун умумий бўлган қадриятлар, институтлар ва амалиётларни излашлари ва тарқатишлари лозим” (Ўша жойда, б.529).
Шулар билан бирга, С.Хантингтон “дунё ва цивилизацияларнинг келажаги, энг аввало, асосий дунёвий цивилизацияларнинг сиёсий, диний, интеллектуал етакчилари ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорликка боғлиқдир” (Ўша жойда, б.532) деб таъкидлайди.
3. Френсис Фукуяманинг кучли давлат ва оҳир замон ҳақидаги геосиёсий қарашлари
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида асли япониялик бўлган америка файласуфи, сиёсий-иқтисодчи, ёзувчи Френсис Фукуяма (1952 йилда туғилган) ўзининг 1992 йилда чоп этган “Оҳир замон ва сўнгги одам” асари билан танилди. У мазкур асарида, дунёда либерал демократиянинг тарқалиши инсоният социал-маданий эволюциясининг оҳирги нуқтаси эканлигидан далолат беради деб эълон қилади. Френсис Фукуяманинг фикрича, дунё бўйлаб самарали хўжалик тизимларининг тарқалиши, давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши, ва шунингдек инсон хуқуқлари ва эркинликлари каби қадриятлар дунёни янада бир хиллашувига, чегараларни эса шаффофлашувига олиб келади деб ҳисоблайди.
Френсис Фукуяма: “техника тараққиёти бойлик тўплашнинг чексиз имкониятларини очиб беради ва шу билан инсоннинг доимо ўсиб борувчи истакларини қондиради. Ушбу жараён маданий мероси ёки тарихий илдизларидан қатьий назар барча инсониятни бир хиллигини ортиб боришини таъминлайди. Иқтисодий модернизацияга тортилган барча мамлакатлар бир-бирлари билан ўҳшашлари зарур, уларда марказлашган давлат пойдеворида миллий бирликнинг мавжуд бўлиши шарт, улар урбанизациялашади, қабила, секта, клан каби жамиятнинг анъанавий ташкилий шаклларини самарадорликка асосланган иқтисодий оқилона шакллар билан алмаштиради ва ўз фуқароларига универсал таълим олишларини таъминлайди. Бундай жамиятлар ўртасида глобал бозорлар ва ўзига хос универсал истеъмол маданияти орқали ўзаро боғлиқлик ортиб бормоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари, шунингдек илғор демократияга эга эканликлари ҳам умум эътироф этилган фактдир” (“Конец истории и последний человек”, 1992, рус.пер., 2000, с.5-6).
Френсис Фукуяма бўйича “либерал демократиянинг “тантанали юриши” даврида дунё вақтинча икки қисмга (тарихий ва тарихдан кейинги дунёга) бўлинади. Яқин келажакда дунё тарихдан кейинги ва тарихдан қолган қисмларга ажралади. Тарихдан кейинги дунёда давлатлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг асосий йўналиши иқтисодиёт бўлади, кучлар мавқеи бўйича сиёсатнинг эски қоидалари ўзининг аҳамиятини йўқотади. Шу назарда тутиладики, бу ерда Германиянинг иқтисодий қудрати устун бўлган кўп қутбли Европани тасаввур қилиш мумкин, аммо лекин Германиянинг қўшнилари жиддий харбий ҳавфни сезмайдилар ва ўзларини урушга тайёргарлик холатини кўтаришга ҳам интилмайдилар. Бу ерда иқтисодий рақобат анчагина, аммо харбий рақобат кам. Тарихдан сўнгги дунё аввалгидай миллий давлатларга бўлинган, аммо лекин унда миллатчилик харакати либерализм билан яшайди ҳамда ўзини кўпроқ хусусий ҳаёт соҳаларида намоён қилади. Унгача иқтисодий оқилоналик суверенитетнинг кўпгина анъанавий қирраларини ишлаб чиқариш ва бозорни бирлаштирган холда силлиқлайди. Бошқа томонидан эса, тарихий дунё кўпгина диний, миллий ва ғоявий зиддиятлар таъсирида парчаланади (иштирок этаётган мамлакатларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ холда), бунда яна аввалгидай сиёсий қудратга таянган сиёсий ўйинлар қўлланилади. Тарихий ва тарихдан кейинги дунё ўртасидаги чегара тезлик билан ўзгариб бормоқда, шунинг учун уни ўтказиш бирмунча мушкул. Тарих ва тарихдан кейинги дунёларни кўпчилик муносабатларда параллел юритиш зарур. Бироқ, айрим йўналишлар яшаб қоладики, улар билан ушбу дунёлар тўқнашиши мумкин. Улардан биринчиси – нефтдир. Бундай ўзаро таъсирнинг иккинчи йўналиши нефтга ўҳшаб аниқ кўзга ташланмасада, аммо узоқ даврга мўлжалланган истиқболда хатто янада ташвишланарли бўлиб, бу – иммиграциядир. Бу икки дунё ўртасидаги ўзаро таъсирнинг оҳирги йўналиши – “дунёвий тартибот” билан боғлиқ муайян саволлар бўлади” (Ўша жойда, б.173-175).
Тарихий ва тарихдан кейинги давлатлар ўртасидаги ихтилофлар бўлиши мумкин: “этник ва миллатчилик асосидаги зўравонлик даражасининг юқори бўлиши ва хатто ортиб бориши сақланиб қолади, модомики ушбу таъсирлар тарихдан кейинги даврда ҳам ўзини сақлаб тура олмайди. Бироқ, йирик зиддиятлар юқоридаги турли дунёлар ўртасида бўлиши кутилмайди, модомики бунинг учун тарих сахнасидан кетувчи йирик давлатлар керак. “Тарихий дунёнинг қоидалари ва усуллари тарихдан кейинги давр учун тўғри келмайди. Улардан оҳиргиси учун иқтисодий масалалар асосий бўлиб ҳисобланади. Булар жумласига – новаторлик ва рақобатбардошликни рағбатлантириш, ички ва ташқи қарзларни бошқариш, тўлиқ бандликни қўллаб-қквватлаш, экологик жиддий муаммолар устида бирга ишлаш ва бошқалар. Бошқача сўз билан айтганда, либерал демократияга, улар 400 йиллар олдин бошланган буржуа революцияларининг меросҳўри деган факт билан келишишларига тўғри келади. Тарихдан кейинги дунё – бу, катта имтиёз учун бўлган курашда ўзини-ўзи сақлаб қолиш учун ҳаёти билан таваккал қилиш истагининг ғолиб бўлиши ва бундай ҳукмронлик курашини умумий ва оқилона эътироф этилиш билан алмашинганлигини кўрсатади”. (Ўша жойда, б.178).
Фукуяма ёзадики, “ижтимоий ҳаётнинг сўниши келгусида бизни олий мақсадларга интилишлардан маҳрум бўлган ва ва фақат ўз шаҳсий қулайлиги учун ташна, хотиржам ва ўзи билан ўзи оввора оҳирги одам бўлиш учун таваккал қилишга ундайди. Аммо, шу билан бирга бунинг тескари хавфи ҳам бор, чунончи биз яна обрў-эътибор учун маъносиз ва қонли урушларга аралашиб қолган оҳирги одамга айланишимиз мумкин, фақат бу сафар замонавий қуролларга эга бўлган холда” (Ўша жойда, б. 200).
2004 йили Ф.Фукуяманинг “Қудратли давлат: XXI асрда бошқариш ва тартиб” деб номланган китоби чоп этилди ва у 2006 йили рус тилига ўгирилди. Мазкур асарнинг кириш қисмида муаллиф қуйидагича ёзади: “Ушбу китобда мен қудратли давлат қуриш – жаҳон ҳамжамиятининг жуда муҳим муаммоларидан бири эканлигини, давлатнинг кучсизлиги ва парчаланиши ўз навбатида камбағалликдан тортиб СПИД, наркомания ва терроризмгачабўлган жудаям муҳим дунёвий муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлишини кўрсатмоқчиман. Ўша бизнинг эътибор марказимизда бўлиши керак бўлган қудратли давлат қуриш, унинг функцияларини чегаралаб қўймаслик ва камайтирмаслик хато бўлиб кўриниши мумкин. Аммо, кучсиз, уқувсиз ёки фаолияти суст хукуматлар, ривожланаётган дунё мамлакатларида жиддий муаммоларнинг манбаига айланади” (Сильное государства: управление и порядок в XXI веке, 2006, с.5-6). Фукуяма яна шуни таъкидлайдики, давлат ва давлатчилик институтларининг аввал тўлиқ инобатга олинмаган яратиш ва кучайтириш борасидаги имкониятлари бугунги глобал кун тартибининг энг муҳим масаласига, жаҳон ва унинг турли муҳим қисмларида хавфсизликнинг асосий шартига айланди” (Ўша жойда, б.8).
4. Саул Коэннинг полицентрик (кўп марказли) ва иерархик (поғонасимон) геосиёсий модели
Замонавий геосиёсат назариясида таниқли олим, тадқиқотчилардан бири – бу, америкалик географ Саул Коэндир. Унинг геосиёсий қарашлари В.Колосов ва Н.Мироненколарнинг 2001 йилда чоп этилган “Геосиёсат ва сиёсий география” (Геополитика и политическая география) асарида атрофлича ўрганилган. Юқоридаги муаллифларнинг фикрича, Саул Коэн ҳозирги дунёнинг полицентрик (кўп қутбли) ва иерархияли геосиёсий таркиби бўйича ўз моделини таклиф қилган. С.Коэннинг геоиёсий моделида айрим таркибий бирликлар Маккиндердан ўтган бўлсада, унга ўҳшаб қуруқлик ва денгиз кучларини қатъий ўзаро қарама-қарши қўйиш йўқ ҳамда урушларга сабаб бўлувчи геосиёсатдан, тинчликка элтувчи геосиёсат томон бир қадам қўйилган. Шундай қилиб, С.Коэннинг дунёнинг иерархик геосиёсий модели қуйидагилардан ташкил топган:
Биринчи даража – Денгиз ҳамда Евроосиё геосиёсий соҳалари;
Иккинчи даража – геосиёсий минтақалар. Шулардан 4 таси Денгиз геосиёсий соҳасига мансуб (Англо-Америка ва Кариб, Ғарбий Европа ва Мағриб, континентал бўлмаган Осиё ва Океания, Жануби-Америка ва Сахарадан жанубдаги Африка), 2 таси – Евроосиё геосиёсий соҳаси таркибига киради (Хартленд ва Шарқий Осиё);
Учинчи даража 5 та йирик давлатларни ўз ичига олади. Булар АҚШ, Россия, Япония, Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари;
Тўртинчи даража – иккинчи даражадаги бир неча йирик давлатлар;
Бешинчи даража – бу, субмиллий ҳудудлар – яъни “дарвоза”лар (алоқалар фокуси) бўлиб, С.Коэннинг таҳмин қилишича, улар келгусида давлатлараро алоқаларда кузатувчи бўлиб хизмат қилади (Ўша жойда, б.104-106).
Коэн томонидан ажратилган бундай ҳудудлар – “дарвоза”ларнинг асосий вазифаси – жаҳон геосиёсий тизимларининг барқарорлашувига, уларнинг элементларини ўзаро боғлиқлигини янада ортишига олиб келади. Улар жаҳон бўйича глобал иқтисодий, сиёсий ва социал ўзаро боғланишни рағбатлантиришга ундайди. Муаллифнинг фикрича, “дарвозалар” ҳудди мустақил геосиёсий бирликлар сифатида шаклланган холда, кўпчилик холатларда тўқнашувлар (зиддиятлар) полосасидан ўзаро келишган холда ривожланувчи зоналарга айланади (ўша жойда, б.110).
Амалий жиҳатдан барча геосиёсий минтақалар минтақавий интеграция жараёнлари билан қамраб олинган бўлиб, бу уларнинг ҳудудида иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни кенгайтиришга олиб келади.
Коеннинг фикрича, ҳудудида ўта йирик мамлакатлар бўлган геосиёсий минтақалар жаҳон геосиёсий тизимида мувозанат ҳамда ривожланишни аниқлаб беради. Улар ўз ҳудудларидан ташқарига таъсирини ёйадилар. Бундай тарзда суқулиб кириш ташқи савдо орқали амалга оширилади (Ўша жойда, б.108).
5. Иммануэл Валлерстайннинг дунёвий тизимлар назарияси
Америкалик социолог Иммануэл Морис Валлерстайн 1930 йили АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида туғилган. У француз тарихчиси Фернан Броделнинг комплекс тарихий таҳлил ғоясини тадбиқ қилиш асосида ўзига хос бўлган дунёвий тизимлар концепциясини яратди.
Валлерстайннинг кўрсатишича, “дунёвий тизимлар ғоясининг тарафдорлари “тарихий тизимлар”ни ўрганишни таклиф қиладилар. Бундай тизимлар ҳозиргача 3 та вариантда мавжуд бўлиб, ўз ичига кичик (мини) тизимларни ҳамда иккита – микроиқтисодиёт ва дунёвий империялардан иборат дунёвий тизимлардир. Биз бу ерда дунёвий (ёки бутунжаҳон) тизимлар, иқтисодиётлар, империялар ҳақида эмас, балки ўша тизимлар, иқтисодиётлар, империялардан иборат ўз холича бўлган дунё ҳақида гапирмоқдамиз” (Дунёвий тизимлар таҳлили, 2006, б.74-75).
Валлерстайн бўйича: дунёвий тизимлар ўзини кўплаб сиёсий ва маданий бирликларни ўз ичига олган, ва шу билан бирга барча фаолияти ягона тизим қоидаларига бўйсиндирилган ўзига хос ҳудудий макон сифатида намоён қилади (ўша жойда, б.75).
Булардан ташқари, дунёвий тизимлар ўз ичига қуйидаги кўплаб институтларни қамраб олади – давлат ва давлатлараро тузилмалар, ишлаб чиқариш фирмалари ва уй хўжаликлари, синфлар, бўлиши мумкин бўлган бошқа гурухлар ва бирлашмалар, айнан ушбу институтлар тизимнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи асосни шакллантиради, шу билан бирга, унга сизиб кирувчи можаро ва қарама-қаршиликларни ҳам озиқлантириб туради (ўша жойда, б.45).
Валлерстайн “биз ҳозирда яшаётган дунё, яъни замонавий дунёвий тизимни XVI асрда вужудга келган, деб ҳисоблади. У даврда ушбу дунёвий тизим ер шарининг бир қисмини, Европа ҳамда иккала Американи ўз ичига олган эди холос. У секин-аста ўсиб бориб, бутун сайёрани қамраб олди. Замонавий дунёвий тизим мавжуд ва у ҳаммавақт жаҳон иқтисодиёти бўлиб келган. Дунёвий иқтисодиёт ҳақида гапирганда, биз ичида меҳнат тақсимоти мавжуд бўлган ҳамда асосий муҳим товарлар алмашинуви кечаётган, шунингдек, меҳнат ва капитал оқими харакатланувчи географик жиҳатдан улкан бир ҳудудни тушунамиз” (ўша жойда, б.38).
Дунёвий тизимлар концепциясининг ўзига хос жиҳатларидан бири, унда муаллиф ядро (core), полупериферия ва периферияни ажратилишидир. Бунда тизимнинг ядроси таркибига энг ривожланган давлатлар киритилса, периферияга – қолоқ давлатлар, полупериферияга – ўртача ривожланган ва баъзи бир йирик кучсиз ривожланган давлатлар мансуб (Ҳиндистон).
Валлерстайн иқтисодий ва сиёсий жараёнлар ўртасида жуда кучли боғлиқлик мавжудлигини таъкидлайди. Масалан, Николай Кондратьев томонидан аниқланган “узун тўлқинлар” (Кондратьев цикллари) билан “геосиёсий цикллар ўртасидаги (бу ҳақда энди Валлерстайннинг ўзи ёзмоқда) боғлиқлик. Ушбу боғлиқлик “ядро-полупериферия-периферия” триадасида ва шунингдек, уларнинг ҳар бир гурухига мансуб алоҳида давлатлари ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий тасирнинг ўзаро нисбатини ўзгартиради. “Қачонки, бир кондратьев цикли тугаса, янгиси бошланади, аммо вазият хеч қачон аввалги циклнинг бошланғич нуқтасига қайтмайди, зеро бутун дунёвий тизимнинг кўрсаткичлари тубдан ўзгариб кетади” (ўша жойда, б.44) деб уқтиради И.Валлерстайн.
Валлерстайн “Қўшма Штатларнинг ҳарбий қудратини бир томонлама ёқлашни ва шунингдек, “ядрога” мансуб технологик ривожланган давлатларни, полупериферия ва периферия давлатларини эксплуатация қилиш ҳисобига қўшимча даромад олишга асосланган замонавий иқтисодий тизимни қоралайди” (ўша жойда, б.193). Полупериферия давлатлари эса, ядрога мансуб кучли давлатлар томонидан эксплуатация қилиниши орқали, периферия давлатларини эксплуатация қилишда ўзлари иштирок иштирок этишади.
Валлерстайн янада адолатли бўлган халқаро иқтисодий ва сиёсий тизимни яратишни, бунда ривожланган давлатлар қолоқ давлатларга иқтисодиётини модернизация қилишга ва ижтимоий муаммоларини хал қилишда ёрдам беришлари ва шунингдек, тўқнашувлар геосиёсатидан тинчлик ва ҳамкорлик геосиёсатига ўтишлари зарурлигини ёқлаб чиқади.
“Шимол давлатлари арбоблари бутун дунёнинг иқтисодий юкини бўйинларига ололмасликларини маълум қилишмоқда. Ҳа, нима учун йўқ дейиш керак? Шимолни бойлигининг жуда катта қисми Жанубдан қўшимча маҳсулотларни ташиб кетилиши натижасидир. Айнан мана шу факт бизни бир неча асрлар мобайнида тизимнинг инқирозга учрашига олиб келди. Бу, адолатсизликни тўғриловчи хомийлик эмас, балки оқилона қайта қуриш масаласидир” (После либерализма, с.169).
Валлерстайннинг фикрича, жудаям қолоқ мамлакатларнинг ривожланишини тезлаштириш оҳир-оқибатда ривожланган давлатлар учун ҳам фойдалидир. 1990 йиллардаёқ Валлерстайннинг башорат қилишича, агарда Шимол ва Жануб ўртасидаги ҳозирги иқтисодий узилиш сақланиб қолса ёки ортиб борса, нолегал иммиграция кучаяди, уларнинг миқёси миллион, ўн миллион кишига етиши мумкин (ўша жойда, б.130).
Валлерстайн ўз вақтида Нидерландия ва Буюк Британиянинг зўравонлиги даврини тугаганини таъкидлаган холда, “американинг зўравонлиги”ни тугаб бораётганлиги ҳақида ёзади. Аммо, американинг ўрнига бошқа йирик давлат ёки давлатлар гурухини зўравонлигининг ўрнатилишини ҳам ҳохламайди. Бу борада Президент Авраам Линкольннинг XIX афроамерикаликларни қулликдан озод қилишда айтган қуйидаги гапини эсга олади:
“Айнан Авраам Линкольн маънавият ҳақидаги постулатни эълон қилди: “Мен қанчалик қул бўлишни ҳоҳламаганим сингари, ҳудди шундай хўжайин бўлишни ҳам ҳоҳламаган эдим”. Биз дунёнинг хўжайинлари бўлдик, шафқатли ва олийжаноб хўжайинлар, аммо нима бўлганда ҳам хўжайинлар бўлдик. Бундай даврлар эса ўтди” (Ўша жойда, б.128).

Савол ва топшириқлар


Замонавий геосиёсий концециялар деганда нимани тушунасиз.
Замонавий геосиёсий концепцияларга мисоллар келтиринг.
Замонавий геосиёсий концепциялар муаллифларини санаб беринг.
Замонавий геосиёсий концепцияларнинг илмий-амалий аҳамиятини тушунтиринг.8-мавзу. замонавий геосиёсий концепциялар
режа:
ҳозирги даврда сиёсий география ва геосиёсатнинг ривожланиши хусусиятлари.
самуэл хантингтоннинг цивилизациялар тўқнашуви концепцияси.
френсис фукуяманинг кучли давлат ва оҳир замон ҳақидаги геосиёсий қарашлари.
саул коэннинг полицентрик (кўп марказли) ва иерархик (поғонасимон) геосиёсий модели.
иммануэл валлерстайннинг дунёвий тизимлар назарияси.

таянч сўзлар: геосиёсат, геосиёсий концепция, замонавий концепция, геосиёсий модел, цивилизация, “цивилизациялар тўқнашуви”, кучли давлат, полицентрик концепция, дунёвий тизимлар назарияси.



1). геосиёсат фани назариясида шу даврга қадар маълум бўлган барча геосиёсий ғоя ва назарияларни шартли икки гурухга ажратиш тажрибаси кўпчиликка маълум. улар биринчидан, классик геосиёсат бўлса, иккинчидан замонавий геосиёсий концепциялардир.
замонавий геосиёсий концепциялар аввалги геосиёсий назария ва қарашларни тўлдирган холда, жаҳоннинг геосиёсий манзарасини янада теранроқ тушунишга ва шу аснода сиёсий география ва геосиёсат фанининг ривожланиб боришига ўз таъсирини кўрсатади.
ҳозирги даврда сиёсий география ва геосиёсатнинг ривожланишига хос қуйидаги хусусиятлар кўзга ташланади:
1.тадқиқотлар кўламининг кенгайиб бориши. таъкидлаш жоизки, бунда шундай тенденциялар кўзга ташланадики, сиёсий-географик (геосиёсий) жараёнлар нафақат географларнинг тадқиқот объекти бўлиб қолмай, балки унга файласуфлар, сиёсатчилар, тарихчилар, социолог ва бошқа соҳа вакилларининг ҳам қизиқишлари ортиб бомоқда. хатто, 2004 йили лондон ва нью-йоркда м.джонс, р.джонс ва м.вудлерлар томонидан чоп этилган “сиёсий географияга кириш” (martin jones, rhys jones, michael woods. an introduction to political geography: space, place and politics. routledge. london and new-york, 2004) китобида улар сиёсий географияни девальвацияга учраш хавфи борлигини, яъни унинг “барча жойда мавжудлиги – барчаси “сиёсийлиги” ўз навбатида уни географияга механик боғлиқ “сиёсий география” бўлиб қолаётганлигини таъкидлайдилар.
2.глобал, минтақавий (геосиёсий минтақалар доирасида), миллий, район (алоҳида мамлакатлар бўйича) ва локал (маҳаллий) ҳудудий даражадаги сиёсий-географик ва геосиёсий тадқиқотларнинг уйғунлашуви.
3.геоиқтисодий ва цивилизацион концепциялар билан боғлиқ (айниқса глобал ва минтақавий тадқиқотларда), шунингдек сиёсий можароларни хал қилиш масалалари, аёллар тенгсизлиги, экологик сиёсат (турли ҳудудий кўламдаги), фуқаролик жамияти, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув (асосан миллий, район ва маҳаллий миқёсдаги тадқиқотларда) билан боғлиқ тадқиқотларнинг оммавийлигини ортиб бориши.
4.географик фанлар тизимининг бошқа соҳалари билан ўзаро алоқаларнинг кучайиб бориши. м.джонс, р.джонс ва м.вудлерларнинг таъкидлашича, “маданий сиёсатнинг ҳудудий жиҳатларини тадқиқ қилиш маданият географияси бўйича мутахассислар томонидан, фуқаролик жамияти географияси – социогеографлар томонидан, давлатчилик назарияси, уни бошқариш ва тартибга солиш масалалари иқтисодий-географ ва шаҳаршунослар, шунингдек социолог ҳамда сиёсатшунослар томонидан, геосиёсатга оид тадқиқотлар халқаро муносабатлар бўйича мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда”.
5.сиёсий география ва геосиёсатга нафақат географлар, балки сиёсатшунослар, социологлар, файласуфлар, иқтисодчилар, халқаро хуқуқ бўйича мутахассислар, шунингдек сиёсатчилар, ҳарбийлар томонидан қизиқишнинг ортиши. агарда, xx асрнинг биринчи ярмида энг машҳур геосиёсатчиларнинг кўпчилиги географлар бўлган бўлса (ф. ратцель, видал де ла блаш, х. маккиндер, к. хаусхофер ва б.), аммо сўнгги ўн йилликларда кўп тилга олинадиган геосиёсатчилар орасида географлар камчиликни ташкил қилади.
6.сиёсий - географик ва геосиёсий тузилмаларни ўрганишдан, уларнинг таҳлилига ўтиш, тасвирий-тавсифий ўрганишлардан муаммоли ва прогноз тадқиқотларга ўтиш, сиёсий – географик тадқиқотларнинг амалий жиҳатларини кучайиши каби тенденциялар.
7.барча эътироф этган назария ва методологиянинг йўқлиги, жуда кенг назарий ва ғоявий ранг-баранглик, кўпчилик сиёсий-географик ва геосиёсий мактабларнинг рақобатлашуви ва уларнинг бир қисми ўртасида ўзаро келишувга эришилиши.
xx асрнинг иккинчи ярми ва xxi асрнинг бошларига келиб, хорижда сиёсий география ва геосиёсатнинг энг кўзга кўринган вакиллари орасида америкалик олимлар – сиёсатшунос самуэл хантингтон, файласуф ва сиёсатшунос френсис фукуяма, географ саул коен, социолог иммануил валлерстайнлар алоҳида ажралиб турадилар.

2. самуэл хантингтоннинг цивилизациялар тўқнашуви концепцияси


самуэл хантингтон (1927-2008) аввал 1993 йили чоп этган мақоласида, сўнгра 1996 йили нашр қилган “цивилизациялар тўқнашуви” китобида ўзининг шу номдаги геосиёсий концепциясини илгари сурди. у мазкур концепциянинг асосий ғоясини қуйидагича тушунтиради: - “ii-жаҳон урушидан кейин жаҳонда маданият ва маданий мансубликнинг турли шакллари (кенг маънода цивилизацион мансубликни белгилаб беради) муштараклик, дезинтеграция ва можароларнинг моделини (қиёфасини) аниқлаб беради” (столкновение цивилизаций. 1996, рус.пер. 2003, с.1).
хантингтоннинг таъкидлашича, - “ушбу янги замонда, локал (маҳаллий) сиёсат – бу, этник ёки ирқий тааллуқлилик сиёсати бўлса, глобал сиёсат – бу, цивилизациялар сиёсатидир. йирик давлатлар ўртасидаги рақобатчилик цивилизациялар тўқнашуви билан алмашинди” (ўша жойда, б.24). бу ўринда “ким томонидасиз” саволи янада принципиал бўлган “кимсиз”га алмашинди. ҳар бир давлатнинг ўз жавоби бўлиши керак. ушбу жавоб, яъни мамлакатнинг маданий тааллуқлилиги (мансублиги) унинг жаҳон сиёсатида тутган ўрни, дўстлари ва душманларини аниқлаб беради” (ўша жойда, б.186).
самуэл хантингтон дунёда совуқ уруш давридан кейин қуйидаги цивилизацияларни ажратиб кўрсатган:
1.син цивилизацияси.
2.япон цивилизацияси.
3.ҳинд цивилизацияси.
4.ислом цивилизацияси.
5.православ цивилизацияси.
6.ғарб цивилизацияси.
7.лотин америкаси цивилизацияси.
8.африка цивилизацияси (бўлиши мумкин) (ўша жойда, б.54-59).
шри-ланка, мянма, таиланд ва камбоджа хақли равишда уларга хос бўлган буддизм цивилизациясининг тхеравади йўналиши мавжуд. бундан ташқари, тибет, мўғилистон ва бутан аҳолиси тарихан махаянанинг лама вариантини абул қилган ва улар буддизм цивилизациясининг икки районини ҳосил қилади. шу билан бирга, янада муҳим бир жиҳат шуки, ҳиндистонда қабул қилинган буддизм цивилизацияси, унинг хитой ва япониядаги мавжуд маданиятга мослашувидан яққол фарқ қилади. ушбу холат, с.хантингтоннинг фикрича, буддизм асосий дин бўлишига қарамай, бирон-бир асосий цивилизациянинг ўзаги бўла олмади (ўша жойда, б.60).
самуэл хантингтон томонидан жаҳон цивилизациялари харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда дунё мамлакатлари қуйидаги 9 та цивилизация ҳудудларига ажратилган – ғарб, лотин америка, япон, хитой, ҳинд, ислом, православ (шарқий европа), африка ва буддизм цивилизациялари.
карта
хантингтон айтадики, “дунёнинг кейинги тараққиётида икки турли цивилизацияларга мансуб давлатлар ва аҳоли гурухлари, умумий мақсадга эришишлари ва ёки бошқа бир учинчи цивилизация вакилларига қарши ўзларининг манфаатларини химоя қилишларида тактик муносабатларга ва коалицияларга киришишлари мумкин. аммо, шуларга қарамай турли цивилизацияларга мансуб гурухлар ўртасида хеч қачон яқин муносабатлар бўлмайди, одатда бундай муносабатлар совуқ ва баъзида адоватли бўлиб қолаверади” (ўша жойда, б.323).
юқоридагилар билан бирга, с.хантингтон кўпчилик цивилизациялар учун “ўзак давлат”лар мавжудлигини маълум қилар экан, жумладан православ цивилизацияси учун россияни “ўзак давлат” деб ҳисоблайди. аммо, у ислом ва африка цивилизациялари учун бундай давлатларни кўрсатмаган.
хантингтон, “келгусида цивилизациялараро урушларни олдини олиш учун “ўзак давлат”ларни бошқа цивилизациялардаги рўй бераётган можароларга аралашувига йўл қўймаслик, яъни бетараф қолмоқликлари лозим деб ҳисоблайди. иккинчи шарт, яъни биргаликда воситачилик шундан иборатки, ўзак давлатлар ўз цивилизацияларига тегишли давлатлараро ёки давлат гурухлари ўртасидаги жанжал чизиқлари бўйича урушларни тўҳтатиш мақсадида ўзаро келишишлари зарур” (ўша жойда, б.523).
“шулар билан бирга, кўпчиликнинг кўрсатишича, асосий дунёвий динлар бўлган христианлик, православ, хиндуизм, буддизм, ислом, конфуцийчилик, даосизм, иудаизмлар инсониятни қайси даражада ажратмасинлар, уларга ҳам кўпчилик учун умумий бўлган қадриятлар хос. агарда, қачонлардир инсоният ягона универсал цивилизацияга айланса, бу жараён аста-секин юқоридаги умумий жиҳатларни аниқлаш ва тарқатиш орқали амалга ошади. шундай қилиб, бетараф қолмоқ ва биргаликда воситачилик қоидасига қўшимча равишда кўп цивилизацияли дунёда тинчликни сақлаш мақсадида учинчи қоидани – яъни, “умумийлик” қоидасини амалга ошириш лозим. бунга кўра барча цивилизацияларнинг аҳолиси ўзлари ва бошқа цивилизациялар аҳолиси учун умумий бўлган қадриятлар, институтлар ва амалиётларни излашлари ва тарқатишлари лозим” (ўша жойда, б.529).
шулар билан бирга, с.хантингтон “дунё ва цивилизацияларнинг келажаги, энг аввало, асосий дунёвий цивилизацияларнинг сиёсий, диний, интеллектуал етакчилари ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорликка боғлиқдир” (ўша жойда, б.532) деб таъкидлайди.
3. френсис фукуяманинг кучли давлат ва оҳир замон ҳақидаги геосиёсий қарашлари
ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида асли япониялик бўлган америка файласуфи, сиёсий-иқтисодчи, ёзувчи френсис фукуяма (1952 йилда туғилган) ўзининг 1992 йилда чоп этган “оҳир замон ва сўнгги одам” асари билан танилди. у мазкур асарида, дунёда либерал демократиянинг тарқалиши инсоният социал-маданий эволюциясининг оҳирги нуқтаси эканлигидан далолат беради деб эълон қилади. френсис фукуяманинг фикрича, дунё бўйлаб самарали хўжалик тизимларининг тарқалиши, давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши, ва шунингдек инсон хуқуқлари ва эркинликлари каби қадриятлар дунёни янада бир хиллашувига, чегараларни эса шаффофлашувига олиб келади деб ҳисоблайди.
френсис фукуяма: “техника тараққиёти бойлик тўплашнинг чексиз имкониятларини очиб беради ва шу билан инсоннинг доимо ўсиб борувчи истакларини қондиради. ушбу жараён маданий мероси ёки тарихий илдизларидан қатьий назар барча инсониятни бир хиллигини ортиб боришини таъминлайди. иқтисодий модернизацияга тортилган барча мамлакатлар бир-бирлари билан ўҳшашлари зарур, уларда марказлашган давлат пойдеворида миллий бирликнинг мавжуд бўлиши шарт, улар урбанизациялашади, қабила, секта, клан каби жамиятнинг анъанавий ташкилий шаклларини самарадорликка асосланган иқтисодий оқилона шакллар билан алмаштиради ва ўз фуқароларига универсал таълим олишларини таъминлайди. бундай жамиятлар ўртасида глобал бозорлар ва ўзига хос универсал истеъмол маданияти орқали ўзаро боғлиқлик ортиб бормоқда. жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари, шунингдек илғор демократияга эга эканликлари ҳам умум эътироф этилган фактдир” (“конец истории и последний человек”, 1992, рус.пер., 2000, с.5-6).
френсис фукуяма бўйича “либерал демократиянинг “тантанали юриши” даврида дунё вақтинча икки қисмга (тарихий ва тарихдан кейинги дунёга) бўлинади. яқин келажакда дунё тарихдан кейинги ва тарихдан қолган қисмларга ажралади. тарихдан кейинги дунёда давлатлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг асосий йўналиши иқтисодиёт бўлади, кучлар мавқеи бўйича сиёсатнинг эски қоидалари ўзининг аҳамиятини йўқотади. шу назарда тутиладики, бу ерда германиянинг иқтисодий қудрати устун бўлган кўп қутбли европани тасаввур қилиш мумкин, аммо лекин германиянинг қўшнилари жиддий харбий ҳавфни сезмайдилар ва ўзларини урушга тайёргарлик холатини кўтаришга ҳам интилмайдилар. бу ерда иқтисодий рақобат анчагина, аммо харбий рақобат кам. тарихдан сўнгги дунё аввалгидай миллий давлатларга бўлинган, аммо лекин унда миллатчилик харакати либерализм билан яшайди ҳамда ўзини кўпроқ хусусий ҳаёт соҳаларида намоён қилади. унгача иқтисодий оқилоналик суверенитетнинг кўпгина анъанавий қирраларини ишлаб чиқариш ва бозорни бирлаштирган холда силлиқлайди. бошқа томонидан эса, тарихий дунё кўпгина диний, миллий ва ғоявий зиддиятлар таъсирида парчаланади (иштирок этаётган мамлакатларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ холда), бунда яна аввалгидай сиёсий қудратга таянган сиёсий ўйинлар қўлланилади. тарихий ва тарихдан кейинги дунё ўртасидаги чегара тезлик билан ўзгариб бормоқда, шунинг учун уни ўтказиш бирмунча мушкул. тарих ва тарихдан кейинги дунёларни кўпчилик муносабатларда параллел юритиш зарур. бироқ, айрим йўналишлар яшаб қоладики, улар билан ушбу дунёлар тўқнашиши мумкин. улардан биринчиси – нефтдир. бундай ўзаро таъсирнинг иккинчи йўналиши нефтга ўҳшаб аниқ кўзга ташланмасада, аммо узоқ даврга мўлжалланган истиқболда хатто янада ташвишланарли бўлиб, бу – иммиграциядир. бу икки дунё ўртасидаги ўзаро таъсирнинг оҳирги йўналиши – “дунёвий тартибот” билан боғлиқ муайян саволлар бўлади” (ўша жойда, б.173-175).
тарихий ва тарихдан кейинги давлатлар ўртасидаги ихтилофлар бўлиши мумкин: “этник ва миллатчилик асосидаги зўравонлик даражасининг юқори бўлиши ва хатто ортиб бориши сақланиб қолади, модомики ушбу таъсирлар тарихдан кейинги даврда ҳам ўзини сақлаб тура олмайди. бироқ, йирик зиддиятлар юқоридаги турли дунёлар ўртасида бўлиши кутилмайди, модомики бунинг учун тарих сахнасидан кетувчи йирик давлатлар керак. “тарихий дунёнинг қоидалари ва усуллари тарихдан кейинги давр учун тўғри келмайди. улардан оҳиргиси учун иқтисодий масалалар асосий бўлиб ҳисобланади. булар жумласига – новаторлик ва рақобатбардошликни рағбатлантириш, ички ва ташқи қарзларни бошқариш, тўлиқ бандликни қўллаб-қквватлаш, экологик жиддий муаммолар устида бирга ишлаш ва бошқалар. бошқача сўз билан айтганда, либерал демократияга, улар 400 йиллар олдин бошланган буржуа революцияларининг меросҳўри деган факт билан келишишларига тўғри келади. тарихдан кейинги дунё – бу, катта имтиёз учун бўлган курашда ўзини-ўзи сақлаб қолиш учун ҳаёти билан таваккал қилиш истагининг ғолиб бўлиши ва бундай ҳукмронлик курашини умумий ва оқилона эътироф этилиш билан алмашинганлигини кўрсатади”. (ўша жойда, б.178).
фукуяма ёзадики, “ижтимоий ҳаётнинг сўниши келгусида бизни олий мақсадларга интилишлардан маҳрум бўлган ва ва фақат ўз шаҳсий қулайлиги учун ташна, хотиржам ва ўзи билан ўзи оввора оҳирги одам бўлиш учун таваккал қилишга ундайди. аммо, шу билан бирга бунинг тескари хавфи ҳам бор, чунончи биз яна обрў-эътибор учун маъносиз ва қонли урушларга аралашиб қолган оҳирги одамга айланишимиз мумкин, фақат бу сафар замонавий қуролларга эга бўлган холда” (ўша жойда, б. 200).
2004 йили ф.фукуяманинг “қудратли давлат: xxi асрда бошқариш ва тартиб” деб номланган китоби чоп этилди ва у 2006 йили рус тилига ўгирилди. мазкур асарнинг кириш қисмида муаллиф қуйидагича ёзади: “ушбу китобда мен қудратли давлат қуриш – жаҳон ҳамжамиятининг жуда муҳим муаммоларидан бири эканлигини, давлатнинг кучсизлиги ва парчаланиши ўз навбатида камбағалликдан тортиб спид, наркомания ва терроризмгачабўлган жудаям муҳим дунёвий муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлишини кўрсатмоқчиман. ўша бизнинг эътибор марказимизда бўлиши керак бўлган қудратли давлат қуриш, унинг функцияларини чегаралаб қўймаслик ва камайтирмаслик хато бўлиб кўриниши мумкин. аммо, кучсиз, уқувсиз ёки фаолияти суст хукуматлар, ривожланаётган дунё мамлакатларида жиддий муаммоларнинг манбаига айланади” (сильное государства: управление и порядок в xxi веке, 2006, с.5-6). фукуяма яна шуни таъкидлайдики, давлат ва давлатчилик институтларининг аввал тўлиқ инобатга олинмаган яратиш ва кучайтириш борасидаги имкониятлари бугунги глобал кун тартибининг энг муҳим масаласига, жаҳон ва унинг турли муҳим қисмларида хавфсизликнинг асосий шартига айланди” (ўша жойда, б.8).
4. саул коэннинг полицентрик (кўп марказли) ва иерархик (поғонасимон) геосиёсий модели
замонавий геосиёсат назариясида таниқли олим, тадқиқотчилардан бири – бу, америкалик географ саул коэндир. унинг геосиёсий қарашлари в.колосов ва н.мироненколарнинг 2001 йилда чоп этилган “геосиёсат ва сиёсий география” (геополитика и политическая география) асарида атрофлича ўрганилган. юқоридаги муаллифларнинг фикрича, саул коэн ҳозирги дунёнинг полицентрик (кўп қутбли) ва иерархияли геосиёсий таркиби бўйича ўз моделини таклиф қилган. с.коэннинг геоиёсий моделида айрим таркибий бирликлар маккиндердан ўтган бўлсада, унга ўҳшаб қуруқлик ва денгиз кучларини қатъий ўзаро қарама-қарши қўйиш йўқ ҳамда урушларга сабаб бўлувчи геосиёсатдан, тинчликка элтувчи геосиёсат томон бир қадам қўйилган. шундай қилиб, с.коэннинг дунёнинг иерархик геосиёсий модели қуйидагилардан ташкил топган:
биринчи даража – денгиз ҳамда евроосиё геосиёсий соҳалари;
иккинчи даража – геосиёсий минтақалар. шулардан 4 таси денгиз геосиёсий соҳасига мансуб (англо-америка ва кариб, ғарбий европа ва мағриб, континентал бўлмаган осиё ва океания, жануби-америка ва сахарадан жанубдаги африка), 2 таси – евроосиё геосиёсий соҳаси таркибига киради (хартленд ва шарқий осиё);
учинчи даража 5 та йирик давлатларни ўз ичига олади. булар ақш, россия, япония, хитой ва европа иттифоқи давлатлари;
тўртинчи даража – иккинчи даражадаги бир неча йирик давлатлар;
бешинчи даража – бу, субмиллий ҳудудлар – яъни “дарвоза”лар (алоқалар фокуси) бўлиб, с.коэннинг таҳмин қилишича, улар келгусида давлатлараро алоқаларда кузатувчи бўлиб хизмат қилади (ўша жойда, б.104-106).
коэн томонидан ажратилган бундай ҳудудлар – “дарвоза”ларнинг асосий вазифаси – жаҳон геосиёсий тизимларининг барқарорлашувига, уларнинг элементларини ўзаро боғлиқлигини янада ортишига олиб келади. улар жаҳон бўйича глобал иқтисодий, сиёсий ва социал ўзаро боғланишни рағбатлантиришга ундайди. муаллифнинг фикрича, “дарвозалар” ҳудди мустақил геосиёсий бирликлар сифатида шаклланган холда, кўпчилик холатларда тўқнашувлар (зиддиятлар) полосасидан ўзаро келишган холда ривожланувчи зоналарга айланади (ўша жойда, б.110).
амалий жиҳатдан барча геосиёсий минтақалар минтақавий интеграция жараёнлари билан қамраб олинган бўлиб, бу уларнинг ҳудудида иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни кенгайтиришга олиб келади.
коеннинг фикрича, ҳудудида ўта йирик мамлакатлар бўлган геосиёсий минтақалар жаҳон геосиёсий тизимида мувозанат ҳамда ривожланишни аниқлаб беради. улар ўз ҳудудларидан ташқарига таъсирини ёйадилар. бундай тарзда суқулиб кириш ташқи савдо орқали амалга оширилади (ўша жойда, б.108).
5. иммануэл валлерстайннинг дунёвий тизимлар назарияси
америкалик социолог иммануэл морис валлерстайн 1930 йили ақшнинг нью-йорк шаҳрида туғилган. у француз тарихчиси фернан броделнинг комплекс тарихий таҳлил ғоясини тадбиқ қилиш асосида ўзига хос бўлган дунёвий тизимлар концепциясини яратди.
валлерстайннинг кўрсатишича, “дунёвий тизимлар ғоясининг тарафдорлари “тарихий тизимлар”ни ўрганишни таклиф қиладилар. бундай тизимлар ҳозиргача 3 та вариантда мавжуд бўлиб, ўз ичига кичик (мини) тизимларни ҳамда иккита – микроиқтисодиёт ва дунёвий империялардан иборат дунёвий тизимлардир. биз бу ерда дунёвий (ёки бутунжаҳон) тизимлар, иқтисодиётлар, империялар ҳақида эмас, балки ўша тизимлар, иқтисодиётлар, империялардан иборат ўз холича бўлган дунё ҳақида гапирмоқдамиз” (дунёвий тизимлар таҳлили, 2006, б.74-75).
валлерстайн бўйича: дунёвий тизимлар ўзини кўплаб сиёсий ва маданий бирликларни ўз ичига олган, ва шу билан бирга барча фаолияти ягона тизим қоидаларига бўйсиндирилган ўзига хос ҳудудий макон сифатида намоён қилади (ўша жойда, б.75).
булардан ташқари, дунёвий тизимлар ўз ичига қуйидаги кўплаб институтларни қамраб олади – давлат ва давлатлараро тузилмалар, ишлаб чиқариш фирмалари ва уй хўжаликлари, синфлар, бўлиши мумкин бўлган бошқа гурухлар ва бирлашмалар, айнан ушбу институтлар тизимнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи асосни шакллантиради, шу билан бирга, унга сизиб кирувчи можаро ва қарама-қаршиликларни ҳам озиқлантириб туради (ўша жойда, б.45).
валлерстайн “биз ҳозирда яшаётган дунё, яъни замонавий дунёвий тизимни xvi асрда вужудга келган, деб ҳисоблади. у даврда ушбу дунёвий тизим ер шарининг бир қисмини, европа ҳамда иккала американи ўз ичига олган эди холос. у секин-аста ўсиб бориб, бутун сайёрани қамраб олди. замонавий дунёвий тизим мавжуд ва у ҳаммавақт жаҳон иқтисодиёти бўлиб келган. дунёвий иқтисодиёт ҳақида гапирганда, биз ичида меҳнат тақсимоти мавжуд бўлган ҳамда асосий муҳим товарлар алмашинуви кечаётган, шунингдек, меҳнат ва капитал оқими харакатланувчи географик жиҳатдан улкан бир ҳудудни тушунамиз” (ўша жойда, б.38).
дунёвий тизимлар концепциясининг ўзига хос жиҳатларидан бири, унда муаллиф ядро (core), полупериферия ва периферияни ажратилишидир. бунда тизимнинг ядроси таркибига энг ривожланган давлатлар киритилса, периферияга – қолоқ давлатлар, полупериферияга – ўртача ривожланган ва баъзи бир йирик кучсиз ривожланган давлатлар мансуб (ҳиндистон).
валлерстайн иқтисодий ва сиёсий жараёнлар ўртасида жуда кучли боғлиқлик мавжудлигини таъкидлайди. масалан, николай кондратьев томонидан аниқланган “узун тўлқинлар” (кондратьев цикллари) билан “геосиёсий цикллар ўртасидаги (бу ҳақда энди валлерстайннинг ўзи ёзмоқда) боғлиқлик. ушбу боғлиқлик “ядро-полупериферия-периферия” триадасида ва шунингдек, уларнинг ҳар бир гурухига мансуб алоҳида давлатлари ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий тасирнинг ўзаро нисбатини ўзгартиради. “қачонки, бир кондратьев цикли тугаса, янгиси бошланади, аммо вазият хеч қачон аввалги циклнинг бошланғич нуқтасига қайтмайди, зеро бутун дунёвий тизимнинг кўрсаткичлари тубдан ўзгариб кетади” (ўша жойда, б.44) деб уқтиради и.валлерстайн.
валлерстайн “қўшма штатларнинг ҳарбий қудратини бир томонлама ёқлашни ва шунингдек, “ядрога” мансуб технологик ривожланган давлатларни, полупериферия ва периферия давлатларини эксплуатация қилиш ҳисобига қўшимча даромад олишга асосланган замонавий иқтисодий тизимни қоралайди” (ўша жойда, б.193). полупериферия давлатлари эса, ядрога мансуб кучли давлатлар томонидан эксплуатация қилиниши орқали, периферия давлатларини эксплуатация қилишда ўзлари иштирок иштирок этишади.
валлерстайн янада адолатли бўлган халқаро иқтисодий ва сиёсий тизимни яратишни, бунда ривожланган давлатлар қолоқ давлатларга иқтисодиётини модернизация қилишга ва ижтимоий муаммоларини хал қилишда ёрдам беришлари ва шунингдек, тўқнашувлар геосиёсатидан тинчлик ва ҳамкорлик геосиёсатига ўтишлари зарурлигини ёқлаб чиқади.
“шимол давлатлари арбоблари бутун дунёнинг иқтисодий юкини бўйинларига ололмасликларини маълум қилишмоқда. ҳа, нима учун йўқ дейиш керак? шимолни бойлигининг жуда катта қисми жанубдан қўшимча маҳсулотларни ташиб кетилиши натижасидир. айнан мана шу факт бизни бир неча асрлар мобайнида тизимнинг инқирозга учрашига олиб келди. бу, адолатсизликни тўғриловчи хомийлик эмас, балки оқилона қайта қуриш масаласидир” (после либерализма, с.169).
валлерстайннинг фикрича, жудаям қолоқ мамлакатларнинг ривожланишини тезлаштириш оҳир-оқибатда ривожланган давлатлар учун ҳам фойдалидир. 1990 йиллардаёқ валлерстайннинг башорат қилишича, агарда шимол ва жануб ўртасидаги ҳозирги иқтисодий узилиш сақланиб қолса ёки ортиб борса, нолегал иммиграция кучаяди, уларнинг миқёси миллион, ўн миллион кишига етиши мумкин (ўша жойда, б.130).
валлерстайн ўз вақтида нидерландия ва буюк британиянинг зўравонлиги даврини тугаганини таъкидлаган холда, “американинг зўравонлиги”ни тугаб бораётганлиги ҳақида ёзади. аммо, американинг ўрнига бошқа йирик давлат ёки давлатлар гурухини зўравонлигининг ўрнатилишини ҳам ҳохламайди. бу борада президент авраам линкольннинг xix афроамерикаликларни қулликдан озод қилишда айтган қуйидаги гапини эсга олади:
“айнан авраам линкольн маънавият ҳақидаги постулатни эълон қилди: “мен қанчалик қул бўлишни ҳоҳламаганим сингари, ҳудди шундай хўжайин бўлишни ҳам ҳоҳламаган эдим”. биз дунёнинг хўжайинлари бўлдик, шафқатли ва олийжаноб хўжайинлар, аммо нима бўлганда ҳам хўжайинлар бўлдик. бундай даврлар эса ўтди” (ўша жойда, б.128).

савол ва топшириқлар


замонавий геосиёсий концециялар деганда нимани тушунасиз.
замонавий геосиёсий концепцияларга мисоллар келтиринг.
замонавий геосиёсий концепциялар муаллифларини санаб беринг.
замонавий геосиёсий концепцияларнинг илмий-амалий аҳамиятини тушунтиринг.

9-Мавзу. ГЛОБАЛИЗАЦИЯ ВА МИНТАҚАВИЙ ИҚТИСОДИЙ


ИНТЕГРАЦИЯ

Режа:
Интеграция ва глобализация жараёнларига таъсир қилувчи омиллар.


Жаҳон иқтисодиёти ва интеграцион жараёнлар.
Интеграция ва глобализациянинг минтақавий хусусиятлари.

Инсоният тараққиётининг ўтган асрига келиб, жаҳонда ва унинг турли минтақаларида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг тезлик билан ривожланиши, жаҳонда кучлар мувозанатининг бутунлай янгича қиёфага кириши, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида кечаётган жараёнлар ўз навбатида давлатларни ўзаро манфаатлари асосида турли иқтисодий, сиёсий ҳудудий бирлашмаларга бирикишига ва шу асосда ривожланиш йўналишларини танлашларида асос бўлиб хизмат қилади. Энг аввало, кичик ҳудудлар миқёсида, бевосита қўшни ёки минтақа давлатлари доирасида кечган интеграцион жараёнлар бугунги кунга келиб, жаҳоннинг кенг майдонларини қамраб олган холда глобал тус ола бошлади. Ушбу жараёнларнинг вужудга келиши ва ривожланишида, давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий географик ўрни, ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳияти, ташқи сиёсий фаолияти каби омиллар муҳим аҳамиятга эга.


Жаҳон иқтисодиётида минтақавий иқтисодий интеграция жараёнлари дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқадорликни таъминлашда бир қатор қуйидаги қулайликларни вужудга келтириб, улар:
- биринчидан, хўжалик субектларини (товар ишлаб чиқарувчиларни) кўплаб ресурслар билан (инсон ресурслари, техник-технологик ва ахборот воситалари) таъминлайди;
- иккинчидан, жаҳон бозорларига мос рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради;
- учинчидан, интеграция жараёнларида қатнашувчи барча давлатларни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан бир-бирига яқинлаштириб, рақобатдан ҳимоя қилади;
- тўртинчидан, минтақавий иқтисодий интеграция жараёнларида иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий муаммоларни ҳал этиш имкониятини беради.
Интеграцион жараёнлар мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий бирлашуви ва миллий давлатлар сиёсий шартномалари асосида амалга оширилади.
Жаҳон тажрибасини ўрганиш шундан далолат берадики, интеграция давлатларнинг жаҳон хўжалигига қўшилишини рағбатлантириш учун самарали, туб ташқи иқтисодий сиёсат эканлигини, барқарор иқтисодий ўсишни, капитал жамғаришни, иқтисодиётда илғор технологик ва таркибий силжишлар юз беришини, ишлаб чиқариш, инвестицияларни бошқариш ва уларнинг сифатининг ошишини таъминлашидан далолат беради.
Ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш даражаси олиб борилаётган стратегияга ва жаҳон хўжалигига интеграциялашув даражасига, кўлами ва нуфузига боғлиқдир. Шу нуқтайи назардан ҳам, минтақавий иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар иқтисодий ривожидаги аҳамияти беқиёсдир. Мамлакатнинг интеграция жараёнларига имкон қадар тезроқ киришиши, давлат томонидан хўжалик юритувчи субектлар учун яратиладиган маълум иқтисодий нафни ифодалаши табиийдир.
Ҳозирги кунда ер куррасининг турли минтақаларида, турли кўринишдаги интеграцион уюшмалар фаолият юритиб келмоқда. Бу уюшмаларнинг энг асосий мақсадларидан бири, интеграцияга аъзо давлатлар иқтисодий ривожланишини имкон қадар тезлаштиришдан иборатдир.
Минтақавий иқтисодий интеграциялар айни даврда хўжалик ҳаётини халқаро байналминаллашувининг олий даражасидир. Интеграция аъзолари бўлган мамлакатлар ўртасида янада чуқурроқ халқаро меҳнат тақсимоти вужудга келади. Маҳсулотлар, хизматлар, капитал, ишчи кучлари билан жадал алмашинув жараёнлари содир бўлади.
Иқтисодий интеграция давлатнинг турли эҳтиёжларини қондириш ва иқтисодий самарадорликни оширишнинг муҳим омили ҳисобланади ва фан-техника тараққиётини жаддалаштиришга, миллатлараро яқинлашувига, аҳолининг турмуш даражасини оширишга ёрдам беради.
Интеграция жараёнлари жаҳоннинг барча қитъаларини қамраб олмоқда. Бунинг натижасида кўплаб минтақавий ва субминтақавий савдо-иқтисодий, сиёсий ташкилотлар юзага келмоқда. Интеграцион гуруҳларга аъзо мамлакатлар иқтисодиётининг ўзаро ҳамкорлиги ушбу давлатларнинг бир-бирига иқтисодий жиҳатдан чуқур кириб боришида намоён бўлади.
Иқтисодий интеграциянинг қуйидаги тўрт кўринишини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
эркин савдо ҳудуди;
божхона иттифоқи;
умумий бозор;
иқтисодий иттифоқларни.
Эркин савдо ҳудуди (ЭСҲ) - преференсиал ҳудуд ҳисобланиб, у ўз фаолиятида божхона ва миқдорий чеклашлардан ҳоли савдо тартибларига қатъий риоя қилади.
Жаҳон иқтисодиётида Божхона Иттифоқи (БИ) ҳуқуқий нуқтаи назардан икки ва ундан ортиқ давлатлар ўртасида ўзаро учинчи бир мамлакатга нисбатан ягона, соддалаштирилган солиқ сиёсатининг ўтказилишини акс эттиради.
Интеграцион жараёнлар ривожланишининг энг етук кўринишларидан бири бу – умумий бозор ва иқтисодий иттифоқдир.
Жаҳон иқтисодиётида кўплаб иқтисодий бирлашмаларнинг вужудга келиши ва тараққиётидан маълумки, интеграция жараёнларида айнан ана шу умумий бозор ва иқтисодий иттифоқ энг кўп диққатга сазовордир.
Иқтисодий иттифоқ – интеграциянинг олий формаси бўлиб, бунда қатнашувчи мамлакатлар ўз иқтисодий сиёсатларини шунингдек, савдога ҳамда ишчи кучи ва сармоя кўчиб юришига нисбатан сиёсатни мувофиқлаштирадилар. Тўлиқ иқтисодий интеграция барча аъзо мамлакатлар учун валюта сиёсатини талаб қилади.
Иқтисодий интеграция бир томондан, янги технологиялардан хорижий сармоялардан фойдаланиш орқали миллий иқтисодиётни тезда ўстиришга кўмаклашса, бошқа томондан, Ўзбекистоннинг бой ресурслари ва ишлаб чиқариш имкониятларининг жаҳон хўжалигига қўшилиши, унинг умумжаҳон иқтисодий имкониятларини кучайтиради.
Хитой ва АСЕАН ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 1970-йилда бошланиб, ўзининг расмий ифодасини 1990-йилларда топди. Бугунги кунда ҳамкорлик даражаси муҳим стратегик аҳамият касб этади. 2010-йил 1-январдан йўлга қўйилган Хитой ва АСЕАН эркин савдо ҳудуди ҳар икки томон ўртасида савдо алоқаларида бож тарифларини камайтилишида муҳим омил ҳисобланади. Имтиёзли савдо сиёсатининг олиб борилиши, паст даражадаги бож тўловлари ҳамда ҳудудий яқинлик омиллари туфайли 2015-йилга бориб АСЕАН Хитой савдо ҳамкорлари орасида 1-ўринни эгаллайди ва умумий савдо ҳажми 500млрд.АҚШ долларга етди. АСЕАН ва Хитой ҳамкорлик алоқалари ҳозирда тез суръатларда ривожланмоқда. Бунинг асосий омили сифатида биз ҳудудий яқинликни кўришимиз мумкин. Шу билан бир қаторда глобал даражада рақобатбардош бўлган ягона юқори даражада ривожланган иқтисодий минтақани яратиш мқасадида интеграция тамойилари кенг йўлга қўйилмоқда ва айни вақтда етарли даражада кучли халқаро бирлашма сифатида тан олинмоқда.
ШҲТ доирасида ҳамкорлик Хитой учун сиёсий эмас, балки иқтисодий манфаатлар устун. Шанхай ҳамкорлик ташкилотида умумий стратегиянинг муҳим бўғини – бу иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, тажриба алмашиш ва турли соҳаларда алоқалар мустаҳкамлаш, терроризм ва трансчегаравий жиноятчилик билан курашни кучайтириш, глобал бошқарув тизими, шу жумладан жаҳон молия тизимини ўзгартиришга, шунингдек ШҲТга аъзо барча давлатларни оғишмай ривожланишига кўмаклашиш. Бирор минтақавий ташкилотда ўз иштироки истиқболларини мамлакат ўз манфаатлари терминларида, шунингдек ушбу бирлашмада иштирок этишга уни ундаган сабаблардан келиб чиқиб белгилайди. Мазкур манфаатлар ва сабаблар мос

келиши, шунингдек, келажакда ривожланишнинг умумий истиқболлари борасидаги қарашлар ҳар қандай давлатлараро бирлашма тўлақонли фаолият юритишининг зарурий шартидир. Шундай қилиб, ҳар қандай минтақавий ташкилот негизида 14 ташкилотга аъзо барча давлатлар манфаатларига мос келувчи умумий мақсад ётади.


Ўзбекистон ва Хитой ШҲТнинг муваффақиятли ривожланиши ҳамда унинг ишида фаол қатнашишга алоҳида эътибор қаратади. Бугунги кунда ШҲТ тизимида ҳамкорлик минтақа, шунингдек, жаҳонда барқарорликни ва хавфсизликни таъминлашда жиддий омилга айланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси 2005-йил якунлари бўйича 485,5 АҚШ долларини ташкил етди, яъни 2004-йилга нисбатан 32,2 % га ўсди. Экспорт ҳажми 228,3 млн. доллар (125 % га ўсди), импорт ҳажми эса 257,2 млн. долларга (3,2 % га камайди) тенг бўлди. 2014-йил январ-май ойи ҳолатига кўра икки мамлакат ўртасида бу кўрсаткич 2,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида савдо иқтисодий, транспорт коммуникация, инвестиция ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик фаолияти изчил давом этмоқда. Иқтисодий интеграция – Ўзбекистон Республикасининг жаҳон хўжалиги тизимига кириб боршини тезлаштиради. Шу сабабли халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутмоқда. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати миллий иқтисодиётни чуқур қайта ишлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни амалга оширмоқда. Бу сиёсатнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик тизимига хом ашё етказиб берувчи сифатида емас, балки ишлаб чиқариш ва экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши юқори бўлган мамлакат сифатида интеграциялашувини таъминлашдин иборат.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг илғор Европа мамлакатлари, АҚШ, Осиё-Тинч Океани минтақаси давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириши ва мустаҳкамлаши унинг жаҳон хўжалигига интеграциялашувининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат майдонида борган сари муносиб ўринни эгаллаб бормоқда. Бирор минтақавий ташкилотда ўз иштироки истиқболларини мамлакат ўз манфаатлари негизида, шунингдек ушбу бирлашмада иштирок этишга уни ундаган сабаблардан келиб чиқиб белгилайди. Мазкур манфаатлар ва сабаблар мос келиши, шунингдек, келажакда ривожланишнинг умумий истиқболлари борасидаги қарашлар ҳар қандай давлатлараро бирлашма тўлақонли фаолият юритишининг зарурий шартидир.

Саволлар ва топшириқлар


Интеграция ва глобализация деганда нимани тушунасиз.
Жаҳон миқёсида интеграция жараёнларини ривожланишига қандай омиллар кучли таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик тизимларига интеграциялашувига ижобий ва салбий таъсир қилувчи омилларни изоҳланг.
Ўзбекистоннинг халқаро интеграцион бирлашмалардаги иштирокини тушунтиринг.

10-мавзу. Марказий Осиёда геосиёсий жараёнлар.-4 соат.



Режа:
Ҳозирги дунёда Марказий Осиёнинг аҳамияти
Ташқи кучларнинг Марказий Осиёдаги манфаатлари
XXI асрда Марказий Осиёдаги янги геосиёсий жараёнлар
Таянч сўзлар: геосиёсат, минтақа, геосиёсий вазият, геостратегия, “Катта ўйин”, пандемия, “фронтир”.
Марказий Осиё дейилганда ҳозирги вақтда, асосан, собиқ иттифоқ таркибига кирган бешта республикалар- Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон тушунилади. Ваҳоланки, бир қатор хақаро ташкилотлар, шу жумладан ЮНЕСКО Марказий Осиё чегараларини бундан кенгроқ оладилар. Бунда Марказий Осиёга минтақасига Мўғилистон, Хитойнинг шимоли-ғарби (Шинжон, Тибет, Ички Монголия, Цинхай), Россияни Осиё қисми тайга зонасидан жанубдаги худудлар, Афғонистон, Хиндистоннинг шимоли-ғарбий қисми, Покистоннинг шимолий қисми, Эроннинг шимолий қисми.
ХХ аср охири ва XXI аср бошларида Марказий Осиёнинг халқаро ҳаётнинг мустақил субъекти сифатида қайта тикланиши, шубҳасиз, оламшумул,ўзида муҳим жараёнларни ҳам ифодалувчи ва акс эттирувчи воқеа бўлди. Ушбу жараён Евросиёдаги геосиёсий вазиятни тубдан ўзгаришига олиб келди. Марказий Осиёнинг жаҳон сиёсати ва иқтисодиёти мустақил субъекти сифатида тикланиши, ўз навбатида, дунё миқёсида рўй бераётган жараёнларга кучли таъсир кўрсатувчи муҳим омилга айланди. Юзлаб йиллар давомида унутилган, эътибордан четда қолган ўлка бўлиб келган Марказий Осиё жаҳон ҳамжияти томонидан қайта кашф этилди. Дунё бу минатақанинг халқаро иқтисодий, сиёсий муносабатларга, цивилизациялараро алоқаларга қўшилишига катта умид боғлади.
Марказий Осиё ўзи қандай минтақа, деган савол теварагида баҳс ҳанузгача давом этмоқда. Тадқиқотчилар орасида минтақанинг тузилиши, чегаралари, жаҳон цивилизацион харитасидаги ўрни юзасидан якдиллик мавжуд эмас. Бу минтақанинг геосиёсий аҳамиятига янгидан назар ташлашга уриниш натижасидир. Бу ерда учта асос қилиб олиниши даркор бўлган жиҳатни қайд этиб ўтиш лозим. Биринчидан, Марказий Осиё XX аср охирида қайта вужудга келган бўлса-да, лекин у халқлар ҳамжамиятида ўз ўрнини биринчи марта излаётган бутунлай янги геосиёсий тузилма эмас. Унинг Евросиёдаги сиёсий, иқтисодий, маданий-цивилизацион аҳамияти, бу ердаги асосий минтақалар билан яқин алоқалари чуқур илдизларга эга бўлиб, уларнинг замирида стратегик аҳамиятга молик объектив омиллар ётади. Марказий Осиёнинг ҳозирги ривожланиш йўлларини тушуниб етиш учун уни тарихий нуқтаи назардан тадқиқ қилиш жуда муҳимдир. Иккинчидан, Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти унинг Евросиёдаги муҳим давлатлар ва минтақаларга чегарадошлиги билан белгиланади деган фикр анча кенг тарқалган. Лекин бу ёндашув ҳозирги кун вазиятига тўғри келмайди. Бир қанча ижобий омилларга ва бу ердан тарқалаётган дунё миқёсидаги хавфларга кўра, минтақа, шубҳасиз, ўзига хос, мустақил аҳамиятга моликдир.
Замонавий Марказий Осиё чегаралари ҳар хил белгиланганлиги ва у ҳар хил номлар билан аталганлигига қарамай, барча тадқиқотчилар минтақа жаҳон тараққиётида тарихан жуда муҳим рол ўйнаб келганлигини таъкидлайдилар. Шунинг учун ҳам жаҳоннинг барча асосий динлари ёки шу ерда вужудга келган, ёки қудратли ривож топган. ХХ аср охири ва XXI аср бошларида юз берган геосиёсий ўзгаришлар кучларнинг халқаро балансида ва цивилизациялар ўртасидаги алоқаларда Марказий Осиё муҳим рол ўйнашини яна бир карра тасдиқлади. Минтақада мутлақо янги геостратегик вазият юзага келди. Ўтган аср мезонлари, таърифлари ва сиёсий хариталари бугунги Марказий Осиёни тушуниш ва унинг муаммоларини англаш учун тўғри келмай қолди. Минтақага янгича, янада кенгроқ ёндашувсиз у дуч келган жиддий муаммоларнинг тўғри ечимини топиш мумкин эмас. Минтақани маданий, этнолингвистик, геосиёсий ва геоиқтисодий тенденциялар, шунингдек хавфсизлик муаммолари мажмуи нуқтаи назаридан англаш, муқаррар тарзда Марказий Осиё фақатгина собиқ СССРнинг беш республикасидан иборат эмас, деган хулосага олиб келади. Афғонистон ҳамда Хитойнинг ғарбий ҳудудлари ҳам узвий равишда минтақанинг таркибий қисмларидир.
Бугунги кунда мазкур минтақани фақат география, иқлим, умумий тарихий ва цивилизацион илдизларгина бирлаштирмайди. Минтақа мамлакатлари қарши турган хавф-хатарлар ва муаммолар ҳам умумийдир. Уларнинг келиб чиқиши ва хусусияти Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари айнан шу композицияда бирга иш олиб боришини ва ҳамкорликни институциявийлаштиришни тақозо этади. Бундан минтақадаги бир давлатнинг четда туриши ҳам барча ҳаракатларни йўққа чиқариши мумкин. Худди шунингдек, кўрсатилган етти мамлакат яқин, институциявийлаштирилган ҳамкорлик қилган тақдирдагина минтақанинг стратегик имтиёз ва афзалликларидан тўлақонли ва кенг қамровли равишда фойдаланиш учун имконият яратиши мумкиндир.
Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти минтақанинг ўз салоҳияти билан эмас, балки асосан бошқа, чиндан ҳам муҳим минтақаларга яқинлиги билан белгиланади. Ўз-ўзидан равшанки, географик жойлашув ҳар қандай мамлакатнинг геостратегик салоҳияти ва аҳамиятини белгиловчи муҳим омиллардан биридир. Мавқеи бошқа мамлакатларга нисбатан жойлашувига боғлиқ бўлмаган бирорта ҳам хақиқатдан муҳим минтақа ёки давлат жаҳонда йўқ. Лекин Марказий Осиёнинг бутун стратегик аҳамиятини фақат унинг буюк давлатлар яқинида жойлашганлигига боғлаш ҳам тўғри эмас. Зеро, бугунги кунда Марказий Осиё ўз ҳолича ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги намоён бўлмоқда. Минтақанинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда ва бир қанча омиллар билан тавсифланмоқда. Аҳоли нуфусининг ошиб бориши ва бой энергетик захираларга эга бўлганлиги минтақанинг аҳмиятини янада ошириб юборади. Марказий Осиёнинг ҳозирги дунёдаги аҳамияти минтақанинг имкониятлари ва креатив салоҳияти билангина белгиланмайди. Марказий Осиё бу ердан келиб чиқаётган ва тарқалаётган хавф-хатар ва таҳдидлар туфайли ҳам жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказидадир. Марказий Осиёнинг ҳозирги даврдаги геосиёсий аҳамиятини белгиловчи, минтақанинг тараққиётига ғов бўлаётган омиллар, таҳдидларни ажратиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда Марказий Осиёда халқаро терроризм, диний экстремизм, аҳолининг қашшоқлашуви, халқаро наркобизнес, экологик муаммолар ва бошқалар ҳал қилиниши зарур бўлган, жахон хамжамият кўмаги зарур масаалар ҳисобланади. Геосиёсий вазиятини ўрганиш, баҳолаш ва келажакда ўзгаришларини башорат қилиш минтақада барқарорликни сақлашни таъминлашда муҳим ахамиятга эгадир.

Ташқи кучларнинг Марказий Осиёдаги манфаатлари


Марказий Осиё Евросиёнинг бир нечта катта давлатларига географик жиҳатдан яқин жойлашганлиги учун стратегик аҳамият касб этади. Шу боис, «Катта Ўйин» назариясига биноан, Марказий Осиё ташқи кучлар учун талаш объекти бўлиб, кўп марта бўлинган, қўшиб олинган, халқаро сиёсат майдонидан ғойиб бўлган ва яна вужудга келган. «Катта Ўйин» атамасини илк бор Артур Конноли томонидан Британия ва Россия империясининг Марказий Осиёда гегемонлик учун стратегик рақобатига нисбатан қўллаган эди.
Дунё сиёсий саҳнига, геосиёсий муносабатларига Марказий Осиё минтақаси - Евроосиёнинг марказий қисмларидаги ҳудуд ҳам кириб келди. Немис сиёсатшуноси Уве Халбахнинг таъкидлашича, “Ғарб учун Россия, Покистон ёки Эроннинг Ўрта Осиё минтақасидаги экспансияси эмас, балки бугунги кунда у ердаги сиёсий ва ҳарбий бўшлиқ бевосита хавф туғдириши мумкин. Минтақада тартибнинг йўқлиги бу хатарни шундай кучайтирдики, пировардида АҚШ ёки НАТО у ерда хавфсизликни таъминлаш учун собиқ Югославиядагига ўхшаш жуда қиммат, узоқ муддатли ва машаққатли вазифа домига тортилиши мумкин. Тан олиш керакки, минтақада кучли ва барқарор Ўзбекистоннинг етакчи роли бўлмас экан, Ғарбнинг бу ердаги манфаатларини таъминлаб бўлмайди”.
Ҳозирги пайтда Марказий Осиё минтақаси геосиёсий, геоиқтисодий жараён марказига айланди. Буни биз сўнгги вақтларда кечаётган воқеиликлар мисолида кўриб турибмиз. Айниқса минтақада йирик энергетика заҳиралари топилаётгани энг асосийси минтақа йирик геосиёсий куч марказларининг кесишган манфаатлари нуқтасида жойлашганлиги (Ғарб давлатлари, Россия, АҚШ, Хитой, Хиндистон, Покистон, Эрон, Туркия) сўнгги пайтларда геосиёсий курашни турли шаклларда кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Шу ўринда бир фикрни таъкидлаб ўтмоқ керак. АҚШлик экспертларнинг фикрича, Марказий Осиё устидан назорат ўрнатиш ушбу минтақага туташ бўлган зоналар, чунончи, Касбий ҳавзаси, Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Россия ва Хитойга бевосита таъсир ўтказиш, керак бўлса улар устидан назорат ўрнатиш имкониятини яратади.
Юқоридаги тамойилларга таянган ҳолда тадқиқотчилар Марказий Осиё минтақасида “Катта ўйин” қайтадан авж олишини таъкидлаб ўтадилар. Улар бу каби фикрларни билдирар эканлар, қатор давлатларнинг геосиёсий жиҳатдан мақсадлари Евросиё қитъасининг марказий қисми ҳисобланмиш Марказий Осиёни ўз таъсир доираларига киритиш бўлса, геоиқтисодий йўналишда эса минтақада мавжуд ресурслар ва транспорт алоқалари устидан назорат ўрнатишга интилишларини айтиб ўтадилар.
Минтақавий хавфсизлик тизимини яратиш кейинги ўн йилликдаги энг муҳим мавзулардан бири бўлиб қолди. Ушбу мавзу нафақат назарий, балки кўпроқ амалий аҳамиятга эга эканлиги халқаро муносабатларда унинг долзарблигини янада кучайтиради. Чунки шўро тизими ҳамда Варшава шартномасининг парчаланиши оқибатида Евроосиё қитъасида кўплаб янги давлатларнинг пайдо бўлиши, ер юзидаги энг улкан қитъада кучларнинг стратегик мувозанатининг қайтадан тақсимланишини тақозо этди. Россия улкан ҳудудини сақлаб қолган бўлсада, қудратли салтанатдан минтақавий даражадаги давлатга айланди ва бугунги кунда ўзининг илгариги қудратини тиклашга уринмоқда.
Марказий Осиёга чегарадош бўлган Хитойнинг нафақат ҳарбий балки иқтисодий қудрати ҳам кескин кучайиб кетди. АҚШнинг Евроосиё қитъаси атрофидаги таъсир доираси йилдан-йилга кенгайиб борди. Нафақат қитъада, балки бутун ер юзида стратегик мувозанатнинг қайтадан ўрнатилиши бир неча йилларга ҳатто бир неча ўн йилликларга чўзилиши мумкин. Бу жараёнда Кавказ ёки Марказий Осиё каби минтақалар у ёки бу куч ёки кучлар бирлигининг гравитацион майдони доирасига тортилиб бориши табиий. Марказий Осиё минтақаси ҳам турли кучлар билан жадал геосиёсий таъсирлашувга киради ва ўз ўзидан у ёки бу қудрат атрофида ягона географик ва сиёсий бирлик шаклида ёки алоҳида алоҳида ҳолда бирлашади. Акс ҳолда Марказий Осиё республикалари ўзаро бирлашган ҳолда алоҳида сиёсий ва иқтисодий қудрат барпо этишлари керак бўлади. Бунинг учун эса аввало минтақавий хавсизлик тизимини барпо этиш талаб этилади.
Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти ва унинг хавфсизлиги тўғрисида ҳам даставвал исмлари қайд этилган хорижлик мутахассислар ва геосиёсатчилар атрофлича фикр билдиришган. Чунки Марказий Осиё қитъадаги энг йирик кучлар, жумладан Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эроннинг ўртасида жойлашганлиги туфайли унинг турли манфаатлар тугунида эканлигини бирдиради. Минтақавий хавфсизлик тўғрисидаги ҳар қандай тадқиқот айнан геосиёсий нуқтаи-назардан қўлга олиниши, минтақанинг турли геосиёсий кучлар ҳамда марказлар ўртасида жойлашганлигидан келиб чиқилиши керак бўлади. Бунинг учун эса аввало геосиёсий фаннинг туб моҳиятини англаш ҳамда минтақавий хавфсизлик тизимини шу фанга тегишли қоидалар асосида қуриш мақсадга мувофиқдир.

XXI асрда Марказий Осиёдаги янги геосиёсий жараёнлар


Замонавий дунё дуч келаётган жадал глобал ўзгаришлар нуқтаи назаридан қараганда, Марказий Осиё ҳудуди минтақавий ривожланишнинг барча жиҳатларига — сиёсат ва иқтисодиёт, экология ва маданий-гуманитар мезонларга таъсир кўрсатувчи жиддий геосиёсий ўзгаришлар даврини босиб ўтаётганини кузатиш мумкин.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йили Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида қайд этганидек, “Маълумки, Марказий Осиё геостратегик жойлашувига кўра, минг йиллар давомида жаҳон миқёсидаги жараёнлар марказида бўлиб келган. Бизнинг минтақамиз доимо ўзининг бой маданий-тарихий мероси билан Европа, Яқин Шарқ, Жанубий ва Шарқий Осиёни боғлайдиган ноёб кўприк бўлиб хизмат қилган.
Ушбу қутлуғ заминда дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк гуманист олимлар, мутафаккир ва шоирлар яшаб ижод қилган. Бу ерда улкан табиий захиралар, катта инсоний салоҳият мавжуд”.
Хорижлик халқаро экспертларнинг эътирофича, ҳозирги пайтда бунинг учун зарур ва қулай шарт-шароитлар яратилган. Сўнгги йилларда Марказий Осиёда оламшумул ўзгаришлар амалга оширилди ва буларнинг барчаси сиёсий ишончнинг мустаҳкамланиши, яқин қўшничилик алоқаларининг изчиллик билан ривожланиши, кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик тимсолида ўз ифодасини топмоқда. Аввалги тарқоқлик ўрнини эндиликда минтақа мамлакатларининг ўзаро аҳиллиги, қалин дўстона муносабатлари ва янада фаол ҳамда манфаатли ҳамкорлиги эгалламоқда.
Ушбу ижобий ўзгаришларнинг замирида Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан бошланган ташқи сиёсатнинг “қайта йўлга қўйилиши” турибди. Бу муҳим жараён аввалбошданоқ қўшни мамлакатлар билан мураккаб масалалар ечимини излашга йўналтирилди. Бундай тўғри ёндашув минтақанинг ялпи сиёсий-иқтисодий ва маданий-гуманитар манзарасига ижобий таъсир кўрсатмай қолмади. Ушбу сиёсат асосини “Марказий Осиёни хавфсизлик, изчиллик ва барқарор ривожланиш минтақасига айлантириш устуворлиги” ташкил этади.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувини ташкил этиш ташаббусининг амалга оширилиши минтақамизнинг сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. 2019 йил 29 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё саммити иштирокчиларининг қўшма баёнотида таъкидланганидек, “Марказий Осиёда шаклланган минтақавий яқинлашув тенденцияси — бу тарихан қарор топган воқеликдир”.
Минтақавий ҳамкорликка қўшимча туртки бериш мақсадида 2020 йилда Ўзбекистон Президенти томонидан Тошкент шаҳрида Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институтини ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу янги илмий-тадқиқот институтининг мақсади минтақа мамлакатлари ўзаро ҳамкорлигининг сиёсий-ҳуқуқий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа жиҳатларини таҳлил этиш, Марказий Осиёнинг тарихий-маданий меросини тадқиқ қилиш, миллий маданий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Ҳозирги пайтда минтақамизда, коронавирус пандемиясининг оқибатларига қарамай, ҳамкорликнинг чуқурлашуви бўйича барқарор тенденция кузатилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, Жаҳон банки минтақада 2021 йилда 3,7 фоиз, 2022 йилда 4,3 фоизгача иқтисодий ўсиш бўлишини тахмин қилмоқда. 70 миллиондан кўп аҳолига эга Марказий Осиё кенг кўламли иқтисодий, энергетик, транзит-транспорт, аграр, шунингдек, интеллектуал ресурсларга бойдир. “Boston Consulting Group” халқаро консалтинг компанияси маълумотларига кўра, минтақа иқтисодиёти реал секторининг инвестициявий салоҳияти 40-70 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Умуман, Марказий Осиёнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича салоҳияти 170 миллиард АҚШ долларига тенг. Дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг глобал кўламда камайиб бориши асносида Марказий Осиё мўътадил ўсиш суръатини намойиш этмоқда ва халқаро сармоя учун янги “фронтир”га, яъни тарихий аҳамият касб этадиган маконга айланиши ҳеч гап эмас.
Айни пайтда денгизга олиб чиқадиган йўли бўлмаган ва энг яқин бандаргоҳлардан уч минг километр олисда жойлашган Марказий Осиё мамлакатларининг геосиёсий барқарорлиги ва мўътадил иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан ялпи мақсадларга эришиш ва стратегик вазифаларни ҳал қилиш мақсадида яқиндан минтақавий ҳамкорлик қилишга боғлиқ.
Шундай қилиб, Марказий Осиё минтақалараро ҳамкорлик босқичининг тамомила янги босқичига кўтарилиш учун сиёсий жиҳатдан ҳар томонлама мувофиқлаштирилган хатти- ҳаракатларни амалга ошириши жуда ҳам муҳим. Шу нуқтаи назардан, Жанубий Осиё минтақаси Марказий Осиё учун ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг ўта муҳим стратегик йўналишини тақдим этади.
2021 йил август-сентябр ойларида АҚШ қўшинларининг Афғонстондан олиб чиқиб кетилиши оқибатида Марказий Осиё мамлакатлари учун хавотирли кескин вазиятлар вужудга келмоқда. Дастлабки босқичда Афғонистондан қўшни мамлакатларга, шу жумладан Марказий Осиё республикалари ва шу жумладан Ўзбекистонга Афғонистон харбийлари, уларнинг оилалари, АҚШ ва НАТО билан ҳамкорлик қилган афғонликлар оилалари билан чегарадан ўтиш ҳоллари кузатилди. Ўзбекистон ҳам бир неча юз қочқинларни қабул қилишга мажбур бўлди. Харбийлар ва уларнинг оилаларини АҚШ хукумати олиб чиқиб кетди, ҳозирда ҳам бир неча юз қочқинлар чегара районлари, Термиз атрофида яшаб турибдилар. Қочқинлар масаласи БМТ ва Ўзбекистон ўртасида ҳал қилинии кутилмоқда.
Афғонистонда амалга ошаётган кучли фуқаровий инқироз даврида Ўзбекистон хукумати афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишга катта эътибор бераяпти ва сиёсий вазиятни юмшатиш бўйича саъй-харакатлар олиб бормоқда. Жахон хамжамияти, БМТ томонидан Афғонистонга келаётган гуманитар ёрдам ҳам асосан Ўзбекитон орқали етказилиши таъминланаяпти.
Афғонистонда геосиёсий вазият барқарорлашуви Марказий Осиё учун ғоятда муҳим ҳисобланади. Чунки Афғонистон наркотик моддаларни энг йирик экспортерига айланган, мамлакат худудида қуролли гуруҳлар, шу жумладан, террористик Ислом давлатининг қуролли гуруҳлари Марказий Осий республикаари, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам жиддий таҳдид ҳисобланади. Ҳозиргача Афғонстондаги толиблар хукумати жахон хамжамиятини тан олмаяпти, мамлакатнинг валюта захираси музлатиб қўйилган. Афғонистонда мамлакатдаги барча асосий миллат ва элатларнинг манфаатларини хисобга олиб иш қиладиган инклюзив хукуматни шакллантириш амалга ошмаганлиги натжасида инқироз тобора чуқурлашмоқда, аҳолига очлик хавфи реал воқеликка айланмоқда.
Толиблар жахон хамжамияти талабларига амал қилиб иш юритсалар, геосиёсий вазият юмшаб, халқаро алоқалар тўлақонли тикланадиган бўлса Марказий Осиё давлатлари Афғонистонистоннинг ривожланишига катта ҳисса қўшиши шубхасиздир.
Савол ва топшириқлар
1.Марказий Осиёга қайси давлатлар киради??
2.ЮНЕСКО бўйича Марказий Осиёга минтақасига қайси давлатлар
киради?
Марказий Осиёда “Катта ўйин” иборасини шархлаб беринг.
Афғонистон Марказий Осиё учун “энг оғриқли нуқта” эканлигини тушунтириб беринг.
11-Мавзу. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ГЕОСИЁСИЙ
САЛОҲИЯТИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ

1.Ўзбекистон Республикасининг дунё сиёсий харитасида тутган ўрни ва роли.


2.Ўзбекистоннинг табиий-географик, минерал хомшё, демографик, иқтисодий салоҳияти.
3.МДҲ ва Ўзбекистон Республикаси.
4.Ўзбекистон ва Марказий Осиё.

1. Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида 1 сентябр 1991 йилда ташкил топган. Майдони 448,9 минг кв.км., аҳолиси 34,5 млн. киши (1.01.2019 й.). Маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят ва Тошкент шаҳридан иборат: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари. Республика пойтахти – Тошкент шаҳри.


Ўзбекистон дунё ҳамжамияти ва сиёсий харитасида ўзига хос мавқега эга. У ҳозирги кунда Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо бўлган 190 дан ортиқ давлатларнинг бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси БМТ га 2 март 1992 йилда қабул қилинган.
Мамлакатимиз Евросиё ва Марказий Осиёнинг деярли қоқ ўртасида жойлашган. Давлат чегараларининг умумий узунлиги 6221 км бўлиб, шундан 2203 км ёки 1/3 қисми Қозоғистон Республикасига, 1721 км Туркманистонга, 1161 км Тожикистонга, 1069 км Қирғизистонга ва 137 км Афғонистон Республикасига тўғри келади.
Республика ҳудуди ғарбдан шарққа 1425 километрга чўзилган, шимолдан жанубга бўлган масофа эса 930 км. Энг баланд нуқтаси Ҳазрати Султон чўққиси (Ҳисор тизмаси) – денгиз сатҳидан 4643 м баландликда, энг паст нуқтаси Мингбулоқ чўкмаси (Қизилқум чўли) – минус 12 м. Мамлакатимизнинг энг шимолий нуқтаси Устюрт платосининг Орол денгизига туташ қисмида, 450 36I ш.к., жанубий нуқтаси Термиз шаҳри яқинида - 730 10I ш.к., ғарбий нуқтаси Устюртда - 560 00I шқ.у. ва шарқий нуқтаси Андижон вилоятининг чеккасида 730 10I шқ. узоқликда жойлашган.
Ўзбекистон табиий, иқтисодий ҳамда сиёсий географик ўрнининг энг муҳим хусусияти унинг Дунё океанидан узоқда, Евросиё материгининг ичкарисида жойлашганлигидан иборатдир. Бундай географик ўрин нафақат мамлакат иқлимининг шаклланишида, балки унинг ижтимоий-иқтисодий ва геосиёсий ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса умумгеографик қонуниятлардан биридир.
Энг аввало таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳудудининг “марказий” географик ўрни ўтмишда, хусусан халқаро аҳамиятга эга бўлган Буюк Ипак йўлида, унинг асосий боғловчи бўғинларидан бири сифатида ривожланишида
катта аҳамият касб этган. Юртимизнинг жаҳон маданияти, фани ва иқтисодиёти тараққиётига таъсири айнан шу даврда юқори бўлган. Ҳозирги шароитда, яъни “Океан цивилизацияси” босқичида республиканинг қуруқлик ичкарисида жойлашганлигини бирмунча қийинчиликларни юзага келтиради. Бу ерда иқтисодий географик ўриннинг тарихийлик (ўзгарувчанлик) хусусияти ўз ифодасини топади.
Иқтисодий географик ўрин (ИГЎ) – бу маълум бир жойнинг (мамлакат, вилоят, шаҳар ва ҳ.к.) ўзидан ташқарида ўрнашган географик элементларнинг (тоғ, дарё, денгиз, шаҳар, давлат, фойдали қазилма бойликлар ва б.) шу жойнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий маданий ривожланишига таъсири демакдир. Бундай таъсир вақт ўтиши билан ўзгариб туради, қулай жой ноқулай ва, аксинча, ноқулай жой қулай ўрнига эга бўлиши мумкин. Асосий иқтисодий географик қонуният бу ерда шундан иборатки, ҳар бир жой ўзининг ИГЎни қулайлаштиришга, рақобатбардошлигини оширишга интилади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги минтақавий ташкилот бўлиб у собиқ СССРнинг айрим республикалари томонидан тузилган эди. Уни таъсис этувчи ҳужжатлар 1991-йил 8-декабрда Минскда Белоруссия, Россия ва Украина томонидан имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғрисидаги битим, 1991-йил 21-декабрда (Болтиқбўйи Республикалари ва Грузиядан ташқари) 11 та собиқ иттифоқ республикалари томонидан Олмаотада имзоланган Битимга Баён ва 1991-йил 21-декабрда имзоланган Олмаота Декларатсиялари ҳисобланади. 1993-йил 22-январда Минскда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат бошлиқлари Кенгашида (Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон номидан) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Низоми қабул қилинди. Ҳамдўстликнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Сиёсий, иқтисодий, экологик, инсонпарварлик, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш;
Умумий иқтисодий маконни яратиш;
Умуминсоний тамойиллар, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг меъёрлари асосида инсоннинг асосий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш;
Аъзо давлатларнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда қуролсизланишга йўналтирилган ҳамкорликларини амалга ошириш;
Аъзо давлатларнинг ҳамдўстлик ҳудудида эркин юришлари ва мулоқотларини таъминлаш;
Ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа соҳаларида ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳар қандай низо ва тортишувларни тинч йўллар билан ҳал этиш;
Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги иштирокини белгиловчи геосиёсий ва геостратегик ҳолатлар:
МДҲга аъзо мустақил республикалар илгари ҳам ҳудудий, ҳам сиёсий, ҳам ташкилий жиҳатдан бир бутун ягона давлатнинг таркибий қисмлари эди. Кўп йиллар мобайнида улар ўртасида таркиб топган муносабатлар ва алоқаларнинг кескин узилиши республиканинг ўзидагина эмас, шу билан бирга, халқаро майдонда ҳам вазиятнинг чигаллашишига олиб келган бўлар эди.
Республика иқтисодиёти ягона транспорт ва энергетика тизимига эга бўлган соби` умумиттифоқ иқтисодий макон доирасида шаклланди ва ривожланди. У бошқа минтақалар билан хўжалик алоқаларининг чамбарчас тугуни орқали боғланган бўлиб, улар юзасидан ўзаро ҳисоб-китоблар рубл маконида амалга оширилмоқда. Бу муносабатларни жаҳон хўжалик алоқалари билан боғламай, узиб қўйиш (шундай алоқаларни ўрнатиш учун узоқ вақт талаб этилади) ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайиб кетишига, иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувига, ижтимоий муаммоларнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин ва ҳозирдаёқ шу ҳолатга олиб келмоқда.
3. Барча мустақил республикаларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам собиқ Иттифоқ кўламида яқин қариндош-уруғчилик алоқаларига эга бўлган кўп миллатли аҳоли яшайди. Ҳамдўстлик доирасида чегараларнинг очиқлигини, аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга бориши ва ахборот узатиш эркинлигини сақлаб қолиш республикада фуқаролар ҳамда миллатлараро тотувликни таъминлаш шарти, ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Марказий Осиё давлатлари учун уларнинг ўзаро алоқалар ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи манфаатларига монанд минтақавий хавфсизлик тизимини ташкил этиш эхтиёжи мавжуд. Шу маънода коллектив, аввало, мавжуд бўлиш ва амал қилиш тажрибасига МДҲ доирасида коллектив хавфсизлик тизими масаласи кун тартибига чиқади.
Ўзбекистон МДҲ доирасида ўзининг ҳаётий муҳим манфаатларига эга. Шу маънода ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик асосида нафақат ҳудудий яқинлик ва иқтисодий боғлиқлик, балки халқлар ўртасида узоқ тарихий давр давомида шаклланган ҳамдўстлик маданий ва маънавий алоқалар ҳам ётади.
Аслида, узоқ давр (70 йил) давомида халқларнинг умумий яшаши натижасида ўзига хос миллийлик устун турувчи халқ маданияти - Евросиёча сивилизатсия қарор топган. Жуғрофий ва геосиёсий яқинлик, тарихий тақдирларнинг умумийлиги, дўстона ва маданий алоқалар, чегаралар бўйлаб эркин кўчиб юриш одати - буларнинг барчаси МДҲ давлатларини бирлаштириш ва интегратсияни кучайтириш учун объектив сабаб бўлиб хизмат қилади.
Бундай шароитда бир-биридан узоқлашиш, ҳатто чегараларни ёпиш, фуқароларнинг юришини чеклаш, яхлит гуманитар, маданий ва ахборот маконининг бузилиши ҳамдўстликка аъзо ҳар бир давлат учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Зеро Ўзбекистон МДҲ доирасида кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришни доим ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қараб келади.
Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида бошқа суверен давлатлар билан миллий хавфсизликни ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш масалаларидаги мувофиқлаштириш ишлари илмий-техникавий ютуклар, техник тараккиёт, телекоммуникатсия, космик алока воситалари, зарурий хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек, жаҳон бозорига чиқиш учун транспорт коммуникатсияларидан фойдаланиш кабилар.
Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан ҳам кўп томонлама халқаро шартномалар, ҳамда икки томонлама муносабатлар асосида олиб боради. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг истиқболда коллектив минтақавий хавфсизлик тизимини яратиш борасидаги миллий манфаатларига мос келади. Табиийки, бундай тизимни яратиш йўлида катта муаммолар турибди. Интегратсия учун марказлаштириш кучига нисбатан номарказлаштириш тенденсияси қарши туради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, МДҲ доирасида коллектив хавфсизлик тизими узоқ давом этувчи жараённи талаб этади, зеро ўн йилдан ортиқ ўтган давр ичида ҳамдустлик давлатлари ўртасида ҳам объектив, ҳам субъектив алоқалар юзага қалқиб чиққан.
Ҳозир биз ўрганаётган Марказий Осиё, Евросиё материгининг катта ҳудуд, минерал хом-ашё, демографик, иқтисодий салоҳиятга эга ўзига хос геостратегик минтақаларидан биридир. У ўз ичига Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон Республикаларини қамраб олган. Мазкур минтақа 4 млн.км.кв.га, 60 млн.кишидан ортиқ демографик салоҳиятга эга.
Марказий Осиё иқтисодий жиҳатдан ҳам улкан заҳираларга эга экани маълум. Минтақанинг иқтисодий салоҳияти унинг геосиёсий аҳамиятини белгиловчи энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Шу туфайли минтақа иқтисодий салоҳиятининг геосиёсий таъсир доирасига тортилиши мумкин бўлган жиҳатларига назар ташлаш жоиз.
Маълумки, “манфаатлар тўқнашуви” анча йиллар мобайнида Афғонистон ҳудудида рўй бериб келди. Эндиликда сўз бу тўқнашув саҳнасининг Каспий атрофи ёки минтақанинг бошқа ҳудудларига кўчиш эҳтимоли ҳақида бормоқда. Марказий Осиёда вужудга келиши мумкин бўлган вазиятни АҚШнинг таниқли тадқиқотчиларидан бири – З.Бзежинский “Буюк шахмат тахтаси” асарида ўзига хос тарзда талқин қилади. Унинг ёзишича, 1993-2005 йиллар оралиғида дунёда дунёда энергетика захираларига бўлган эҳтиёж 50 фоизга кўтарилиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан янги-янги энергетика захираларини излаб топишга бўлган эҳтиёж етакчи давлатларни ушбу захираларга бой ҳудудлар томон, хусусан Марказий Осиё томон чорлаши аниқ. Табиий захираларга бой ва айни пайтда миллатлараро муносабатлар, тарихий ҳудудалар масалалари жиҳатдан нотинч бўлган минтақада миллатлараро, ҳудудий негизда турли низоларни келтириб чиқаришга уринишлар бўлиши мумкин.
Маълумки, минтақа улкан хом-ашё захирасига эга. Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда аниқланган нефт захиралари ер юзидаги бутун захираларнинг тахминан 2,7 фоизини, газ захиралари эса 7 фоизини ташкил этар экан. Туркманистонда газнинг улкан захиралари аниқланган. Ўзбекистонда 1 трлн. АҚШ доллари миқдорида нефт ва газ захиралари мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 4-ўринда турган давлат ҳисобланади, ишлаб чиқариш бўйича эса 7-ўринни эгаллайди. Шунингдек, Ўзбекистонда бошқа нодир металларнинг йирик захиралари мавжуд.
Ер қаъридаги темир рудаси захираларининг 8 фоизи Қозоғистон ҳудудига тўғри келади.
Ўзбекистон ва Тожикистонда йирик уран рудаси конлари мавжуд. Масалан, Ўзбекистон уран қазиб чиқариш бўйича ер юзида 7-ўринда туради.
Пахта ҳам Марказий Осиёнинг катта бойлиги ҳисобланади. Масалан, минтақа бўйича 1995-йилда териб олинган 5,9 млн. тонна пахта бутун МДҲ ҳудудида терилган пахтанинг 96 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда 4-ўринни, уни экспорт қилиш бўйича эса 2-ўринни эгаллайди.
Ана шундай улкан имкониятларга эга бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё мамлакатларининг жуғрофий жиҳатдан ноқулай шарт-шароити, аниқроғи, энергетик захираларнинг истеъмол бозоридан узоқда жойлашгани ҳамда ушбу бозорга чиқиш йўлларининг мураккаб геосиёсий характери туфайли мавжуд геостратегик салоҳиятдан фойдаланиш имкониятлари чекланган. Маракзий Осиёдаги давлатларнинг бирортаси ҳам очиқ денгизга чиқиш йўлларига эга эмас.
Бошқача айтганда, ҳозиргача Марказий Осиёга асосан ҳаво йўллари орқалигина бемалол кириш мумкин. Минтақанинг Хитой, Ҳиндистон, эрон ва Россия ўртасида жойлашгани етакчи давлатларнинг ушбу ҳудуд марказига йўналиш учун ўзига хос мураккабликлар туғдиради. Чунки табиий захиралардан фойдаланиш, нефт ва газ қувурларини бирор бир йўналиш орқали очиқ денгиз портларига олиб чиқиш учун бир нечта давлат ҳудудидан ўтиш ва бунинг учун етакчи трансмиллий компаниялари билан шартнома тузган ҳолда амалга оширишга тўғри келади. Қолаверса, бундай лойиҳалар етакчи адвлатлар манфаатларининг тўқнашувига олиб келмаган тақдирдагина кутилган самара бериши мумкин.
Маълумки, дунёдаги энг йирик нефт ва газ захиралари Каспий денгизи туби ва атрофида, айниқса, Тенгиз ва Қорачиғаноқ конларида жойлашган. Шу боис дунёдаги етакчи давлатлар бир неча йиллардан буён Каспий денгизи остидаги нефт захираларини ўзлаштириш учун кескин кураш олиб бораётгани минтақа атрофида турли “сиёсий ўйин”лар уйиштираётгани бу ҳудуддаги вазиятни издан чиқармоқда. Аввал бошда Каспийнинг халқаро мавқеи муаммоси пайдо бўлган бўлса, кейинроқ унинг “денгиз” ёки “кўл” эканлигини қайтадан белгилаб олиш масаласи кўтарилди. Ундан кейин Каспий нефт захираларидан ўзаро фойдаланиш бўйича Қозоғистон, Россия, Эрон, Озарбайжон ва Туркманистон ўртасида вужудга келган кескин вазият ҳалигача ўз ечимини топгани йўқ. 2002-йил май ойида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган ва муваффақиятсиз якун топган Каспий бўйидаги тўрт давлат рахбарларининг учрашувини мисол тариқасида келтириш мумкин. Маълумки, Эрон президенти тадбирлар тугамасиданоқ Озарбайжонни тарк этган, Россия президенти эса журналистларга берган интервюсида бошқа иштирокчиларни “заиф музокарачи”лар (“слабые переговорщики”), дея таърифлаган эди.
Туркманистон ўзининг бетараф позитсиясини рўкач қилиб, минтақа атрофида кечаётган асосий геосиёсий жараёнлардан четда туришни афзал кўрмоқда. Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бир неча йиллардан буён минтақа атрофида кечаётган геосиёсий жараёнлар синовидан ўтиб келмоқда. Табиийки, минтақадаги давлатларнинг иқтисодий имкониятлари ва сиёсий ривожланиши етакчи давлатлар томонидан доимий кузатуви ва диққат марказида қолиб келмоқда. Ўзбекистонгина ўз ташқи сиёсий фаолиятини мамлакат миллий манфаатларини инобатга олган қатъият билан амалга ошириб келмоқда. Унинг улкан иқтисодий ва сиёсий имкониятларга эга бўлган давлат эканлигини англаб етган етакчи мамлакатлар ўз иқтисодий манфаатларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида йирик компанияларининг ваколатхоналарини очмоқда.
Шу ўринда Марказий Осиёда азалдан мавжуд бўлган ва ҳозирги даврда қайта тикланаётган Буюк Ипак йўлининг иқтисодий аҳамиятини таъкидлаб ўтиш зарур. Биргина Ўш-Андижон-Нукус-Қўнғирот автойўлининг барпо этилиши Буюк Ипак йўли асосий бўғинининг ишга тушганини англатади ва Ўзбекистон иқтисодий имкониятларининг янада кенгайишига хизмат қилади.
Геосиёсат нуқтаи назаридан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказини эгаллаган ҳамда муҳим стратегик мавқега эга бўлган давлат ҳисобланади. Сиёсий, иқтисодий ва маънавий салоҳияти ҳамда демографик имкониятлари жиҳатидан минтақадаги бошқа давлатлардан ажралиб туради. Жумладан, Марказий Осиё минтақаси аҳолисининг 40 фоизи Ўзбекистонда истиқомат қилади. Қўшни Республикаларнинг Ўзбекистонга чегарадош бўлган барча маъмурий ҳудудларида ўзбеклар маҳаллий элатлар билан биргаликда яшаб келади. Ўзбек халқига хос бўлган бағрикенглик, урф-одатларни эъзозлаш, анъаналарга амал қилиш, бакамти яшаётган элаталар ўртасида унинг етакчилигини таъминлайди. Бу ҳол Ўзбекистоннинг минтақада нафақат жуғрофий, балки этно-маданий нуқтаи назаридан ҳам ўзига хос кўприк вазифасини ўтаётганини намоён этади.
Хулоса қилиб айтганда, минтақанинг геосиёсий мавқеи қуйидаги омиллар билан белгиланади:
Марказий Осиёнинг геосиёсий мавқеи, аввало, унинг иқтисодий имкониятлари билан белгиланади. Бу борада энг манфаатли ҳамкорлар билан иш олиб бориш муҳимлигини таъкидлаб, минтақада етакчи давлатлар манфаатларининг шиддат билан шаклланиб бораётганлигини инобатга олиш зарур. Шу билан бирга, иқтисодий манфаатларини амалга ошира олмаган ташқи кучлар диний, миллатлараро муносабатлар, ҳудудий муаммолар, сув тақсимотига оид масалалар каби омилларга таяниб, минтақадаги барқарорликни издан чиқариши мумкин.
Шу нуқтаи назардан, миллатлараро муносабатларда барқарорликни таъминлаш минтақавий хавфсизликнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, минтақада сув тақсимоти масалаларида ҳукуматлараро комиссия ишини тўғри йўлга қўйиш, республикалар ўртасида чегаралаш ишларини охирига етказиш минтақадаги коммуникатсион тизимнинг такомиллаштирилиши унинг иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади.
Бундан ташқари, минтақада, жумладан Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг мавзуларига эътибор қаратиш ва уларнинг минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири тўғрисида амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда тегишли хулосалар чиқариш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шу маънода манфаатларнинг тенглиги асосида, барча, айниқса ривожланган давлатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик ўрнатиш минтақа мамлакатларининг дунё иқтисодий тизимига тадрижий ҳамда қонуний тарзда интеграллашуви ҳамда, Марказий Осиё геосиёсий аҳамиятининг янада кучайишига олиб келиши шубхасиздир.

Савол ва топшириқлар


Ўзбекистоннинг сиёсий географик ўрнига қандай баҳо берасиз.
Ўзбекистон дунё сиёсий харитасида қандай ўрин тутади.
Ўзбекистоннинг транспорт коммуникация салоҳияти ва имкониялари.
Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон Республикасининг геосиёсий аҳамиятини тушунтиринг.
Download 124,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish