1.4. Физик катталикларнинг ўлчам бирликлар тизими
1982 йил 1 январдан бошлаб, илм, фан, техника ва ишлаб чикаришнинг барча сохаларида, олий ва ўрта махсус билим юртларида ўқитишда халқаро бирлик тизими СИ қабул қилинган.
Куч (оғирлик) ва солиштирма оғирлик. СИ тизимида куч бирлиги этиб Ньютон қабул қилинган. Куч (оғирлик) ўлчами- LMT-2. Куч СИ тизимида бошқа бирликлар орқали қуйидагича ифодаланади:
1Н=(1кг∙м)/с2=(1000г ∙100см)/с2=105(г∙см)/с2,
Шундай қилиб: 1Н=105 дин=0,101972 кг∙к (≈0,102 кг∙к); 1кг∙к=9,80665 Н (≈9,81 Н).
СИ тизимида солиштирма оғирликнинг ўлчам бирлиги қилиб Н/м3. Солиштирма оғирликнинг ўлчами-LMT-2. Масалан, сувнинг солиштирма оғирлиги (сувнинг температураси 4°С):
γ сув (4°С)=9810 н/м3=0,00981 н/см3=1000 кг∙к/м3.
Солиштирма оғирлик бирлиги Н/м3 нинг СИ тизимидаги бошқа бирликларда ифодаланиши:
γ = ρg=(кг/м3)∙(м/с2)=кг/м2∙с2
бунда ρ-сувнинг зичлиги, кг/м3; g-эркин тушиш тезланиши, м/с2.
Босим. СИ тизимида босим бирлиги этиб Паскал қабул қилинган. Босимнинг ўлчами-L-1MT-2. Босим бирлиги Паскалнинг СИ тизимида боша бирликлар орали ифодаланиши:
1Па=1кг/мс2; 1Па=1Н/м2=0,101972 (кг·к)/м2=10 дин/см2=0,00001 бар=0,102 мм сув уст.=0,0075 мм сим.уст.
1.6-жадвал
Гидравлик катталикларни турли ўлчам бирликлари тизимларида ифодалаш
Гидравлик катталик
|
Белгиси
|
СГС (физик)
|
СИ (халқаро)
|
МКГС
(техник)
|
ҲБЕ
(ҳосилавий)
|
Узунлик
|
L
|
См
|
м
|
м
|
мм, см, дм
|
Вақт
|
T
|
Сек
|
сек
|
сек
|
сек, мин, соат
|
Масса
|
M
|
Г
|
кг
|
КГ
|
г,кг, т
|
Оғирлик кучи
|
G
|
г•см/сек2
|
кг•м/сек2
|
КГ
|
г, кг, тонна
|
Солиштирма оғирлик
|
G
|
г/см2•сек2
|
кг/м2•сек2
|
КГ/м3
|
г/см3, кг/м3, тонна/м3
|
Зичлик
|
ρ
|
г/см3
|
кг/м3
|
КГ•сек2/м4
|
тонна/м3, кг/м3, г/см3
|
Динамик ёпишқоқлик коэффициенти
|
μ
|
г/см•сек
|
кг/м•сек
|
КГ•сек/м2
|
г/см•сек
|
Кинематик ёпишқоқлик коэффициенти
|
ν
|
см2/сек
|
м2/сек
|
м2/сек
|
см2/сек, м2/сек
|
1.5. Суюқликга таъсир қилувчи кучлар
Суюқликга таъсир қилувчи кучлар қўйилиш усулига қараб ички ва ташқи кучларга бўлинади: 1) ички кучлар-суюқлик суюқлик заррачаларининг ўзаро таъсири натижасида юзага келади; 2) ташқи кучлар-суюқликга бошқа жисмларнинг таъсирини ифодалайди (масалан, суюқлик қуйилган идиш деворининг таъсири, очиқ юзага таъсир қилаётган ҳаво босими ва бошкалар).
Ички кучлар силжитувчи кучларга қаршилик сифатида пайдо бўлади ва ички ишқаланиш кучлари дейилади.
Ташқи кучларни юза бўйича ва хажм бўйича таъсир қилувчи кучлар сифатида қараш мумкин. Шу сабабли ташқи кучлар суюқликларга юза бўйича ёки хажм бўйича таъсир қилишига қараб юза ва масса кучларига бўлинади.
Юза кучлар-қаралаётган суюқлик юзасига таъсир қилувчи кучлар бўлиб ҳисобланади. Уларга босим кучи, сирт кучланиши, ички ишқаланиш кучи киради.
Масса кучлари-қаралаётган суюқлик хажмининг ҳар бир заррачасига таъсир қилади ва унинг массасига пропорционал бўлади. Уларга оғирлик ва инерция кучлари киради.
Таянч сўзлар: гидростатика, гидродинамика, тезлик, босим, куч, солиштирма оғирлик, ёпишқоқлик, динамик ёпишқоқлик коэффициенти, кинематик ёпишқоқлик коэффициенти, ички кучлар, ташқи кучлар, юза кучлар, ички ишқаланиш кучлари, масса кучлари, оғирлик кучлари, инерция кучлари.
Назорат саволлари
Гидравлика фани нима ўргатади?
Гидравлика фани тарихини айтиб беринг.
Идеал ва реал суюқликлар деб нимага айтилади?
Суюқликларнинг асосий физик хоссалари нимадан иборат?
Зичлик ўлчам бирлиги қандай аниқланади?
Ёпишқоқлик деб нимага айтилади?
Динамик ёпишқоқлик коэффициенти нима?
Кинематик ёпишқоқлик коэффициенти нима?
Ички кучларга қандай кучлар киради?
Ташқи кучларга қандай кучлар киради?
Do'stlaringiz bilan baham: |