1-мавзу: Фалсафа унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли. Фалсафий дунёқараш. (2 соат) Режа



Download 199,5 Kb.
bet2/14
Sana23.02.2022
Hajmi199,5 Kb.
#142109
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-Мавзу predmeti,mazmuni jamiyatdagi o'rni

Фалсафа фанининг муаммолари, ўз хусусиятларига кўра, азалий ва ёки ўткинчи бўлиши мумкин. Азалий муаммолар инсоният пайдо бўлган даврдаёқ вужудга келган бўлиб, токи одамзод мавжуд экан, яшайверади. Чунки инсоният тараққиётининг ҳар бир босқичида ушбу муаммолар янгидан кун тартибига қўйилаверади. Уларни ўрганиш жараёнида илм-фан тараққий этиб боради.
Олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, борлиқнинг воқелиги, ундаги ўзаро алоқадорлик ва тараққий этиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш ва тинчлик, умрнинг мазмуни, табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан боғлиқ кўпдан-кўп масалалар фалсафа ва фалсафий билим соҳаларининг азалий муаммолари сирасига киради.
Фалсафада оламнинг асосида нима ётади, уни воқе этиб турган нарсанинг моҳияти нимадан иборат, деган масалалар ниҳоятда узоқ тарихга эга. Қадимги Юнонистон ва Римда бу масала «Субстанция» тушунчаси ва унинг мазмунини қандай тушунилишига қараб ўзига хос ифодаланган. Субстанция деганда олам ва дунёдаги нарсаларнинг моҳияти тўғрисидаги фикр тушунилган. Юнонистон файласуфи ва математиги Пифагор ҳамма нарса сонлардан ташкил топган деган бўлса, Афлотун субстанция — ғоялардир деган, Демокрит эса, оламнинг асосида атомлар (атом тушунчаси ўша даврда бўлинмас заррача маъносида ишлатилган) ётади деб тушунтирган.
Бу масалаларни қай тарзда ҳал қилинишига қараб фарқланадиган фалсафий оқим ва йўналишлар ҳам йўқ эмас. Масалан, оламнинг асосида нима ётади, унинг моҳияти нимадан иборат деган масалада монизм, дуализм, плюрализм, материализм ва идеализм каби қатор фалсафий қарашлар шаклланган.
Монизм (юнонча — монос, яъни якка маъносини англатади) — оламнинг асоси якаю-ягона сабабга, битта асосга эга деб таълим берадиган фалсафий таълимотдир.
Дуализм (лотин тилида дуа, яъни икки деган маънони ифодалайди) — оламнинг асосида иккита асос, яъни модда ва материя билан бирга руҳ ва ғоя, яъни идея ётади деювчи қараш.
Плюрализм (лотин тилида плюрал, яъни кўплик деган маънони англатади) — оламнинг асосида кўп нарса ва идеялар ётади деб эътироф этадиган таълимотдир.

Download 199,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish