Чулғамларнинг уланиш усуллари.
Уч фазали уч стерженли трансформаторда айрим фазаларнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамлари битта стерженга ўралади. Уч фазали трансформаторда учта бирламчи (юқори кучланиш) ва учта иккиламчи (паст кучланиш) чулғам бўлади. Юқори кучланиш чулғамларининг бош учлари «А», «В», «С» ва охирги учлари «X», «У». «Z» ҳарфлари билан, паст кучланиш чулғамларининг бош учлари «а», «в», «с» ва охирги учлари эса «х», «у», «z» ҳарфлари билан белгиланади (26-расм). Агар трансформатор уч чулғамли бўлса, унинг ўртача кучланиш чулғамларининг бош учлари Ат, Вт, Ст ва охирги учлари X , Уга, Zm ҳарфлари билан белгиланади. Уч фазали трансформаторнинг паст ва юқори кучланиш чулғамлари, асосан икки хил усулда уланади:
а) юлдуз усулида (26-расм, а), шартли белгиси: Y;
б) учбурчак усулида (26-расм, б), шартли белгиси: А.
Агар трансформаторнинг паст ёки юқори кучланиш чулғамлари юлдуз усулида уланган бўлса ва унинг нейтрал нуқгасидан нол сим ташқи клеммага чиқарилса, бу клемма О ҳарфи билан белгиланади. Бундай юлдуз усулида улашнинг шартли белгиси Y бўлади. Уч чулғамли трансформаторда ўртача кучланишга тегишли чулғамнинг нейтрал нуқтасидан чиқарилган клемма Oт ҳарфи билан белгиланади. Уч фазали трансформаторнинг чулғамлари юлдуз усулида уланганда бўлишини ва учбурчак усулида уланганда: бўлишини эсдан чиқармаслик керак. Уч фазали электр тармоғида ишлайдиган учта бир фазали трансформатор чулғамларининг учлари юқоридагича белгиланади ҳамда паст ва юқори кучланиш чулғамлари кўрсатилган усулларда уланади. Одатда, уч фазали икки чулғамли трансформаторнинг юқори кучланиш чулғами уланиш усулининг шартли белгиси каср суратида, паст кучланиш чулғамларининг уланиш усулининг шартли белгиси каср махражида кўрсатилади. Масалан; ва ҳоказо.
Уч фазали трансформатор чулғамларининг уланиш усулларини амалда тўғри бажариш учун ҳар бир чулғамнинг бош ва охирги учларини аниқ белгилаб олиш лозим. Уч фазали трансформаторларда чулғамларнинг уланиш усуллари техника-иқтисодий мулохазалар асосида танланади. Чулғамлар юлдуз усулида уланганда чулғамнинг ўрамлар сони, учбурчак усулида улашга қараганда марта камроқ бўлишига эришилади, чунки бунда Кичик қувватли трансформаторларнинг чулғамлари кўпинча юлдуз-юлдуз усулида уланади. Катта қувватли трансформаторнинг чулғамлари одатда, юлдуз-учбурчак усулида уланади. Бунда юқори кучланиш чулғами (масалан, юқори кучланиш 35, 110 ва 220 кВ бўлганда) юлдуз усулида ва паст кучланиш чулғамлари (6,10 кВ ли) учбурчак усулида уланади. Уч фазали трансформаторнинг трансформация коэффициенти, салт ишлаш шароитида, асосан бирламчи ва иккиламчи чулғамлар фаза кучланишларининг нисбати билан аниқланади:
26-расм.
Умуман уч фазали трансформаторнинг трансформация коэффициентини икки усулда аниқлаш мумкин: а) фазали трансформация коэффициенти: юқори кучланиш чулғамининг фаза кучланишини паст кучланиш чулғами фаза кучланишига нисбати ёки юқори ва паст кучланиш чулғамларининг ўрамлари сони нисбати билан аниқланади, яъни:
б) салт ишлаш шароитида юқори ва паст кучланиш чулғамлари линия кучланишларининг нисбати билан ҳам аниқлаш мумкин, яъни:
ва уланиш схемалари учун фазавий кучланишлар бўйича ва линия кучланишлари буйича трансформация коэффициентлари ўзаро тенг, яъни:
уланиш схемаси учун ва схемаси учун бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |