1-мавзу: Бошқарув ҳисобини ташкил этиш Режа



Download 53,3 Kb.
bet1/6
Sana10.03.2022
Hajmi53,3 Kb.
#488935
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu BH


1-мавзу: Бошқарув ҳисобини ташкил этиш
Режа:
1. Бошқарув ҳисобининг пайдо бўлиши ва тарихий ривожланиши.
2. Бошқарув ҳисоби фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.


1. Бошқарув ҳисобининг пайдо бўлиши ва тарихий ривожланиши
Иқтисодий тарақиётнинг ҳозирги босқичида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини бошқарувнинг ҳар бир бўғинида йўлга қўйилган бошқарув ҳисоби тизимисиз тасаввур қилиш қийин. Бошқарув ҳисоби тизими корхона менежерларига тақдим этиладиган барча ҳисоб маълумотлари ва босқичларни ўзига қамраб олади. Бошқарув ҳисоби самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда харажатларии режалаштириш, шакллантириш ва назорат қилиш жараёни билан узвий боғлиқ.
Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, корхона ва ташкилотларнинг ички бошқарув тизимида менежерларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини айнан бошқарув ҳисоби тизими таъминлайди. Ривожланган мамлакатларда фирма ва компаниялар бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги иш вақти ва ресурсларининг 90 фоизини бошқарув ҳисобини йўлга қўйиш ва юритишга, қолган 10 фоизини эса молиявий ҳисобга сарфлашади1.
Кучли рақобат муҳитида корхона ва ташкилотлар фаолият юритаётган тармоқнинг ўзига хос хусусияти ёки фаолият туридан қатъий назар бошқарув тизимини йўлга қўйиш орқали кўзланган натижага эришиши ва самарали фаолият юритиши мумкин. Шу боисдан ҳам корхонанинг барча бўғинидаги менежерлар учун аҳамиятли бўлган бошқарув ҳисобининг моҳияти, унинг ривожланиш босқичлари, бошқарув ҳисобини йўлга қўйиш ва юритишнинг ўзига хос хусусиятларини кенгроқ ёритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Замонавий менежментнинг аҳамияти шундаки, шу соҳадаги илмий изланишлар олиб борган турли мактаблар олимлари ягона хулосага келишган муҳим масала - самарали бошқарувни ўрганиш ва уни ҳар бир менежер ўз фаолиятида қўллаши мумкин2.
Бошқарув корхона ва ташкилотлар пайдо бўлиши билан шакллана бошлади. Аммо қадимда ташкилотлар ҳозирги замонавий корхона ва ташкилотлардан сезиларли даражада фарқ қилган. Бу фарқларни корхона ва ташкилотлар кўламининг жуда кичиклиги ва шунга мувофиқ йирик ташкилотлар ва раҳбарлар сонининг камлиги, ўрта бўғин раҳбарларининг амалда йўқлиги, раҳбарлик лавозимларини куч, яъни зўравонлик билан эгаллаш, буйруқбозликка катта эътибор бериш, ташкилот учун муҳим қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сонининг камлигида кузатиш мумкин.
Шу билан биргаликда, қадим замонларда одамлар қандай қилиб ҳокимиятга эгалик қилиш, кўп пул топиш ва ҳоказоларга катта эътибор берганлар ва пировардида, мақсадларига ишончли эришиш кафолатини берувчи бошқарув жараёнини самарали амалга ошириш масалалари устида ҳам бош қотирганлар3.
Бошқарув тўғрисидаги фан XX асрнинг бошларидан интенсив равишда ривожлана бошлади. Инсоният фаолиятининг дастлабки даврларидан бизгача фақат бошқарув тажрибаларининг таҳлили ва умумлаштан кўринигиларини ўзида акс эттирган узуқ-юлуқ маълумотлар етиб келган4.



Download 53,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish