Давлат сарфлари – бу мaҳcулoтлapни ва иқтисодий pecуpслapни, xуcуcaн ишчи кучини coтиб oлишгa дaвлaтнинr (бoшқapувнинг қуйи вa мaҳaллий opraнлapи билaн биpгa) қилган бapчa capфлapини ўз ичига oлaди.
Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфла- ри худди мамлакат ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда товар ва хизматларга чет эллик- ларнинг сарфлари, яъни экспорт қиймати ҳам қўшилади. Бошқа то- мондан, истеъмолчилик ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир қисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб чиқарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқариш умумий ҳажми асоссиз ошиб кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМдан чиқарилади. Бунинг учун экспорт ва импорт миқдорлари ўртасидаги фарқ аниқланади. Бу фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий қилиб соф экспорт дейилади. Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Агар экспорт импортдан ортиқ бўлса, бу ижобий, экспортдан импорт ортиқ бўлса салбий бўлади.
Қараб чиқилган сарфларнинг тўрт тоифасига нотижорат муассасалар (касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва ижтимоий ташкилотлар) сарфлари ва моддий айланма воситалари заҳирасидаги ўзгаришларни қўшиб чиқиш йўли билан ЯИМ (ЯИМ) ҳажми аниқланади.
2008 йил Ўзбекистонда ЯИМ номинал қийматда 36839,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, у таркибан қуйидагича бўлган.
Пировард истеъмолга сарфлар –27997,9 млрд. сўм (76%) Ялпи жамғарма – 8657,3 млрд. сўм (23,5%)
Учинчи усул – бу ЯММ (ЯИМ) ни даромадлар бўйича ҳисоблаш.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари ихтиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯММ (ЯИМ) пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
ЯММ (ЯИМ)ни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ. к. ) ажратиш мумкин. ЯММ (ЯИМ)ни мазкур усул бўйича ҳисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол қилинган асосий капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри солиқлар суммаси ҳам қўшилади.
Агар ЯММни ҳисоблашнинг охирги икки усулини оддий тенглик шаклида тасвирласак:
Do'stlaringiz bilan baham: |