2.Мaкpoиқтисoдий кўpcaткичлap нималар ва улар миллий иқтисодиётда қандай рoл ўйнaйди? Макроиқтисодиёт – моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини яхлит бир бутун қилиб бирлаштирган миллий иқтисодиёт ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир. Макроиктисодий курсаткичлар куйидагилар:
Миллий ҳисоблар тизими – миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланишни тавсифлайдиган ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар тизими.
Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) – миллий иқтисодиётда бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб тушадиган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги суммаси.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – йил давомида мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги қиймати.
Соф миллий маҳсулот (СММ) – амортизация ажратмалари суммасига камайтирилган ЯИМ сифатида чиқиб, таркибан миллий даромад ва эгри солиқлардан иборат бўлади.
Миллий даромад – янгидан вужудга келтирилган қиймат бўлиб, СММдан эгри солиқларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади.
Шахсий даромад – миллий даромаддан ижтимоий суғурта ажратмалари, корхона фойдасидан олинадиган солиқлар ва корхонанинг тақсимланмайдиган фойдасини чиқариб ташлаш ҳамда аҳоли қўлига келиб тушадиган ижтимоий тўловлар суммасини қўшиш йўли билан аниқланади.
Номинал ЯИМ – жорий нархларда ҳисобланган ЯИМ.
Реал ЯИМ – нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олиб, ўзгармас ёки қиёсий нархларда ҳисобланган ЯИМ.
3.Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) – миллий иқтисодиётда бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб тушадиган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги суммаси. Соф миллий маҳсулот эса (СММ) – амортизация ажратмалари суммасига камайтирилган ЯИМ сифатида чиқиб, таркибан миллий даромад ва эгри солиқлардан иборат бўлади. Миллий даромад – янгидан вужудга келтирилган қиймат бўлиб, СММдан эгри солиқларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади.
4. ЯММ ҳаракат шакллари тавсифини беринг Агар давлат идораларининг фаолиятини эътиборга олмасак, у ёки бу мамлакатнинг иктисодиётини бир-биридан жуда кам фаркланувчи икки тур туркумларнинг купгина микдоридан ташкил топган тизим деб курсатса булади. Бу чизик буйича кишилар ва уларнинг оилалари (уй хужаликлари) бир турга, корхоналар иккинчи турга киради.
Уй хужаликлари товарлар ишлаб чикариш ва хизматлар курсатиш учун бутун бир катор омилларга (мехнат, капитал, табиий ресурслар) эга. Бирок улар узлари учун зарур махсулотнинг катта кисмини ишлаб чикара олмайдилар ва шу сабабли узларидаги мавжуд ресурсларни корхоналарга бериб, ишлаб чикариш омиллари бозорида сотувчи булиб майдонга чикадилар. Эвазига уй хужаликлари корхоналардан тулов—даромад (иш хаки, фоиз, рента) оладилар. Корхоналар эса ишлаб чикариш омиллари бозорида ресурсларга талаб изхор этадилар, уларга хак тулаш (уй хужаликларининг даромадлари) корхоналарнинг узлари учун махсулот ишлаб чикариш харажатлари хисобланади. Уй хужаликлари даромадларининг даражаси (корхоналарнинг харажатлари) ишлаб чикариш омиллари бозорида талаб ва таклифнинг узаро нисбати билан аникланади.
Уй хужаликлари билан корхоналарнинг узаро хамкорлиги бу билан чекланмайди. Уй хужаликлари олинган пул даромадларини товар ва хизматларга айирбошлаши зарурлиги сабабли улар махсулотллар бозорига талаб изхор этадилар. Микдоран олганда талаб истеъмол харажатларининг хажми билан характерланади. Корхоналар уз томонидан олганда, уй хужаликларидан харид килиб олишга ишлаб чикариш омилларидан зарур товарларни ишлаб чикариш йули билан махсулотлар бозорида таклифни барпо этиш учун фойдаланадилар. Махсулотлар бозорида таклиф билан талабнинг узаро нисбатига уларнинг нархи боглик булади. Уй хужаликларни учун истеъмол харажатлари хисобланган нарса корхоналар учун товарларни сотишдан олинган даромаддир.
Ресурслар, махсулотлар ва даромадларнинг айланиш модели хужалик фаолияти жараёнларининг мураккаб чатишмасини акс эттиради. Корхоналар ва уй хужаликлари иккала бозорда—ресурслар ва махсулотлар бозорида баравар амал киладиган умумий жихатга эгадир. Бирок хар бир холда улар карама-карши позицияда турадилар: ишлаб чикариш омиллари бозорида корхоналар харидор буладилар, яъни талаб томонида турадилар, уй хужаликлари эса ресурсларни етказиб берадилар, яъни таклифнни ифодалайдилар; махсулотлар бозорида уларнииг вазифалари алмашади. Айни вактда иктисодий бирликларнинг ана шу гурухлари хар бири сотиб олади хамда сотади.
Шундай килиб, бозор тизимида уй хужаликлари ишлаб чикариш омилларининг сохиблари сифатида уз ресурсларини корхоналарга сотадилар, истеъмолчилар вазифасида эса ресурсларни сотишдан олинган уз пул даромадларини товарлар ва хизматлар хариди учун сарфлайдилар. Товарлар ишлаб чикариш ва хизматлар курсатиш учун корхоналар ресурсларни сотиб олиши керак. Уларнинг тайёр махсулотлари кейин уй хужаликларига истеъмол харажатларига айирбошлаш учун сотилади, улар корхоналарнинг даромадига айланади. Натижада ишлаб чикариш омиллари, махсулот ва пул маблагларининг тайин окимлари ташкил топади. Бу окимлар бир вактда юзага келиб, охири йук айланишни хосил килади.
Ялпи миллий махсулот. Жамиятнинг иктисодий фаровонлигини улчашда ёрдам берадиган анчагина курсаткичлар мавжуд. Бирок юкорида таъкидланганидек, улар ичида энг якколи - ЯММдир. Миллий хисоб-китоблар тизимига асос килинган ЯММ иктисодиётда бир йил ичида ишлаб чикилган пировард товарлар ва курсатилган хизматлар бутун хажмининг ялпи бозор киймати сифатида аникланади. Бунда шуни эътиборда тутиш керакки, ушбу йилда ишлаб чикарилган товарларнинг хаммаси хам сотилган булиши шарт эмас, баъзилари захираларни тулдиради. Захираларнинг усиши хам ЯМ Мни хисоб-лашда эътиборга олиниши керак, чунки ана шу курсаткич ёрдамида хосил килинган барча махсулот, сотилган-сотилмаганидан катъи назар, улчанади.
Икки маротаба хисоблашга йул куймаслик. Махсулотларнинг купчилиги истеъмолчига етиб боргунча, бир неча ишлаб чикариш боскичидан утади. Натижада товарнинг айрим кисм ва компонентлари кайта-кайта сотилиши ва сотиб олиниши мумкин. Ишлаб чикаришнинг ялпи хажмини хисоблаш чогида бундай товарлар кисмларининг кайта-кайта хисобга олиниши билан боглик хатоларга йул куймаслик учун ЯММ таркибига факат пировард махсулотларнинг киймати киритилади.
Истеъмол учун харид килинадиган товарлар ва хизматлар пировард махсулотлар деб аталади. ªайта сотиш ёки яна ишлов бериш учун харид килинадиган махсулотлар эса оралик махсулотлар дейилади. ЯММга факат пировард махсулотларнинг киймати киритилади; чунки барча оралик битимлар аллакачон унга киритиб булинган. Оралик, махсулотларни алохида хисобга олиш эса икки маротаба хисоб-китобни ва ЯММнинг оширилган бахосини англатган булар эди.
Икки маротаба хисоблашга йул куймаслик учун ЯММга факат хар бир корхона томонидан барпо этилган кушилган киймат киритилиши устидан эътибор билан караб туриши керак. ªушилган киймат — корхона томонидан хосил килинган махсулотнинг бозор нархи булиб, ундан етказувчилардан харид килинган ва истеъмол килинган хом ашё хамда материаллар киймати чикариб ташланган. Шундай килиб барча корхоналар томонидан барпо этилган кушилган кийматларни кушиш билан ЯММни хисоблаб чикиш мумкин.
Молиявий битимларни истисно этиш. Соф молиявий битимлар ялпи миллий махсулотга киритилмайди, чунки пул даромади олувчи уни айрибошлаш учун кандайдир товар ёки хизматни таклиф этмайди. Соф молиявий битимлар учта асосий турга булинади: давлат бюджетидан туловлар (пенсиялар, ишсизлик нафакалари ва ижтимоий сугурта тулови ва хоказолар); Хусусий трансферт туловлар (хусусий пул утказувчилар, хусусий фонд ва шахслар юборган нафака хамда пул ёрдамлари); кимматбахо когозлар билан боглик битимлар (тугри, улар ишлаб чикаришнинг хажмига билвосита таъсир курсатади).
ЯММни улчаш. Юкорида ялпи миллий махсулот хакида умумий тасаввур берилган эди. Энди ишлаб чикариш бутун хажмининг бозордаги киймати кандай килиб улчаниши мумкинлигини куриб чикайлик. Буни икки усул ёрдамида килиш мумкин: биринчидан, истеъмолчи махсулотнинг пировард фойдаланувчиси сифатида уни харид килиш учун канча сарфлаши хисобланади, иккинчидан, ишлаб чикариш жараёнида хосил этилган бутун иш хаки, рента туловлари, ссуда фоизи во фойда кушиб чикилади. Бошкача айтганда, ЯММ ушбу йилда сотилган махсулот бутун хажмини харид килиш харажатларини кушиш йули билан ёки ушбу йилдаги махсулот бутун хажмини ишлаб чикаришдан олинган даромадни кушиш воситасида аникланиши мумкин. Буни оддий тенглама шаклида ифодалаш мумкин.
Ушбу йилда хосил килинган нарса - Ушбу йил махсулотини ишлаб чикилган нарсаларни харид килиш харажатларининг кушишдан олинган пул даромади хажми.
Харид, яъни пул сарфи ва махсулотни сотиш, яъни пул олиш биргина битимнинг икки томонидир. Махсулотни ишлаб чикариш учун сарфланган нарса унга ресурс ажратган ва бу махсулотни бозорда сотиш учун ишлаганлар учун даромад хисобланади. Ушбу коидани жадвал куринишида ифодалаш мумкин.