1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили


Биология ўқув фанидан ишлаб чиқилган ўқув-услубий мажмуалар



Download 2,56 Mb.
bet3/46
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#145238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
1 мавзу назарий.Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили (2)

1.3. Биология ўқув фанидан ишлаб чиқилган ўқув-услубий мажмуалар
Давлат таълим стандартлари босқичма-босқич амалга оширилиши билан компетенциявий ёндашувга асосланган дарсликлар чоп этилмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун компетенциявий ёндашувга асосланган “Биология (ботаника)” дарслиги Ў.Пратов ва бошқалар муаллифлигида яратилган, 2017 йил “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган бўлиб, 144 саҳифадан иборат, ундан 5 та бобга оид 59 та параграф ўрин олган: I боб. Ўсимликлар дунёси билан умумий танишув; II боб. Ҳужайра – ҳаётнинг асоси; III боб. Гулли ўсимликларнинг вегетатив ва генератив органлари; IV боб. Гулли ўсимликларнинг ҳаётий фаолияти; V боб. Ўсимликлар систематикаси.
Дарсликнинг биринчи бобида ботаниканинг асосий бўлимлари, ботаниканинг ривожланиш тарихи, ўсимликларнинг тирик организм сифатида табиатда, инсон ҳаётидаги аҳамияти, улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш усуллари, ўсимликларнинг ҳаётий шакллари ҳақида сўз боради. Иккинчи бобда ўсимлик ҳужайрасининг тузилиши, ҳужайраларнинг ҳаётий фаолияти, ва ўсимлик тўқималари билан таништирилади. Дарсликнинг учинчи бобида гулли ўсимликларнинг вегетатив ва генератив органлари, уларнинг тузилиши ва вазифалари ёритилган. Тўртинчи бобда гулли ўсимликларнинг ҳаётий фаолияти: озиқланиши, нафас олиши, ўсиши, ривожланиши, кўпайиши ҳақида сўз юритилади. Ўсимликлар келиб чиқиши, ўхшашлик даражаси ва тарихий ривожланишига қараб маълум бир тартибга – системага келтирилади. Бу ҳақдаги билимлар дарсликнинг бешинчи бобидан ўрин олган.
Ҳар бир мавзудан кейин ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини текшириб кўриш учун мустаҳкамловчи саволлар, топшириқлар келтирилган. Дарсликдан ўрин олган амалий ишлар, лаборатория машғулотлари ва қўшимча маълумотлар ўқувчиларнинг ўсимликлар ҳақидаги билимларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синф ўқувчилари учун компетенциявий ёндашувга асосланган “Биология (зоология)” дарслиги О.Мавлонов муаллифлигида яратилган, 2017 йил “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётида чоп этилган бўлиб, 208 та саҳифадан иборат. Дарсликдаги мавзулар 8 та боб, 59 та параграфдан иборат: I боб. Ҳайвонлар тўғрисида умумий маълумот; II боб. Бир ҳужайралилиар, яъни содда ҳайвонлар; III боб. Кўп ҳужайрали ҳайвонлар: бўшлиқичлилар типи; IV боб. Ясси ва тўгарак чувалчанглар типлари; V боб. Ҳалқали чувалчанглар типи; VI боб. Моллюскалар типи; VII боб. Бўғимоёқлилар типи; VIII боб. Хордалилар типи. Дарсликдаги ҳар бир мавзуда биологик объектларнинг рангли расмлари, атамалар, уларнинг изоҳи, мавзу матнидан ўқувчиларнинг билимини назорат қилиш учун саволлар, тасдиқловчи жавобларни аниқлаш, жуфтлаб ёзиш учун топшириқлар, жумбоқни ечиш, топишмоқни топиш келитирилган. Бундай топшириқлар ўқувчиларнинг фанга қизиқишини орттиради. Дарсликка еттита лаборатория машғулоти киритилди.
Ўрта таълим муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун компетенциявий ёндашувга асосланган “Биология” (муаллифлар: А.Ғафуров, А.Абдукаримов, Ж.Толипова, О.Ишанкулов, М.Умаралиева, И.Абдурахмонова) дарслиги 2017 йил “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида чоп этилган. Дарсликдаги мавзулар 5 та боб, 58 та параграфдан ўрин олган. Боблар ҳаётнинг тузилиш даражалари ва уларда кечадиган биологик жараёнлар асосида кетма-кетликда жойлаштирилган. Ҳар бир мавзуда рангли расмлар, жадваллар, схемалар, мавзудан кейин таянч сўзлар, ўқувчилар дарсда бажариши учун савол ва топшириқлар, ўқувчиларнинг мустақил бажариши учун топшириқлар берилган. Дарслик охирида атамалар луғати келтирилган. Мазкур луғат ўқувчиларнинг дарсликдаги тушунчаларни тўлиқ англаб олишларига кўмаклашади. Ўқув дастуридан ўрин олган тўртта лаборатория машғулоти дарсликда ўз аксини топган, лаборатория машғулотининг мақсади, лаборатория жиҳозлари, ишнинг бориши, биологик объектларнинг рангли расмлари ва жадваллар, ўқувчилар тўлдириши учун жадваллар ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Ўрта таълим муассасаларининг 11-синфи учун “Биология” дарслиги (1-нашр) 2018 йилда муаллифлар: Ғафуров А., Aбдукаримов А., Толипова Ж., Ишанкулов О., Умаралиева М., Абдурахмонова И. томонидан яратилди.
Дарсликда: I боб. Экология ва ҳаёт; II боб. Ҳаётнинг экосистема даражасидаги умумбиологик қонуниятлари, III боб. Ҳаётнинг биосфера даражасининг умумбиологик қонуниятлари, IV боб. Органик олам филогенези деб номланган. Дарсликдан 44 та параграф, 5 та лаборатория машғулоти, атамалар луғати ўрин олган. Ҳар бир мавзу ўқувчиларнинг “таянч билимларингизни қўлланг” жумласи билан бошланиб, уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга йўналтиради. Ўқув дастурида келтирилган ҳар бир мавзу мазмуни дарсликда матн ва рангли расмлар, жадвал, чизмалар ёрдамида очиб берилган. Дарсликда мавзу матнидан пастда “Дафтарингизга атамаларнинг маъносини ёзиб олинг”, “Билимларингизни қўлланг”, “Мустақил бажариш учун топшириқлар”, “Ўз фикрингизни билдиринг” рукнларида келтирилган топшириқлар хилма-хил бўлиб, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини зерикарли, бир хил бўлишининг олдини олади, билимларини амалда қўллаш кўникмаларини ривожлантиради.
Умуман олганда, умумтаълим фанлари бўйича яратилган компетенциявий ёндашувга асосланган дарсликлар мазмуни амалий, ҳаётий топшириқлар билан бойитилган, дарсликлар дизайни қайта кўриб чиқилган ва кўргазмаликка катта эътибор берилган.
Шуни қайд этиш керакки, ҳозирги кунда биология фанидан ўқув-услубий мажмуалар тўлиқ эмас, сабаби, унинг таркибига кирадиган машқ дафтари, ўқитувчи учун методик қўлланмалар, дарсликларнинг мультимедиали иловалари компетенциявий ёндашув асосида тўлиқ шакллантирилмаган. Бу муаммони ҳал этишда олимлар, методистлар, илғор ўқитувчилар ҳамкорликда ишлашлари, тўпланган илғор тажрибалар, маълумотларни тизимлаштириш, умумлаштириш орқали компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув-услубий мажмуанинг таркибий қисмларини тўлиқлигича шакллантириш долзарб вазифа саналади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish