1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили


-мавзу: Биология фанини ўқитишда замонавий таълим технологияларини қўллаш (2 соат маъруза)



Download 2,56 Mb.
bet13/46
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#145238
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
1 мавзу назарий.Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили (2)

4-мавзу: Биология фанини ўқитишда замонавий таълим технологияларини қўллаш (2 соат маъруза)
Режа:
1. Дидактик ўйин технологияси
2. Модулли таълим технологияси.
3. Муаммоли таълим технологияси
4. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси
5. Лойиҳалаш технологияси.


Таянч иборалар: дидактик ўйин, модул, модулли таълим технологияси, модул дастури, ўқув фаолияти элементлари, муаммоли таълим, ҳамкорликда ўқитиш, лойиҳалаш технологияси, тадқиқот характеридаги лойиҳалар, ижодий характердаги лойиҳалар, ролли ўйин лойиҳалар, изланиш характеридаги лойиҳалар, амалий характердаги лойиҳалар.
4. 1. Дидактик ўйин технологияси
Таълим жараёнида дидактик ўйинли технологиялар дидактик ўйинли дарс шаклида қўлланилади. Ушбу дарсларда ўқувчиларнинг билим олиш жараёни ўйин фаолияти билан уйғунлаштирилади. Шу сабабли ўқувчиларнинг билим олиш фаолияти ўйин фаолияти билан уйғунлашган дарслар дидактик ўйинли дарслар деб аталади.
Бола ҳаётида ўйин фаолияти оркали қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
1. Ўйин оркали шахснинг маълум бир фаолиятга бўлган қизиқиши ортади.
2. Коммуникатив - мулоқот маданиятини эгаллашга ёрдам беради.
3. Ўз иқтидори, қизиқиши, билими ва ўзлигини намоён этишга имкон яратади.
4. Ҳаётда ва ўйин жараёнида юз берадиган турли қийинчиликларни енгишга тайёрлайди, мўлжални тўғри олиш кўникмаларини ҳосил қилади.
5. Ўйин жараёнида ижтимоий нормаларга мос ҳулқ-атворни эгаллаш, камчиликларга барҳам бериш имконияти яратилади.
6. Шахснинг ижобий хислат ва фазилатларини шакллантиришга замин тайёрлайди.
7. Инсоният учун аҳамиятли бўлган қадриятлар тизими, айниқса, ижтимоий, маънавий-маданий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганишга эътибор қаратилади.
8. Ўйин иштирокчиларида жамоа мулоқот маданиятини ривожлантириш кўзда тутилади.
Ўйин билан боғлиқ фаолият ўзининг туртта хусусияти билан ажралиб туради:
1. Эркин ривожлантирувчи фаолиятнинг вужудга келиши (бунда ўйин иштирокчилари ролларни, вазифаларни танлаш, ўз фаолиятидан кўнгли тўлиши назарда тутилади).
2. Ижодий муҳитнинг таркиб топиши (ўйин иштирокчилари тегишли ижодий ва мустақил фаолиятга эга бўладилар).
3. Хис-ҳаяжонли вазиятнинг пайдо бўлиши (ўйин давомида мусобақа, рақобат, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келади).
4. Ўйин давомида белгиланган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиниши (ўйин мазмуни, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, вақт баланси ва ҳ.к.).
Ўйин таркибига қуйидаги масалалар киради:
а) ўйиннинг сюжети;
б) муайян роллар, вазифалар;
в) ушбу ролларни амалга ошириш учун бажариладиган амаллар (усуллар);
г) аниқ ўйинлар ёки шартли равишдаги ўйин воситаларидан фойдаланиш;
д) ўйин иштирокчилари ўртасидаги муносабат, мулоқот.
Ўйин фаолиятининг таркиби қуйидагилардан ташкил топади:
1. Ўйиндан кўзда тутилган мақсадни аниқлаш, лойиҳалаш.
2. Ушбу мақсадни амалга ошириш йўлларини белгилаш.
3. Олинган натижаларни таҳлил килиш.
4. Ўйин структурасига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
Дидактик ўйинларнинг турлари: сюжетли-ролли ўйинлар; ижодий ўйинлар; ишбилармонлар ўйини; конференция, ўйин-машқлар.
Кундалик ҳаётдаги ижтимоий муносабатларни, табиат ва табиий ҳодисаларнинг объектлари ўртасидаги алоқаларни бадиий кўриниш тарзида ёритиш асосида вужудга келтирилган муаммоларни ўқувчиларнинг ўзларидаги билим заҳираларига таянган ҳолда ҳамкорликда, боскичма-боскич ҳал этиш жараёнида янги билимларни эгаллашга каратилган дидактик ўйинларни сюжетли-ролли ўйинлар деб аталади. Бунда ўйин сюжети жамиятдан ёки табиатдан олинади. Баъзан жамият ва табиатдаги муаммолар уйғунлашгирилади.
Ўқувчиларнинг ижодий изланиши, мантиқий фикрлашини ривожлантириш ва қўшимча билим олишга бўлган эҳтиёжларини қондиришда ижодий ўйинлар муҳим аҳамият касб этади. Таълим жараёнида вужудга келтирилган муаммоли вазиятларни ўқувчилар гуруҳининг ўзаро ҳамкорликда аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини ижодий қўлланиш ва изланиш оркали ҳал этишга замин тайёрлайдиган дидактик ўйинларни ижодий ўйинлар деб аташ лозим. Ижодий ўйинли дарслардан «Органик олам эволюциясининг асосий йуналишлари», «Органик олам эволюциясининг далиллари»ни ўрганишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда ўқувчилар гуруҳларга тенг бўлиниб, уларнинг ҳар бирига шартли равишда «Ботаниклар», «Зоологлар», «Эволюционистлар» деган ном берилади. Ҳар бир «мутахассислар» гуруҳи ижодий изланиб, гўёки фанда янгиликлар кашф этадилар. Ўқитувчи томонидан тавсия этилган топшириқларни кўргазмали қуролларга таянган ҳолда бажариб, ўз жавобларини асослайдилар.
Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни акс эттиришга, ўқувчиларнинг муайян билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ҳамда касбий сифатларини таркиб топтириш, уларни онгли равишда касбга йуллаш, илмий дунёкарашини кенгайтиришга мўлжалланган дидактик ўйинларни ишбилармонлар ўйини дейилади. Ишбилармонлар ўйини ҳам бошқа ўйинлар каби ўқитувчи ва ўқувчилардан пухта тайёргарлик кўришни талаб этади. Ўқитувчи ишбилармонлар ўйинини уюштиришда қуйидаги вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириши зарур:
1. Ўйин мавзусини олдиндан белгилаши.
2. Дидактик ўйиннинг мақсади, вазифалари, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, ўқувчилар бажариши лозим бўлган топширикдарни аниқлаш ва режалаштириш.
3. Дидактик ўйин давомида ўқувчилар олдига қўйиладиган ўқув-билишга оид муаммоли вазиятлар тизимини вужуга келтириш йўлларини аниқлаш ва лойиҳалаш.
4. Ўқувчиларни дидактик ўйиннинг мақсад ва вазифалари билан таништириш, дидактик ўйин талаб этадиган вазифаларни тақсимлаш, хар бир ўқувчига аниқ йўлланма бериш.
5. Мазкур ўқув-билишга оид муаммоли вазиятларни ҳал этишда ўқувчиларнинг аввалги мавзулардан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини таниш, одатий ва янги кутилмаган вазиятларда қўлланиш имкониятларини аниқлаш.
6. Ўқувчиларнинг дидактик ўйинга тайёргарлик фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш.
Биология фанини ўқитишда «Ҳайвонлар селекцияси» мавзусини ишбилармонлар ўйини аукцион-дарс шаклида ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Конференция дарслари ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда, илмий дунёкарашини кенгайтиришда, қўшимча ва маҳаллий материаллар билан таништиришда, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини орттириш, мустақил ҳаётга онгли тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўқитувчи конференция дарсини ўтишдан аввал дарс мавзусини, мақсад ва вазифаларини белгилаб, шу мавзуга оид қўшимча илмий, илмий-оммабоп адабиётларни кўздан кечиради. Мазкур дарс ўтказишдан 10 кун олдин дарс мавзуси эълон қилиниб, унга тайёргарлик кўриш учун адабиётлар тавсия этилади. Дидактик ўйинли дарсда «олимлар» ролини танлаш, мавзуни ҳар томонлама ёритиш, маъруза тайёрлаш ўқувчиларнинг ихтиёрида бўлади. Дарсга тайёргарлик даврида ўқитувчи томонидан ижобий рағбатлантириш ва мулоқот маданияти, ўқувчиларнинг дарсга қизғин иштироки муҳим омил саналади.
Илмий конференция дарсини қуйидагича ўтказиш тавсия этилади:
Ўқитувчининг кириш сўзи. Бунда ўқитувчи дарс мавзуси, мақсади ва вазифалари, тегишли ролларни бажарувчи «олимлар» билан таништиради.

  1. Илмий маърузаларни тинглаш. «Олимлар» мавзу юзасидан тайёрлаган маърузаларини кўргазмати қуроллар асосида баён этадилар.

II. Маърузалар муҳокамаси. Бунда «Олимлар» ва синфдаги бошқа ўқувчилар ўртасида мавзу юзасидан баҳс-мунозара ўтказилади.
III. Илмий конференция якуни. Ўқитувчи мавзу юзасидан энг муҳим тушунча ва ғояларни таъкидлаб, якунлайди.
IV. Ўқувчиларни баҳолаш. Дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади ва баҳоланади.
V. Уйга вазифа бериш.
VI. Дарсни умумий якунлаш.
Матбуот конференцияси синфдаги барча ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллашуви билан тавсифланади.
Ўйин машқлар. Ўйин машқлари учун телевидение орқали мунтазам бериб борилаётган ва ўқувчи ёшларнинг энг қизиқ машғулотларига айланган ўйинларни андоза қилиб олиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ўйинлар жумласига «Заковат», «Зинама-зина», «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» кабиларни киритиш мумкин. Мазкур ўйинларда ўқувчилар, аввало, ўз билимларини синаб кўрадилар ва яна уларнинг кўпларида шу ўйинлар иштирокчиси бўлиш истаги вужудга келиши табиий.
Замон билан ҳамнафас ишлаётган ҳар бир ўқитувчи ўқувчилардаги бу истак ва орзуларни амалга ошириш учун таълим жараёнида шунга ўхшаш ўйинларни ўз вақтида ўтказиши ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини орттириш ва билиш фаолиятини фаоллаштиришга замин тайёрлайди.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish