1-мавзу. Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил асослари



Download 115,63 Kb.
bet1/11
Sana25.02.2022
Hajmi115,63 Kb.
#462408
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bankdagi ish

1-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ АСОСЛАРИ


(1, 2, 3 ва 4 мавзулар)

1-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ АСОСЛАРИ 1
1.1. Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 1
1.2. Банкларда бухгалтерия аппаратини ташкил этиш 4
1.3. Банк ҳужжатлари ва ҳужжатлар айланиши 8
1.4. Банкларда ички назорат 11
1.5. Банкларда бош ва ёрдамчи китоблар ҳисобни ташкил қилиш 14
1.6. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси, унинг мазмуни ва моҳияти 18
1.7. Банк балансининг тузилиши ва операциялар натижасида балансдаги ўзгаришлар 21
Хулоса 23
Назорат саволлари 24
Адабиётлар 24

1.1. Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 1
1.2. Банкларда бухгалтерия аппаратини ташкил этиш 2
1.3. Банк ҳужжатлари ва ҳужжатлар айланиши 2
1.4. Банкда ички назорати 2
1.5. Банкларда бош ва ёрдамчи китоблар ҳисобни ташкил қилиш 2
1.6. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси, унинг мазмуни ва моҳияти 2
1.7. Банк балансининг тузилиши ва операциялар натижасида балансдаги ўзгаришлар 2


1.1. Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари


Банк тизимини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишни чуқурлаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида банкларнинг умумий капитали, активлари ва кредит қўйилмалари, шунингдек, депозит базасининг катталиги кўрсаткичлари яхшиланиб бораётганлигидан далолат беради.


Ўзбекистон Президенти 2017 йил 7-феврал кунги фармони билан 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Стратегия лойиҳаси долзарб ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган масалаларни комплекс ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ҳамда хорижий тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилди. Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони).
Жумладан, учинчи иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишарига бағишланган ҳаракат стратегиясида банк тизимини ислоҳ қилиш, банклар депозит базасининг капитализациясини чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестициявий лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, тижорат банклари томонидан сифатли хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, улардаги мавжуд ресурсларнинг барқарорлигини таъминлаш, активларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Республика банк тизими мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, халқ фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириш ишига ўзнинг муносиб ҳиссасини талаб этмоқда.
Шу боисдан, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлари талаблари асосида тартибга солишни зарурият қилиб қўймоқда. Ушбу заруриятдан келиб чиқиб, банкларда бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Албатта, бу масалларни ўрганишда, бошқа фанлар сингари фаннинг предмети, объекти ва субъектларини белгилаб олишни тақозо этади.
Банкларда бухгалтерия ҳисобининг предмети бўлиб, банк активларини шакллантириш ва уларни жойлаштириш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларда акс эттириш натижасида молиявий ҳисоботларини тузиш ҳамда тақдим этиш ҳисобланади.
Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир (Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни. 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон, 7-моддаси).
Банкларда бухгалтерия ҳисобининг субъектлари бўлиб, таъсисчилари, мижозлари, инвесторлар, кредиторлар, бюджет ташкилотлари ва бошқа манфаатдор шахслардир.
Банкларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий мақсади - банк активлари ва пассивларидан самарали фойдаланиш, уларни жойлаштириш ва кўрсатилган банк хизматлари юзасидан даромад (фоизли)ларни ҳамда банк операцияларини амалга ошириш бўйича харажатлар (фоизли) ни, шунингдек, бюджет ва бюджетдан ташқари тўловларни ўз вақтида ҳисоблаб, якуний молиявий натижаларни тўғри аниқлашдан иборатдир. Бунда талабалар банкларда бухгалтерия ҳисобини ўрганишда, аввало, унинг корхоналар, бюджет ва бошқа кредит муассасаларида юритиладиган бухгалтерия ҳисобидан туб фарқларини тушунишлари зарур.
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ўзига хос хусусиятларидан бири банк операцияларининг оперативлигидир. Чунки уларда соат 16-00 гача операцион кун бўлиб, шу давр мобайнида амалга ошириладиган операциялар ўша куниёқ мижозларнинг аналитик ҳисобидаги шахсий ҳисобварақларда акс эттирилади ва кундалик баланс орқали умумлаштириш усули билан назорат қилиб борилади. Бу пул маблағларининг сақланиши, кундалик пул айланмаси ва ҳисоб-китоб кредит муносабатларининг ҳолати, касса режасининг бажарилишини назорат қилиш имкониятини бериш билан биргаликда, пул муомаласи ҳамда кредит ресурсларининг айланишини тартибга солишни таъминлайди. Бухгалтерия ҳисобининг объектларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва банк фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда улар бўйича тўлиқ маълумотларга эга бўлиш учун ўлчов бирликлари (натура, мехнат ва пул) дан фойдаланилади.
Шу боисдан, тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини тўғри юритишда қуйидаги асосий вазифаларни бажариш талаб қилинади:
- ҳисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш, ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларини тўғри бажариш;
- банкдан пул маблағлари, моддий бойликлар, шунингдек, қатъий ҳисобда турадиган бланкалардан фойдаланишнинг қонунийлигини таъминлаш;
- операцион кун давомида бажарилган ва кўрсатилган хизматлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларнинг қонунийлигини ҳамда тўғрилигини назорат қилиш;
- тижорат банкларида бажарилган ва кўрсатилган хизматлар бўйича молиявий натижаларни шакллантириш ва уларни тўғри аниқлаш;
- кундалик балансни тузиш учун дастлабки ҳужжат маълумотларини қайта ишлаш ва уларнинг ҳар бир ҳисобварақлари бўйича тақсимлашни самарали ташкил этиш;
- ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тузиш ҳамда тегишли назорат органларига ўз вақтида тақдим этиб боришдан иборатдир.
Банкларда амалга оширилаётган операциялар қуйидагича гуруҳланади: касса операциялари; ҳисоб–китоб операциялари; кредит операциялари; депозит операциялари; қимматли қоғозлар билан операциялар; чет эл валюталари билан боғлиқ операциялар; банклараро операциялар; банкнинг ички операциялари (мулклар, капитал ва фондларнинг ҳаракати); фаолият натижаси билан боғлиқ бошқа операциялар.
Юқорида қайд этилган ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб регистрлари ва шаклларида қуйидаги усуллардан фойдаланилган ҳолда акс эттирилади: ҳужжатлаштириш ва инвентарзация; баҳолаш ва калькульяция; ҳисобварақлар ва икки ёқлама ёзув; баланс ва ҳисобот.
Банк операцияларини амалга ошириш жараёнини ўрганишда уларнинг иқтисодий мазмуни ва хизматларни бажариш шаклига, критериясига кўра, туркумлаб ўрганилади.
Банкларнинг ўзига хос хусусиятлари уларнинг фаолиятига бевосита боғлиқдир. Ушбу фаолиятнинг натижаси эса, банк хизматининг яратилиши ҳисобланади ва уни қуйидагиларга: тўлов воситасини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатишга ажратиш мумкин. Шу боисдан, тижорат банкларида амалга оширилаётган операцияларни алоҳида хусусиятларига кўра туркумлаш мумкин.
Тижорат банклари томонидан кўрсатилган хизматларни ўз фаолиятига мос хизматлар ва ўз фаолиятига мос бўлмаган хизматларга бўлдик. Демак, ўз фаолиятига мос хизматлар деганда, - тижорат банклари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, кўрсатиладиган хизматлари тушунилади ва тижорат банкларининг бажарадиган учта операцияларини яъни: депозитлар операциялари; кредит операциялари; ҳисоб-китоб операцияларини киритиш мумкин.
Юқорида таъкидланган хизмат турларини баъзан анаънавий банк операцияси ҳам деб аташ мумкин ва уларни бир вақтда барча банклар амалга оширадилар. Чунки шундай хизмат турларидан бирини бошқа кредит муассасалари ҳам бажариши мумкин. Банклар кўрсатадиган депозит, кредит ва ҳисоб-китоб операцияларидан ташқари, касса операцияларини ҳам амалга оширадилар.
Ўз фаолиятига мос бўлмаган ёки ноанаънавий хизмат турларига қўшимча операциялар киради. Уларнинг таркибига қуйидаги операцияларни киритиш мумкин: валюта, қимматли қоқозлар, олтин ва қимматбахо металлар ҳамда қўйилмалар бўйича ошириладиган операциялар. Банк хизматларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг барчаси бирдай фойдаланишлари мумкин. Маълумки, банклар бўш пул маблағларни йиғади ва уларни ўз мижозлари ўртасида қайтариш шарти билан тақсимлайди. Банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар актив ва пассив шаклларда амалга оширилиши мумкин. Пассив операциялар ёрдамида банклар ресурсларини шакллантиради. Банклар актив операцияларини амалга ошириш орқали ўзининг ва четдан жалб қилинган ресурсларини турли хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун жойлаштиради.
Тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматларни тўланишига қараб, пуллик ва бепул хизмат турларига бўлинади. Аммо бу банкдаги хизмат турларининг баъзилари бепул ёки пулли деган маънони билдирмайди. Чунки, тижорат банклари ўз имкониятларидан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб, депозит ва кредит операцияларининг таркибидаги баъзи хизмат турларига ҳақ тўлашни белгиламасликлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Банклар ассоциацияси тижорат банклари билан биргаликда амалдаги банк хизматларига белгиланган тарифларни қайта кўриб чиқди. банк хизматлари бўйича Тавсиявий тарифлар ишлаб чиқилди ва мамлакат тижорат банкларининг тариф сиёсатларини оптималлаштириш бўйича Банклараро келишув имзоланди. Тавсиявий тарифларга мувофиқ, 187 та хизмат тури кўриб чиқилиб, 63 та хизмат тури бепул амалга оширилиши, 86 та хизмат ҳақи 15 фоиздан 95 фоизгача арзонлаштирилиши, шунингдек, хорижий валютада ўрнатилган 7 та хизмат ҳақи миллий валютага ўтказилиши юзасидан келишувга эришилди.
Бепул амалга оширилиши белгиланган хизматларнинг 29 таси жисмоний шахсларга, 25 таси юридик шахсларга, 9 таси эса юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлардир.
Моддий неъматларнинг ҳаракати билан боғлиқлигига қараб, банк хизматларининг туркумланиши: унинг харакати билан боғлиқ бўлган хизматлар ва соф хизматларга ажратилади.
Банклар ўзларининг мижозларига айрим операциялар бўйича пуллик хизматлар кўрсатишлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришнинг харакатига ҳамда уларнинг ҳажмини оширишларига ёрдам беришлари мумкин.
Соф хизматлар - бевосита моддий ишлаб чиқариш жараёни билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ва алоҳида жисмоний шахсларнинг талабларини қондириш учун хизматларини таклиф этишидир.
Умуман олганда, банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар қуйидаги хусусиятларга эга: уларни захира сифатида кўрсатиш мумкин эмаслиги, унумли характерга эга эканлиги, капитал банк хизматининг объекти бўлиб ҳисобланиши, актив ва пассив операцияларни ўз ичига олиши, факат банкнинг монополиясига айланмаслиги ва бошқалардан иборат бўлишидир.
Актив операцияларнинг кенг ёйилган турларига қуйидагиларни: кредит; инвестиция; депозит; бошқа чет эл валюталари бўйича операцияларни киритиш мумкин. Пассив операцияларга эса: тижорат банклари қимматли қоғозларининг биринчи эмиссияси; фойдадан фондларни тузиш ва уларни кўпайтириш учун ажратмалар қилиш; бошқа юридик шахслардан кредитлар олиш; депозит операцияларини киритиш мумкин.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, тижорат банкларида амалга ошириладиган операцияларни туркумлаш банк хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик мақомга эга бўлган шахсларга хизмат турларидан фойдаланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишдир. Шунингдек, банк кўрсатадиган хизмат турлари бўйича тўлиқ маълумотлар олиш имкониятини беради.

1.2. Банкларда бухгалтерия аппаратини ташкил этиш


Бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, бухгалтерия ишининг тўғри ташкил этилиши ва назоратнинг аниқ олиб борилиши банкнинг ўз вазифаларини тўғри бажаришини, мавжуд ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар, шунингдек, банк раҳбарияти ва ходимлари учун банк фаолиятига ҳаққоний баҳо бериш имконини яратадиган аниқ ва фойдали ахборот олишни таъминлайди.


Банкларда бухгалтерия ҳисоби ишларини юритиш ва бухгалтерия аппаратини ташкил қилиш тамойиллари, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланмасини йўлга қўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган, банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари ҳамда бажарилган банк операцияларининг қонунийлиги бўйича жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, бунда қуйидагиларни таъминлаш мақсад қилиб қўйилган:

  • ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларини тўғри бажариш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вақтида ва аниқ акс эттириш;

  • банк активлари, мажбуриятлари, даромадлари ва харажатлари ҳамда капитали ҳолати ва улардаги ўзгаришлар тўғрисида ишончли маълумотлар тўплаш;

  • банкнинг молиявий ҳолати, молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар ва молиявий натижалари тўғрисидаги ва банк раҳбарияти фаолиятига баҳо берувчи молиявий ҳисоботларни тузиш учун хизмат қилувчи ахборотлар тизимини яратиш;

  • банк иш куни тартибига қатъий риоя қилиш, мижозларга тез ва аниқ хизмат кўрсатиш;

  • ҳисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш;

  • банкдан чиқаётган ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан фойдаланишни осонлаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ушбу ҳужжатлар билан операциялар бажарилишини ҳамда улар томонидан хизмат кўрсатувчи мижозларнинг операциялари ҳисобини юритишни белгиланган талабларга мувофиқлаштиришни ташкил этиш;

  • банкдаги пул маблағлари, моддий қимматликлар, шунингдек, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар камомади ёки ортиқчалигига йўл қўймаслик ҳамда белгиланган тартибда уларнинг сақланишини ташкил этиш;

  • операцияларнинг қонунийлиги ҳамда тўғрилигини доимий ички назорат ва аудитдан ўтказиш, уларнинг натижалари бўйича маълумотномалар тузиш ва расмийлаштириш имкониятини яратиш;

  • замонавий компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда банк операциялари ҳисобини дастурий амалга ошириш, ҳисоб ишларини юритиш ҳамда ҳисоботлар тузишда меҳнат ва маблағ сарфини қисқартириш.

Банклар ўзларининг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда филиал, минибанк ва бошқа шохобчалар фаолиятида бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўлиқ юритилиши ва ички назорат самарадорлигини таъминлашда, уларнинг даромад ва харажатлари ҳисобини тўғри юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилиш, пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тикиш ва сақлаш тартиботларини белгиловчи ички ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари лозим. (8-сонли “Ҳисоб сиёсати, бухгалтерияда хато ва бахолашнинг ўзгариши” МХХС).
Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон республикаси Марказий банки томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади (Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни. 2016 йил 13 апрель, ЎРҚ-404-сон, 8-моддаси 4-хат боши).
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни банк филиали раҳбари амалга оширади. Бухгалтерия аппаратига банкнинг бош бухгалтери раҳбарлик қилади. У банк тизимининг бош бухгалтерлари тўғрисидаги намунавий низом асосида иш олиб боради. Бош бухгалтер бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бош бухгалтер ўринбосари бажаради.
Банкларда бухгалтерия ишларини юритиш учун бухгалтерия аппарати тузилади. Банк бухгалтерия аппаратига шартнома асосида четдан жалб қилинган бухгалтерлар ёки бухгалтерия фирмаси ходимларининг киритилишига йўл қўйилмайди. Банк бухгалтерия аппаратининг ташкилий тузилиши ва унда ташкил этиладиган бўлимлар сони амалга ошириладиган операциялар ҳажмига ва уларнинг автоматлаштирилганлик даражасига боғлиқ бўлади. Иш ҳажми кичик банкларда бухгалтерия аппарати банкнинг яхлит бўлинмаси сифатида фаолият юритиши мумкин. Бунда банклараро ҳисоб-китоблар, чет эл валютаси бўйича операциялар ва банкнинг ички ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш махсус бўлимларга топширилиши мумкин. Иш ҳажми катта банкларда бухгалтерия аппарати талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Шунингдек, барча операциялар масъул ижрочи бухгалтерлар томонидан дастлабки ва назоратчи бухгалтерлар томонидан жорий назоратдан ўтишини таъминлаш мақсадида иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочи ва назоратчилар сони ўртасида мутаносиблик сақланади.
Бухгалтерия аппарати ходимларининг аниқ вазифалари бош бухгалтер томонидан белгилаб берилади ва банк раҳбари томонидан тасдиқланади. Масъул ижрочи ва назоратчи бухгалтерлар зиммасига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари юклатилади. Ҳисобварақлар банк ички тартиб қоидалари бўйича ходимлар ўртасида шундай тақсимланадики, бунда битта хўжалик юритувчи субъектнинг барча депозит ва ссуда ҳисобварақлари битта бухгалтерия ходимига бириктирилади. Чет эл валютасида очилган ҳисобварақлар бошқа ходим томонидан юритилиши мумкин. Ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш китоби қўлда ёки дастурий равишда бош бухгалтер томонидан юритилади.
Банк бош бухгалтери муҳрлар, штамплар ва бланкларни уларнинг йўқолишига ёки бошқа мақсадларда ишлатилишига йўл қўйилмайдиган тарзда сақланиши ҳамда фойдаланиши устидан назоратни таъминлаши шарт. Банк муҳрлари ва бур чакли штампларининг ҳисоби уларни сақлаётган шахс фамилияси ва лавозими кўрсатилган махсус дафтарда юритилади. Дафтар варақлари рақамланган, боғланган ва банк муҳри, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши ва банк раҳбарининг ёзма фармойиши билан тайинланган ва қимматликлар билан операциялар олиб боришдан озод этилган шахс томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиниши лозим. Банк ходимларининг иш жойлари шундай жойлаштирилган бўлиши керакки, бунда мижозлар ва бошқа бегона шахсларнинг банкнинг муҳрлари, штамплари, ҳужжатлари ва бланкларини олишларига имкон бўлмаслиги лозим.
Ходим меҳнат таътилига чиққан, касал бўлиб қолган ёки бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда унга бириктирилган ҳисобварақлар ҳамда унинг вазифалари муҳр ва штамплар билан биргаликда бошқа ходимга топширилади, бу ҳақда махсус дафтарда тегишли ёзувлар қайд этилади.
Бош бухгалтер зиммасига умумий назоратни ташкил этиш ҳамда ҳар куни бухгалтерия ва касса ишларининг барча бўғинларида ўрнатилган тартибга амал қилинишини кузатиб бориш юклатилади. Шунингдек, банк бош бухгалтерига бош ва ёрдамчи китобларда операцияларни қайд этиш, тегишли бухгалтерия ҳисоби ҳисоботларини дастурий равишда тузиш ишлари назорат қилинади. Банк бош бухгалтери ишда бўлмаган вақтда, ушбу вазифалар банк раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўpинбосаpига топширилади.

Download 115,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish