1-мавзу. Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил асослари


Банк балансининг тузилиши ва операциялар натижасида балансдаги ўзгаришлар



Download 115,63 Kb.
bet9/11
Sana25.02.2022
Hajmi115,63 Kb.
#462408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bankdagi ish

1.7. Банк балансининг тузилиши ва операциялар натижасида балансдаги ўзгаришлар


Тижорат банкларида амалга оширилаётган операцияларнинг аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотлари бирламчи маълумотлар ҳисобланади. Шу боисдан, ушбу ҳисоб маълумотларнинг бош ҳамда ёрдамчи китобларда тўғри расмийлаштирилиши бухгалтерия ҳисобини юритишни осонлаштиради. Шунингдек, уларни банкларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлари тизимида акс эттиришга яқиндан ёрдам беради. Бу ўз навбатида, банкнинг бухгалтерия балансини тузишга шароит яратади. Бухгалтерия баланси икки қисмдан: актив ва пассивдан иборат булиб, уларнинг ўзаро тенглиги баланснинг тўғри тузилганлигини, яъни, банкнинг иш куни тўлиқ якунланганлигини ифодалайди.
Банкларда амалга оширилган операциялар рўй беришидан қатъий назар ҳар доим тегишли ҳисобварақларда 2 ёки ундан ортиқ ҳисобварақларда акс эттирилади, яъни иккиёқлама ёзилади. Икки ёқлама ёзув - бу рўй бераётган операциялар юзасидан вужудга келадиган ўзгаришларни ҳисобварақлар тизими орқали ифодалашдир. Икки ёқлама ёзув усулининг аҳамияти шундаки, унинг ёрдамида, ҳисоб ишлари тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб бориш имконияти яратилади. Иккиёқлама ёзув бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади. Операцияларни бир ҳисобварақнинг дебети ва иккинчи ҳисобварақнинг кредитида акс эттиришга бухгалтерия ўтказмаси дейилади. Бухгалтерия ўтказмасининг икки тури мавжуд бўлиб, оддий ва мураккаб ўтказмалардан иборатдир. Оддий бухгалтерия ўтказмаси – бу бир ҳисобварақнинг дебетланиши ва иккинчи ҳисобварақнинг кредитланишидир. Мураккаб бухгалтерия ўтказмаси эса - бир ҳисобварақнинг дебетланиши ва бир неча ҳисобварақларнинг кредитланиши ёки бир неча ҳисобварақнинг дебетланиши ва бир ҳисобварақнинг кредитланишидир.
Банк фаолиятини амалга ошириш давомида турли операциялар рўй бериб, бу операциялар натижасида ушбу банкка тегишли бўлган банк маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари таркибий ҳамда қиймат жиҳатидан ўзгаради. Демак, табиийки, маблағлар ва улар ташкил топиш манбаларининг ўзгариши натижасида балансда ҳам ўзгаришлар рўй беришига олиб келади. Сабаби, ўзгариш натижасида маблағларнинг ўзаро икки тури ёки маблағ манбалари турларининг икки ёки ундан ортиғи ўзгариши ёки ҳам маблағ ҳам уларнинг ташкил топиш манбалари ўзгариши мумкин. Банк операциялари амалга ошириш натижасида балансда ўзгаришлар рўй беришининг таъсирини 4 турга ажратиш мумкин ва улар қуйидагича бўлади:
1. Баланснинг актив томонидаги бир (ёки бир неча) моддаси кўпайса, актив томонидаги бошқа бир моддаси камаяди, лекин баланснинг жами суммаси ўзгармайди. Масалан: банк кассасидан сафар харажатлари учун ҳисобдор шахсга 50000 сўм бўнак (аванс) берилди. Бунда;
Dt 19908 Kt Dt 10101 Kt

Кun boshiga qol: Кun boshiga qol: 150000 400000
1) 50000 1) 50000
obor: 1) 50000 obor: 1) 50000
Кun oxiriga qol: Кun oxiriga qol:
200000 350000

2. Баланснинг пассив томонидаги бир (ёки бир неча) моддаси кўпайса, пассив томонидаги бошқа бир моддаси камаяди, лекин баланснинг жами суммаси ўзгармайди. Масалан: мижознинг талаб қилиб олунгунча сақланадиган маблағидан 200000 сўм муддатли депозитга ўтказилди. Бунда;


Dt 20208 Kt Dt 20408 Kt



Кun boshiga qol: Кun boshiga qol:
2200000 1200000
1) 200000 1) 200000
obor: 1) 200000 obor: 1) 200000
Кun oxiriga qol: Кun oxiriga qol:
2000000 1400000

3. Баланснинг актив томонидаги бир (ёки бир неча) моддаси кўпайса, баланснинг пассив томонидаги бир (ёки бир неча) моддаси ҳам кўпаяди, баланснинг жами суммаси ҳам шу суммага ортади. Масалан, Жисмоний шахсдан 100000 сўм жамғарма депозит қабул қилинди, бунда;




Dt 10101 Kt Dt 20406 Kt

Кun boshiga qol: Кun boshiga qol:
350000 300000
1) 100000 1) 100000
obor: 1) 100000 obor: 1) 100000
Кun oxiriga qol: Кun oxiriga qol:
450000 400000
4. Баланснинг актив томонидаги бир (ёки бир неча) моддаси камайса, баланснинг пассив томонидаги бир (ёки бир неча) моддаси ҳам камаяди, баланснинг жами суммаси ҳам шу суммага камаяди. Масалан, Жисмоний шахснинг аризасига асосан жамғарма депозит ҳисобварағидан 50000 сўм ҳисобдан чиқарилди, бунда;
Dt 10101 Kt Dt 20406 Kt

Кun boshiga qol: Кun boshiga qol:
450000 400000
1) 70000 1) 70000
obor: 1) 70000 obor: 1) 70000
Кun oxiriga qol: Кun oxiriga qol:
380000 330000

Юқорида келтирилган тўртта операция юзасидан банк балансида қуйидагича ўзгаришларни кузатиш мумкин:


Банк баланси*
20__ йил _______ ҳолатига

Актив

Ўзгариш-гача

Ўзгариш (-,+)

Ўзгариш-дан сўнг

10101- Амалиёт (операцион) кассадаги нақд пуллар

400000

– 50000
+100000
-70000

380000

13101- Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар

2500000

-

2500000

16103- Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро хисоб- китоблар бўйича олинадиган маблағлар

5000000

-

5000000

16509-Банкнинг иморатлари-Бинолар ва бошқа иморатлар

6450000

-

6450000

19908- Банк ходимлари билан хисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар

150000

+50000

200000


Download 115,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish