1– mavzu. Azot kislota ishlab chiqarishning nazariy asoslari. Reja


Юқори босим остида (7-10 атм) суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш технология



Download 330,5 Kb.
bet6/8
Sana23.02.2022
Hajmi330,5 Kb.
#179010
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5402338653798141547

Юқори босим остида (7-10 атм) суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш технология
Юқори босим остида (7-10 атм) суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш схемаси расмда кўрсатилган.

Расм. 7-10 атм босим остида суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш учун қурилма схемаси


Сув ёки сода эритмаси билан скруббер 1 да ювилган ва асбест ёки картонли қуруқ филтр 2 да филтрлаб тозаланган атмосфера ҳавоси белгиланган босимгача сиқиш учун қувурли компрессор 4 га юборилади, бунда у тахминан 110-120ОC гача қизийди ва аралаштиргич 10 га боради. Бу ерда у буғлатгич 8 дан келадиган ҳамда мой ва катализатор чангидан тозалаш учун филтр 9 орқали ўтган аммиак билан аралашади. Аралаштиргич 10 да олинган таркибида 10-12% НҲ3 тутган аммиак-ҳаво аралашмаси контакт жиҳози 11 га юборилади. Контакт жиҳозида аммиакнинг азот(ИИ)-оксидга оксидланиши 900ОC ҳароратда содир бўлади. Қайноқ нитроза газлари контакт жиҳозидан юттиргич қозон 12 га юборилади, у ерда 400ОC ҳароратгача совутилади. Сўнгра газ 40-50 0C гача кейинги совутиш учун конденсатор-совутгич 13 га берилади. Конденсатор йўли бўйича нитроза газига ҳаво қўшиб борилади. Бу NО нинг NО2 га кейинги оксидланишини яхшилайди. Нитроза газларининг конденсаторда оксидланиши тез содир бўлади, бунда NО2 конденсатсияланадиган сув буғи билан 53-56% ли нитрат кислота ҳосил қилади. Нитрат кислотанинг бу миқдори кислота қурилмасида олинадиган барча кислотанинг 50% гачани ташкил этади. Контакт жиҳозидан нитроза газлари билан чиқадиган платина заррачаларини ажратиш учун конденсаторда ҳосил бўладиган нитрат кислота филтр 14 орқали ўтади ва тарелкали абсорбсия минораси 15 га келиб тушади. Нитроза газлари конденсатор 13 дан абсорбсия минораси 15 нинг қуйи қисмига юборилади ва унда пастдан юқорига қараб ўтади. Абсорбсия минорасининг юқорисидан конденсат берилади, ҳосил бўладиган 60-62% HNО3 концентрацияли нитрат кислота эса миноранинг пастки қисмидан чиқарилади. Нитрат кислота ҳосил бўлишида колоннада ажраладиган иссиқликни чиқариб олиш учун минора тарелкаларига совуқ сув айланадиган айлана қувурли совутгичлар жойлаштирилган бўлади.


Абсорбсия минораларидан чиқадиган газлар (чиқинди газлар) таркибида 0,15% гача азот оксидлари (NО ва NО2) бўлади. Бу газлар қиздиргич 7 га, у ерда юттиргич қозондан олинадиган буғ билан қиздирилади, сўнгра улар босимидан фойдаланиш учун кенгайиш трубиналари 3 га юборилади. Бу эса ҳавони сиқиш учун сарфланадиган 40% гача энергияни тежаш имконини беради. Минора 15 дан чиқадиган газларни қиздириш учун юттиргич қозондан кейинги нитроза газларини буғ билан биргаликда ишлатиш мумкин.
Тизимнинг асосий жиҳозлари (конденсатор, абсорбсия миноралари ва бошқалар) хром-никелли пўлатдан тайёрланади. Абсорбсия минораси конструксияси қалпоқли ёки тешикли (елакли) барботаж тарелкали тайёрланади.



Download 330,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish