1– mavzu. Azot kislota ishlab chiqarishning nazariy asoslari. Reja


Атмосфера босими остида ишлайдиган суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш технология



Download 330,5 Kb.
bet5/8
Sana23.02.2022
Hajmi330,5 Kb.
#179010
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5402338653798141547

Атмосфера босими остида ишлайдиган суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш технология.


Pасм. Контакт жиҳози схемаси. 1-панжара; 2-катализатор тўри; 3-тўлдиргич; 4-кўриш ойнаси; 5-ёқиш тирқиши.


Суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш схемаси. Суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш қурилмалари босим ишлатилишига боғлиқ ҳолда классификацияланади:
1) атмосфера босими остида ишлайдиган қурилмалар;
2) юқори босим остида ишлайдиган қурилмалар;
3) комбинациялашган қурилмалар, бунда аммиакни оксидлаш атмосфера босимида, NО ни оксидлаш ва NО2 сув билан абсорбсияси эса юқори босимда амалга оширилади.
Атмосфера босими остида ишлайдиган суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш схемаси.

Pасм. Атмосфера босими остида ишлайдиган суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш қурилмасининг схемаси
1-Ҳаво суриш учун қувур; 2-кўпикли ювгич; 3-кардон фильтр; 4- коксли (мойдан тозалайди) фильтр; 5-кардон фильтр; 6-аммиак ҳаво компрессор -вентилятори (10-12 % аммиак); 7-поролит (ғоввак сопол) фильтр; 8-контакт аппарати, 800 0С; 9-юттиргич қозон (800 0С, буг олиш учун ишлатилади, ҳарорат 250 0С тушади) ; 10,11-совутгичлар (газлар 250 0С туширилади, конденцация ҳисобига 10-да 3 %ли, 11-да 25 % кислота ҳосил бўлади); 12-гидрозатвор (босимни сақлаш учун); 13-газ пуфлагич; 14- абсорбция миноралари (8 та, кислота охиргидан газ оқими бўйлаб олдингиларга юборилади ва 2-чидан тайёр маҳсулот олинади); 15 – совутувчи насослар (шопиради); 16- оксидловчи минора (NO ни-NO2); 17 – ишқорли абсорбер (2NO2 + Na2CO3 → NaNO2 + NaNO3 + CO2); 18- чиқарув қувури (0,1% гача NO2)

Нитрат кислота ишлаб чиқаришд а кислород билан бойитилган ҳаво ишлатиш кўп миқдорда азот (II)-оксид тутган нитроза газлари олишни таъминлайди ва NО нинг NО2 га оксидланиш реаксияси тезлигини оширади.


Қурилмага ҳаво корхона майдони ташқарисидан келадиган ташқи қувур 1 орқали киради. Ҳавони механик ва кимёвий қўшимчалардан тозалаш учун элакли кўпикли ювгич 2 ва картон фильтр 3 ўрнатилади. Аммиак механик қўшимчалар ва мойдан коксли фильтр 5 ва картон фильтр 6 да тозаланади. Ҳаво, аммиак ва қўшимча кислородни узатиш аммиак-ҳаво вентилятори 4 ёрдамида шундай ҳисобда амалга ошириладики, бунда газ аралашмаси таркибида 10-12% NH3 бўлиши керак. Сўнгра газлар аралашмаси поролит филтр 7 орқали ўтади, унда ғовак сопол билан филтрлаб тозаланади ҳамда контакт жиҳози 8 нинг (расм) юқори қисмига берилади. Контакт жиҳозидан чиқишда нитроза газларининг ҳарорати одатда 800ОC атрофида ушлаб турилади. Юттиргич-қозон 9 да газлар иссиқлигидан сув буғи ишлаб чиқаришда фойдаланилади ва газлар ҳарорати 250ОC гача пасайтирилади. Сўнгра газлар сув билан совутгич 10 ва 11 да 300C ҳароратгача совутилади. Бунда сув буғи конденсатсияси ва азот (II)-оксиднинг оксидланиши қисман содир бўлади. Тезкор совутгич 10 да NО нинг оксидланиш даражаси оз бўлади, шунинг учун унда 3% ли нитрат кислота ҳосил бўлади. Совутгич 11 да эса 25% HNО3 концентрацияли кислота олинади.
Нитроза газлари гидрозатвор 12 дан ўтгач, газ пуркагич 13 билан абсорбсия минорасига узатилади, у ерда бирин-кетин уланган кислотали абсорсия миноралари 14 дан ўтади. Миноралар кислотабардош ҳалқалардан иборат тўлдиргичлар билан тўлдирилган. Минораларга совутгичлар 15 ва насослар ўрнатилган бўлади. Агар нитроза газларини қайта ишлаш атмосфера босимида амалга оширилса, одатда кислотали абсорбсия олти-саккиз минорада ўтказилади. НО2 ни юттириш учун сув охирги минора 14 га газ йўналиши бўйича берилади. Ҳосил бўладиган кислота газ оқимига қарама-қарши оқимда барча миноралардан ўтади ва охири биринчи минорага келиб тушади. Маҳсулот – тахминан 50% ли нитрат кислота эритмаси – иккинчи минорадан газ оқими йўналишида ажратиб олинади. Кислотали минораларда абсорбсияга келадиган азот оксидларининг тахминан 90% миқдори қайта ишланади. Кислотали абсорбция минораларидан ташқарида қолдиқ NО ни NО2 га оксидлаш учун минора 16 ўрнатилган, нитроза газлари ундан ўтиб минора 17 да сода эритмаси билан ишқорли абсорбцияга келади ва чиқинди газ чиқариш қувури 18 орқали атмосферага чиқариб юборилади.
Ишқорий абсорбсия минорасида бир вақтнинг ўзида азот (II)-оксид ва NO + NO2 (N2O3) аралашмаси ютилади, бунда газ фазасига NO ажралиши йўқотилади, бу худди сувли абсорбсия каби содир бўлади:
NO + NO2 + Na2CO3 → 2NaNO2 + CO2
2NO2 + Na2CO3 → NaNO2 + NaNO3 + CO2

Таркибида натрий нитрит ва нитрат тутган эритма газ ҳаракат йўналиши бўйича биринчи ишқорий абсорбсия минорасидан чиқарилади, ундан қишлоқ хўжалигида минерал ўғит сифатида ишлатиладиган натрий нитрат олинади. Чиқинди газ таркибида 0,05-0,15% атрофида азот оксидлари бўлади.


САВОЛ!
2 абсорбсияси содир бўлиш давомида ҳосил бўладиган нитрат кислотаси концентрацияси ортиб боради. Бунда нитрат кислота устидаги азот оксидлари буғ босими ортади, бу эса жараён ҳаракатлантирувчи кучини камайтиради ва шундай қилиб, азот (IV)-оксиднинг нитрат кислотага айланиши секинлашади. Ҳарорат пасайтирилганда азот (IV)-оксиднинг ютилиш тезлиги ортади, бунда азот (IV) -оксиднинг оксидланиш тезлиги ҳам ортади. Лекин ҳарорат пасайтирилганда NО2 нинг кислотада эрувчанлиги ортсада, у сув билан таъсирлашмайди. Шунинг учун нитроза газларини нитрат кислотага қайта ишлаш, одатда, 20-30ОC ҳароратда ўтказилади.


Аммиак-ҳаво аралашмаси (10-12% NH3) ишлатилиши билан босим остида ишлайдиган тизимларда нитроза газларини қайта ишлаш орқали 48-50% ли нитрат кислотанинг суюлтирилган эритмаси олинади. Босимнинг 10 атм га оширилиши таркибида 60-62% HNО3 бўлган нитрат кислота олиш имкониятини яратади.



Download 330,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish