1-Мавзу: Архившунослик фани ва унинг вазифалари. Дастлабки архивларнинг ташкил этилиши



Download 24,84 Kb.
bet2/3
Sana13.06.2022
Hajmi24,84 Kb.
#664051
1   2   3
Bog'liq
1 мавзу

Муаммоли савол: Архившунослик фанининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?


Архившунослик фани, унинг мақсад ва вазифалари
Янги замонда архивларда сақланаётган ҳужжатлар сонининг кескин ошганлиги туфайли уларни сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ ишлар тобора мураккаблашиб борди. Натижада, ҳужжатларни ҳисобга олиш, уларни бир тизимга солиш ва рўйхатга олишнинг янги-янги усуллари ишлаб чиқилди ва амалда қўлланилди. Шу тариқа архившунослик фани пайдо бўлди.
Архившунослик – муҳим ижтимоий аҳамиятга ҳужжат ва материалларни туркумлаш, уларни бир тизимга солиш, сақлаш, улардан илмий ва амалий мақсадларда фойдаланиш тўғрисидаги фандир. Мазкур кўмакчи тарих фани архив ишининг умумий қонуниятларини, ҳужжат ва материалларни танлаб олиш ва сақлаш, улардан фойдаланиш тамойилларини ишлаб чиқади.
Ҳозирги кунда ҳужжат ва материалларнинг умумий миқдори ва турлари ниҳоятда кўпдир. Шунинг учун ҳам архившунослик фанини ривожлантирмасдан, ҳужжатларни саралаш ва сақлашнинг замонавий усулларини эгалламасдан туриб архив ишини тўғри йўлга қўйиш амри маҳолдир.
Архившунослик асосларини яхши билиш бўлажак тарихчи учун ғоят муҳимдир. Архив ҳужжатлари билан ишлаш услубларини эгаллаш илмий-тадқиқотлар учун йўл очиб беради, бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларга юқори илмий савиядаги битирув-малакавий ишлар ва магистрлик диссертацияси тайёрлаш имконини беради.
Мазкур фанни ўрганиш архившунос кадрлар тайёрлаш нуқтаи назаридан ҳам зарур. Ҳозирги кунда айрим касб-ҳунар коллежларида “Ҳужжатшунослик, архившунослик” мутахассислиги бўйича ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлашга киришилди. Лекин республикамизнинг бирорта университет ёки институтида олий маълумотли архившунослар тайёрланмайди. Шу боисдан бу фанни тарих факулптети талабаларига ўргатиш архивларни олий малакали кадрлар билан таъминлаш учун ҳам муҳимдир.
Архившунослик курсини ўрганиш жараёнида биз Ўзбекистонда архив муассасаларининг вужудга келиши, уларнинг ривожланиш босқичлари, архивларнинг ҳозирги аҳволи, фаолиятининг асосий йўналишлари билан танишиб борамиз. Шу билан бирга архивларнинг мақсад ва вазифалари, архивларга топшириладиган ҳужжатларни танлаш ва саралаш, уларни сақлаш ва туркумлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш усулларини ўрганамиз.



Download 24,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish