43
шахс ва ижтимоий бирликнинг реал иқтисодий, хуқуқий, сиёсий ҳолатини
қайд қилади. Адолат яхшилик категорияси каби, ижтимоий
муносабатларнинг ҳамма томонларига даҳлдордир. Яъни айрим кишилар,
синфлар, гуруҳларнинг жамият ҳаётида ўйнаётган роли билан уларнинг
ижтимоий аҳволи ўртасидаги, қилмиш қидирмиш (жиноят ва жазо)
ўртасидаги, кишининг қадр – қиммати билан унинг тақдирланиши
ўртасидаги, ҳуқуқ билан мажбурият ўртасида ўзаро муносабатларнинг
диққат-марказига олади. Бу муносабатлардаги мутаносибликнинг
бузилишини ахлоқий онг адолатсизлик деб баҳолайди.
Адолатнинг бошқа категориядан фарқли суратда, кишиларнинг
жамиятдаги ахлоқий ўзаро муносабатларининг бошқарувчиси сифатида ўзига
хос хусусияти қуйидагиларда кўринади: у тақдирлаш ва талаб қилишнинг
миқдорий ўлчовидир, у асосан баҳо категорияси ҳисобланади, яъни ундаги
объективлик мезонига риоя қилиш билан чамбарчас боғланган баҳоловчи
холат унинг бошқа акс этишидан устун келади; адолат бошқа этика
категорияларидан фарқли ўлароқ, ижтимоий онгнинг икки шакли: ҳуқуқ
билан ахлоқни боғловчи муҳим тушунчадир. Этика ва ҳуқуққа оид
таълимотлар тарихида адолат мутлақ ҳуқуқий категория деб қаралганлиги
(Спиноза, Гоббс, Гегель) бежиз эмас. Лекин адолат, гарчи унинг ижтимоий
ҳуқуқий томони бўлса ҳам, аввало этика категорияси бўлиб қолади, чунки
халқ оммаси томонидан ижтимоий ва ахлоқий зулмга қарши-курашда ҳосил
бўлган элементар умуминсоний талаблар: ҳаёт ва шахсий дахлсизлик,
қариликда муҳофазаланиш, инсоний қадр-қимматни сақлаш ҳуқуқи ва
бошқалар биринчи навбатда мана шу адолат категориясидан ўрин олган.
Худди шу категория тақдирлаш ва шахсий бахт-саодатнинг ҳаққоний мезони
сифатида майдонга чиқади. “Адолат бу – инсон табиий ҳуқуқларининг
мезонидир”, деб таъкидлаган эди, файсуфлардан бири. Адолат тушунчаси
ҳуқуқ вужудга келишидан анча олдин пайдо пайдо бўлган ва ижтимоий
бебошликдан шахснинг ахлоқий кафолати сифатида майдонга чиққан.
Кейинчалик юзага келиб давлат тасдиқлаган ҳуқуқ адолатнинг энг оддий
талабларини ёқлаб чиқишга мажбур бўлган, чунки адолат қонунларга ҳеч
бўлмаса маьлум даражада амал қилинмаса жамиятнинг яшаши мумкин эмас
эди. Адолат ҳуқуқий муносабатлар соҳасида (ҳуқуқ яратиш ва ҳуқуқни
жорий қилиш фаолиятида) катта аҳамият касб этади. Бу категория ҳуқуқ
меъёрсининг муҳим ижтимоий-этикавий мезони сифатида майдонга чиқади.
Адолат ва ҳуқуқ бир-бирларига ўзаро таъсир кўрсатади, кўпинча адолатнинг
этикавий ва ахлоқий аспектлари шу даражада чамбарчас қўшилиб кетадики,
баъзи ҳолларда бу категориянинг соф этикавий аломатлари йўқолиб
кетгандай бўлади. Лекин бу нарса адолатни ҳуқуқий категория дейишга асос
бўлолмайди. Муайян аҳлоқ тизимида қабул қилинган кишининг аҳлоқий
бурч ва мажбуриятлари тушунчасига мос келадиган хатти-харакатлар
адолатли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: