22
гуноҳга ботди. Одам Ато қандай бўлса, ундан пайдо бўлган бошқа одамлар
ҳам худди шундай. Биринчи одам қилган гуноҳ учун ҳамма одам жавобгар,
ҳар бир одам ўз тишида Одам Ато еган олмадан қолган қамашишни ҳис этиб
туради, демак ҳамма нарса, барча эзгулик Худодан; ёвузлик-эзгуликнинг
йўқлиги, эзгуликдан юз бериш, нуқс, хато. У инсон ихтиёрининг хусусияти,
ихтиёрнинг тубанликка қаратилишидир; у – Худо кўрсатмаларидан чекиниш,
гуноҳ.
Шуни таъкидлаш жоизки, Августин таълимотини маьлум маънода
муҳаббат ахлоқи ҳам дейиш мумкин. Файласуф-илоҳиётчи муҳаббатни ҳар
бир нарсани ўз табиий, қонуний ўрнини эгаллаш учун интилишга мажбур
қилувчи фазовий қудрат сифатида талқин этади. Муҳаббат – тугаликка,
оромга интилиш. Инсон нафақат севади, Айни пайтда у муҳаббатни ўз
муносабатларининг объекти ҳам деб билади; инсон муҳаббатнинг ўзини
севиш ё севмаслик қобилятига эга. Ахлоқий вазифа мана шу муҳаббатни
инсон табиатига ўхшаш объектга йўналтиришидир. Бу объект эса – Худо.
Муҳаббатнинг сезги аъзоларига ҳеч қандай алоқаси йўқ, у руҳнинг сирли
қаьридан, руҳ пайдо бўладиган макондан иборат.
Шу тарзда Августиннинг ахлоқий таълимоти жаҳон ахлоқшунослиги
тарихида муҳаббат масалаларини биринчи бўлиб ўртага ташлади ва бу
таълимот кейинги давр мутафаккирлари қарашларига катта таъсир кўрсатди.
Лекин, умуман олганда, Ўрта асрлар Оврўпа ахлоқшунослиги у қадар юксак
даражада кўтарила олмади. Шу боис, бу давр ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш
шарт эмас.
Ўрта асрлар мусулмон Шарқи ахлоқий таълимотлари қадимги дунё
мумтоз ахлоқшунослигининг тадрижий ривожи сифатида кейинги даврлар
Оврўпа ахлоқ илми тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Шарқ алломалари
илгари
сурган
ғоялар, ўртага
ташланган
муаммолар
Оврўпа
ахлоқшунослигида янги қарашлар ва хатто, оқимларнинг вужудга келишига
туртки бўлди. Оврўпа тарихида “Буюк таржималар даври” деб аталадиган ХI-
ХIII асрларда нафақат Фаробий, Ибн Сино, Ғаззолий, Оврўпага қайтадан
кашф
этиб
берган
Афлотун, Арасту
сингари
қадимги
Юнон
мутафаккирларининг асарлари ҳам араб ва сурёний тилларидан лотинчага
таржима қилинди, Ғарбнинг дастлабки университетларида ўқитилди. Зотан
Гегелнинг: “Ғаззолий ўта нозиктабь файласуф”, “Қойилмақом Жалолиддин
Румий”, Э. Ренаннинг “Ғаззолидан кейин Ҳюмга айтадиган гап қолган эмас”,
деган сўзлари бежиз айтилмаган. Шунингдек, Ибн Рушднинг моҳият билан
мавжудлик муносабатларида якка жавҳарларда (субстанцияларда мавжудлик
моҳиятдан олдин) келиши ва улар онтологик жиҳатдан яхлитликни ташкил
этиши ҳақида ғояси кейинчалик Ғарбда катта амалий аҳамият касб этган –
Оврўпа халқлари менталитетига сингиб кетган фалсафий- ахлоқий
оқимининг пайдо бўлишига олиб келди ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: