2-Масала. Расмда келтирилган аккумуляторлар блокининг умумий энергиясини топинг. Шу аккумуляторлар блоки қандай максимал ток билан ишлаши мумкин.
3-Масала. Арча ўйинчоқлари чироқчалари 2,2 В кучланишда ишлашга мўлжалланган. Лекин, шундай чироқлардан бир шодаси 220 В кучланишга улаб ёқилган. Шу ўйинчоқлар шодасида қанча лампа бор ва улар қандай уланган. Схемасини чизинг.
Паралел улаш.Айрим ҳоллардаманбанинг кучланиши истеъмолчи номинал кучланишига мос бўлгани билан бу манба истеъмолчини етарли вақтгача энергия билан таъминлай олмай қолади. Бошқача айтганда, истеъмолчининг ишлаш муддатини узайтириш ёки каттароқ қувватли истеъмолчини улаш зарурати туғилади. Масалан, 12 В кучланишли, ток сиғими 50 А соат бўлган аккумулятор берилган. Шу аккумуляторга ишчи кучланиши 12 В, номинал токи 60 А гача бўлган истеъмолчини уласак аккумуляторга ортиқча юклама тушиб у тез ишдан чиқади. Аккумуляторнинг ток юкламаси меъёрда бўлиши учун ток сиғимини 60 А соатдан катта бўлиши керак. Бунинг учун икита бир хил аккумуляторларни паралел улаш керак. Назарий жиҳатдан олиб қаралганда аккумуляторларни паралел улаш учун куланишлари бир хил бўлиши шарт эмас. Фақатгина аккумулятор ларнини ички қаршиликлари бир хил бўлиши етарли. Лекин, аккумуляторлар кимёвий реакция натижасида ток ҳосил қилади ва аккумулятор ички қаршилиги кимёвий жараёнларга боғлиқ. Шунинг учун бир хил турдаги ва кучланишли аккумуляторлардан фойдаланиш самаралироқ.
Амалда бундай ҳолга автомобилларни ўт олдириш жараёнида иккита аккумулятордан фойдаланиш яққол мисол бўлади. Аккумуляторнинг заряди камайиб ўт олдириш жараёнида етарли ток бера олмайди ва қувват камайиб кетади. Шунда иккинчи аккумуляторни унга паралел улаб қувватни ошириш мумкин (халқ тилида прикуривание дейилади).
Автомобил аккумуляторларини паралел улаш ва унинг схемаси.
Бундай улашларда фақат махсус, шу мақсад учун ишлаб чиқарил- ган жиҳозлардан, белгиланган талаблар асосидагина фойдаланинг
Кетма-кет ва паралел улашда ток ва кучланишларнинг қўшилиши.
4-масала. Кучланишлари 12 В, ток сиғимлари мос ҳолда 60 А соат ва 75 А соат бўлган иккита аккумулятор паралел уланиб аккумуляторлар системасини ташкил қилади. Системанинг умумий қувватини ва энергиясини топинг. Уланишнинг схемасини чизинг.
5-масала. 1.5 В кучланишли батареялар билан 12 В ишчи кучланишли электр двигателини ишга тушириш керак. Бунинг учун нечта батареяни, қандай улаш керак? Схемасини чизинг.
Аралаш улаш. Агар истеъмолчининг ишчи кучланиши ва истеъмол токи аккумулятор ёки батаренинг номинал ишчи токига ҳам кучланишига ҳам мос келмаса, аккумуляторларни (ёки батареяларни) турли хил усулларда ўзаро улаш орқали истеъмолчининг токи ва кучланишига мос манба ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳолда аккумуляторлар аралаш схемада уланади. Масалан 4 та бир хил аккумулятор берилган бўлсин.
4 та аккумулятор ҳар бирининг қуввати 1200Вт дан
Шу аккумуляторлардан ишчи кучланиши 24 В, ток сиғими 200А соат бўлган аккумулятор системаси ҳосил қиламиз. Кучланишни икки марта ошириш учун иккита аккумуляторни кетма-кет улаймизэнди бу жуфтликларни паралел улаймиз.