1. Мавзу (2 соат). Энергиянинг ўлчов бирликлари. Энергиянинг турлари. Органик ёқилғилар ва уларнинг энергиялари. Ўзгармас ток манбалари, уларнинг энергияларини ҳисоблаш



Download 4,29 Mb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi4,29 Mb.
#154622
  1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy


1. Мавзу (2 соат). Энергиянинг ўлчов бирликлари. Энергиянинг турлари. Органик ёқилғилар ва уларнинг энергиялари. Ўзгармас ток манбалари, уларнинг энергияларини ҳисоблаш.


Энергия. 1-топшириқ. Ўзингиз билган энергия турларини ёзиб чиқинг.
(Елпиғич методи)

Механик энергия (кинетик ва потенциал)
Иссиқлик энергияси (кўмир, ўтин, газ, нефт)
Ёруғлик энергияси
Шамол энергияси
Жисмоний (физик) энергия
Кимёвий энергия
Ядро энергияси
Геологик энергия (вулқонлар, гейзерлар ва ҳоказо).

Энергиянинг турли кўринишларни расм асосида изоҳланг


Энергиянинг амалдаги ўлчов бирликлари. Энергетика соҳасида энергиянинг бир қанча ўлчов бирликлари қўлланилади.
Электр энергиясини ҳисоблашда “кВт соат” бирлик ишлатилади. Масалан бугунги кунда 1 кВт соат электр энер-гияси 228,6 сўм баҳоланади.
Бу энергияни физикадаги асосий бирлик Жоулга айлантирсак
1 кВт∙соат=1000 Вт ∙ 3600 с = 3600000 Ж = 3,6 МЖ.
Барча ўлчов қурилмалари электр энергиясини кВт соат бирликларда кўрсатади ва энергия савдоси шу бирлик асосида олиб борилади.
Энди 1 Жоул энергия неча сўм туришини баҳоланг.
Бугунги кунда электр ҳисоблагичларнинг электромеханик, электрон ва рақамли турлари кенг ишлаб чиқарилмоқда. Масофадан туриб бошқарилувчи рақамли ҳисоблагичлар ҳам мавжуд. Бугунги кунда электр ҳисоблагичларнинг маълумотлари банк тизимлари билан бевосита боғланмоқда.

Энергия ҳисоблагичларнинг имкониятлари ошиши натижасида энергия тўловида ҳам кўп зонали таърифга ўтиш учун шароит яратилади. Бу эса электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Масалан “Энергия 9” туридаги СТК3-10A1HХР. Бу электр ҳисоблагичи дастурий бошқарилувчи турга мансуб бўлиб унда истеъмолчи ва таъминотчи талабларини бажарувчи жуда кенг имкониятлар мавжуд. Ердаги ҳаёт учун энг катта энергия манбаи Қуёшдир. Унинг асосий кўрсаткичлари:

Қуёшнинг нурланиш қуввати 3,8 х 10 20 МВт;


Ергача етиб келувчи қуввати 1,9 х10 11 МВт;
Ер юзининг 1 м2юзасига тушувчи Қуёш нури қуввати 1000 Вт.
Демак Қуёш коинотга секундига 3,8 х 1020 МЖ энергия таратиб туради, шу энергиядан Ер юзасига ҳар сонияда 1,9 х1011 МЖ энергия келиб туради. Ёки Ер сиртининг ҳар квадрат метрига секундига 1000 Ж миқдордаги Қуёш энергияси нурланиш кўринишида тушиб туради.
Инсоният табиат энергияларидан фойдаланишнинг энг аввало иссиқлик кўринишидагини ўзлаштирган. Бугунги кунда бизга маълум бўлган барча турдаги Ер ости ва Ер усти энергетика заҳиралари ҳам Қуёш таъсирида юзага келган.
Энергиянинг иссиқлик кўринишидаги туридан фойдаланиш углеводородли табиий бирикмаларни ёқишга асосланган. Бунда модданинг солиштирма ёниш иссиқлиги тушунчаси киритилади. Солиштирма ёниш иссиқлиги Жоул / кг бирликда ўлчанади. Яъни 1 кг модданинг тўлиқ ёнганда чиқарган иссиқлик энергиясини билдиради. Ер юзидаги асосий бирламчи энергия манбаи сифатида фойдаланувчи моддаларнинг солиштрма ёниш иссиқликлари жуд кенг диапазонда ўзгаради.

т/р

Модда

Солиштирма ёниш иссиқлиги

МЖ/кг

ккал / кг




Шартли ёнилғи

29,3

7000

1

Қуруқ ўтин

ўртача 9,5

6400 -7500

2

Тошкўмир

ўртача 27

6500

3

Бензин

44 - 47

10500 - 11200

4

Керосин

44 - 46

10500-11000

5

Табиий газ

41 - 49

9800 - 11700

6

Нефт

43,5-46

10400-11000

7

Метан

50

11950

8

Водород

120

28600

9

Спирт

27

6450

Инсоният энг аввало иссиқлик энергиясидан фойдаланишни ўрганган. Бу иссиқлик энергиясини дастлаб ўтин ёқиб ҳосил қилинган бўлса, кейинроқ одамлар кўмир, нефт, газ ва бошқа манбаларни ишлатишга ўрганди. Масалан 19-аср ўрталарида энергия сифатида жаҳонда 75 % га яқин ўтин ишлатилган бўлса, 20-аср охирларига келиб ўтиннинг ҳиссаси 1 % дан ҳам кам бўлиб, асосий ёқилғи сифатида кўмир, нефт ва газ ишлатилган.

т/р

Энергия манбалари

Жаҳон саноатида ишлатилиши %

1860

1900

1950

1960

1970

1980

1985

1

Ўтин ва бошқа табиий ёқилғилар

74

39

7

4,3

4

0,8

0,3

2

Кўмир

25

57

54

47

30

28

32

3

Нефт

1

2

24

29

40

46

41

4

Газ

-

0,9

9

13

19

18

2

5

Гидро ва ядро энергиялари

-

0,8

6

6

6,1

5,8

4,1




Download 4,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish