Умумий қувват 2 ∙2400 = 4800 Вт
Ҳосил бўлган аккумуляторлар блокининг кучланиши 24 В ток сиғими 200 А соат.
6-масала. 2 та аккумуляторнинг ҳар бирида 12 V, 50 Ah ёзувлари бор, учинчи аккумуляторда 24 V, 50 Ah ёзуви бор. Шу аккумуляторларга ишчи кучланиши 24 В максимал токи 75 А бўлган истеъмолчини уланиш схемасини чизинг. Аккумуляторлар берилган истеъмолчини қанча вақт ток билан таъминлаб тура олади.
Мустақил ечиш учун масалалар
1-Масала. 12V, 1200 mAh ёзувли Varta аккумуляторидаги максимал электр заряди ва энергияни топинг.
2-Масала.Расмда 4 та бир хил аккумулятор кўрсатилган, уларнинг ҳар бири 9V, 25 Ah. Аккумуляторлар блокининг кучланишини, ток сиғимини, энергиясини топинг.
3-Масала.Расмда аккумуляторлар блоки кўрстилган. Аккумуляторларнинг ҳаммаси бир хил бўлиб ҳар бири 4,5V,1.25Ah. Ҳосил бўлган аккумуляторлар блоки нинг умумий кучланиши, энергияси, ва ток сиғимини топинг. Схемасини чизинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |