Касалхона ичи инфекцияларини олдини олиш.
Касалхона ичи инфекцияларини олдини олиш дастури куйидагиларни уз ичига олади:
Парвариш жараёнида бемордан беморга микроорганизмлар утишини чегаралаш:
- кулларни ювиш ва кулкоплардан фойдаланиш;
- асептика коидаларига риоя килиш;
- изоляцион тадбирлар
- стерилизация ва дезинфекция;
- чойшаб, кийимларни ювиш;
- УБНдан фойдаланиш.
Атроф мухитда инфекция мавжудлиги назорати
Беморлар химояси: антибиотикларни рационал куллаш, рационал овкатланиш, вакцинация.
Аёллар чаноғи тузилиши. Чаноқнинг жинсга ва ёшга боғлиқ фарқи. Чаноқ акушерлик нуқтаи-назаридан (ўлчамлари, текисликлари, эгилиши). Ташқи жинсий аъзолар тузилиши, функциялари. Ички жинсий аъзолар(бачадон, найлар, тухумдонлар) тузилиши ва функциялари. Аёллар чаноғи аъзолари топографияси. Мушаклар, боғламлар, клетчатка, қорин парда, жинсий аъзоларнинг қон томир, лимфа системаси, иннервацияси.
Чаноқ тана ҳолатини нормал сақлабгина колмай, балки туғрук вактида бола ўтадиган йўл сифатида хам ахамияти каттадир.
Аёллар чаноғи тўртта суякдан, яъни иккита номсиз, битта думғаза ва битта дум суягидан иборат бўлиб, улар ўзаро тоғайлар ва бойламлар ёрдамида бириккан бўлади.
Номсиз суяк ёки чаноқ суяги (os innominata seu coxae) учта суякдан, яъни ёнбош, қуймич ва қов суяги бирикишидан хосил бўлади. Бу учта суяк тепасининг кўшилган ерида, ташки томонида катта чукур бўлиб, у куймич косаси (acetabulum) деб аталади.
Ёнбош суяк билан қов суяги таналари кўшилган жойда кўтарма жой пайдо бўлиб, у эгилиб ёнбош суякни кўндалангига кесиб ўтади. У linea arcuata деб аталади, бу чизиқ катта ва кичик чаноқ бўшликларини чегараловчи умумий чизикни (linea terminalis seu linea innomita) хосил килишда иштирок этади. Ёнбош суяк қанотининг устки чети калинлашган бўлиб, у ёнбош суяк қирраси (crista iliaca) деб аталади. Бу кирра ички ва ташки кисмдан ва учта чизикдан иборат бўлиб, улар мускулларнинг пайлари ёпишуви учун хизмат килади.
Қирра олд томонидан олдинги устки ёнбош ўсиғи (spina iliaca anterior superior) ва орқа томондан худди шундай ўсиқ (spina iliaca posterior superior) билан тугайди.
Олдинги ва орқадаги бу устки ўсиклар остида шу номдаги остки ўсиклар бор. Орқадаги пастки ўсиқ тагидан катта куймич кемтиги (incisura oishadica major) бошланиб, у қуймич ўсиғи (spina ischiadica) билан тугайди. Бу ўсиқ остида эса кичик қуймич кемтиги (incisura ishiadica minor) туради. Бу кемтик қуймич дўмбоғи (tuber ischiadicum) билан тутайди.
Ёнбош суяк қанотининг ички томондаги катта чукури оркасида кулок супраси шаклидаги бўғим юзаси бўлиб, бу юза ёрдамида ёнбош суяги думғаза суяги билан бирикади. Қуймич дўнги олдинга томон ингичкалаша бориб, куймич суягининг шохи (ramus ossis ischii) гa айланади ва ков суягининг пастки шохи (ramus inferior ossis pubis) билан кўшилади. Куймич суяги билан қов суягининг пастки ва устки шохлари ўртасида катта ёпилувчи тешик (foramen obturatum) хосил бўлади.
Ўнг ва чап қов суяклари ўрта чизиқда бир бири билан кўшилиб. қов бирлашмасини (symphysis) ҳосил қилади.
Думғаза суяги (os sacrum) ўзаро битишиб кетган бешта умурткадан иборат бўлиб, улар турли катталикда бўлади, умурткалар пастга томон кичрайиб ва энсизланиб боради, шунинг учун думғаза суяги пастга томон торайган узунчоқ учбурчак шаклида бўлади. Биринчи думгаза умурткасининг усти (думғазанинг асоси) кенг текисликдан иборат бўлиб. бу текислик ёрдамида думғаза бешинчи бел умуртқаси билан кўшилади. Бу иккита умуртка туташган жойда чаноқ ичига қараган дўнг (promontorium) пайдо бўлади. Думғаза суягининг энсиз жойи (чўккиси) пастга караган бўлади ва дум суяги билан кўшилади.
Думғаза суягининг олдинги юзаси чуқурлашган, орқа юзаси эса узунасига ва кўндалангига дўппайган, эгри, ғадир будур бўлади: унинг орка юзасида умурткаларнинг орка кўндаланг ва бўғим ўсимталарининг кўшилуви туфайли бешта бир бирига параллел турган бўйлама кирралар хосил бўлади. Думғаза суягининг икки ён томонида кулоқ супраси шаклидаги бўғим юзаси бор. Бу юзалар ёрдамида думғаза суяги чанок суяги билан бўғим хосил қилади. Думғаза суягининг олд ва орқа томонидан тўрт жуфтдан тешиклар (foramina sacralia) бўлиб, бу тешиклар думғаза канали билан туташгандир.
Дум суяги (os coccygеum) бешта кичик умуртқадан иборатдир. Дум суягининг биринчи умуртқаси бошқаларига нисбатан бирмунча ривожланган бўлади. Дум суяги учини ташкил этадиган охирги умуртқа энг кам ривожланган.
Чанок суяклари турли бўғимлар орқали бир-бири билан бирикади.
1. Қов бирикмаси (symphysis pubica) иккита қов суягининг бўғим юзаси ёрдамида хосил бўлади. Бу юзалар орасида тоғай пластинка бўлиб, унинг ичида торгина бўшлиқ бор. Шунинг учун бу бирикма ярим бўғим деб аталади. Унинг ҳаракати жуда чегараланган бўлади.
2. Думғаза билан ёнбош суяк бўғими (articulatio sacriliaca) ярим бўғим (аморпартроз) бу думғаза суяги ва ёнбош суякдаги қулоқсимон юзаларнинг кўшилишидан ҳосил бўлади. Унда ҳаракат деярли бўлмайди.
3. Думғаза билан дум бирикмаси (synchondrosis sacrgcoccygea) кимирламайдиган бирикмалар каторига кирсада, лекин икки суякни кўшиб турувчи фиброз тоғайнинг чўзилувчанлиги ҳисобига дум суяги ҳомила бошини туғилиш жараёнида орқага силжитади. Бундай силжиш туғиш вактида жуда мухимдир.
Чанок икки кисмдан катта ва кичик чаноқлардан иборат бўлиб, уларни бир биридан чегара чизиғи деб аталадиган чизиқ (lin. terminalis) ажратиб туради.
Чанок суягининг ўлчамлари.
Аёллар чаноғи асосан икки қисмдан ташкил топган катта чанок ва кичик чаноқ. Буларнинг ҳар иккаласини ажратувчи чегараси номсиз ёки чегара чизиги (linea innominata seu terminalis) ҳисобланади, деб айтиб ўтган эдик. Катта чанок акушерлик нуқтаи назаридан кичик чаноқка нисбатан унчалик ахамиятга эга эмас.
Баъзи акушерлар катта чаноқни «кичик» чанокнинг «ойнаси» деб ҳисоблайдилар, чунки катта чанокнинг баъзи ўлчовларига караб кичик чанок ўлчовларини тахмин килса бўлади.
Катта чанок (pelvis major). Оркадан охирги бел умурткаси, ёндан ёнбош суяклар билан чегараланиб, олд томонида суяклар бўлмайди, шунга кўра хомиладорликда бачадон ва қорин девори ҳеч кандай тўсиксиз ўсаверади.
Кичик чаноқ (pelvis minor). Шакли кирқилган учбурчакка ўхшайди, гўё асоси билан юқорига айланган. Кичик чаноқнинг олдинги девори қов суяги ва симфиз, орқаси думғаза ва дум суяги, ёндан куймич суяклари билан чегараланган.
Кичик чаноқнинг олдинги девори орка деворидан уч баравар калта (олдинги девори 4-4,5 см, орқа девори 12,5-13 см).
Кичик чанокнинг ён томонлари корин парда ва иккита бойлам lig. sacro spinosum ва lig.sacrotuberosum билан қопланиб, чегараланган тешик (куймич ўймаси) (incisurae ischiadicae) ни хосил килади.
Шундай килиб, кичик чанок ҳамма томондан суякдан ташкил топган.
Катта чаноқ ўлчовлари. Нормал чанокнинг ташки масофаларини ўлчаб аниқлаш билан кичик чаноқ ўлчовларини хам тасаввур килиш мумкин бўлади.Чаноқнинг ташки масофалари одатда аёлнинг ётган холатида ўлчанади. Бунинг учун циркул (чанок ўлчагич тазомер) дан фойдаланилади. Аёл кушетка ёки каравотга чалқанча ётади, акушер эса аёлнинг ўнг томонига қараган холда ўтиради, чанок ўлчагичнинг икки оёғини шоси кўлига оладида, кўрсаткич ва катта бармоқлар билан унинг учидаги тугмачалардан ушлайди ва ўлчашга киришади.
Нормада:
1. Икки ёнбош суякларининг олдинги устки ўсиклари ораси (distantia spinarum) 25-26 cm.
2. Икки ёнбош суяклари устки кирраларининг энг узок нукталарн ораси (distantia cristarum) 28-29 cm.
3. Сон суякларининг катта трохантерлари (катта боши кўстлари) орасидаги масофа (distantia trochanterica) 30-31 cm.
Тери ости ёғ қавати қалин бўлган аёлларнинг туртиб чиккан катта нукталарини ушлаб кўриш жуда кийин бўлади. Бундай холларда аёлдан аввал бир оёғини, кейин иккинчи оёғини суриш талаб килинади ва шу харакат вақгада сон суякларининг катта боши кўстини бармок билан пайпаслаб топишга ҳаракат қилинади.
Ташқи конъюгаталарни (conjugata externa) ёки Боделак диаметрини ўлчаш учун аёл ёнбошга ёткизилади. Аёл пастдаги оёғини чанок сон ва тизза бўғимларидан букади, юкори оёғини узатган холда чанок ўлчагич бир учи тугмаси симфизнинг юкори кисмига, иккинчиси эса думғаза ромби (Михаэлис ромби)нинг юқори бурчагига қўйилади. Агар ромб унча билинмаса, кўрсаткич бармоқни бел умуртқаси бўйлаб сурилганда бармок чуқурчага тушади, шу ер бел умуртқасининг думғаза билан бирлашган еридир. Бу ўлчов 20-21 см га тенг бўлиб, бунинг ёрдамида кичик чаноқнинг тўғри ўлчовини билиш мумкин. Бундан 9 см олиб ташланса (суяк ва юмшоқ тўқнма қалинлигига), кичик чанокнинг тўғри ўлчови чикади.
Кичик чаноқ ўлчовлари. Кичик чаноқ акушерлик нуктаи назаридан туғиш йўли ҳисобланади. Кичик чанок юзаси қов суяги ва симфиз четлари билан, орқадан думғаза дўнги (promontorium), ёнидан номсиз чизик билан чегараланади.
Кичик чаноқнинг кириш юзаси геометрик тузилишдадир. Кичик чанок йўлида 4 та сатҳ мавжуддир.
1) чанок кириш кисмининг сатхи;
2) чанок кенг кисмининг сатхи;
3) чанок тор кисмининг сатҳи;
4) чаноқдан чикиш кисмининг сатҳи.
Чанокка кириш кисмининг сатҳи 3 та: тўғри, кўндаланг ва жуфт кийшиқ ўлчовлар (ўнг ва чап) дир.
Чанокка кириш кисмининг тўғри ўлчови чин конъюгата (conjugate vera) чанокнинг чикиб турган четлари: олдиндан симфиз ва думғаза дўмбоғи (promontorium) оралиғи, бу ўлчов 11 см га тенг. Чаноқнинг анатомик тўғри ўлчови (conjugata anatomica) чин конъюгатадан 0,5 см камдир.
Агар аёл оёклари каравот четидан осилтирилса (Валхер ётиши) ёки узатилса, чин коньюгатага 0,5-0,75 см кўшилади. Аксинча, сонни коринга букканда шунча камаяди.
Кичик чаноқ кириш сатхи тўғри ўлчовини 2 та усул билан аниклаш мумкин,
1. ташки конъюгата (conjugata externa) дан 9 см олиб ташланса, тўғри ўлчов чикади;
2.диагонал конъюгата (conjugata diaganalis). Бунинг учун ўнг кўлнинг кўрсаткич ва ўрта бармоғини асептик шароитда кинга киритиб думғаза бурни (promontorium) томон йўналтирилади. Одатда бармоклар думғаза бурнига етмайди, бу чанокнинг тор эмаслигини билдиради. Агар бармоқлар думғаза бурнига етса, унда киннинг бош бармок билан кўрсаткич бармоқ оралиғи ков суяги остига такалади, шу такалган ерни чап кўл билан белгилаб олиб, кейин ўнг кўл киндан чикарилади. Кейин чаноқ ўлчагич ёки сантиметр тасмаси билан ўлчанади. Агар 13 см бўлса (бу ўлчовдан ками тор чаноқ бўлади), ундан 2 см олиб ташланса, чин конъюгата (conjugata vera) чикади.
Кичик чанок кириш кисмининг кўндаланг ўлчови номсиз чизик энг узок нукталарининг орасидаги 13-13,5 см масофага тенг, бу чин конъюгатани перпендикуляр равишда кесиб ўтиб, чаноқ кириш кисми овал шаклида бўлганига кўра думғаза дўмбоғи (promontorium) якинроғига жойлашган.
________________________________________________________________________________________
Айламазян ЭК. Акушерство- С.Петербург, 2002 г.
К ичик чаноқнинг кийшиқ ўлчовлари. Бу ўлчов орқадан думғаза ва ёнбош суяги кўшилган бўгимлар билан ёнбош ва ков суяклари бириккан дўмбоқ ораликларидир. Бунинг 9 та ўлчови бор, биринчиси ўнг кийшик ўлчов бу ўнг томондаги думғаза ва ёнбош бўғимидаги ёнбош ва ков дўмбога opaлиғи, чап қийшик ўлчов чап томондаги думғаза ва ёнбош бўғимидан ўнг томондаги ёнбош ва қов дўмбоғи ораси (eminentio ilio pubica), xap бир кийшик ўлчов 12 см га тенг.
Кичик чаноқнинг кенг сатҳи олдиндан симфизнинг ўрта кисми бил ан, орқадан II ва III думғаза бўғимлари оралиғи тўғри ўлчови бўлиб, бу 12,5 см га тенг. Кўндаланг қуймич косаси оралиғи хам 12,5 см. Чаноқнинг кенг қисми думалоқ шаклда бўлади. Чанок бўшлиғининг тор текислиги олдиндан симфизнинг пастки чети, оркадан думғаза суягининг пастки қисми оралиғи ҳисобланади. Бунинг тўғри улчови симфизнинг ва думғаза суякларининг (articulation sacro cocsegea) пастки қисми оралиғи 11,5 см бўлади. Кўндаланг ўлчови иккита қуймич қирраси оралиғи 10,5 см бўлиб, тор сатхи овал шаклда (тўғри ўлчов, кўндаланг ўлчовдан кўп) бўлади. Чаноқ чиқиш кисмининг (тубининг) юзаси симфизнинг пастки чети билан қуймич дўмбоғи ва дум суяги учининг оралиғидир. Чаноқнинг чикиш қисмида ҳам 2 та тўғри ва кўндаланг ўлчовлар бор. Бу юзада қийшиқ ўлчов йўқ: тўғри ўлчов симфизнинг пастки четидан дум суягининг учи оралиғи бўлиб, 9-9,5 см.
Туғиш жараёнида ҳомила боши ва елкаси туғилишида думғаза ва дум суягини бириктирувчи бўғим қўзғалувчан бўлганига кўра дум суяги орқага кайрилиб, бу ўлчов 11-12 см га етади. Чаноқ чиқиш қисмининг кўндаланг ўлчови куймич суягининг ички юзаси оралиғи бўлиб, 11 см га тенг.
А гар кичик чаноқнинг хамма 4 та тўғри ўлчовлари қўшилса, букилган чизиқ ёки чаноқ ўки ҳосил бўлади. Чаноқ ўқи думғаза букилмасига мослашган бўлганига кўра букилган ҳолда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |