Хомила туғруқ объекти сифатида.
Хомила туғруқ объекти сифатида ўрганилаётганда унинг бошига, чокларига , лиқилдоқларига, уларнинг туғруқдаги вхвмиятига эътибор бериш керак. Етилган ҳомиланинг боши унинг энг катта кисми хисобланади. Одатда она қорнидалигида ҳомиланинг боши ва жигари тоза кон билан таъминланади, шунга кўра бошининг хажми бирмунча катта, шунинг учун туғиш йўлларида қаршиликларга кўпрок учрайди. Демак, етилган хомила боши, ўлчови ҳамда унинг чанокка кириш кисмида туриши ва тузилишини билиш муҳим.
Чақалок бош суякларининг кирғоклари (четлари) бир бирига тегиб турса ҳам, улар четида чоклари яхши тараққий этмаган ва бир бирининг орасига махкам кирмаган бўлади. Чокларнинг бундай мустахкам эмаслиги туғиш вақтида суякларнинг бир бири устига мингашиб, бошнинг бирмунча кичрайиб, чаноқ ўлчовига мослашишига имкон берадн. Мия қисми суяклари чақалоқ туғилишига кадар тўла суякланиб бўлмайди, бир бири билан кўшилувчи суяклар бурчагида 2 та оралик колади. Бу лиқилдоқ - Fontiсulus деб аталади. Кичик ва катта ликилдок бўлади.
А кушерлик тажрибасида куйидаги чоклар амалий ахамиятга эгадир:
1. Иккита пешона суягини бириктирувчи пешона чоки (sutura frontalis).
2. Иккита бош тепа суягини кўшиб олдиндан катта лиқилдоккача, орқадан кичкина лиқилдоққача етадиган ўқсимон чок (sutura sagitalis).
3. Бошнинг ҳар икки томонида пешона ва тепа суякларни бириктирувчи чок (sutura corоnalis).
4. Энса ва тепа суякларни бириктирувчи энса чоки (sutura lambdoidea).
5. Бошнинг ҳар икки томонида чакка ва тепа суякларини бирлаштирувчи чок, чакка чоки (sutura temporalis).
Катта ликилдок пешона чоки билан ўқсимон чокнинг бирлашган жойида хосил бўлади. Бу лиқилдоқлар фақат фиброз пардадан иборат. Катта ликиддоқ (fonticulus magnus) ўткир бурчаги билан пешонага, тўмток бурчаги энсага караган ромб шаклида бўлади. Катта лиқилдоқ томон келадиган 4 та чокнинг ҳар бири лиқилдоқнинг шу чок томонидаги бурчагининг давоми бўлади.
Етилган хомила бопш куйидаги тўғри, кўндаланг ва айланма ўлчовлар билан ўлчанади.
1. Пешона суягидаги икки кош оралиғидан энса дўмбоғигача бўлган оралик тўғри масофа (diametr fronto occipitalisj дейилади. Бу 12 см гa тенг. Шу икки ўлчов нукталари бўйича бош айланаси 34 см келади.
2 . Энгакдан энса суягининг энг узок нуктасигача бўлган ораликни катта кийшик масофа (diametr
mento occipitalis) дейилади. 13-13,5см га тенг. Шу нукталар бўйича ўлчанган бош айланаси 39-42 см келади.
3. Энса чуқурчасидан (энса дўмбоғидан) пастда катта ликилдок ўртасигача бўлган оралиқ кичик кийшиқ масофа (diametr subocsirpita bragmaticus) дейилади. Бунинг узунлиги 9,5 см бўлиб, шу ўлчов нукталари бўйича бош айланаси 32 см келади.
4. Тепа суяклар дўмбогининг энг узок оралиги катта кўндаланг масофа (diametr bipatietalis) дейилиб, бу 9,5 см га тенг келади.
5. Чакка суяклари энг узоқ нуқталарининг ораси кичик кўндаланг масофа (diametr bitemporalis) бўлиб, 8 см га тенг бўлади.
6. Тил ости суяги соҳасидан катта ликиддоккача бўлган тик оралик (sublingva bragmaticus) 9,5 см га тенг бўлиб, шу ўлчов нукталари бўйича бош айланаси 32 см келади.
Ҳомила бошининг ўлчовларидан ташқари, туғиш жараёнида тана ўлчовлари хам аҳамиятга эга. Икки елканинг кўндаланг оралиғи (diametr biacromialis) 12 см га тенг бўлиб, елканинг шу ўлчов бўйича айланаси 35 см келади. Думбаларнинг кўндаланг оралиғи (diameter biliacus) 9-9,5 см га тенг бўлиб, шу ўлчов бўйича думбаларнинг айланаси 27-28 см келади.
__________________________________________________________________________________________
Айламазян ЭК. Акушерство- С.Петербург, 2002 г.
Do'stlaringiz bilan baham: |