1-маъруза. Қурилишда менежмент фанининг мазмуни, объекти ва функциялари Режа


 Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари



Download 148,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi148,84 Kb.
#166658
1   2   3
Bog'liq
1-мавзу (1)

3. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари 
Бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. У меҳнатни тақсимла-ниши ва 
кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. Бу одамларнинг 
ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш 
зарурлиги билан асосланган. Бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, 
бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар.
Бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрлик-лар 
киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга 
йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш 
зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни марказлаштирмаслик ҳақида масалани 
қўйганлар.
Бошқарувга антик даврда ҳам маълум улуш қўшилган, бизнинг эрамиздан 400 йил 
аввал Суқрот бошқарувнинг универсаллиги тамойилини шакллантирган. Унинг 
замондоши Эрон шоҳи Кир одамларни ҳаракат қи-лишга ундашни, яъни мотивацияни 
махсус тадқиқот қилиш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган. У яна бошқарув 
ахборотларини ишлаб чиқиш ва режалар тузиш муаммосини ҳам кўриб чиққан. Бироз 


кейинроқ Грецияда меҳнат операцияларини бажариш ва уларнинг бир маромдалигини 
таъминлаш усуллари билан шуғулланганлар. Платон ихтисослашиш тамойилини 
шакллантирган. Эрамиздан аввалги 325 йилда Искандар Зулқарнайн биринчи марта 
жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган. 
Бошқарув амалиёти қадимги вақтлардан ХХ асрга қадар ривожла- наётган бўлса 
ҳам, эҳтимол, ҳеч ким уни тизимли бошқариш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Одамларни асосан 
ташкилотларни қандай бошқариш эмас, балки қандай қилиб кўп пул ишлаш, сиёсий 
ҳокимиятни эгаллаш қизиқтирган. ХIX асрнинг бошида инглиз тадқиқотчиси Р.Оуэн кўп 
вақтини ташкилот мақсадларига бошқа одамлар ёрдамида эришиш муаммоларига 
бағишлаган. У ишчиларга дурустроқ уй-жой берган, уларнинг меҳнат шароитларини
яхшилаган, уларнинг меҳнатлари натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиққан ва 
кўпгина тўловлар йўли билан яхши ишни рағбатлантирган. 
Аммо, шунга қарамасдан, ўша даврнинг тадбиркорлари Р.Оуэннинг ислоҳотларида 
соғлом фикрни камроқ кўрганлар, улардан ҳеч бири унинг мисолига эргашмаган, чунки 
уларда бошқарувга қизиқиш бўлмаган. Америкали Жозеф Вартон 1881 йилда биринчи 
марта коллежларда ўқитиш учун менежмент курсини ишлаб чиққан. Америкалик 
мухандис Ф.Тейлор 1911 йилда ўзининг “Илмий менежмент тамойиллари” китобини нашр 
қилган, у умумий қизиқишни келтириб чиқарган ва унда биринчи марта бошқарув фан ва 
тадқиқотнинг мустақил соҳаси деб тан олиган. Бу асарлар жамланган тажрибани илмий 
умумлаштириш ва илмий бошқарув асосларини шакллантиришга ҳаракат қилинган 
биринчи ишлар бўлган. 
Менежментни пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ: 
Машинали ишлаб чиқаришни ривожланиши, бошқарувчига талабларни ўсиши, 
мулк эгаси ва тадбиркорни бошқарувнинг ўсиб боришга қийинчиликларини бартараф 
қилишга қодир эмаслиги; 
Бозор субъектларининг катта миқдорини вужудга келиши, ҳажмини ўсиши ва 
бозор алоқаларини кучайиши; 
Бошқарувга касбий ёндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатни ўсиши ва 
бозор иқтисодиётининг барқарорлиги; 
Йирик корпорацияларни пайдо бўлиши ва шунга кўра фақат ходимларнинг махсус 
аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми ва мураккаблигини кўпайиши,. 
Худди корпорацияда менежмент мулк эгаси- тадбиркорнинг ўзини ўзи бошқаришидан 
бутунлай ажралади; 
Мулкни акциядорлар ўртасида жамланиши, бунинг натижасида акциядорлик 
сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади; 
Тадбиркорларни 
саноат 
инқилоби 
даврида 
яратилган 
техниканинг 
афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари; 
Ижодий, шўъбаиқувчан одамлар гуруҳларининг ишни самарали бажариш 
усулларини яратиш истаги. 
 
 
Саволлар: 
1. Менежментга кандай билимлар зарур? 
2. Менежмент нима? 
3. Менежер ва тадбиркор кандлай хусусиятлари билан фаркланади? 
4. Менежментнинг асосий вазифалари нималардан иборат? 
5. Менежментнинг амалий кисми нимани ўрганади? 
6. Бошкарув муносабатлари деганда нимани тушунасиз?
7. Менежмент фанининг кандай усулларини биласиз?

Download 148,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish