Назорат саволлари.
Биноларга сув киритиш.
Сув таъминоти тизимлари
Сув таъминоти схемалари
Сув таъминоти арматуралари ва лари.
3 МАЪРУЗА.
Режа:
Бинога кириш қувурлари.
Сув ўлчагич тугунлари ва сув сарфини ўлчаш ускуналари.
Совуқ сув тармоғини бино ичида ўтказиш.
Бинога кириш қувурлари.
Водопровод тармоқларининг ташқи магистралдан бинога ўрнатилган сув ўлчагичгача бўлган ер ости участкаси кириш деб аталади. Бинога водопровод киритиш учун трубаларининг диаметрлари соатлик максимал сув сарфи ҳисобидан аниқланади. Кириш трубопроводлари чўян водопровод трубаларидан қилинади. Ташқи сиртига битум изоляция қопланган пўлат трубалар қўллашга рухсат берилади.
Турар-жой биноларида битта водопровод кириши қурилади. У ташқи водопровод тармоғи томонга 0,003 қияликда ўтказилади. Бу эса уни зарур пайтларда сувдан бўшатишга имкон беради.
16 қаватдан юқори бўлган турар жой биноларида, зонали водопровод билан таъминланган биноларда ва 12 тадан ортиқ ўт ўчириш кранлари бўлган биноларда ички водопровод тармоқлари ташқи халкасимон тармоқка камида иккита кириш билан уланиши керак.
Икки ва ундан ортиқ кириш трубаси ўтказилганда улар ташқи тармоқларнинг хар хил участкаларига уланиши ва ташқи тармоқларида кириш трубаларидан бирига задвижка ўрнатилиши керак. Кириш трубаларидан бири ишдан чиқканда задвижка ёрдамида у иккинчисидан ўзиб қўйилади. Хар бир кириш трубасига бинонинг ичида тескари клапанлар ўрнатилиши керак. Кириш трубаси иккита бўлганда водопровод тармоқларидаги босимни кўтариш учун бинога насослар ўрнатиш зарур бўлганда кириш трубаларни насос олдидан бирлаштириши лозим.
Агар бинода ертўла бўлса, кириш трубаси пойдевор ўйьиидаги ўтказилади.
Расм 3.1
1 – биринчи вентиль, 2 – сув улчагич, 3 – тўкиш крани, 4 – иккинчи вентиль, 5 – киритиш трубаси
Агар ертўла бўлмаса, кириш турбаси пойдевор остидаги тупрокдан ўтказилади (расм 3.1) чунки ташқи тармоқ трубалари пойдевордан чуқуррок ўтказилган бўлади.
Кириш тубалари пойдевор ёки девор қуйидан ўтказилган холларда кириш трубаси атрофида 200 мм бушлик қўйилиб кетилади (расм 3.2).
Расм 3.2. Кириш трубаси.
1 - пишитилган лой, 2 – цемент коришмаси, 3 – смолаланган толалар
Бино чўкканда бушлиқ кириш трубасини емирилишдан сақлайди. Кириш трубаси атрофидаги бўшлиқ жойга, қорилган смолали тола, шунингдек 2-3 см қалинликдаги цемент қоришмаси билан тўлдирилади.
Кириш трубасини бино пойдеворига перпендикуляр ўтказиш керак. У иложи борича калта бўлиши керак.
Ташқи тармоқларининг босимига қараб, сув олиш нукталарига сув хайдаш учун бино учида куйдаги ички водопровод системалари кўтарувчи насосларсиз тизим (бу ҳолда сув ташқи водопровод тармоғидаги босим ҳисобига ўзатилади), кўтарувчи насосли тизим қурилади.
Кўтарувчи насосиз водопровод тизимлари шахар тармоғидаги босим энг баланд ва энг ўзок нуқталарга хам ўзликсиз сув етказиб берилишини таoминлайдиган даражада ва доимий бўлган холларда қўлланилади. Трубалар тармоқларидан бошқа хеч қандай қурилмалари бўлмаган бундай ички водопровод тизими энг оддий ҳисобланади ва кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |