F2 W2 W2W1
F1 W1
1.2–расм. Ҳаракатдаги системалар учун оқимнинг узлуксизлиги.
Ускунага кираётган ёки ундан чиқаётган модда ўзида маълум миқдорда энергияни ушлайди. Ускунага ташқаридан қўшимча энергия (масалан, электр токи ёрдамида қиздириш) ҳам киритилиши мумкин. Жараён давомида энергиянинг маълум бир қисми атроф муҳитга тарқалиб йўқолади (1.3-расм).
Энергиянинг сақланиш қонунига асосан қуйидаги тенгликни ёзиш мумкин:
QA+QB+QC+Qқ= QД+ QЕ+ QЙ, (1.3)
бу ерда QA,QB,QC - A, B ва C компонентлар билан ускунага кирган иссиқлик миқдорлари; QД,QЕ – Д ва E компонентлар орқали ускунадан чиққан иссиқлик миқдорлари; QҚ- ускунага ташқаридан киритилган қўшимча
1.3–расм. Энергетик баланс схемаси.
иссиқлик миқдори; QЙ – атроф муҳитга тарқалиб йўқолган иссиқлик миқдори.
(1.3) тенглама энергетик балансни ифода қилади. Хусусий ҳолатда ушбу тенглама иссиқлик балансини билдиради.
Моддий ва иссиқлик баланси тенгламалари технологик жараёнларни ўрганишда кенг ишлатилади.
1.4. ЖАРАЁНЛАР ВА УСКУНАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
Нефть-газни қайта ишлаш соҳасида ишлатиладиган ускуналарни ҳисоблаш қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилади: уларнинг ўлчамларини асослаш; иссиқлик, сув буғи, сув, электр энергияси, катализаторлар, бошқа реагентларнинг миқдорини аниқлаш; ускуналар ва уларнинг айрим қисмларининг тузилиш русумларини танлаш ҳамда қандай материаллардан тайёрланиш мумкинлигини аниқлаш.
Жараёнлар ва ускуналарни ҳисоблаш ишлари уч гуруҳ (технологик, гидравлик ва механик) га бўлинади.
Технологик ҳисоблаш пайтида жараённинг иш кўрсатгичлари (босим, ҳарорат ва бошқалар) асосланади, моддий ва энергетик оқимлар аниқланилади ҳам сарфлаш меъёрларига аниқлик киритилади.
Гидравлик ҳисоблаш пайтида технологик ҳисоблаш натижасида топилган ишчи муҳитлар моддий ва энергетик оқимларини таъминлай оладиган ускунанинг ишчи кесимлари ўлчамлари ва босим фарқлари аниқланилади.
Механик ҳисоблашдан мақсад материални танлаш, ускуна элементларининг тузилиши, девор қилинлиги ва бошқа кўрсатгичларни аниқлашдан иборат.
Жараёнлар ва ускуналарни ҳисоблаш одатда ишчи кўрсатгичлар, оқимлар, контруктив тузилишнинг турли вариантларида олиб борилади. Бундай ишларни бажариш катта меҳнатни талаб қилади. Агар ҳисоблашлар шахсий компьютерларда олиб борилса, қисқа вақтда натижа олиш мумкин. Бир неча вариантларни ўзаро солиштириш оқибатида энг мақбули топилади. Бундай пайтда оптималлаш мезони (солиштирма капитал маблағларнинг минимал қиймати, энергетик сарфларнинг минимал қиймати, товар маҳсулотининг максимал чиқиши, металл ушлашликнинг минимал миқдори ва ҳоказо) дан фойдаланилади.
Стандартлашган ускуналардан фойдаланилган пайтда эса қуйидаги дастлабки ҳисоблашлар олиб борилади: ускунанинг ўлчамлари бўйича унинг иш унумдорлиги ва ишлаш режимлари асосланади ҳамда қабул қилинган ускунадан берилган иш шароитларида ишлатиш имконияти аниқланилади.
Янги ускуналарни лойиҳалаш уч босқичдан иборат бўлади: лойиҳалаш учун топшириқ; техник лойиҳа; иш чизмалари.
Лойиҳалаш учун топшириқда асосий принципиал масалалар ҳал қилинади, жараённинг технологик схемаси ва асосий ускуналарни танлаш аниқланилади. Ҳисоблаш ишлари йириклашган кўрсатгичлар бўйича олиб борилади ва оқибат натижада ускунанинг русуми, унинг энг катта ташқи ўлчамлари, массаси, энергия ва материалларнинг сарфлари аниқланилади.
Техник лойиҳада иш чизмаларни бажариш учун етарли даражада бўлган ҳисоблаш ишлари тўла ва батафсил бажарилади.
Иш чизмаларида техник ҳужжатлар (чизмалар, ҳисоблашлар, макетлар ва бошқалар) тўла ва батафсил ишлаб чиқилади. Ушбу ҳужжатлар муҳандислик ечимлари асосида ускунанинг деталлари ва узелларини ҳамда ускунанинг ўзини тайёрлашга имконият яратиб беради.
Ҳозирги кунда нефть-газни қайта ишлашнинг замонавий технологияси учун ускуна ва машиналарни лойиҳалаш ишлари автоматик лойиҳалаш тизими (САПР) ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |