1.5. Кўп масалалик ва платформанинг турлилиги
Кириш ахборотларига ишлов бериш иш тартибини жорий этилишининг ҳар бири ўзининг амалий дастурини талаб этади ва шунингдек ишлов бериш/бошқариш иш тартибларидан иш тартибларига ўтиш учун тизимли дастурлар томонидан қувватланишини талаб этади. Масалан, товушли бошқариш тизимлари учун фонограммага дастлабки ишлов бериш, товуш сигналини қисмларга ажратиш, уни параметрик ифодалашга ўзгартириш, билимлар баъзасига мурожат ва нихоят ечим қабул қилиш дастурларини мавжут бўлиши зарур. Булар реал вақт иш тартибида бажарилиши керак бўлгани учун, микрафондан ҳозирда келаётган ахборотни ёзишга буферлаштирилиши ва қабул қилиш процессори бўлиши керак, сигнални олдинги файлни ахборот белгилари тўплами шаклига ўзгартирувчи дастур синхрон ишлаши, шунигдек ечим қабул қилиш дастури синхрон ишлаши керак. Бунинг ҳаммаси параллел ишловчи амалий дастурларни қувватлашнинг ривожланган воситаларини бўлишини талаб қилади, бу эса ўз навбатида тизимнинг тегишли архитектурасини яратилишини талаб этади, зарур ҳажмли ҳотирани таъминлаш, талаб этиладиган кўрсатгичли процессорни танлаш керак бўлади.
Ўрнатиладиган тизимлар лойиҳалаштирувчига зарур бўлганда ҳотира сиғимини бемалол оширишга имкон бермайди, чунки микроконтроллернинг резидент ҳотира сиғими унинг нархига жиддий таъсир кўрсатади. Замонавий элемент асоси мобиль телефонни бир неча Гб ички ҳотира билан жорий этилишига имкон беради, бироқ бу оддий фойдаланувчи учун қимматбахо қурилма бўлиб қолади. Шунинг учун хотрага бўлган ҳаражатларни минималлаштириш ўрнатиладиган тизимларни ривожлантиришдаги бир йўналиш ҳисобланади.
Бугунги кунда саноатда энг кўп ишлатиладиган қуйидаги платформалар мавжут (1.2-чизма):
саноат ШК;
дастурланувчи мантиқий контроллерлар (ДМК) ва автоматлаштиришнинг дастурланувчи контроллерлари (АДК);
мобиль ва интернет-қурилмалар (смартфонлар ва планшетлар);
микроконтроллерлар;
сигнал процессорлари (DSP);
дастурланувчи мантиқий интеграл схемалар – ДМИС (FPGA);
буюртма жуда катта интеграл схема – ЖКИС (ASIC, ASIP, SoC, Network on Chip-NoC ).
Турларга ажратишнинг асоси қилиб ўрнатиладиган тизимларнинг ресурслари, сервислари, элемент даражалари олинган, улар асосий ҳисоблаш элемент турини белгилаб берадилар. Саноат ШК ва ДМК/АДК платформалари нисбаттан оддий ва тез амалий тизим яратиш имкониятини беради, аммо бу самара фақат типик техник топшириқ доирасида намоён бўлади. Микроконтроллерлар ва сигнал процессорларининг лойиҳа платформалари лойиҳалаштирувчига кўп эркинлик беради. Улар ўз хусусиятига эга, биринчи навбатда тизимли дастурий таъминотни ташкиллаштиришда ва архитектурасининг очиқлилик даражасида.
Платформа сифатида дастурий ва аппарат воситаларининг мослашувчанлигини бирлаштирган ДМИС лар муваффақиятли ишлатилмоқда. Маҳсус компонент асосларини яратишни ўз ичига олган лойиҳалар мавжут, биринчи навбатда SoC, ASIP, ASIC.
Мобиль ва интернет қурилмалар алоҳида платформани эгаллайди, уларни ўрнатилган тизимларнинг мобиль терминали ва тармоқнинг контроллерли платформаси сифатида фаол ишлата бошладилар. Улар тақсимланган ташкиллаштиришли ўрнатиладиган тизимларда тизимни ташкил этувчи ечим бўлиб ҳизмат қилмоқдалар.
Этибор вақти
Унумдорлик
1.2-чизма. Ҳозирги замон ўрнатиладиган тизимларда ишлатиладиган платформалар
Платформа/андоза лойиҳа рўйҳати бўйича пастга қараб назар ташланса умуман лойиҳа ечимларининг ва лойиҳани жамланган мураккаблиги ортиб боради.
1.2 жадвалда ўрнатиладиган тизимларнинг замонавий платформаларини асосий қиёсий кўрсатгичлари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |