1-Маъруза Мавзу. Касбга йўналтириб ўқитишнинг мақсад ва вазифалари. Касбга



Download 82,18 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi82,18 Kb.
#86896
  1   2
Bog'liq
1-mavzu


1-Маъруза
Мавзу. Касбга йўналтириб ўқитишнинг мақсад ва вазифалари. Касбга
йўналтириб ўқитишнинг педагогик ва психологик асослари. Математиканинг
касбий фанлар билан алоқадорлигининг ўрни ва аҳамияти. Математика касбий
таълим соҳаларига йўналтириш имкониятлари
Режа:
1. Фарзанднинг касбий йўналишида ота-онанинг таъсири.
2. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда синф раҳбарининг тутган ўрни.
3. Математика дарсларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш.


Фарзанднинг касбий йўналишида ота-онанинг таъсири.
Касб танлаш инсон ҳаётидаги муҳим қадамлардан биридир. Одатда инсондан ҳаётимиздаги асосий қадриятлар нима деб сўралса, у «Севимли инсонлар» ва «Севимли ишим» деб жавоб беради. Шунинг учун касб танлашда адашиш кечирилмас хато. Кўп ҳолларда бу хатолик инсон ўз-ўзини яхши билмаслигидан келиб чиқади.
Кўнгилга ёқадиган иш топиш ва бу ишда муваффақият қозониш учун, авваламбор ўзининг хоҳиш ва мойиллигини аниқлаб олиш керак, кейин шундай касб танлаш керакки, унинг хоҳиш мойиллигига мос тушиши керак.
Ҳар қайси инсонда турли лаёқат, яшашдан мақсади бўлади. Баъзи бировлар бутун бир корхонани муваффақият билан бошқарадилар, бошқалар учун эса битта масъулиятли қарор қабул қилиш ҳам азобли кечади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, бир одамга тўғри келган касб иккинчи инсонга тўғри келмаслиги мумкин. ҳаётда хоҳиши, қизиқиши лаёқати, қадриятлар тизими, характери бир-бирига тўла мос келадиган инсонлар йўқ, фақат ўхшаш инсонлар бор, яъни уларнинг кўпчилигида шахс тури бир-бирига тўла мос тушади. Бу ўхшашлик ҳар қайси одам учун қайси соҳада муваффақият қозониш, қайсинисида эса ишлолмаслиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши кераклиги учун муҳим шарт – шароитдир.
Бугунги долзарб муаммолардан бири ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш самарадорлигини ошириш ва махсус эҳтиётга муҳтож болаларга жамият эҳтиёжидан келиб чиқиб, касб-ҳунарга тўғри ва онгли равишда йўналтириш масалаларини қамраб олган амалий услубий ёрдам, йўналтирувчи тавсиялар бериш зарур.
Касб-ҳунарга йўналтириш ишлари бутун педагог жамоанинг, маҳалла аҳлининг, оиланинг, барча-барчанинг ишидир. Касбларни тўғри танлашда ота-оналарнинг роли беқиёс каттадир.
Халқимизнинг бебаҳо қадриятларидан бири шуки, ҳар бир бола ота-онасининг, катталарнинг бағрида тарбияланиши лозим. Бир боланинг тақдири учун нафақат ота-она, балки етти маҳалла масъул, деган ҳикматли сўз чуқур маънога эга. Агар боланинг ҳаёти издан чиққан бўлса, у тўғри йўлдан адашса, бунга ўз вақтида болага эътиборсиз бўлган ота-она, маҳалла, мактаб, синф раҳбари, умуман шу бола ўсаётган муҳитга алоқаси бор барча – айбдордир.
Бола эсини танидими, уни бирор фойдали ишга йўналтириб юбориш керак.
Болаларни келажакда яхши инсон бўлиши ҳаётини тўғри ташкил этиши бўйича уларни илк ёшдан бошлаб касб-ҳунарга ўргатиб бориш зарур.
Бунда ота-оналарнинг касб-ҳунар ҳақида суҳбатлашишлари, оилада улғаяётган болаларда касбий тасаввурларини шаклланишининг омили ҳисобланади. Шунинг учун касб-ҳунарни, меҳнат кўникмалари элементларини болаларга мактабгача бўлган ёшлариданоқ ўргатиб бориш мақсадга муввофиқ. Бу даврда болаларга маълум вазифалар юклатилиб, уларда фаолиятига нисбатан масъулият ҳисси оширилади. Оиладаги муҳит боланинг ривожланишини таъминлаш билан бирга унинг мавжуд имкониятларини ва ақлий тафаккурини ўстиради.
Болани меҳнатсевар ва интелектуал салоҳиятли бўлиб ўсишида оиланинг роли катта фарзандларни меҳнат орқали тарбиялаш алоҳида аҳамият касб этади.
Оила ўзига хос турмуш ўчоғидир. Бунда меҳнат асосий ўрин эгаллайди. Фарзандлар ота-онадан меҳнат қилишга, касбга қизиқишга, шахслараро ибратли муносабатга ўрганади. Ота-оналар ўз фарзандларини мақсадга интилувчан этиб, ишга бўлган масъулиятларини шакллантириб борса, мактаб психологи ва ўқитувчилар томонидан боланинг мақсадлари ҳамда қобилияти, қизиқишлари турли психологик методикалар орқали аниқланса ва олинган натижалар асосида тегишли тавсиялар бериб борилса, болаларнинг касб танлаши бир мунча осон бўлади.
Боланинг қандай касбни танлаши жуда муҳим ҳаётий масала бўлиб, уни ҳал қилишда оила ҳамда мактаб жамоасининг ҳамкорликдаги олиб борадиган касб ҳунарга йўналтириш ишлари маълум бир натижаларга асосланган ҳамда режали бўлиши даркор. Чунки келажакда боланинг жамиятда қандай ўринга эга бўлиши, касб ҳунарни эгаллаши юқоридаги ишларни қай тарзда амалга оширишига боғлиқ.
Оила шундай маконки, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи шахс шаклланади.
Машоихларимиз.
«Асл фарзанд чиқар асл хонадан»
деб бежиз айтишмаган.
Оилада ўз-ўзини тўғри англаган болаларгина мактабда билимларни самарали эгаллайди. Ўз-ўзини англаган ва билимларни чуқур ўзлаштирган болаларгина комил инсон сифатида шаклланади.



Download 82,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish