Ижоддан “санъат билан шуғулланишга ”.
Ижтимоий институтларнинг турлари ва функциялари. Ҳар бир институт ўзига хос бўлган ижтимоий вазифани бажаради. Ушбу ижтимоий вазифаларнинг йиғиндисидан ижтимоий тизимнинг муайян кўриниши сифатидаги ижтимоий институтларнинг умумий ижтимоий вазифалари йиғилиб боради. Мазкур вазифалар турли-тумандир. Турли йўналишда фаолият юритувчи социологлар уларни таснифлашга, уларни тартибга солинган муайян тизим сифатида тасаввур қилишга уриниб кўришган. «Институтционал мактаб» унинг энг тўлиқ ва қизиқарли таснифини тақдим этади. Социология фанининг институтлаштириш мактаби вакиллари (С.Липсет; Д.Ландберг ва бошқ.) социал институтларнинг тўртта асосий вазифасини ажратади:
1) Жамият аъзоларини кўпайтириш. Оила ушбу вазифани бажарувчи асосий институт ҳисобланади, аммо унга давлат каби бошқа институтларнинг ҳам алоқаси бор.
2) Ижтимоийлашув – индивидларга ушбу жамиятда ўрнатилган хулқ-атвор ва фаолият усулларининг намуналарини бериш – оила, таълим, дин ва бошқа институтлар.
3) Ишлаб чиқариш ва тақсимлаш. Бошқарув ва назорат каби иқтисодий-ижтимоий институтлар томонидан таъминланади – ҳокимият органлари.
4) Бошқарув ва назорат вазифаси хулқ-атворнинг тегишли турларини амалга оширувчи ижтимоий меъёрлар ва кўрсатмалар тизими орқали амалга оширилади: ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар, урф-одатлар, маъмурий қарорлар ва ҳоказо. Социал институтлар индивиднинг хулқ-атворини рағбатлар ва санкциялар тизими орқали бошқаради.
Социал институтлар бир-биридан ўзининг функционал сифатлари билан фарқ қилади:
1) Иқтисодий-ижтимоий институтлар – мулк, айирбошлаш, пуллар, банклар, турли типдаги хўжалик бирлашмалари – иқтисодий ҳаётни ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан бирлаштирган ҳолда ижтимоий бойликни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг бутун йиғиндисини таъминлайди.
2) Сиёсий институтлар – давлат, партиялар, касаба уюшмалари ва сиёсий ҳокимиятнинг муайян шаклини ўрнатиш ва сақлаб туришга йўналтирилган сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа турдаги жамоат ташкилотлари. Уларнинг йиғиндиси ушбу жамиятнинг сиёсий тизимини ташкил этади. Сиёсий институтлар мафкуравий қадриятларни такрор ишлаб чиқаришни ва турғун сақланишини таъминлайди, жамиятдаги етакчи ижтимоий-синфий тузилмаларни барқарорлаштиради.
3) Ижтимоий-маданий ва тарбиявий институтлар ўзларига маданий ва ижтимоий қадриятларни ўзлаштириш ва уларни акс эттиришни, индивидларни муайян субмаданиятга киритишни, хулқ-атворнинг турғун ижтимоий-маданий андозалари орқали индивидларни ижтимоийлаштиришни ва ниҳоят, муайян қадриятлар ва меъёрларни ҳимоя қилишни мақсад қилишади.
4) Меъёрий-йўналтирувчи институтлар – индивидларни ахлоқий-этик йўналтириш ва уларнинг хулқини бошқариш механизмлари. Уларнинг мақсади хулқ-атвор ва мотивацияга маънавий далилни, этик асосни беришдан иборат. Ушбу институтлар ҳамжамиятда императив умуминсоний қадриятларни, махсус кодекслар ва хулқ этикасини тасдиқлайди.
5) Меъёрий-тасдиқловчи институтлар – юридик ва маъмурий ҳужжатларда бириктирилган меъёрлар, қоидалар ва кўрсатмалар асосида хулқ-атворни ижтимоий жиҳатдан тартибга солишдир. Меъёрларнинг мажбурийлиги давлатнинг мажбурий кучи ва тегишли санкциялари тизими билан таъминланади.
6) Тантанали-рамзий ва вазиятли-конвенционал институтлар. Ушбу институтлар конвенционал (шартнома бўйича) меъёрларни у ёки бу даражада узоқ қабул қилишга, уларнинг расмий ва норасмий мустаҳкамланганлигига асосланган. Ушбу меъёрлар кундалик ўзаро алоқаларни, гуруҳли ва гуруҳлараро турли туман хулқ-атвор актларини тартибга солади. Улар бир-бирининг хулқ-атвор тартиби ва усулини аниқлайди, ахборот бериш ва алмашиш, саломлашиш, мурожаат қилиш усуллари ва ҳ.к.ни, йиғилишлар, мажлислар регламенти, бирор бир бирлашмалар фаолиятини аниқ қатъий белгилайди.
Жамият ёки ҳамжамият сифатида чиқадиган ижтимоий муҳит билан ўзаро меъёрий алоқанинг бузилиши ижтимоий институт дисфункцияси дейилади. Юқорида қайд этиб ўтилганидек, у ёки бу ижтимоий эҳтиёжни қондириш конкрет социал институтнинг шаклланиш ва фаолият юритиш асоси ҳисобланади. Ижтимоий жараёнларнинг жадал кечиши, ижтимоий ўзгаришлар суръатининг тезлашиши шароитларида, ўзгарган ижтимоий эҳтиёжлар тегишли социал институтлар тузилмаси ва функцияларида мос тарзда акс этмайдиган вазият юзага келиши мумкин. Уларнинг фаолияти натижасида дисфункция вужудга келиши эҳтимоли бор. Мазмун нуқтаи-назаридан дисфункция институт фаолияти мақсадининг равшан эмаслигида, функцияларнинг ноаниқлигида, унинг ижтимоий нуфузи ва обрўсининг тушиб кетишида, унинг алоҳида функцияларининг «рамзий», маросимий фаолиятгача, яъни оқилона мақсадга эришишга йўналтирилмаган фаолиятда ифодаланади.
Социал институт фаолиятининг шахсийлашуви унинг дисфункциясининг яққол ифодасидан бири ҳисобланади. Маълумки, социал институт ўзининг объектив ҳаракат қилувчи механизмлари бўйича фаолият кўрсатади. Бунда ҳар бир киши меъёр ва хулқ-атвор намуналари асосида ўз мавқейига мос равишда муайян ролни ўйнайди. Ижтимоий институтни шахсийлаштириш алоҳида шахсларнинг манфаати, уларнинг шахсий сифатлари ва фазилатларига қараб ўз функцияларини ўзгартирган ҳолда объектив эҳтиёжлар ва объектив равишда белгиланган мақсадларга мувофиқ тарзда ҳаракат қилишдан тўхтайди. Қондирилмаган ижтимоий эҳтиёж институт дисфункциясини тўлдиришга интилувчи меъёрий тарзда тартибга солинмаган фаолият турларининг стихияли пайдо бўлишини мавжуд меъёр ва қоидаларни бузиш ҳисобига юзага келтириши мумкин. Бундай турдаги кескин шаклларга эга бўлган фаоллик ҳуқуққа зид фаолиятда ифодаланиши мумкин.
Хусусан, баъзи иқтисодий институтларнинг дисфункцияси «яширин иқтисодиёт» мавжуд бўлишининг сабабчисига айланади, чайқовчилик, порахўрлик, ўғирлик ва ҳоказоларга олиб келади. Дисфункцияни тузатишга социал институтнинг ўзини ўзгартириш ёки мазкур ижтимоий эҳтиёжни қондирадиган янги ижтимоий институтни яратиш йўли билан эришиш мумкин. Тадқиқотчилар социал институтлар мавжудлигининг иккита шаклини ажратишади: оддий ва мураккаб. Оддий социал институтлар – кишиларнинг тартибли бирлашмалари бўлиб, улар институт аъзолари томонидан ижтимоий қадриятлар, идеаллар, меъёрларга боғлиқ бўлган ўзларининг ижтимоий ролларини бажаришлари асосида биргаликда мақсадга эришишни таъминловчи муайян ижтимоий аҳамиятга эга функцияларни бажаришади. Ушбу даражадаги бошқарувчи тизим мустақил тизимга ажралмаган. Ижтимоий қадриятлар, идеаллар, меъёрларнинг ўзи ижтимоий институт мавжудлигининг турғунлигини ва фаолият юритишини таъминлайди. Шунингдек социал институтлар расмий ва норасмийларга, функциялар эса яққол ва яширинларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |