1. маъруза машғулотлари


Жамият ва тизим тушунчаси. Жамият ва тараққиёт тўғрисида ривожланиш назариялари



Download 316,75 Kb.
bet14/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Жамият ва тизим тушунчаси. Жамият ва тараққиёт тўғрисида ривожланиш назариялари.
Замонавий социологиянинг диққат марказида жамият тушунчаси туради. У мамлакатнинг ижтимоий ташкил этилишини характерлайди. Социолог Н. Смелзер жамият ҳақида шундай дейди: «Муайян географик чегара, умумий қонунчилик тизими ва муайян миллий (ижтимоий-маданий) тенгликка эга бўлган кишилар бирлашмаси жамият ҳисобланади».
Социологияда жамият анъанавий ва замонавий жамиятга ажратиб ўргаюшади.
Анъанавий жамият қуйидаги хусусиятларга эга:
1) меҳнат табиий тақсимланади ва ихтисослашади (асосан, ёш ва жинс белгиларига кўра);
2) шахслараро муносабат бевосита индивидлар орқали намоён бўлади;
3) ўзаро алоқалар норасмий равишда тартибга солинади, (дин ва ахлоқ қонунлари ёрдамида);
4) жамият аъзолари қариндошчилик алоқалари билан боғлиқ бўлади;
5) ҳамжамият оддий бошқарув тизимига эга (ҳокимиятнинг мерос бўлиб қолиши, оқсоқоллар бошқаруви)
Кўриниб турибдики, анъанавий жамиятда инсоннинг яратувчилик, моддий қобилияти анча чекланган эди. Чунки анъанавий жамиятда меҳнатнинг табиий тақсимланиши ва ихтисослашуви, шахслараро муносабатларнинг табақалашуви, ижтимоий алоқалар ва муносабатларни норасмий мувофиқиаштириш, жамият аъзоларининг бир-бирига тобелик, уруғчилик ва қон-қариндошлик муносабатлари билан боғлиқлиги, бошқарувдаги примитив тизимлар имтиёзсиз жамият аъзоларининг фаоллигини чеклаб қўйган бўлиб, бу ҳолат шахснинг ижодий фаолият кўрсатиш ва фикр юритишини ривожлантиришга йўл бермас, ўзаро муносабатларнинг эса биқиқ бўлишини тақозо этарди.
Анъанавий жамият каби замонавий жамият ҳам бир қатор хусусиятларга эгадир:
1) ўзаро таъсир расмий характерга эга (кишиларнинг хулқ-атвори ва интилишлари ижтимоий мақом ва индивидларнинг ижтимоий функциялари билан белгиланади);
2) меҳнат тақсимоти чуқур амалга ошади (таълим ва иш тажрибаси билан боғлиқ касб-малака асосида);
3) муносабатлар расмий тизимда тартибга солинади (қонун, тартиб, битимлар асосида);
4) ижтимоий бошқарув мураккаб тизимга эга (бошқарув институти, бошқаришнинг махсус органлари);
5) дин бошқарув тизимидан ажралган;
6) кўплаб ижтимоий институтлар мавжуд.
Демак, ҳозирги пайтда жамият кишилараро муносабатларнинг расмийлашувига олиб келувчи ижтимоий алоқалар тизимининг мураккаблашуви билан характерланувчи ижтимоий ташкилотнинг замонавий шаклидир. Умуман олганда, шахслараро муносабат ва ҳис-туйғуларнинг боғланиши жамиятни ифодалайди.
Ўзбек жамияти замонавий жамият бўлса ҳам, унда кўплаб анъаналар сақланган. Маълумки, ўзбек халқи азалдан жамоа бўлиб, уюшиб яшашга одатланган, тўйда ҳам, азада ҳам ёнма-ён туриб, оддий кунларда бир-бирига кўмаклашишган. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш, миллатидан қатъий назар одамларга хайрихоҳлик, ўзгаларга ёрдам туйғуси ўзбек халқига тарихан хосдир. Шунинг учун ҳам ИА.Каримов 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Олий Кенгашининг X сессиясида «Истиқлол йўллари ва муаммолари» мавзуида нутқ сўзлар экан, «...биз ижтимоий тараққиёт ва янгиланиш борасида ўз йўлимиз бор, деб эълон қилдик...Бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини хисобга оламиз»3 дейди ва туб ислоҳотларни амалга ошириш борасида дастлабки тамойилини белгилаб берди.

Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish